10.07.1998 йилдаги 293-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.07.1998 йилдаги 293-сон
Date of entry into force
10.07.1998
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЧАСТОТА СПЕКТРИДАН ФОЙДАЛАНИШ, ТЕЛЕРАДИОДАСТУРЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ТАРҚАТИШ ҲАМДА МАЪЛУМОТЛАР УЗАТИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида» ва «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, шунингдек, телевидение ва радио дастурларини шакллантириш ва тарқатиш соҳасидаги фаолиятни самарали мувофиқлаштиришни таъминлаш, радиочастота спектри, маълумотлар узатиш тармоқлари ва тизимларидан оқилона фойдаланишни, ахборот хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси 1-иловага* мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари ҳамда, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг телевидение ва радио дастурларини шакллантириш ва тарқатиш, телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланган ҳолда маълумотлар узатиш ва телевидение ва радиоэшиттириш радиочастота спектридан оқилона фойдаланиш бўйича фаолиятларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телерадиоэшиттириш ва телекоммуникациялар хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг улар томонидан электр алоқасининг, ахборотларга ишлов бериш ва маълумотларни узатиш тармоқларига оид қисмини, шу жумладан, «Интернет» тармоқларини, лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини лицензиялаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телерадиоэшиттириш ва телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланган ҳолда маълумотлар узатишга махсус рухсатномалар (лицензиялар)ни расмийлаштириш ишларини ташкил этиш;
(2-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 октябрдаги 214-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 415-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телевидение ва радиоэшиттириш радиочастоталари ҳамда эфир вақтидан бехатар ва оқилона фойдаланиш, маълумотлар узатиш тармоқлари ва тизимларини ривожлантириш чора-тадбирларини белгилаш;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/550/0790-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш шартларини, мамлакатимиз телерадиоэшиттиришларини бошқа давлат ҳудудида тарқатиш, Ўзбекистон ахборот тармоғининг жаҳон тармоқларига интеграциялашуви тартиби ва шартларини белгилаш;
(2-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 мартдаги 47-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 11-сон, 87-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоралараро норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилишини, келишиб олинишини ва тасдиқланишини, шунингдек, қонун ҳужжатлари лойиҳалари тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телевидение ва радиоэшиттириш радиочастоталаридан тўғри ва оқилона фойдаланилиши устидан назоратни ташкил этиш, телерадиоэшиттириш ва ахборотлар узатиш техника воситаларидан фойдаланишда қонунчилик билан тақиқланган ахборотларни тарқатиш учун суиистеъмолликлар қилинишини бартараф этиш шароитларини яратиш.
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/550/0790-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телерадиоэшиттиришлар соҳасида радиочастоталарни тақсимлаш ва фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар беришни ташкил этиш ҳамда танловлар ўтказиш.
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/550/0790-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясига:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг улар томонидан электр алоқасининг, ахборотларга ишлов бериш ва маълумотларни узатиш тармоқларига оид қисмини, шу жумладан, «Интернет» тармоқларини, лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома (лицензия)лар бериш ва уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
(3-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 августдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 255-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини тарқатиш ҳуқуқини бериш ёхуд рад этиш (бекор қилиш) тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 мартдаги 47-сонли қарорига мувофиқ учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 11-сон, 87-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органларидан, ташкилотлар ва корхоналардан Комиссия ваколатларига кирувчи масалалар бўйича ахборотлар олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликка мувофиқ телевидение ва радиоэшиттиришларини тарқатиш бўйича чеклашлар белгилаш ҳуқуқи берилсин;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат бошқаруви органлари ва, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг жорий ишларини таъминлаш учун унинг ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги, Ўзбекистон МТРК мутахассисларидан иборат 5 кишилик доимий ишловчи ишчи гуруҳ ташкил этилсин.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/550/0790-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчи гуруҳнинг штатлар жадвали 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси, Коммуникациялар комплекси, Давлат матбуот қўмитаси, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги, «Ўзтелерадио» компанияси» бир ҳафта муддатда, тасдиқланган штатлар жадвали доирасида, гуруҳ фаолият кўрсатаётган даврда унинг харажатларини таъминлаган ҳолда, ишчи гуруҳни юқори малакали мутахассислар билан бутласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарати Ишлар Бошқармаси ишчи гуруҳни Вазирлар Маҳкамаси биносига жойлаштирсин, зарур алоқа воситалари билан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки, Идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси қарори асосида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг улар томонидан телекоммуникацияларнинг ахборотларга