20.10.2025 йилдаги ПҚ-308-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 20.10.2025 йилдаги ПҚ-308-сон
Date of entry into force
21.10.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат тилини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида давлат тили имкониятларидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, таълим ташкилотларида ўзбек тилини ўқитиш тизимини такомиллаштириш, унинг софлигини сақлаш ва мунтазам бойитиб бориш, замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларига фаол интеграциялашувини таъминлаш, халқаро миқёсдаги ўрни ва нуфузини кенгайтириш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Асосий мақсадлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар давлат тилини янада ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида давлат тили имкониятларидан тўлиқ ва самарали фойдаланишга эришиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) таълим ташкилотларида давлат тилини ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш, унинг илм-фан тили сифатидаги нуфузини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) давлат тилининг софлигини сақлаш ва унинг луғат бойлигини мунтазам ошириб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) давлат тилининг замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларига фаол интеграциялашувини таъминлаш, бу борада сунъий интеллект имкониятларидан унумли фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) давлат тилининг халқаро миқёсдаги ўрни ва нуфузини ошириш, хорижий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) мамлакатимизда истиқомат қиладиган барча миллат ва элатлар вакиллари ҳамда хориждаги ватандошларимизнинг давлат тилини ўрганиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Республикада давлат тили имкониятларидан самарали фойдаланишга эришиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2020 — 2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепциясини 2025-2026 йилларда амалга ошириш дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 2026 йил 1 январдан бошлаб республика даражасидаги давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларининг марказий аппаратларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликларида бошқарув ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони доирасида раҳбарнинг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда 2026 йилдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) таълим қардош тилларда олиб бориладиган умумий ўрта таълим ташкилотлари учун ўзбек тилини ўргатиш бўйича дарсликларнинг даврийлиги асосида янги авлодини яратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) мактабгача таълим ташкилотларида ўзбек тилини ўргатиш бўйича педагоглар учун ўқув қўлланмаларни ишлаб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) мактабгача таълим ёшидаги болалар учун «Менинг илк изоҳли луғатчам» расмли луғат китобини яратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) болаларга ўзбек тилини ўргатиш бўйича замонавий анимацион видео ва аудио маҳсулотлар ишлаб чиқилишини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Фанлар академияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2026 йил 1 июнга қадар кўп жилдли «Ўзбекистон миллий қомуси»ни электрон шаклда тайёрлаш ва эълон қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 2026 йил 1 декабрга қадар «Она тили. Қомус» китобининг нашрга тайёрланиши ва чоп этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат тилининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларига фаол интеграциялашувини таъминлаш борасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2026 йил 1 майга қадар ўзбек тилини сунъий интеллект ёрдамида қўллаб-қувватлашга хизмат қиладиган платформа ишлаб чиқиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2025 йил 1 декабрга қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) янги қабул қилинаётган атамалар бўйича жамоатчилик муҳокамасида билдирилган таклиф, фикр ва тавсияларни қайд этиб борувчи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) тасдиқланган янги сўз ва атамаларни ўзида акс эттирадиган электрон реестрни юритувчи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) ўзбек тилида чоп этилган соҳавий, изоҳли ва имло луғатларини ўзида жамлаш ва фойдаланиш учун мўлжалланган электрон платформани яратиш бўйича илмий лойиҳага танлов эълон қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Давлат тилининг софлигини сақлаш, уни бойитиб бориш ҳамда илм-фан тили сифатида нуфузини ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ҳар йили октябрь ойида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси ўзбек тилининг дунё тиллари ўртасида тутган ўрни ва халқаро нуфузини оширишга қаратилган халқаро илмий-амалий конференцияни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган чет эллик талабалар ўртасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) ўзбек тили бўйича республика олимпиадасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) «Ўзбек тили — қалбим таржимони» кўрик-танловини юқори савияда ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзбек тилини ривожлантиришга қаратилган энг яхши илмий, ижодий, амалий ишларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Жонажон ўзбек тилим» танловини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари вазирлик ва идоралар билан биргаликда умуммиллий диктант лойиҳасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда вазирлик ва идоралар 21 октябрь Ўзбек тили байрами кунига бағишланган маданий-маърифий, адабий тадбирлар, янги китоблар тақдимотларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўзбек тили мавзусида иншолар танловини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) ўзбек тили фани ўқитувчилари ўртасида «Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» республика танловини ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, «Ватандошлар» жамоат фонди билан биргаликда ҳар йили Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиaдасини ўтказиб борсин. Бунда олимпиaда ғолибларини республика олий таълим муассасаларининг «филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили ва адабиёти» таълим йўналишига умумий қабул квотасидан ташқари давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш йўлга қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда унинг ҳудудий бўлинмаларида мамлакатимиздаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган ўзбек тилини ўрганиш истагида бўлган чет эллик талабаларни улар ўқиётган олий таълим ташкилотлари маблағлари ҳисобидан ўзбек тилига бепул ўқитиш курсларини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2026 йил давомида ўз маблағлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган миллий маданий марказлар вакиллари учун ўзбек тилига ўқитиш курсларини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Ташқи ишлар вазирлиги, «Ватандошлар» жамоат фонди ва манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда «Ватандошлар» жамоат фонди маблағлари ҳисобидан хорижий давлатлардаги ўзбек диаспора ташкилотлари ҳузурида ватандошларнинг фарзандларига ўзбек тилини ўргатишга ихтисослашган ўқув марказлари ташкил этишга кўмаклашиш, уларни зарур ўқув қўлланмалари, дарсликлар ва адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ёшлар ишлари агентлиги уч ой муддатда ўзбек тилини бошқа миллат ва элатлар вакиллари, хориждаги ватандошларнинг фарзандларини, ўзбек тилини ўрганиш истагида бўлган чет эл фуқароларини ўқитиш мақсадида «Ибрат фарзандлари» лойиҳаси билан ҳамкорликда алоҳида сунъий интеллект ёрдамида ўзбек тилини ўргатиш модулини ишга туширсин. Бунда ўзбек модулини яратиш учун харажатлар Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан амалга оширилиши назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Адлия вазирлиги уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб вазирликлар ва идоралар раҳбарлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 20 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-308-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 октябрдаги ПҚ-308-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 — 2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепциясини 2025-2026 йилларда амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАСТУРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Ижро учун масъуллар

