19.11.2025 йилдаги ПҚ-348-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 19.11.2025 йилдаги ПҚ-348-сон
Date of entry into force
21.11.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚАРОРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятини ташкил этиш ва туризм соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги «Экология ва туризм соҳаларида аҳоли талабларига тезкор жавоб бера оладиган бошқарув тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-217-сон Фармонига мувофиқ, иқтисодиётнинг стратегик жиҳатдан муҳим сектори сифатида туризм соҳасининг тизимли ва барқарор ривожланишини таъминлаш, соҳада давлат бошқарувини янада такомиллаштириш, кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш ҳамда миллий туристик маҳсулотларнинг жаҳон бозорида рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Мақсадлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар 2030 йилгача туризм соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) туризм соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини амалдаги 3,5 фоиздан 7 фоизгача етказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) чет эллик туристларнинг йиллик сонини амалдаги 10 млн нафардан 20 млн нафаргача етказиш, шу жумладан, тўлов қобилияти юқори бўлган туристлар оқимини кўпайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) туризм хизматлари йиллик экспорти ҳажмини 6 млрд АҚШ долларидан ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) Ўзбекистоннинг туристик шаҳарлари ўртасидаги транспорт боғланишини яхшилаш, ички авиақатновлар сонини кўпайтириш ҳамда йўлга сарфланадиган вақтни камида 3 бараварга қисқартириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) 4 ва 5 юлдузли меҳмонхоналар сонини 2 бараварга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) туристик хизматлар ва маҳсулотларни диверсификация қилиш орқали республиканинг туристик салоҳиятини тўлиқ ишга солиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(з) жаҳонда кенг таниладиган Ўзбекистоннинг туристик брендини яратиш ва миллий туристик маҳсулотларни оммалаштириш учун янги инструментларни жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Соҳада давлат бошқарувини такомиллаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишлари 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) туризм соҳасини тартибга солиш ва ривожлантириш бўйича давлат сиёсатини амалга оширувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Қўмита ўз ваколатлари доирасида умуммажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилишга ҳақли;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Қўмита раиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) Қўмита ва унинг тизимидаги ташкилотлар ишини тўғри ва самарали ташкил этиш, бу орқали уларнинг фаолиятини натижадорликка йўналтириш, шунингдек, ушбу йўналишда белгиланган мақсадли кўрсаткичларга сўзсиз ва тўлақонли эришишни таъминлаш учун масъул ҳамда шахсан жавобгар ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) Қўмита Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича вориси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Туристик оқимни ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Миллий туристик маҳсулотларни жаҳонда оммалаштириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Қўмита раисининг миллий туристик маҳсулотларни оммалаштириш бўйича ўринбосари лавозими киритилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Қўмитанинг хорижий мамлакатлардаги ваколатхоналари (кейинги ўринларда — ваколатхоналар) 3-иловага мувофиқ ташкил этилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) ваколатхоналар ўзи фаолият юритадиган давлатларда 4-иловада назарда тутилган вазифаларни бажариши белгилансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) Қўмита раисининг миллий туристик маҳсулотларни оммалаштириш бўйича ўринбосари «Миллий PR-маркази» давлат муассасаси ва ваколатхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда миллий туристик маҳсулотларнинг самарали маркетинги учун шахсан масъул ва жавобгар этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қўмита:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш учун визасиз режим жорий этиладиган давлатлар рўйхатини кенгайтириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш ва унинг ҳудудида бўлиш билан боғлиқ тартиб-таомилларни соддалаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) республиканинг туризм-транспорт логистикасини ривожлантириш бўйича пухта ишлаб чиқилган таклифларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги билан биргаликда 2026 йил 1 мартга қадар Ўзбекистон Республикаси туризм соҳасини 2040 йилгача ривожлантириш стратегияси лойиҳасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2026 йил 1 июнга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи 2030 йилгача мўлжалланган туристик хизматлар бозорларида маркетинг дастури лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