ишлов бериш ва маълумотларни узатиш тармоқларига оид қисмини, шу жумладан, «Интернет» тармоқларини, лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш, шунингдек, телевидение ва радиоэшиттириш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни беради ва уларнинг амал қилишини тўхтатади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/550/0790-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги — қонунчиликда белгиланган тартибда телерадиодастурларни оммавий ахборот воситалари сифатида давлат рўйхатидан ўтказади ва уларни Ягона давлат реестрига киритади;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва Ўзбекистон МТРК телерадиодастурларни тайёрлашда ва шакллантиришда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширадилар;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат алоқа инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш), лойиҳалаштириш, қуриш (ўрнатиш), фойдаланиш, сотиш ва уларни чет эллардан олиб келиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектлар электр алоқасини, шу жумладан, ахборотларга ишлов бериш ва маълумотларни узатиш тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш фаолиятини фақат Идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси қарори асосида бериладиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) асосида амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси телевидение ва радио дастурларини яратиш, шакллантириш ва тарқатиш (трансляция, ретрансляция қилиш), телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланган ҳолда маълумотлар узатиш билан шуғулланувчи барча хўжалик юритувчи субъектларни, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларни жорий йилнинг 1 октябригача қайта рўйхатдан ўтказсин. Белгиланган муддатда қайта рўйхатдан ўтмаган хўжалик юритувчи субъектлар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ телевидение ва радиоэшиттириш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум бўладилар ва тугатиладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001 йил 1 январдан бошлаб телерадиодастурларни тарқатиш (трансляция, ретрансляция қилиш) ва маълумотларни узатиш учун лицензиялар беш йил муддатга берилади.
(7-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2000 й., 9-10-сон, 146-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Белгилансинки, юридик ва жисмоний шахслар фойдаланишида бўлган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар 1999 йил 1 январгача Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигида рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ўтказилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатиб ўтилган муддатда рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ўтказилмаган тақдирда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш ноқонуний ҳисобланади ҳамда ушбу воситалар ва қурилмалар эгаларига нисбатан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий таъсир чоралари кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш), телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш билан шуғулланиш фаолиятига лицензиялар бериш учун ҳужжатларни қабул қилиш ва расмийлаштириш тартиби 4-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 589-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарорига мувофиқ чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 801-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2020 й., 09/20/801/1657-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 ноябрдаги 453-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 22-24-сон, 158-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси раиси (Л. Ахметов) бир ой муддатда Комиссиянинг иш режаси, доимий ишловчи ишчи гуруҳ тўғрисида низом ишлаб чиқилишини ташкил этсин ва тасдиқласин, Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шу жумладан алоқа соҳасидаги норматив ҳужжатлар, давлат, тармоқ стандартлари ва кўрсатилаётган хизматлар сифати талабларини бузганлик учун жазо чоралари қўллаш юзасидан таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Коммуникациялар комплекси (Л. Ахметов) икки ой муддатда Олий Мажлисга киритиш учун «Радиочастота спектри тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини тайёрласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва айримларига ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги амалдаги қонун ҳужжатларига Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарорларидан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида бир ой муддатда таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Л. А. Ахметов ва А. А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998 йил 10 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
293-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси (кейинги ўринларда Идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси дейилади) давлат бошқарув органларининг, мулкчилик шакллардан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг ахборотларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда телекоммуникациялар воситаларидан фойдаланган ҳолда маълумотларни узатиш, телевидение ва радиоэшиттириш радиочастоталаридан бехатар ва оқилона фойдаланиш, телерадиоэшиттириш ва телекоммуникациялар хизматларидан фойдаланувчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш фаолиятини мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/550/0790-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, халқаро битимлар ва шартномаларга ҳамда ушбу Низомга амал қилади. Комиссия ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари комиссия раиси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг жорий фаолиятини амалга ошириш учун унинг ҳузурида 5 кишидан иборат доимий ишлайдиган ишчи гуруҳ ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчи гуруҳ раҳбари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади ва комиссиянинг масъул котиби ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчи гуруҳ харажатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон МТРК маблағлари ҳисобига штатлар жадвали ва жорий харажатлар бўйича тенг улушлар доирасида амалга оширилади.