03.08.2026 йилдаги ПҚ-288-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 03.08.2026 йилдаги ПҚ-288-сон
Date of entry into force
04.08.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни жамиятга интеграция қилишга қаратилган ижтимоий хизмат ва ёрдамлар билан қамраб олиш, ушбу шахсларга хизмат кўрсатувчи махсус муассасалар фаолиятини такомиллаштириш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Мақсадлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар (кейинги ўринларда — бошпанасиз шахслар)га хизмат кўрсатувчи муассасалар фаолиятини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) бошпанасиз шахсларни ижтимоий ва бошқа хизматлар билан қамраб олиш орқали жамиятга тўлақонли интеграция қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Махсус муассасалар фаолиятини такомиллаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) ички ишлар органларининг Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларини Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказлари (кейинги ўринларда — Ижтимоий марказлар) деб қайта номлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) бошпанасиз шахсларни Ижтимоий марказларга суд қарори асосида жойлаштириш амалиётини бекор қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Ижтимоий марказларга бошпанасиз шахслар уларнинг розилиги билан жойлаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Ижтимоий марказларга жойлаштирилган шахслар вақтинчалик бошпана ҳамда ушбу марказларга ажратилган маблағлар ҳисобидан озиқ-овқат ва шахсий гигиена воситалари билан таъминланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Ижтимоий марказларга жойлаштирилган шахслар индивидуал режаларга мувофиқ ижтимоий хизмат ва ёрдамлар билан қамраб олинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) Ижтимоий марказлар Агентликка ажратилган штат бирликлари ҳисобидан бир нафардан ижтимоий ходим билан тўлдирилади. Бунда номзодларни ижтимоий ходим лавозимига тайинлаш ҳамда ижтимоий ходимнинг вазифа ва функцияларини белгилаш Агентлик билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Бошпанасиз шахсларни ижтимоий ва иқтисодий реинтеграция қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб бошпанасиз шахслар бандлигини таъминлашнинг қуйидагиларни назарда тутувчи янги тартиби жорий этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаларининг ишчи-мутахассис, муҳандис-техник ва ишлаб чиқариш ходимлари биринчи навбатда Ижтимоий марказларга жойлаштирилган шахслар ҳисобидан шакллантирилади. Бунда бошпанасиз шахсларни ишга жалб этиш уларнинг розилиги асосида Ижтимоий марказларнинг йўлланмасига мувофиқ амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) тадбиркорлик субъектлари томонидан Ижтимоий марказлар ҳудудида Бандликни қўллаб-қувватлаш марказлари (кейинги ўринларда — бандлик марказлари) ташкил этилади ҳамда уларда бошпанасиз шахслар тегишли ҳудуддаги меҳнат бозори эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда қисқа муддатда ўзлаштириладиган ва ишга жойлашиш имконияти юқори бўлган касблар, шу жумладан, хизмат кўрсатиш, етказиб бериш, қурилиш, таъмирлаш, маиший хизмат, ошпазлик ва бошқа йўналишлар бўйича касб-ҳунарга ўқитилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Ижтимоий марказлар ҳудудида жойлашган бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари Тошкент шаҳрида ижара тўловининг энг кам миқдорига 0,25 коэффициент қўлланган ҳолда, қолган ҳудудларда ижара тўловининг энг кам миқдорида балансда сақловчи томонидан бандлик марказларини ташкил этиш истагини билдирган нодавлат юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларига тасарруф этиш ҳуқуқисиз 5 йилгача муддатга (узайтириш ҳуқуқи билан) тўғридан-тўғри ижарага берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки, 2026 йил 1 октябрдан бошлаб Ижтимоий марказларга жойлаштирилган бошпанасиз шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилади ҳамда уларни касбга ўқитиш бўйича туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари орқали ваучерлар ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Бошпанасиз шахсларни қўллаб-қувватлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Бошпанасиз шахсларни вақтинчалик бошпана ва ижтимоий хизматлар билан таъминлаш жараёнларига нодавлат секторни кенг жалб этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Агентлик томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларга бошпанасиз шахсларга вақтинчалик бошпана ва ижтимоий хизматларни ташкил этиш фаолиятини амалга ошириш учун Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали давлат ижтимоий буюртмалари берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) давлат ижтимоий буюртмаси асосида хизмат кўрсатувчи нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходимлари Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига жалб қилиб борилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Агентлик томонидан давлат ижтимоий буюртмаси асосида хизмат кўрсатувчи нодавлат нотижорат ташкилотларга бошпанасиз шахсларни аниқлаш, улар билан ишлаш, вақтинчалик бошпана билан таъминлаш, ижтимоий хизматларга йўналтириш ва жамиятга реинтеграция қилиш бўйича услубий ва амалий кўмак кўрсатиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) бошпанасиз шахслар Ижтимоий марказларда бўлган даврида ушбу муассасага вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) бошпанасиз шахсларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ давлат божи, «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади. Бунда «Саховат ва кўмак» жамғармасидан ёрдам кўрсатиш учун шахснинг Ижтимоий реестрда туриши ва «маҳалла еттилиги» қарори қабул қилиниши бўйича талаб истисно тариқасида қўлланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Бошпанасиз шахсларни аниқлаш, шахсига аниқлик киритиш, ижтимоий ва бошқа хизматлар билан қамраб олиш ишларини жадаллаштириш мақсадида Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) бошпанасиз шахсларнинг чет давлат фуқаролигига мансублиги ёки мансуб эмаслиги тўғрисида сўровномалар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) бошпанасиз шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар, архив маълумотлари ва бошқа ахборот манбалари орқали уларнинг шахси ва ҳуқуқий мақомини аниқлаш бўйича чоралар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) бошпанасиз шахсларнинг фуқаролиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) аниқланган тақдирда, уларнинг келиб чиққан давлатига ихтиёрий равишда қайтишига кўмаклашиш ёки қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлишининг ҳуқуқий асосларини расмийлаштириш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) аниқланмаган ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан уларни фуқаролиги бўлмаган шахс сифатида тан олиш ва Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини расмийлаштириш билан боғлиқ тадбирларни белгиланган тартибда амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирлари дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ички ишлар вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Агентлик билан биргаликда 2026 йил 1 октябрга қадар тегишли ахборот тизимларини интеграция қилган ҳолда Ижтимоий марказларга жойлаштирилган шахсларни вақтинча турар жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш имкониятини яратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб ички ишлар вазири А.А. Ташпулатов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қарор ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ҳимоя бўйича маслаҳатчиси — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М.П. Оллоёров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 3 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-288-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 августдаги ПҚ-288-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Ижро муддати

