Ҳужжат кучини йўқотган 16.09.2022 29.08.2003 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1268
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг қарори, 29.08.2003 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1268
Date of entry into force
08.09.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 16.09.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКАРИСИДАГИ ХИЗМАТ САФАРЛАРИ ТЎҒРИСИДА ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 29 августда 1268-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 8 сентябрдаги 48-сонли ва 29 августдаги 26-2022Q/Q-сонли ««Ўзбекистон Республикаси ичкарисидаги хизмат сафарлари тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1268-3, 16.09.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 февралдаги 34-ф-сонли ва 1993 йил 16 августдаги 287-ф-сонли фармойишларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қарор қиладилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Илова қилинаётган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги Йўриқнома» тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб ўн кун мобайнида кучга киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарор кучга кирган кундан бошлаб қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг 1993 йилнинг 19 апрелдаги 28-сон ва 497/И-1-01-сон билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 февралдаги 34-ф-фармойишига асосан нашр этилган) МДҲ мамлакатлари ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги Йўриқнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг 1993 йилнинг 19 апрелдаги 28-сонли ва 497/И-1-01-сонли МДҲ мамлакатлари ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги Йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги 1993 йил 29/22 декабрдаги 92-сон ва 1329/11-сонли хати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири М. НУРМУРОДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 24 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
83-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири О. ОБИДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 24 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7/12-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 29 августда 1268-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2003 йил 24 июлдаги 83-сон ва 7/12-сонли қарори билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЙЎРИҚНОМА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 февралдаги 34-ф-сонли ва 1993 йил 16 августдаги 287-ф-сонли фармойишларига асосан ишлаб чиқилган ва мулк шаклидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган барча ташкилотларга тааллуқлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Хизмат сафари деб ходимни ташкилот, муассаса, бирлашма, корхона раҳбарини фармойишлари бўйича, ўзининг доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга, маълум бир муддатга юборилиши (бориб келиш) тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилотни таркибига кирувчи филиаллар (шахобчалар), участкалар ва бошқа бўлинмалар бошқа ерда жойлашган ҳолларда доимий иш жойи бўлиб меҳнат шартномасида белгиланган ишлаб чиқариш бўлинмаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Доимий иши йўлда ёки кўчиб юриш билан боғлиқ бўлган, ёхуд доимий ҳаракатланувчи тусга эга бўлган ходимларни хизмат юзасидан бориб келишлари хизмат сафари ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ходимларни хизмат сафарларига юбориш ушбу ташкилотларни бошлиқлари томонидан амалга оширилади, буйруқ ва мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги хизмат сафари гувоҳномасини бериш билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ходимларни юқори ташкилотларга (бўйсуниш тартибида) хизмат сафарларига юбориш ушбу ташкилотларни раҳбарларини чақириғига ёки улар билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ходимларни хизмат сафари муддати ташкилот раҳбари томонидан белгиланади ва ҳар бир ҳолат учун йўлдаги вақтни ҳисобга олмаган ҳолда 40 кундан кўп бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу тартиб шунингдек ходимларни тафтиш ва текширишларни ўтказиш учун хизмат сафарига юборишга ҳам тааллуқлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Монтаж, созлаш ва қурилиш ишларини бажариш учун юбориладиган ходимлар, раҳбарлар ва мутахассисларни хизмат сафарлари муддати 12 ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хизмат сафари муддатини узайтириш истисно тариқасида фақат хизмат сафарига юборган ташкилот раҳбарининг ёзма рухсатномасига асосан рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Хизмат сафарига юборилган жойда ҳақиқатда ўтказилган вақт хизмат сафари жойига келган ва хизмат сафари жойидан кетган кунларни хизмат сафари гувоҳномасига белги қўйиш орқали аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилотларда хизмат сафарларига кетаётган шахсларни ва ушбу ташкилотга хизмат сафарига келаётган шахсларни рўйхатга олиш мазкур Йўриқномани 2 ва 3-иловаларига биноан шакллардаги махсус журналларда юритилади. Ташкилотни раҳбари хизмат сафарларига юборилаётган, хизмат сафарига кетаётган шахсларни рўйхатга олиш журналини юритиш ва хизмат сафарлари гувоҳномасига белги қўйиш учун жавобгар бўлган шахсни буйруқ чиқариш йўли билан тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда махсус журналлар электрон кўринишда юритилиши мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 12 августдаги 92 ва 34-2019-ҚҚ-сонли қарорига (рўйхат рақами 1268-1, 13.09.2019 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Хизмат сафарига чиқиш куни бўлиб транспорт воситасида 24 соат ичидаги вақт, 00 дан ва ундан кечроқ вақт — кейинги сутка ҳисобланади, келиш куни эса — транспорт воситасида доимий иш жойига келиш куни ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар станция, соҳил (пристань), аэропорт аҳоли яшайдиган ҳудуддан ташқарида жойлашган бўлса, станция, соҳил (пристань), аэропортгача етиб олиш учун кетадиган вақтни ҳисобга олиш керак бўлади. Худди шундай тарзда ходимни доимий иш жойига етиб келадиган куни ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Хизмат сафарида бўлган ходимларга улар юборилган корхоналардаги иш вақти режими ва дам олиш вақтлари тааллуқли бўлади. Хизмат сафари вақтида фойдаланилмаган дам олиш кунлари, бошқа дам олиш кунлари хизмат сафаридан қайтганда тикланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ходим атайдан дам олиш ёки байрам кунларида ишлаш учун хизмат сафарига юборилган бўлса, ушбу кунларда ишлагани учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ компенсация тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ходим маъмуриятни фармойишига биноан хизмат мажбуриятини бажариш учун дам олиш кунида хизмат сафарига кетса, унга хизмат сафаридан қайтгач белгиланган тартибда бошқа дам олиш куни берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хизмат сафарига кетиш ва хизмат сафаридан қайтиш кунларида ишга чиқиш масаласи маъмурият билан келишилган ҳолда ҳал қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Хизмат сафарига юборилган ходимни хизмат сафарида бўлган муддатида ва йўлда бўлган муддатда иш жойи (лавозими), ишбайлар учун ўртача иш ҳақи ёки лавозим маоши ёки ходимларни бошқа тоифалари учун ставкалари сақланиб қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хизмат сафарига юборилган ходимнинг иш ҳақи унинг илтимосига кўра у юборилган корхонанинг ҳисобварағига жўнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўриндошлик асосида ишлаётган шахс хизмат сафарига юборилганда унинг ўртача иш ҳақи уни хизмат сафарига юборган ташкилотда сақланади. Агар хизмат сафарига бир вақтни ўзида ҳам асосий ҳам ўриндошлик асосидаги иши бўйича хизмат сафарига юборилганда иш ҳақи ҳар иккала лавозим бўйича сақланади, хизмат сафарига ҳақ тўлаш бўйича харажатлар эса хизмат сафарига юборувчи ташкилотларни ўзаро келишувига биноан тақсимланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи ўриндошлик асосида ишлаётган шахс хизмат сафарига юборилганда унинг ўртача иш ҳақи уни хизмат сафарига юборган ташкилотда сақланади, ички ўриндошлик асосида ишлаётган шахс хизмат сафарига юборилганда эса ўртача иш ҳақи асосий ва ўриндошлик асосидаги лавозим бўйича сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимнинг хизмат сафари даврида тариф ставкалари, лавозим маошлари миқдорлари ошган ҳолларда, ташкилотнинг иш кунлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги шартларида ҳақиқатда ишлаган кунларига тўғри келадиган сони учун меҳнатга ҳақ тўловлари қайта ҳисобланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 12 августдаги 92 ва 34-2019-ҚҚ-сонли қарорига (рўйхат рақами 1268-1, 13.09.2019 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Хизмат сафарига юборилган ходимга турар жой ижараси, хизмат сафари жойига бориш ва иш жойига қайтиш харажатлари қопланади, шунингдек кундалик харажатлар тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хизмат сафари билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатлар (телефонда гаплашиш, телеграф харажатлари ва бошқалар) хизмат сафарига юборилган шахсга тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Хизмат сафарига юборилган жойга бориш ва доимий иш жойига қайтиш билан боғлиқ бўлган йўл харажатлари хизмат сафарига юборилган шахсга қуйидаги миқдорларда қопланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий фойдаланиладиган транспортни барча турларида юриш (таксидан ташқари) қиймати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспортда йўловчиларни мажбурий давлат суғурталаш бўйича тўловлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўлда юриш ҳужжатларини олдиндан сотиш, самолёт ва поездларда жойларни бронлаш хизматлари бўйича тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий фойдаланиладиган транспорт билан (таксидан ташқари) станциягача, соҳилгача (пристангача), аэропортгача етиб олиш харажатлари, агар улар аҳоли яшайдиган ҳудуддан ташқарида жойлашган бўлса. Истисно тариқасида (кечки поезд, умумий фойдаланиладиган транспорт йўқ бўлган тақдирда) ташкилот раҳбарига таксида юрганлик учун ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўлда кўрпа-тўшак буюмларидан фойдаланганлик учун харажатлар тасдиқловчи ҳужжатларсиз ҳақ тўлашга қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда, бюджет ташкилотлари ходимлари учун хизмат сафари йўлкирасига ҳақ тўлаш ҳар бир километрга базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,08 фоизи миқдорида амалга оширилади.