I. Таълим ташкилотларида давлат тилини ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш, унинг илм-фан тили сифатидаги нуфузини ошириш

1.

Мактабгача таълим ташкилотларида, хусусан, таълим бошқа тилларда олиб бориладиган мактабгача таълим ташкилотларида болаларга ўзбек тилини ўргатиш тизимини такомиллаштириш.

1. Мактабгача таълим ташкилотларида ўзбек тилини ўргатиш бўйича педагоглар учун ўқув қўлланма ишлаб чиқиш.

2026 йил июль

Ижрочиларнинг маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Болалар контентини ривожлантириш маркази

2. Мактабгача таълим ёшидаги болалар учун «Менинг илк изоҳли луғатчам» расмли луғат китобини яратиш ва мактабгача таълим ташкилотларига етказиш.

2026 йил сентябрь

3. Болаларга ўзбек тилини ўргатиш бўйича анимацион видео ва аудио маҳсулотлар яратиш.

2026 йил ноябрь

2.

Таълим ташкилотларида ўзбек тилини ўргатишга оид ўқув-методик ва педагогик қўлланмаларнинг янги авлодини яратиш бўйича амалий ва инновацион лойиҳалар амалга оширилишини йўлга қўйиш.

1. Давлат илмий-техник дастурлари доирасида бажариладиган амалий ва инновацион лойиҳалар танловини эълон қилиш.

2025 йил ноябрь-декабрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан илмий-тадқиқот лойиҳалари асосида ўтказиладиган танлов натижалари бўйича ажратиладиган грантлар, Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

2. Лойиҳа доирасида амалга оширилган тадқиқотлар асосида ўқув-методик ва педагогик қўлланмаларнинг янги авлодини яратиш.

2026 йил сентябрь

3.

Таълим ўзбек тилидан бошқа тилларда олиб бориладиган умумий ўрта таълим мактабларида, академик лицейлар ҳамда техникумларда (бошланғич таълим дастурлари ўқитиладиган) ўзбек тилини ўргатишга, билимини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган янги ўқув-методик қўлланмалар, кўргазмали материаллар яратиш ҳамда ўзбек тилини ўқитиш тизимини такомиллаштириш.

