11.09.2026 йилдаги ПФ-193-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 11.09.2026 йилдаги ПФ-193-сон
Date of entry into force
12.09.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барқарор иш ўринларини яратиш ва кичик бизнесни жадал ривожлантириш орқали аҳоли даромадларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодий фаолликни ошириш, кичик бизнесни ривожлантириш, янги тадбиркорлик субъектлари ва барқарор иш ўринларини яратиш, бизнес юритиш харажатларини камайтириш ҳамда ушбу чоралар натижасида аҳоли даромадларини ошириш ва камбағалликни қисқартириш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Ташкилий чора-тадбирлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари раҳбарлигида барқарор иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича тегишлича ҳудудий штаблар, туман (шаҳар) ҳокимлари раҳбарлигида — туман (шаҳар) штаблари ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ҳудудий ва туман (шаҳар) штабларининг асосий вазифалари 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ҳудудий ва туман (шаҳар) штабларининг ўз ваколати доирасидаги қарорлари давлат органлари, ташкилотлар ва давлат улуши мавжуд банклар ҳамда уларнинг бўлинмалари учун мажбурий этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Молиялаштириш механизмлари ва манбалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 2026 йил якунига қадар туман (шаҳар) штаблари ихтиёрига қуйидаги манбалар ҳисобидан жами 3,2 триллион сўм ресурс йўналтирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари бўйича 1 триллион 370 миллиард сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) ёшлар тадбиркорлиги дастурлари бўйича 450 миллиард сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Тадбиркорликни ривожлантириш компаниясидан фоиз харажатлари компенсацияси учун назарда тутилган 300 миллиард сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) «Саховат ва кўмак», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармаларининг 760 миллиард сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасининг 240 миллиард сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг 100 миллиард сўм.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Туман (шаҳар) штаби қарорига асосан Ижтимоий реестрга киритилган оилаларни кооперацияга жалб қилган лидер тадбиркорларга 5 миллиард сўмгача (жалб қилинган ҳар бир оила учун 50 миллион сўм ҳисобда) гаров таъминотисиз кредит ажратилишига рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва ёшлар тадбиркорлиги дастурларининг имтиёзли кредит ресурсларини бошқариш ваколати туман (шаҳар) штабларига ўтказилсин. Бунда улар маҳаллий шароит ва лойиҳа хусусиятидан келиб чиқиб, молиялаштириш йўналиши ва миқдорини, нақд ёки нақдсиз шаклини, муддати, имтиёзли даври ва тўлов графигини, уларни асосланган ҳолларда узайтириш ёки қайта кўриб чиқишни, шунингдек, молиявий хизматлардан фойдаланиш имконияти чекланган аҳоли учун махсус шартларни мустақил белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 2026 йил 1 октябрдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳамда кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига туман (шаҳар) штаблари қарорлари асосида тижорат банклари кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — Компания) томонидан ёки белгиланган бошқа манбалар ҳисобидан компенсация қилиш механизми жорий қилинсин. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) туман (шаҳар) штаблари маҳаллий шароит, лойиҳаларнинг самарадорлиги ва устувор йўналишлардан келиб чиқиб, компенсация тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилади, компенсациядан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) туман (шаҳар) штабларининг қарорлари компенсация тақдим этиш учун асос ҳисобланади. Компенсация тақдим этишда кредит тарихи, тадбиркор тоифаси, барқарорлик рейтинги ва бошқа талабларнинг жорий этилишига йўл қўйилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) тадбиркорлик субъектларининг қонунчиликда белгиланган умумий тартибда Компанияга компенсация олиш учун бевосита мурожаат қилиш ҳуқуқи сақлаб қолинади. Бунда компенсация харажатлари туман (шаҳар) штабларига ажратилган маблағлар ҳисобидан тўланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) бир молиялаштириш бўйича бир хил фоиз харажатларини икки марта компенсация қилишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Республикадан бириктирилган масъуллар маҳаллаларда амалга оширилаётган лойиҳаларни мониторинг қилиб боради ва ҳар чоракда таҳлил қилиб ҳудудий штабларга ахборот киритиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлиги, бизнес-режа асосида фаолият юритаётгани, иш ўринлари таҳлилларини амалга оширади ва шулар асосида кейинги даврлар учун сунъий интеллектдан кенг фойдаланган ҳолда устувор йўналишлар бўйича таклифлар киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Белгилансинки, кредит, субсидия, ссуда ва компенсация маблағларидан фойдаланиш шартлари ва қоидаларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари билан белгилаш амалиёти бекор қилинади. Бунда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банк ушбу маблағларни молиялаштириш шартлари ва қоидаларини тасдиқлайди, шунингдек, заруратга кўра, ҳудудлар салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда ҳар чоракда ўзгартиришлар киритиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Саховат ва кўмак», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари сақлаб қолинган ҳолда уларнинг маблағларини тасарруф этиш ҳамда улар ҳисобидан ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатишни ташкил этиш ваколатлари туман (шаҳар) штабларига ўтказилсин. Бунда «Саховат ва кўмак», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағларидан фойдаланишнинг қуйидаги янги тартиби жорий этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) «Саховат ва кўмак», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармаларининг амалдаги молиявий инструментлари сақлаб қолинган ҳолда уларнинг маблағлари ҳисобидан камбағал ва камбағалликка тушиш хавфи бор ҳамда бошқа эҳтиёжманд оилаларга туман (шаҳар) штаблари қарорлари асосида ушбу ва бошқа турдаги ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва тадбирларни амалга ошириш йўлга қўйилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) «Саховат ва кўмак», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ёрдам ва тадбирларнинг янги йўналишлари ҳамда уларнинг миқдорлари ва тартиблари, шу жумладан, амалдаги молиявий инструментларни тақдим этишнинг соддалаштирилган тартиби Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Марказий банк раиси Т.