04.08.2026 йилдаги ПҚ-292-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 04.08.2026 йилдаги ПҚ-292-сон
Date of entry into force
05.08.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларни таълим ва ижтимоий хизматлар билан қамраб олиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларнинг таълим олиш ҳуқуқини рўёбга чиқариш, уларнинг оилавий муҳитда таълим ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиши ҳамда жамият ҳаётида фаол ва тўлақонли иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Мақсадлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларни аниқлаш, уларнинг психологик-педагогик ҳолати, функционал имкониятлари, кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини комплекс баҳолаш ҳамда таълим ва ижтимоий хизматлар билан тўлиқ қамраб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) болаларнинг яшаш жойига яқин ҳудудда таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, инклюзив ва коррекцион таълим шаклларини ривожлантириш, «оилабай» ижтимоий ҳамроҳлик тизимини кучайтириш ҳамда нодавлат секторни жалб қилиш орқали уйда ва интернат шаклида таълим олаётган болалар сонини қисқартириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) таълим ташкилотларида тўсиқсиз ва инклюзив муҳитни шакллантириш, болаларни ассистив жиҳозлар билан таъминлаш, индивидуал таълим режалари ва коррекцион-педагогик қўллаб-қувватлаш тизимини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) ногиронлиги бўлган болаларнинг интеллектуал, ижодий, касбий ва тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган ривожлантирувчи дастурлар, касбий маҳорат ва ижодий танловларни кенг жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Замонавий инклюзив таълим экотизимини шакллантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларни таълим, ижтимоий ёрдам ва хизматларга жалб қилиш бўйича «оилабай» ишлаш тизими жорий этилади. Бунда ижтимоий ходим томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) ота-онага болани таълим ва ижтимоий хизматларга жалб этиш бўйича амалий кўмак кўрсатиб борилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) боланинг таълим ва ижтимоий хизматлардан фойдаланаётганлиги доимий равишда мониторинг қилиб борилади, заруратга кўра бошқа ижтимоий ёрдам ва хизматларга жалб қилиш чоралари кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 3 — 18 ёшдаги болаларнинг алоҳида таълимга эҳтиёжини аниқлаш ва давлат таълим муассасаларига йўналтириш «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг Болани комплекс баҳолаш гуруҳи (кейинги ўринларда — баҳолаш гуруҳи) томонидан амалга оширилади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) баҳолаш гуруҳи томонидан 3 — 18 ёшдаги боланинг таълимга эҳтиёжини баҳолаш психологик-педагогик диагностик мезонлар асосида, функционал имконияти, кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини баҳолаш эса ногиронликни баҳолаш шкаласининг маҳаллий шарт-шароитларга мослаштирилган мезонлари асосида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) баҳолаш гуруҳи фаолияти 2026 йил 1 октябрдан бошлаб Навоий ва Хоразм вилоятларида йўлга қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларнинг сифатли таълим олиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2027 йил 1 майдан бошлаб алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларни ваучер асосида таълим олишига кўмаклашувчи замонавий ассистив (ёрдамчи) жиҳозлар (кейинги ўринларда — ассистив жиҳозлар) билан таъминлаш тизими жорий этилади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) ваучер туманлараро ва туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари ҳамда баҳолаш гуруҳининг хулосаси асосида ажратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) ассистив жиҳозларни харид қилиш ва етказиб бериш ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш учун белгиланган тартибда амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб ногиронлиги бўлган абитуриентлар учун олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳони ва ногиронлиги бўлган педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш, умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий сертификат олиш бўйича имтиҳон (синов)да белгиланган вақт меъёрининг 50 фоизи миқдорида қўшимча вақт берилади ҳамда Брайл алифбоси, аудио ва электрон форматдаги имтиҳон материалларидан фойдаланиш имконияти яратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида фаолият юритувчи ҳар бир кўзи ожиз педагог учун бир нафардан шахсий ассистент (таржимон-котиба) штат бирлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) руҳий ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун мактаб ва мактаб-интернатларининг биринчи ва иккинчи синфларининг ҳар бири учун бир нафардан ёрдамчи ходим (ассистент-ўқитувчи) штат бирлиги ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари (кейинги ўринларда — ихтисослаштирилган муассасалар)да ўқитиш боланинг индивидуал таълимга эҳтиёжлари, функционал имкониятлари ҳамда ўзлаштириш даражасига мувофиқ ишлаб чиқиладиган индивидуал таълим режалари асосида ташкил этилади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) асосий эътибор боланинг шахсий салоҳиятини рўёбга чиқариш, уни мустақил ҳаётга тайёрлаш, шунингдек, коммуникатив, ижтимоий, академик ва касбий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларга мўлжалланган ўқув режаларини шакллантиришда таянч ўқув режаларида назарда тутилган фан ва коррекцион машғулотларни қисқартириш, янги фанлар, коррекцион ва касбга йўналтириш машғулотлари киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидаги молиявий қўллаб-қувватлаш инструментларини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) коррекцион синф ташкил этган ҳолда умумий ўрта таълим хизматини кўрсатувчи нодавлат таълим ташкилотларига ушбу синфда таълим оладиган ҳар бир ўқувчи учун қуйидаги миқдорларда субсидия ажратиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) Тошкент шаҳрида базавий ҳисоблаш миқдорининг 11 баравари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) вилоятлар маркази ва Нукус шаҳрида базавий ҳисоблаш миқдорининг 9,5 баравари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) бошқа туман (шаҳар)ларда базавий ҳисоблаш миқдорининг 8,5 баравари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) ҳар йили камида 50 та давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим олаётган ногиронлиги бўлган болалар учун шарт-шароитлар яратиш ва таълим сифатини яхшилаш, шунингдек, таълимга жалб этилмаган болаларнинг мактабга боришига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваригача «Инклюзив таълим муҳити» грантини ажратиш. Бунда ушбу грант маблағлари ота-оналар, педагоглар ва маҳаллий аҳоли томонидан мактабдаги аниқ муаммоларни ҳал этиш бўйича илгари сурилган ташаббусларни, шу жумладан, пандус ўрнатиш, сенсор хона ташкил этиш, санитария хонасини мослаштириш, таълим жараёни учун кўргазмали ва ривожлантирувчи материалларни харид қилиш тадбирларини молиялаштиришга йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш, махсус педагог кадрларни тайёрлаш ва малакасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Агентликнинг ногиронлиги бўлган шахсларнинг интеллектуал, касбий, ижодий ва тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларнинг иқтисодий фаоллиги ва ижтимоий интеграциясини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар йили қуйидаги тадбирларни ўтказиб бориш ҳақидаги таклифига розилик берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) нодавлат нотижорат ташкилотлар билан бирга ўтказиладиган «Имкониятлар олимпиадаси» (Abilympics) танлови. Бунда ушбу танловнинг ҳар бир йўналиши бўйича ғолиб ва совриндорларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан 30 бараваригача бир марталик пул мукофоти берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) «Ўсиш ва ривожланиш» (UPSНIFT) танлови. Бунда танлов ғолибларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан 30 бараваригача грант ажратилади ҳамда уларнинг лойиҳаларини барқарор ривожлантириш учун кўнгилли маслаҳатчи-менторлар орқали комплекс маслаҳат ва ҳамроҳлик хизматлари кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) давлат олий таълим ташкилотларида мақсадли қабул асосида эшитишида нуқсони бўлган болаларга хорижий тилларни ўргатувчи ўқитувчи-педагог тайёрлаш йўлга қўйилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) олий таълим ташкилотларида бошланғич синф ўқитувчиси мутахассислиги бўйича таълим олаётган талабаларга махсус педагогика фанлари чуқурлаштирилган дастурлар асосида ўқитилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) махсус педагогика йўналиши бўйича қабул кўрсаткичлари Агентлик билан келишилган ҳолда тасдиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб махсус педагогларнинг малака ошириш курслари Агентлик билан келишилган ҳолда тасдиқланган ўқув режа ва дастурлар асосида онлайн ёки офлайн шаклда амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) олий таълим ташкилотларининг махсус педагогика йўналиши талабалари ва қайта тайёрлов дастури тингловчилари Агентлик ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган базавий таълим ташкилотларида амалиёт ўтайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Белгилансинки, мазкур қарор 4-бандининг «в» кичик бандида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, қарор ижроси билан боғлиқ бошқа харажатлар Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. 2026 — 2028 йилларда алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларга таълим хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари Агентлик билан биргаликда 2-иловага мувофиқ белгиланган мактабларнинг бино-иншоотларида қурилиш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ишларини Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳамда «Аҳолининг заиф қатламларини интеграция қилиш учун Ўзбекистоннинг инновацион ижтимоий ҳимоя тизими (INSON)» лойиҳаси доирасида жалб қилинган кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ҳимоя бўйича маслаҳатчиси — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М.П. Оллоёров ҳамда мактабгача ва мактаб таълими вазири Э.Г. Каримова белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қарор ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 4 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-292-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 4 августдаги ПҚ-292-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 — 2028 йилларда алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларга таълим хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Ижро учун масъуллар

