13.04.2026 йилдаги 167-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.04.2026 йилдаги 167-сон
Date of entry into force
13.04.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда кичик ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари юзасидан хусусий қурилиш назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 14 апрелдаги ПФ-66-сон Фармони ҳамда «Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 27 февралдаги ПҚ-78-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда кичик ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари юзасидан қурилиш назоратини кучайтиришнинг таъсирчан замонавий механизмини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 14 апрелдаги ПФ-66-сон Фармонига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги уй-жойлар ва кичик ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари юзасидан қурилиш назорати хусусий сектор (кейинги ўринларда — хусусий қурилиш назорати) томонидан бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий қурилиш назорати архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган ҳамда қурилиш объекти лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини ишлаб чиққан лойиҳа ташкилоти (кейинги ўринларда — лойиҳачи) томонидан шартнома асосида амалга оширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий қурилиш назорати объектларида қурилиш (реконструкция ишлари) якунига етгандан сўнг лойиҳачи томонидан «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида хулоса шакллантирилиши ва буюртмачига тақдим этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиши (реконструкция ишлари) тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома тегишли туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари (Тошкент шаҳрида — туман қурилиш бўлимлари) томонидан берилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий қурилиш назорати амалга оширилмаганда ёки назоратни амалга оширган лойиҳачининг ижобий хулосаси мавжуд бўлмаганда, объектларни фойдаланишга қабул қилиш тақиқланиши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда кичик ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари юзасидан хусусий қурилиш назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, ушбу қарор билан белгиланган тартиб мазкур қарор тасдиқланган санадан олдин қурилиши ва реконструкция қилиш ишлари бошлаб юборилган икки қаватдан юқори бўлмаган (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони (ёрдамчи хўжалик иморатларини ҳисобга олмаган ҳолда) 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган якка тартибдаги уй-жойлар, қурилиш ҳажми 300 куб метрдан ортиқ бўлмаган нотурар бино ва иншоотларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш.С. Хидоятов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 13 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
167-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 апрелдаги 167-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда кичик ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари юзасидан хусусий қурилиш назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом икки қаватдан юқори бўлмаган (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони (ёрдамчи хўжалик иморатларини ҳисобга олмаган ҳолда) 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган якка тартибдаги уй-жойлар, қурилиш ҳажми 300 куб метрдан ортиқ бўлмаган нотурар бино ва иншоотлар қурилиши ҳамда реконструкция қилиниши юзасидан қурилиш назорати хусусий сектор (кейинги ўринларда — хусусий қурилиш назорати) томонидан амалга оширилиши тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 августдаги 496-сон қарори билан тасдиқланган Объектларда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича маъмурий регламентга 2-иловадаги Қурилиш объектларининг хавф-хатар тоифаси бўйича мураккаблик тоифалари таснифида кўрсатилган II IV тоифадаги объектларга татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи (мулкдор) — қуриладиган ёки реконструкция қилинадиган икки қаватдан юқори бўлмаган (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони (ёрдамчи хўжалик иморатларини ҳисобга олмаган ҳолда) 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган якка тартибдаги уй-жойлар, қурилиш ҳажми 300 куб метрдан ортиқ бўлмаган нотурар бино ва иншоотлар эгаси, яъни мулкдор;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий қурилиш назорати объекти — қуйидаги қурилиш объектлари хусусий қурилиш назорати объектлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки қаватдан юқори бўлмаган (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони (ёрдамчи хўжалик иморатларини ҳисобга олмаган ҳолда) 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган якка тартибдаги уй-жойлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш ҳажми 300 куб метрдан ортиқ бўлмаган нотурар бино ва иншоотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