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/550/0790-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Комиссиянинг вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар Идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органларининг ва, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг телевидение ва радио дастурларини шакллантириш ҳамда тарқатиш ва телекоммуникациялар воситаларидан фойдаланган ҳолда маълумотларни узатиш, телевидение ва радиоэшиттириш радиочастота спектридан бехатар ва оқилона фойдаланиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телерадиоэшиттириш ва телекоммуникациялар хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқ, ва манфаатларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг улар томонидан электр алоқасининг, ахборотларга ишлов бериш ва маълумотларни узатиш тармоқларига оид қисмини, шу жумладан, «Интернет» тармоқларини, лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини лицензиялаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телерадиоэшиттириш ва телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланган ҳолда маълумотлар узатишга махсус рухсатномалар (лицензиялар)ни расмийлаштириш ишларини ташкил этиш;
(6-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 октябрдаги 214-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 415-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телевидение ва радиоэшиттириш радиочастоталари ҳамда эфир вақтидан бехатар ва оқилона фойдаланиш, маълумотлар узатиш тармоқлари ва тизимларини ривожлантириш чора-тадбирларини белгилаш;
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/550/0790-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш шартларини, мамлакатимиз телерадиоэшиттиришларини бошқа давлат ҳудудида тарқатиш, Ўзбекистон ахборот тармоғининг жаҳон тармоқларига интеграциялашуви тартиби ва шартларини белгилаш;
(6-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 мартдаги 47-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 11-сон, 87-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоралараро норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилиши, келишиб олиниши ва тасдиқланишини, шунингдек, қонун ҳужжатлари лойиҳалари тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телевидение ва радиоэшиттириш радиочастоталаридан тўғри ва оқилона фойдаланилиши устидан назоратни ташкил этиш, телерадиоэшиттириш, ахборотлар узатиш техника воситаларидан фойдаланишда қонунчилик билан тақиқланган ахборотларни тарқатиш учун суиистеъмоллар қилинишини бартараф этиш шароитларини яратиш.
(6-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/550/0790-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телерадиоэшиттиришлар соҳасида радиочастоталарни тақсимлаш ва фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар беришни ташкил этиш ҳамда танловлар ўтказиш.
(6-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/550/0790-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Комиссиянинг функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг уларнинг телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини шакллантириш ва тарқатиш, телекоммуникациялар воситаларидан фойдаланган ҳолда маълумотларни узатиш соҳасидаги фаолиятини ташкил қилиш масалалари бўйича, телевидение ва радиоэшиттириш радиочастота спектридан бехатар ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш бўйича тегишли давлат бошқарув органлари билан ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телерадиоэшиттириш ва маълумотларни узатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича асосий талаблар ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишни ва тасдиқлашни ташкил қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли давлат органлари хулосалари асосида, электр алоқасининг, ахборотларга ишлов бериш ва маълумотларни узатиш тармоқларига оид қисмини, шу жумладан, «Интернет» тармоқларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатишга лицензиялар бериш, уларни бекор қилиш, ва уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарорлар чиқаради.
(7-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 октябрдаги 214-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 415-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телерадиодастурларни тарқатишни, маълумотларни узатиш тармоқлари ва тизимларини такомиллаштириш ва ривожлантириш, шу жумладан, уларни жаҳон ахборот тизимларига интеграциялаш давлат дастурларини экспертизадан ўтказиш ва келишиб олишни ташкил қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия битимлари шартларига ва электрон оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этади;
(7-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 октябрдаги 214-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 415-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр алоқаси тармоқлари ва воситалари, радиоэшиттириш ва телевидение фаолият кўрсатишининг ахборот бехатарлигини таъминлаш талабларини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 550-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/550/0790-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 550-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/550/0790-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий-сиёсий жамғармасининг телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотларни узатиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради.
