21.04.2026 йилдаги ПҚ-153-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 21.04.2026 йилдаги ПҚ-153-сон
Date of entry into force
22.04.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ипак йўли» давлат музейини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Самарқанд шаҳрининг жаҳон цивилизацияси ва Ипак йўли тарихидаги беқиёс ўрнини чуқур ёритиш, унинг бой тарихий-маданий меросини асраб-авайлаш ва замонавий музей шакллари орқали кенг жамоатчиликка тақдим этиш, шунингдек, шаҳарнинг сайёҳлик жозибадорлигини ошириш ва туристик салоҳиятини янада кучайтириш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Самарқанд шаҳри Кўксарой майдони 2-уй манзилида «Ипак йўли» давлат музейи (кейинги ўринларда — Музей) ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Музей давлат муассасаси ҳисобланади ва Маданий мерос агентлиги тизимига киради ҳамда Музей фаолияти унинг биносида қурилиш-монтаж ишлари якунланганидан сўнг бошланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Музейни сақлаш харажатлари Самарқанд вилояти маҳаллий бюджети маблағлари, Музейнинг ўз даромадлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Музейга штат бирликларини ажратиш ҳамда ходимларга иш ҳақи тўлаш Маданий мерос агентлиги тизимидаги музейлар учун белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар Музей биносини лойиҳалаш, қуриш, жиҳозлаш, ҳудудини ободонлаштириш ва Музей экспозициясини яратиш ишларини (кейинги ўринларда — қурилиш-монтаж ишлари) амалга оширишнинг молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) лойиҳалаш ишлари бўйича 2026 йилда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда Дастур доирасида иқтисод қилинган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Музей биносини қуриш, жиҳозлаш, ҳудудини ободонлаштириш ва Музей экспозициясини яратиш ишлари бўйича — буюртмачининг ҳисоб-китобига кўра 2026 йил учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида иқтисод қилинган, шунингдек, 2027-2028 йиллар учун ушбу дастур доирасида ажратиладиган маблағлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Самарқанд вилояти ҳокимлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Давлат активларини бошқариш агентлиги, Маданий мерос агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Кадастр агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда Самарқанд шаҳри Кўксарой майдони 2-уй манзилида жойлашган Самарқанд вилояти ҳокимлигининг автохўжалиги биноси ҳамда унга туташ бўлган ҳудуд билан биргаликда жами 9 гектар ер участкаси Музей биносини қуриш учун Маданий мерос агентлигига давлат мулки сифатида оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул берилишини ва давлат рўйхатидан ўтказилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 9 гектар ер участкаси ҳудудида жойлашган мулк ҳуқуқи асосида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли кўчмас мулк объектларини Музей ташкил этиш мақсадида жамоат эҳтиёжи учун баҳоланган қийматда Маданий мерос агентлиги тасарруфига олинишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Кадастр агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Маданий мерос агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда Самарқанд шаҳри Кўксарой майдони 2-уй манзилида жойлашган Самарқанд вилояти ҳокимлигининг автохўжалиги биносини Музей биносини қуриш ишларини жадаллаштириш мақсадида демонтаж қилиш учун Маданий мерос агентлигига кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Жамоат эҳтиёжи учун олинган жисмоний ва юридик шахсларга тегишли кўчмас мулк объектлари қиймати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Музей биносида қурилиш-монтаж ишлари доирасида Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган қурилиш материаллари, ускуналар, махсус техникалар, механизмлар, металл конструкциялар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, хомашё ва материаллар, ўсимликлар, жиҳозлар, мебель ва инвентарлар 2029 йил 1 январга қадар божхона божидан озод этилсин. Бунда мазкур бандда назарда тутилган имтиёзлар, истисно тариқасида, Маданий мерос агентлиги томонидан тасдиқланган рўйхат асосида тақдим этилиши инобатга олинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ташқи ишлар вазирлиги Жамғарма ва Маданий мерос агентлигининг виза талабномаларига биноан Музей биносида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган чет эллик мутахассисларга кириш визалари консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан зарур ҳолларда, Тошкент ва Самарқанд халқаро аэропортларида белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. «Ипак йўли» давлат музейини ташкил этиш бўйича 2026 — 2028 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Музей фаолиятини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Маданий мерос агентлиги директори Б.Г. Абдикаримов ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими А.М. Бобоев белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 21 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-153-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 21 апрелдаги ПҚ-153-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ипак йўли» давлат музейини ташкил этиш бўйича 2026 — 2028 йилларга мўлжалланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

1.

«Ипак йўли» давлат музейи (кейинги ўринларда — Музей) биносини қуриш учун ер майдони ажратиш.

1. Самарқанд шаҳри Кўксарой майдони 2-уй манзилида жойлашган Самарқанд вилояти ҳокимлигининг автохўжалиги биносини унга туташ ҳудуди билан бирга жами 9 гектар ер участкасини Музей биносини қуриш учун Маданий мерос агентлигига давлат мулки сифатида оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул бериш ва давлат рўйхатидан ўтказиш.