(5-банд «в» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 апрелдаги ПҚ-161-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2026 й., 07/26/161/0437-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) миллий туристик маҳсулотларни фаол саёҳат қилувчи аҳолига эга хорижий давлатларда оммалаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) туризм соҳасида таргетланган реклама тизимини кенг жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Маданий мерос агентлиги, Қўмита билан биргаликда туристларни жалб қилиш бўйича қўшимча имкониятларни ишга солиш мақсадида 2026 — 2028 йилларда қуйидаги лойиҳа ва чора-тадбирларни амалга оширсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Самарқанд шаҳридаги энг муҳим тарихий объектларни боғловчи 6,6 км узунликдаги туристик маршрутни ташкил этиш бўйича «Самарқанднинг мерос йўли» лойиҳасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) аҳолининг турмуш тарзи, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ва коммуникация тизимини тарихий муҳит билан уйғунлаштирган ҳолда Хива шаҳридаги Ичан-қалъа мажмуасини жаҳонда ягона бўлган иммерсив ва «ақлли» музей-шаҳарга айлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Тошкент шаҳри бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) модернизм ёдгорликларини ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритиш бўйича материаллар тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) энг кўп мозаикалар бор шаҳар сифатида жаҳон миқёсида эътироф этилишига эришиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Қўмита ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда қуйидаги тартибда жаҳонга машҳур кийим-кечак брендларини савдо-кўнгилочар мажмуаларга жалб қилиш ҳамда шаҳарлар четларида (атрофларида) миллий архитектура услубига асосланган замонавий аутлет марказларни ташкил этиш чораларини кўрсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) биринчи босқичда (2030 йилгача) — Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) иккинчи босқичда (2030 йилдан бошлаб) — туристик салоҳияти юқори бўлган бошқа аҳоли пунктларида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Туризм соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2026 йил 1 апрелдан бошлаб чет эл фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишда аввал харид қилинган товарлар учун тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш уларнинг хоҳишига кўра нақд пул шаклида амалга оширилиши мумкин;
(8-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 мартдаги ПҚ-78-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.03.2026 й., 07/26/78/0201-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 2026 йил 1 мартдан бошлаб Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) туристик стартапларни — янги турдаги туризм хизматларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи, бироқ 1 млрд сўмдан кўп бўлмаган миқдорда ҳар йили энг яхши 10 тагача лойиҳаларга субсидиялар ажратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) меҳмонхоналарнинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатда назарда тутилган халқаро эътироф этилган «яшил» сертификатларни олиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) 2026 йил 1 апрелдан бошлаб халқаро конференциялар ва тадбирларни (MICE туризм) ташкил қилиб, унга камида 100 нафар чет эллик туристни жалб қилган тадбиркорлик субъектларига ушбу тадбирларни ташкил қилишда улар томонидан тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаларининг 50 фоизини қайтариш тартиби жорий этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) 2028 йил 1 январга қадар ушбу қарорга 5-иловада назарда тутилган тартибга риоя қилган ҳолда:
(8-банд «г» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги ПФ-175-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2026 й., 06/26/175/0878-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) туризм соҳаси субъектлари томонидан импорт қилинадиган автобус, электробус ҳамда ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари саккиздан ортиқ ўриндиқларга эга бўлган микроавтобуслар божхона божидан ва утилизация йиғимидан озод этилади (бунда утилизация йиғимидан озод қилишга оид имтиёз фақат ўхшаши Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган автобус, электробус ва микроавтобусларга нисбатан татбиқ этилади);
(8-банд «г» кичик бандининг «i» хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги ПФ-175-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2026 й., 06/26/175/0878-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) Қорақалпоғистон Республикасида рўйхатга олиниб, лицензияга эга бўлган туроператорларга, истисно тариқасида, экстремал турларни ташкил қилиш учун двигатель ҳажми 2,4 литрдан кам бўлмаган юқори ўтиш қобилиятига эга транспорт воситалари импорт қилинаётганда божхона божи ва утилизация йиғимини амалдаги ставканинг 25 фоизи миқдорида 3 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) туризм соҳаси субъектлари томонидан импорт қилинадиган автобус, электробус ва микроавтобусларнинг сонидан қатъи назар, уларга битта сертификат беришга рухсат этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) 2030 йил 1 январга қадар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатга кирган меҳмонхона брендларини жалб қилган ҳолда бренд билан дастлабки келишувларга эга тадбиркорлик субъектлари томонидан меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун мазкур бренднинг талабига мувофиқ олиб келинадиган асбоб-ускуналар, техника, транспорт воситалари, мебель ва инвентарлар божхона божидан озод этилади.
(8-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 апрелдаги ПҚ-161-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2026 й., 07/26/161/0437-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 сентябрь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Қўмита республика ҳудудида ўз фильмларини яратишда хорижий кинокомпанияларга харажатларнинг бир қисмини қайтаришни (Rebate) мувофиқлаштирувчи масъул давлат органи ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган харажатлар суммаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) 3 миллиард сўмгача бўлса — 10 фоиз;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) 3 миллиард сўмдан 5 миллиард сўмгача бўлса — 15 фоиз;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) 5 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмгача бўлса — 20 фоиз;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлса — 25 фоиз, бироқ битта фильм учун 4 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) 2026 йил 1 мартдан бошлаб нуфузли хорижий кинокомпаниялар билан музокаралар ўтказган ҳолда Жамғарма маблағлари ҳисобидан фильмларнинг бевосита ёки билвосита Ўзбекистон Республикаси туристик жозибадорлиги, тарихий-маданий мероси ва бошқа муҳим ижобий жиҳатларини намойиш қилувчи қисмини (эпизодини) яратганлик (шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, ўз павильонларида ёки компьютер графикаси ёрдамида) учун ҳақ тўлаш тартиби жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Туризм соҳасини рақамлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2026 йил 1 июлдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) ишга тушириладиган Миллий туризм ягона платформаси ва унинг мобил иловаси орқали:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) хорижий туристларнинг розилиги асосида Давлат чегарасини кесиб ўтишда йиғиладиган маълумотларни интеграция қилган ҳолда туристик электрон SIM-карта билан улаш ва вақтинча бўлиш жойи бўйича рўйхатга олиш проактив шаклда амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) мулкчилик шаклидан қатъи назар транспортнинг барча турлари интеграция қилинган ҳолда саёҳат йўналишини тузиш, энг мақбул йўналиш ва транспорт турини танлаш, чипталарни онлайн банд қилиш ва сотиб олиш имконияти яратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) чипта хўжалиги жорий қилинган барча туризм объектлари, шу жумладан, музейлар, маданий мерос объектлари, маданият, кўнгилочар ва дам олиш объектларига билетларни онлайн сотиб олиш имкониятига эга бўлган ягона чипта тизими жорий қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) экскурсиялар ўтказиш учун интерактив хариталар, планшетлар, аудиоёрдамчи, видеоёрдамчи ҳамда онлайн трансляциялар воситасида туристик объектлар ҳақида ахборот бериш имконини берувчи рақамли гид тизими ишга туширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(v) жойлаштириш воситалари томонидан хорижий ва маҳаллий туристлардан ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғим биллинг тизими орқали автоматик тарзда тўғридан-тўғри Жамғармага ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) аҳоли томонидан дала ҳовлиларини ижарага бериш «Soliq» мобил иловаси орқали «мен билан бирга» шаклида бир нафар шахс номига бирга дам олувчилар сонини кўрсатган ҳолда соддалаштирилган тартибда расмийлаштириш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. 2026 йил якунига қадар Миллий туризм ягона платформаси доирасида «Хавфсиз шаҳар» аппарат-дастурий комплекси билан интеграция қилган ҳолда республика ҳудудларига туристлар оқимлари (тоифаларга қараб) ва уларнинг хоҳишларини таҳлил қилиш, персоналлаштирилган маршрутлар ва таклифларни яратиш, шунингдек, нарх шаклланиши ва ресурслар тақсимланиши каби имкониятларни назарда тутувчи сунъий интеллект ва катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш тизими жорий этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Соҳада кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Туризм хизматлари сифатини ошириш мақсадида Бутунжаҳон туризм ташкилоти шафелигида Халқаро туризм академияси Самарқанд кампусида туризм соҳаси субъектлари ходимларининг малакасини ошириш (1 ойгача) ҳамда уларни қайта тайёрлаш (8 ойгача) ўқув курслари ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Жамғарма харажатларини мақбуллаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Белгилансинки, 2026 йил 1 январдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Жамғарма кенгаши тузилиб, унинг ижобий қарори бўлмаган лойиҳаларни молиялаштириш бюджет ҳамда смета-штат интизомини бузиш ҳисобланади, бундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларида Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши белгиланган лойиҳалар ҳамда Қўмита, шу жумладан, унинг тизим ташкилотлари ва ҳудудий бўлинмаларини сақлаш билан боғлиқ харажатлар мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг натижадорлиги Жамғарма кенгаши томонидан доимий равишда баҳолаб борилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Хавфсиз туризмни таъминлаш жамғармасига туристик (меҳмонхона) йиғимдан келиб тушадиган тушумлардан ўтказиладиган маблағ миқдори амалдаги 10 фоиздан 5 фоизга камайтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қўмита Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Жамғарма манбалари ҳисобидан вазирлик ва идораларга ажратмаларни бекор қилиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Туризмни жадал ривожлантириш ва ушбу соҳада давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси» 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаменти ҳузурида Туризм соҳасидаги ислоҳотлар штаби фаолияти йўлга қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Туризм соҳасидаги ислоҳотлар штаби ҳудудлар, тармоқлар ҳамда йирик туристик объектлар кесимида туризм соҳасидаги масалаларни мониторинг қилиш ва ҳал қилиш, янги имкониятларни аниқлаш ҳамда ишга солиш чораларини кўриб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Туризм соҳасидаги ислоҳотлар штабига жалб қилинган (хизмат сафарига юборилган) давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш миқдорлари ва шартлари тўлиқ сақлаб қолинади ҳамда хизмат сафари давомида уларнинг асосий иш жойи бўйича бюджет ташкилотларининг мавжуд тасдиқланган бюджет параметрлари ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида ойлик иш ҳақига 20 фоиз миқдорида устама тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Қўмита:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) бир ой муддатда Туризм қўмитаси тўғрисидаги низомни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Қўмита Тошкент шаҳри Амир Темур шоҳкўчаси 107б-уй манзили бўйича жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Туризм қўмитаси раиси белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ушбу қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаменти бошлиғи Г.О. Умерова зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 19 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-348-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 ноябрдаги ПҚ-348-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Туризм турларини диверсификация қилиш, энг аввало, ички ва зиёрат туризми, экологик туризм, этнотуризм, ишбилармонлик туризми, спорт, гастрономик, тиббий, таълим ва илмий туризмни ҳар томонлама ривожлантириш, ташқи ва ички туризмни ҳар томонлама кенгайтириш, янги туризм йўналишларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни туризм бозорларида жорий қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Туристик хизматларнинг ташқи ва ички бозорларида маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, мамлакатнинг туристик нуфузини янада ривожлантириш, бебаҳо туризм салоҳиятини оммалаштириш ва тарғиб қилиш, миллий туристик маҳсулотлар ва туризм брендларининг халқаро туризм бозорларига кириб боришига йўналтирилган фаол реклама-ахборот сиёсатини амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Туристик инфратузилмани шакллантириш, шу жумладан, туристик объектларни жойлаштириш учун имконият юқори бўлган ҳудудларда режалаштириш ва лойиҳалаштириш ишларини ташкил этиш, инвесторларни жалб қилиш, туризм соҳасида тадбиркорлик фаоллиги ошишига ҳар томонлама кўмаклашиш, туристик объектларни давлат-хусусий шериклик асосида самарали бошқариш ҳамда соҳани босқичма-босқич тўлиқ рақамлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Туризм соҳасини давлат томонидан ва бозор орқали тартибга солишни мақбуллаштириш, туристик хизматлар бозорида рақобатни ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Туризм соҳаси учун кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш, туризм соҳаси субъектлари ходимларини мунтазам қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни юқори даражада ташкил этиш, соҳада илм-фанини ривожлантиришга кўмаклашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мамлакатнинг туризм салоҳиятини тубдан ошириш, туризмга иқтисодиётнинг стратегик сектори мақомини бериш, туризм соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш мақсадида туризмни ривожлантиришнинг яхлит концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Республика ҳудудларининг туризм салоҳиятидан келиб чиқиб, туризмнинг истиқболли йўналишларини белгилаш, янги туристик маҳсулотларни яратиш, уларни паспортлаштириш, туризм соҳасидаги ягона реестрларни шакллантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Туристик объектларда, овқатланиш жойларида, республика ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиш вақтида ва ташрифларни ташкил этишда туристлар хавфсизлиги ҳамда соғлиғини таъминлашга йўналтирилган туристик хизматларни кўрсатиш сифати ва хавфсизлигининг стандартларини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Республика кинолокацияларини, шу жумладан, жамоат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда хорижда тарғиб қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Туризм бўйича нуфузли халқаро ва миллий ташкилотлар, биринчи навбатда, БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти, шунингдек, хорижий компаниялар билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, халқаро ва давлатлараро стандартлар ҳамда нормаларни туризм фаолияти ва амалиётига жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 ноябрдаги ПҚ-348-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Туризм қўмитаси