А. Ишметов, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М.П. Оллоёров, камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Э. Захидов ҳамда Бош прокурор ўринбосари И.М. Адхамов уч кун муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) мазкур Фармоннинг 4-бандида назарда тутилган ресурсларни камбағал ва ишсиз аҳоли сони, ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти ҳамда лойиҳаларнинг тайёрлик даражасидан келиб чиқиб туман (шаҳар)лар кесимида тақсимласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) ҳудудий ва туман (шаҳар) штаблари, «маҳалла еттилиги», ҳоким ёрдамчилари, маҳалла банкирлари ва бошқа масъулларнинг ҳар бир оила ва лойиҳа билан ишлаши бўйича ягона амалий кўрсатмани тасдиқласин. Бунда кўрсатмада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) молиялаштиришдан олдин реал бозор, харидор, буюртма ва қайтариш манбасини аниқлаш, тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳоли ва кичик бизнесни улар билан кооперация ва етказиб бериш занжирлари орқали боғлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) давлат ресурслари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича штабнинг қарор қабул қилиш ваколати ва таваккалчилиги, тижорат банкининг молиявий оператор сифатидаги вазифалари, шунингдек, банкнинг ўз маблағлари ва таваккалчилиги ҳисобидан молиялаштириш масаласида мустақиллиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) лойиҳанинг хусусияти ва пул оқимидан келиб чиқиб, молиялаштириш воситаси, муддати, имтиёзли даври ва тўлов графигини танлаш, истиқболли лойиҳаларнинг заруратга қараб тўлов графигини ўзгартириш, муддатни узайтириш (пролонгация) ва реструктуризация қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) ер, инфратузилма, электр энергияси, рухсат бериш, хомашё, бозор билан боғлиқ ҳамда бошқа муаммоларни масъул органлар томонидан тезкор бартараф этиш ҳамда қуйи даражада ҳал этилмаган масалаларни юқори босқичга олиб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(v) натижани ажратилган маблағ ёки берилган кредит ҳажми билан эмас, ишга тушган лойиҳалар, фаолияти кенгайган бизнеслар, яратилган барқарор иш ўринлари ва даромади ошган оилалар сони асосида баҳолаш назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Белгиланган тартиб-таомилларга риоя этилган, коррупция, манфаатлар тўқнашуви, ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки бошқа ноқонуний ҳаракатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, лойиҳа бўйича кредит ёки тадбиркорлик таваккалчилигининг юзага келиши, жумладан, маблағнинг қайтмаслиги, лойиҳадан кутилган натижага эришилмаслиги, муддатининг узайтирилиши ёки реструктуризация қилиниши ўз-ўзидан қарор қабул қилган шахсни жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланмаслиги белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг янги механизмлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Белгилансинки, 2027 йил 1 январдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) аҳолининг ижтимоий ёрдам ва хизматларга муҳтожлигини ўрганиш ҳамда Ижтимоий реестрга киритиш уларнинг молиявий ҳолатидан ташқари оила аъзоларидаги сурункали касалликлар, ногиронлик, ташқи меҳнат миграцияси, оиланинг кўп болали эканлиги каби мезонлар асосидаги кўп ўлчовли баҳолаш тизими орқали амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) кўп ўлчовли баҳолаш тизими доирасида оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати балли скоринг тизими орқали баҳоланиб, унинг натижаларига кўра оилалар тегишли тоифаларга ажратилган ҳолда ижтимоий ёрдам ва хизматлар билан қамраб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2026 йил 1 декабрга қадар оилаларни кўп ўлчовли баҳолаш тизими орқали Ижтимоий реестрга киритиш, уларни тоифаларга ажратиш ва тегишли хизматларга йўналтиришнинг янги тизимини амалиётга жорий этишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Белгилансинки, 2027 йил 1 январдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) меҳнат шартномаси асосида ишлаётган хотин-қизларга уларга берилган ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган кундан бошлаб фарзанди бир ёшга тўлгунга қадар Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси томонидан болани парваришлаш нафақасини тўлаш тартиби жорий этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) мазкур Фармоннинг 2-иловасида назарда тутилган давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари ваучер орқали тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Белгилаб қўйилсинки, Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилалар аъзоларига оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 2026 йилда қўшимча равишда 100 миллиард сўм, 2027 йилда 300 миллиард сўм фоизсиз кредитлар ажратилади. Бунда ажратилган кредитларнинг фоиз харажатларини тижорат банкларига қоплаш учун Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасига Давлат бюджетидан 50 миллиард сўмгача маблағ ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари И.