1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Т/р | Биргаликда қабул қилинадиган қарорлар | Асосий мазмуни | Ўзбекистон Республикасининг масъул давлат органлари | Конституциявий Қонуннинг тегишли моддаси |
1. | Фаолиятни Молия маркази ҳудудига тааллуқли деб эътироф этиш тартиби тўғрисидаги қарор | Фаолиятнинг Молия маркази ҳудудига ёки Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудларига тааллуқлилигини аниқлаш мезонлари ва тартиб-таомиллари. | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги | |
2. | Ўзбекистон солиқ резидентларига молиявий хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги қарор | Молия маркази иштирокчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, бироқ Молия маркази ҳудудидан ташқарида жойлашган шахсларга молиявий хизматлар кўрсатиш шартларини белгиловчи тартиб. | Марказий банк, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги | |
3. | Молия маркази ва Марказий банкнинг ҳисобот, ахборот алмашиш ва валюта назорати тўғрисидаги қарори | Соддалаштирилган ҳисобот, ахборот алмашиш ва назорат механизмлари; валюта операциялари бўйича ҳисобот; Молия маркази органлари ва Марказий банк ўртасида ахборот алмашиш; капитални эркин репатриация қилиш ва валютани эркин конвертация қилиш принциплари. | Марказий банк | |
4. | Молия марказининг инвестициявий солиқ резидентлиги дастури тўғрисидаги қарор | Дастур қоидалари, инвестицияларнинг малакали шакллари, ҳажмлари ва воситалари, эътироф этиш мезонлари ва иштирок этиш тартиб-таомиллари; ҳалолликка оид маълумотларни ошкор этиш ва солиқ резидентлигига оид тартиблар. | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Солиқ қўмитаси | 13 ва 18-моддалар |
5. | Молия марказининг солиқ имтиёзлари, малакали иштирокчи талаблари ва даромадларни алоҳида ҳисобга олиш тўғрисидаги қарори | Солиқ имтиёзлари шартлари, Молия марказининг малакали иштирокчиларига қўйиладиган қўшимча талаблар, иқтисодий моҳият ва унга боғлиқ шартлар; солиқдан озод қилинган даромадлар, солиқ солинадиган даромадлар ва чегириладиган харажатларни алоҳида ҳисобга олиш; листингдаги қимматли қоғозлар ва солиқ резидентлигига оид шартлар. | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси | |
6. | Молия марказида солиқ тизими ва маъмуриятчилиги тўғрисидаги қарор | Молия марказида солиқ тизими ва солиқ маъмуриятчилиги. | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси | |
7. | Молия марказида божхона маъмуриятчилиги тўғрисидаги қарор | Молия марказида фойдаланиладиган ёки истеъмол қилинадиган товарларга нисбатан божхона маъмуриятчилиги. | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Божхона қўмитаси | |
8. | Хорижий ишчи кучини жалб қилиш, ахборот алмашиши ва миграция ҳисоботи тартиби тўғрисидаги қарор | Молия маркази иштирокчилари ва органларига чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ишга қабул қилиш, малака талаблари, квоталар ва ахборот алмашиш тартиби. | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Адлия вазирлиги | |
9. | Давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланиш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги қарор | Молия маркази органларига ажратилган Давлат бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш устидан назорат қилиш тартиб-таомиллари. | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси | |
10. | Консолидациялашган назорат ва пруденциал чоралар бўйича ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги қарор | Молия маркази иштирокчисининг Молия маркази ҳудудида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудларида тартибга солинадиган ташкилотлари ёки филиаллари мавжуд бўлган ҳолларда Молиявий хизматлар бошқармаси ва Марказий банк ўртасида консолидациялашган назорат, ахборот алмашиш ва пруденциал чоралар бўйича ҳамкорлик. | Марказий банк | 17 ва 28-моддалар |
3-ИЛОВА
|
Т/р |
Молия маркази қарори |
Асосий мазмуни |
|
1. |
Англия ва Уэльс ҳуқуқини қўллаш тўғрисидаги қарор |
Молия марказида Англия ва Уэльс умумий ҳуқуқини, шу жумладан адолат ҳуқуқи қоидалари ва принципларини қўллаш, шунингдек, Англиянинг муайян қонун ҳужжатлари рўйхати ва Молия марказининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқадиган ўзгартиришлар. |
|
2. |
Молиявий хизматлар ва бозорлар тўғрисидаги қарор |
Молиявий хизматлар ва бозорларнинг асосий ҳуқуқий асослари, шу жумладан авторизация, лицензиялаш, назорат, тартибга солиш ваколатлари, эътироф этилган ташкилотлар, бозор инфратузилмаси, қимматли қоғозларни таклиф этиш ва листинг, жамоавий инвестиция фондлари, бозорда суиистеъмол қилиш, ҳуқуқни қўллаш ҳамда молиявий хизматларга оид ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўтказиш. |
|
3. |
Компаниялар тўғрисидаги қарор |
Компаниялар ва Молия марказининг бошқа иштирокчиларини ташкил этиш, таъсис этиш, рўйхатдан ўтказиш, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари, корпоратив бошқаруви, ҳисоблари, аудити, ҳужжатларни тақдим этиши, корпоратив маъмуриятчилиги ва тугатилиши. |
|
4. |
Банкротлик ва реструктуризация тўғрисидаги қарор |
Банкротлик, тўловга қобилиятсизлик, маъмурий бошқарув, ташқи бошқарув, реструктуризация, кредиторлар билан келишувлар, тугатиш ва ликвидация, тўловга қобилиятсизлик бўйича мутахассислар ҳамда трансчегаравий тўловга қобилиятсизлик. |
|
5. |
Кўчмас мулк ва ижара муносабатлари тўғрисидаги қарор |
Молия маркази ҳудудида рўйхатдан ўтказилган кўчмас мулк ва биноларга эгалик қилиш, ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш ва уларни бошқа шахсга ўтказиш, ижара, ипотека ва кўчмас мулк билан боғлиқ бошқа битимлар. |
|
6. |
Меҳнат муносабатлари тўғрисидаги қарор |
Меҳнат муносабатлари, меҳнат шартномалари, ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ходимларни бириктириш, иш жойида ҳимоя чоралари, меҳнат муносабатларини тугатиш, ҳуқуқий ҳимоя воситалари ва тегишли меҳнат стандартлари. |
|
7. |
Маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қарор |
Шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш ва қайта ишлаш, маълумотлар субъектларининг ҳуқуқлари, маълумотлар контролёрлари ва қайта ишловчиларнинг мажбуриятлари, маълумотларни халқаро узатиш, назорат, ҳуқуқни қўллаш ва конфиденциаллик талаблари. |
|
8. |
Инвестиция фондлари тўғрисидаги қарор |
Жамоавий инвестиция фондларини ташкил этиш, рўйхатдан ўтказиш, бошқариш, корпоратив бошқарув, активларни сақлаш, фаолият юритиш ва маркетинг, шу жумладан инвесторларни ҳимоя қилиш ҳамда зарур ҳолларда фондларни паспортлаш тартиблари. |
|
9. |
Профессионал хизматлар тўғрисидаги қарор |
Молия марказида профессионал хизматларни тартибга солиш, шу жумладан юридик, бухгалтерия, аудит, солиқ, корпоратив ва бошқа профессионал хизмат кўрсатувчилар учун тегишли малака, хулқ-атвор, бошқарув ва талабларга риоя этиш шартлари. |
|
10. |
Банк фаолиятини тиклаш ва санация қилиш тўғрисидаги қарор |
Тиклаш ва санация қилиш, интервенция, барқарорлаштириш ва санация ваколатлари, ҳимоя чоралари, санацияни молиялаштириш ҳамда муаммоли банклар ва тегишли доирага кирувчи бошқа молиявий институтларга нисбатан чоралар кўриш. |
