06.05.1998 йилдаги 194-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.05.1998 йилдаги 194-сон
Date of entry into force
06.05.1998
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Лизинг операцияларини ўтказишда божхона ҳужжатларини расмийлаштириш ва божхона назоратини амалга ошириш тартиби 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 апрелдаги 199-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 17-сон, 197-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири
Ў. СУЛТОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998 йил 6 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
194-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
6 майдаги 194-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг операцияларини ўтказишда божхона ҳужжатларини расмийлаштириш ва божхона назоратини амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 19 декабрдаги 556-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва лизинг операциялари бўйича юкларни божхонада ўз вақтида расмийлаштиришни назарда тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Лизинг операциялари бўйича юкларни божхонада расмийлаштириш, асосан, экспорт-импорт операцияларини ўтказишда қўлланиладиган умумий равишда белгиланган схема бўйича ҳеч қандай тўсиқларсиз ва мазкур Тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Лизинг контрактлари бўйича товарларни экспорт қилиш қонунчилик билан белгиланган тартибда амалга оширилади. Экспорт қилувчи юкларни транспорт воситаларига ортиш бошлангунга қадар божхона органларига мустақил равишда ёки мазкур участкага хизмат кўрсатадиган божхона брокери орқали барча ҳужжатларни (Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларида, шу жумладан, вакил қилинган банкда ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида рўйхатдан ўтказилган контрактни, товарнинг келиб чиқиш сертификатини, мувофиқлик сертификати ва транспорт-ташиш ҳужжатларини), агар белгиланган намунадаги юкнинг божхона декларациясини расмийлаштириш учун қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Божхона брокери ёки декларант, юклар, ҳужжатлар тегишли текширувдан ўтказилгандан сўнг, белгиланган намунада юкнинг божхона декларациясини расмийлаштиради ва уни барча бошқа ҳужжатлар билан бирга божхона органи ходимига тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг объекти сифатида олиб кетиладиган товарларга божхона тўловларини ҳисоблаш белгиланган тартибда амалга оширилади. Лизинг объектини олиб кетиш чоғида божхона тўловларини тўлаш унинг божхона қийматининг тўланган қисми миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиб (лизинг тўловлари), банк ҳужжатлари билан тасдиқланади. Кейинчалик божхона тўловлари лизинг тўловлари келиб тушишига кўра 20 кун мобайнида тўланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 21 майдаги 168-сонли қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 10-сон, 78-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Божхона органи ходими ҳужжатларни, юкларни ва декларант ёки божхона брокери томонидан тақдим этилган ахборотнинг ишончлилигини текширади. У юк ортишга тайёрлаб қўйилган транспорт воситаларини, уларнинг божхона органлари томонидан қўйиладиган талабларга мувофиқлигини ҳам пухта текширади, шундан сўнг юкларни ортишга рухсат беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Юклар божхона назоратида ортилади. Юклар транспорт воситаларига ортиб бўлингач, юкларни муҳофаза қилиш мақсадида, божхона органи ходими юкни жўнатувчи иштирокида транспорт воситасининг тегишли жойларига божхона белгисини қўйишга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Декларант ёки божхона брокери томонидан тўлдирилган юкнинг божхона декларацияси, божхона пости назоратчиси томонидан тегишли текширишдан ўтказилгандан сўнг, қонунчилик билан белгиланган тартибда божхона нуқтаи назаридан расмийлаштирилади. Божхона текширувидан ўтган экспорт қилинаётган товар (юк)нинг транспорт-ташиш ҳужжатларига божхона постининг «Божхона юки» ва «Чиқаришга рухсат этилган» ёзувли тамғалари қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Божхона нуқтаи назаридан тўғри расмийлаштирилган ва ёки божхона белгиси бўлган, ёхуд божхона органининг рухсати билан жўнатувчи белгиси остида келаётган юк ортилган транспорт воситалари ўз йўналиши бўйича жўнатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Лизингга берувчи номига импорт бўйича келувчи товарларни божхонада расмийлаштиришда декларант ёки божхона брокери уларни қонунчиликка мувофиқ талаб қилинадиган ҳужжатлар билан бирга божхона органига тақдим этади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Товарни лизинг бўйича экспорт қилиш (экспорт лизинги) уни вақтинча олиб кетиш ҳисобланади. Товарни вақтинча олиб кетиш муддати лизинг контрактига кўра лизинг муддатига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вақтинча олиб кетилган лизинг товари қайтариб олиб келинганда у импорт товар ҳисобланмайди ва ундан божхона пошлиналари ҳамда йиғимлар олинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг объекти лизинг олувчининг мулкига ўтганда лизинг объекти «экспорт» божхона режими остида жойлаштирилади.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 27 ноябрдаги 330-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 48-49-сон, 536-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Божхона органи ходими ҳужжатларнинг, юкнинг божхона декларациясининг ишончлилигини, шунингдек, товарларнинг мавжудлигини текширади ва уларни баён қилинган божхона тартибига мувофиқ божхона нуқтаи назаридан расмийлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Божхона органига тақдим этиладиган ҳужжатларда, товарларда номувофиқликлар аниқланган ҳолларда бундай товарларни божхонада расмийлаштириш вақтида амалда бўлган божхона қонунчилигига мувофиқ чора-тадбирлар кўрилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 апрелдаги 199-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 17-сон, 197-модда)