И. Норқулов, камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Э. Захидов икки ҳафта муддатда корхоналарнинг ходимлари, биринчи навбатда, Ижтимоий реестрга кирган ходимлари учун амалга оширган қуйидаги харажатлари фойда солиғи базасидан чегирилишини ҳамда ер ва мол-мулк солиқларидан озод этилишини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) ходимларининг фарзандлари учун мактабгача таълим объектларини қуриш ва ушбу объектларни топширилгандан кейин 3 йил муддатгача сақлаш харажатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) ходимлари учун корхонада ишлаган даврида вақтинчалик яшаш учун уй-жойларни қуриш, шунингдек, ушбу ходимларнинг ижара ва уй-жойдан фойдаланиш тўловларини қоплаб бериш харажатлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенатига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туман ва шаҳар халқ депутатлари кенгашларига — ушбу Фармон ижроси ҳамда ажратилаётган молиявий ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги устидан мунтазам парламент ва депутатлик назоратини амалга ошириш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси компенсациядан фойдаланишнинг натижадорлиги ва самарадорлигини мунтазам мониторинг қилиб борсин. Бунда тадбиркорлик субъектларининг фаолият кўрсаткичлари, тушуми ва иш ўринлари сони ҳамда фаолияти кенгайганлигига алоҳида эътибор қаратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Белгилансинки, мазкур Фармонда назарда тутилган молиялаштириш механизмлари қонунчиликда назарда тутилган давлат томонидан молиялаштириш дастурларининг умумий низом ва тартибларида ўзгача қоидалар ва чекловлар белгиланган ҳолатларда ҳам тўғридан-тўғри ва сўзсиз қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Марказий банк ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимлари, Марказий банк раиси Т.А. Ишметов, камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Э. Захидов ҳамда давлат улуши мавжуд тижорат банклари бошқаруви раислари белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ушбу Фармон ижроси учун масъул вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар ҳамда тижорат банклари фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 11 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-193-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 сентябрдаги ПФ-193-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барқарор иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ҳудудий штабларнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Туман (шаҳар) штаблари фаолиятини мувофиқлаштириш, улар учун ҳудудий мақсадли кўрсаткичларни белгилаш ва ресурсларнинг натижадорлигини назорат қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Туман (шаҳар) даражасида ҳал этиб бўлмайдиган ҳудудлараро, инфратузилмавий, ер, муҳандислик тармоқлари ва рухсат бериш билан боғлиқ масалаларни жойида ҳал этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қайта баҳолаш ва лавозимга тайинлаш жараёнини ташкил этиш, маҳалла банкирлари фаолияти бўйича банкларга мажбурий кўриб чиқиладиган таклифлар киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Туман (шаҳар) штаблари қарорлари юзасидан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш ва қонунийлик ҳамда маблағлардан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва ёшлар тадбиркорлиги дастурлари доирасидаги ресурсларни тақсимлаш, умумий шартларини белгилаш, шундан ресурсларни нақд ёки нақдсиз бериш масаласини ҳал этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ҳар ой якуни бўйича иш ўринлари, аҳоли даромади ва камбағалликдан чиқарилган оилалар натижаларини танқидий муҳокама қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Туман (шаҳар) штабларига белгиланган мақсадли кўрсаткичларнинг бажарилиш ҳолатини доимий таҳлил қилиш, амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва лойиҳаларнинг натижадорлигини баҳолаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 сентябрдаги ПФ-193-сон Фармонига
1а-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барқарор иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича туман (шаҳар) штабларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ҳар бир эҳтиёжманд оила ва ишсиз фуқаро бўйича ишга жойлаштириш, касбга ўқитиш, тадбиркорликка жалб қилиш ёки бошқа даромад манбасини яратишга қаратилган индивидуал режани (манзилли рўйхатни) тасдиқлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Субсидия, фоизсиз ссуда, компенсация, кафолат ва бошқа давлат кўмагини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Лидер тадбиркорлар билан кооперация асосида амалга ошириладиган лойиҳалар ва уларга бириктириладиган оилаларнинг манзилли рўйхатини тасдиқлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тадбиркорлик инфратузилмаси лойиҳаларининг ташаббускори ва бевосита буюртмачисини белгилаш, уларнинг лойиҳалаштирилиши, қурилиши, сифат назорати ва фойдаланишга топширилишини ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Маҳалла еттилиги», ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла банкирларининг ишини мувофиқлаштириш, ҳар бир лойиҳа бўйича масъул шахсни белгилаш ва натижагача кузатиб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Штабга ажратилган ресурслар ҳисобидан йил якунига қадар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўйича аниқ мажбуриятларни қабул қилиш ҳамда уларнинг бажарилишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Самарадорлиги паст лойиҳаларни тўхтатиш ёки қайта кўриб чиқишни таклиф қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ваколатлари доирасида ҳал этиш имкони бўлмаган тизимли масалалар ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифларни ҳудудий штабларга киритиб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 сентябрдаги ПФ-193-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ваучер орқали тақдим этиладиган давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чорасининг номи

Ваучер тақдим этиш тартиби

Масъул идора

1.

Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандларининг мактабгача таълим ташкилотларидаги бола таъминоти учун белгиланган тўловларни қоплаш.

а) ваучер «маҳалла еттилиги» томонидан тасдиқланадиган индивидуал режа ёки боланинг қонуний вакили томонидан қилинган мурожаат асосида шакллантирилади;

б) ваучер асосида давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига бола таъминоти учун тўловни амалга ошириш имконияти яратилади;

в) ваучернинг амал қилиш муддати ўн икки ой этиб белгиланади ва оила Ижтимоий реестрдан чиқарилганда ҳам оилага ваучер амал қиладиган муддат давомида ундан фойдаланиш ҳуқуқи берилади;

г) ваучер орқали мактабгача таълим ташкилотига у жойлашган ҳудудда бола таъминоти учун белгиланган тўловга тенг миқдорда маблағ ажратилади;

д) бола таъминоти учун белгиланган тўловлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мактабгача таълим хизматини кўрсатган ташкилотга қоплаб берилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

2.

Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг умумий ўрта таълим ташкилотларидаги фарзандларини қўшимча таълимга жалб қилиш ҳамда уларнинг йўлкира (бориш-келиш) харажатларини қоплаш.

а) ваучер «маҳалла еттилиги» томонидан тасдиқланадиган индивидуал режа ёки боланинг қонуний вакили томонидан қилинган мурожаат асосида шакллантирилади;

б) болалар ваучер асосида мулкчилик шаклидан қатъи назар қўшимча таълим хизматини таклиф этувчи ташкилотга қабул қилинади;

в) ваучернинг амал қилиш муддати ўн икки ой этиб белгиланади ва оила Ижтимоий реестрдан чиқарилганда ҳам ўқувчига ваучер амал қиладиган муддат давомида ундан фойдаланиш ҳуқуқи берилади;

г) қўшимча таълимга бориш ва келиш йўлкира харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваригача миқдорда маблағ ажратилади. Маблағ ўқувчининг қонуний вакили номига очилган ижтимоий карта орқали тўланади;

д) ўқувчини қўшимча таълимга жалб қилиш харажатлари мактабгача таълим хизматини кўрсатган ташкилотга, ўқувчининг қўшимча таълимга бориш ва келиш йўлкира харажатлари ўқувчининг қонуний вакилига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

3.

Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талаба фарзандларининг давлат олий таълим ташкилотларидаги талабалар турар жойларидан фойдаланиш, давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган талабалар турар жойларида яшаш ва ижара асосида хусусий уй-жойларда яшовчи талабаларнинг ижара харажатларини қоплаш.

а) ваучер «маҳалла еттилиги» томонидан тасдиқланадиган индивидуал режа ёки боланинг қонуний вакили томонидан қилинган мурожаат асосида шаклланади;

б) ваучернинг амал қилиш муддати ўн икки ой этиб белгиланади, оила Ижтимоий реестрдан чиқарилганда ҳам талабага ваучер амал қиладиган муддат давомида ундан фойдаланиш ҳуқуқи берилади;

в) талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари талаба номига очилган ижтимоий картага Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 06/26/193/0925-сон)