|
11. |
Маъмурий масалалар тўғрисидаги қарор |
Молия марказининг тижорат қонунчилиги доирасида қўлланиладиган маъмурий текширувлар, ахборот тўплаш, ҳуқуқбузарликлар, санкциялар, жарималар, ҳуқуқни қўллаш тартиб-таомиллари, процессуал адолат, келишувга эришиш ваколатлари ва бошқа маъмурий чоралар. |
|
12. |
Бенефициар мулкдорлик ва назорат тўғрисидаги қарор |
Бенефициар мулкдорлар ва назорат қилувчи шахсларни идентификация қилиш, текшириш, ҳисобга олиш ва улар тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш, мулкдорлар ва назорат қилувчи шахслар реестрлари, хабар бериш, шаффофлик мажбуриятлари ва тегишли талабларга риоя этиш. |
|
13. |
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қарор |
Молия марказида чакана товарлар ва хизматларни тақдим этишнинг минимал стандартлари, шу жумладан ҳалол муомала, нарх белгилаш ва ахборотни ошкор қилиш, қайтариш ва ҳуқуқий ҳимоя воситалари, шикоятлар, тақиқланган амалиётлар ва тартибга солувчи орган томонидан ҳуқуқни қўллаш. |
|
14. |
Масъулияти чекланган шерикликлар тўғрисидаги қарор |
Масъулияти чекланган шерикликларни ташкил этиш, рўйхатдан ўтказиш, ҳуқуқий мақоми, аъзолик, бошқарув, корпоратив маъмуриятчилиги, ҳисоблар, ҳужжатларни тақдим этиш, тугатиш ва ликвидация қилиш. |
|
15. |
Корпоратив назоратни ўзгартириш (Takeover) тўғрисидаги қарор |
Молия марказининг тегишли компаниялари устидан назоратни қўлга киритиш ёки бундай назоратни бирлаштиришга қаратилган таклифлар, қўшиб юбориш (олиш) ва бошқа битимларни тартибга солиш; ахборотни ошкор қилиш, тенг муносабатда бўлиш ҳамда бундай битимлар устидан махсус назоратни амалга ошириш тартиби. |
|
16. |
Трастлар тўғрисидаги қарор |
Молия маркази ҳуқуқи билан тартибга солинадиган ёки Молия марказида бошқариладиган трастларга оид махсус қоидалар, шу жумладан ишончли бошқарувчилар, ҳимоячилар, сақлаб қолинган ваколатлар, ҳуқуқни танлаш, ҳуқуқни қўллаш ҳамда Англия траст ҳуқуқи ва адолат ҳуқуқи принциплари билан ўзаро муносабат. |
|
17. |
Молиявий ҳисоблар бўйича ахборотни автоматик алмашиш ягона стандарти (CRS) тўғрисидаги қарор |
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг Молиявий ҳисоблар бўйича ахборотни автоматик алмашиш ягона стандартини (CRS) жорий этиш, шу жумладан молиявий ҳисобварақлар бўйича лозим даражада текшириш, идентификация қилиш, ҳисобот бериш, ҳисоб ва ҳужжатларни сақлаш, талабларга риоя этиш ва ахборот алмашиш талаблари. |
|
18. |
Хорижий ҳисобварақлар бўйича солиққа риоя этиш талаблари (FATCA) тўғрисидаги қарор |
FATCA доирасида тегишли молиявий институтлар ва ҳисобварақларга нисбатан лозим даражада текшириш, ҳисобот бериш, ҳисоб ва ҳужжатларни сақлаш ҳамда талабларга риоя этиш мажбуриятларини жорий этиш. |
|
19. |
Тижорат лицензиялари тўғрисидаги қарор |
Молия марказида тижорат фаолияти ва юридик шахсларни лицензиялаш ва рўйхатдан ўтказиш, шу жумладан лицензия тоифалари, шартлар, муддатини узайтириш, ўзгартириш, амал қилишини тўхтатиб туриш ва бекор қилиш, назорат қилинадиган фаолият турлари ва филиалларни рўйхатдан ўтказиш. |
|
20. |
Тижорат рухсатномалари тўғрисидаги қарор |
Вақтинчалик ва муайян фаолият турига оид тижорат рухсатномалари, талабларга мувофиқлик, ариза бериш ва тасдиқлаш тартиб-таомиллари, шартлар, амал қилиш муддати, узайтириш, тўхтатиб туриш, бекор қилиш ва талабларга риоя этиш. |
|
21. |
Шарҳлаш тўғрисидаги қарор |
Таърифлар, талқин қилиш қоидалари, умумий принциплар, муддатларни ҳисоблаш, қонунчиликка ҳаволалар, Молия марказининг қуйи даражадаги қарорларини қабул қилиш ваколатлари ҳамда Молия марказининг ҳуқуқий асосларига умумий татбиқ этиладиган бошқа қоидалар. |
