Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 26.12.1998 йилдаги 537-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 26.12.1998 йилдаги 537-сон
Date of entry into force
26.12.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИНИ САНАЦИЯ ҚИЛИШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ жорий йилда 104 та паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш чора-тадбирлари амалга оширилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Санация қилинаётган хўжаликлар фаолиятини баҳолашнинг дастлабки натижалари шундан далолат берадики, улардан кўпчилиги ғалла ва пахта етиштириш ҳамда давлатга сотиш юзасидан белгиланган топшириқларни муваффақиятли бажаришди, уларда ишлаб чиқаришни бошқариш даражаси ошди, ҳисобга олиш тизими тартибга солинди, қишлоқ хўжалиги корхоналарининг молиявий аҳволи мустаҳкамланди. Уларнинг кўпчилиги қишлоқ хўжалиги йилини фойда билан якунлашди. Қишлоқ хўжалигидан 41 мингга яқин ортиқча ишчи кучи бўшатилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш борасида тўпланган ижобий тажрибани ҳисобга олиб, шунингдек Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурини амалга оширишни давом эттириш ва хўжаликларнинг зарар кўриб ишлашини бартараф этиш ҳамда уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг иловага* мувофиқ зарар кўриб ишлаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарини 1999 йилдан бошлаб қўшимча санация қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш бўйича Ҳукумат комиссияси билан келишган ҳолда иловада кўрсатилган санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ташқи бошқарувчиларини белгиланган тартибда икки ҳафта муддатда тайинласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ҳудудий комиссияларга қуйидагилар юзасидан масъулият юклансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) санация қилинадиган хўжаликларнинг муносиб раҳбарлари — ташқи бошқарувчиларини Ҳукумат комиссияси билан келишган ҳолда танлаш ва тайинлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) санация қилиш режасини ишлаб чиқиш ва Ҳукумат комиссиясига тақдим этиш, унда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экин майдонларини, тузилган шартномаларни, товар-моддий бойликлар қолдиқларини, мол-мулкни, қурилиши тугалланмаган ишлаб чиқаришларни хатловдан ўтказиш ҳамда ортиқча асосий фондлар ва моддий бойликларни сотишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дебиторлик қарзларни ундириш тадбирларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
санация даврида молиявий соғломлаштириш режаси (бизнес-режа)ни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий меҳнат органлари билан биргаликда, маҳсулот бирлиги етиштириш юзасидан харажатлар нормативларидан келиб чиққан ҳолда, ходимларнинг чекланган сонини белгиласин ҳамда икки ой муддатда нормативдан ортиқча ходимларни бўшатсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Агробанк» АТБ ҳамда бошқа тижорат банклари:
(4-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 майдаги 142-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 21-сон, 252-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи бошқаришни амалга ошириш учун махсус счётлар очсинлар ҳамда санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг бюджет ва бюджетдан ташқари ташкилотлар билан, товар-моддий бойликлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китобларини фақат махсус счётдан тўлов топшириқномалари бўйича маҳсулот етиштириш юзасидан норматив харажатлар доирасида амалга оширсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дебиторлик қарзларни ундиришда санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарига кўмаклашсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Иловада кўрсатилган санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг 1999 йил 1 январдаги ҳолатига кўра тўлов манбалари билан таъминланмаган кредиторлик қарзлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли вазирликлар ва идораларга имтиёзли фоизсиз кредитга қайта расмийлаштирилсин, ушбу кредит санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 2004 йилдан бошлаб 3 йил давомида тенг улушларда тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредиторлик қарзларни қайта расмийлаштириш «Ўзкимёсаноат» уюшмаси, «Ўзагрокимётаъминот», «Ўзнефтмаҳсулот» бирлашмалари, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси, «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси, «Ўзбек ипаги» уюшмаси, «Ўзавтотранс» корпорацияси, «Ўзагросуғурта» компанияси, Энергетика вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги корхоналари ва ташкилотларининг бюджетга