енгил турдаги (конструкцияли) қурилмалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий қурилиш назоратчиси — объектнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққан лойиҳа ташкилоти ёки ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳолатларда архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган бошқа лойиҳа ташкилоти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш босқичи — қурилиш объектининг сифати, мустаҳкамлиги, зилзилабардошлиги ва фойдаланишда ишончлилигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишларининг хавфга учраши мумкинлиги юқори бўлган босқичи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектнинг лойиҳа ҳужжатлари — архитектура ва конструкция қисмларидан, шунингдек, қурилиш (реконструкция) маданиятига (объектни кўчалардан тўсиб турадиган мосламалар ўрнатиш, қурилиш материалларини кўчада сақламаслик) риоя этиш бўйича мажбурий кўрсатмалардан иборат ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича кўрсатма — хусусий қурилиш назоратчиси томонидан тақдим этилган, қоидабузарликлар ва уларни бартараф этиш муддатлари акс эттирилган бажарилиши шарт бўлган ёзма талаблар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Хусусий қурилиш назорати:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий қурилиш назорати объектнинг қурувчиси ва назоратчи ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектда қурилишнинг барча босқичларида бажариладиган қурилиш (реконструкция) ишларининг лойиҳа ҳужжатлари, шунингдек, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги юзасидан назорат ўрнатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектни қуриш, реконструкция қилишнинг бутун даври давомида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда хусусий қурилиш назоратини амалга ошираётган лойиҳа ташкилоти қонунчиликда белгиланган тартибда тугатилганда ёки ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳолатларда хусусий қурилиш назорати бошқа архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган лойиҳа ташкилоти билан шартнома асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Хусусий қурилиш назоратини амалга оширишда лойиҳачи қуйидагиларга ҳақли:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) объект қурилишида қурувчи томонидан объектнинг келишилган лойиҳа ҳужжатларига риоя қилмаганлик ҳолатларини аниқлаш. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
келишилган лойиҳа ҳужжатларига риоя қилмаслик ҳолатлари бўйича далолатнома тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қоидабузарликка йўл қўйган буюртмачини (мулкдор) мазкур ҳолатлар тўғрисида огоҳлантириш ҳамда қурилишни тўхтатиш тўғрисида кўрсатма тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) объектда бажарилган ишлар лойиҳа ечимлари, техник регламентлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, техник тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатлар, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мос келмаслиги аниқланган ҳолларда талаблари бузилган ҳужжатнинг аниқ нормасини (ҳужжатнинг номи ва ундаги модда ёки бандини) кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) бажарилган қурилиш ва реконструкция ишлари юзасидан ўтказилган қурилиш назорати якунлари бўйича хулоса бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилишда иштирок этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Хусусий қурилиш назорати буюртмачининг (мулкдор) ихтиёри билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур ҳолатларда буюртмачи (мулкдор) хусусий қурилиш назоратини амалга ошириш зарурати мавжуд эмаслиги тўғрисида объектнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққан лойиҳа ташкилотига у билан объектнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича шартномани тузиш жараёнида ёзма равишда билдиришномани тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий қурилиш назорати олиб бориладиган объектларда муаллифлик назорати юритилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Хусусий қурилиш назорати қиймати объект лойиҳа ҳужжатининг қийматидаги миқдорга тенг алоҳида миқдорни ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Хусусий қурилиш назоратчиси назоратни амалга ошириш бўйича ўз ваколатларини буюртмачининг розилиги (ёки ташаббуси) билан шартнома асосида бошқа архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган юридик шахсга топшириш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Объектда хусусий қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сертификат олган ҳамда асосий иш жойи бўйича ишлаётган ходим бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Хусусий қурилиш назорати турлари ва принциплари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Объектларда бир ойда камида бир марта хусусий қурилиш назорати амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ўтказиладиган ҳар бир хусусий қурилиш назоратининг муддати бир иш кунидан ошмаслиги шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Хусусий қурилиш назорати аввалги назорат давомида аниқланган ҳамда қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмаларда қайд этилган қоидабузарликларга барҳам бериш мақсадида қайта ўтказилиши мумкин ва ушбу вазифа доирасидан четга чиқиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги хусусий қурилиш назорати фақат қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмада берилган муддат тугагандан сўнг ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Хусусий қурилиш назорати технологик жараён бузилганда, иншоотлар ва ускуналар ишдан чиққанда, шунингдек, одамлар ҳаёти ва саломатлиги, мол-мулки ҳамда атроф-муҳитга зарар етказиши мумкин бўлган авария ҳолатлари юзага келганда қўшимча тарзда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қуйидагилар хусусий қурилиш назоратини ўтказишнинг асосий принциплари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий қурилиш назорати фаолиятининг қонунийлиги, холислиги ва ошкоралиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий қурилиш назоратини амалга ошириш жараёнида хўжалик юритувчи субъектларнинг молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, молия-хўжалик фаолиятига аралашмаслик.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Хусусий қурилиш назоратига олинадиган қурилишнинг босқичлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Хусусий қурилиш назорати объект қурилишининг барча босқичларида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қуйидагилар объект қурилишининг асосий босқичлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бино ва иншоот пойдеворини қуриш (хандақ ва чуқурликлар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пойдевор қуриш (ерости, ерусти қисми);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосий кўтариб турувчи конструкцияларни қуриш (бино ва иншоотлар синчи);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деворлар ва тўсиб турувчи конструкцияларни қуриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
том ёпиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус ишларни бажариш (сантехника, иситиш, сув таъминоти ва оқова сув (канализация) тармоқлари, чанг-газларни тутиб қолиш ускуналари, чиқиндиларни жойлаштириш объектлари, вентиляция, электрлаштириш ва газлаштириш тизимлари) бинолар фасадларини пардозлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Хусусий қурилиш назоратини амалга ошириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Объект буюртмачиси (мулкдор) қурилишнинг ҳар бир босқичи якунланишидан икки кун аввал хусусий қурилиш назоратчисини электрон ва ёзма шаклда хабардор қилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий қурилиш назоратчиси хабарномани олган кундан бошлаб 1 (бир) иш куни ичида қурилиш объектига сертификатланган назоратчини бириктиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Хусусий қурилиш назорати буюртмачи (мулкдор) иштирокида ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Объектда бажарилган ишлар лойиҳа ечимлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ эмаслиги аниқланган ҳолатларда, талаблари бузилган ҳужжатнинг аниқ нормаси (ҳужжатнинг номи ва ундаги модда ёки бандлар), объектнинг қурилиш ёки реконструкция қилиш лойиҳасидан четлаб ўтилган аниқ ҳолат кўрсатилган ҳолда бажарилган қурилиш ва реконструкция қилиш ишларининг номувофиқлиги тўғрисида объект қурувчисига ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ ёзма кўрсатма хусусий қурилиш назоратчиси томонидан имзоланган ва муҳрланган тарзда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатма шаҳарсозлик фаолияти субъектларига нисбатан санкциялар қўллашни назарда тутмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Икки қаватли якка тартибдаги уй-жойлар ва нотурар жойлар қурилишида визуал текширувлар инструментал-техник текширув ўтказилишини талаб этадиган ҳолларда бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошликка доир инструментал-техник текшируви хусусий қурилиш назоратчисининг асослантирилган ташаббуси билан ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инструментал-техник текширув қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциялари ёки махсус лицензияланган ташкилотлар ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан шартнома асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Буюртмачи (мулкдор) электрон ва ёзма шаклдаги кўрсатмада қайд этилган қоидабузарликларни рад этса, хусусий қурилиш назоратчисининг хатти-ҳаракатлари юзасидан судга белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича кўрсатма қоидабузарликни тузатиш мумкин бўлган ҳолатларда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Объектнинг конструктив ва бошқа хусусиятлари инобатга олиниб, камчиликларни бартараф этишнинг қуйидаги муддатлари ва текшириш санаси белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқланган қоидабузарликни бартараф этиш учун — 30 календарь кун давомида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилишни тўхтатиш — икки иш куни давомида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Хусусий қурилиш назорати натижаларига кўра аввал аниқланган қоидабузарликлар бартараф этилганда хусусий қурилиш назоратчиси томонидан қурилиши якунланган босқичнинг мувофиқлиги тўғрисидаги далолатноманинг «Қоидабузарликни бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар» қисмида тегишли ёзуви қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Хусусий қурилиш назоратчиси