07.09.2026 йилдаги 473-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.09.2026 йилдаги 473-сон
Date of entry into force
09.09.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш мавзусидаги халқаро форум якунлари бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, миллат генофондини асраш, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ уюшган жиноятчилик ҳамда трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш самарадорлигини илмий ёндашувлар асосида янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2026 йил 20-21 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш мавзусидаги халқаро форум ўтказилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш мавзусидаги Самарқанд халқаро форумида илгари сурилган ташаббуслар ҳамда Олий ва юқори даражада ўтказилган учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда — чора-тадбирлар режаси) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш ҳамда аниқ натижаларга эришиш юзасидан масъулият давлат органлари ва идораларининг шахсан биринчи раҳбарлари зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Масъул давлат органлари ва идоралари ҳар ойнинг якунида чора-тадбирлар режасининг ижроси юзасидан ҳисоботларни Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлигига киритиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки, Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чора-тадбирлар режасида назарда тутилган топшириқларнинг изчил, сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини доимий равишда ва қатъий назорат қилиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар ойнинг якунида масъул давлат органлари ва идоралар раҳбарларининг чора-тадбирлар режасида белгиланган устувор вазифаларнинг соҳалар кесимида ижроси юзасидан ҳисоботларини эшитади, натижадорлиги бўйича танқидий муҳокамалар ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар чоракда чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ва эришилган аниқ натижалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги директори вазифасини вақтинча бажарувчи Ф. Хасанов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 7 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
473-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 473-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш мавзусидаги Самарқанд халқаро форумида илгари сурилган ташаббуслар ҳамда Олий ва юқори даражада ўтказилган учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2026 йил 20-21 апрель, Самарқанд ва Тошкент шаҳарлари)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуслари бўйича чора-тадбирлар жадвали

1.

Марказий Осиё минтақавий ахборотларни мувофиқлаштириш маркази (МОМАММ) негизида тезкор маълумот алмашишга мўлжалланган Ягона минтақавий рақамли мониторинг платформасини яратиш.

1. МОМАММ иштирокчи давлатлари вакиллари ва донорлар билан музокаралар ўтказиш.

2027 йил февраль

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги

(Ф. Хасанов),

Ички ишлар вазирлиги

(А. Ташпулатов),

Давлат хавфсизлик хизмати

(Б. Турсунов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

тегишли вазирлик ва идоралар

2. Платформа концепциясини яратиш.

2027 йил апрель

3. Хусусий сектор вакилларини жалб қилган ҳолда платформани ишлаб чиқиш.

2027 йил сентябрь

4. Платформани ишга тушириш.

2027 йил ноябрь

2.

Наркожиноятлардан олинган даромадларни легаллаштиришга алоқадор шубҳали молиявий операцияларни блоклаш бўйича «Халқаро рақамли қора код» тизимини ишлаб чиқиш ва синов тариқасида ишга тушириш.

1. Тизим концепциясини ишлаб чиқиш.

2027 йил апрель

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

(Ж. Хатамов),

Ички ишлар вазирлиги

(А. Ташпулатов),

Давлат хавфсизлик хизмати

(Б. Турсунов),

Марказий банк

(Т. Ишметов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги

(Ф. Хасанов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

тегишли вазирлик ва идоралар

2. Евроосиё жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш гуруҳи (ЕАГ), БМТ НЖБ ва бошқа соҳа ташкилотлари ҳамда давлатлар билан музокаралар ўтказиш.

2027 йил сентябрь

3. Ташаббус қўллаб-қувватланган тақдирда, ишга тушириш муддатларини белгилаш.

2028 йил октябрь

3.

Марказий Осиё наркологлар ассоциациясини тузиш.

1. Ассоциация концепциясини ишлаб чиқиш (мақсадлари, тузилмаси ва молиялаштириш манбаларини белгилаш).

2026 йил октябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Э. Адилов),

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги

(Ф. Хасанов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

тегишли вазирлик ва идоралар

2. Марказий Осиё давлатларининг соҳавий идоралари билан музокаралар ўтказиш.

2027 йил май

3. Ассоциациянинг биринчи йиғилишини Ўзбекистонда ўтказиш чораларини кўриш.

2027 йил август

4. Лойиҳага донорлик маблағларини жалб қилиш.

Доимий

4.

Республикада гиёҳвандлик воситалари истеъмоли (латент) тарқалганлик ҳолатини аниқлаш бўйича эпидемиологик тадқиқот ўтказиш.

1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш.

2026 йил октябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Э. Адилов),

«Ижтимоий фикр» ННТ

(Н. Рахимова),

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги

(Ф. Хасанов),

тегишли вазирлик ва идоралар

2. Лойиҳани амалга оширишга масъул бўлган ишчи гуруҳини шакллантириш.

2026 йил ноябрь

3. Лойиҳага донорлик маблағларини жалб қилиш.

2027 йил март

4. Лойиҳани амалга ошириш.

2027 йил сентябрь

5.

МОМАММ фаолиятини такомиллаштириш ва Ўзбекистоннинг раислигини самарали ташкил этиш мақсадида ташкилотга Туркия давлатини аъзо сифатида, Афғонистон давлатини кузатувчи сифатида қўшиш чораларини кўриш.

1. Мазкур масала бўйича томонлар билан музокаралар олиб бориш.

2026 йил октябрь

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги

(Ф. Хасанов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

Ички ишлар вазирлиги

(А. Ташпулатов),

Давлат хавфсизлик хизмати

(Б. Турсунов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

тегишли вазирлик ва идоралар

2. Туркия ва Афғонистонга МОМАММ орқали таклиф йўллаш.

2027 йил апрель

3. Миллий мувофиқлаштирувчилар кенгашида Туркияни ташкилотга қўшиш ва Афғонистонни кузатувчи сифатидаги мақомини тиклаш чораларини кўриш.

2027 йил сентябрь

6.

Ўзбекистон Республикасининг уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича 2027 — 2031 йилларга мўлжалланган миллий стратегиясини ишлаб чиқиш.

1. Идоралараро ишчи гуруҳни тузиш.

2026 йил сентябрь

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги

(Ф. Хасанов),

Ички ишлар вазирлиги

(А. Ташпулатов),

Давлат хавфсизлик хизмати

(Б. Турсунов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

(Ж. Хатамов),

тегишли вазирлик ва идоралар

2. Миллий стратегия лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2026 йил сентябрь

3. Илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш.

2026 йил октябрь

4. Стратегияни тасдиқлаш ва ижрога қаратиш.

2026 йил ноябрь

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори билан олий даражадаги музокаралар якуни бўйича

7.

БМТ Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст фонди иккинчи босқичида ЖССТнинг фаол иштирокини таъминлаш.

1. ЖССТ билан Оролбўйи минтақасида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказиш.

2026 йил ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Э. Адилов),

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

(А. Абдухакимов),

Гидрометеорология хизмати агентлиги

(Ш. Хабибулаев),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

тегишли вазирлик ва идоралар

2. Оролбўйи минтақасида ҳаво ифлосланишининг саломатликка таъсирини баҳолаш бўйича қўшма дастур ишлаб чиқиш.

2027 йил март

3. ЖССТ мутахассислари иштирокида Оролбўйи минтақасида тренинглар ва ўқув дастурларини ташкил этиш.

2027 йил август

8.

ЖССТ кўмагида 2028 йил якунига қадар фармацевтика соҳасидаги тартибга солиш тизимининг «етуклик даражаси»га эришиш.

1. Селф-бенчмаркинг (ўзини ўзи баҳолаш) жараёнидан ўтиш.

2026 йил октябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Э. Адилов),

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази

(А. Темиров),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

тегишли вазирлик ва идоралар

2. Селф-бенчмаркинг натижаларини ЖССТнинг Глобал бенчмаркинг воситаси гуруҳига юбориш ва ЖССТ томонидан кўриб чиқиш.

2027 йил март

3. ЖССТ экспертларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш.

Келишилган муддатларда

4. ЖССТ экспертлари тавсияларига кўра тартибга солиш тизими фаолиятини такомиллаштириш бўйича ЖССТ хулосасини олиш.

2028 йил май

5. Ташкилот экспертларининг Ўзбекистонга навбатдаги ташрифини ташкил этиш ҳамда расмий бенчмаркингни амалга ошириш.

Келишилган муддатларда

6. Баҳолаш натижаларига кўра тегишли даражани олиш.

2028 йил декабрь

9.

ЖССТ Европа минтақавий қўмитасининг сессияларидан бирини Ўзбекистонда ўтказиш.

1. ЖССТ ваколатхонаси билан биргаликда расмий аризани тайёрлаш ва келишиш.

2026 йил сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Э. Адилов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

тегишли вазирлик ва идоралар

2. ЖССТ Европа минтақавий қўмитаси сессиясига мезбонлик қилиш бўйича расмий аризани белгиланган тартибда ЖССТга топшириш.

Келишилган муддатларда

3. Ўзбекистоннинг тадбирга мезонлик қилиши юзасидан ЖССТ Ижроия кенгашига аъзо давлатлар билан сиёсий-дипломатик чора-тадбирларни амалга ошириш.

