Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 04.08.1993 йилдаги 391-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.08.1993 йилдаги 391-сон
Date of entry into force
04.08.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ВА ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИ КЕНГАШИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИЖТИМОИЙ СУҒУРТА ЖАМҒАРМАСИНИНГ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий таъминот тизимида давлат кафолатларини амалга ошириш ҳамда ижтимоий суғурта маблағларининг тўғри ва самарали сарфланиши устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши қарор қиладилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Собиқ СССР Пенсия фондининг Ўзбекистон Республика бўлими негизида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилсин. Унга Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши тизимидан вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича, фарзанд туғилганда, дафн этишга бериладиган нафақаларни тўлашга йўналтириладиган давлат ижтимоий суғурта маблағлари берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайд этилган мақсадлардаги ижтимоий суғурта маблағларини қабул қилиш-топшириш 1994 йилнинг 1 январдаги ҳолатига кўра амалга оширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пенсия жамғармаси Ўзбекистон республика бўлимининг ҳудудий филиаллари негизида Ижтимоий суғурта жамғармаси вакиллигининг Қорақалпоғистон республика, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлинмаларини, республика шаҳарлари ва туманларида эса жамғарма вакиллигининг бўлимларини ташкил этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма вакиллиги Қорақалпоғистон республика, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлинмаларининг намунавий тузилмаси 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма ҳудудий бўлинмалари вакиллари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тавсияномасига биноан, Жамғарманинг шаҳарлар ва туманлар бўйича вакиллари эса ҳудудий бўлинма вакилининг тавсияномасига биноан Жамғарма бошқаруви томонидан тайинланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси мустақил давлат молия-кредит муассасаси ҳисобланади. Жамғарманинг пул маблағлари давлат бюджети, бошқа жамғармалар таркибига кирмайди ва мусодара қилиниши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4 Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг давлат томонидан белгиланган ижтимоий суғурта ҳуқуқларини тўла ҳажмда рўёбга чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий суғурта бўйича пенсия ва нафақаларнинг кафолатли ва ўз вақтида тўланишини таъминловчи шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро алоқаларни амалга ошириш, давлат ижтимоий суғуртаси соҳасидаги чет эл тажрибасини ўрганиш ва ундан фойдаланиш.

Бу вазифаларнинг бажарилишига қуйидаги йўллар билан эришилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ижтимоий суғуртасига мўлжалланган маблағларни йиғиш ва жамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пенсияларни, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича, фарзанд туғилганда, дафн этишга бериладиган нафақаларни тўлаш ва давлат ижтимоий суғуртасининг бошқа мақсадлардаги харажатларини маблағ билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз-ўзини маблағ билан таъминлаш принциплари асосида Жамғарма маблағларини кўпайтиришни ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилаб қўйилсинки, Ижтимоий суғурта жамғармасини шакллантириш манбалари қуйидагилар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва ширкатларнинг, идоравий қарашлилигидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, белгиланган меъёрлар бўйича иш ҳақи фондига нисбатан фоизларда тўланадиган, зарурият туғилганда давлат бюджети маблағларидан тўлдириладиган суғурта бадаллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибда меҳнат фаолияти билан, шу жумладан, якка (жамоа) ижара шартларида ёки шахсий деҳқон хўжалигида шуғулланаётган шахсларнинг суғурта бадаллари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, корхоналар ва жамоат ташкилотлари, уларнинг тижорат фаолиятидан олинган даромадларини ҳам қўшганда бадаллари, шунингдек, бошқа тушумлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки, 1994 йил муассасалар, ташкилотлар ва ширкатлар, идоравий қарашлилигидан, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, шартнома асосида ёллайдиган тартибда фаолияти билан, шу жумладан, якка (жамоа) ижара шартларида ёки шахсий деҳқон хўжалигида шуғулланаётган шахслар мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган нафақаларни тўлаш учун Ижтимоий суғурта жамғармасига суғурта бадаллари йўналтирадилар, меҳнаткашларни, уларнинг оила аъзоларини санатория-курортларда даволаш, болаларни соғломлаштириш учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда ва миқдорларда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгашига ўтказиладиган бошқа маблағлар бундан мустасно,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимлари ёши бўйича имтиёзли пенсия ҳуқуқига эга бўлган корхоналар ва ташкилотлар суғурта бадаллари билан бир қаторда меҳнатга ҳақ тўлашга мўлжалланган маблағлардан амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланмаган миқдорда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармасига қўшимча маблағлар ўтказадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармасига раҳбарлик бошқарув ва унинг доимий ишловчи органи ижро этувчи дирекция томонидан амалга оширилади. Жамғарма бошқаруви тартибига доимий асосда Ижтимоий таъминот вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раҳбарлари ва Жамғарма ижро этувчи директори кирадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма бошқарувининг раиси ва ижро этувчи директор Жамғарма бошқарувининг тавсиясига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси бошқарувининг раиси моддий-маиший таъминот, тиббиёт хизмати кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат қўмиталари раисларига, лавозим бўйича Жамғарма бошқаруви раисининг ўринбосари ҳисобланадиган ижро этувчи директор эса Ўзбекистон Республикаси давлат қўмиталари раисларининг ўринбосарларига тенглаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Жамғарма бошқарувининг сони 9 кишидан иборат қилиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси марказий аппаратининг тузилмаси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси барча органларининг чекланган сони 3-иловага* мувофиқ 1237 нафардан, шу жумладан, Жамғарма ижро этувчи дирекцияси 45 нафардан иборат қилиб тасдиқлансин
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғармани, унинг ижро этувчи дирекциясини ва Жамғарманинг ҳудудий ижро этувчи органларини сақлаш харажатларини ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси 3 ой муддатда Ижтимоий таъминот вазирлиги, Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда суғурта бадалларини ўтказиш нормативларини ва давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тўлаш тартибини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Вазирлар Маҳкамасининг «ССЖИ Пенсия фондининг Ўзбекистон жумҳурият бўлимини ташкил этиш тўғрисида» 1991 йил 14 январдаги 9-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.Қ. Қорабоев зиммасига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йил сентябрь ойида кўриб чиқилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгашининг раиси Б. АЛЛАМУРОДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1993 йил 4 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
391-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 4 августдаги 391-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси давлат ижтимоий суғуртаси пул маблағларини бошқариш давлат органи ҳисобланади, меҳнаткашлар, уларнинг оила аъзоларини санатория-курортларда даволаш, болаларни соғломлаштириш учун Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгашига ўтказиладиган маблағлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилий-ҳуқуқий томондан Жамғарма мустақил молия кредит тизими ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармасининг маблағлари давлат бюджети таркибига кирмайди ҳамда мусодара қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта
Жамғармасининг вазифалари ва хизматлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар Ижтимоий суғурта жамғармасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг давлат томонидан белгиланган Ижтимоий таъминот ҳамда давлат ижтимоий суғурта ҳуқуқларини тўла ҳажмда рўёбга чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий суғурта бўйича пенсия ва нафақаларнинг кафолатлари ҳамда ўз вақтида тўланишини таъминловчи шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосий йўналишларни шакллантириш ва ижтимоий суғурта маблағларининг фойдаланилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро алоқаларни амалга ошириш, давлат ижтимоий суғуртаси соҳасидаги чет эл тажрибасини ўрганиш ва ундан фойдаланиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайд этилган вазифаларни бажариш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пенсия таъминотига, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича, фарзанд туғилганда, дафн этишга бериладиган нафақаларни тўлашга йўналтириладиган суғурта бадалларини йиғиш ва жамлашни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағлари ҳисобидан тўланадиган давлат пенсиялари ва нафақаларини маблағ билан таъминлашни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз-ўзини маблағ билан таъминлаш принциплари асосида жамғарма маблағларини кўпайтиришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий таъминот вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда давлат ижтимоий суғуртасига, пенсия таъминотига ажратиладиган суғурта бадаллари миқдорлари, шунингдек, Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағларини шакллантириш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқишни амалга оширади ва кўриб чиқиш учун уларни Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларининг тўғри сарфланиши устидан молиявий назоратни, шунингдек, солиқ органлари билан биргаликда суғурта бадалларининг жамғармага ўз вақтида ва тўлиқ тушиши устидан назоратни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма ишида ошкораликни, шу жумладан, Жамғарма бюджетининг ижросини ҳар йили эълон қилиш йўли билан молиявий ошкораликни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғармага суғурта бадаллари йиғиш ва уни ҳисобга олиш, шунингдек, Жамғарма маблағларини сарфлаш тартиби алоҳида йўриқнома билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ижтимоий
суғурта жамғармаси маблағлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Жамғарма бюджети:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар, муассасалар, жамоа ва давлат хўжаликлари, ширкатлар ва республика ҳудудида жойлашган, уларнинг идоравий қарашлигидан, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, бошқа ташкилотларнинг, шунингдек, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан, якка (жамоа) ижара шартларида шахсий деҳқон хўжалигида шуғулланаётган фуқаролар ва айрим фуқароларни шартнома асосида ёллайдиган шахсларнинг суғурта бадаллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг мажбурий бадаллари ва Жамғарманинг тижорат, хўжалик фаолиятидан тушадиган даромадлари, шунингдек, бошқа тушумлар ҳисобига шаклланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Корхоналар, жамоа ва давлат хўжаликлари, ширкатлар ва республика ҳудудида жойлашган, уларнинг идоравий қарашлилигидан, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, бошқа ташкилотлар, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан ижара ёки шахсий деҳқон хўжалигида шуғулланадиган фуқаролар, шунингдек, айрим фуқароларни шартнома асосида ёллайдиган шахслар Ижтимоий суғурта жамғармасига суғурта бадаллари йўналтирадилар, меҳнаткашларни, уларнинг оила аъзоларини санатория курортларда даволаш, болаларни соғломлаштириш учун Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгашига ўтказиладиган маблағлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ижтимоий суғуртага суғурта бадалларини тўлаш, бошқа тўловларни ўтказиш, жамғарма маблағларини тегишли счётларга ўтказиб қўйиш, уларни ҳисоблаш ва улардан фойдаланиш жамғарма бошқаруви, Молия вазирлиги ва Марказий банк томонидан тасдиқланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Жамғарманинг маблағлари қуйидаги тадбирларни маблағ билан таъминлашга йўналтирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларга давлат пенсиялари, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича, фарзанд туғилганда, дафн этишга бериладиган нафақаларни тўлашга, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига, давлатлараро ва халқаро шартномаларга биноан давлат ижтимоий суғуртасининг бошқа мақсадларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамғарма жорий фаолиятини, моддий-техника таъминотини маблағ билан таъминлашга ва бошқарув органларини сақлашга, Жамғарма мулкини яратишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма вазифаларига жавоб берувчи республика, минтақавий ва мақсадли дастурларни амалга оширишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг махсус мукофотларини таъсис этишга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта
жамғармаси бюджетини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва
маблағларни сарфлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ижтимоий суғурта жамғармаси бюджетининг лойиҳаси Жамғарма ижро этувчи дирекцияси томонидан ишлаб чиқилади, Жамғарма бошқаруви томонидан тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ижтимоий суғурта Жамғармаси ҳудудий бўлинмалари ва вакиллик бўлимлари бюджетлари лойиҳалари шаклланиш манбалари ва харажатлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси бошқаруви томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағларининг харажатлари жамғарма бошқаруви томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Бюджетларнинг тасдиқланган кўрсаткичларини бажариш Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси, Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Жамғарма вакиллигининг тегишли бўлинмалари, шаҳарлар ва туманларда жамғарма вакиллигининг бўлимлари томонидан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Жамғарма вакиллиги бўлинмалари маблағларининг тақчиллиги белгиланган тартибда Жамғарма бошқарувининг қарорига биноан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг ҳисобот йилида ишлатилмай қолган маблағлари олиб қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий
суғурта жамғармасининг бошқарув органлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Жамғарма бошқаруви ва унинг ижро этувчи дирекцияси Жамғарма бошқарув органлари ҳисобланади. Улар Жамғарма вакиллигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлардаги вакиллик бўлимлари фаолиятига раҳбарлик қиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ижтимоий суғурта жамғармаси ўз фаолиятида бевосита Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради, Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикасидаги, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги вакилликлар бўлинмалари эса Жамғарма бошқарувига ҳисоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Жамғарма бошқаруви таркибига ҳал қилувчи овоз ҳуқуқи билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашидан, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгашидан, Ижтимоий таъминот вазирлигидан, Молия вазирлигидан, Марказий банкдан раис (вазир) ёки унинг ўринбосари даражасидаги биттадан ваколатли вакил киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарувга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси бошқаруви раиси бошчилик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ижтимоий суғурта жамғармаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамғарма бюджетида назарда тутилган харажатларни маблағ билан таъминлаш учун тўлиқ жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамғарманинг истиқболдаги ва жорий вазифаларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли республика органлари билан биргаликда ижтимоий суғуртага ажратиладиган бадаллар миқдорлари тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамғарма маблағларидан фойдаланиш, шу жумладан, Ижтимоий суғурта жамғармаси ходимларини сақлаш меъёрларини ва тартибини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамғарма маблағларининг тўғри сарфланиши устидан назоратни таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма бюджети лойиҳасини ва харажатлар сметасини, бюджетнинг ижро этилиши тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлайди ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузилмани, ходимлар сонини ва харажатлар сметасини, шу жумладан, ижро этувчи дирекция ва Жамғарма бўлинмаларининг меҳнат ҳақи фондини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма ижро этувчи директорининг ўринбосарларини, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тавсияномасига биноан Ижтимоий суғурта жамғармаси бўлинмаларининг вакилларини тайинлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатлари доирасида Жамғарма фаолияти масалалари бўйича зарур низомлар ва йўриқномаларни тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва жамоат ташкилотлари билан, шунингдек, чет эл ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро муносабатларда жамғарма номидан вакиллик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат-иқтисодий ишларни (жарима, пеня) амалга оширишдан олинган маблағлар ҳисобига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси ходимларининг ижтимоий-маданий-маиший фондини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Жамғарма бошқарувининг ижро этиш – бошқариш ва назорат вазифаларини ҳамда тезкор раҳбарликни таъминлаш учун Жамғарма бошқаруви қарори билан жамғарманинг доимий ишловчи дирекцияси тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ижтимоий суғурта жамғармаси бошқаруви йиғилиши бир йилда камида икки марта чақирилади. У бошқарув аъзоларининг учдан икки қисми қатнашганда қарор қабул қилишга ҳақлидир. Қарорлар қатнашаётган бошқарув аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Корхоналар, жамоа ва давлат хўжаликлари, ширкатлар, идоравий қарашлилигидан, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, бошқа ташкилотлар, шунингдек, фуқароларни шартнома асосида ёллайдиган, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан, шу жумладан, якка (жамоа) ижара шартларида ёки шахсий деҳқон хўжалигида шуғулланаётган шахслар жамғарма вакилларига жамғарманинг фаолиятига тааллуқли ҳужжатларни ва маълумотларни тақдим этишга мажбурдирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий
суғурта жамғармасининг ҳуқуқий мавқеи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ижтимоий суғурта жамғармаси тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ижтимоий суғурта жамғармаси, вакилликнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бўлинмалари юридик шахс ҳисобланадилар, ўз муҳрига эга бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси Тошкент шаҳрида жойлашган.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1993 й., 8-сон, 30-модда; 1996 й., 12-сон, 37-модда)