2. Тўққиз гектар ер участкаси ҳудудида жойлашган хусусий мулк ҳуқуқи асосида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли кўчмас мулк объектларини Музей ташкил этиш мақсадида жамоат эҳтиёжи учун баҳоланган қийматда Маданий мерос агентлиги тасарруфига олиш.

3. Мулкни топшириш-қабул қилиш ҳамда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш.

2026 йил июль

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика мақсадли жамғармаси

Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Кадастр агентлиги,

Маданий мерос агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2.

Музейнинг илмий концепцияси ва тематик-экспозицион режасини ишлаб чиқиш.

1. Юқори малакали хорижий ва маҳаллий мутахассисларни жалб этган ҳолда, Музейнинг илмий концепцияси ва тематик-экспозицион режасини ишлаб чиқиш.

2027 йил август

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида

Маданий мерос агентлиги,

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси,

Фанлар академияси

2. Музейнинг илмий концепцияси ва тематик-экспозицион режасини Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан келишиш.

2027 йил декабрь

3.

Музей уставини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш.

1. Музей уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Музей уставини давлат рўйхатидан ўтказиш.

2028 йил декабрь

-

Маданий мерос агентлиги,

Адлия вазирлиги

4.

Музейга штат бирликларини ажратиш ва малакали мутахассисларни жалб қилиш.

1. Музейнинг штатлар жадвалини шакллантириш.

2028 йил сентябрь

-

Маданий мерос агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

2. Музейга малакали мутахассисларни жалб қилиш.

2028 йил декабрь

5.

Музей фондини Марказий Осиё ҳудудида Буюк ипак йўлининг шаклланиши, ривожланиши ва жаҳон тамаддунига таъсирини ёритувчи маданий бойликлар билан бойитиш.

1. Музей фондини шакллантириш мақсадида «Самарқанд» давлат музей-қўриқхонаси фондидаги ҳамда бошқа республика музейларидаги ноёб, энг сара музей ашёларини ўрганиш ва саралаш.

2026-2027 йиллар давомида

Давлат бюджети маблағлари ва Маданий мерос жамғармаси маблағлари

Маданий мерос агентлиги,

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Фанлар академияси,

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

2. Музей фонди учун сараланган ашёларни қадоқлаш, музейга барча хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда ташиш.

2028 йил декабрь

3. «Миллий меросга менинг ҳиссам» умумхалқ акцияси доирасида аҳолидан Буюк ипак йўли тарихига оид тарихий материаллар, маданий бойликлар, ноёб суратларни харид қилиш чораларини кўриш.

2027-2028 йиллар давомида

6.

Музей фондига ажратиладиган музей ашёларини (маданий бойликларни) малакали чет эллик ва маҳаллий мутахассисларни жалб қилган ҳолда, реставрация ва консервация қилиш.

1. Музей ашёларини реставрация қилиш учун чет эллик ва маҳаллий юқори малакали мутахассислар (реставраторлар) билан музокаралар ўтказиш.

2. Юқори малакали мутахассислар (реставраторлар)ни уларнинг илмий хулосаси ва асосланган таклифларига кўра тўғридан-тўғри шартнома тузган ҳолда жалб қилиш.

3. Музей ашёларини реставрация ва консервация қилиш чораларини кўриш.

2027-2028 йиллар давомида

Давлат бюджети маблағлари ва Маданий мерос жамғармаси маблағлари

Маданий мерос агентлиги,

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

7.

Буюк ипак йўлининг шаклланиши, ривожланиши ва жаҳон тамаддунига таъсирини ёритувчи архив ҳужжатлари, ноёб китоб ва қўлёзмаларни илмий тадқиқ қилиш ва рақамлаштириш.

1. Ноёб китоб, қўлёзма, архив ҳужжатлари ва бошқа материалларни аниқлаш бўйича чуқур фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш.

2027-2028 йиллар давомида

Давлат бюджети маблағлари ва Маданий мерос жамғармаси маблағлари

Маданий мерос агентлиги,

Фанлар академияси,

«Ўзархив» агентлиги,

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Тадқиқотлар натижаларига кўра, ноёб китоб, қўлёзма, архив ҳужжатлари ва бошқа материалларни рақамлаштириш чораларини кўриш.

2029 йилдан бошлаб доимий

8.

Музей экспозицияси учун мультимедиа, VR, иммерсив видеороликлар ва ҳужжатли фильмлар ишлаб чиқиш.

1. Музей экспозициясини мультимедиа маҳсулотлари билан бойитиш мақсадида малакали мутахассисларни (ташкилотларни) жалб қилиш.