муддатида тўланмаган тўловлар бўйича қарзлари санация қилинаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг кўрсатиб ўтилган идоралардан 1999 йил 1 январдаги ҳолатига кўра кредиторлик қарзи миқдоридаги кредит суммасига ҳисобдан чиқарилган ҳолда амалга оширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1999 йил 1 январдаги ҳолатига кўра бюджетга муддатида тўланмаган тўловлари, шу жумладан пеня, 2001 йилгача кечиктирилсин. Тўлов муддати кечиктирилган қарзлар бу корхоналар томонидан 2001 йилда тўланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пенсия жамғармаси, Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси ва Йўл жамғармасидан пеня қўшилмаган ҳолдаги қарзларини тўлаш 2001 йилгача кечиктирилсин, кейинчалик улар 2002 йилдан бошлаб 3 йил давомида тенг улушларда тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат банклари санация қилинадиган корхоналар қарзларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кредитига қайта расмийлаштириш операциялари ўтказилиши ва уларнинг қайтарилиши, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Пенсия жамғармаси, Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси, Ижтимоий суғурта жамғармаси ва Йўл жамғармаси билан тузилган шартномалар бўйича қарзларнинг қайтарилиши ва уларнинг муддати кечиктирилиши устидан қаттиқ назоратни таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компанияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналари олдида 1999 йил 1 январгача вужудга келган суғурта тўловлари бўйича қарзларни 1999 йил 1 апрелгача тўласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг 1999 йил 1 январдаги ҳолатига кўра вужудга келган суғурта тўловлари бўйича қарзларини ҳисобдан чиқарсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
санация қилинадиган хўжаликларга мажбурий суғурта билан бир қаторда хўжаликларни ихтиёрий суғурталашни таъминлашни тавсия этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги санация қилинадиган хўжаликлар ёнидан ўтувчи хўжаликлараро коллектор-дренаж тизимлари аҳволини бир ой муддатда текшириб чиқсин ҳамда 1999 йилга ажратилган маблағлар доирасида уларни тозалашни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги аҳоли 1999 йил 1 январгача фойдаланган электр энергияси ва газ учун бевосита хўжаликлар аҳолиси томонидан икки ой мобайнида ҳақ тўланишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг 1998 йил ҳосилидан тайёрланган пахта хом ашёсини қайта ишлашни 1999 йил 1 мартгача тугалласин ҳамда хўжаликлар ихтиёрида қоладиган пахта хом ашёси ва пахта толаси учун узил-кесил ҳисоб-китоб қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари хусусийлаштирилган чорвачилик фермаларининг, ижарага берилган боғлар, узумзорлар, иссиқхоналар ва бошқа объектларнинг аҳволини ўрганиб чиқсинлар ҳамда санация қилинадиган хўжаликларнинг иқтисодий манфаатларига зарар етказилган ҳолларда шартномаларни қайта кўриб чиқиш юзасидан белгиланган тартибда тегишли қарорлар қабул қилсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар, идоралар билан биргаликда бўшаб қоладиган ходимларни ишга жойлаштириш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, ушбу мақсадлар учун корхоналар, аҳоли, Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси ва «Бизнес-фонд» маблағларини жалб этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур қарор билан белгиланган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг санация қилиниши учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси:
(14-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 апрелдаги 169-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 58-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 1999 йил 1 январгача манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг масъул ходимларидан ишчи гуруҳлар ташкил этсин ва уларни ташкилий-тушунтириш ишларини ўтказиш учун санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарига юборсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1999 йил биринчи чорагидан бошлаб ҳар чоракда санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий соғломлаштириш дастурларининг бажарилишини таҳлил қилсин ҳамда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20 кунидан кечиктирмасдан Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. «Ўзтелерадио» компанияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилишни ёритишга доир махсус эшиттиришлар ва рукнлар ташкил этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш бўйича Ҳукумат комиссияси раиси Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998 йил 26 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
537-сон