(10-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 12 августдаги 92 ва 34-2019-ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 1268-1, 13.09.2019 й.) таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда, бошқа ташкилотлар ходимлари учун жамоа келишуви (шартномалари), меҳнат шартномасида кўзда тутилган, бироқ ҳар бир километрга базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,08 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Километрлар миқдори 500 метр ва ундан ортиқ бўлган ҳолатларда, кўп томонга яхлитланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Километрлар миқдори 500 метрдан кам бўлган ҳолатларда, кам томонга яхлитланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 12 августдаги 92 ва 34-2019-ҚҚ-сонли қарорига (рўйхат рақами 1268-1, 13.09.2019 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Хизмат сафарида ва йўлда бўлган вақт учун кундалик харажатлар хизмат сафарига юборилган ишларга жамоа шартномалари, жамоа келишувлари ва меҳнат шартномаларида кўзда тутилган миқдорларда, лекин қуйидаги миқдорлардан кам бўлмаган ҳолда белгиланади (республика бўйича ўрнатилган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициентларда):
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 12 августдаги 92 ва 34-2019-ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 1268-1, 13.09.2019 й.) таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳрида, шаҳарлар — вилоятлар марказларида — 0,1;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган пунктларда — 0,08.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу кўрсатилган харажатларни қоплаш ҳақиқатда қилинган харажатларни ҳужжатлар билан тасдиқлашсиз амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Хизмат сафари жойидаги турар жойни ижарага олиш бўйича харажатлар хизмат сафарига юборилган ходимни келиш ва кетиш кунлари бўйича ҳақиқатдаги харажатлар, шунингдек тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда меҳмонхоналарда кўрсатиладиган қўшимча хизматлар (жойларни бронлаш, дазмолдан фойдаланиш, сақлаш камерасидан, телевизор, музлатгич, идиш-товоқ, алоқа хизматидан фойдаланиш)га ҳақ тўлаш харажатлари қопланади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 12 августдаги 92 ва 34-2019-ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 1268-1, 13.09.2019 й.) таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳмонхоналарни люкс-номерларида яшаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда турар жойни олиш бўйича ҳақ тўлаш ушбу турар жой қийматининг 70 фоизигача миқдори бюджет маблағлари ҳисобидан, қолган қисми эса бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 12 августдаги 92 ва 34-2019-ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 1268-1, 13.09.2019 й.) таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Турар жойни ижарага олганлик бўйича харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолларда, ҳар бир сутка учун белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорини 20 фоизи миқдорида қопланади.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 12 августдаги 92 ва 34-2019-ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 1268-1, 13.09.2019 й.) таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хизмат сафарига юборилган ходимга шунингдек истисно тариқасида, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда, ташкилот раҳбарининг рухсати билан ҳаво, темир йўл, сув ва умумий фойдаланишдаги автомобил транспортида багажни олиб ўтиш билан боғлиқ харажатлар қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Хизмат сафарига юборилган ходим ўзининг доимий иш жойига ҳар куни қайтиш имкониятига эга бўлса, у ҳолда кундалик харажатлар тўланмайди. Ходимни хизмат сафарига юборилган жойдан ўзининг доимий равишда яшайдиган жойига ҳар куни қайтиши мумкинлиги масаласи хизмат сафарига юборган ташкилотни раҳбари томонидан масофанинг узоқлиги, транспорт алоқаси шароити, бажариладиган топшириқни туси, ходим учун дам олиш шароитларини яратиш кабиларни ҳисобга олган ҳолда рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Хизмат сафари даврида хизмат сафарига юборилган ходим вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотган ҳолларда, унга умумий асосларда турар жой хонасини ижараси бўйича харажатлар қопланади (хизмат сафарига юборилган ходим стационар даволанишда бўлган ҳоллар бундан мустасно) ва унга соғлиғи ҳолатига кўра зиммасига юклатилган хизмат топшириғини бажариш имкониятига эга бўлмаган барча давр мобайнида ёки ўзининг доимий яшаш жойига қайтгунича, лекин икки ойдан кўп бўлмаган муддатга кундалик харажатлар тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хизмат сафарига юборилган ходимни вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотиши, шунингдек соғлиғи ҳолати бўйича ўзининг доимий яшаш жойига қайтиш имкониятини йўқлиги белгиланган тартибда тасдиқланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотган давр учун хизмат сафарига юборилган ходимга умумий асосларда вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланади. Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик кунлари хизмат сафари муддатига қўшилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Хизмат сафарига юбориладиган ходимга хизмат сафарига кетишдан олдин мазкур Йўриқномани 10 — 12-бандларида кўзда тутилган миқдорларда кундалик, йўл харажатлари, турар жойни ижарага олиш харажатлари чегарасида пул кўринишидаги аванс (бўнак) тўланади. Ходим хизмат сафаридан қайтган кундан эътиборан уч иш куни мобайнида аванс (бўнак) ҳисоботини тақдим қилиши шарт. Ушбу ҳисоботга белгиланган тартибда расмийлаштирилган хизмат сафари гувоҳномаси ва хизмат сафарида ҳақиқатда қилинган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 12 августдаги 92 ва 34-2019-ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 1268-1, 13.09.2019 й.) таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Монтаж, созлаш ва қурилиш ишларни бажариш учун хизмат сафарига юборилган ходимлар, раҳбарлар ва мутахассисларга мазкур Йўриқноманинг 11-бандида кўзда тутилган меъёрлар бўйича икки ой мобайнида кундалик харажатлар тўланади. Икки ойдан ортиқ муддатда хизмат сафарида бўлган вақт учун кундалик харажатлар ўрнига иш ҳақи ёки лавозим маошига тариф ставкасини 50% миқдорида, лекин сутка учун мазкур Йўриқноманинг 11-бандида белгиланган меъёрдан юқори бўлмаган устама белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидаги ходимлар монтаж, созлаш ва қурилиш ишларини амалга ошириш учун хизмат сафарига юборилган ҳолларда уларга кундалик харажатлар ўрнига тариф ставкасини ёки лавозим маошини юқорида кўрсатилган миқдорларда устамалар тўланмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
монтаж, созлаш ва қурилиш ишлари амалга ошириладиган жойда ишга олинган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган шартлар асосида бошқа жойга ўтказиш тартибида юборилган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат таътилида бўлган вақтда, шунингдек сабабсиз ҳолда ишга чиқмаган кунларда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улар томонидан монтаж, созлаш ва қурилиш ишлари амалга ошириладиган жойдан ташқарида давлат ёки жамоат ишларини бажариш вақтида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
монтаж, созлаш ва қурилиш ишларини бажарилиши назоратини амалга ошириш учун хизмат сафарига юборилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кундалик харажатлар ўрнига тариф ставкаси ёки лавозим маошидан фоиз миқдорида иш ҳақига устама тўлаш ходимни монтаж, созлаш ва қурилиш ишларида иштирок этган ҳар бир календар кун учун амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлиқ бўлмаган ой учун кўрсатилган устамани ҳисоблашдан аввал устама тўлиқ ой учун белгиланади, сўнгра ушбу сумма мазкур ойдаги календар кунлар сонига бўлинади ва ходимни монтаж, созлаш ва қурилиш ишларида бўлган кунлари сонига кўпайтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Монтаж, созлаш ва қурилиш ишларини бажариш учун хизмат сафарига юборилган ходимлар, раҳбарлар ва мутахассислар бепул турар-жой билан таъминланиши мумкин. Бепул турар жой берилмаган ҳолларда, турар жойни ижарага олиш билан боғлиқ харажатлар мазкур Йўриқноманинг 12-бандида кўзда тутилган меъёрлар бўйича қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Агар касал бўлиб қолган ходим монтаж, созлаш ва қурилиш ишлари олиб борилаётган жойдан ташқарида яшаса, у ҳолда иш ҳақи лавозим маоши ёки тариф ставкасига фоиз миқдоридаги устама тўланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар хизмат сафарлари тўғрисидаги амалдаги қонунчиликка қатъий амал қилишлари керак ва ушбу мақсадларда сарфланадиган маблағларни тежаш режимига риоя этилишини таъминлашлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон билан тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом»га мувофиқ, хўжалик субъекти раҳбарини қарорига биноан ишлаб чиқариш ва бошқарув ходимлари учун мазкур Йўриқномада кўзда тутилган нормадан ортиқча хизмат сафарлари харажатлари фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базага ва жисмоний шахсни солиқ солинадиган даромадига қўшилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Хизмат сафарларига маблағларни сарфлаш устидан назорат молия органлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Кенгаши билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Кенгаши раиси Д.Н. ЖАХОНГИРОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 22 июль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида Йўриқномага
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Берилди‎ _________________________________________________________‎

