16.07.2026 йилдаги 388-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.07.2026 йилдаги 388-сон
Date of entry into force
17.07.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚАРОРИ

Бонд омборлари фаолиятини ташкил этиш ва улар орқали товарларни сотиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида электрон тижорат соҳасини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2026 йил 13 апрелдаги ПҚ-136-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, товарларни бонд омборлари орқали сотишни йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бонд омбори фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус электрон савдо платформалари орқали жисмоний шахсларга товарларни чакана сотиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси бонд омборлари реестрини шакллантириш ва юритиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Махсус электрон савдо платформалари реестрини шакллантириш ва юритиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Товарлар истеъмолчига етказиб берилгунга қадар уларни жисмоний шахсларга сотиш жараёни тўғрисидаги маълумотлар реал вақт режимида мониторинг қилиб борилишини таъминлаш мақсадида ушбу қарорнинг 2-бандида кўрсатилган реестрларга киритиш учун ариза берилган кундан эътиборан икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ўз ахборот тизимларини — бонд омборлари операторларининг ахборот тизимлари билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ўз ахборот тизимларини — махсус электрон савдо платформасининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 16 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
388-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 июлдаги 388-сон қарорига
1-ИЛОВА

Бонд омбори фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом бонд омбори фаолиятини ташкил этиш, унга қўйиладиган талаблар ҳамда бонд омборига товарларни жойлаштиришда божхона назорати ва расмийлаштирувини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Бонд омборига жойлаштирилган товарларга Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ва ушбу Низом асосида белгиланган тартиблар, тақиқлар ва чекловлар қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бонд омбори — хорижий товарларни «эркин омбор» божхона режимида божхона назорати остида сақлаш ҳамда резидентлар ва норезидентлар томонидан махсус электрон савдо платформалари орқали жисмоний шахсларга нотижорат мақсадларда ўз эҳтиёжлари учун чакана сотишга мўлжалланган, бинолар ва (ёки) очиқ майдонлар, шу жумладан, эркин омбор ҳудудини ўз ичига олган махсус жиҳозланган ва белгиланган жой;

бонд омбори оператори — мазкур Низом талабларига мувофиқ бонд омборига жойлаштирилган товарлар божхона назорати остида турган товар мақомини йўқотгунига қадар уларни сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи ва мазкур товарлар учун жавобгар бўлган Ўзбекистон Республикаси резиденти — юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бонд омборлари реестри — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринларда — Божхона қўмитаси) томонидан шакллантириладиган бонд омборлари рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
омбор бошқарув тизими — бонд омбори операторининг бонд омборига келиб тушган, сақланаётган, сотилган, қайтарилган ва омбордан чиқариладиган товарлар ҳаракатини такрорланмайдиган штрих-код ёки бошқа идентификатор орқали ҳисобга олувчи ва божхона органлари ахборот тизимлари билан интеграция қилинган ахборот тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товар эгаси — товарларни қабул қилиб олувчи ва ўзи ҳақидаги маълумотлар транспорт ҳужжатларида кўрсатилган шахс.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Бонд омбори фаолиятини амалга оширишга эркин омбор фаолиятини лицензиялаш тартиби асосида ҳамда белгиланган тартибда бонд омборлари реестрига киритилган тақдирда рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Бонд омборига жойлаштирилган товарлар билан қуйидаги операциялар бажарилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус электрон савдо платформалари орқали жисмоний шахсларга сотиладиган чет эл товарларини сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарнинг ўзгармас ҳолатда бут сақланишини таъминлаш операциялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарларни сотиш ва ташишга тайёрлаш бўйича операциялар, шу жумладан, саралаш, партияларни шакллантириш, қадоқлаш, қайта қадоқлаш, маркировкалаш (акциз маркаларидан ташқари) ва шу каби бошқа операциялар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оддий йиғиш операциялари.

