15.05.2026 йилдаги 246-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.05.2026 йилдаги 246-сон
Date of entry into force
01.07.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларини ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш ҳамда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1062-сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий технологияларни жорий этишни янада жадаллаштириш орқали самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 12 августдаги ПФ-130-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкаларини ажратиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 12 апрелдаги ПҚ-204-сон қарорига мувофиқ Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда — Ҳукумат комиссияси) ташкил этилгани;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий технологияларни жорий этишни янада жадаллаштириш орқали самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 12 августдаги ПФ-130-сон Фармонига мувофиқ «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграциялашув платформаси (кейинги ўринларда — Агропортал) орқали:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги ерлари тоифасини ўзгартириш юзасидан аризалар бериш, уларнинг ҳолатини онлайн кузатиб бориш ва натижаларини тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича белгиланган тартибда тўланадиган компенсация тўловини автоматик ҳисоблаш, тўловларни амалга ошириш ва ундирилган тўловлар ҳисобини юритиш амалга оширилиши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш юзасидан таклифларни тайёрлаш, таклифларни кўриб чиқиш, Ҳукумат комиссияси томонидан ваколатли органларнинг хулосалари асосида тегишли қарор қабул қилиш Агропортал орқали амалга оширилишини назарда тутувчи Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорини ҳисоблаш, қоплаш ҳамда уларнинг ҳисобини юритиш, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарарларни қоплаш тартибини назарда тутувчи Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат комиссиясининг фаолияти ҳамда ушбу комиссияга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларини ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг фойдаланиш турини (қишлоқ хўжалиги ерларидан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига) ўзгартириш бўйича таклифлар киритиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг компенсация тўловлари тўғрисидаги маълумотлар 2026 йил 1 июлдан бошлаб фақат Агропортал орқали амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерлари тоифасидан ер фондининг бошқа тоифасига ўтказилган ер участкаси Агропортал орқали «YERELEKTRON» ААТга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун юборилади ҳамда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори ер участкасининг бошланғич нархига қўшилган ҳолда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг рухсат этилган фойдаланиш турини (қишлоқ хўжалиги ерларидан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига) ўзгартиришда ушбу ер участкаси эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг мазкур ер участкасига бўлган ҳуқуқлари сақлаб қолинади ҳамда туман (шаҳар)лар давлат ҳокимияти органларининг тасарруфига қайтариш талаб этилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги ерларидан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига ўтказилаётган ер участкаси эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари томонидан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни қоплаб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини уй-жой билан таъминлаш ишларини жадаллаштириш ва кўп квартирали уйлар қурилишини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2026 йил 24 февралдаги ПФ-29-сон Фармонига мувофиқ кўп квартирали уйлар қурилиши учун танланган ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ер фонди тоифаси ўзгартириладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича таклифлар фақатгина қуйидаги шартлар мавжуд бўлганда кўриб чиқилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1 — 4-тоифаларга кирувчи ер участкалари ҳисобидан истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш имконияти мавжуд эмаслиги ҳақидаги масала тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларида кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ҳудудда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг ер фонди тоифаси ўзгартирилиши яқин ва узоқ истиқболда озиқ-овқат хавфсизлигига ва барқарор ривожланишга салбий таъсир кўрсатмаслиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг хулосаси мавжуд бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1 — 4-тоифаларга кирувчи ер участкаларида урбанизация мақсадларидан келиб чиқиб, реновация, қайта ихтисослаштириш, реконструкция қилиш ва бўш турган ерлардан фойдаланиш имкониятлари Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси томонидан таҳлил қилинган ҳолда тегишли ер участкаларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш зарурати юзасидан ижобий хулоса берилган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Ҳукумат комиссиясининг фаолияти ҳамда ер участкаси тоифасини ўзгартириш жараёнларининг Агропортал орқали электрон шаклда амалга оширилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ушбу қарор 2026 йил 1 июлдан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 15 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
246-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 15 майдаги 246-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда — Ҳукумат комиссияси) томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агропортал — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш юзасидан танланган ер участкалари бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли ташкилотлар билан келишишга мўлжалланган «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграциялашув платформаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Агробиллинг» ахборот тизими — ахборот тизими хизматларидан фойдаланганлик учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг қишлоқ хўжалиги ягона биллинг тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш юзасидан таклиф киритган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер фонди тоифасини ўзгартириш — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларини уларнинг асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартириш орқали ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер тузиш лойиҳаси — суғориладиган ерларга энг кам салбий таъсирни инобатга олган ҳолда тегишли объектни жойлаштириш, шунингдек, суғориладиган ерларнинг қисқариши билан боғлиқ зарарлар, тугалланмаган харажатлар ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги кўрсатиб ўтилган ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича ишлаб чиқилган ҳужжатлар тўплами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаси — ер фондининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш жойига, ҳуқуқий режимга ҳамда давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа хусусиятларига эга бўлган қисми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижрочи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишчи орган — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғориладиган ерлар — қишлоқ хўжалигида фойдаланиш ва суғориш учун яроқли бўлган, сув ресурслари шу ерларни суғоришни таъминлай оладиган суғориш манбаи билан боғланган доимий ёки муваққат суғориш тармоғига эга бўлган ерлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғорилмайдиган (лалмикор) ерлар — қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари табиий ёғингарчилик ҳисобидан етиштириладиган ерлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмон фонди ерлари — ўрмон билан қопланган, шунингдек, ўрмон билан қопланмаган бўлса ҳам, ўрмон хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ерлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар — қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ёки ушбу мақсадга мўлжалланган ерлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яйлов — чорва моллари учун озуқа бўлган ўсимликларнинг табиий қопламига эга ерлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари биринчи раҳбарлари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича таклифларни (кейинги ўринларда — ер тоифасини ўзгартириш бўйича таклиф) Ҳукумат комиссиясига ишчи орган орқали тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ер тоифасини ўзгартириш бўйича таклифларни тайёрлаш, киритиш, кўриб чиқиш ҳамда Ҳукумат комиссияси томонидан ваколатли органларнинг хулосалари асосида тегишли қарор қабул қилиш тартиб-таомиллари Агропортал орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ер тоифасини ўзгартириш бўйича таклиф ушбу ер участкаси эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарлари тўлиқ қопланиб, туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфида бўш турган ер участкаси сифатида ҳисобга олингандан сўнг Агропорталга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ҳукумат комиссияси томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаси ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ўзгартирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича таклифларни тайёрлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Буюртмачи ҳар бир ер тоифасини ўзгартириш бўйича таклиф юзасидан ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш турини белгилаган ҳолда ер участкаси ҳужжатларининг йиғмажилдини шакллантириш ва ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда Агропортал орқали ижрочига буюртма беради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мулки сифатида рўйхатдан ўтказилган ер участкасининг рангли кадастр харитаси (координатали нуқталари, чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема), жойлашган жойи (географик координаталари), умумий майдони, тоифаси ва тури (амалдаги ҳолат бўйича), кадастр рақами, контурлари сони ва рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасидан қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳисобидан кутиладиган фойда тўғрисида маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасини бошқа тоифага ўтказиш ҳисобидан яратиладиган иш ўринлари ва бошқа самарадорлик кўрсаткичлари бўйича техник-иқтисодий асосномалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдали қазилма конлари, белгилари ва техноген минерал ҳосилалар давлат кадастрига киритилган ер участкалари бўйича Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси томонидан ижрочи билан келишилган ҳолда шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тоифасини ўзгартириш таклиф этилаётган, амалга ошириш режалаштирилган лойиҳа бўйича ер участкасининг тасдиқланган мастер-режаси. Бунда фойдали қазилма конлари, белгилари ва техноген минерал ҳосилалар давлат кадастрига киритилган ер участкалари бўйича Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси томонидан бериладиган тушунтириш хати асос ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш манбалари ва муддатлари, қоплашдан тушадиган маблағларни сарфлаш йўналишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш тадбирлари, ушбу тадбирларни амалга ошириш муддатлари, ижрочилари ва молиялаштириш манбалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тоифасини ўзгартириш таклиф этилаётган ер участкаси жойлашган ҳудуднинг ўзида ёки бошқа маъмурий-ҳудудий бирликда жойлашган, суғориладиган ерлар ўрнига уларнинг майдонидан кам бўлмаган майдонда икки йил ичида янгидан ўзлаштириладиган ва суғориладиган ерларга ўтказиладиган ер участкалари жойлашган жойи (географик координаталари), умумий майдони, тоифаси ва тури (амалдаги ҳолат бўйича), кадастр рақами, контурлари сони ва рақами тўғрисида маълумотлар, ушбу тадбирларни амалга ошириш муддатлари, ижрочилари ва молиялаштириш манбалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар бир лойиҳага ўзига хос рақам берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ер тоифасини ўзгартириш бўйича таклиф юзасидан ер тузиш лойиҳаси ижрочи томонидан тайёрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ер тузиш лойиҳасини тайёрлаш ишлари буюртмачи буюртмасига асосан ижрочи томонидан шартнома асосида бажарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ер тоифасини ўзгартириш бўйича таклиф юзасидан материаллар ижрочи томонидан Агропортал орқали ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган ташкилотлар ва идоралар билан келишилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ижрочи беш иш куни мобайнида Агропорталда қуйидаги маълумотлар асосида ер участкаси ҳужжатларининг йиғмажилдини шакллантиради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармасидан ер фонди тоифаси ўзгартириладиган ер участкаларининг туман (шаҳар) ҳокимлиги тасарруфида бўш турган ер участкалари сифатида ҳисобга олингани бўйича маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институтидан ер участкасининг тупроқлари тўғрисидаги маълумотлар (типи, таркиби, сифати ва унумдорлиги);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий ирригация тизимлари ҳавза бошқармасидан ер участкасининг сув билан таъминланганлик даражаси ва гидротехника иншоотлари бўйича хулоса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформасидан ер участкасининг захирага олинган ва (ёки) олинмагани, давлат рўйхатидан ўтказилгани ва (ёки) ўтказилмагани (кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисида давлат реестридан кўчирма ва ер участкаси кадастр режаси) ҳамда ер участкасидаги мавжуд давлат кадастри объектлари тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг ҳудудий филиалидан ерости ва ерусти газ қувурлари объекти бўйича маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзтелеком» АЖ ҳудудий филиалидан алоқа объектлари бўйича маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ҳудудий филиалидан энергетика объектлари бўйича маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомобиль йўллари қўмитасининг ҳудудий бошқармасидан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари объектлари бўйича маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Темир йўл инфратузилма» АЖ «Минтақавий темир йўл узели» филиалларидан темир йўллар объектлари бўйича маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий бошқармасидан табиий ва техноген хавфи юқори бўлган тегралар объектлари бўйича маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармасидан ёнғинга қарши масофалар бўйича маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзтрансгаз» АЖ ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖлари ҳудудий филиалларидан газ етказиб бериш қувурлари объектлари бўйича маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзсувтаъминот» АЖ таркибидаги ҳудудий сув таъминоти ташкилотларидан сув қувурлари объектлари бўйича маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий маданий мерос бошқармасидан муҳофаза қилинадиган объектлар ва ҳудудлар бўйича маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий қишлоқ хўжалиги бошқармасидан ер участкасидан сўнгги 5 йил ичида фойдаланиш ҳолати, шунингдек, янгидан ўзлаштириладиган ер участкаларининг манзилли рўйхатини шакллантириш бўйича маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий иқтисодиёт ва молия бош бошқармасидан қишлоқ хўжалиги нобудгарчилиги ҳисобини юритиш ва уни ишлатиш бўйича маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекгидрогеология» давлат муассасасининг Давлат геологик мониторинг хизмати ҳудудий гидрогеология станциясининг янгидан ерларни ўзлаштириш учун ер участкасининг ерости сувлари тўғрисида хулосаси (лалми ва яйлов ерлар учун);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси ер участкасида мавжуд ерусти ва ерости қазилма бойликлари ва конлари тўғрисида хулоса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳудудий бошқармасидан амалга ошириладиган лойиҳа бўйича киритиладиган инвестициялар ҳисобидан кутиладиган фойда ҳамда яратиладиган иш ўринлари ва бошқа самарадорлик кўрсаткичлари бўйича техник-иқтисодий асосномалар тўғрисида маълумотлар (ер участкаси инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун танланганда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасидан тоифаси ўзгартирилиши таклиф этилаётган ер участкасининг тасдиқланган мастер-режаси, бош режаси, батафсил режалаштириш лойиҳаси бўйича лойиҳалаштирилаётган қурилиш учун хулоса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ва Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлигининг ўрмон фонди ерлари тоифасини ўзгартириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ижобий хулосалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бошқармаси ёки «Давлат экологик экспертизаси маркази» ДМдан давлат экологик экспертизасидан ўтказилгани ҳақида хулоса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қуйидаги ҳолатларда ер тузиш лойиҳаси ишлаб чиқилмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танланган ер участкаси туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфида бўш турган ер участкаси сифатида ҳисобга олинмаган ерлар тоифасини ўзгартириш бўйича таклифлар тақдим этилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоҳида қимматга эга бўлган ва тупроқ унумдорлиги туманнинг ўртача балл бонитетидан юқори бўлган унумдор суғориладиган ерлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер тоифасини ўзгартириш бўйича таклиф этилаётган ер участкасида ноқонуний бино ва иншоотлар ҳамда бошқа қурилишлар мавжуд бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш объекти жойлашув жойидаги ҳолатга мос келмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк ва (ёки) кўп йиллик дарахтзорлар баҳоланмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер фонди тоифаси ва (ёки) ер турида фарқ мавжуд бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш манбалари ва муддатлари, қоплашдан тушадиган маблағларни сарфлаш йўналишлари, тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш тадбирлари, ушбу тадбирларни амалга ошириш муддатлари, ижрочилари ва молиялаштириш манбалари тақдим этилмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғориладиган ерлар ўрнига уларнинг майдонидан кам бўлмаган майдонда икки йил ичида янгидан ўзлаштириладиган ва суғориладиган ерларга ўтказиладиган ер участкалари жойлашган жойи (географик координаталари), умумий майдони, тоифаси ва тури (амалдаги ҳолат бўйича), кадастр рақами, контурлари сони ва рақами тўғрисида маълумотлар, ушбу тадбирларни амалга ошириш муддатлари, ижрочилари ва молиялаштириш манбалари тақдим этилмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
моддий-маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари ва уларнинг қўриқланадиган тегралари ерларига нисбатан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомнинг 9-бандидаги ташкилотлар ва идоралардан салбий маълумот ёки хулоса тақдим этилганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ижрочи Агропорталга ер тузиш лойиҳаси ишлаб чиқилмаслиги тўғрисида маълумотни киритиб, ушбу камчиликларни бартараф этиш учун буюртмачига қайтаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Буюртмачи ижрочи томонидан кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб, такрорий равишда мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ижрочи ер тоифасини ўзгартириш бўйича таклиф юзасидан буюртма асосида шартнома ҳужжатларини тайёрлайди ва буюртмачи билан ер участкасининг ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун Агропорталда шартнома тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун буюртмачи томонидан ижрочига Агропорталда тузиладиган шартнома асосида қуйидаги миқдорда тўловлар амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасининг майдони 1 гектаргача бўлганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасининг майдони 1 гектардан 10 гектаргача бўлганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасининг майдони 10 гектардан 100 гектаргача бўлганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасининг майдони 100 гектардан ортиқ бўлганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомобиль йўли ва темир йўл линияси, электр линиясига устунлар ўрнатиш учун лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш лойиҳа-смета ҳужжатларидан келиб чиқиб, тегишли шартнома асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлов Агробиллинг тизими орқали амалга оширилиб, маблағлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖ (кейинги ўринларда — Ягона оператор)нинг банк ҳисобварағига йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ягона оператор уч иш кунида ишлаб чиқилган ер тузиш лойиҳасидан тушган маблағларнинг 11,25 фоизини — Агропортални такомиллаштириш, фойдаланувчиларни техник қўллаб-қувватлаш учун ўз банк ҳисобварағида олиб қолиб, қолган маблағлардан банк хизматлари бўйича тўловларни чегириб қолган ҳолда ижрочининг ҳисобварағига ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ижрочи буюртмачи билан шартнома тузилгандан кейин ўн иш куни муддатда (катта узунликдаги линияли объектлар бундан мустасно) электрон шаклда ер тузиш лойиҳасини тайёрлайди ва уни Агропортал орқали буюртмачига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ижрочи ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқишда қуйидагиларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасининг амалдаги ҳолати билан тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг мувофиқлигини жойига чиққан ҳолда ўрганади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш объектининг ер участкаси контурлари чегараси, ички йўллар ва сув хўжалиги объектлари бўйлаб, суғориладиган ерларга энг кам салбий таъсирини инобатга олган ҳолда жойлаштирилаётганини аниқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш объекти шаҳар қурилиши ҳужжатларига тааллуқли бўлганда, тасдиқланган шаҳар бош режасидан нусха олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасида давлат кадастри объекти мавжуд бўлганда, ер тузиш лойиҳасини қўшимча тарзда давлат кадастрини юритувчи ташкилот билан келишади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасида кўчмас мулк ва (ёки) кўп йиллик дарахтзорлар мавжуд бўлганда, туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўчмас мулк ва (ёки) кўп йиллик дарахтзорларни баҳолатиш ҳамда уларнинг баҳолатиш ҳужжатини ер тузиш лойиҳасига илова қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ер участкасининг ер тузиш лойиҳасида қуйидагилар акс эттирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш объектининг ердан фойдаланиш мақсадига мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларини ер фондининг бошқа тоифасига ўзгартириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш объектини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерлари орқали ўтказишда уларнинг ер участкаси контурлари чегараси, ички йўллар ва сув хўжалиги объектлари бўйлаб, суғориладиган ерларга энг кам салбий таъсири инобатга олинган ҳолда жойлаштирилгани асосланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш объектининг жойлаштирилиши ҳисобидан ер участкаси тупроғи унумдорлигининг пасайиши, ирригация ва мелиорация тизимининг бузилиши билан боғлиқ зарарлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасида қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги миқдори, уни қоплаш ҳамда сарфлаш муддатлари, сидириб олинган тупроқнинг унумдор қатламидан фойдаланиш манзиллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаси мулкдорлари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига етказиладиган зарарлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасида агротехника тадбирлари учун сарфланган харажатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер тоифаси ўзгартирилаётган ердан охирги тўрт йилда олинган даромад (соф фойда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янгидан ўзлаштириладиган ер участкасининг манзилли рўйхати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни фойдаланиш турига кўра қишлоқ хўжалиги ерларидан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига ушбу Низом талаблари асосида ўтказилади, бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг ушбу ер участкасига бўлган ҳуқуқлари сақлаб қолинади ҳамда туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти органларининг тасарруфига қайтариш талаб этилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги ерларидан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига ўтказилаётган ер участкаси эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари томонидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни қоплаб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Буюртмачи ҳар ойнинг 25-санасида ижрочи томонидан тақдим этилган йиғмажилд ва ер тузиш лойиҳаси асосида ер тоифасини ўзгартириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларидан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига ўтказиш бўйича таклифларни Агропортал орқали ушбу Низомга 2, , 3, 4 ва 5-иловаларга мувофиқ шаклда жамланган ҳолда, ишчи органга юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари биринчи раҳбарлари томонидан электрон рақамли имзоси билан расмий хат имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ишчи орган беш иш куни ичида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи томонидан киритилган ер тоифасини ўзгартириш, қишлоқ хўжалиги ерлари фойдаланиш турини қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига ўтказиш бўйича таклифларни кўриб чиқади ва умумлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таклифларни ушбу Низомга 2, , 3, 4, 5, 6 ва 7-иловаларга мувофиқ шаклда Ҳукумат комиссияси аъзоларига келишиш учун Агропортал орқали юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда суғориладиган ер участкаларини ер тоифасини ўзгартириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларидан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига ўтказиш бўйича таклифлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан имзоланадиган ушбу Низомга 8-иловада келтирилган намунавий шаклга мувофиқ хулоса тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Ҳукумат комиссияси аъзоларининг хулосаларини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ҳукумат комиссияси аъзолари беш иш куни ичида ишчи орган томонидан Агропортал орқали тақдим этилган таклифларни кўриб чиқиб, электрон рақамли имзолари билан имзолайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда киритилган таклифлар юзасидан таклиф ва эътирозлар мавжуд бўлган тақдирда, Ҳукумат комиссияси аъзосининг расмий хати Агропорталга бириктирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ишчи орган беш иш куни ичида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат комиссияси аъзоларининг таклиф ва эътирозлари, шунингдек, суғориладиган ер участкалари учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан тақдим этилган хулосалар асосида Ҳукумат комиссияси баёни лойиҳасини тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тайёрланган Ҳукумат комиссияси баёни лойиҳасини кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш учун Вазирлар Маҳкамасига Агропортал орқали юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Ҳукумат комиссияси баёни лойиҳасига Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 9 ва 441-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Вазирлар Маҳкамаси уч иш куни ичида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчи орган томонидан киритилган Ҳукумат комиссияси баёни лойиҳасини кўриб чиқиб, имзолаш учун Ҳукумат комиссияси раисига Агропортал орқали киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат комиссияси баёнини расмийлаштиради ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Агропортал орқали ишчи органга юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ишчи орган расмийлаштирилган Ҳукумат комиссияси баёнига асосан уч иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига белгиланган тартибда киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилгандан кейин уч иш куни ичида ишчи орган томонидан белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ер фонди тоифасини ўзгартириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси фармойиши қабул қилинганидан сўнг Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига уч иш куни ичида юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ер фонди тоифасини ўзгартириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси фармойишида белгиланган муддатлар ва тартибда ер фондига ҳамда қишлоқ хўжалиги ерлари фойдаланиш турига тегишли ўзгартиришлар киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ишчи орган томонидан тоифаси ўзгартирилган ер участкалари тўғрисидаги маълумотлар уч иш куни ичида қуйидагиларга юборилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш ёки жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратиш учун Агропортал орқали «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига ўтказилган ер участкалари бўйича ижрочига.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори тўлиқ қопланмаган тақдирда, ер участкаларининг тоифасини ўзгартириш, ер ажратиш лойиҳасини натурага кўчириш, ер участкаларига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатларни тайёрлаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ушбу Низом талабларини қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

I. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш бўйича таклифларни тайёрлаш

1-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларидан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига ўтказиш бўйича таклифларни (кейинги ўринларда — таклиф) тайёрлайди ва мазкур таклифга йиғмажилд ва ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун «Ўздаверлойиҳа» илмий-лойиҳалаш институтининг ҳудудий бўлинмасига Агропортал орқали мурожаат қилади.

Доимий

2-босқич

«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтининг ҳудудий бўлинмаси

1. Таклифларни ташкилотлар билан Агропортал орқали келишади ва электрон шаклда ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантиради.

5 иш куни ичида

2. Буюртма асосида шартнома ҳужжатларини тайёрлайди ва буюртмачи билан ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан шартнома тузади.

1 иш куни ичида

3. Ер тузиш лойиҳасини тайёрлайди ва уни Агропортал орқали буюртмачига юборади.

10 иш куни ичида

4-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Таклифларни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига (кейинги ўринларда — ишчи орган) Агропортал орқали киритади.

Ҳар ойнинг 25-санасида

5-босқич

Ишчи орган

1. Буюртмачи томонидан киритилган таклифларни кўриб чиқади ва умумлаштиради.

2. Таклифларни ушбу Низомнинг 2, , 3, 4, 5, 6 ва 7-иловаларга мувофиқ шаклда Ҳукумат комиссияси аъзоларига келишиш учун Агропортал орқали юборади

5 иш куни ичида

II. Ҳукумат комиссияси аъзоларининг хулосаларини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш

1-босқич

Ҳукумат комиссияси аъзолари

Ишчи орган томонидан тақдим этилган таклифлар ва хулосаларни кўриб чиқиб, электрон рақамли имзолари билан имзолаб, тегишли баён шаклида қарорлар қабул қилинишини таъминлайди.

5 иш куни ичида

2-босқич

Ишчи орган

Ҳукумат комиссияси баёни лойиҳасини тайёрлайди ва кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш учун Вазирлар Маҳкамасига Агропортал орқали юборади.

5 иш куни ичида

3-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

Ҳукумат комиссияси баёни лойиҳаси кўриб чиқилиб, Ҳукумат комиссияси раиси томонидан имзоланади.

Ҳукумат комиссияси баёни, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Агропортал орқали Ишчи органга юборади.

3 иш куни ичида

4-босқич

Ишчи орган

Ҳукумат комиссияси баёнига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига белгиланган тартибда киритади.

3 иш куни ичида

5-босқич

Ишчи орган

Адлия вазирлигидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади.

3 иш куни ичида

III. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ер фондининг бошқа тоифасига ўзгартириш ва белгиланган тартибда реализация қилиш учун тегишли органларга юбориш

1-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

Ер фонди тоифаларига ўзгартириш тўғрисида қабул қилинган тегишли Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва (ёки) Вазирлар Маҳкамасининг фармойишини Кадастр агентлигига юборади.

3 иш куни ичида

2-босқич

Кадастр агентлиги

Ер фондига ҳамда қишлоқ хўжалиги ерлари фойдаланиш турига тегишли ўзгартиришлар киритади.

15 иш куни ичида

3-босқич

Ишчи орган

Тоифаси ўзгартирилган ер участкалари тўғрисидаги маълумотларни қуйидагиларга юборади:

тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш ёки жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратиш учун Агропортал орқали «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимига;

қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига ўтказилган ер участкалари бўйича ижрочига.

3 иш куни ичида

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерлари тоифасидан ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиладиган суғориладиган ер участкалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ҳудуд номи

Ердан фойдаланувчи номи

Туман (шаҳар) ҳокимлиги тасарруфида бўш турган ер участкаси сифатида рўйхатга олинган қарор рақами ва санаси

Кадастр рақами

Контур рақами

Жами ер майдони,

га

Шундан

Тупроқ балл бонитети

Ер эгаси, фойдаланувчи ва ижарачиларга етказиладиган зарар миқдори,

минг сўм

Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрни,

минг сўм

Сув билан таъминланганлик даражаси

Ер участкасидан кейинги беш йил ичида фойдаланиш ҳолати

Ўзгартириш таклиф этилаётган ер фонди тоифаси

Таклиф этилаётган фойдаланиш мақсади

Асос

суғориладиган ерлар,

га

бошқа ерлар,

га

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Таклифлар ишчи органга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари биринчи раҳбарлари томонидан имзоланган ҳолда тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомга
2а-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер фонди тоифаси ўзгартириладиган суғориладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ер участкаларининг қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш, сарфлаш, тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш, янгидан ерларни ўзлаштириш тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАЪЛУМОТ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ҳудуд номи

Суғориладиган ерлар, га

Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш

Тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш

Янгидан ўзлаштириладиган ва суғориладиган ерларга ўтказиладиган ер участкалари

миқдори,

минг сўмда

манбаси

муддати

маблағларни сарфлаш йўналишлари

сақлаш манзили

фойдаланиш ҳудуди

фойдаланиш муддати

ҳудуд номи

контур рақами

майдони, га

амалга ошириш муддати

ерларни ўзлаштирадиган субъектлар номи

молиялаштириш манбалари

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Таклифлар ишчи органга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари биринчи раҳбарлари томонидан имзоланган ҳолда тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг қишлоқ хўжалиги ерларидан (фойдаланиш турини ўзгартириш) қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига ўтказиладиган суғориладиган ер участкалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ҳудуд номи

Ердан фойдаланувчи номи

Кадастр рақами

Контур рақами

Жами суғориладиган ер майдони,

га

Тупроқ балл бонитети

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрни, минг сўм

Ўзгартириш таклиф этилаётган қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар тури

Таклиф этилаётган фойдаланиш мақсади

Асос


 


 


 


 


 

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Таклифлар ишчи органга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари биринчи раҳбарлари томонидан имзоланган ҳолда тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерлари тоифасидан ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиладиган суғорилмайдиган (лалмикор, яйлов ва бошқалар) ер участкалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ҳудуд номи

Ердан фойдаланувчи номи

Туман (шаҳар) ҳокимлиги тасарруфида бўш турган ер участкаси сифатида рўйхатга олинган қарор рақами ва санаси

Кадастр рақами

Контур рақами

Жами ер майдони, га

Шундан

Тупроқ балл бонитети

Ер эгаси, фойдаланувчи ва ижарачиларга етказиладиган зарар миқдори, минг сўм

Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрни, минг сўм

Ўзгартириш таклиф этилаётган ер фонди тоифаси

Таклиф этилаётган фойдаланиш мақсади

Асос

суғорилмайдиган (лалмикор) ерлар,

га

яйлов ерлар,

га

бошқа ерлар,

га

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Таклифлар ишчи органга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари биринчи раҳбарлари томонидан имзоланган ҳолда тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг қишлоқ хўжалиги ерларидан (фойдаланиш турини ўзгартириш) қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига ўтказиладиган суғорилмайдиган (лалмикор, яйлов ва бошқалар) ер участкалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ҳудуд номи

Ердан фойдаланувчи номи

Кадастр рақами

Контур рақами

Жами ер майдони, га

Шундан

Тупроқ балл бонитети

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрни, минг сўм

Ўзгартириш таклиф этилаётган қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар тури

Таклиф этилаётган фойдаланиш мақсади

Асос

суғорилмайдиган (лалмикор) ерлар,

га

ташландиқ (бўз) ерлар,

га

яйлов ерлар,

га

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Таклифлар ишчи органга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари биринчи раҳбарлари томонидан имзоланган ҳолда тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерлари тоифасидан ер фондининг бошқа тоифаларига ўзгартириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларидан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига ўтказиш бўйича қайта ишлаш учун қайтариладиган ер участкалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ҳудуд номи

Ердан фойдаланувчи номи

Контур рақами

Жами ер майдони,

га

Шундан

Тупроқ балл бонитети

Ўзгартириш таклиф этилаётган ер фонди тоифаси ёки қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар тури

Таклиф этилаётган фойдаланиш мақсади

Қайтариш учун асос

суғориладиган ерлар,

га

суғорилмайдиган (лалмикор) ерлар,

га

яйлов ерлар,

га

бошқа ерлар,

га

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларини ер фондининг бошқа тоифаларига ўзгартириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларидан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига ўтказиш рад этилган ер участкалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ҳудуд номи

Ердан фойдаланувчи номи

Контур рақами

Жами ер майдони,

га

Шундан

Тупроқ балл бонитети

Ўзгартириш таклиф этилаётган ер фонди тоифаси ёки қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар тури

Таклиф этилаётган фойдаланиш мақсади

Рад этиш учун асос

суғориладиган ерлар,

га

суғорилмайдиган (лалмикор) ерлар,

га

яйлов ерлар,

га

бошқа ерлар,

га

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғориладиган ер участкаларининг тоифасини ер фондининг бошқа тоифаларига ўзгартириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларидан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига ўтказиш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ХУЛОСА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ёки Тошкент шаҳри:

Туман номи:

Ҳудуд номи:

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ердан фойдаланувчи номи:

Кадастр рақами:

Контур рақами:

Умумий ер майдони (гектар):

Ш.ж.: суғориладигани (гектар):

Тупроқ балл бонитети:

Ер эгаси, фойдаланувчи ва ижарачиларга етказиладиган зарар миқдори (сўмда)

Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрни (сўмда)

Ер участкасининг ўзгартирилаётган ер фонди тоифаси:

  • аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг) ерлари
  • саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар
  • табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар
  • тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар
  • ўрмон фонди ерлари
  • сув фонди ерлари
  • қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ер турига ўтказилаётган ер участкаси

Таклиф этилаётган фойдаланиш мақсади:

Ер фонди тоифасини ўзгартириш учун асос:

Сўровномани кўриб чиқиш:

Ер участкасини бўш турган ер участкаси сифатида ҳисобга олиш:

  • Ҳисобга олинган
  • Ҳисобга олинмаган

Ер участкасидан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар сифатида фойдаланиш:

  • Мақсадга мувофиқ
  • Мақсадга мувофиқ эмас

Ер фонди тоифасини ўзгартириш учун тупроқ-мелиоратив ва иқтисодий шароитлари

  • Мақсадга мувофиқ
  • Мақсадга мувофиқ эмас

Ер фонди тоифасини ўзгариши оқибатида сув билан таъминланиш даражасига таъсири

  • Таъсир қилади
  • Таъсир қилмайди

Ер участкасининг сув билан таъминланганлик даражаси ва гидротехника иншоотлари мавжудлиги:

  • Фоизда, мавжуд
  • Фоизда, мавжуд эмас

Сув хўжалиги объектлари бўйлаб, суғориладиган ерларга энг кам салбий таъсирининг инобатга олингани:

  • Инобатга олинган
  • Инобатга олинмаган

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга энг кам салбий таъсирини инобатга олган ҳолда жойлаштирилгани:

  • Мақсадга мувофиқ
  • Мақсадга мувофиқ эмас

Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг миқдорини қоплаш манбаси ва муддати:

  • Мавжуд, тўғри келади
  • Мавжуд эмас, тўғри келмайди

Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг миқдорини қоплашдан тушадиган маблағларни сарфлаш йўналишлари:

  • Мақсадга мувофиқ
  • Мақсадга мувофиқ эмас

Тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш тадбирларини амалга ошириш муддати, ижрочилари ва молиялаштириш манбалари:

  • Мақсадга мувофиқ
  • Мақсадга мувофиқ эмас

Суғориладиган ерлар ўрнига уларнинг майдонидан кам бўлмаган майдонда икки йил ичида янгидан ўзлаштириладиган ва суғориладиган ерларга ўтказиладиган ер участкалари, ушбу тадбирларни амалга ошириш муддатлари, ижрочилари ва молиялаштириш манбалари:

  • Мақсадга мувофиқ
  • Мақсадга мувофиқ эмас

Ер фонди тоифаси ўзгартириладиган ер участкасидан келгусида фойдаланиш мақсади:

  • Мақсадга мувофиқ
  • Мақсадга мувофиқ эмас

Ер участкасида ноқонуний қурилма (лар):

  • Мавжуд
  • Мавжуд эмас

ХУЛОСА:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

  • Мақсадга мувофиқ
  • Мақсадга мувофиқ эмас

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги

  • Мақсадга мувофиқ
  • Мақсадга мувофиқ эмас

Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги

  • Мақсадга мувофиқ
  • Мақсадга мувофиқ эмас

Берилган сана: 2026 йил «___» __________

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 15 майдаги 246-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ва Фуқаролик кодексига мувофиқ ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар миқдорини аниқлаш ва уларнинг ўрнини қоплаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарар Ўзбекистон Республикасининг «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Зарарларнинг ўрни ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилаётганда тегишлича Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича мақсадли жамғармалар маблағлари ҳисобидан, шунингдек, фаолияти ер эгаларининг, ердан фойдаланувчиларнинг, ер участкалари ижарачилари ҳамда мулкдорларининг ҳуқуқлари чекланишига ёки яқин атрофдаги ерларнинг сифати ёмонлашувига сабаб бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан белгиланган тартибда қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектларни қуришда ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори ўзини ўзи молиялаштириш асосида фаолият кўрсатадиган ва ер тузиш лойиҳасини тузадиган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари (бош бошқармалари) томонидан баҳолаш ташкилотини жалб этган ҳолда ер участкасини танлаш босқичида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ер участкаси олиб қўйиладиган ва ер участкаси ажратиладиган ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари кўрган зарарлар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари бўйича аниқланган миқдорларига рози бўлмаган ҳолатда судга мурожаат қилишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг зарарларини қоплаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарлари қуйидаги ҳолларда аниқланади ва тўлиқ ҳажмда (шу жумладан, бой берилган фойда) қопланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ерлар олиб қўйилган, қайта сотиб олинган ёки вақтинча эгаллаб турилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувни муҳофаза қилиш зоналари, қирғоқбўйи минтақалари, сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари, ер усти ва ер ости сувларининг ҳосил бўлиш зоналари, курорт табиий ҳудудлар зоналари, давлат биосфера резерватлари зоналари, давлат қўриқхоналари, буюртма қўриқхоналар, давлат табиат ёдгорликлари, моддий маданий мерос объектлари, сув ташламалари, йўллар, трубопроводлар, алоқа ва электр узатиш линиялари атрофида муҳофаза зоналари белгиланиши муносабати билан уларнинг ҳуқуқлари чекланганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ҳавзалари, каналлар, коллекторлар, шунингдек қишлоқ хўжалиги экинлари ва дов-дарахтлар учун зарарли моддалар чиқарадиган бошқа объектлар қуриш ва улардан фойдаланишнинг таъсири ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳосил камайишига ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг сифати ёмонлашувига олиб борадиган бошқа хатти-ҳаракатлари оқибатида ерларнинг сифати ёмонлашган тақдирда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Жисмоний ва юридик шахсларга тегишлича мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, доимий эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини ёки уларнинг қисмларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда Ўзбекистон Республикасининг «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган зарарлар қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулки бўлган ер участкасини ёки уларнинг бир қисмини жамоат эҳтиёжлари учун қайта сотиб олиш Ўзбекистон Республикасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда ер участкасининг мулкдори ҳамда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари номидан тенг шартлар асосида тузиладиган ер участкасининг олди-сотди шартномасини тузиш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 18-моддасида назарда тутилган чет эл юридик ва жисмоний шахсларининг мулки бўлган ер участкасини савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объекти ёхуд турар жой ҳамда бошқа бино билан бирга ёки бинонинг бир қисми билан бирга жамоат эҳтиёжлари учун қайта сотиб олишда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларининг бозор қиймати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасининг бозор қиймати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасида жойлашган кўп йиллик дов-дарахтларнинг бозор қиймати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчиш, шу жумладан, бошқа кўчмас мулк объектини вақтинча ижарага олиш билан боғлиқ харажатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасидан ва унда жойлашган кўчмас мулк объектларидан фойдаланишдан олиниши мумкин бўлган бой берилган фойда (бунда ер участкаси ва унда жойлашган кўчмас мулк объектлари бўшатиб қўйилган пайтдан эътиборан аввалги фаолиятни тиклашга қадар бўлган, бироқ бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатдаги фойда ёки мавсумий ҳосилдан олиниши мумкин бўлган фойда ҳисобга олинади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқ эгасининг қонунчилик ҳужжатларида ёки келишувда назарда тутилган бошқа харажатлари ва зарарлари қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкалари ёки уларнинг бир қисми вақтинча эгаллаб турилганда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулкида бўлган ер участкасининг қиймати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
турар жойлар, иморатлар ва иншоотлар, шу жумладан, қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек, агар ер олиб қўйилиши муносабати билан улардан бундан кейин фойдаланиш мумкин бўлмаса, ажратиладиган участкадан ташқаридаги объектлар қиймати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мева-резавор, иҳота дарахтлари ва бошқа кўп йиллик дарахтлар қиймати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тугалланмаган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши қиймати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бой берилган фойда қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги оборотига киритилган ва ўзлаштирилган ер майдонларига сарф этилган маблағларнинг бозор қиймати ва олиб қўйиш сабабли етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер олиб қўйилиши билан боғлиқ ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган зарарлар қопланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 18-моддасида назарда тутилган чет эл юридик ва жисмоний шахсларининг мулки бўлган ер участкаси қиймати ерни олиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтда унинг бозор қийматидан келиб чиқиб, баҳолаш ташкилотлари томонидан аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Турар жойлар, иморатлар ва иншоотлар, шу жумладан, қурилиши тугалланмаган, шунингдек, агар ер участкаси олиб қўйилиши муносабати билан улардан бундан кейин фойдаланиш мумкин бўлмаса, объектлар қиймати Ўзбекистон Республикасининг «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мева берадиган мева-резавор дарахтлари, шунингдек, иҳота дарахтлари ва бошқа кўп йиллик дарахтлар кўчатларнинг қиймати ҳамда уларни экиш ва мева бергунга ёки шох-шаббаларнинг туташиб кетишига қадар етиштириш харажатлари баҳолаш давридаги жорий нархлари бўйича баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мева бермайдиган мева-резавор дарахтлари, шунингдек, шохлари туташмаган иҳота дарахтлари ва бошқа кўп йиллик дарахтлар амалдаги харажатлар бўйича баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Сарфланган материаллар (уруғлик, минерал ва органик ўғитлар, заҳарли дорилар, гербицидлар ва ҳоказолар) қийматини ҳамда амалда бажарилган ишлар қийматини (тупроқни экишга тайёрлаш, тозалаш ва дренаж тармоғини тозалаш, уруғ экиш, суғориш, қишлоқ хўжалиги экинларига ишлов бериш ва бошқаларни) ўз ичига оладиган тугалланмаган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши қиймати бирламчи бухгалтерия ҳужжатлари бўйича қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ер участкаларидаги бинолар ва иншоотлар бузилган ҳолда ер участкалари олиб қўйилиши билан боғлиқ юридик шахсларнинг бой берилган фойдаси қиймати тегишли йиллар учун молиявий фаолият тўғрисидаги ҳисоботдан қабул қилинадиган охирги уч йилдаги йиллик ўртача соф фойдадан ва янги жойда фаолиятни тиклаш учун зарур бўлган даврдан келиб чиқиб аниқланади. Янги жойда фаолиятни тиклаш учун зарур бўлган давр ер участкасини олиш учун вақт, бузилиши керак бўлган бундай объектни лойиҳалаштириш ва қурилишнинг норматив муддатлари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ерни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидан чиқаришда бой берилган фойда миқдори қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидан чиқариладиган ер участкасидан олинадиган охирги уч йилдаги ўртача йиллик соф даромад миқдорининг янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш, уларни маданийлаштириш ишлари ва тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича бошқа ишлар лойиҳалаштириладиган, бажариладиган тўрт йилга кўпайтирилган суммаси сифатида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир йилдаги соф фойда суммаси 1 га қишлоқ хўжалиги ерларига охирги 3 йилдаги ўртача йиллик соф даромаддан келиб чиқиб ва олиб қўйиладиган қишлоқ хўжалиги ер майдонига кўпайтириш орқали аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ер участкаларининг бир қисми олиб қўйилиши ёки вақтинча эгаллаб турилиши натижасида суғориш, қуритиш ва йўл тармоқлари, эрозияга қарши ва селга қарши объектлар ва иншоотлар (тизимлар) иши қисман ёки тўлиқ бузилганда ер участкаси ажратиладиган юридик ва жисмоний шахслар янги объектлар ва иншоотлар (тизимлар)ни қуришга ёки мавжудларини реконструкция қилишга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқлари чекланиши муносабати билан юридик шахсларнинг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти кўрган зарарлари, агар муҳофаза, санитария ва иҳота зоналари ўрнатилиши муносабати билан бинолар ва иншоотларни бузиш (кўчириш) ёки ерни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидан чиқариш мўлжалланаётган тақдирда, қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бинолар ва иншоотларни бузиш (кўчириш) билан боғлиқ ҳолда кўрилган зарарлар миқдори ушбу Низомнинг 9-бандида белгиланган тартибда аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхоналар, бинолар ва иншоотлар қуриш учун ер участкалари ажратиш лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида, зарурат бўлганда, уларнинг муҳофаза, санитария ва иҳота ҳудудлари, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ер майдонлари, тури ва сифати, ушбу ҳудудларда ердан бундан кейин фойдаланиш режими, шунингдек, ушбу ҳудудларга ер участкаларига бўлган ҳуқуқ чекланиши билан етказилган зарарлар миқдори аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Сув ҳавзалари, каналлар, коллекторлар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинлари ва дов-дарахтлар учун зарарли моддалар чиқарадиган бошқа объектлар қуриш ва улардан фойдаланишнинг таъсири ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳосил камайишига ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифати ёмонлашувига олиб борадиган бошқа хатти-ҳаракатлари оқибатида юзага келган таъсир натижасида қишлоқ хўжалиги ерлари ва ўрмонзорларнинг сифати ёмонлашуви билан боғлиқ бўлган зарарлар миқдори қишлоқ хўжалиги ерларининг сифати ёмонлашувига олиб келадиган сабабларни тугатиш бўйича тадбирлари ва ушбу ерларнинг илгариги сифат ҳолатини тиклаш бўйича тадбирлари қиймати сифатида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг ёмонлашган сифатини тиклаш учун зарур бўлган харажатларга тупроқ, агрокимё ва бошқа махсус текширишлар ҳамда лойиҳа-қидирув ишлари, шунингдек, лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ ушбу экин майдонларининг сифатини тиклашни таъминлайдиган тадбирларни амалга ошириш харажатлари киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ер участкаларини олиб қўйиш, қайта сотиб олиш ёки вақтинча эгаллаб туриш, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари чекланиши ёхуд қишлоқ хўжалиги ерларининг сифати ёмонлашуви туфайли уларнинг кўрган зарарларини, шу жумладан, бой берилган фойдани қоплаш учун мўлжалланган маблағлар уларга ер участкаси ажратиладиган тегишли юридик ва жисмоний шахслар томонидан зарар етказилган юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисоб-китоб (жорий) ҳисобрақамларига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмон фонди ер участкаларини олиб қўйиш, қайта сотиб олиш ёки вақтинча эгаллаб туриш, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари чекланиши ёхуд ўрмон фонди ерларининг сифати ёмонлашуви туфайли улар кўрган зарарни, шу жумладан, бой берилган фойдани қоплаш учун мўлжалланган маблағлар уларга ер участкаси ажратиладиган тегишли юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлигининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг зарарларини қоплашдан ташқари янги ерларни ўзлаштириш ёки мавжуд ерларнинг маҳсулдорлигини ошириш учун мелиорация ва агромелиорация тадбирларини амалга ошириш орқали қишлоқ хўжалиги ерлари ва ўрмонзорлар ишлаб чиқариш фаолиятидан чиқарилиши муносабати билан тармоқда ишлаб чиқарилмайдиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни тиклаш мақсадида қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олинмаган маҳсулотни тиклаш бўйича давр сифатида тўрт йил қабул қилинади, шу давр ичида янги ерларни ўзлаштириш ёки мавжуд суғориладиган ерларни мелиоратив жиҳатдан яхшилаш учун ер участкаси танланиши, лойиҳалаштириш, қурилиш ва мелиорация ишлари, шунингдек, агромелиорация тадбирлари амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари қуйидаги ҳолларда аниқланади ва қопланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари, шу жумладан, деҳқон ва хўжалигини юритиш учун жисмоний шахсларга берилган ер участкаларидаги қишлоқ хўжалиги ерларини олиб қўйиш, ҳақ тўлаб олиш ёки вақтинча эгаллаб туриш ҳамда уларни қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган ёки қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлган, лекин қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг фойдаланишдан чиқариб юборилишига олиб келадиган мақсадлар учун бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилаётган сув омборлари, сув таъминоти манбалари, курортлар, магистраль каналлар ва коллекторлар, йўллар, қувурлар, электр энергияси узатиш ва алоқа линиялари, шунингдек, бошқа объектлар атрофидаги муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, қўриқлаш, санитария ва ҳимоя ҳудудлари чегараларини белгилаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларини фойдаланишдан чиқарган ёки уларни камроқ қийматли ерга ўтказган ҳолда, ер участкалари фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқларини чеклаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахслар фаолиятининг таъсири натижасида ер сифатининг ёмонлашиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 87-моддасига мувофиқ ер участкалари қуйидагилар учун олиб қўйилган ҳолатларда қопланмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкалари дафн этиш жойларини ташкил қилиш учун, давлат таълим ва даволаш муассасалари, интернатлар, болалар уйлари қуриш учун олиб қўйилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкалари сув хўжалигига мелиоратив объектлар ва гидротехника иншоотлари қурилиши учун ажратилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкалари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этиш учун берилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкалари мудофаа эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкалари умумий фойдаланишдаги темир йўллар, автомобиль йўллари ёки аэропортлар, аэродромлар, аэронавигация объектлари қурилиши учун олиб қўйилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкалари Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини жиҳозлаш эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қолган барча ҳолларда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни тўлиқ қопланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори олиб қўйилаётган экин ерлари, кўп йиллик дов-дарахтлар (боғлар, узумзорлар, тутзорлар, мева кўчатлари, мевазорлар ва бошқалар), бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар, шу жумладан, деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкаларидаги ерларнинг майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ер участкалари берилаётган юридик ва жисмоний шахслар томонидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича маблағлар тўлаб берилиши мажбурий ҳисобланади ва қуйидагича тақсимланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғориладиган ерлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 90 фоизи, лалми ерлар, суғориладиган ва лалми бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 95 фоизи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғориладиган ерлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 9 фоизи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси ва 1 фоизи «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖга, лалми ерлар, суғориладиган ва лалми бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 4,5 фоизи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси ва 0,5 фоизи «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖга ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 9 ва 441-моддаларига талаблари асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер тоифасидан ер фондининг бошқа тоифасига ўзгартирилган ер майдонларини олувчи жисмоний ёки юридик шахслар томонидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларини қоплаш бўйича маблағлар ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган тақдирда, ер участкаси берилган шахсга талабнома юборилади ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириш чоралари кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш мақсадида очилган даромад ғазна ҳисобварақларига тушган маблағлар ҳисоби ва маълумоти бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тегишли ахборот тизимини Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимига «Рақамли ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилинган ҳолда маълумот алмашинилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкалари берилган шахсларга талабномалар юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қопланмаган маблағларни ундириш учун талабномалар киритилган кундан бир ой ўтгач, судларга даъво аризалари киритади, аукцион савдоларида сотилган ер участкаларининг тўловлари бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкалари берилган шахсларга талабномалар юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қопланмаган маблағларни ундириш учун талабномалар киритилган кундан бир ой ўтгач, судларга даъво аризалари киритади, аукцион савдоларида сотилган ер участкаларининг тўловлари бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармалари ушбу маблағларнинг ўз вақтида тушишини ва ҳисобга олинишини, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда йўналтирилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича келиб тушган маблағларнинг алоҳида ҳисоби юритилади ва мазкур маблағлар, қоида тариқасида, тегишли ер участкаси олиб қўйилган туман (шаҳарлар) учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 88-моддасига мувофиқ қуйидаги тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги ерларни ўзлаштириш ва суғориладиган ерларни комплекс реконструкция қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тупроқ ҳосилдорлигини ошириш, қишлоқ хўжалик ерларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коллектор-дренаж тармоқларини қуриш ва қайта қуриш, суғориладиган ерларни капитал режалаштириш ҳамда уларнинг сув билан таъминланиш даражасини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пичанзорлар ва яйловларни тубдан яхшилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер тузиш, ер кадастри, ер мониторинги ва тупроқ жиҳатидан изланишлар олиб бориш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ҳамда бошқа ҳужжатларни тайёрлаш ёки тузатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича қарзларни тўлаш учун судларга даъво аризалари киритилганда, давлат божларини ва суд харажатларини тўлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига келиб тушган маблағлардан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликларининг қарорига биноан қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштиришни кўпайтиришга, қишлоқ хўжалик ерларидан самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга қаратилган бошқа тадбирларни амалга оширишда ҳам фойдаланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари юқорида назарда тутилган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига тегишлилиги бўйича тушган маблағлар доирасида ишларнинг буюртмачилари ҳисобланади, ишлар режаларини тасдиқлайди, молиялаштиришни бошлайди ва ишларни ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига тушган маблағлар ушбу жамғарманинг тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ штат бирликларини сақлаш, уларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича қарзларни тўлаш учун судларга даъво аризалари киритилганда, давлат божларини ва суд харажатларини тўлаш, нобудгарчиликлар ҳисобини юритиш жараёнларини рақамлаштириш ва бошқа мақсадлар учун йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришни самарали ташкил этиш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги учун белгиланган бошқарув ходимларининг чекланган сони доирасида Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағлари ҳисобидан вазирлик марказий аппаратида 3 та штатдан иборат алоҳида бўлим ва вазирликнинг барча ҳудудий органларида 1 штат бирлигидан иборат алоҳида лавозим ташкил этилади ҳамда бюджет маблағлари ҳисобидан сақланадиган штат бирликлари учун қўлланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартибида тушадиган маблағлар алоҳида ҳисобга олиб борилади. Улардан қуйидаги мақсадларда белгиланган тартибда фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонлар ва ўрмон мевали дарахтзорларини барпо этиш ва тиклаш, қумли ерлар, сув ҳавзалари ҳамда дарёларнинг қирғоқбўйи минтақаларида дарахтзорлар барпо этиш, шунингдек, ўрмон ерлари ҳолатини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тоғ ёнбағирларида супа олиш ва эрозияга қарши бошқа тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги ерларни ўзлаштириш ва суғориладиган ерларни комплекс реконструкция қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коллектор-дренаж тармоқларини қуриш ва қайта қуриш, суғориладиган ерларни капитал режалаштириш ҳамда уларнинг сув билан таъминланиши даражасини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пичанзорлар ва яйловларни тубдан яхшилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмон тузиш, ўрмон кадастри, ўрмонзорлар мониторинги бўйича лойиҳа ҳужжатларини ҳамда бошқа ҳужжатларни тайёрлаш ёки тузатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автоматлаштирилган ахборот тизимларини яратиш ва жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича қарзларни ундириш учун судларга даъво аризалари киритилганда, давлат божларини ва суд харажатларини тўлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича ҳисобланган маблағлар бўйича дебитор қарздорликнинг ундирилган суммаси унга қўшиб ёзилган пеня билан бирга ушбу Низомнинг 20-бандида белгиланган тартибда тақсимланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Айрим ҳолларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қарорлари асосида улардан Қорақалпоғистон Республикасининг ёки тегишли вилоят (Тошкент шаҳри)нинг бошқа туманларида фойдаланиш мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартибида тушган маблағларнинг фойдаланилмаган қолдиқлари ҳисобот йилида олиб қўйилмайди, кейинги йилга ўтади ва улардан ушбу Низомнинг 26, 28 ва 29-бандларига мувофиқ ишларни бажариш учун фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ер ажратиш лойиҳасини натурага кўчириш фақат ер участкалари бериладиган юридик ва жисмоний шахслар томонидан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни қоплангандан кейин амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Илгари берилган ерлар учун қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича ҳисобланган маблағлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори олиб қўйилаётган қишлоқ хўжалиги ерларининг сифати, унумдорлиги ва фойдаланиш самарадорлиги ҳисобга олинган ҳолда, шунингдек, янги ерларни ўзлаштириш ишларини бажариш даврида йўқотилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қиймати ҳисобга олинган ҳолда уларнинг ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш зарурлигидан келиб чиқиб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Hқ/хм = {[(Cсуғ. х Бб х Sсуғ. х 10) + (Cлал. х Sлал. х 20) + (Cсуғ. х Бб х Sб.суғ. х 10 х 0,1) + (Cлал. х Sб.лал. х 20 х 0,1) + (Cп.я. х Sп.я. х 20)] х Ки}
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Hқ/хм — қишлоқ хўжалиги экин майдонларини доимий фойдаланиш учун олиб қўйишда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги, минг сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Cсуғ. — суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг (суғориладиган бўз ерлар бундан мустасно) олиб қўйиладиган 1 гектари ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати ушбу Низомнинг 37-бандига мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Cлал. — олиб қўйиладиган 1 га лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати ушбу Низомнинг 38-бандига мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Cп.я. — олиб қўйиладиган 1 га пичанзор ва яйловлар ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати ушбу Низомнинг 40-бандига мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бб — олиб қўйиладиган суғориладиган ерлар тупроқларининг ўртача бонитет баллари, балл;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Sсуғ. — олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги экинлари майдони (суғориладиган бўз ерлар бундан мустасно), га;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Sлал. — олиб қўйиладиган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар майдони, га;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
S б. суғ. — олиб қўйиладиган суғориладиган бўз ерлар майдони, га;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
S б.лал. — олиб қўйиладиган лалми бўз ерлар майдони, га;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Sп.я. — олиб қўйиладиган пичанзорлар ва яйловлар майдони, га;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 — олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари ва суғориладиган бўз ерлар компенсация тўловини 10 баробарга ошириш коэффициенти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20 — олиб қўйиладиган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар, лалми бўз ерлар, пичанзор ва яйлов ерлар компенсация тўловини 20 баробарга ошириш коэффициенти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ки — ушбу Низомнинг 51-бандига мувофиқ қабул қилинадиган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари суммасини индексация қилиш коэффициенти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Олиб қўйиладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон фондининг суғориладиган ерлари ва суғориладиган бўз ерлар компенсация тўловини 10 баробарга, лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар, лалми бўз ерлар, пичанзор ва яйлов ерлар компенсация тўловини 20 баробарга ошириш коэффициенти қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорини ҳисоблашда қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон фонди ерларининг тупроқ сифати тупроқ бонитировкаси маълумотлари бонитет балларида қабул қилинади. У ҳақида маълумотлар мавжуд бўлмаган янгидан ўзлаштириладиган ер участкалари бўйича бонитет баллари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ер ажратиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олиб қўйиладиган суғориладиган экин майдонлари (суғориладиган бўз ерлар бундан мустасно) ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши натижасида етказилган зарар қиймати бонитет баллари бўйича ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Олиб қўйиладиган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар ўрнига бериладиган бир хил янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати табиий ҳудудлардаги жойига қараб 1 гектар учун қуйидаги миқдорларда қабул қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текислик (ёғинлар билан таъминланмаган) ҳудудида — 5 345 минг сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текислик-адир (ёғинлар билан ярим таъминланган) ҳудудида — 7 904 минг сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тоғолди ва тоғ (ёғинлар билан таъминланган) ҳудудида — 9 655 минг сўм.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигидан, шунингдек, ўрмон фондидан бошқа мақсадларда фойдаланиш учун олиб қўйиладиган лалми ерлар ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар эгаллаган ерлар, пичанзорлар учун компенсация тўлови, олиб қўйилаётган ер майдонлари жойлашган жойларни ҳисобга олувчи коэффициентлар қўлланилмаган ҳолда, худди шундай янги ерларни ўзлаштириш учун талаб этиладиган маблағнинг лалми ерлар, пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш билан боғлиқ харажатларнинг 20 баробари миқдорида ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Олиб қўйиладиган суғориладиган ва лалми бўз ерлар ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати олиб қўйиладиган суғориладиган ерлар ушбу Низомнинг 36-бандига мувофиқ ва лалми экин ери ушбу Низомнинг 38-бандига мувофиқ ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қийматига 0,1 коэффициентни қўллаган ҳолда аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Пичанзорлар ва яйловлар олиб қўйилиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори озуқанинг йўқотиладиган ҳажмини қоплаш учун пичанзорлар ва яйловларнинг тегишли майдонларини тубдан яхшилаш зарурлигидан келиб чиқиб аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пичанзорлар ва яйловларнинг маҳсулдорлиги у билан боғлиқ бўлган баландлик минтақаларига қараб пичанзорлар ва яйловларни тубдан яхшилаш қиймати ушбу Низомига 2-иловага мувофиқ қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Қишлоқ хўжалиги ерлари қишлоқ хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун вақтинча фойдаланиш учун ёки ижарага олиб қўйилган ва берилган ҳолатда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори қишлоқ хўжалиги экин майдонларини доимий фойдаланиш учун олиб қўйишда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорига фоиз нисбатида ҳисоблаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вақтинча фойдаланиш учун ерни олиб қўйишда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорлари қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вақтинча берилган ер участкасини қишлоқ хўжалигини юритиш учун яроқли ҳолатга келтириш мақсадга мувофиқ бўлмаган ёки бузилган ерлар қишлоқ хўжалигидан бошқа соҳада фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириладиган тарзда тупроқ қатлами бузилган тақдирда, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори тўлиқ ҳажмда қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Hқ/хн — қишлоқ хўжалиги ерлари доимий фойдаланиш учун олиб қўйилганда, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори, минг сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Й — қишлоқ хўжалиги ерлари доимий фойдаланишга олиб қўйилганда, қишлоқ хўжалиги нобудгарчиликлари суммасидан қишлоқ хўжалиги ерлари олиб қўйилгани учун ҳисобланадиган фоиз миқдори 10 йилгача — 4 фоиз (Й1х4), 11 йилдан 30 йилгача — ҳар бир йил учун 2 фоиздан (Й2х2) ва 31 дан 50 йилгача — 1 фоиздан (Й3х1);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фоиз миқдори қишлоқ хўжалиги ерлари олиб қўйилган ҳар бир йил учун 10 йилгача 4 фоиз, 11 йилдан 30 йилгача — 2 фоиз ва 31 йилдан 50 йилгача — 1 фоиз миқдорида қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Ўрмонзорларни сақлаш ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг зарур даражасини таъминлаш мақсадида ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори ерларни маданийлаштириш ва тупроқнинг унумдорлигини ошириш тадбирларини амалга ошириш, янги хўжаликлар ташкил этиш ва олиб қўйилган ўрмонларни тиклаш зарурлиги ҳисобга олинган ҳолда тенг қийматли янги ерларни ўзлаштириш харажатлари зарурлигидан келиб чиқиб аниқланади. Бундан ташқари, суғориладиган деҳқончилик ҳудудида суғориш қиймати, тоғли ҳудудида — супа олиш ёки оддий гидротехника иншоотлари ўрнатиш қиймати, чўл ҳудудида — кўчма қумларни мустаҳкамлаш қиймати ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Ўрмонзорларни ўрмон хўжалиги юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун муддатли (вақтинча) фойдаланиш учун олиб қўйиш ва беришда ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ушбу Низомнинг 41-бандида белгиланган тартибда аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Ўрмон билан қопланган ва дарахти сийрак ерлар, шунингдек, ўрмон ўсимликлари, уруғликли, тугунчали ва саноат плантациялари бўлган ёнғоқ мевали, мевали ва бошқа қимматли турлар билан банд бўлган ерлар олиб қўйилганда, ўрмон хўжалиги нобудгарчиликлари суммаси янги ерларни ўзлаштириш ва монанд дарахтзорлар барпо этиш бўйича ишларни бажариш даврида ўрмон маҳсулотларини сотишдан олинадиган фойда ва қўшимча фойдаланиладиган маҳсулотлар нобудгарчилиги ҳисобга олинган ҳолда қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Hў/х = {[(Cў/суғ. х Бў/б х Sў/суғ. х 10) + (Cў/лал. х Sў/лал. х 20) + (Cў/п.