(фамилияси, исми, отасининг исми)‎‎

‎‎________________________________________________________________‎

(хизмат сафари гувоҳномаси берилган орган номи)‎‎

‎ _____________________________________________ хизмат сафарига юборилган‎

хизмат сафари пункти‎

Хизмат сафари муддати «____» куни
‎ 20___й. «___» ___________дан 20__й. «___» _______________гача.
Асос: 20___й. «____» _____________даги ____-сонли буйруқ‎‎‎
____________серия __________________рақамлипаспорт тақдим этилган тақдирда ҳақиқий.


‎М.Ў.‎

‎Орқа томони‎
Белгиланган манзилга етиб бориш ва у ердан қайтиш белгилари:
Жўнади___________________
‎20___й. ‎«____» ____________
Жўнади ___________________ ‎
‎20___й. ‎«____» ____________
Муҳир Имзо _______________
‎‎Жўнади ___________________ ‎
‎20___й. ‎«____» ____________
‎‎Муҳир Имзо _______________
Муҳир Имзо _______________
‎Жўнади ___________________ ‎ ‎
‎20___й. ‎«____» ____________ ‎‎
‎Муҳир Имзо _______________
Жўнади ___________________ ‎ ‎
‎20___й. ‎«____» ____________
Жўнади ___________________ ‎ ‎
‎20___й. ‎«____» ____________
Муҳир Имзо _______________ Муҳир Имзо _______________

ХИЗМАТ САФАРИ ГУВОҲНОМАСИ

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Бир неча кунларга юборилганда кетиш ва келиш алоҳида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектлари учун муҳр билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
(изоҳ Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 19 июндаги 27 ва 23-2020 қ/қ-сонли қарорига (рўйхат рақами 1268-2, 08.07.2020 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 10/20/1268-2/1042-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида Йўриқномага
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

_________________________________________________ дан

бирлашув, корхона, муассаса, ташкилот номи

хизмат сафарига юборилаётган ходимларни ҳисобга олиш

ЖУРНАЛИ

Т/р

Хизмат сафарига юборилган ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми

Лавозими

Хизмат сафари гувоҳномасининг рақами

Хизмат сафари гувоҳномасини имзолаган ходим лавозими, Ф.И.О.

Сана

Хизмат сафари гувоҳномасини олганлиги ҳақида имзо

Ҳақиқатда кетиш

Ҳақиқатда келиш

1

2

3

4

5

6

7

8

 

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида Йўриқномага
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

______________________________________________________

номи

хизмат сафаридан қайтиб келган ходимларни ҳисобга олиш

ЖУРНАЛИ

Т/р

Хизмат сафарига юборилган ходимнинг Ф.И.О.

Лавозими

Хизмат сафари гувоҳномаси берилган бирлашув, корхона, муассаса, ташкилотлар номлари

Етиб келиш санаси

Сафарга кетиш санаси

1

2

3

4

5

6