Ҳужжат кучини йўқотган 27.01.2005 01.06.1998 йилдаги 236-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 01.06.1998 йилдаги 236-сон
Date of entry into force
01.06.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 27.01.2005
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ХАЛҚАРО ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ БЕРАДИГАН ҚАРЗ ДОИРАСИДА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШНИНГ БОШЛАНҒИЧ БЎҒИНИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январдаги 34-сонли «Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Саломатлик-2» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш бошланғич бўғинини ислоҳ қилиш лойиҳасини амалга ошириш ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ) билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ХТТБ билан ҳамкорликда ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун бериладиган Япония грантидан самарали фойдаланишни таъминлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1996 йил 30 январдаги 43-сон қарори доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги ишчи гуруҳ томонидан учта вилоятда (Навоий, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида) соғлиқни сақлашнинг бошланғич бўғинини ислоҳ қилиш бўйича «Саломатлик-1» бошқариш лойиҳаси тайёрланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Саломатлик-1» лойиҳасини амалга ошириш жараёнини жадаллаштириш учун ХТТБ томонидан, келгусида берадиган қарзи ҳисобига, 750 минг АҚШ доллари миқдорида аванс ажратилганлиги, уларнинг «Саломатлик-1» лойиҳасини амалга ошириш бўйича тайёргарлик тадбирларини бажаришга йўналтирилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Саломатлик-1» лойиҳасини амалга оширишда бажарувчи ташкилот этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Лойиҳага умумий раҳбарликни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида 1-иловага* мувофиқ таркибда «Саломатлик-1» лойиҳасини амалга оширишни мувофиқлаштириш республика комиссияси тузилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Навоий, Сирдарё ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари ҳузурида соғлиқни сақлашнинг бошланғич бўғинини ислоҳ қилиш лойиҳасини амалга оширишни мувофиқлаштириш вилоят комиссиялари тузилсин, улар зиммасига соғлиқни сақлашнинг бошланғич бўғинини ислоҳ қилишни ташкилий ва моддий-техникавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш юзасидан жавобгарлик юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида, штатдаги ходимлари 2-иловага мувофиқ бўлган, «Саломатлик-1» лойиҳасини амалга ошириш бўйича марказий бюро ташкил қилинсин ҳамда марказий бюро харажатлари миллий валютада, лойиҳани рўёбга чиқариш учун ХТТБ томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилиши белгилаб қўйилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Навоий, Сирдарё ва Фарғона вилоятлари соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳузурида, штатдаги ходимлари 3-иловага* мувофиқ бўлган, лойиҳани амалга ошириш бўйича вилоят бюролари ташкил қилинсин ҳамда вилоят бюроларининг барча харажатлари маҳаллий бюджет ҳисобига қопланиши белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 3-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Марказий бюро ҳамда вилоят бюролари зиммасига ХТТБ томонидан аванс ва қарз берилиши шарт-шароитлари бўйича ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «2000 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ижтимоий инфраструктурасини ривожлантириш дастури тўғрисида» 1996 йил 21 майдаги 182-сон қарорига мувофиқ «Саломатлик-1» лойиҳаси барча компонентларини рўёбга чиқариш бўйича тадбирларни амалга ошириш юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марказий бюрони жойлаштириш учун бино ажратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ врачлик пунктларини зарур дори-дармонлар ва вакцина препаратлари билан таъминлаш механизмини яратиш чора-тадбирларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлиги билан биргаликда «Ўзтиббиётэкспорт» билан — тиббиёт асбоб-ускуналари харид қилиш тўғрисида ҳамда «Ўзтиббиёттехника» акциядорлик компанияси билан — тиббиёт асбоб-ускуналарини етказиб бериш ва тўплаш тўғрисида битим тузсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Навоий, Сирдарё, Фарғона вилоятлари ҳокимликлари ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда соғлиқни сақлаш бошланғич бўғинини ислоҳ қилишнинг тажриба-кўргазмали дастурларини амалга оширишни ташкилий ва моддий-техникавий жиҳатдан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998 йил 1 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
236-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
1 июндаги 236-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Саломатлик-1» лойиҳасини амалга ошириш бўйича марказий бюронинг штатдаги ходимлари сони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
‎‎Марказий бюро‎‎‎

— 1‎

‎‎Директор ўринбосари‎‎‎

— 1‎

‎‎Лойиҳа компонентлари‎‎‎ни мувофиқлаштирувчилар

— 3‎

‎‎ХТТБ тартиботларига маблағлар сарфлаш бўйича бухгалтер‎‎‎-мутахассис

— 1‎

‎‎Котиб-маъмур‎‎‎

— 1‎

‎‎Таржимон‎

— 1‎

‎‎Транспорт ҳайдовчиси‎‎‎

— 1‎

‎‎Жами:‎‎‎

— 9‎