1-ИЛОВА
|
Т/р |
Шахсга доир маълумот номи |
Ваколатли орган номи |
|
1. |
«ID-карта» автоматлаштирилган ахборот тизимидаги жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган вақти ҳақидаги маълумотлар |
Ички ишлар вазирлиги |
|
2. |
Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот тизимидаги жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган вақти ҳақидаги маълумотлар |
|
|
3. |
Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Автомототранспорт воситаларини ҳисобга қўйишни рўйхатдан ўтказиш ягона автоматлаштирилган тизимидаги мулкдорга оид маълумотлар (жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, манзили кабилар) |
|
|
4. |
Давлат умумий ўрта таълим муассасасини тугатганлиги тўғрисидаги ҳужжат (шаҳодатнома) маълумотлари |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
|
5. |
Якка тартибдаги тадбиркорлик гувоҳномаси маълумотлари |
Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар, Адлия вазирлиги |
|
6. |
Жисмоний шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорга бериладиган лицензия, рухсатнома ва хабарнома (тасдиқнома) маълумотлари |
|
|
7. |
Ўзини ўзи банд қилган шахс гувоҳномаси маълумотлари |
Солиқ қўмитаси |
|
8. |
Солиқ тўловчининг идентификациялаш тизими маълумотлари |
|
|
9. |
Давлат ўрта махсус, профессионал (касб-ҳунар) таълим муассасасини тугатганлиги тўғрисидаги диплом маълумотлари |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
10. |
Давлат олий таълим муассасасини тугатганлиги тўғрисидаги диплом маълумотлари |
|
|
11. |
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидаги жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган вақти ҳақидаги маълумотлар |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
|
12. |
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг реестри маълумотлари |
Кадастр агентлиги |
2-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш шакли | Ижро муддати | Ижро учун масъуллар |
1. | «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига фуқароларнинг мулкий ҳуқуқларини расмийлаштириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик учун маъмурий жавобгарликни истисно қиладиган ҳолатларни киритиш; Солиқ кодексига солиқ тўловчига хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жой мерос тартибида ёки яқин қариндошидан ҳадя сифатида олинган бўлса, ушбу турар жойни сотишдан олинган даромадга солиқ солинмаслиги учун белгиланган муддатни васият қилувчи ёки ҳадя қилувчининг мазкур турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб ҳисобланишини белгилаш; «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ўз вақтида мурожаат этмаганлик (кечиктирганлик) учун оширилган ставкаларда тўлов ундирилиши мумкинлиги тўғрисидаги нормани киритиш; «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунидаги яшаш жойи ва турган жой бўйича рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асосларни мазкур қарорда белгиланган қоидалар билан мувофиқлаштириш. | Қонун лойиҳаси | 2026 йил сентябрь | Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги |
2. | Нотариал ҳаракат натижасида кўчмас мулк объектларига нисбатан ҳуқуқ юзага келганда у ҳақидаги маълумотлар Кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизимидаги (кейинги ўринларда — UZKAD тизими) кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига автоматик равишда инсон омилисиз қайд этиш ва рўйхатдан ўтказилганлик ҳақидаги электрон ҳужжатни (кўчирма) «Нотариус» ахборот тизими орқали реал вақт режимида тақдим этиш имкониятини жорий қилиш. Бунда: кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни рўйхатдан ўтказганлик учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тўловларни манфаатдор шахслар томонидан нотариал ҳаракатлар якунида амалга ошириш; кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқларнинг мавжудлиги, қўйилган тақиқлар, қарздорликлар ва қонунчилик ҳужжатларига асосан бошқа чекловлар UZKAD тизимида реал вақт режимида аниқланиб, кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни рўйхатдан ўтказишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлмаганда ҳуқуқ юзага келганлиги ҳақида ёзувни шу вақтнинг ўзида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига киритиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат, комплекс чора-тадбирлар | 2026 йил ноябрь | Адлия вазирлиги, Кадастр агентлиги |
3. | Қуйидаги давлат хизматларининг маъмурий регламентларини ишлаб чиқиш ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали, шу жумладан, Давлат хизматлари марказлари орқали давлат хизматларини кўрсатишни йўлга қўйиш: жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари ва автомототранспорт воситаларини гаровга ёки ипотекага қўйишга, шунингдек, уларни бегоналаштиришга тақиқ қўйиш ва ушбу тақиқни ечиш (олиб ташлаш); | Ҳукумат қарори лойиҳалари | 2026 йил август | Адлия вазирлиги, Марказий банк, Ички ишлар вазирлиги, Кадастр агентлиги, Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги |
фуқароларнинг ўз номига расмийлаштирилган ва фойдаланилаётган телефон рақамлари ва улар уланган пулли хизматлар тўғрисида маълумот олиш, телефон рақамини муайян муддатга нофаол ҳолатга ўтказиш (фаоллаштириш) ва ўзи фойдаланмаётган телефон рақамларига хизмат кўрсатишни тўхтатиш; фуқароларнинг ўз номига расмийлаштирилган ва фойдаланилаётган банк карталари тўғрисида маълумот олиш, банк карталарини блоклаш (ёпиш). | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил сентябрь | Рақамли технологиялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, тижорат банклари, мобил алоқа операторлари | |
4. | Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 186-сон қарорига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ўз вақтида мурожаат этмаганлик учун кечиктириш муддатидан келиб чиқиб табақалаштирилган тўлов ставкаларини белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш киритиш. Бунда оширилган ставкаларда тўлов ундиришнинг энг кўп миқдори кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик учун белгиланган маъмурий жарима миқдоридан ошиб кетмаслигини ҳамда маъмурий жавобгарлик қўлланилган ҳолларда оширилган тўловлар ундирилмаслигини таъминлаш. | Ҳукумат қарори лойиҳаси | 2026 йил август | Кадастр агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
5. | Ягона интерактив давлат хизматлари порталида фуқаролар учун виртуал тўлов картасини очиш, шунингдек, ўзининг банк пластик картасини бириктириш, ушбу карталар орқали давлат хизматлари учун тўловларни амалга ошириш, шунингдек, ортиқча ёки нотўғри тўланган маблағларни ёхуд давлат хизматини кўрсатишни кечиктирганлик (асоссиз рад этганлик) учун тўловларни автоматик тарзда фойдаланувчининг картасига қайтариш имкониятини яратиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил август | Рақамли технологиялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари |
6. | Жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси каби бирламчи маълумотларни ўзгартириш ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни қайта расмийлаштириш тартибини такомиллаштириш. Бунда: бирламчи маълумотларни ўзгартирган адлия органи томонидан давлат органларига хабарномалар тақдим этиш ва тегишли электрон шаклдаги ҳужжатларга фуқароларнинг қўшимча аризаларисиз ўзгартириш киритиш; жисмоний шахснинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига унинг бирламчи маълумотлари ўзгарганлиги ҳақида реал вақт режимида маълумотнома бериш ва ушбу маълумотнома асосида шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни қайта расмийлаштириб бериш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил август | Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
7. | Давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга давлат хизматлари учун ортиқча ёки нотўғри тўланган маблағларни ёхуд давлат хизматини кўрсатишни кечиктирганлик (асоссиз рад этганлик) учун тўловлар Ягона интерактив давлат хизматлари порталида фуқаролар учун очилган виртуал тўлов картаси ёки банк картасига қайтарилишини (ўтказиб берилишини) назарда тутувчи ўзгартиришларни киритиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2026 йил август | Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
8. | Меҳнат ва давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчиликка биринчи марта ёки бошқа соҳада иш қидираётган шахслар учун шартнома асосида ҳақ тўланмайдиган, бироқ меҳнат дафтарчасига тегишли ёзув киритилишини назарда тутувчи, шунингдек, штатдан ташқари 3 ойгача ишлаб кўриш имконини берувчи «иш ўрганувчи стажёр» тизимини жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | Ахборот-таҳлилий маълумотнома, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил сентябрь | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
9. | Бирламчи маълумотлар ўзгарганда автоматик равишда ўзида ушбу маълумотларни акс эттирувчи ахборот тизимларидаги маълумотларга идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан ўзгартириш киритишнинг техник имкониятини яратиш. | Комплекс чора-тадбирлар | 2026 йил сентябрь | Рақамли технологиялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, мазкур қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган вазирлик ва идоралар |
10. | Жисмоний шахснинг бирламчи маълумотлари ўзгарганда шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни қайта расмийлаштириш (алмаштириш)нинг қуйидаги тартибини жорий этиш: ФҲДЁ бўлинмасида далолатнома ёзувини қайд этиш билан бир вақтда маълумотларни йиғиш пункти сифатида идентификация картаси (ID-карта), янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун махсус дастурий-аппарат қурилмалари орқали аризаларни қабул қилиш (биометрик маълумотлари билан бирга); ҳайдовчилик гувоҳномаси ва идентификация картаси (ID-карта)сини чоп этиш қурилмаси мавжуд бўлган давлат хизматлари марказида чоп этиб почта хизмати орқали етказиб бериш; хорижга чиқиш биометрик паспортини белгиланган тартибда маълумотларни йиғиш пунктига етказиб бериш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил сентябрь | Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги (комплекс чора-тадбирлар бўйича тенг ижрочи) |
«ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимини Ички ишлар вазирлигининг «Xorijga chiqish biometrik pasporti», «Pasport-visa», шунингдек, «YНXXning Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimi» тизимлари билан интеграция қилиш. Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ФҲДЁ бўлинмаларини идентификация карта (ID-карта), янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришга мўлжалланган махсус дастурий-аппарат қурилмалари билан таъминлаш. | Комплекс чора-тадбирлар | 2026 йил октябрь | ||
11. | «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига фуқароларнинг реклама қўнғироқлари ва хабарномаларига оид ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Унда қуйидагиларни назарда тутиш: мобил алоқа воситалари орқали SMS-хабарномалар йўли билан товар (иш, хизмат)ларни таклиф қилувчи ҳар қандай юридик ва жисмоний шахслар фақат шахснинг ёзма ёки электрон розилигини олгандан сўнг ушбу ҳаракатларни (рекламани) амалга ошириши; мобил алоқа воситаларига реклама қўнғироқлари ва SMS-хабарномаларни жўнатиш хизматини кўрсатувчи юридик шахслар ўзларининг ахборот тизимларини Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказгандан кейин тегишли хизматларни кўрсатишига йўл қўйилиши; реклама хабарномалари ва қўнғироқларни телекоммуникация тармоқлари (мобил алоқа) орқали фақат кундузги вақтда — соат 09.00 дан 18.00 гача тарқатишга йўл қўйилиши; мобил алоқа операторлари ўзлари томонидан тарқатиладиган реклама хабарномаларини ва қўнғироқларни абонент сўровига кўра тўлиқ ёки бир қисмини блокланиши. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил август | Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги |
12. | Давлат хизматларини кўрсатишнинг қоғозсиз ва мижозга йўналтирилган тизимини кенгайтириш. Бунда Ягона интерактив давлат хизматлари портали фойдаланувчилари учун қуйидагиларни жорий қилиш: (а) давлат хизматидан фойдалангандан сўнг фикр қолдирган, хизмат сифатини баҳолаган, сўровномаларда иштирок этган, ҳужжатларни қоғозсиз, электрон шаклда олган ҳамда жамоатчилик муҳокамаларида иштирок этган фойдаланувчиларга бонуслар бериш ва ушбу бонусларни йиғимларни тўлашда чегирмалар бериш ва бошқа рағбатлантириш чораларини тақдим этиш; (б) жисмоний шахсларнинг расмий электрон почтасини очиш; (в) порталда ҳаётий вазиятларга асосланган тушунтириш механизмларини жорий қилиш. | Президент қарори лойиҳаси | 2026 йил сентябрь | Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
13. | Кўчмас мулк объектлари ва автотранспорт воситаларига қўйилган тақиқни кредитлар тўлиқ сўндирилганда проактив шаклда ечишни йўлга қўйиш. Бунда: (а) гаров ва (ёки) ипотека шартномаси нотариал тартибда амалга оширилганда: кўчмас мулк ва автомототранспорт воситалари бўйича кредитлар тўлиқ сўндирилганда бу ҳақида банклараро тўлов тизими орқали «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимига маълумот тақдим этиш; «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали олинган маълумотлар асосида бир иш кунида кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларига қўйилган тақиқларни ечиш; (б) гаров ва (ёки) ипотека шартномаси банклар томонидан амалга оширилганда — кўчмас мулк ва автомототранспорт воситалари бўйича кредитлар тўлиқ сўндирилганда бу ҳақида банклараро тўлов тизими орқали тақиқни бекор қилиш ҳақида проактив шаклда гаров реестрига ёзув киритиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | 2026 йил октябрь | Адлия вазирлиги, Марказий банк, Ички ишлар вазирлиги, Кадастр агентлиги |
14. | Фуқаронинг номига янги нотариал ҳаракат расмийлаштирилганда автоматик тарзда уни Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига хабарнома юбориш, амалга оширилган нотариал ҳаракатларнинг ҳисобини юритиб бориш (архивлаш). | Комплекс чора-тадбирлар | 2026 йил сентябрь | Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
15. | Микроқарз бўйича шартномаларнинг дастлабки қисмида шартноманинг асосий юзасининг камида 30 фоизини эгаллайдиган матнли огоҳлантириш ахборот хати ва реклама материалларида салбий оқибатлар ҳақидаги огоҳлантириш ахборотини жойлаштириш мажбурийлигини белгилаш. Истеъмолчини чалғитувчи деб топилган кредит маҳсулотларини вақтинчалик ёки доимий тақиқлаш амалиётини жорий этиш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил сентябрь | Марказий банк, Адлия вазирлиги |
16. | Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини ёки идентификацияловчи ID-картасини ёхуд хорижга чиқиш учун биометрик паспортни, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахс идентификацияловчи ID-картасини (яшаш гувоҳномасини) ёки ҳаракатланиш ҳужжатини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаросининг идентификацияловчи ID-картасини (яшаш гувоҳномасини) йўқотиб қўйганда ёки яроқсиз ҳолга келганида маъмурий жавобгарликка тортмасдан, қўшимча миқдорда давлат божи тўлаш орқали янги ҳужжатни расмийлаштириб бериш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | 2026 йил октябрь | Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги |