05.09.2025 йилдаги ПҚ-268-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 05.09.2025 йилдаги ПҚ-268-сон
Date of entry into force
06.09.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корпоратив муносабатларни тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корпоратив муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш, корпоратив бошқарув тартиб-таомилларини янада соддалаштириш ҳамда хўжалик жамиятларида замонавий бошқарув усулларини жорий этиш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Корпоратив муносабатларни такомиллаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Адлия вазирлиги, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг масъулияти чекланган жамият (кейинги ўринларда — жамият) иштирокчиси таркибига кириш ёки таркибидан чиқариш фактининг кучга кириш механизмини соддалаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, қуйидаги ҳолларда жамият иштирокчилари таркибига киритиш ёки таркибидан чиқариш амалда тегишли ҳаракат (ёки ҳаракатсизлик) ҳамда ҳодиса содир этилган пайтдан бошлаб юзага келган ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) иштирокчилар таркибидан мажбурий чиқариш ёки иштирокчилар таркибига мажбурий киритиш, шу жумладан, жамиятдаги улуш иштирокчи ва учинчи шахс ўртасида умумий мулк деб топилган ва унинг тегишли қисмига мулк ҳуқуқи белгиланган ҳолатларда — суд қарори қонуний кучга кирган кундан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) иштирокчининг ҳуқуқий вориси ёки меросхўр(лар)ини жамиятга иштирокчи(лар) сифатида киритишда нотариус томонидан расмийлаштирилган меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома ёки жамият қайта ташкил этилиши (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) муносабати билан ҳуқуқий ворисликни ўтказишни назарда тутувчи топшириш ҳужжати жамиятга тақдим этилган вақтдан (бундан жамиятнинг уставида улушнинг (улушнинг бир қисмининг) меросхўрларга ёки ҳуқуқий ворисларга ўтиши учун жамият иштирокчиларининг розилигини олиш зарурлиги назарда тутилган ҳоллар мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) жамият улуши «E-auksion» электрон савдо платформаси ва/ёки қонунчиликка мувофиқ хусусийлаштиришнинг бошқа усуллари орқали сотилганда — савдо натижалари расмийлаштирилиб, улуш қиймати тўлиқ тўланган кундан (агар олди-сотди шартномасида бошқа шартлар назарда тутилмаган бўлса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) жамият улушини (улушининг бир қисмини) сотиш ва жамият улушини (улушининг бир қисмини) сотишдан бошқача тарзда учинчи шахслар фойдасига воз кечиш нотариал шаклда амалга оширилганда — бу ҳақида тасдиқловчи ҳужжатлар расмийлаштирилган кундан. Бунда жамиятнинг уставида мазкур ҳаракат тақиқланмаганлиги, иштирокчининг улуши тўлиқ тўланганлиги, мазкур ҳаракат учун жамиятнинг ёки жамият иштирокчиларининг розилигини олиш зарурлиги назарда тутилган ҳолларда розилик олинганлиги каби ҳолатлар нотариус томонидан текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) жамият иштирокчилари таркибига кириш ёки таркибидан чиқиш ҳолатларида жамият бошқа иштирокчиларни ўттиз кун муддатда бу ҳақида хабардор қилади ва жамият иштирокчилари таркибидаги ўзгартиришларни Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрида (кейинги ўринларда — Реестр) қайта давлат рўйхатидан ўтказиш чораларини кўради. Бунда мазкур ўзгартиришларни амалга ошириш учун жамият умумий йиғилишининг қарорини қабул қилиш талаб этилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) мазкур қарорнинг 2-бандида белгиланган ҳолатларда жамият ўз иштирокчилари таркибидаги ўзгартиришларни белгиланган муддатда Реестрга киритиш чораларини кўрмаган тақдирда, манфаатдор шахс жамият иштирокчилари таркибига киритиш бўйича рўйхатдан ўтказувчи органга мустақил мурожаат қилиши мумкин. Бунда рўйхатдан ўтказувчи орган иштирокчининг мурожаатини рад этишга ҳақли эмас;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) мазкур қарорнинг 2-бандидаги ҳолатларда иштирокчи жамиятдаги улуш билан боғлиқ юридик ҳаракатларни ушбу улушга бўлган ҳуқуқ белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин амалга оширишга ҳақли;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) жамиятларнинг солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича қарздорликлари мавжудлиги уларнинг иштирокчилари таркиби ўзгариши билан боғлиқ ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) давлат иштирокидаги корхоналар ва давлат муассасалари Давлат активларини бошқариш агентлигининг розилигини олган ҳолда уларнинг таъсисчилари қарори асосида ихтиёрий тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Замонавий ахборот технологияларини жорий этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тижорат