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри туризм бошқармалари

«Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази» давлат муассасаси

«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети

Хорижий мамлакатлардаги ваколатхоналар *

«Миллий PR-маркази» давлат муассасаси

Халқаро туризм академияси Самарқанд кампуси

«Белдирсой-Чимён-Нанай» халқаро умуммавсумий курортини қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офиси

«Туристларга хизмат кўрсатиш маркази» давлат муассасаси

Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти

«Ипак йўли» офиси» унитар корхонаси

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Қўмита бошқарув ходимларининг чекланган штатлар сони 275 тани ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Штат бирликлари сони тегишли ваколатхоналар фаолияти йўлга қўйилганда белгиланади ва ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 ноябрдаги ПҚ-348-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг хорижий мамлакатлардаги ваколатхоналари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ваколатхона жойлашадиган шаҳар

Фаолият олиб бориладиган минтақа

Штат бирликлари сони

1.

Абу Даби шаҳри

Кўрфаз давлатлари

3

2.

Жакарта шаҳри

Жанубий ва Жанубий-Шарқий Осиё давлатлари

3

3.

Париж шаҳри

Европа давлатлари

5

4.

Пекин шаҳри

Хитой Халқ Республикаси, Корея Республикаси, Япония

5

5.

Нью-Йорк шаҳри

АҚШ, Канада, Лотин Америкаси давлатлари

3

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ваколатхоналар фаолияти тегишли давлатлар билан келишиш тартиб-таомиллари амалга оширилгандан сўнг 2027 йил 1 январдан кейин ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ваколатхоналар штат бирликларини сақлаш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 ноябрдаги ПҚ-348-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг хорижий мамлакатлардаги ваколатхоналари томонидан бажариладиган вазифалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Миллий туристик маҳсулотлар маркетинги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тегишли давлатнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда мақсадли маркетинг стратегияларини (телевидение, интернет ва ижтимоий тармоқлар, босма нашрлар, ташқи реклама орқали) ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Оммавий ахборот воситалари ва фикр етакчилари (инфлюенсерлар) билан ишлаш, шу жумладан, журналистлар, блогерлар ва туроператорлар учун матбуот анжуманлари ва пресс турлар ташкил этиш, ижобий ахборот фонини яратиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Маҳаллий тилларда рақамли маркетинг ўтказиш, шу жумладан, миллий туризм ягона платформаси ва ижтимоий тармоқларни оммалаштириш, онлайн кампанияларни йўлга қўйиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Маҳаллий тилларда миллий туризм имкониятлари ҳақида долзарб каталоглар, брошюралар, хариталар ва видеоматериаллар тайёрлаш ва тарқатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Халқаро туристик кўргазмалар ва ярмаркаларда миллий стендни ташкил этиш, янги маҳсулотлар ва йўналишларни тақдимот қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Туристик бизнес вакиллари ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Миллий туристик маҳсулотларни ўз туристик пакетларига қўшиш учун етакчи туроператорлар билан ҳамкорлик ўрнатиш ва ривожлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Маҳаллий туристик бизнес вакиллари учун «B2B» тадбирларини ташкил этиш, шу жумладан, роуд-шоулар, тақдимотлар ва воркшоплар ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Республика билан ишлашдан манфаатдор бўлган чет эллик туристик компаниялар учун «ягона дарча» тамойилини йўлга қўйиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Маҳаллий бозордаги талабни ўрганган ҳолда Туризм қўмитаси учун янги туристик маҳсулотларни яратиш ва мослаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Ахборот ва таҳлилий фаолият
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тегишли давлатдаги тенденциялар, рақобат муҳити, туристик хизматлар истеъмолчиларининг ҳаракати ва уларга бўлган талабини доимий равишда таҳлил қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Туристлар, туроператорлар ва оммавий ахборот воситаларидан миллий туристик маҳсулотлар сифати ва улардан фойдаланишга бўлган қизиқиши тўғрисида маълумотлар олиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Туризм қўмитасига ўз фаолияти, маркетинг кампаниялари самарадорлиги ва стратегияни такомиллаштириб бориш бўйича ҳисоботларни доимий равишда тақдим этиб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қонунчиликдаги, шу жумладан, туристик оқимга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган виза ва республикага киришга оид талаблардаги ўзгартиришларни кузатиб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Ижобий миллий имижни яратиш ва оммалаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мамлакатнинг муҳим туризм йўналиши сифатидаги барқарор, жозибадор ва хавфсиз имижни шакллантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Умумий мақсадларга эришиш учун Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Визага оид тартиб-таомилларни соддалаштириш, авиақатновларни ва туристик оқимни оширишга хизмат қиладиган бошқа омилларни яхшилашга қаратилган чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мамлакатнинг таниқлилиги ва жозибадорлигини ошириш учун маданий тадбирлар, фестиваллар ва маданият кунларини ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Миллий туристик маҳсулот ҳақидаги хабардорликни ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Миллий туристик маҳсулотларнинг ўзига хос хусусиятлари бўйича чет эллик туроператорлар учун ўқув семинарлари ва вебинарлар ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Долзарб таклифлар, чегирмалар ва махсус турлар ҳақида ахборот тақдим этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 ноябрдаги ПҚ-348-сон қарорига
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туризм соҳаси субъектлари учун айрим имтиёзларни қўллаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Мазкур қарор 8-банди «г» кичик бандининг иккинчи хатбошиси бўйича
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Имтиёз Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилаётган янги ишлаб чиқарилган, «Евро-5» ва ундан юқори экологик стандарт талабларига мос келадиган автобус ва ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари саккиздан ортиқ ўриндиқларга эга бўлган микроавтобуслар учун тақдим этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги ПФ-175-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2026 й., 06/26/175/0878-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Имтиёз Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилаётган янги ишлаб чиқарилган электробуслар учун ҳам тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Импорт қилинган автобуслар, электробус ва микроавтобуслар импорт қилинган кундан бошлаб 3 йил давомида бошқа шахсга сотилган ёки ўтказилган ёхуд ижарага берилган тақдирда, тақдим этилган имтиёз бекор қилинади ҳамда божхона божи ва утилизация йиғими белгиланган тартибда тўлиқ ҳажмда импорт қилган шахсдан ундириб олинади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги ПФ-175-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2026 й., 06/26/175/0878-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Мазкур қарор 8-банди «г» кичик бандининг учинчи хатбошиси бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Транспорт воситаси импорт қилинган кундан бошлаб 3 йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидан ташқарида фойдаланилгани, бошқа шахсларга сотилгани ёки ўтказилгани ёхуд ижарага берилгани аниқланган тақдирда, божхона божи ва утилизация йиғими тўлиқ ҳажмда импорт қилган шахсдан ундириб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Мазкур қарор 8-банди «г» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси бўйича
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Имтиёз Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилаётган янги ишлаб чиқарилган, «Евро-5» ва ундан юқори экологик стандарт талабларига мос келадиган автобус ва ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари саккиздан ортиқ ўриндиқларга эга бўлган микроавтобуслар учун тақдим этилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги ПФ-175-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2026 й., 06/26/175/0878-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Имтиёз Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилаётган янги ишлаб чиқарилган электробуслар учун ҳам тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Импорт қилинган автобус, электробус ва микроавтобуслар импорт қилинган кундан бошлаб 3 йил давомида бошқа шахсга сотилган ёки ўтказилган ёхуд ижарага берилган тақдирда, тақдим этилган имтиёз бекор қилинади ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда транспорт воситасини импорт қилган шахсга молиявий санкция қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 ноябрдаги ПҚ-348-сон қарорига
6-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туризмни жадал ривожлантириш ва ушбу соҳада давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Ижро учун масъуллар