қуйидаги ҳолларда объектлардаги қурилиш ва реконструкция ишларини тўхтатиш тўғрисида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ кўрсатма беради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бино ва иншоотлар, уларнинг айрим қисмлари ва муҳандислик коммуникацияларининг ўзгариши ёки қулаб тушиш хавфини юзага келтирадиган камчиликлар (қоидабузарликлар) аниқланганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объект қурилиш лойиҳаси ўзгартирилиб, белгиланган тартибда келишилмаганда ёки қурилиш (реконструкция) ишлари тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига риоя этмасдан амалга оширилганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Хусусий қурилиш назоратчиси томонидан қурилиш ва реконструкция ишларини тўхтатиш тўғрисидаги кўрсатма бевосита буюртмачига (мулкдор) унинг имзоси мазкур ҳужжатнинг нусхасига қўйдирилган ҳолда топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачининг (мулкдор) бевосита ўзига ушбу кўрсатмани топшириш имконияти бўлмаган ҳолатларда кўрсатма почта орқали юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш имконияти бўлмаган ҳолатларда хусусий қурилиш назоратчиси шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари бузилган ҳолда бажарилган конструктив элементларни бузиш (ёки демонтаж қилиш) тўғрисида тақдимнома расмийлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Буюртмачи (мулкдор) томонидан назоратчининг кўрсатмаларини бажариш, шу жумладан, объектлардаги қурилиш ва реконструкция ишларини тўхтатиш рад этилган ҳолатларда хусусий қурилиш назоратчиси ушбу Низомнинг 18, 24 ва 26-бандларида назарда тутилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда давлат архитектура назоратини ўтказиш ва буюртмачи (қурувчи)га нисбатан тегишли чоралар кўриш юзасидан «Shaffof Qurilish» МАТ орқали Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг Давлат архитектура назорати департаментига ёки бевосита туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимига мурожаат юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими мурожаат келиб тушгандан сўнг уни Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 мартдаги 192-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларни аниқлаш ҳамда бартараф этишда давлат архитектура назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга асосан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг Давлат архитектура назорати департаментига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Хусусий қурилиш назорати якунлари бўйича хулоса олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Объектнинг қурилиши якунланган ва хусусий қурилиш назоратчисининг қурилиш жараёнидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалари (мавжуд бўлганда) бажарилгандан сўнг буюртмачи (мулкдор) хусусий қурилиш назоратчисидан ижобий хулоса олиш учун ариза билан мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Хусусий қурилиш назоратчиси беш иш куни мобайнида ижобий хулоса беради ёки объектни қўшимча кўздан кечириб, ушбу Низомнинг 29-бандидаги асослар мавжуд бўлганда, ижобий хулоса беришни рад этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Қуйидагилар хулоса беришни рад этиш учун асос бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий қурилиш назоратини амалга ошириш учун тузилган шартномада белгиланган тўлов тўланмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
келишилган лойиҳа ечимлари ҳамда шаҳарсозлик ҳужжатлари талаблари бузилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек, фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи конструктив қоидабузарликлар мавжуд бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий қурилиш назоратчисига объектни ўрганиш учун имконият яратилмагани. Бунда бу ҳақида камида иккита холис иштирокида далолатнома тузилиши лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объект қурилиши шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ эмаслиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хулоса беришни бошқа асослар, шунингдек, мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан рад этиш қатъиян тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рад этиш шаҳарсозлик ҳужжатининг номи, унинг қисми, банди, кичик банди ёки хатбошисига асосланган ва у кўрсатилган бўлиши талаб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Буюртмачи (мулкдор) хулоса бериш рад этилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида хулосани олиш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хулосани беришни рад этиш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилиб, такроран ариза тушганидан сўнг объект хусусий қурилиш назоратчиси томонидан икки иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқилади ва ижобий хулоса берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аризани такроран кўриб чиқишда аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда кичик ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари юзасидан қурилиш назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Хусусий назоратни амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъуллар

Амалга ошириш механизми

Муддатлар

1-босқич

Буюртмачи

(мулкдор)

1. Якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда кичик ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция ишлари юзасидан қурилиш назорати амалга оширилиши учун объектнинг лойиҳаси муаллифи бўлган лойиҳа ташкилоти билан шартнома тузиш.

1. Лойиҳа ҳужжатлари келишилиб, қурилиш ёки реконструкция ишларини бошлашдан олдин

2. Хусусий қурилиш назоратчисини электрон ва ёзма шаклда хабардор қилиш.

2. Қурилиш (реконструкция) ишларининг ҳар бир босқичи якунланишидан икки кун аввал

2-босқич

Хусусий қурилиш назоратчиси

1. Қурилиш объектига сертификатланган назоратчини бириктириш.

Хабарнома олган кундан бошлаб 1 иш кунида

2. Қурилиш объектида қурилиш назорати ишларини амалга ошириш.

Қурилишнинг ҳар бир босқичида бир иш кунидан ошмаган муддатда

3-босқич

Буюртмачи (мулкдор)

Хусусий қурилиш назоратчисига ижобий хулоса олиш учун ариза билан мурожаат қилиш.

Объектларнинг қурилиши якунланган ва хусусий қурилиш назоратчисининг қурилиш жараёнидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалари (мавжуд бўлганда) бажарилгандан сўнг

4-босқич

Хусусий қурилиш назоратчиси

Буюртмачи (мулкдор) мурожаатига асосан хусусий қурилиш назорати якунлари бўйича хулосани бериш.

5 иш кунида

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда кичик ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари юзасидан қурилиш назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

____________________________________________________________________________

Лойиҳа ташкилотининг номи

____________________

20___ йил «____» ___________

Қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларининг бажарилишида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича

_______-сон

ЁЗМА КЎРСАТМА

Кимга _______________________________________________________________________________

(жисмоний шахснинг Ф.И.О. ёки юридик шахснинг номи ва раҳбарининг Ф.И.О.)

Қурилиш объектининг номи ________________________________________________________________

Объектнинг манзили ______________________________________________________________________

Текширилган кунда бажарилаётган ишлар ____________________________________________________

Т/р

Аниқланди

Берилган кўрсатмалар

Бажариш муддати

Бажарилганлиги ҳақида белгилар

1

2

3

4

5

Изоҳ:

1. Кўрсатмани олган жисмоний ёки юридик шахс:

аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича уч кун муддат ичида тадбирлар режасини ишлаб чиқади ва имзолайди;

аниқланган камчиликлар бартараф этилгани тўғрисида туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой бўлими ёки маҳалла фуқаролари йиғини вакили билан далолатнома тузади ва уни назорат ўтказаётган лойиҳа ташкилотига тақдим этади.

2. Назоратни амалга оширувчи лойиҳачининг ваколатли шахси ушбу Кўрсатманинг
5-устунида аниқланган камчиликлар бартараф этилганини қайд этиб, ўз имзосини қўяди.

Лойиҳа ташкилотининг раҳбари

____________

________________

(имзо)

(Ф.И.О)

Назоратни амалга оширувчи

лойиҳачининг ваколатли шахси

____________

________________

(имзо)

(Ф.И.О)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда кичик ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари юзасидан қурилиш назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

_____________________________________________________________________________________

Лойиҳа ташкилотининг номи

____________________

20___ йил «____» ___________

ҚУРИЛИШНИ ТЎХТАТИШ ТЎҒРИСИДА

_______-сон ЁЗМА КЎРСАТМА

Кимга ______________________________________________________________________

(жисмоний ёки юридик шахснинг номи)

Объект: ____________________________________________________________________________

(тўлиқ номи)

Бажарилаётган қурилиш ва реконструкция ишларида қуйидаги қоидабузарликлар аниқланди:

_____________________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________________

Аниқланган қоидабузарликлар бартараф этилгунга қадар __________________________________

(иш турлари)

____________________________________________________________________________________

20____ «____»_____________ дан эътиборан вақтинча ТЎХТАТИЛСИН.

Изоҳ:

Кўрсатилган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг жисмоний ёки юридик шахс назорат олиб борган лойиҳа ташкилотига хабар бериши шарт.

Қурилиш ва реконструкция ишларини давом эттиришга фақат лойиҳа ташкилоти рухсат беради.

Лойиҳа ташкилотининг раҳбари

____________

________________

(имзо)

(Ф.И.О)

Назоратни амалга оширувчи

лойиҳачининг ваколатли шахси

____________

________________

(имзо)

(Ф.И.О)

«Кўрсатмани олдим» _____________________________________________________________

(жисмоний шахснинг Ф.И.О ёки юридик шахс раҳбарининг имзоси ва Ф.И.О.)

20___ йил «____» «___________»

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 09/26/167/0348-сон)