я. х Sў/п.я. х 20)] х Ки} + Т (Фўр.маҳ. + Фўр.қўш.)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Hў/х — ўрмон билан қопланган майдонлар олиб қўйилганда, ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори, минг сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сў/суғ. — олиб қўйиладиган 1 гектар суғориладиган ўрмон ерлар ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш зарурлигидан келиб чиқиб аниқланадиган ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг солиштирма миқдори ушбу Низомнинг 37-бандига мувофиқ ҳисоблаб чиқилади, минг сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Cў/лал. — олиб қўйиладиган 1 гектар ўрмон ерларининг лалми шудгор ва суғорилмайдиган ўрмон билан қопланган ерлар ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати ушбу Низомнинг 38-бандига мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Cў/п.я. — олиб қўйиладиган 1 гектар ўрмон ерларининг пичанзор ва яйловлари ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати ушбу Низомнинг 40-бандига мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бў/б — олиб қўйиладиган суғориладиган ўрмон ерлари тупроқларининг ўртача бонитет баллари, балл;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Sў/суғ. — ўрмон ўсимликлари билан қопланган олиб қўйиладиган суғориладиган ўрмон ерларининг майдони, га;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Sў/лал. — олиб қўйиладиган табиий ҳудудлар бўйича ўрмон ерларининг жойлашишига қараб суғорилмайдиган лалми шудгор ва ўрмон билан қопланган ерлари майдони, га;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Sў/п.я. — олиб қўйиладиган табиий ҳудудлар бўйича ўрмон ерларининг жойлашишига қараб суғорилмайдиган пичанзорлар ва яйловлар майдони, га;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 — олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари ва суғориладиган бўз ерлар компенсация тўловини 10 баробарга ошириш коэффициенти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20 — олиб қўйиладиган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар, лалми бўз ерлар, пичанзор ва яйлов ерлар компенсация тўловини 20 баробарга ошириш коэффициенти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ки — ушбу Низомнинг 51-бандига мувофиқ қабул қилинадиган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари суммасини индексация қилиш коэффициенти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т — янги ерларни ўзлаштириш ишларини лойиҳалаштириш ва бажариш учун зарур бўлган вақт, йил (ўртача тўрт йилда қабул қилинади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фўр.маҳ. — 1 гектардан ўрмон маҳсулотларини (ёғоч-тахта, ёнғоқ, мева, уруғлик, резавор мева) реализация қилишдан олинган ўртача уч йилдаги фойда (хўжаликнинг ҳисобот маълумотлари бўйича қабул қилинади), йилда/га минг сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фўр.қўш. — 1 гектар ўрмонга қайта ҳисоблаганда қўшимча маҳсулотларни (доривор ва бошқа фойдали ўсимликлар, пичан, асаларичилик маҳсулотлари ва бошқа маҳсулотлар) реализация қилишдан олинган ўртача уч йилдаги фойда (хўжаликнинг ҳисобот маълумотлари бўйича қабул қилинади), йилда/га минг сўм.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Ёнган, нобуд бўлган ўрмон ўсимликлари ўрни, ўрмоннинг дарахт кесиш учун ажратилган дарахтзорга айланмаган жойлари олиб қўйилганда, ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларини қоплашнинг базис ставкалари ушбу Низомнинг 3-бандига мувофиқ лалми экин ерлари олиб қўйилгандаги базис ставкаларга, бўш ётган ер ва яланглик олиб қўйилганда — лалми бўз ерлар олиб қўйилганлиги учун базис ставкаларга тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқлари чекланиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари, агар қурилаётган объектларнинг муҳофаза, санитария ва ҳимоя ҳудудларидаги ўрмонзорларни қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришидан чиқариш ёки уларни камроқ қийматли ерга ўтказиш мўлжалланаётган тақдирда қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Қурилаётган объектларнинг муҳофаза, санитария ва ҳимоя ҳудудларидаги ўрмонзорлар муомаладан чиқарилган тақдирда, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ушбу Низомнинг 2 ва 3-бобларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари бошқа суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларига ўтказилганда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори суғориладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари олиб қўйилишидан нобудгарчиликлар миқдори билан суғориладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари олиб қўйилиши нобудгарчиликлари миқдори ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Қурилаётган объектлардан фойдаланишда келиб чиқадиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлар сифати ёмонлашиши ҳолатлари объектларни қуриш лойиҳаларида назарда тутилиши ва ер ажратишда ҳисобга олиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Ернинг сифати ёмонлашиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ушбу Низомнинг 2 ва 3-бобларига мувофиқ замонавий ҳолатида ўрмонзорларни олиб қўйишдан нобудгарчиликлар ва ерларнинг кутилаётган ёмонлашишидан кейинги миқдори ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати, лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар олиб қўйилганда, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ушбу қийматни инобатга олиб ҳисобланган миқдори, шунингдек, ушбу Низомнинг 38-банди ва унга 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш қиймати Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг маълумотлари бўйича қурилиш материаллари нархлари индексининг ўтган йилги ўзгариши даражасидан келиб чиқиб, жорий йилнинг 31 декабрига қадар ҳар йили Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан индексация қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари ҳисобини юритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари ҳисоби «E-ijara» АТда юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. «E-ijara» АТда ер фондининг бошқа тоифасига ўтказилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси тўғрисидаги маълумотлар электрон ахборот алмашинуви орқали қуйидаги ташкилотлардан олинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасининг жойлашган манзили, майдони, ер турлари, контур рақами ҳамда ҳуқуқ тўғрисидаги маълумотлар — Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тупроқ балл бонитети кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари миқдори тўғрисидаги маълумотлар — Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмаларидан.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар миқдорини қоплаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Ер тўғрисидаги қонунчиликка зид равишда тегишли рухсат олмасдан ўзбошимчалик билан ерларни қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан етказилган зарар қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар юридик ва жисмоний шахслар томонидан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўладиган ҳоллар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ерларни фойдаланишдан чиқаришга, ҳосилдорлик пасайишига, тупроқнинг бузилиши ёки йўқ бўлиб кетишига олиб келадиган бошқа ҳаракатлар (сунъий кўл ва балиқхоналар ташкил этиш, қурилиш материаллари ва зарарли тупроқ ҳамда тош тўкиш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасини ёки унинг бир қисмини ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда чегара тўсиқлари билан эгаллаб олиш, шу жумладан, ушбу ер участкаларида қурилиш ишларини амалга ошириш, улардан қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадларда фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни яроқсиз ҳолга тушириш, уларни ишлаб чиқариш чиқитлари ва бошқа чиқиндилар, кимёвий ва радиоактив моддалар ҳамда оқова сувлар билан ифлослантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларга ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун берилган қишлоқ хўжалиги ерларига эгалик ҳуқуқини бевосита ёки яширин шаклда бузувчи битимлар тузиш ёки бошқа ҳаракатлар содир этиш, ер участкасини ёки унинг бир қисмини ҳуқуқи бўлмаган шахснинг тўлиқ эгалигига, вақтинча фойдаланишга ёхуд бошқача тарзда фойдаланишга топшириш, фойдаланиш ҳуқуқини бошқаларга қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадларда фойдаланиш учун бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар миқдори Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Агроинспекция)нинг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими ҳамда Агроинспекциянинг ҳудудий бошқармалари томонидан ушбу Низомнинг 61-бандига мувофиқ аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Ушбу Низомнинг 61-бандига асосан ҳисобланган зарар суд тартибида ундирилади ва ундирилган маблағларнинг 95 фоизи Республика бюджетига ҳамда 5 фоизи Агроинспекцияни ривожлантириш жамғармасига ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Республика бюджетига келиб тушган маблағлардан ушбу Низомнинг 26 ва 28-бандларида белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши оқибатида етказилган зарар (шу жумладан, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари)ни аниқлашда суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдонлари балл бонитети аниқланмаган бўлса, қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши ҳолатлари аниқланган ерларда тупроқ бонитировкаси ишларини бажарувчи ташкилот маълумотига асосан суғориладиган ерлар тупроқларининг бонитет балл кўрсаткичи инобатга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши ҳолатлари аниқланган ерларда қўшимча равишда тупроқ сифатини ўрганиш (балл бонитетини аниқлаш) ишлари ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши оқибатида етказилган зарар ва нобудгарчиликлар миқдорини ҳисоблашда суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдонлари балл бонитети аниқланмаган бўлса ёки қўшимча равишда тупроқ сифатини ўрганиш (балл бонитетини аниқлаш) ишлари ўтказилгани учун тупроқ бонитировкаси ишларини бажарувчи ташкилотга белгиланган тартибда хўжалик шартномаси асосида тўловлар амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Агроинспекция ушбу Низомнинг 60-бандида кўрсатилган маблағларнинг ҳисобга олинишини ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда йўналтирилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ез/м = {[(Cсуғ. х Бб х Sсуғ. х 10) + (Cлал. х Sлал. х 20) + (Cсуғ. х Бб х Sб.суғ. х 10 х 0,1) + (Cлал. х Sб.лал. х 20 х 0,1) + (Cп.я. х Sп.я. х 20)] х Ки},
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ез/м — ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши бўйича етказилган зарар, минг сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Cсуғ. — суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг (суғориладиган бўз ерлар бундан мустасно) қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши бўйича етказилган зарарнинг бир бонитет балли учун қиймати ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Cлал. — 1 га лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтларни қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши бўйича етказилган зарар қиймати ушбу Низомнинг 38-бандига мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Cп.я. — 1 га пичанзор ва яйловларни қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши бўйича етказилган зарар қиймати ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бб — қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган суғориладиган ерлар тупроқларининг ўртача бонитет балли кўрсаткичи, балл;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Sсуғ. — қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган суғориладиган қишлоқ хўжалиги экинлари майдони (суғориладиган бўз ерлар бундан мустасно), га;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Sлал. — қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар майдони, га;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Sб.суғ. — қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган суғориладиган бўз ерлар майдони, га;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Sб.лал. — қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган лалми бўз ерлар майдони, га;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Sп.я. — қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган пичанзорлар ва яйловлар майдони, га;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 — қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари ва суғориладиган бўз ерлар бўйича етказилган зарар қийматини 10 баробарга ошириш коэффициенти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20 — қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар, лалми бўз ерлар, пичанзор ва яйлов ерлар бўйича етказилган зарар қийматини 20 баробарга ошириш коэффициенти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ки — ушбу Низомнинг 51-бандига мувофиқ қабул қилинадиган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари суммасини индексация қилиш коэффициенти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Ушбу Низомда назарда тутилган ер участкалари эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарарларни аниқлаш тартибини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари ўрнига бериладиган улар билан бир хил янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши бўйича етказилган зарар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚИЙМАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ҳудудлар