I. Ногиронлиги бўлган болаларни таълим ва ижтимоий хизматларга қамраб олишни такомиллаштириш

1.

Болаларнинг алоҳида таълимга эҳтиёжини аниқлаш ва уларни давлат таълим муассасаларига йўналтириш тизимини такомиллаштириш.

1. Навоий ва Хоразм вилоятларидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларида Болани комплекс баҳолаш гуруҳи (кейинги ўринларда — баҳолаш гуруҳи) фаолиятини йўлга қўйиш.

2. Баҳолаш гуруҳи фаолиятига фуқаролик ҳуқуқий шартнома асосида бир нафардан психолог ва махсус педагог жалб этиш.

2026 йил 1 октябрдан бошлаб

Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

3. Баҳолаш гуруҳи фаолиятини бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2027 йил октябрь

2.

Алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари (кейинги ўринларда — махсус мактаблар) ва инклюзив синфларнинг махсус педагоглари фаолиятини аниқ вазиятни таҳлил қилиш орқали (кейс-стади) баҳолаш тизимини амалиётга жорий қилиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш.

2026 йил октябрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

2. Махсус педагоглар фаолиятини аниқ вазиятни таҳлил қилиш орқали (кейс-стади) баҳолаш тизими лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2027 йил март

3. Махсус педагоглар фаолиятини аниқ вазиятни таҳлил қилиш орқали (кейс-стади) баҳолаш тизимини амалиётга жорий этиш.

2027/2028 ўқув йилидан бошлаб

3.

Ўзбекистонда инклюзив таълимни ривожлантириш бўйича миллий стратегияни ишлаб чиқиш.

1. ЮНИСЕФ ва ЮНЕСКО билан ҳамкорликда Ўзбекистонда инклюзив таълимни ривожлантириш бўйича миллий стратегияни ишлаб чиқиш.

2027 йил февраль

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси,

Ўзбекистон Карлар жамияти,

Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти

2. Миллий стратегияни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2027 йил апрель

4.

Инклюзив таълим ташкилотлари сонини ошириш.

1. Касбий таълим ташкилотларида ногиронлиги бўлган ўқувчиларнинг инклюзив шароитда таълим олишини ташкил этиш.

2. Касбий таълим ташкилотларида ногиронлиги бўлган ўқувчилар учун эҳтиёжга қараб инклюзив таълим гуруҳларини шакллантириш.

3. Инклюзив таълим шакллантирилган гуруҳларнинг таълим дастурларини ва бошқа ҳужжатларни инклюзив таълим тамойилларига мослаштириш.

2027/2028 ўқув йилидан бошлаб

«Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармаси маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Касбий таълим агентлиги

5.

Махсус мактабларнинг ихтисослик йўналиши бўйича янги авлод дарсликларини, алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган ўқувчилар учун ҳаётий ва касбий кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган соддалаштирилган замонавий методик қўлланмалар ва дидактик маҳсулотларни яратиш.

1. Халқаро тажрибани қўллаган ҳолда махсус мактабларнинг ихтисослик йўналиши бўйича янги авлод дарслик ва ўқув адабиётларини ишлаб чиқиш ва чоп этилишини ташкил этиш, махсус мактабларга етказиб бериш.

2. Ўқувчиларнинг ҳаётий ва касбий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган замонавий методик қўлланмалар (дарсликлар, машқ дафтарлари, ўқитувчи методика китоблари) ҳамда дидактик маҳсулотларни яратиш.

3. Умумтаълим мактаблари учун яратилган дарслик ва ўқув-услубий қўлланмаларни Брайл алифбосида ишлаб чиқиш ва харид қилиш.

Ҳар йили

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ажратилган маблағлар

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази

6.

Махсус мактаб ўқувчиларини олий таълимга кириш имтиҳонларига тайёрлаш.

1. Махсус мактаб ўқувчилари ўртасида онлайн фан олимпиадаларини ўтказиш шарти, муддати, тартиби ва баҳолаш мезонини назарда тутувчи низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2027 йил февраль

Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

2. Олимпиадани юқори савияда ташкил этиш ва ғолибларни муносиб рағбатлантириш.

Ҳар йили

3. Махсус мактабларнинг 10-11 синф ўқувчиларини диагностик тест синовларидан ўтказиш.

Ўқув йили давомида икки марта

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги

7.

Руҳий ёки ақлий ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларнинг билимлари сифатини баҳолашни такомиллаштириш.

Руҳий ёки ақлий ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларнинг билимлари сифатини баҳолашни бола учун ишлаб чиқилган индивидуал таълим дастурида белгиланган мақсад ва вазифалар асосида амалга ошириш тизимини жорий этиш.