1. Ўқув-методик қўлланмалар, кўргазмали материаллар яратиш бўйича 2026 — 2030 йилларга мўлжалланган қўшма чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил апрель

Давлат бюджетидан мазкур мақсадларга йўналтирилган маблағлар ҳисобидан

Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Фанлар академияси,

вазирликлар ва идоралар

2. Ўзбек тили фанидан янги ўқув адабиётлари, кўргазмали материалларни даврийлигидан келиб чиқиб яратиш.

3. Ўзбек тили фанидан қўшимча аудио ва видео қўлланмалар яратиш ҳамда уларни оммалаштириш.

4. Ўқувчининг нутқий ва лингвистик кўникмаларини ривожлантирувчи, ўзбек тилининг бой имкониятларини ўзлаштириш имконини берувчи ўқув дастури яратиш.

2026 йилдан чора-тадбирлар режаси асосида

4.

Нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг лицензия талаб ва шартларини давлат тилига оид қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлаштириш.

1. Нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида ўзбек тили фанига ажратиладиган ўқув соатлари ҳажмини давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари учун тасдиқланган таянч ўқув режага мувофиқ белгилашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2026 йил февраль

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2026 йил март

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил апрель

5.

«Она тили. Қомус» китобини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш.

1. Илмий-ижодий муаллифлар гуруҳини шакллантириш.

2026 йил январь

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Фанлар академияси,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. «Она тили. Қомус» китобини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш.

2026 йил давомида

6.

«Ўзбек шеваларининг изоҳли луғати»ни тайёрлаш бўйича мақсадли илмий лойиҳани амалга ошириш.

1. Илмий-ижодий муаллифлар гуруҳларини шакллантириш.

2026 йил апрель

-

Фанлар академияси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Шевага оид сўзларни тўплаш бўйича тадқиқотлар олиб бориш.

2026-2027 йиллар давомида

3. «Ўзбек шеваларининг изоҳли луғати»ни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш.

2028 йил давомида

7.

Сейсмология, бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ҳамда сейсмик хавфсизлик соҳасига оид атамаларнинг изоҳли луғатини тайёрлаш ва нашр этиш.

1. Илмий-ижодий муаллифлар гуруҳларини шакллантириш.

2026 йил апрель

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Фанлар академияси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

2. Соҳага оид сўз ва атамаларни тўплаш бўйича тадқиқотлар олиб бориш.

3. Изоҳли луғатни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш.

2026 йил давомида

 

II. Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида давлат тили имкониятларидан тўлиқ ва тўғри фойдаланиш, унинг софлигини сақлаш, бойитиб бориш ва аҳолининг нутқ маданиятини ошириш

8.

Республика даражасидаги давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларининг марказий аппаратларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликларида давлат тилида иш юритиш самарадорлигини янада ошириш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш ва қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш:

раҳбарнинг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчисининг вазифа ва ваколатлари, фаолияти самарадорлиги кўрсаткичлари;

раҳбарнинг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчисини рағбатлантириш механизмларини жорий этиш.

2025 йил ноябрь

-

Адлия вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2025 йил декабрь

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил январь

9.

Давлат ва нодавлат теле ва радио каналлар бошловчиларининг ўзбек адабий тили бўйича нутқ маданиятини ошириш тизимини йўлга қўйиш.

1. Бошловчилар рўйхатини шакллантириш ҳамда Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказига тақдим этиш.

2. Марказда бошловчиларнинг малакасини ошириш.

Доимий равишда

Буюртмачиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон миллий медиа бирлашмаси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

10.

Кўп жилдли «Ўзбекистон миллий қомуси» тайёрланишини ташкил қилиш.

1. Кўп жилдли «Ўзбекистон миллий қомуси»ни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ шакллантириш.

2026 йил январь

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Фанлар академияси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

вазирликлар ва идоралар,

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

2. Кўп жилдли «Ўзбекистон миллий қомуси»ни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида тайёрлаш бўйича аниқ механизмларини белгилаб берувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2026 йил февраль-март

3. Ҳужжат лойиҳасини мутасадди вазирликлар ва идоралар билан келишиш.

