07.08.2026 йилдаги ЎРҚ-1163-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 07.08.2026 йилдаги ЎРҚ-1163-сон
Date of entry into force
08.11.2026
Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик фаолияти тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 1 июлда қабул қилинган
Сенат томонидан 2026 йил 7 апрелда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва қўлланилиш соҳаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг мақсади риэлторлик фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун хусусий мулк бўлган кўчмас мулк мулкдорлари томонидан мустақил равишда тузиладиган битимларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Риэлторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг риэлторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Асосий тушунчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк бўйича агент — ушбу Қонунда белгиланган тартибда риэлторлик фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мультилистинг тизими — кўчмас мулк бозорига ва объектларига доир мавжуд маълумотларни ҳамда таклифларни тўплаш, сақлаш ва алмашиш орқали кўчмас мулк объекти бўйича битимларни амалга ошириш имконини берадиган электрон ахборот тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлтор — риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмаси томонидан берилган риэлторларнинг малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторларнинг малака сертификати — профессионал жамоат бирлашмаси томонидан бериладиган, риэлторнинг малакасини тасдиқлайдиган ва риэлторлик ташкилоти таркибида риэлторлик хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини берадиган ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторларнинг профессионал одоб-ахлоқ кодекси — риэлторнинг риэлторлик фаолиятини амалга оширишда бажарилиши шарт бўлган хулқ-атвори ва касбий ахлоқ қоидалари ҳамда тартиботлари йиғиндиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик сўрови — риэлторлик ташкилотининг, кўчмас мулк бўйича агентнинг давлат органига ёки бошқа ташкилотларга буюртмачи билан тузилган шартнома бўйича тегишли риэлторлик хизматларини кўрсатиш учун зарур ахборотни белгиланган тартибда тақдим этишни сўраб ёзма ёхуд электрон шаклда, шу жумладан мультилистинг тизими орқали йўллаган мурожаати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик ташкилоти — ушбу Қонунда белгиланган тартибда риэлторлик фаолиятини амалга оширувчи ҳамда риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмаларидан бирига аъзо бўлган тижорат ташкилоти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик фаолияти — шартнома асосида риэлторлик хизматларини кўрсатадиган ҳамда Риэлторлар, риэлторлик ташкилотлари, кўчмас мулк бўйича агентлар ва риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмаларининг ягона реестрига киритилган риэлторлик ташкилотларининг ва кўчмас мулк бўйича агентларнинг фаолияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмаси (бундан буён матнда профессионал жамоат бирлашмаси деб юритилади) — ўз аъзоларининг профессионал даражасини ошириш ва сақлаб туришга кўмаклашиш, уларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий манфаатларини ҳимоя қилиш, шу жумладан судларда ҳимоя қилиш бўйича фаолият юритадиган, камида эллик нафар риэлторлик ташкилотининг ва (ёки) кўчмас мулк бўйича агентнинг аъзолигига асосланган нодавлат нотижорат ташкилотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик хизматлари — кўчмас мулк объектлари ва уларга бўлган ҳуқуқлар билан боғлиқ ҳаракатлар содир этилганда риэлторлик ташкилоти ёки кўчмас мулк бўйича агент томонидан риэлторлик хизматлари буюртмачисига кўрсатиладиган, шу жумладан электрон шаклда кўрсатиладиган пулли хизматлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик хизматлари буюртмачиси (бундан буён матнда буюртмачи деб юритилади) — ушбу Қонунга мувофиқ риэлторлик ташкилоти ёки кўчмас мулк бўйича агент билан риэлторлик хизматларини кўрсатиш шартномасини тузиш орқали риэлторлик хизматларига буюртма берадиган юридик ёки жисмоний шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлар, риэлторлик ташкилотлари, кўчмас мулк бўйича агентлар ва риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмаларининг ягона реестри (бундан буён матнда Ягона реестр деб юритилади) — риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи томонидан шакллантириладиган ва унинг расмий веб-сайтида жойлаштириладиган, риэлторлар, риэлторлик ташкилотлари, кўчмас мулк бўйича агентлар ҳамда профессионал жамоат бирлашмалари ҳақидаги ахборотни тўплаш, ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш имконини берадиган ягона ахборот тизими.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Риэлторлик фаолиятининг асосий принциплари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик фаолияти соҳасидаги асосий принциплар қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунийлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
холислик ва ҳалоллик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборотнинг махфийлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилмаслиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Қонунийлик принципи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик фаолияти соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, ушбу Қонунга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Холислик ва ҳалоллик принципи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлтор ва кўчмас мулк бўйича агент риэлторлик фаолияти соҳасидаги муносабатларда жамият манфаатлари устуворлигига риоя этиши, беғараз бўлиши ҳамда риэлторлик ташкилоти ва кўчмас мулк бўйича агент обрўсига салбий таъсир қиладиган ҳолатларга йўл қўймаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Ахборотнинг махфийлиги принципи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик ташкилоти ва кўчмас мулк бўйича агент риэлторлик хизматларини кўрсатиш жараёнида ўзига маълум бўлган маълумотларни ўзига