(7-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатлар ва компанияларнинг телекўрсатувлари ва радиоэшиттиришларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқатиш имкониятини ва мақсадга мувофиқлигини аниқлайди, ҳукуматлараро битимлар ва халқаро шартномалар тузиш бўйича таклифлар киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон телевидение ва радиоэшиттиришларини тарқатиш ҳамда ахборот тизимларини жаҳон ахборот тармоқларига интеграциялаш масалалари бўйича хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан музокараларда қатнашади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлигининг телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатишни лицензиялаш масалалари бўйича, шунингдек, радиочастоталари бўйича Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг телерадиоэшиттиришлар радиочастоталари спектридан бехатар ва оқилона фойдаланиш масалалари бўйича ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб боради.
(7-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/550/0790-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада телерадиоэшиттиришларни, маълумотларни узатиш тармоқлари ва тизимларини такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича ташкилий-техникавий тадбирларни ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссиянинг иш тартиби ва режасини, Комиссия ҳузуридаги доимий ишлайдиган ишчи гуруҳ тўғрисидаги низомни тасдиқлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телерадиоэшиттириш соҳасида радиочастоталарни тақсимлаш ва фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар беришни ташкил этади ҳамда танловлар ўтказади.
(7-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/550/0790-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишли давлат органларининг хулосаларига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини тарқатиш ҳуқуқини бериш масалалари бўйича қарорлар қабул қилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 мартдаги 47-сонли қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 11-сон, 87-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Комиссиянинг ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектларга, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларга улар томонидан электр алоқасининг, ахборотларга ишлов бериш ва маълумотларни узатиш тармоқларига оид қисмини, шу жумладан, «Интернет» тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, ва улардан фойдаланиш, шунингдек телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома (лицензия)лар бериш ва уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
(8-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 августдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 255-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини тарқатиш ҳуқуқини бериш ёхуд рад этиш (бекор қилиш) тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 мартдаги 47-сонли қарорига мувофиқ учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 11-сон, 87-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органларидан, ташкилотлар ва корхоналардан Комиссия ваколатига кирувчи масалалар бўйича ахборотлар олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз мажлисларида комиссия аъзоларининг ҳамда вазирликлар ва идоралар масъул вакилларининг ахборотларини эшитиш, тегишли қарорлар қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликка мувофиқ телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш бўйича чеклашларни белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот бехатарлиги даражасини таъминлаш ва ошириш бўйича таклифлар киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорларининг давлат бошқаруви органлари ва, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Комиссиянинг давлат бошқаруви органлари билан ўзаро муносабатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг қарори асосида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг улар томонидан телекоммуникациялар, ахборотларга ишлов бериш ва маълумотларни узатиш тармоқларига оид қисмини, шунингдек, «Интернет» тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш, телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар беради.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/550/0790-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармалари — қонунчиликда белгиланган тартибда телерадиодастурларни оммавий ахборот воситалари сифатида давлат рўйхатидан ўтказади ва уларни Ягона давлат реестрига киритади;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва Ўзбекистон МТРК орқали телерадиодастурларни тайёрлаш ва шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига риоя қилинишини;
(10-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 мартдаги 41-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 11-сон, 83-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги орқали телерадиодастурларни тарқатиш бўйича фаолиятнинг ҳамда маълумотларни узатишнинг лицензия талаблари ва шартларига, техник нормативлар ва стандартларга мувофиқ амалга оширилишини, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланилишини.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/550/0790-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Махсус алоқа хизмати орқали ахборот бехатарлиги таъминланишини;
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси орқали радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш (бериш), лойиҳалаштириш, қуриш (ўрнатиш), фойдаланиш, сотиш ҳамда уларни чет эллардан олиб келиш тартибини;
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 августдаги 233-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 458-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телерадиомаҳсулотларга муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, «Ўзбеккино» миллий агентлиги;
(10-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 324-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги орқали телерадиоэшиттиришларни тарқатиш, Ўзбекистон ахборот тизимларини жаҳон ахборот тармоқларига интеграциялаш масалалари бўйича ҳукуматлараро битимлар ва халқаро шартномаларнинг бажарилишини назорат қилади.