2026 йил апрель

4. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил май

III. Давлат тилининг замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларига фаол интеграциялашувини таъминлаш

11.

Сунъий интеллект ёрдамида ўзбек тилидаги матнларни овозли нутққа, нутқларни матнга айлантирадиган, ўзбек тилидан хорижий тилларга, хорижий тиллардан ўзбек тилига таржима қиладиган, видео ва фотосуратлардаги матнларни ўқиб-ўгиришга хизмат қиладиган сунъий интеллект платформасини яратиш.

1. Малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2026 йил январь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан илмий-тадқиқот лойиҳалари асосида ўтказиладиган танлов натижалари бўйича ажратиладиган грантлар

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Фанлар академияси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

вазирликлар ва идоралар

2. Сунъий интеллект платформасини ишлаб чиқишнинг аниқ механизмларини белгилаб берувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш.

2026 йил январь-февраль

3. Ҳужжат лойиҳасини мутасадди вазирликлар ва идоралар билан келишиш.

2026 йил март

4. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил апрель

5. Сунъий интеллект платформасини яратиш ва ишга тушириш.

белгиланган муддатда

12.

Янги қабул қилинаётган атамалар билан боғлиқ барча маълумотларни ўзида акс эттирувчи электрон платформа бўйича илмий лойиҳага танлов эълон қилиш.

1. Давлат илмий-техник дастурлари доирасида илмий лойиҳа эълон қилиш.

2025 йил ноябрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан илмий-тадқиқот лойиҳалари асосида ўтказиладиган танлов натижалари бўйича ажратиладиган грантлар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Платформани ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш.

Белгиланган муддатда

IV. Давлат тилининг халқаро миқёсдаги ўрни ва нуфузини ошириш, бу борада хорижий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш

13.

Қўшни республикалардаги таълим ўзбек тилида олиб бориладиган таълим ташкилотлари учун ўзбек тилидаги ўқув қўлланмалар, дарслик ва бошқа адабиётларни (жумладан, электрон шаклда) белгиланган тартибда етказиб бериш.

1. Мазкур таълим ташкилотларида ўзбек тилидаги қўлланма, дарслик ва бошқа адабиётларга бўлган эҳтиёжни ўрганиш.

2025 йил декабрь

Ижрочиларнинг маблағлари

Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Ёзувчилар уюшмаси,

Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси, «Ватандошлар» жамоат фонди

2. Ушбу муассасалар учун ўзбек тилидаги ўқув қўлланмалар, дарслик ва бошқа адабиётларнинг электрон шаклини тайёрлаш.

2026 йил июнь

3. Мазкур электрон ўқув қўлланмалар, дарслик ва бошқа адабиётларни қўшни давлатлардаги тегишли таълим ташкилотларига белгиланган тартибда етказиб бериш.

2026 йил август

14.

Хорижий давлатлардаги ўзбек диаспора ташкилотлари ҳузурида ватандошларнинг фарзандларига ўзбек тилини ўргатишга ихтисослашган ўқув марказлари ташкил этишга кўмаклашиш, уларни зарур ўқув қўлланмалари, дарсликлар ва адабиётлар билан таъминлаш.

1. Хорижий давлатлардаги ўзбек диаспора ташкилотлари билан мулоқот олиб бориш натижаларига кўра хориждаги ватандошларнинг фарзандларига ўзбек тилини ўргатиш бўйича ўқув марказлари ташкил этиш лойиҳаларини шакллантириш.

2026 йил февраль

«Ватандошлар» жамоат фонди маблағлари ҳисобидан

Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита,

Ташқи ишлар вазирлиги,

«Ватандошлар» жамоат фонди

2. Ўқув марказларини ўзбек диаспораси вакиллари зич яшайдиган ҳудудларда устуворлик асосида босқичма-босқич ташкил этиб бориш.

3. Ўқув марказлари учун зарур ўқув қўлланмалари, дарсликлар, адабиётлар ва бошқа анжомлар етказиб берилишини таъминлаш.

Доимий

15.