Келишилган муддатларда

4. Сессиянинг ўтказилиш санаси ва жойини белгилаш.

Келишилган муддатларда

5. ЖССТ Европа минтақавий қўмитаси сессиясига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг фармойишини ишлаб чиқиш.

Тадбирдан 6 ой олдин

6. Сессиянинг дастлабки дастури, кун тартиби ва унинг доирасида тадбирлар жадвалини ишлаб чиқиш.

Тадбирдан 3 ой олдин

7. Тадбир иштирокчилари рўйхатини шакллантириш.

Тадбирдан 1 ой олдин

8. Тадбирни юқори савияда ўтказиш.

Келишилган муддатларда

10.

Болалар саратони бўйича халқаро академик хаб негизида Саратонни ўрганиш халқаро агентлиги (IARC) билан ҳамкорликда минтақавий илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш.

1. Саратонни ўрганиш халқаро агентлиги билан Марказни ташкил этиш юзасидан ЖСТ билан музокаралар ўтказиш.

2026 йил октябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Э. Адилов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

тегишли вазирлик ва идоралар

2. Марказ концепцияси ва техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш, Саратонни ўрганиш халқаро агентлиги билан ҳужжатларни мувофиқлаштириш.

2027 йил март

3. Саратонни ўрганиш халқаро агентлиги билан Марказни ташкил этиш бўйича меморандум имзолаш.

2027 йил сентябрь

4. Марказ фаолиятини йўлга қўйиш, илмий-тадқиқот базасини шакллантириш.

2027 йил ноябрь

11.

Тиббиёт фанини ривожлантиришга қўшган улкан ҳисса учун Ибн Сино номидаги ЖССТ халқаро мукофотини таъсис этиш.

1. ЖССТ билан биргаликда Мукофот концепциясини ишлаб чиқиш ва келишиш.

2026 йил ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Э. Адилов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

тегишли вазирлик ва идоралар

2. Мукофот Ташкилий қўмитаси ва ҳакамлар ҳайъати таркибини шакллантириш.

2027 йил январь

3. Мукофотни таъсис этиш ва уни ЖССТ доирасида кенг тарғиб қилиш.

2027 йил май

4. Мукофотнинг биринчи давраси ғолибларини тақдирлаш маросимини Ўзбекистонда ўтказиш.

2028 йил июнь

12.

Синтетик наркотиклар истеъмол қилган беморларни даволаш, реабилитация ва реинтеграция қилиш бўйича миллий клиник протоколларни ишлаб чиқиш.

1. Миллий клиник протокол ишлаб чиқиш бўйича ЖССТ ва БМТ НЖБ шафелигида ишчи гуруҳ ташкил этиш.

2026 йил ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Э. Адилов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

тегишли вазирлик ва идоралар

2. Донорларни жалб қилган ҳолда олимлар иштирокида тадқиқотлар олиб бориш.

2027 йил июнь

3. Тадқиқотлар натижасида эришилган натижалар асосида протокол ишлаб чиқиш.

2028 йил март

4. Протоколларни синовдан ўтказиш.

2028 йил август

5. Самарали деб топилган ва муваффақиятли ишлаб чиқилган миллий клиник протоколларни Республика бўйича ягона стандарт сифатида тақдим этиш чорасини кўриш.

2028 йил ноябрь

13.

ЖССТ кўмагида Марказий Осиё давлатлари соғлиқни сақлаш тизимини рақамли трансформация қилиш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича минтақавий офис ташкил этиш.

1. Вазирлик ва идоралараро ишчи гуруҳ тузиш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини рақамли трансформация қилиш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2026 йил сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Э. Адилов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

тегишли вазирлик ва идоралар

2. Марказий Осиё давлатлари ўртасида Концепция лойиҳасини келишиш.

2026 йил октябрь

3. ЖССТ иштирокида концептуал келишув битим лойиҳасини тайёрлаш.

2026 йил декабрь

4. Минтақавий офис ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш, бунда минтақавий офис мақомини белгилаш ва офис бинолари, IT-инфратузилмани тайёрлашни белгилаш.

2027 йил февраль

5. Минтақавий офиси раҳбарини тайинлаш, ЖССТ ҳамда тиббиёт муассасаларининг тажрибали мутахассисларини жалб қилиш.

2027 йил апрель

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси билан музокаралар якунлари бўйича ташаббуслар

14.

БМТ НЖБнинг Марказий Осиё давлатлари учун 2027-2030 йилларга мўлжалланган дастурига тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

1. Амалдаги 2027 йилгача мўлжалланган минтақавий дастурни муваффақиятли якунлаш ва натижадорлигини баҳолаш.