Бонд омборига жойлаштирилган товар билан жисмоний шахсларга нотижорат мақсадларда ўз эҳтиёжлари учун махсус электрон савдо платформаси орқали чакана савдо операцияларини амалга оширишга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Бонд омбори фаолиятини ташкил этиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Бонд омборлари реестрига киритиш талаблари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бонд омбори жойлашган ҳудудда амалдаги лицензияга эга эркин омбор мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус электрон савдо платформаси билан ўзаро ҳамкорлик ёки шериклик тўғрисида шартнома мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
божхона органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинган, назорат қилинадиган товарлар бонд омборига келиб тушган пайтдан бошлаб божхона назоратидан чиқарилгунига қадар уларнинг барча ҳаракат жараёнларини тўлиқ назорат қила оладиган автоматлаштирилган электрон ҳисоб юритиш тизимининг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида умумий майдони камида 15 000 квадрат метр бўлган яхлит эркин омборга эга бўлиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Бонд омбори фаолиятини ташкил этиш учун юридик шахс ушбу Низомга иловага мувофиқ Божхона қўмитасига ёзма ёки электрон шаклдаги аризани ва ушбу Низомнинг 6-бандида белгиланган талаблар бажарилганини тасдиқловчи ҳужжатларни юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Божхона қўмитаси ариза келиб тушган кундан бошлаб 10 иш куни ичида аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда ариза берувчига уни бонд омборлари реестрига киритиш ёки киритишни рад этиш тўғрисида жавоб хатини ёзма ёки электрон шаклда юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Бонд омбори ушбу Низомнинг 6-бандида белгиланган талабларга жавоб бермаса ва унинг оператори ушбу Низомда белгиланган мажбуриятларни бажармаса, Божхона қўмитаси бонд омборини бонд омборлари реестридан чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бонд омбори бонд омборлари реестридан чиқарилган санадан эътиборан уларда сақланаётган товарларга вақтинча сақлаш божхона режимида турган товарлар сифатида қаралади ҳамда товарларни сақлаш учун бонд омборига жойлаштиришга ва уларни сотишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вақтинча сақлаш божхона режимида турган товарлар Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси талаблари асосида умумбелгиланган тартибда божхона расмийлаштирувидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Товарларни республика ҳудудига олиб кириш ва бонд омборига жойлаштириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Бонд омборига жойлаштириладиган товарлар исталган транспорт тури орқали республика ҳудудига олиб кирилиши мумкин. Бунда ушбу товарлар умумбелгиланган тартибда чегара божхона постидан олиб ўтилади ва бонд омборига етказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Транспорт воситаларининг манзилга етиб боргани бонд омбори оператори ёки унинг ваколатли шахси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 августдаги 531-сон қарори билан тасдиқланган Божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ахборот тизимида транспорт воситаларининг бонд омборига етиб келгани тасдиқланиши билан товарларнинг тўлиқ сақланишини таъминлаш бўйича жавобгарлик бонд омбори операторига ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Бонд омборига етказилган товарлар бўйича товар эгаси томонидан улар етказилган вақтдан эътиборан 15 календарь кун мобайнида божхона органларига «эркин омбор» божхона режимига жойлаштириш учун божхона юк декларацияси (кейинги ўринларда — БЮД) тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда БЮД қуйидаги қўшимча хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-графа. «Декларация тури».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Графанинг биринчи бўлмасида «ИМ» белгиси кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Графанинг иккинчи бўлмасида Божхона режимлари таснифлагичига мувофиқ «73» коди кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Графанинг учинчи бўлмасида «БО» белгиси кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 31-графа. «Юк жойлари ва товар тавсифи».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Графада ҳар бир товар бўйича унинг идентификация коди кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 49-графа. «Омбор номи».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Графада эркин омборни таъсис этиш учун берилган лицензия рақами ва санаси кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Бонд омборига жойлаштириладиган ва ундан олиб чиқиладиган барча товарлар учун тақдим этиладиган декларацияларда қўшимча равишда товарларни чакана сотишда қўлланадиган ўлчов бирликдаги миқдори (дона, жуфт, комплект) кўрсатилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Бонд омборига товар миқдори ва ҳаракатини масофадан туриб назорат қилиш имконсиз бўлган, чакана сотиш учун қадоқланмаган, тортиладиган ёки ўлчанадиган барча товарларни жойлаштириш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Бонд омборига етказилган товарларни декларант томонидан кўздан кечиришга ҳамда БЮД тақдим этилмагунига қадар товарлар билан юк операцияларини амалга оширишга йўл қўйилмайди (бонд омбори оператори томонидан омбор бошқарув тизимида товарларни идентификация қилиш, ҳар бир товар бирлиги бўйича такрорланмайдиган идентификация кодларини шакллантириш билан боғлиқ товарнинг номи, миқдори, вазни, қиймати, ҳолати ва қадоғини ўзгартирмайдиган операциялар бундан мустасно).