1-ИЛОВА
Хавф даражаси | Асосий белгилар | Назорат шакли | Натижа |
Паст хавф | индекс ва KPI кўрсаткичи ижобий, прогноз барқарор, жиноят омиллари ўз вақтида бартараф этилган | одатий масофавий мониторинг | умумий кузатув ва профилактик тавсия |
Ўрта хавф | айрим KPI кўрсаткичи пасайиши, жиноят омилларини бартараф этишда кечикиш, мурожаатлар кўпайиши | мавзули таҳлил, электрон огоҳлантириш, масъул идорадан маълумот талаб қилиш | камчиликларни бартараф этиш бўйича муддатли топшириқ |
Юқори хавф | криминоген вазияти оғир ҳудуд, такрорий жиноятлар, жиноятларни ҳисобдан яшириш эҳтимоли, профилактика субъекти ҳаракатсизлиги | жойига чиққан ҳолда ўрганиш, жавобгарлик масаласини ҳал қилиш | таъсирчан прокурор назорати ҳужжатларини қўллаш |
2-ИЛОВА
Т/р | Тадбир номи | Амалга ошириш механизми | Амалга ошириш шакли | Ижро муддати | Молиялаштириш манбалари | Масъул ижрочилар |
I. Ташкилий масалалар | ||||||
1. | Фармон, концепция ва ушбу «йўл харитаси»да белгиланган вазифаларни босқичма-босқич амалга ошириш, вазирлик ва идоралар билан ташкилий-техник ҳамкорликни яратиш мақсадида идоралараро ишчи гуруҳ шакллантириш. | 1. Белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, вазирлик ва идораларнинг малакали ходимларидан иборат идоралараро ишчи гуруҳни шакллантириш. 2. Ишчи гуруҳ ҳар бир аъзосининг вазифалари, ваколатлари, масъулият соҳаларини, шунингдек, ахборот алмашиш, ташкилий-техник масалаларни келишиш, йиғилишларни ўтказиш ҳамда қарор қабул қилиш тартибини белгилаш. | Идоралараро ҳужжат | 1 ой муддатда | - | Бош прокуратура, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Миллий гвардия, Рақамли технологиялар вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. | ИИВ Тезкор вазиятни таҳлил қилиш бошқармасининг янги вазифаларини амалга ошириш механизмларини белгилаш. | Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигининг ахборот алмашиш ва тезкор муносабат тартибини тасдиқлаш ҳақидаги қўшма қарори ва ИИВнинг идоравий буйруғини тасдиқлаш. | Идоралараро ҳужжат Буйруқ | 2026 йил декабрь | - | Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура |
3. | «Ягона криминоген маълумотлар платформаси»ни амалиётга жорий этиш. | «Ягона криминоген маълумотлар платформаси»ни амалиётга жорий этишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2027 йил декабрь | - | Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
II. Асосий чора-тадбирлар | ||||||
4. | Амалдаги криминоген вазиятни таҳлил қилиш ва жиноятчилик динамикасини прогнозлаш имконини берувчи маълумотларнинг рақамлаштирилганлик ҳолатини хатловдан ўтказиш ва электрон шаклда юритилмайдиган маълумотларни рақамлаштириш чораларини кўриш. | 1. Криминоген вазиятни таҳлил қилиш ва жиноятчилик динамикасини прогнозлаш имконини берувчи рақамлаштирилган маълумотларнинг кўлами, формати, янгиланиш даврийлиги, архив даври, платформа билан интеграция талабларига жавоб бериши ҳақида техник паспорт тайёрлаш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2027 йил март | Электрон ҳамкорликни амалга оширувчи давлат органлари ҳамда ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Рақамли технологиялар вазирлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Олий суд, Миллий гвардия, Миллий статистика қўмитаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Кадастр агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Хатлов натижасида аниқланган электрон шаклда юритилмайдиган маълумотларни рақамлаштириш чораларини кўриш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2027 йил декабрь | ||||
3. Ахборот тизимларини интеграция қилиш бўйича идоралараро техник йўриқномаларни ишлаб чиқиш. | Идоралараро ҳужжат | 2027 йил апрель | ||||
5. | «Ягона криминоген маълумотлар платформаси»ни ишлаб чиқиш ва ишга тушириш. | 1. Платформани яратиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш ва таҳлилий маълумот тайёрлаш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил декабрь | - | Бош прокуратура, Рақамли технологиялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Техник топшириқни ишлаб чиқиш. | Қўшма чора-тадбирлар | 2027 йил апрель | ||||
3. Техник топшириқни ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2027 йил декабрь | ||||
4. Платформани киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги бўйича ваколатли органдан экспертизадан ўтказиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2027 йил декабрь | ||||
5. Платформани ишлаб чиқиш ва бошқа ахборот тизимлари билан интеграция қилиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2027-2028 йиллар | ||||
6. Платформадан фойдаланиш тартиб-таомилларини белгиловчи идоралараро ҳужжатни ишлаб чиқиш. | Идоралараро ҳужжат | 2027 йил декабрь | ||||
7. Платформанинг синов версиясини Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида ишга тушириш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2027 йил декабрь | ||||
8. Платформанинг тўлиқ версиясини барча ҳудудларда босқичма-босқич ишга тушириш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2028 йилдан бошлаб | ||||
6. | Манзилли криминологик тадқиқотларни ўтказиб бориш. | Ёшлар, вояга етмаганлар, аёллар, муқаддам судланган ва пробация ҳисобдаги шахслар, «қизил» тоифадаги маҳаллалар ҳамда бошқа масалалар бўйича манзилли криминологик тадқиқотлар ўтказилишини ташкил этиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | Ҳар ойда | - | Криминология тадқиқот институти |
7. | Криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш бўйича манзилли ҳамкорликни ташкил этиш. | Криминоген вазиятни таҳлил қилиш, жиноятчилик динамикасини прогнозлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича республика илмий-амалий анжуманларини ўтказиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | Доимий | - | Бош прокуратура, Криминология тадқиқот институти, Ички ишлар вазирлиги академияси, Жамоат хавфсизлиги университети, Тошкент давлат юридик университети |
III. Криминологик прогнознинг илмий асосларини ривожлантириш | ||||||
8. | Жиноятчилик динамикасини прогнозлаш методикасини тасдиқлаш. | Жиноятчилик динамикасини ҳудудлар, маҳаллалар ва жиноят турлари кесимида прогнозлаш учун зарур маълумот манбалари, индикаторлар ва хавф омилларини белгилаш, натижаларни шакллантириш, хавф балини ҳисоблаш, алгоритм натижаларини эксперт-криминологик текшириш ҳамда прогнозларни амалдаги жиноятчилик кўрсаткичлари билан солиштириб бориш механизмларини белгилаш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2027 йил июнь | - | Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Миллий гвардия, Рақамли технологиялар вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
9. | Криминоген барқарорлик индексини юритиш методикасини тасдиқлаш. | Индексни маҳалла, туман (шаҳар), вилоят ва республика кесимида ҳисоблаш формуласи, маълумотлар сифати ва ишончлилигини баҳолаш, натижаларни даврий қайта ҳисоблаш тартибини белгилаш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2027 йил июнь | - | Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Миллий гвардия, Рақамли технологиялар вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
10. | Миллий виктимологик сўровни ўтказиш методикасини тасдиқлаш. | Миллий виктимологик сўровнинг мақсади, қамрови, даврийлиги, уни шакллантириш тартиби, республика, ҳудуд, туман (шаҳар), жинс, ёш ва бошқа муҳим ижтимоий-демографик кесимларда ўтказиш, маълумотларни текшириш, тоифалаш ва таҳлил қилиш тартибини белгилаш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2027 йил июнь | - | Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Миллий гвардия, Миллий статистика қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
11. | Аҳолининг хавфсизлик ҳисси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ишончи бўйича ижтимоий сўровни ўтказиш методикасини тасдиқлаш. | Аҳолининг яшаш ҳудудида, жамоат жойларида ва куннинг турли вақтларида ўзини хавфсиз ҳис этиши, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ишончини баҳолашга қаратилган индикаторлар ва ягона сўровноманинг даврийлиги, уни шакллантириш тартибини белгилаш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2027 йил июнь | - | Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Миллий гвардия, Миллий статистика қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
12. | Олдини олиш мумкин бўлган жиноятларнинг объектив ва субъектив омилларининг электрон реестрини юритиш тартибини тасдиқлаш. | Олдини олиш мумкин бўлган жиноятларнинг объектив ва субъектив омилларини ягона мезонлар асосида таснифлаш, уларни жиноят тури, ҳудуд, объект, вақт, хавф манбаи ва масъул профилактика субъекти кесимида электрон реестрга киритиш учун маълумотлар таркиби ҳамда ягона классификаторларни ишлаб чиқиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2027 йил июнь | - | Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Миллий гвардия, Рақамли технологиялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
13. | Профилактика субъектлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг намунавий KPI кўрсаткичлари ва рейтингини юритиш методикасини тасдиқлаш. | Профилактика субъектларининг манзилли профилактика ва идоралараро ҳамкорлик натижадорлигини баҳоловчи намунавий KPI кўрсаткичларини ҳисоблаш формуласи, тоифаси, мақсадли ва чегаравий қийматларини белгилаш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2027 йил июнь | - | Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Миллий гвардия, Рақамли технологиялар вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
14. | Криминоген вазиятни таҳлил қилиш бўйича амалий тадқиқот лойиҳалари танловини ташкил этиш. | 1. Криминоген вазиятни таҳлил қилиш бўйича долзарб муаммолардан келиб чиқиб, амалий тадқиқот лойиҳалари мавзуларини шакллантириш ҳамда Инновацион ривожланиш агентлигига тақдим этиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2027 йил февраль | Давлат илмий дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар | Бош прокуратура, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Таълим ва илм-фан вазирлиги |
2. Тақдим этилган мавзуларни белгиланган тартибда кўриб чиқиб, давлат илмий дастурлари доирасида амалий тадқиқот лойиҳалари танловини эълон қилиш. | 2027 йил апрель | |||||
3-ИЛОВА