Масъул ижрочи

1.

Суд қарори асосида фуқароларни муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг реабилитация марказларига вақтинча жойлаштириш амалиётини бекор қилишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил октябрь

Ички ишлар вазирлиги,

Олий суд,

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

2.

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказларига жойлаштиришнинг янги тартибини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил август

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Ички ишлар вазирлиги

3.

«Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунга Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказларига жойлаштирилган муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаси сифатида эътироф этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил октябрь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

4.

Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказларида шахсларни қабул қилиш, вақтинча жойлаштириш, ижтимоий хизматларга бўлган эҳтиёжини баҳолаш, индивидуал ижтимоий хизматлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда уларга ижтимоий, психологик, ҳуқуқий ва реинтеграция хизматларини кўрсатиш учун зарур ташкилий, моддий-техник ва ахборот тизими билан боғлиқ шарт-шароитларни яратиш.

Доимий равишда

Ички ишлар вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

5.

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар учун тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини яратиш учун уларни Ижтимоий реестрга киритилган шахсларга тенглаштирган ҳолда кафолатланган тиббий хизматлар билан қамраб олиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил сентябрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

6.

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни аниқлаш ва улар билан ишлаш жараёнига жойига чиқиб аниқлаш (outreach) механизмини жорий этиш.

Бунда ички ишлар органлари ходимлари ҳамда маҳаллада комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатувчи ижтимоий ходимлар томонидан кўча, вокзал, бозор, ер ости йўлаклари, яшаш учун мўлжалланмаган бинолар ва бошқа жамоат жойларида муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни аниқлаш тартиблари назарда тутилади.

2026 йил октябрь

Ички ишлар вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

7.

Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказларида тадбиркорлик субъектларини жалб этган ҳолда меҳнатга лаёқатли бошпанасиз шахсларни ишга жойлаштириш чорасини кўриш.

2026 йил октябрь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

Ички ишлар вазирлиги

8.

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар учун нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан вақтинчалик бошпана ва ижтимоий хизматлар кўрсатилишини қўллаб-қувватлаш учун қонун ҳужжатларига айнан ушбу мақсадларда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1500 бараваригача миқдорда тўғридан-тўғри шартнома асосида давлат ижтимоий буюртмаларини бериш бўйича ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил декабрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги

9.

Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказларини Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ўтказган ҳолда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2027 йил январь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2026 й., 07/26/288/0812-сон)