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Тақдим этилган БЮД божхона органлари томонидан Хавфларни бошқариш тизими (кейинги ўринларда — ХБТ) орқали белгиланган йўлаклар асосида расмийлаштирилади ва товарларга нисбатан нотариф тартиботлар қўлланилмайди ҳамда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар мавжуд эканлиги божхона органлари томонидан текширилмайди (фитосанитар назорати остидаги товарлар бундан мустасно).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш, санитария ва ветеринария соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини таъминлаш бўйича жавобгарлик бонд омбори операторига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Товарларни бонд омборидан чиқариш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Бонд омборидан республика ҳудудига чиқариладиган товарларни расмийлаштириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Махсус электрон савдо платформаси орқали жисмоний шахсларга нотижорат мақсадларда ўз эҳтиёжлари учун чакана сотилган чет эл товарлари божхона органларига тақдим этилган ва расмийлаштирилган жўнатмалар декларацияси асосида бонд омбори ҳудудидан чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда жўнатмалар декларацияси божхона органларига товар эгаси ёки унинг номидан божхона брокери томонидан тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилмаган бошқа ҳолларда товарлар бонд омборидан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси талаблари асосида умумбелгиланган тартибда божхона расмийлаштирувидан ўтказиш орқали олиб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган божхона тўловлари тўлиқ тўланиб, жўнатмалар декларацияси расмийлаштирилгандан сўнг товарларни чиқаришга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда божхона тўловлари товар эгаси томонидан тақдим этилган жўнатмалар декларацияси маълумотларидан автоматик шаклланган умумий шаклдаги божхона кирим ордери (кейинги ўринларда — БКО) асосида ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БКО 1-графанинг учинчи бўлмасида «БО» белгиси кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган божхона тўловларини тўлаш бўйича мажбурият махсус электрон савдо платформаси операторига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Товар бўйича тақдим этилган жўнатмалар декларацияси ёки БЮД расмийлаштирилган кундан эътиборан мазкур товарлар уч кун ичида бонд омбори ҳудудидан олиб чиқилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Жўнатмалар декларацияси товарни чиқаришга рухсат берилгунга қадар тузатилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жўнатмалар декларацияси асосида расмийлаштирилган ва чиқарилган товарлар Ўзбекистон товари мақомини олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу товарлар учун расмийлаштирилган жўнатмалар декларациясини бекор қилишга ва товарларни бонд омборига қайта жойлаштиришга йўл қўйилмайди ҳамда ундирилган божхона тўловлари қайтарилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Бонд омборидан хорижий мамлакат ҳудудига чиқариладиган товарларни расмийлаштириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Махсус электрон савдо платформаси орқали хорижий мамлакат ҳудудидаги жисмоний шахсларга чакана сотилган товарлар божхона органларига тақдим этилган жўнатмалар декларацияси асосида расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда жўнатмалар декларацияси божхона органларига товар эгаси ёки унинг номидан божхона брокери томонидан тақдим этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Жўнатмалар декларацияси асосида расмийлаштирилган товарлар бонд омбори оператори томонидан бонд омбори ҳудудидаги махсус жойда сақланади ва ушбу товарлар жамланмасига расмийлаштирилган транзит декларацияси орқали чегара божхона постига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Жўнатмалар декларацияси асосида расмийлаштирилган чет эл товарлари чет эл товари мақомини сақлаб қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу товарлар учун расмийлаштирилган жўнатмалар декларациясини бекор қилишга ва товарларни бонд омборига қайта жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик ҳужжатларида республика ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларга божхона тўловлари тўланиши назарда тутилган ҳолатларда божхона тўловлари тўлиқ тўланиб, жўнатмалар декларацияси расмийлаштирилгандан сўнг товарларни чиқаришга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Товар бўйича тақдим этилган жўнатмалар декларацияси ёки БЮД расмийлаштирилган кундан эътиборан уч кун ичида товар бонд омбори ҳудудидан олиб чиқилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Иштирокчиларнинг ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга оширишда бонд омбори оператори ва товар эгаси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
божхона органларининг божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнидаги ноқонуний хатти-ҳаракати юзасидан шикоят қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарларнинг божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнлари юзасидан божхона органларидан қонуний тушунтиришлар олишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жўнатмалар декларациясини шакллантириш ва божхона органларига тақдим этиш имконияти мавжуд бўлган, божхона органлари ахборот тизимлари билан интеграция қилинган электрон дастурлардан фойдаланишга ҳамда ушбу электрон дастур орқали жўнатмаларнинг ҳолати ва белгиланган хавф даражаси ҳақида маълумот олишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарларнинг божхона назорати ва расмийлаштируви ҳамда ушбу жараёнда қўлланадиган электрон дастурлар бўйича таклифлар беришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улар