I. Туризм қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини йўлга қўйиш

1.

Туризм қўмитасининг марказий аппарати, унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш.

Идоравий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил декабрь

Туризм қўмитаси

2.

1. Туризм қўмитасининг хорижий мамлакатлардаги ваколатхоналари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича:

ваколатхоналар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш, шу жумладан, унда ваколатхоналарнинг фаолият бошлаш шартлари, уларнинг раҳбарлари мақомини белгилаш ва уларга дипломатик мартаба даражаларини беришни назарда тутиш;

харажатлар сметаси, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартибини белгилаш, шунингдек, моддий-техник ва транспорт воситалари билан таъминлашни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2026 йил июнь

Туризм қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Тегишли давлатларда ваколатхоналар фаолиятини йўлга қўйиш, шу жумладан, жойлаштириш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

Келишилган муддатларда

Ташқи ишлар вазирлиги,

Туризм қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

3.

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан фойдаланишнинг самарадорликка ва натижадорликка асосланган тизимини яратиш, шу жумладан, жамғарма кенгашини тузишни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2025 йил декабрь

Туризм қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

4.

Халқаро туризм академияси Самарқанд кампуси фаолиятини янада самарали ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2025 йил ноябрь

Туризм қўмитаси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

II. Туризм соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш ва қўшимча имкониятларни ишга солиш

5.

Самарқанд шаҳридаги энг муҳим тарихий объектларни боғловчи 6,6 км узунликдаги туристик маршрутни ташкил этиш бўйича «Самарқанднинг мерос йўли» лойиҳасини амалга оширишни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2025 йил ноябрь

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси,

Маданий мерос агентлиги,

Туризм қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

6.

1. Аҳоли турмуш тарзи, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ва коммуникация тизимини тарихий муҳит билан уйғунлаштирган ҳолда Хива шаҳридаги Ичан-қалъа мажмуасини жаҳонда ягона бўлган иммерсив ва «ақлли» музей-шаҳарга айлантириш лойиҳасини амалга ошириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил март

Маданий мерос агентлиги,

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси,

Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Энергетика вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ичан-қалъа мажмуасининг умумбашарий бемисл қимматини муҳофаза қилиш, бу борадаги ҳар қандай салбий таъсирни барвақт аниқлаш, олдини олиш ҳамда айбдор шахсларга нисбатан қонуний таъсир чораларини кўриб бориш.

Амалий чора-тадбирлар режаси

Доимий равишда

7.

Тошкент шаҳридаги модернизм ёдгорликларини ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритиш бўйича материаллар тақдим этиш.

Амалий чора-тадбирлар режаси

2026 йил июнь

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси,

Маданий мерос агентлиги,

Туризм қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия,

Тошкент шаҳри ҳокимлиги

8.