риэлторлик хизмати кўрсатилган шахсларнинг ёзма розилигисиз ошкор қилишга ҳамда ўзгаларга беришга ҳақли эмас, бундан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга, оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги ва бошқа қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилмаслиги принципи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик ташкилоти ва кўчмас мулк бўйича агент риэлторлик хизматларини кўрсатиш жараёнида юзага келадиган манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш чораларини кўриши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Риэлторлик хизматларининг миллий стандартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик хизматларининг миллий стандарти риэлторлик фаолиятининг тегишли йўналишини тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатдир (бундан буён матнда миллий стандарт деб юритилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий стандартлар риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи томонидан профессионал жамоат бирлашмалари билан биргаликда ишлаб чиқилади ва қуйидагиларни белгилайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик фаолиятини амалга оширишга ва сифатли даражадаги риэлторлик хизматларини кўрсатишга оид талабларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик хизматларини кўрсатиш жараёнини тартибга солувчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва расмийлаштириш тартибини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторларни касбга тайёрлаш ва мунтазам равишда уларнинг малакасини ошириб бориш тизимини жорий этишга оид талабларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик хизматининг турларига мансуб талабларни ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлмаган бошқа талабларни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Риэлторлик фаолиятини тартибга солиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда. Риэлторлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик фаолиятини ривожлантириш ва риэлторлик хизматлари бозоридаги ҳалол рақобатни илғор халқаро амалиёт асосида ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик хизматларини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш жараёнларида профессионал жамоат бирлашмаларининг иштирокини кенгайтириш орқали риэлторлик фаолиятининг ўзини ўзи тартибга солиш механизмларини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик хизматларининг яширин бозори шакллантирилишига олиб келадиган сабаблар ва омилларни аниқлаш, бартараф этиш, риэлторлик хизматларининг қонунийлаштирилишини рағбатлантириш учун шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунга хилоф равишда риэлторлик хизматлари кўрсатилиши ҳолларини аниқлаш, белгиланган тартибда риэлторларнинг малака сертификатини олмасдан туриб риэлторлик хизматлари кўрсатилишининг олдини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик ташкилотларининг ва кўчмас мулк бўйича агентнинг кўрсатилаётган риэлторлик хизматлари сифати учун жавобгарлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профессионал жамоат бирлашмалари билан биргаликда риэлторлик фаолиятида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалаларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи томонидан риэлторлик ташкилотлари фаолиятининг доимий мониторинг тизимини такомиллаштириб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторларни касбга тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

риэлторлик фаолияти соҳасидаги ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз ваколатлари доирасида қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профессионал жамоат бирлашмалари томонидан риэлторларнинг малака имтиҳонини ўтказиш тартибини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторларнинг малака сертификатини бериш регламентини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона реестрни юритиш тартибини ҳамда мазкур реестрга киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ваколатли давлат органи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда миллий стандартларни ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона реестрни юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профессионал жамоат бирлашмалари билан келишилган ҳолда, риэлторларни ўқитиш (уларнинг малакасини ошириш) дастурини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган вазифалар ҳамда мажбуриятларни бажаради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун масъул бўлган риэлторлик ташкилотлари ходимларининг рўйхатини шакллантиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риэлторлик ташкилотлари ва кўчмас мулк агенти томонидан риоя этилиши устидан мониторингни профессионал жамоат бирлашмалари билан биргаликда юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профессионал жамоат бирлашмалари ва халқаро ташкилотлар билан биргаликда риэлторлик фаолияти соҳасидаги ҳамкорликни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ваколатли давлат органи қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда. Профессионал жамоат бирлашмалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик ташкилотлари ва кўчмас мулк бўйича агентлар ўз манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда профессионал жамоат бирлашмаларини ташкил этиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Профессионал жамоат бирлашмалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органларида ва нодавлат нотижорат ташкилотларида ўз аъзолари номидан иш юритади ҳамда уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторларнинг профессионал одоб-ахлоқ кодексини тасдиқлайди ва унга риоя этилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди ҳамда ўз аъзоларининг ахборот-услубий таъминотини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз аъзоларининг реестрини юритади ва уни ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради ҳамда унинг доимий равишда янгиланишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка, Риэлторларнинг профессионал одоб-ахлоқ кодексига ўз аъзолари томонидан риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик ташкилотларини ва кўчмас мулк бўйича агентларни белгиланган тартибда аъзоликка қабул қилади ва аъзоликдан чиқаради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторларнинг малака сертификатини беради, уни қайта расмийлаштиради, унинг амал қилиш муддатини узайтиради ва амал қилишини тугатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака комиссиясини тузади, риэлторларнинг малака имтиҳонлари учун тест саволларини ишлаб чиқади ва риэлторларнинг малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда халқаро ташкилотлар билан риэлторлик фаолияти соҳасидаги ҳамкорликни амалга оширади ва ваколатли давлат органи комиссияларининг ишида иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторларнинг малакасини ошириш тизими мониторингини таъминлайди ҳамда риэлторларга таълим берувчи ўқув марказларида ўз аъзоларининг малака ошириш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги ахборотни йил якунлари бўйича навбатдаги йилнинг 20 январига қадар ваколатли давлат органига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Профессионал жамоат бирлашмалари томонидан ўз ваколатлари доирасида қабул қилинадиган қарорлар уларнинг барча аъзолари томонидан бажарилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Профессионал жамоат бирлашмалари кириш ва аъзолик бадаллари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда бадалларнинг миқдори профессионал жамоат бирлашмаси аъзоларининг умумий йиғилиши томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Профессионал жамоат бирлашмасининг раҳбари ва ходими риэлторлик ташкилотининг таъсисчиси бўлишга, риэлторлик ташкилотида ишлашга ёки кўчмас мулк бўйича агент сифатида иш юритишга, риэлторлик ташкилоти билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар тузишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда. Профессионал жамоат бирлашмасининг бошқарув органи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Профессионал жамоат бирлашмаси аъзоларининг умумий йиғилиши ушбу жамоат бирлашмасининг юқори органидир ва ушбу йиғилиш бир йилда камида бир марта чақирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижро этувчи орган профессионал жамоат бирлашмасининг юқори органи томонидан унинг аъзолари орасидан сайланади ва жамоат бирлашмасининг фаолиятига жорий раҳбарликни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда. Ваколатли давлат органи ҳамда профессионал жамоат бирлашмалари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ваколатли давлат органи ҳамда профессионал жамоат бирлашмалари ўз фаолиятини очиқ, шаффоф ҳамда давлат органлари, ташкилотлар, фуқаролар ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтига қуйидагилар жойлаштирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона реестр ва ундаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ва миллий стандартлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик хизматларини ривожлантириш тўғрисидаги ахборот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликка мувофиқ бошқа ахборот.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Профессионал жамоат бирлашмасининг расмий веб-сайтида профессионал жамоат бирлашмаси тўғрисидаги ахборот, унинг аъзоларининг реестри ва қонунчиликка мувофиқ бошқа ахборот жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-модда. Риэлторларнинг малака сертификати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторларни ўқитиш (уларнинг малакасини ошириш) дастуридан ўтган ва риэлторларнинг малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорга профессионал жамоат бирлашмаси томонидан матрицали штрих кодли (QR-кодли) электрон ҳужжат шаклида риэлторларнинг малака сертификати берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Профессионал жамоат бирлашмасининг малака комиссияси томонидан риэлторларнинг малака сертификатини олиш ёки унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун талабгорларнинг билимларини текшириш мақсадида малака имтиҳони ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторларнинг малака сертификати дастлабки беш йил муддатга берилади, унинг амал қилиши риэлторларнинг малака имтиҳонини топширган ҳолда, белгиланган тартибда навбатдаги беш йил муддатга узайтирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабгорда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган халқаро тан олинган риэлторларнинг малака сертификатлари рўйхатига мувофиқ халқаро тан олинган риэлторларнинг малака сертификати мавжуд бўлганда ҳамда у қонунчиликда белгиланган талабларга риоя этганда унга риэлторларнинг малака сертификати риэлторларнинг малака имтиҳони топширилмаган ҳолда, дастлабки беш йил муддатга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-модда. Ягона реестр
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона реестр ваколатли давлат органи томонидан риэлторларга, риэлторлик ташкилотларига, кўчмас мулк бўйича агентга ҳамда профессионал жамоат бирлашмаларига рўйхат рақамини бериш йўли билан электрон шаклда юритилади ва очиқ ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона реестрни юритишда жисмоний шахсларнинг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Риэлторлар, риэлторлик ташкилоти, кўчмас мулк бўйича агент, буюртмачи ҳамда уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-модда. Риэлтор
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлтор риэлторлик ташкилоти таркибида фаолият юритади ва риэлторларнинг малака сертификатига эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлтор ўзи билан риэлторлик ташкилоти ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома асосида бир вақтнинг ўзида фақат битта риэлторлик ташкилоти таркибида ишлаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-модда. Риэлторлик ташкилоти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик ташкилоти ўзи ҳақидаги маълумотлар Ягона реестрга киритилган санадан эътиборан риэлторлик фаолиятини амалга оширишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик ташкилоти, башарти қуйидаги мажбурий шартларга риоя этилса, қонунчиликда назарда тутилган ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилиши ва ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик ташкилотининг раҳбари риэлторларнинг малака сертификатига эга бўлиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик фаолиятини амалга ошираётганда риэлторлик ташкилоти штатида риэлторларнинг малака сертификатига эга бўлган камида икки нафар ходим бўлиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик ташкилотига фақат ўзи учун мазкур риэлторлик ташкилоти асосий иш жойи бўлган риэлтор раҳбар бўлиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик ташкилотида суғурталовчининг риэлторлик ташкилотининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи суғурта полиси мавжуд бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик ташкилоти ушбу модда иккинчи қисмининг талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда, у номувофиқлик юзага келган кундан эътиборан беш кунлик муддатда ваколатли давлат органини бу ҳақда ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади ва юзага келган номувофиқликни кўрсатиб ўтилган санадан эътиборан икки ойдан кўп бўлмаган муддатда бартараф этиши ёхуд риэлторлик фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт. Номувофиқликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган тақдирда, белгиланган муддат тугаган санадан эътиборан бир ҳафта ичида ваколатли давлат органи риэлторлик ташкилотини Ягона реестрдан чиқаради ва бу ҳақда уни хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик ташкилоти риэлторлик фаолиятидан бошқа фаолият турларини амалга ошириш ҳамда кўчмас мулк объекти бўйича битимнинг (бундан буён матнда битим деб юритилади) бевосита тарафи бўлиш ҳуқуқига эга эмас, бундан ўз эҳтиёжлари учун тузиладиган битим мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик ташкилоти республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бошқаруви органлари томонидан ташкил этилиши мумкин эмас, бундан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик ташкилотининг филиали ташкил этилганда филиал раҳбари риэлтор бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик ташкилоти Ягона реестрдан чиқарилган тақдирда, унинг риэлторлик фаолиятини амалга оширишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-модда. Кўчмас мулк бўйича агент
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк бўйича агент ўзи ҳақидаги маълумотлар Ягона реестрга киритилган санадан эътиборан риэлторлик фаолиятини амалга оширишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк бўйича агент, башарти қуйидаги мажбурий шартларга риоя этилса, ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
у Ягона реестрга киритилган бўлиши ҳамда унга киритилаётган пайтда якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
унда суғурталовчининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича мажбуриятлари кучга кирганини тасдиқловчи суғурта полиси мавжуд бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк бўйича агент ушбу модда иккинчи қисмининг талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда, у номувофиқлик юзага келган кундан эътиборан беш кунлик муддатда ваколатли давлат органини бу ҳақда ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади ва юзага келган номувофиқликни кўрсатиб ўтилган санадан эътиборан икки ойдан кўп бўлмаган муддатда бартараф этиши ёхуд риэлторлик фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт. Номувофиқликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган тақдирда, белгиланган муддат тугаган санадан эътиборан бир ҳафта ичида ваколатли давлат органи кўчмас мулк бўйича агентни Ягона реестрдан чиқаради ва бу ҳақда уни хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк бўйича агент бевосита битимнинг тарафи бўла олмайди, бундан ўз эҳтиёжлари учун тузиладиган битим мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк бўйича агент Ягона реестрдан чиқарилган тақдирда, унинг риэлторлик фаолиятини амалга оширишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк бўйича агент профессионал жамоат бирлашмасига аъзо бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-модда. Риэлторлик ташкилотининг ва кўчмас мулк бўйича агентнинг ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик ташкилоти ва кўчмас мулк бўйича агент қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасида риэлторлик хизматларини кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз риэлторлик хизматларини ва буюртмачининг кўчмас мулк объектларини реклама қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи билан тузилган риэлторлик хизматларини кўрсатиш шартномаси шартлари буюртмачи томонидан бажарилмаган тақдирда, шартноманинг бекор қилинишини талаб этиш, шунингдек риэлторлик хизматлари тўлиқ кўрсатилганига қарамай, буюртмачи томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаган тақдирда даъво аризаси билан судга мурожаат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан риэлторлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объекти қурилишида улуш киритиш асосида иштирок этиш шартномаси бўйича риэлторлик хизматларини қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда кўрсатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик ташкилоти ва кўчмас мулк бўйича агент қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22-модда. Риэлторлик ташкилотининг ва кўчмас мулк бўйича агентнинг мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик ташкилоти:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка, Риэлторларнинг профессионал одоб-ахлоқ кодекси талабларига риоя этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича қонунчилик талабларига риоя этиши ва уларнинг