|
22. |
Электрон битимлар тўғрисидаги қарор |
Электрон имзолар, электрон шартномалар, электрон ёзувлар ва ҳужжатлар, электрон коммуникациялар ҳамда технологияларга асосланган бошқа битимлар ва ҳужжатларни тақдим этишнинг юридик тан олиниши ва ижро этилиши. |
|
23. |
Фондлар тўғрисидаги қарор |
Фондларни ташкил этиш, рўйхатдан ўтказиш, бошқарув, маъмурий юритиш, фаолиятни давом эттириш, миграция ва тугатиш, шу жумладан муассислар, кенгашлар, васийлар, бенефициарлар ҳамда оилавий бойликни бошқариш ёки ворисликни режалаштириш тузилмалари. |
|
24. |
Молия марказида солиқ ва божхона тўғрисидаги қарор |
Молия маркази ҳудудида қўлланиладиган солиқ ва божхона қоидалари, шу жумладан Молия маркази органлари ва иштирокчиларига солиқ солиш, солиқ маъмуриятчилиги, товарлар ва хизматларга нисбатан божхона тартиби, имтиёзлар ва преференциялар, ҳисобот бериш ва талабларга риоя этиш мажбуриятлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ваколатли солиқ ва божхона органлари билан мувофиқлаштириш. |
|
25. |
Тошкент халқаро тижорат суди тўғрисидаги қарор |
Тошкент халқаро тижорат судини ташкил этиш, унинг таркиби ва юрисдикцияси; суд тизими, судьяларни тайинлаш ва интизоми; одил судловни амалга ошириш; фуқаролик ишлари бўйича далиллар; суд харажатлари ва зарарни қоплаш; суд қарорлари ва ажримлари; суд қарорлари ва қарзларни ижро этиш. |
|
26. |
Молия маркази қарорларини қабул қилиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қарор |
Молия маркази қарорларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, эълон қилиш, кучга киритиш, ўзгартириш ва бекор қилиш; расмий реестрни юритиш; жамоатчилик муҳокамаси; тартибга солиш таъсирини баҳолаш ва қарорлар қабул қилиш жараёнига оид бошқа талаблар. |
|
Қоидалар |
||
|
27. |
Бозорлар ва қимматли қоғозлар тўғрисидаги қоидалар |
Қимматли қоғозлар ва молиявий воситаларни таклиф этиш, чиқариш, проспектлар, листинг, савдога қўйиш ва савдо қилиш, шунингдек биржа, клиринг, ҳисоб-китоб ва бошқа бозор инфратузилмаси талаблари. |
|
28. |
Бозор тўғрисидаги қоидалар |
Бозордаги хулқ-атворга оид талаблар, шу жумладан бозорда суиистеъмол қилиш, инсайдерлик, манипуляция, чалғитувчи хатти-ҳаракатлар, ахборотни ошкор қилиш мажбуриятлари ҳамда тартибли ва шаффоф бозорлар стандартлари. |
|
29. |
Бизнесни юритиш тўғрисидаги қоидалар |
Мижозларни таснифлаш, мувофиқлик ва мақбуллик, ахборотни ошкор қилиш, молиявий тарғибот, манфаатлар тўқнашуви, мижоз активлари, шикоятлар, инвесторларни ҳимоя қилиш ва тартибга солинадиган фирмалар учун бизнесни юритишнинг бошқа стандартлари. |
|
30. |
Виртуал активлар ва рақамли қимматли қоғозлар тўғрисидаги қоидалар |
Молиявий хизматлар доирасида виртуал активлар ва рақамли қимматли қоғозларни тартибга солиш, шу жумладан таърифлар, уларни чиқариш, сақлаш, савдо, биржа фаолияти, брокерлик, бозор инфратузилмаси, тегишли деривативлар ва технологик хатарлар. |
|
31. |
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни ва оммавий қирғин қуролларини молиялаштиришга қарши курашиш ва санкциялар тўғрисидаги қоидалар |
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини молиялаштиришга қарши курашиш ҳамда санкцияларга риоя қилиш, шу жумладан мижозларни лозим даражада текшириш, бенефициар мулкдорликни текшириш, маблағлар ва бойлик манбаини назорат қилиш, операцияларни мониторинг қилиш, шубҳали фаолият тўғрисида хабар бериш ва ҳисобларни сақлаш. |