Тошкент шаҳрининг энг кўп мозаикалар бор шаҳар сифатида жаҳон миқёсида эътироф этилишига эришиш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар режаси

2026 йил давомида

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси,

Маданий мерос агентлиги,

Туризм қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия,

Тошкент шаҳри ҳокимлиги

9.

Илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, спелеотуризмни ривожлантиришни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда қуйидагилар назарда тутилади:

нуфузли хорижий телеканаллар учун Ўзбекистоннинг спелеотуризм соҳасидаги салоҳиятини намойиш этувчи ҳужжатли фильмлар яратиш;

мамлакатимиздаги энг йирик ғорларга нуфузли халқаро илмий экспедициялар ташкил этиш;

ғорларга саёҳатларни ташкил қилишда туристлар хавфсизлигини таъминлаш ва атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш чораларини кўриш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2026 йил апрель

Туризм қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

10.

Туристик объектларда, айниқса, экотуризм йўналишлари ва сув ҳавзаларида қўшимча, ёрдамчи ва кўнгилочар хизматлар кўрсатишни рағбатлантириш ва уларни яширин иқтисодиётдан чиқаришни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2026 йил апрель

Туризм қўмитаси,

Солиқ қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

11.

Ўзбекистоннинг туристик шаҳарлари ўртасида транспорт боғланишини яхшилаш ҳамда йўлга сарфланадиган вақтни камида 3 баробарга қисқариш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

Бунда, жумладан:

Ўзбекистоннинг туристик шаҳарлари, биринчи навбатда, Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарлари ўртасида авиақатновларни йўлга қўйиш;

туроператорлар учун «транспорт-пакет» тизимини жорий қилиш (авиа+тур хизматлари);

билет нархларини давлат томонидан субсидиялаш орқали ички рейсларни оммалаштириш назарда тутилади.

Таҳлилий маълумотлар

2026 йил март

Транспорт вазирлиги,

Туризм қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

12.

Соҳада яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

«туристик дала ҳовли» тушунчасини киритиш, уларнинг реестрини шакллантириш ҳамда мижозларни Миллий туризм ягона платформасига киритишни мажбурий этиб белгилаш;

Миллий туризм ягона платформасига киритилмаган меҳмонхона, туристик дала ҳовлиларнинг ноқонуний фаолияти ҳақида хабар берган шахсга ҳисобланган солиқнинг 30 фоизини кешбек сифатида тўлаш тартибини жорий этиш;

Миллий туризм ягона платформасига меҳмонхона ва туристик дала ҳовлида кўрсатиладиган хизматларнинг нархини доимий киритиш ва бу жараёнларни Туризм қўмитаси томонидан назорат қилиш тартибини жорий қилиш;

меҳмонхона ва туристик дала ҳовлилар фаолияти қонунга мувофиқ олиб борилишини мониторинг қилиш вазифасини «маҳаллабай» тамойили асосида солиқ инспектори зиммасига юклаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил май

Солиқ қўмитаси,

Туризм қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги

13.

Фарғона вилоятининг Фарғона, Қўқон ва Марғилон шаҳарларига асосий эътиборни қаратган ҳолда вилоятда юлдузли меҳмонхоналар сонини умумий 15 тага етказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 — 2028 йиллар

Туризм қўмитаси,

Фарғона вилояти ҳокимлиги

III. Туризм соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш

14.

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан туристик стартапларни — янги турдаги туризм хизматларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмига субсидия ажратишни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2026 йил февраль

Туризм қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

15.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш:

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан меҳмонхоналарнинг халқаро эътироф этилган «яшил» сертификатларни олиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаб бериш тартибини белгилаш;

халқаро эътироф этилган «яшил» сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2026 йил февраль

Туризм қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

16.

Халқаро конференциялар ва тадбирларни (MICE туризм) ташкил қилиб, унга камида 100 нафар чет эллик туристни жалб қилган тадбиркорлик субъектларига ушбу тадбирларни ташкил қилишда улар томонидан тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаларининг 50 фоизини қайтариш тартибини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил март

Туризм қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Солиқ қўмитаси

17.

Чет давлатлар фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишда аввал харид қилинган товарлар учун тўланган қўшилган қиймат солиғини нақд пул шаклида қайтариш тартибини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил апрель

Солиқ қўмитаси,

Туризм қўмитаси,

Марказий банк,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

18.

Нуфузли хорижий кинокомпаниялар билан музокаралар ўтказган ҳолда Жамғарма маблағлари ҳисобидан фильмларнинг бевосита ёки билвосита Ўзбекистон Республикаси туристик жозибадорлиги, тарихий-маданий мероси ва бошқа муҳим ижобий жиҳатларини намойиш қилувчи қисмини (эпизодини) яратганлик (шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, ўз павильонларида ёки компьютер графикаси ёрдамида) учун ҳақ тўлаш тартибини жорий этишни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2026 йил февраль

Туризм қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Маданият вазирлиги

IV. Туризм соҳасини рақамлаштириш

19.