1 гектар бир хил ерларни суғориш ва ўзлаштиришнинг бир бонитет балли учун қиймати,

минг сўм

Қорақалпоғистон Республикаси

1624

Андижон

2784

Бухоро

2321

Жиззах

1857

Қашқадарё

1857

Навоий

1857

Наманган

2553

Самарқанд

2784

Сурхондарё

3016

Сирдарё

1857

Тошкент

2784

Фарғона

2553

Хоразм

2321

Тошкент шаҳри

2784

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚИЙМАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Вертикал зоналарга бўлиниш

1 гектар пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш қиймати,

минг сўм

шундан

тубдан яхшилаш қиймати

ўрни қопланадиган маҳсулотнинг қиймати

Чўл минтақаси

888,0

183,2

704,8

Адир минтақаси

1037,9

324,6

713,3

Тоғ минтақаси

1457,2

243,1

1214,1

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 15 майдаги 246-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Агросаноат мажмуи ва қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 17 декабрдаги 794-сон қарори қуйидаги мазмундаги 21-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«21. Рақамлаштириш лойиҳаларини такомиллаштириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича харажатларни Давлат бюджети параметрларида қуйидаги ишларни амалга ошириш учун ажратилган маблағлар доирасида мазкур ишларни ижрочи ташкилотлар томонидан «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖга шартнома асосида тўлашга рухсат берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг норматив қийматини аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яйлов ва пичанзорларда ўсимлик турлари бўйича геоботаник тадқиқотлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий яйловлар мониторинги ва қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ҳамда тупроқ бонитировкаси ва суғориладиган ерларда агрокимёвий ва тупроқ шўрланиш картограммаларини тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тупроқ (ерлар) мониторингини ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи туманларнинг 2025 — 2030 йилларга мўлжалланган ва лойиҳалаштиришдан олдин амалга ошириладиган ер тузиш чизмаларини ишлаб чиқиш ишлари».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 543-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламентида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«а» кичик банд қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«б» кичик банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қишлоқ хўжалиги вазирлигига — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари бўйича»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 30-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ер участкасининг эгалари, мулкдорлари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига қопланиши керак бўлган зарарлар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари (мавжуд бўлган тақдирда) миқдорлари ва уларни қоплаш муддатлари».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ер участкаси қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг миқдори (лотнинг бошланғич нархини босқичма-босқич пасайтириш механизми қўлланилганда, нобудгарчилик миқдори пасайтирилмайди)»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи — ўн бешинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи — ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ер участкаси қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг миқдори»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишлича саккизинчи — ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 3-банд қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг миқдори — қишлоқ хўжалиги ва ўрмон фонди ерларини, шу жумладан, жисмоний шахслар эгалигидаги ва фойдаланишидаги қишлоқ хўжалиги ерларини қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш учун олиб қўйиш, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг ҳуқуқлари чекланиши ёки корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фаолиятининг таъсири оқибатида ерларнинг сифати ёмонлашуви туфайли қопланадиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 10-банднинг биринчи хатбошисидаги «давлат рўйхатидан ўтказилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган» сўзларидан кейин «, шунингдек, Агропортал орқали «YERELEKTRON» ААТга юборилган ер фонди тоифалари ўзгартирилган» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 15-банд қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«г) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифалари ўзгартирилган ер участкалари бўйича қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорини белгилаш учун «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмаларига»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) қуйидаги мазмундаги 172-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«172. Аукцион савдоларига чиқариладиган ер участкаларининг бошланғич нархини белгилашда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчиликлари миқдори ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ишлари ва ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид харажатлар сифатида ҳисобга олинади ва ер участкаларини баҳолаш жараёнида инобатга олинади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ер участкаси қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг миқдори»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн тўртинчи — ўн саккизинчи хатбошилар тегишлича ўн бешинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) қуйидаги мазмундаги 391-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«391. Ер участкаларининг қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчиликлари миқдорини қоплаш учун алоҳида тўланган компенсация тўловлари суғориладиган ерлар учун компенсация тўловининг 90 фоизи, лалми ерлар ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар эгаллаган ерлар, пичанзорлар ва яйловлар учун компенсация тўловининг 95 фоизи Республика бюджетига ҳамда мос равишда 10 ва 5 фоизи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига ўтказилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ер участкаси ер участкаларини танлаш материалларини келишиш, хулосалар олиш ва маълумотлар тақдим этиш учун мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган ташкилотларга юбориш талаб этилмайди («Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмаларига юбориш ва келишиш бундан мустасно)»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бунда ижара шартномасида дирекция билан аукцион ғолиби ўртасида инвестиция мажбуриятлари бажарилиши ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги тўловлари ўз вақтида тўланиши тўғрисида битим имзолаш мажбурияти юкланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) 43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«43. Ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилишдан келиб тушган пул маблағлари мазкур Низомнинг 39-банди «а» — «е» кичик бандларида назарда тутилган, ҳақиқатда қилинган харажатлар, шунингдек, мазкур Низомнинг 391-бандида назарда тутилган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги тўловлари чегириб қолинган ҳолда ягона дирекцияга ўтказилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари ва капитал қурилиш объектларининг ягона классификаторини амалга киритиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 30 сентябрдаги 614-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 4-илова (Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини ўзгартириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш маъмурий регламенти)да:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-банд иккинчи хатбошидаги «асосий турини ўзгартириш имкониятини кўрсатилади ва» сўзларидан кейин «қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан келишилади ҳамда» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-илованинг «5-босқич» позицияси «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИнинг ҳудудий бўлинмалари субъекти «Тадбирлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Табиий ва қишлоқ хўжалигини районлаштириш ҳужжатларига, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан тасдиқланган ҳудудларни ихтисослаштириш ва қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш йўналишларига мувофиқ ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини ўзгартириш имкониятини ўрганади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини ўзгартириш юзасидан тегишли хулосаларни шакллантиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали келишилади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 41-илова (Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни жойлаштиришни (қуришни) назарда тутувчи ички хўжалик ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти)да:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-банд учинчи хатбошидаги «тасдиқлашга» сўзидан кейин «ҳамда деҳқон хўжаликларига» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-банд саккизинчи хатбошидаги «ерлари тоифасидаги» сўзларидан кейинги «суғорилмайдиган» сўзи чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4. Ер тузиш лойиҳасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектлар (чорва молларини парваришлаш ва сақлаш, енгил конструкцияли иссиқхона ва музлаткичли омборхоналар, саралаш ва қадоқлаш жойлари, сувни тежайдиган суғориш технологиялари қурилмалари ва ҳовузлари, трансформатор станциялари, муқобил энергия иншоотлари, дала шийпони, техника парки ҳамда Фойдаланиш мақсадлари бўйича капитал қурилиш объектларининг классификаторида назарда тутилган бошқа объектлар) ижарага берилган жами ер майдонининг бир фоизидан ошмаган, бироқ чорвачилик йўналишида 1 гектардан, бошқа йўналишларда 20 сотихдан кўп бўлмаган қисмидаги дала четида жойлаштирилиши мумкин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-банд иккинчи хатбошидаги «давлат реестридан кўчирма» сўзлари «ижарага берилган жами ер майдонларининг (барча кадастр рақамлари бўйича) давлат реестридан кўчирмалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3-босқич» позицияси «Тадбирлар» устунидаги «ишлаб чиқиш юзасидан» сўзлари «ишлаб чиқиб» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4-босқич» позицияси «Тадбирлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ишлаб чиқилган ер тузиш лойиҳасини ва хулосаларни кўриб чиқиб, тасдиқлайди ҳамда ижрочига юборади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«5-босқич» позицияси «Тадбирлар» устунидаги «1. Ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқади.» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2025 йил 18 сентябрдаги 594-сон қарорининг 2-банди еттинчи ва саккизинчи хатбошиларидаги «контур» сўзи «жами ер» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 15 майдаги 246-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2023 йил 30 майдаги 222-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳудуднинг мастер режасини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида» 2024 йил 12 августдаги 497-сон қарорига 2-илованинг 2-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ер ҳисобини юритишни мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2025 йил 10 январдаги 4-сон қарорига илованинг 2-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2026 й., 09/26/246/0492-сон)