09.10.2026 йилдаги ПФ-217-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 09.10.2026 йилдаги ПФ-217-сон
Date of entry into force
12.10.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштириш, уларнинг натижадорлигини таъминлаш, шу жумладан, таълим ва илм-фан тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири лавозими киритилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 12 нафар штат бирлигидан иборат бўлган Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ташкил қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, Вазирлар Маҳкамаси Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 5та штат бирлиги Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий ривожланиш масалалари бўлими ҳисобидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 7та штат бирлиги қайта ташкил этилган Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобига шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирига республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар 1-иловага мувофиқ бириктирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири республика ижро этувчи ҳокимият органлари — вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар раҳбарлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳаларида зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни амалга ошириш бўйича фаолиятига ваколати доирасида умумий раҳбарлик қилади, уларни мувофиқлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирининг функционал вазифалари ва унинг котибияти тўғрисидаги низомни тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарорини қабул қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 августдаги ПФ-133-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш ва ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбари С.Ш. Мирзиёева зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 9 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-217-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 октябрдаги ПФ-217-сон Фармонига
1-ИЛОВА

Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари учун масъул бўлган Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирига бириктирилган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

1.

Таълим ва илм-фан вазирлиги

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги

Касбий таълим агентлиги

Инновацион ривожланиш агентлиги

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги

2.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси

Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

Клиник аудит инспекцияси

3.

Ички ишлар вазирлиги (таълим муассасаларида, ўқувчи ва талабалар орасида гиёҳвандлик ва психотроп моддалар тарқалишини, тазйиқ ва зўравонлик жиноятларини олдини олиш бўйича)

4.

Ёшлар ишлари агентлиги (таълим муассасаларида, ўқувчи ва талабалар томонидан замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаш имкониятларини кенгайтириш, уларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш бўйича)

5.

Фанлар академияси

6.

Вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар (таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳаларида зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни амалга ошириш бўйича)

7.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг тегишли масалалар бўйича ўринбосарлари

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ташкилотлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

Давлат хавфсизлик хизмати (маҳаллаларда ўқувчи ва талабалар билан ишлаш масалаларини самарали мувофиқлаштириш, уларни турли зарарли оқимлар, гуруҳлар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш ҳамда диний ақидапарастлик ва экстремизм хатарларидан ҳимоя қилиш бўйича)

2.

Миллий гвардия (ўқувчи ва талабаларда ватанпарварлик ҳамда юрт тақдирига дахлдорлик туйғусини кучайтириш, соғлом турмуш тарзини олиб боришни кенг тарғиб қилиш бўйича)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 октябрдаги ПФ-217-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 августдаги ПФ-133-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири» блоки билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти» блоки билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ижтимоий ривожланиш масалалари бўлими» блокидаги «Ижтимоий ривожланиш» сўзлари «Маданият ва спорт» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Изоҳ қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бошқарув ходимлари сони — 243 нафар».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2026 й., 06/26/217/1023-сон)