ижросини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профессионал жамоат бирлашмаларидан бирига аъзо бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторларнинг уч йилда бир марта малака ошириш курсларидан ўтишини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачининг талабига биноан риэлторларнинг малака сертификатини, профессионал жамоат бирлашмасига аъзолик тўғрисидаги гувоҳномани кўрсатиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилдириши ва буюртмачининг талабига биноан суғурта полисини кўрсатиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачига риэлторлик хизматларини фақат риэлторлик хизматларини кўрсатиш шартномаси асосида кўрсатиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик хизматларини кўрсатиш чоғида буюртмачининг манфаатларини ифодалаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик хизматларини кўрсатиш давомида олинган махфий ахборотни ошкор этмаслиги, бундан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга, оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги ва бошқа қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачидан олинган ҳужжатларнинг бут сақланишини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачига кўчмас мулк объектига, унга бўлган ҳуқуқларга тааллуқли ишончли ва тўлиқ ахборотни, шунингдек кўчмас мулк объектининг мулкдори (ҳуқуқ эгаси) ҳақидаги ушбу Қонунда назарда тутилган ахборотни тақдим этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачини кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни ва у билан боғлиқ битимни давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган ахборот билан таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачининг ёзма мурожаатига ёзма шаклда жавоб бериши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бажарилган риэлторлик хизматларини кўрсатиш шартномаси бўйича архив материалини шакллантириши ва уни қонунчиликда назарда тутилган муддат мобайнида сақлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик хизматларини кўрсатишга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар юзага келганда, буюртмачини ўз вақтида хабардор қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз риэлторлик хизматларини ва буюртмачининг кўчмас мулк объектларини реклама қилишда реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик ташкилоти ва кўчмас мулк бўйича агент буюртмачига риэлторлик хизматларини кўрсатишда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачининг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, холисона ва ҳалоллик билан ҳаракат қилиши ҳамда унинг манфаатларига зарар етказадиган ҳаракатларни амалга оширмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий ва бошқа манфаатларни кўзламаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачига риэлторлик хизматларини кўрсатиш бўйича тузилган шартнома шартларини (ўзига тегишли бўлган шартларни) тўлиқ бажарган ҳолда, сифатли даражада риэлторлик хизматларини кўрсатиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битим юзасидан учинчи шахслардан моддий наф олмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачининг контрагенти билан ёки ушбу контрагент манфаатини кўзлаб риэлторлик хизматларини кўрсатиш шартномаси предмети билан боғлиқ муносабатларга киришмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битим предмети юзасидан буюртмачи билан рақобатга олиб келадиган тарзда ҳаракат қилмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачидан олинган махфий ахборотни учинчи шахслар манфаатларини кўзлаб ошкор қилмаслиги ва (ёки) ундан ўз манфаатини кўзлаб фойдаланмаслиги шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк бўйича агент ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган мажбуриятларни бажариши шарт, бундан тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлтор ва кўчмас мулк бўйича агент томонидан ўз номидаги кўчмас мулк объекти ҳамда унга бўлган ҳуқуқ билан риэлторлик хизматларини кўрсатиш шартномаси доирасида битим тузиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик ташкилотининг ва кўчмас мулк бўйича агентнинг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-модда. Риэлторлик ташкилотининг ва кўчмас мулк бўйича агентнинг жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор бўлган риэлторлик ташкилоти ва кўчмас мулк бўйича агент белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлтор ва кўчмас мулк бўйича агент жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун айбдор бўлган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24-модда. Буюртмачининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик ташкилотидан риэлторларнинг малака сертификатини, профессионал жамоат бирлашмасига аъзолик тўғрисидаги гувоҳномани ва суғурталовчининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи суғурта полисини кўрсатишини талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик ташкилотидан ёки кўчмас мулк бўйича агентдан Ягона реестрга киритилганлиги ҳақида ахборот олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик ташкилотидан ёки кўчмас мулк бўйича агентдан риэлторлик хизматларини кўрсатиш шартномасининг бажарилиши тўғрисида ахборот олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик хизматларини кўрсатиш шартномаси шартлари риэлторлик ташкилоти ёки кўчмас мулк бўйича агент томонидан бажарилмаган тақдирда шартноманинг бекор қилинишини талаб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик хизматларини кўрсатиш шартномаси риэлторлик ташкилотининг ёки кўчмас мулк бўйича агентнинг айби билан бекор қилинганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни қопланишини ва маънавий зарар компенсация қилинишини талаб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объектига ва унга бўлган ҳуқуққа доир тузилиши мўлжалланаётган битимнинг хусусияти ҳамда ҳуқуқий оқибати тўғрисида риэлторлик ташкилотидан ёки кўчмас мулк бўйича агентдан ёзма шаклда ахборот олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ҳуқуқи ва қонуний