2027 йил май

Давлат бюджети маблағлари ва Маданий мерос жамғармаси маблағлари

Маданий мерос агентлиги,

Кинематография агентлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

2. Мультимедиа маҳсулотлари, хусусан, VR, иммерсив видеороликлар ва ҳужжатли фильмларни яратишнинг концептуал асосларини ишлаб чиқиш.

2027 йил декабрь

3. Мультимедиа маҳсулотлари, хусусан, VR, иммерсив видеороликлар ва ҳужжатли фильмларни ишлаб чиқиш ва музей экспозициясида намойишга қўйиш.

2028 йил декабрь

9.

Музейнинг замонавий сайтини яратиш ҳамда унда музей фаолияти билан боғлиқ маълумотлар ёритиб борилишини йўлга қўйиш.

1. Малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда замонавий дизайнга эга музей сайтини ишлаб чиқиш.

2. Сайтда Музей фаолиятини ёритиб борувчи маълумотлар, фото ва видеоматериалларни жойлаштириш.

2028 йил декабрь

Маданий мерос жамғармаси маблағлари

Маданий мерос агентлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

10.

Музейга кириш чипталарини онлайн ва электрон харид қилиш имкониятини яратиш ҳамда тизимни тўлиқ рақамлаштириш.

1. Онлайн чипта сотиш тизимини жорий этиш.

2. Онлайн чипта сотиш тизимини электрон тўлов тизимлари билан интеграция қилиш (банк карталари, QR код ва бошқа электрон тўлов усуллари орқали тўловларни қабул қилишни йўлга қўйиш).

3. Музейга кириш нуқталарида турникетлар ўрнатган ҳолда, электрон чипталарни сканерлаш орқали киришни назорат қилиш тизимини жорий этиш.

2028 йил декабрь

Давлат бюджети маблағлари ва Маданий мерос жамғармаси маблағлари

Маданий мерос агентлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

11.

Музейнинг хорижий давлатлардаги турли музей, архив, кутубхона ва бошқа илмий-маърифий муассасалар ҳамда мутахассислар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

1. Музей билан ҳамкорлик ўрнатилиши режалаштирилган хорижий муассасалар ва мутахассислар рўйхатини шакллантириш.

2027 йил декабрь

-

Маданий мерос агентлиги,

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

2. Рўйхатга мувофиқ хорижий муассасалар ва мутахассислар билан музокаралар ўтказиш.

2028 йил декабрь

3. Музокаралар натижасига кўра, икки томонлама меморандумлар имзолаш чораларини кўриш.

2029 йилдан бошлаб доимий

12.

ALIPH халқаро ташкилотига аъзолик бадалини тўлаш учун Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига тегишли маблағларни ажратиш.

1. 2027 — 2030 йиллар учун аъзолик бадалини Жамғарманинг ҳар йиллик харажатлар сметасида назарда тутиш.

2. Белгиланган миқдорларда маблағларни ҳар йили ажратиб бориш.

2027 — 2030 йиллар

Давлат бюджети маблағлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

13.

ICCROM халқаро ташкилотига аъзолик бадалини тўлаш учун Маданий мерос агентлигига тегишли маблағларни ажратиш.

1. 2027 йилдан бошлаб аъзолик бадалини Агентликнинг ҳар йиллик харажатлар сметасида назарда тутиш.

2. Белгиланган миқдорларда маблағларни ҳар йили ажратиб бориш.

2027 йилдан бошлаб доимий

Давлат бюджети маблағлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Маданий мерос агентлиги

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 21 апрелдаги ПҚ-153-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан ва халқаро ташкилотларга аъзоликдан келиб чиқадиган мажбуриятларини бажариш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4756-сон қарорига 1-иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) қуйидаги мазмундаги 201-позиция билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

201.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Маданий мерос муҳофазаси бўйича халқаро альянс (International alliance for the protection of heritage — ALIPH)

»;

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) қуйидаги мазмундаги 67-позиция билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

67.

Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги

Маданий ёдгорликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро тадқиқотлар маркази (ICCROM)

».

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида маданий мерос соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-177-сон қарорига 2-илова «Оққўрғон тумани ўлкашунослик музей-мемориали» сўзларидан кейин «, «Ипак йўли» давлат музейи» сўзлари билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 ноябрдаги ПҚ-400-сон қарори билан тасдиқланган Ходимларининг иш ҳақи миқдорлари оширилаётган давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари рўйхати қуйидаги мазмундаги 531-позиция билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

531.

Самарқанд шаҳри «Ипак йўли» давлат музейи

».

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги «2017 — 2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги 975-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2-илованинг «Самарқанд вилояти» бўлими қуйидаги мазмундаги 42-позиция билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

42.

«Ипак йўли» давлат музейи

Самарқанд шаҳри

»;

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 4-илованинг «Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан молиялаштириладиган музейлар» бўлими қуйидаги мазмундаги 101-позиция билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

101.

«Ипак йўли» давлат музейи

Самарқанд шаҳри

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2026 й., 07/26/153/0401-сон)