(10-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 июндаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси ҳузуридаги ишчи гуруҳнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р‎

Лавозимларнинг номи‎

Ходимлар сони‎

Ягона тариф сеткаси бўйича разряд‎

1.‎ Раҳбар‎ 1‎ 15‎
2.‎ Бош мутахассис‎ 2‎ 12‎
3.‎ Етакчи мутахассис‎ 2‎ 11‎
Жами:‎ 5‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарорига
4-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш билан шуғулланиш фаолиятига лицензиялар бериш учун ҳужжатларни қабул қилиш ва расмийлаштириш
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 октябрдаги 214-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 415-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Тартиб ҳужжатларни қабул қилиш, уларни экспертизадан ҳамда телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш (трансляция, ретрансляция қилиш) ва маълумотларни узатиш билан шуғулланиш фаолиятига махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш, шунингдек, уларни бекор қилиш ва амал қилишини тўхтатиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 октябрдаги 214-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 415-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш (трансляция, ретрансляция қилиш) ва маълумотлар узатиш билан шуғулланиш фаолиятига махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш, шунингдек, уларни бекор қилиш ва амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарорни Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси эксперт хулосалар ёки давлат бошқаруви тегишли ваколатли органлари тақдимномалари асосида қабул қилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 октябрдаги 214-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 415-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлардан, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектлардан лицензиялар олиш учун ҳужжатларни қабул қилиш, уларни экспертизадан ўтказишни ташкил этиш, Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси қарорлари лойиҳаларини тайёрлашни Комиссия ҳузуридаги доимий ишловчи ишчи гуруҳ амалга оширади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 октябрдаги 214-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 415-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Фаолият турига лицензия олиш учун хўжалик юритувчи субъект Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссия ҳузуридаги ишчи гуруҳга лицензия олиш учун қонунчиликда белгиланган рўйхат бўйича ҳужжатларни топширади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси ҳузуридаги доимий ишловчи ишчи гуруҳ ҳужжатларнинг тўлиқ пакети мавжуд бўлганда уч кун муддатда уни эксперт хулоса бериш учун Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлигига ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига юборади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/550/0790-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси икки ҳафта муддатда Комиссия ҳузуридаги ишчи гуруҳга ҳужжатлар пакети бўйича эксперт хулоса тақдим этади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/550/0790-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ишчи гуруҳ Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг навбатдаги йиғилишига умумлаштирилган эксперт хулоса ва қарор лойиҳасини киритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг қарори ижобий бўлганда Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги махсус электрон тизим орқали қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда фаолият турига лицензия беради, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармалари қонунчиликда белгиланган тартибда оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказади ва уни давлат реестрига киритади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2025 й., 09/25/550/0790-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Гувоҳнома ва лицензия йиғим ва давлат божи тўланганда берилади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 октябрдаги 214-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 415-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 октябрдаги 214-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 415-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 589-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 801-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2020 й., 09/20/801/1657-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 ноябрдаги 453-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 22-24-сон, 158-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарорига
9-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 31 июлдаги 380-сон қарорига 1а, 4 ва 4а-иловалардан Электрмагнит мослиги маркази» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 28 августдаги 420-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 и., 8-сон, 30-модда) билан тасдиқланган Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомдаги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II бўлимнинг 4-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мулкчилик шакллари ва қайси идорага қарашлиликларидан қатъи назар, почта ва телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслардан норматив ҳужжатлар, давлат тармоқлар стандартлари талабларини, почта ва телекоммуникациялар соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини бузганлик учун санкциялар шаклида, монополияга қарши қонунчиликни бузганлик учун солинадиган иқтисодий санкциялар ва жарималардан бошқа, ундириладиган маблағлар»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III бўлим 5-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси қишлоқлари ва узоқ аҳоли яшаш жойлари телекоммуникация инфратузилмасини қайта жиҳозлаш ва уни янада ривожлантиришни мақсадли маблағ билан таъминлаш».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-бўлимининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 13 августдаги 379-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 8-сон, 25-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 3 сентябрдаги 406-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 9-сон 27-модда)га илова;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 19 февралдаги 89-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 2-сон, 6-модда)га илованинг 5-банди 6, 7-хатбошилари.