ташкилотлари (акциядорлик жамиятлари ва кредит бюролари бундан мустасно) таъсисчиларининг (иштирокчиларининг) ўзига тегишли улушларга бўлган ҳуқуқларининг ҳимоясини мустаҳкамлаш мақсадида Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) юридик шахс таъсисчилари (иштирокчилари) таъсисчи сифатида иштирок этаётган корхоналар рўйхати, улардаги улушлар миқдори (фоизи), шунингдек, ушбу юридик шахс устав фондида (устав капиталида) иштирок этаётган бошқа таъсисчиларнинг (иштирокчиларнинг) улушлари миқдорлари (фоизи), мазкур улушларнинг шаклланган ёки шаклланмагани тўғрисидаги маълумотларни доимий тарзда онлайн юритиш тизими жорий этилади. Бунда мазкур маълумотлар хўжалик жамиятларида иштирок этувчи ҳар бир таъсисчига (иштирокчига) танишиш учун очиқ ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) юридик шахс таъсисчилари (иштирокчилари) учун ўзларига тегишли улушни бегоналаштиришга тақиқ қўйиш имконияти яратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Адлия вазирлиги 2026 йил 1 мартга қадар Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) жамиятларда имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш бўйича бошқа иштирокчиларни хабардор қилиш, имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш истагини билдириш, рад этишни электрон амалга ошириш имконияти яратилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими билан интеграция қилинишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Корпоратив низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини такомиллаштириш, судлардаги юкламани камайтириш мақсадида 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши таркибида Корпоратив этика бўйича комиссия ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар Корпоратив этика бўйича комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) юридик шахсларга, хусусан, хўжалик жамиятларига корпоратив этика масалалари бўйича тавсиялар бериб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) хўжалик жамиятларига корпоратив этика кодексини ишлаб чиқиш бўйича услубий ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) корпоратив этикани бузишга оид низоларни ҳал этиш юзасидан амалий ёрдам кўрсатиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) корпоратив муносабатларни ривожлантириш бўйича Савдо-саноат палатаси ҳамда вазирлик ва идораларга таклифлар киритиб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Савдо-саноат палатаси Корпоратив этика бўйича комиссиянинг ишчи органи этиб белгилансин ва унинг фаолиятини ташкил этиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Корпоратив муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда адлия вазири А.Д. Ташкулов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 5 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-268-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 сентябрдаги ПҚ-268-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корпоратив муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАСТУРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирнинг номланиши

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Масъулияти чекланган жамият иштирокчиси мақомини олиш ёки йўқотишнинг соддалаштирилган тартиб-таомилларини жорий қилиш.

Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси

2025 йил ноябрь

Адлия вазирлиги,

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2.

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида юридик шахс (акциядорлик жамиятлари ва кредит бюролари бундан мустасно) таъсисчиларининг (иштирокчиларининг) ўзига тегишли улушлар тўғрисидаги маълумотларнинг долзарблигини таъминлаш ҳамда мазкур улушларга бўлган ҳуқуқларининг ҳимоясини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча имкониятлар яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил октябрь

Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

3.

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида:

масъулияти чекланган жамиятларда имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш бўйича бошқа иштирокчиларни хабардор қилиш, имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш истагини билдириш, рад этишни электрон тарзда амалга ошириш имкониятини яратиш;

«Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими билан интеграция қилишни таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил 1 март

Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

4.

Савдо-саноат палатасида Корпоратив этика бўйича комиссия ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил октябрь

Савдо-саноат палатаси

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.09.2025 й., 07/25/268/0805-сон)