2026 йил ноябрь

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги

(Ф. Хасанов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Э. Адилов),

тегишли вазирлик ва идоралар

2. БМТ НЖБ билан ҳамкорликда янги дастур учун стратегик устувор вазифаларни ишлаб чиқиш.

2027 йил май

15.

БМТ НЖБнинг вояга етмаганларда гиёҳвандлик воситалари истеъмолига қарши иммунитетни шакллантириш бўйича «CНAMPS» дастурининг иккинчи фазасини амалга ошириш.

1. Лойиҳани амалга ошириш бўйича БМТ НЖБ вакиллари билан музокара олиб бориш.

2026 йил сентябрь

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги

(Ф. Хасанов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Э. Адилов),

тегишли вазирлик ва идоралар

2. Лойиҳани амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2026 йил ноябрь

3. Лойиҳани молиялаштириш бўйича донорларни жалб этиш.

2027 йил апрель

4. «CНAMPS»нинг 2-фазасини амалга ошириш.

2027 йил август

16.

БМТнинг Яқин ва Ўрта Шарқда Наркотиклар ҳамда унга алоқадор масалалар бўйича кичик қўмитасининг 58-сессиясини Ўзбекистонда ўтказиш.

1. БМТ НЖБ билан ҳамкорликда сессия концепцияси, таклифномалари ва дастурини тайёрлаш.

2026 йил сентябрь

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги

(Ф. Хасанов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

Ички ишлар вазирлиги

(А. Ташпулатов),

Давлат хавфсизлик хизмати

(Б. Турсунов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

тегишли вазирлик ва идоралар

2. Сессияни ташкил этиш бўйича БМТ НЖБ билан молиявий битим тузиш.

2026 йил сентябрь

3. Тадбирни юқори савияда ташкил этиш бўйича Ҳукумат фармойиши лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2027 йил октябрь

17.

БМТнинг Жиноятчилик ва одил судлов бўйича конгрессларида иштирок этиш ва мезбонлик қилиш.

1. Абу-Дабидаги 15-конгрессда Ўзбекистон делегацияси иштирокини самарали ташкил этиш.

2026 йил октябрь

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги

(Ф. Хасанов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

тегишли вазирлик ва идоралар

2. Жиноятчилик ва одил судлов бўйича 16-конгрессни 2031 йилда Ўзбекистонда ўтказиш бўйича таклифни илгари суриш.

Доимий

18.

Самарқанд декларациясини институционаллаштириш бўйича тегишли чоралар кўриш.

1. Самарқанд декларациясини Ташқи ишлар вазирлиги орқали дунё ҳамжамиятига етказиш.

2026 йил сентябрь

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги

(Ф. Хасанов),

тегишли вазирлик ва идоралар

2. БМТ НЖБнинг Гиёҳвандлик воситалари бўйича комиссияси ташкилий қўмитасининг жорий йил ноябрь ойида бўлиб ўтадиган йиғилишида Самарқанд декларацияси мазмун-моҳиятини дунё ҳамжамияти эътиборига етказишга қаратилган брифинг ташкил этиш.

2026 йил ноябрь

3. Самарқанд декларациясини илгари суриш ва халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Озарбайжон, Тожикистон ва Туркманистон давлатларига форум ташкил этиш бўйича таклиф йўллаш.

Келишилган муддатларда

19.

БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясига аъзо давлатлар конференциясининг 12-сессияси (COSP 12)ни Ўзбекистонда ўтказиш.

1. Конференцияни юқори савияда ташкил этиш бўйича Ташкилий қўмита тузиш ва «Йўл харитаси»ни тасдиқлаш.

2026 йил сентябрь

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

тегишли вазирлик ва идоралар

2. БМТ НЖБ билан ҳамкорликда конференция концепцияси ҳамда дастурини ишлаб чиқиш.

2026 йил ноябрь

3. Тадбирни юқори савияда ташкил этиш бўйича Ҳукумат фармойиши лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2027 йил май

20.

Янги турдаги психофаол моддаларнинг ноқонуний муомаласи ва суиистеъмолидан эрта огоҳлантириш Миллий тизимини яратиш.

1. Эксперт криминалистика муассасалари ягона электрон базаси концепциясини яратиш.

2026 йил декабрь

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги

(Ф. Хасанов),

Ички ишлар вазирлиги

(А. Ташпулатов),

Давлат хавфсизлик хизмати

(Б. Турсунов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Э. Адилов),

тегишли вазирлик ва идоралар

2. Электрон маълумотлар базасини яратишга донорлар маблағларини жалб этиш.