Ушбу қарорнинг 10-бандига мувофиқ, миллий туризм ягона платформаси ва унинг мобил иловасини ишга тушириш ҳамда унинг функцияларини кенгайтириш орқали туристларга қўшимча қулайликлар яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил июнь

Туризм қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Солиқ қўмитаси

20.

Миллий туризм ягона платформаси доирасида «Хавфсиз шаҳар» аппарат-дастурий комплекси билан ўзаро интеграция қилган ҳолда республика ҳудудларига туристлар оқимларини (тоифаларга қараб) ва уларнинг хоҳишларини таҳлил қилиш, персоналлаштирилган маршрутлар ва таклифларни яратиш, шунингдек, нарх шаклланиши ва ресурслар тақсимланишини назарда тутувчи сунъий интеллект ва катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш тизимини жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Туризм қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги

21.

Туристлар учун электрон декларацияни онлайн тўлдириш тизими тўлиқ ишга туширилгандан сўнг, чет эл фуқаролари томонидан олдиндан тўлдириш имкониятини яратиш ҳамда ушбу қулайликлар хусусида мобил иловалар, СМС-хабарлар ва онлайн платформалар орқали тарғиб қилиш.

Амалий чора-тадбирлар режаси

Доимий равишда

Божхона қўмитаси,

Туризм қўмитаси

V. Бошқа чора-тадбирлар

22.

Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритиш:

Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатлари, Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Франция Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари, Буюк Британия, Индонезия Республикасидаги элчихоналарига биттадан қўшимча равишда маданият масалалари бўйича маслаҳатчи штат бирликлари ажратиш;

ушбу штат бирликларини сақлаш харажатларини Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш;

маслаҳатчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаменти бошлиғи — Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раисига бўйсунуви ва ҳисобдорлигини йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил декабрь

Ташқи ишлар вазирлиги,

Туризм қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

23.

Туризм қўмитасининг буюртмасига асосан жойлаштириш воситаларининг хоналари банд қилинишини таъминлаш.

Бунда ушбу тартибда банд қилинган хоналарга ваколатли орган томонидан, улардан фойдаланилганидан қатъий назар, бозор нархларидан келиб чиқиб, тўлов қилиниши лозим.

Амалий чора-тадбирлар режаси

Доимий равишда

Туризм қўмитаси

24.

Ўзбекистон Республикасига учувчисиз учиш аппаратларини олиб киришни режалаштирган шахсларни чет давлатлар божхона масканларида аниқлаш ва тўхтатиш чораларини кўриш, шу жумладан, ушбу мақсадда чет давлатлар божхона идораларига учувчисиз учиш аппаратларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартиби хусусидаги маълумотларни юбориш.

Амалий чора-тадбирлар режаси

Доимий равишда

Божхона қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Транспорт вазирлиги

25.

1. Халқаро ўтказиш масканлари ва уларнинг яқинида, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришдан чегара назоратидан ўтказиш пунктигача бўлган ҳудудда валюта айирбошлаш ва нақд пулни нақдсиз шаклга ўтказиш имкониятини берувчи банк шохобчалари ва (ёки) банкоматлар фаолиятини туну кун йўлга қўйиш учун улар ўрнатиладиган жойларни хатловдан ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил апрель

Марказий банк,

Божхона қўмитаси,

Транспорт вазирлиги

2. Хатлов натижаларига кўра, банк шохобчалари ва (ёки) банкоматларни белгиланган тартибда ўрнатиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

26.

Авиакомпаниялар ва хориждаги ваколатхоналар имкониятларини ишга солган ҳолда Ўзбекистон Республикасига кириш/чиқишда учувчисиз учиш аппаратлари ҳамда валюта билан боғлиқ масалалар бўйича чет эл фуқароларига амалдаги қонунчилик талабларини етказиш бўйича кенг қамровли тарғибот ишларини (реклама, визуал материаллар, баннерлар, флаерлар, плакатлар ва ҳ.к.) олиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар режаси

Доимий равишда

Ташқи ишлар вазирлиги,

Божхона қўмитаси,

Транспорт вазирлиги, Марказий банк,

Туризм қўмитаси

(6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 мартдаги ПҚ-78-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.03.2026 й., 07/26/78/0201-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2025 й., 07/25/348/1073-сон; 06.03.2026 й., 07/26/78/0201-сон; 01.05.2026 й., 07/26/161/0437-сон; 28.08.2026 й., 06/26/175/0878-сон)