томонидан тақдим этилган жўнатмалар декларацияси расмийлаштирилган санадан бошлаб бир ой муддатда юклаб олиш ҳамда қоғозда ёзма шаклини чоп этишга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бонд омбори оператори учун қонунчилик ҳужжатлари билан бошқа ҳуқуқлар ҳам белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга оширишда божхона органи ходими қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақдим этилган жўнатмалар декларациясида номувофиқликлар аниқланганда, божхона хизмати органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, хорижий давлатлар ёки халқаро ташкилотлардан олинган маълумотлар ҳамда тезкор-қидирув натижалари асосида белгиланган хавфни камайтириш чораларини ўзгартириш ва қўшимча тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқланган хатолик ёки номувофиқликлар (тафовутлар) ҳолатлари сабабларини ўрганиш мақсадида тақдим этилаётган электрон ҳужжатларга қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар ўрганиш давомида қонунчиликда назарда тутилган жиноят аломатлари мавжудлиги аниқланса, терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарларни қонунчилик ҳужжатлари асосида кўздан кечириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли шахслардан кўздан кечириш учун товарларни, шунингдек, зарур ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
божхона назоратидан ўтказиш мақсадида товарлар ҳамда бошқа буюмлардан намуна ва нусхалар олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товар эгаси, бонд омбори оператори ва махсус электрон савдо платформасидан божхона мақсадлари учун зарур бўлган маълумотларни олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
божхона ҳақидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилишига доир материалларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш ҳамда ваколатли шахсларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Божхона органи ходими қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Иштирокчиларнинг мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнида қуйидагилар бонд омбори операторининг мажбуриятлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарларни сақлаш ва сотишда барча хавфсизлик қоидаларига риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бонд омбори ҳудуди ва божхона назорати зонасига рухсат этилмаган (омбор ходимлари бўлмаган, товарларга нисбатан ваколатга эга бўлмаган) шахсларни киритмаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
божхона органлари томонидан тасдиқланган технологик схема асосида товарларни божхона назоратидан ўтказиш учун барча зарур техник воситалар билан жиҳозлаш ва божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бонд омборида сақланаётган товарларни божхона расмийлаштируви якунланмасдан ёки божхона органларининг рухсатисиз чиқариб юборишга, товарларни бошқасига алмаштиришга ёхуд мазкур ҳудудда товарлар билан тақиқланган операциялар амалга оширилишига йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ахборот тизимлари орқали бонд омборларида сақланаётган ва сотилган товарлар бўйича реал вақт режимида шаклланиб борувчи ҳисобот шаклини божхона органларига тақдим этиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бонд омборига жойлаштирилган товарлар божхона органининг рухсатисиз бериб юборилган ёки йўқолган, божхона тўловлари тўланиши учун бонд омбори оператори жавобгар бўладиган, божхона ҳақидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутиладиган бошқа ҳолатларда божхона тўловларини тўлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бонд омбори операторига қонунчиликда белгиланган бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнида қуйидагилар товар эгасининг мажбуриятлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
божхона органларига ўз вақтида БЮД ва жўнатмалар декларацияси тақдим этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
декларацияланган товарларни белгиланган муддатларда чиқариб юбориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товар эгасига қонунчиликда белгиланган бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга оширишда қуйидагилар божхона органларининг мажбуриятлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
декларациялаш ва расмийлаштирув давомида Хавфни бошқариш тизимининг топшириғидаги божхона операцияларини бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфни камайтириш чораларини ўзгартириш натижасида божхона кўригини ўтказиш зарурати мавжуд бўлганда, бу тўғрисида товар эгасини хабардор этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товар эгасининг божхона назорати ва расмийлаштируви бўйича тақдим этган ёзма мурожаатларини кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз хизмат вазифаларини бажариш натижасида ўзига маълум бўлиб қолган тижорат сири ҳисобланган ахборотни ҳамда шахсга доир конфиденциал маълумотларни ошкор этмаслик, қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Божхона органига қонунчиликда белгиланган бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Бонд омборига жойлаштирилган товарлар махсус электрон савдо платформаси орқали икки йил муддатда сотилмаган тақдирда, ушбу муддат якунлангандан сўнг бир ой мобайнида умумбелгиланган тартибда реэкспорт, йўқ қилиш, давлат фойдасига воз кечиш ёки божхона тўловларини тўлаган ҳолда эркин муомалага чиқариш божхона режимларидан бирига жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Мазкур Низом талабларини бажаришдан келиб чиқадиган ҳар қандай низо ва келишмовчиликлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бонд омбори фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикаси

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

Божхона қўмитасига

__________ ___-сон

Бонд омборлари реестрига киритиш учун

АРИЗА

Бонд омбори фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга мувофиқ __________________________________________________________________________

(юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва номи)

қуйидаги манзилда жойлашган: _______________________________________

(омбор манзили)

омборни бонд омборлари реестрига киритишни сўрайди.

Илова: ____ варақда (бонд омборлари реестрига киритиш талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар).

Ариза берувчи

Ф.И.О.

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 июлдаги 388-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус электрон савдо платформалари орқали жисмоний шахсларга товарларни чакана сотиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Электрон тижорат тўғрисида»ги, «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ товарларни бонд омборидан махсус электрон савдо платформалари орқали жисмоний шахсларга сотиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бонд омбори — хорижий товарларни «эркин омбор» божхона режимида божхона назорати остида сақлаш ҳамда резидентлар ва норезидентлар томонидан махсус электрон савдо платформалари орқали жисмоний шахсларга нотижорат мақсадларда ўз эҳтиёжлари учун чакана сотишга мўлжалланган, бинолар ва (ёки) очиқ майдонлар, шу жумладан, эркин омбор ҳудудини ўз ичига олган махсус жиҳозланган ва белгиланган жой;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмаларни топшириш пункти — махсус электрон савдо платформаси орқали сотиб олинган товарларни топшириш, қабул қилиш, етказиб бериш, жўнатиш, сақлаш ва қайтариш учун мўлжалланган логистика инфратузилмаси объекти (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган нотурар жой);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус электрон савдо платформаси — бонд омборига жойлаштирилган товарларни сотиш учун мўлжалланган ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган талабларга мос келадиган электрон савдо платформаси тури;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус электрон савдо платформалари реестри — Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан шакллантириладиган махсус электрон савдо платформалари рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
операцион омбор — махсус электрон савдо платформаси операторининг харидор буюртма берган пайтдан бошлаб, уни харидорга жўнатишгача бўлган даврда товарни сақлаш, қадоқлаш, маркировкалаш, саралаш ва жўнатиш (қабул қилиш) учун мўлжалланган нотурар биноси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Товарларни махсус электрон савдо платформалари орқали жисмоний шахсларга бонд омбори орқали чакана сотишни ташкил этиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Махсус электрон савдо платформалари реестрига киритиш талаблари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикасининг юридик шахси шаклида давлат рўйхатидан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикасининг шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) қуйидагилардан иборат инфратузилманинг мавжудлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
онлайн назорат-касса машинаси ёки виртуал касса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудуди бўйича етказиб бериш хизматини кўрсатувчи ташкилот (ташкилотлар) билан шартноманинг мавжудлиги ёки бутун мамлакат бўйлаб буюртмаларни етказиб беришни таъминлайдиган, юк ташиш учун мўлжалланган ўзининг (мулк, ижара ёки лизинг ҳуқуқи асосидаги) транспорт воситаларининг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида бонд омборига эга бўлиши ёхуд бонд омборлари реестрига киритилган операторлар билан омбор хизматларини кўрсатиш бўйича шартномага эга бўлиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудуди бўйича шаҳар ва туманларда буюртмаларни топшириш пунктлари, шунингдек, операцион омборлар (шу жумладан, саралаш марказлари (агар мавжуд бўлса) ва бошқа логистика инфратузилмаси мавжудлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Махсус электрон савдо платформалари реестрига киритиш учун юридик шахс ушбу Низомга иловага мувофиқ Агентликка ёзма ёки электрон шаклдаги аризани ва ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган талаблар бажарилганини тасдиқловчи ҳужжатларни юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Агентлик ариза келиб тушган кундан бошлаб 10 иш куни ичида аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади, уни бонд омборлари реестрига киритиш ёки киритишни рад этиш тўғрисида жавоб хатини ариза берувчига ёзма ёки электрон шаклда юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Махсус электрон савдо платформаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарларни сотиш бўйича учинчи шахсларнинг (махсус электрон савдо платформасида жойлаштириладиган товарлар сотувчиларининг) агенти (субагенти, комиссионери) сифатида, шунингдек, ўзининг (ҳам ўзи ишлаб чиқарган, ҳам қайта сотиш учун харид қилинган) товарларининг сотувчиси сифатида ҳам иштирок этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Махсус электрон савдо платформаси ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган талабларга жавоб бермаса, Агентлик махсус электрон савдо платформасини Махсус электрон савдо платформалари реестридан чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Сотувчи махсус электрон савдо платформаси оператори томонидан белгиланган талабларга мувофиқ махсус электрон савдо платформасида рўйхатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Жисмоний шахслар томонидан товарлар махсус электрон савдо платформаси орқали харид қилиниб, Ўзбекистон Республикасининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтарилган тақдирда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарлар бонд омборига қайтарилмайди ва келгусида маҳаллий бозорда сотиш мақсадида махсус электрон савдо платформасининг операцион омборига кирим қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайтарилган товар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тўланган божхона тўловлари қайтарилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу товарлар бонд омбори оператори, махсус электрон савдо платформаси оператори ва сотувчи ўртасида тузилган шартномага (келишувга) асосан тасарруф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Махсус электрон савдо платформалари операторларнинг мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Махсус электрон савдо платформаси операторининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотилган товарлар учун жисмоний шахслар билан шартнома асосида (шу жумладан, офертага қўшилиш орқали) ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахсларга сотиладиган товарлар тўғрисидаги зарур маълумотларни кузатиб бориш учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Операцион омборга жойлаштирилган товарлар билан қуйидаги операциялар амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарни сақлаш операциялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарларни сотиш ва ташишга тайёрлаш операциялари, жумладан, саралаш, партияларни шакллантириш, қадоқлаш, қайта қадоқлаш, маркировкалаш (акциз маркаларидан ташқари) ва бошқа шунга ўхшаш операциялар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оддий йиғиш операциялари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ операцион омборга жойлаштирилган товарлар билан айрим операцияларни амалга оширишга тақиқлар ва чекловлар белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ушбу Низом талабларини бажаришда келиб чиқадиган ҳар қандай низо ва келишмовчиликлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус электрон савдо платформалари орқали жисмоний шахсларга товарларни чакана сотиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикаси

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига

__________ ___-сон

Махсус электрон савдо платформалари реестрига киритиш учун

АРИЗА

Махсус электрон савдо платформалари орқали товарларни жисмоний шахсларга чакана

сотиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга мувофиқ

«________________________________________________________________» ______________

(юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва номи)

махсус электрон савдо платформаларини реестрга киритишни сўрайди.

Илова: ___ варақда (махсус электрон савдо платформалари реестрига киритиш талабларига

мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар).

Ариза берувчи

Ф.И.О.

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2026 й., 09/26/388/0747-сон)