2027 йил август

3. Маълумотлар базасини Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги Ситуацион марказига интеграция қилиш.

2027 йил октябрь

21.

Наркотикларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашувчи бўлинмалар ходимларининг молиявий разведка йўналишидаги билим ва тажрибасини ошириш бўйича ҳамкорликда тадбирларни ташкил этиш.

1. БМТ Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси билан ҳамкорликда молиявий разведка йўналишида махсус ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.

2026 йил ноябрь

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги

(Ф. Хасанов),

Ички ишлар вазирлиги

(А. Ташпулатов),

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

(Ж. Хатамов),

тегишли вазирлик ва идоралар

2. Хорижий экспертлар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда семинар, тренинг ва амалий машғулотлар ташкил этиш.

2027 йил апрель

3. Илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида хизмат сафарлари ва стажировкаларни ташкил этиш.

Келишилган муддатларда

Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича халқаро қўмита (қўмита) билан музокаралар якунлари бўйича ташаббуслар

22.

Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар устидан ишончли давлат назоратини ўрнатиш мақсадида Қўмита билан ҳамкорликда соҳани рақамлаштириш чораларини кўриш.

1. Қўмита билан ҳамкорликда Кореянинг NIMS дастурини ўрганиш бўйича хизмат сафарини ташкил этиш.

2026 йил октябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Э. Адилов),

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги

(Ф. Хасанов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

тегишли вазирлик ва идоралар

2. Хорижий тажриба асосида «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимларининг ягона комплексини такомиллаштириш.

2027 йил май

23.

Халқаро наркотикларни назорат қилиш қўмитасининг Ўзбекистон Республикасига мониторинг миссиясини ташкил этиш.

1. Мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда Қўмита миссиясини ишлаб чиқиш ва келишиш.

2026 йил ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Э. Адилов),

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги

(Ф. Хасанов),

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази

(А. Темиров),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

тегишли вазирлик ва идоралар

2. Мониторинг миссияни ташкил этиш, гиёҳвандлик воситаларининг қонуний муомаласини назорат қилиш тизимини объектив баҳолаш.

2027 йил май

3. Миссия якунлари бўйича ишлаб чиқилган амалий тавсияларни бажариш.

2027 йил октябрь

24.

Қўмитанинг халқаро платформаларига республика мутасадди вазирлик ва идораларини улаш, шунингдек, платформалардан эркин фойдаланиш имкониятини яратиш.

1. Платформалар бўйича маълумот тайёрлаш (PICS, GRIDS, PenOnline, IONIX, DMP).

2026 йил сентябрь

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги

(Ф. Хасанов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

тегишли вазирлик ва идоралар

2. Мазкур платформаларга уланиши мумкин бўлган вазирлик ва идора масъуллари рўйхатини шакллантириш.

2026 йил сентябрь

3. Республика вакилларини платформаларга улаш бўйича Қўмита билан музокаралар олиб бориш.

2026 йил ноябрь

4. Ходим ўзгарган (бошқа лавозимга ўтиши ёки ишдан бўшаши) вақтда хабардор қилиш ва ўрнига янги вакилни платформаларга киритиш механизмини жорий қилиш.

2026 йил декабрь

25.

Қўмита билан ҳамкорликда соҳа мутахассислари учун ихтисослаштирилган ўқув семинарларини ташкил этиш.

1. Қўмита билан ҳамкорликда соҳа ходимлари учун малака ошириш курслари режасини ишлаб чиқиш.

2027 йил март

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги

(Ф. Хасанов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Э. Адилов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Ички ишлар вазирлиги

(А. Ташпулатов),

тегишли вазирлик ва идоралар

2. Режа асосида ўқув курсларини ташкил этиш.

2027 йил октябрь

26.

Қўмитанинг Марказий Осиё давлатлари учун кучли таъсир қилувчи моддаларни назорат қилиш бўйича йўриқномасини ишлаб чиқиш.

1. Марказий Осиё давлатларининг ваколатли органлари ва Қўмита ўртасида мулоқотни ташкил этиш.

2027 йил май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Э. Адилов),

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази

(А. Темиров),

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги

(Ф. Хасанов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

тегишли вазирлик ва идоралар

2. Қўмита билан ҳамкорликда йўриқнома лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2027 йил ноябрь

3. Йўриқномани Марказий Осиё давлатлари билан келишиш.

2028 йил апрель

4. Қўмитанинг йиллик йиғилишида йўриқномани тасдиқлаш ва дунё ҳамжамиятига эълон қилиш.

2028 йил сентябрь

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ижроси муддатларига хориж томони билан музокаралардан келиб чиқиб, ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/473/0909-сон)