манфаатлари бузилган тақдирда, ваколатли давлат органига, профессионал жамоат бирлашмаларига, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларга, шунингдек судга мурожаат қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик ташкилотининг ёки кўчмас мулк бўйича агентнинг риэлторлик хизмати ҳақини тузилган риэлторлик хизматини кўрсатиш шартномаси шартларига мувофиқ ўз вақтида тўлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битим предмети бўлган кўчмас мулк объекти, унга бўлган ҳуқуқлар, ўзи ва бошқа ҳуқуқ эгалари тўғрисидаги ишончли ҳамда тўлиқ маълумотлар ва ҳужжатларни риэлторлик ташкилотига ёки кўчмас мулк бўйича агентга тақдим этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Риэлторлик хизматларининг турлари ва уларни кўрсатиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25-модда. Риэлторлик хизматларининг турлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик фаолияти қуйидаги турлардаги риэлторлик хизматларини кўрсатиш орқали амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чоғидаги воситачилик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк бозорида ахборот, маслаҳат ва реклама хизматларини кўрсатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик ташкилоти ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган барча хизмат турларини амалга оширишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк бўйича агент фақат кўчмас мулк бозорида ахборот, маслаҳат ва реклама хизматларини амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26-модда. Кўчмас мулк объектларига оид ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чоғидаги воситачилик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк объектларига оид ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чоғидаги воситачилик (кўчмас мулкнинг олди-сотдиси, ижараси, гарови, айирбошланиши, ҳадя этилиши, рентаси, кўчмас мулкдан текин фойдаланилиши ва умрбод таъминлаш шарти билан уй-жойни (квартирани) бошқа шахсга бериш билан боғлиқ ҳаракатлар) қонунчиликда белгиланган тартибда буюртмачи билан тузилган риэлторлик хизматларини кўрсатиш шартномаси асосида риэлторлик ташкилоти томонидан амалга оширилади. Бунда риэлторлик ташкилоти мазкур битимларнинг бевосита тарафи бўлиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк объектларига оид ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чоғидаги воситачилик буюртмачини ушбу Қонун 32-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи — ўнинчи хатбошиларига мувофиқ ахборот билан таъминлашни ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27-модда. Кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдоси қонунчиликда белгиланган тартибда буюртмачи билан тузилган риэлторлик хизматларини кўрсатиш шартномаси асосида риэлторлик ташкилоти томонидан ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг электрон савдоси риэлторлик ташкилоти томонидан электрон савдо платформасида буюртмачи билан тузилган электрон шаклдаги риэлторлик хизматларини кўрсатиш шартномаси асосида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш уни ўтказиш тўғрисидаги ва унинг якунлари ҳақидаги хабарномаларни тайёрлаш ҳамда эълон қилишни, савдога қўйилаётган кўчмас мулк объектларини реклама қилишни, савдода иштирок этиш учун буюртманомаларни қабул қилиш ва ҳисобга олишни, закалат тўғрисида келишувлар тузишни, савдони ўтказишни, ўтказилган савдо якунларига доир баённомани расмийлаштиришни, сотувчилар ва сотиб олувчилар ўртасидаги ҳисоб-китоб учун шарт-шароитлар яратишни ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа хизматларни ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28-модда. Кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш бўйича фаолият риэлторлик ташкилотига қонунчиликда белгиланган тартибда тузилган кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш шартномаси асосида берилган кўчмас мулк объектларини риэлторлик ташкилоти томонидан ўз номидан ҳақ эвазига муайян муддат давомида бошқарув муассисининг ёки у кўрсатган шахснинг (фойда олувчининг) манфаатларини кўзлаб бошқаришдир. Кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш тартиби қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29-модда. Кўчмас мулк бозорида ахборот, маслаҳат ва реклама хизматлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк бозорида ахборот, маслаҳат ва реклама хизматлари қонунчиликда белгиланган тартибда тузилган риэлторлик хизматларини кўрсатиш шартномаси асосида кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк бозорида ахборот, маслаҳат ва реклама хизматлари буюртмачини кўчмас мулк объектлари ва уларга бўлган ҳуқуқлар, кўчмас мулк бозори ҳамда унинг иштирокчилари ҳолатининг таҳлили ҳамда прогнози ҳақидаги, мазкур бозорнинг конъюнктураси, кўчмас мулк бозори соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги ахборот билан таъминлашни, шунингдек кўчмас мулк объектлари рекламасини ташкил этишни ҳамда эълонларни жойлаштиришни, битим тарафларини танлаш бўйича тавсияларни ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Риэлторлик фаолиятини ахборот билан таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30-модда. Мультилистинг тизими фаолияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мультилистинг тизими хусусий сектор томонидан ташкил этилиб, риэлторлик хизматларини муддатли шартномалар бўйича «ягона дарча» принципи асосида кўрсатиш имконини беради ҳамда реал вақт режимида электрон шаклда ишончли ахборот алмашинувини амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мультилистинг тизими фаолиятини амалга оширишга оид умумий ва махсус талаблар ваколатли давлат органи томонидан профессионал жамоат бирлашмалари билан биргаликда ишлаб чиқиладиган миллий стандартда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мультилистинг тизими фаолиятини амалга оширишда тегишли давлат органлари билан уларнинг ахборот тизимлари ва ресурслари воситасида шартнома асосида ахборот алмашинуви йўлга қўйилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31-модда. Риэлторлик сўрови бўйича ахборотни тақдим этиш шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органларига ва бошқа ташкилотларга риэлторлик сўрови келиб тушган тақдирда, ушбу Қонуннинг 32-моддасида кўрсатилган ахборот белгиланган тартибда шартнома асосида тақдим этилади. Бунда давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар риэлторлик ташкилоти ва кўчмас мулк бўйича агент Ягона реестрга киритилганлиги тўғрисидаги маълумотни мустақил равишда олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик сўровида сўралаётган кўчмас мулк объекти бўйича буюртмачига риэлторлик хизматларини кўрсатиш шартномаси, фуқароларнинг маълумот сўралаётган мулкка бўлган ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, риэлторлик сўровини юборишдан кўзланган мақсад кўрсатилади. Риэлторлик ташкилотидан, кўчмас мулк бўйича агентдан мультилистинг тизими орқали риэлторлик сўрови билан бирга илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлардан бошқа қонунчиликда белгиланмаган ҳар қандай ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32-модда. Риэлторлик сўрови бўйича тақдим этиладиган ахборот
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик сўрови бўйича қуйидаги органлар ва ташкилотлар томонидан ахборот тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар томонидан — юридик шахсларнинг давлат реестрига киритилган маълумотлар ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни ва бу ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар томонидан — кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига ва кўчмас мулк ҳақидаги очиқ фойдаланилиши мумкин бўлган бошқа маълумотлар базаларига киритилган маълумотлар, кўчмас мулк объекти қурилишида улуш киритиш асосида иштирок этиш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ хизмати органлари томонидан — битим предмети бўлган кўчмас мулк объекти бўйича солиқларни тўлаш юзасидан қарз мавжуд эмаслиги ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ишлар органлари томонидан — битим предмети бўлган кўчмас мулк объекти манзили бўйича фуқаролар қайд этилганлиги ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотариал идоралар томонидан — битим предмети бўлган кўчмас мулк объектини бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва мазкур кўчмас мулк объекти хатланмаганлиги, кўчмас мулк объекти қурилишида улуш киритиш асосида иштирок этиш шартномаси нотариал тартибда тасдиқланганлиги тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коммунал хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар томонидан — битим предмети бўлган кўчмас мулк объекти бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш юзасидан қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўп квартирали уй-жойларнинг бошқарув органлари (уй-жой мулкдорлари ширкатлари, бошқарувчи ташкилотлар ёки бошқарувчилар) томонидан — битим предмети бўлган кўчмас мулк объекти бўйича умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш учун мажбурий бадалларни ёки тўловларни тўлаш юзасидан қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари, соғлиқни сақлаш муассасалари ва туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари томонидан — тегишинча риэлторлик хизматларини кўрсатиш шартномаси предмети бўлган кўчмас мулк объектига алоқадор фуқароларнинг айрим тоифаларига мансуб шахснинг (вояга етмаганларнинг ва белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган бошқа шахсларнинг, ногиронлиги бўлган шахсларнинг, пенсионерларнинг ва бошқаларнинг) муомала лаёқатини аниқлаш учун зарур бўлган маълумотлар ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан — битим предмети бўлган кўчмас мулк объектига нисбатан ҳуқуққа эга бўлган шахслар томонидан никоҳ тузилганлиги ёки бекор қилинганлиги тўғрисида ёхуд уларнинг туғилганлиги ёки ўлими тўғрисидаги далолатнома ёзуви мавжудлиги ёхуд мавжуд эмаслиги ҳақида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк бўйича агентга фақат ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган ахборот тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик ташкилотига, кўчмас мулк бўйича агентга мультилистинг тизими орқали қонунчиликка мувофиқ бошқа органлар ҳамда ташкилотлар томонидан ҳам ахборот тақдим этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33-модда. Риэлторлик сўрови бўйича ахборот тақдим этишни рад этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик сўровини олган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар сўралаётган ахборотни тақдим этишни қуйидаги ҳолларда рад этиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бундай ахборот қонунчиликка мувофиқ давлат сирлари ҳамда хизмат доирасида фойдаланишга мўлжалланган маълумотлар тоифасига киритилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бундай ахборотни ошкор қилиш учинчи шахсларнинг ҳуқуқларини бузса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот жисмоний шахснинг шахсга доир маълумотларига тегишли бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34-модда. Мансабдор шахснинг ахборот тақдим этишни рад этганлиги устидан шикоят қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органи ва бошқа ташкилот мансабдор шахсининг ушбу Қонуннинг 31 ва 32-моддаларига мувофиқ сўралаётган ахборотни риэлторлик ташкилотига, кўчмас мулк бўйича агентга ва мультилистинг тизими орқали тақдим этишни рад этганлиги устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга ёхуд судга бевосита шикоят қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Риэлторлик хизматларини кўрсатиш шартномаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35-модда. Риэлторлик хизматларини кўрсатиш шартномасини расмийлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик хизматларини кўрсатиш шартномаси риэлторлик ташкилоти ёки кўчмас мулк бўйича агент томонидан буюртмачи билан ёзма ёки электрон шаклда тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик хизматларини кўрсатиш шартномасида қуйидаги маълумотлар ва шартлар бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатилаётган риэлторлик хизматининг тури;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторларнинг малака сертификати мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профессионал жамоат бирлашмаларидан бирига аъзолик тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик ташкилотида ёки кўчмас мулк бўйича агентда ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш полисининг мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик хизматларини кўрсатиш муддатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатилган риэлторлик хизматларига тўланадиган ҳақнинг миқдори, шартлари ва муддатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик ташкилоти, кўчмас мулк бўйича агент ҳамда буюртмачининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тарафларнинг шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги ҳамда учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузганлиги учун жавобгарлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномани бекор қилиш тартиби ва шартлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда маблағларни қайтариш тартиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик хизматларини кўрсатиш шартномасига қонунчиликка мувофиқ, тарафлар келишувига асосан бошқа шартлар ҳам киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36-модда. Риэлторлик хизматларини кўрсатиш шартномасининг бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик ташкилоти ёки кўчмас мулк бўйича агент риэлторлик хизматларини кўрсатиш шартномаси бажарилганлигини тасдиқлайдиган, риэлторлик ташкилотининг раҳбари ёки кўчмас мулк бўйича агент ва буюртмачи томонидан имзоланадиган далолатнома (ҳужжат) тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда риэлторлик ташкилоти ёки кўчмас мулк бўйича агент кўрсатилган риэлторлик хизматларига бевосита тааллуқли бўлган барча ҳужжатларни буюртмачига топширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик хизматлари мультилистинг тизими орқали кўрсатилган тақдирда, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган далолатномада қайд этилган маълумотларнинг уч иш кунидан кечиктирмасдан мультилистинг тизимига киритилиши таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37-модда. Учинчи шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик ташкилоти ёки кўчмас мулк бўйича агент ва буюртмачи битим предмети бўлган кўчмас мулк объектига нисбатан ҳуқуққа эга бўлган шахсларнинг розилигисиз риэлторлик хизматларини кўрсатиш шартномасини тузишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар риэлторлик хизматларини кўрсатиш шартномасини бажариш давомида ёки натижасида учинчи шахсларга мулкий ва (ёки) маънавий зарар етказилган бўлса, риэлторлик ташкилоти ёки кўчмас мулк бўйича агент ва буюртмачи уларга етказилган зарарнинг ўрнини қонунчиликда белгиланган тартибда қоплайди ҳамда маънавий зарар учун компенсация тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Битим предмети бўлган кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлари бузилган шахслар (уларнинг ишончли вакиллари), шу жумладан вояга етмаганларнинг манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилувчи қонуний вакиллар судга мурожаат этишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38-модда. Низоларни ҳал этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик фаолияти соҳасида юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39-модда. Риэлторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрда қабул қилинган «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-269-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 12, 469-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-311-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 12/2, 363-модда) 10-моддаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-416-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 12, 383-модда) 22-моддаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 14 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-584-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 11, 792-модда) 9-моддаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 январда қабул қилинган «Нотариат тизими тубдан ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-602-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 3-модда) 7-моддаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-683-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, 4-сонга илова) 203-моддаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрда қабул қилинган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-721-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 10, 968-модда) 23-моддаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий хизматлар тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-770-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 5, 464-модда) 27-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонун 11-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган профессионал жамоат бирлашмалари томонидан риэлторларнинг малака имтиҳонини ўтказиш тартибини, риэлторларнинг малака сертификатини бериш регламентини ҳамда Риэлторлар, риэлторлик ташкилотлари, кўчмас мулк бўйича агентлар ва риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмаларининг ягона реестрини юритиш тартибини ҳамда мазкур реестрга киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ичида тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонун 16-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган халқаро тан олинган риэлторларнинг малака сертификатлари рўйхатини ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ичида тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 7 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-1163-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.08.2026 й., 03/26/1163/0826-сон)