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

8.

Ногиронлиги бўлган абитуриентлар ва педагоглар учун имтиҳон (синов)да зарур шароитлар яратиш.

Ногиронлиги бўлган абитуриентлар учун олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳони ва ногиронлиги бўлган педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш, умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий сертификат олиш бўйича имтиҳон (синов)да белгиланган вақт меъёрининг 50 фоизигача қўшимча вақт бериш ҳамда Брайл алифбоси, аудио ва электрон форматдаги имтиҳон материалларидан фойдаланиш имкониятини яратиш бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

2026 йил октябрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

9.

Тошкент шаҳридаги «International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим маркази (кейинги ўринларда — Марказ) фаолиятини такомиллаштириш.

1. Марказда инновацион дастур ва лойиҳалар, янги бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқиш, электрон таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган ишларни ташкил этиш учун зарур штат бирликларини ажратиш.

2. Марказнинг Самарқанд ва Хоразм вилояти филиалларини ташкил этиш.

2026 йил октябрь

Давлат бюджети маблағлари

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

II. Кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш

10.

Ногиронлиги бўлган ўқувчи-талабалар учун ўқув жараёнини ташкил этишда рақамли ахборот технологиялари имкониятларидан фойдаланишни кенгайтириш.

1. Давлат касбий ва олий таълим ташкилотларида дарслик ва ўқув қўлланмаларни аудио форматга (кўзи ожизлар учун), экран ўқувчига мослаштирилган (screen reader friendly), субтитр ва ишора тилини қўллаб-қувватловчи видео форматга ўтказиш.

2. Давлат олий ва касбий таълим ташкилотларини экран ўқувчи дастурлари (NVDA, JAWS), нутқни матнга айлантириш (speech-to-text), Брайл дисплей ва принтерлар, клавиатура ва сичқончага альтернатив қурилмалар билан жиҳозлаш.

2027 йилдан бошлаб ҳар йили

Олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари,

Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Касбий таълим агентлиги

11.

«Махсус педагог» касбий стандартини тасдиқлаш.

1. Халқаро тажриба асосида «Махсус педагог» касбий стандартининг лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2026 йил сентябрь

Ижрочиларга ажратилган маблағлар

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Миллий малака тизимини ривожлантириш институти

2. «Махсус педагог» касбий стандартини тасдиқлашни белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2027 йил апрель

12.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги таълим ташкилотлари айрим ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги таълим ташкилотларининг бошқарув, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, тариф разрядларини, уларнинг иш стажи ва малака тоифасига боғлиқ устамалар миқдорини тасдиқлаш.

2026 йил сентябрь

Давлат бюджети маблағлари

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

13.

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари педагог ходимларининг фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар ойлик устамалар белгилаш тизимини жорий қилиш.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан белгиланган мезонлар асосида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг педагог ходимларига «Таълим жараёнини бошқариш» электрон модули орқали ҳар бир ўқувчининг индивидуал ривожланиш харитасини юритиш билан боғлиқ фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан лавозим маошига ҳар ойлик устамалар белгилаш тизимини жорий қилиш.

2026/2027 ўқув йили давомида

Давлат бюджети маблағлари

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

14.

Педагогларнинг ишора тили бўйича билим ва кўникмаларини ошириш.

1. Таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланувчи педагоглар учун малака ошириш курсларини ташкил этиш.

2. Педагогика йўналиши бўйича мутахассис тайёрлашга мўлжалланган олий таълим дастурларига имо-ишора тили бўйича қўшимча ўқув модулини киритиш.

2027/2028 ўқув йилидан бошлаб

Ижрочиларга ажратилган маблағлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Ўзбекистон Карлар жамияти

3. Имо-ишора тилидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш бўйича таълим ташкилотларига қўйиладиган минимал талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2027 йил январь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Ўзбекистон Карлар жамияти

III. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ўзига бўлган ишончини ошириш, уларни жамиятга интеграция қилишни рағбатлантириш

15.

«Махсус педагогика ассоциацияси» нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этиш.

1. «Махсус педагогика ассоциацияси» нодавлат нотижорат ташкилотининг мақсад ва вазифаларини ишлаб чиқиш.

2026 йил декабрь

Хорижий грант ва ҳомийлик маблағлари,

Давлат бюджети,

Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

2. Зарур ҳужжатларни тайёрлаш, «Махсус педагогика ассоциацияси» нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказишга кўмаклашиш.

2027 йил февраль

Адлия вазирлиги

16.

Педагогларнинг касбий ўсиши ва ташаббусини рағбатлантириш.