«Ўзбек тилининг жаҳон миқёсида ўрни ва нуфузини ошириш истиқболлари» мавзусида анъанавий халқаро илмий-амалий конференциясини ўтказишни йўлга қўйиш.

1. Ташкилий қўмита тузиш, конференция асосномасини шакллантириш ва уни ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.

2026 йил март

Ижрочиларнинг маблағлари

Фанлар академияси,

 Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси

2. Конференцияни юқори савияда ўтказиб бориш.

2026 йил октябрдан бошлаб доимий

16.

Ўзбек тили бўйича олимпиадаларни ташкил этиб бориш.

1. Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадасини ташкил этиш ва юқори савияда ўтказиб бориш.

2026 йилдан бошлаб ҳар йили

Ижрочиларнинг маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Бунда Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадаси ғолибларини республика олий таълим муассасаларининг филология ва тиллар ўқитиш: ўзбек тили ва адабиёти таълим йўналишларига умумий қабул квотасидан ташқари давлат гранти асосида ўқишга қабул қилишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2026 йил январь

2. Умумий ўрта, ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари ўзбек тили ўқитувчилари ўртасида Эркин Воҳидов номидаги «Э, Воҳ» республика ўзбек тили олимпиадасини анъанавий тарзда ташкил этиш.

2026 йилдан бошлаб

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

«UzReport» ахборот агентлиги,

Халқаро Нордик университети

17.

Ўзбек тилини бошқа миллат ва элатлар вакиллари, хориждаги ватандошларнинг фарзандларига, ўзбек тилини ўрганиш истагида бўлган чет эл фуқароларига ўргатиш мақсадида «Ибрат фарзандлари» лойиҳаси билан ҳамкорликда алоҳида сунъий интеллект ёрдамида ўзбек тилини ўргатиш модулини ишга тушириш.

1. «Ибрат фарзандлари» лойиҳасининг сунъий интеллект ёрдамида ўзбек тилини ўргатиш модулини ишлаб чиқиш.

2025 йил декабрь

Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги

2. «Ибрат фарзандлари» лойиҳасининг сунъий интеллект ёрдамида ўзбек тилини ўргатиш модулини ишга тушириш.

2026 йил январь

V. Мамлакатимизда истиқомат қилаётган барча миллат ва элатларга давлат тилини ўрганиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш

18.

Мамлакатимизда истиқомат қилаётган барча миллат ва элатлар вакилларига давлат тилини ўргатишга мўлжалланган ўқув-методик қўлланмалар, кўргазмали материаллар яратиш.

1. 2025-2026 йилларга мўлжалланган қўшма чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

2025 йил декабрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан илмий тадқиқот лойиҳалари бўйича ўтказиладиган танлов натижалари бўйича ажратиладиган грантлар

Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Фанлар академияси,

Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита

2. Чора-тадбирлар режасини амалга ошириш.

Режа-жадвалга мувофиқ

19.

Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган миллий маданий марказлар вакиллари учун ўзбек тилини ўргатиш бўйича ўқув курсларини йўлга қўйиш.

1. Республикадаги миллий маданий марказлар кесимида ўзбек тилини ўрганишга бўлган эҳтиёжни аниқлаш.

2025 йил ноябрь

Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси

2. Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази билан ҳамкорликда курсларни ташкил этиш.

2026 йил январдан

20.

Оммавий ахборот воситалари ва даврий нашрларда давлат тилини ўрганишга бағишланган туркум дастурлар ташкил қилиш.

Оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда давлат тилини ўрганишга бағишланган кўрсатувлар, эшиттиришлар ташкил этиб, мақолалар эълон қилиб бориш.

Доимий

Ижрочиларнинг маблағлари

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

21.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда унинг ҳудудий бўлинмаларида мамлакатимиздаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган чет эллик талабаларни ўзбек тилига бепул ўқитиш курсларини ташкил этиш.

1. Талабалар рўйхатини шакллантириш ва Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказига тақдим этиш.

2025 йил декабрь

Олий таълим ташкилотлари маблағлари ҳисобидан

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

 олий таълим ташкилотлари

2. Талабалар сонидан келиб чиқиб, ҳудудлар кесимида графикка мувофиқ ўқув курсларини ташкил этиш.

2026 йил январь ойидан бошлаб

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.10.2025 й., 07/25/308/0957-сон)