1. «Махсус педагогика етакчиси» танловини ўтказиш шартлари, муддатлари, тартиби ва баҳолаш мезонларини назарда тутувчи низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2027 йил апрель

Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

2. Танловни юқори савияда ташкил этиш ва ғолибларни муносиб рағбатлантириш.

2027 йил октябрдан бошлаб,

ҳар йили

17.

Имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган махсус техникумларда таълим беришни такомиллаштириш.

1. Махсус техникумларда бошланғич касбий таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрлашни ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ҳамда инклюзив синфларнинг 9-синфини тамомлаган (енгил даражада ақлий заиф ташхиси қўйилган) ўқувчилар учун 1 йиллик ўқув дастури бўйича давлат гранти асосида амалга ошириш.

2. Ногиронлиги бўлган шахслар (ақли заиф шахслар бундан мустасно) учун бошланғич касбий таълим дастури бўйича кадрлар тайёрлашни инклюзив таълим жорий этилган касбий таълим ташкилотларида 9-синф негизида давлат гранти асосида амалга ошириш.

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб

Давлат бюджети маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Касбий таълим агентлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

IV. Ногиронлиги бўлган шахслар учун таълим ташкилотларида тўсиқсиз муҳит яратиш

18.

Таълим ташкилотларини тўсиқсиз муҳит талабларига мослаштириш.

1. Инклюзив таълим синфи ташкил этиладиган умумий ўрта таълим ташкилотларини тўсиқсиз муҳит талаблари бўйича хатловдан ўтказиш.

Ҳар йили май ойида

«Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармаси маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Инклюзив таълим синфи ташкил этиладиган умумий ўрта таълим ташкилотларини тўсиқсиз муҳит талабларига мослаштириш.

3. Инклюзив таълим синфида таълим олаётган ногиронлиги бўлган ўқувчиларни зарур мебель, жиҳоз ва асбоб-ускуналар билан таъминлаш.

Ҳар йили июнь — август ойларида

19.

Давлат умумий таълим ташкилотларида таълим олаётган ногиронлиги бўлган болалар учун шарт-шароитлар яратиш.

«Инклюзив таълим муҳити» грантини ажратиш тартибини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда ушбу грант маблағларини ота-оналар, педагоглар ва маҳаллий аҳоли томонидан мактабдаги аниқ муаммоларни ҳал этиш бўйича илгари сурилган ташаббусларни, шу жумладан, пандус ўрнатиш, сенсор хона ташкил этиш, санитария хонасини мослаштириш, таълим жараёни учун кўргазмали ва ривожлантирувчи материалларни харид қилиш тадбирларини молиялаштиришга йўналтириш назарда тутилади.

2026 йил декабрь

Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 4 августдаги ПҚ-292-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп функционал инклюзив-ресурс мактаблари, кўп тармоқли мактаб ёки кўп тармоқли мактаб-интернатларини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЕЖАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ҳудудлар номи

Кўп функционал инклюзив-ресурс мактаби

Кўп тармоқли мактаб ёки кўп тармоқли мактаб-интернати

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

1

4

2.

Андижон вилояти

1

9

3.

Бухоро вилояти

1

4

4.

Жиззах вилояти

1

3

5.

Қашқадарё вилояти

1

4

6.

Навоий вилояти

1

3

7.

Наманган вилояти

1

6

8.

Самарқанд вилояти

1

6

9.

Сурхондарё вилояти

1

4

10.

Сирдарё вилояти

1

2

11.

Тошкент вилояти

1

11

12.

Фарғона вилояти

1

11

13.

Хоразм вилояти

1

3

14.

Тошкент шаҳри

1

16

Жами

14

86

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2027-2028 йилларда 10 та Кўп функционал инклюзив-ресурс мактаби «Аҳолининг заиф қатламларини интеграция қилиш учун Ўзбекистоннинг инновацион ижтимоий ҳимоя тизими (INSON)» лойиҳаси доирасида жалб қилинган кредит маблағлари ҳамда Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қурилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Кўп тармоқли мактаб ёки кўп тармоқли мактаб-интернатлари ҳудудлардаги эҳтиёждан келиб чиқиб, босқичма-босқич ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур иловага мувофиқ амалга ошириладиган қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) буюртмачи этиб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) истисно тариқасида, махсус ахборот порталида эълон жойлаштирмасдан, жамоатчилик муҳокамасидан ва харид қилиш тартиб-таомилларини электрон шаклда ўтказмасдан, энг яхши таклифларни танлаш орқали бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотларини аниқлашга рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Заруратга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан мазкур режага ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 07/26/292/0817-сон)