30.07.2025 йилдаги 477-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.07.2025 йилдаги 477-сон
Date of entry into force
31.07.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат хизматларини шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ички ишлар органлари патруль-пост хизмати бўлинмаларининг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш учун электрон мурожаат қилиш ва хизмат кўрсатишни электрон шаклда амалга ошириш имконияти йўлга қўйилмаганлиги аҳолининг ортиқча оворагарчилигига сабаб бўлмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида хизматлар кўрсатишни расмийлаштиришни рақамлаштириш орқали аҳолига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилансинки, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги давлат хизматларини шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатиш бўйича ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмаларига Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ҳамда Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ишлар органлари патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги давлат хизматларини Ички ишлар вазирлигининг «Е-патруль» тизими орқали кўрсатиш имконияти яратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахслар фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги давлат хизматларини шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатиш бўйича ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмаларига анъанавий (оғзаки ёки ёзма) тарзда мурожаат қилишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат хизматларини шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахслар томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги хизматларни кўрсатиш бўйича ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмаларига мурожаат қилиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва уларни рад этиш асослари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини ташкил этиш тартиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) бир ой муддатда Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда шартномавий-ҳуқуқий асосда хизмат кўрсатиш юзасидан ЯИДХП ва Давлат хизматлари марказлари орқали электрон мурожаат қилиш учун зарур бўлган ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А.А. Ташпулатов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 30 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
477-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июлдаги 477-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат хизматларини шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатишнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

1. Ушбу Регламент ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Регламент оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишга, шунингдек, йиғилишлар, митинглар, кўча намойишларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли орган — ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар гавжум бўладиган жойлар — бозорлар, йирик савдо, кўнгилочар, дам олиш мажмуалари ва марказлари ҳамда аҳоли кўп бўладиган бошқа жойлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгор — фуқаролар гавжум бўладиган жойларда фаолият юритувчи юридик шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома — ваколатли орган томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида пулли хизматлар кўрсатиш бўйича талабгор билан тузиладиган ёзма шаклдаги келишув.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги тадбирлар ваколатли орган томонидан ушбу жойларда фаолият кўрсатувчи талабгор билан тузиладиган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Талабгор фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги давлат хизматларини кўрсатиш учун ваколатли органга ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича электрон мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматларини кўрсатиш бўйича мурожаат қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Талабгор давлат хизматидан фойдаланиш учун ваколатли органга ёки Давлат хизматлари марказига бевосита ўзи келиб мурожаат этади ёхуд давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, ваколатли орган ёки Давлат хизматлари маркази ходими талабгор номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабгордан бошқа маълумотларни талаб қилиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (электрон имзо) билан тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Талабгор Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқланганидан сўнг реал вақт режимида ваколатли органга электрон шаклда юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга электрон шаклда юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Талабгор томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги давлат хизматларини кўрсатиш бўйича ваколатли органга мурожаат юбориш ва уни кўриб чиқиш бепул амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги давлат хизматларини кўрсатиш бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Сўровнома ваколатли органга келиб тушгандан сўнг ўн иш куни мобайнида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мурожаатни кўриб чиқишда ваколатли орган ходими талабгор билан биргаликда фуқаролар гавжум бўладиган жойни кўздан кечиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Фуқаролар гавжум бўладиган жойни кўздан кечириш натижаси бўйича далолатнома тузилиб, унда объект ҳудудининг чегараси, шахсий таркибнинг талаб этиладиган сони, хизмат хоналари, пост ва маршрутларнинг жойлашуви, жавобгарлик ҳудуди, ходимларнинг хизматни ўташ вақти ҳамда тартиблари белгиланади, шунингдек, шартнома лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўздан кечириш далолатномаси ва шартнома лойиҳаси тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг жамоат тартибини сақлаш бошқармасига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Фуқаролар гавжум бўладиган жойнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, кўздан кечириш далолатномаси ва шартнома лойиҳасида ваколатли орган хизматини ташкил этишнинг алоҳида шартлари кўрсатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Юкланган вазифаларни бажариш учун ваколатли орган бўлинмаси шахсий таркибининг сони, пост ва патруль йўналишларининг жойлашуви, шунингдек, хизматни ўташ қоидалари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг жамоат тартибини сақлаш бошқармаси кўздан кечириш далолатномаси ва шартнома лойиҳасини кўриб чиқиш якунлари бўйича уларни беш иш кунидан кечиктирмаган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ёки вилоятлар ички ишлар бошқармалари раҳбариятига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ёки Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ёхуд вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг жамоат тартибини сақлаш бошқармаси томонидан кўздан кечириш далолатномасида объектлар чегарасини, ваколатли орган бўлинмасининг жавобгарлик зоналарини, пост ва патруль йўналишларининг жойлашуви, сони ҳамда кўрсатиладиган хизматлар смета қийматини белгилашда жиддий камчиликлар аниқланганда, туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасига (бўлимига) мазкур камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш тартиблари кўрсатилган билдиришнома юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Шартнома лойиҳаси амалдаги қонунчиликка мувофиқ бўлган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари уч иш кунидан ошмаган муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига талабгор билан шартнома тузиш ҳамда ваколатли орган бўлинмаси ходимлари учун қўшимча штат бирликлари ажратиш тўғрисида тақдимнома киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Талабгор тегишлигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ёки вилоятлар ички ишлар бошқармалари билан шартнома тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Шартнома тузиш ва ваколатли орган бўлинмаси ходимлари учун қўшимча штат бирликлари ажратиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ваколатли орган зиммасига юкланган вазифаларни қўшимча штат бирликлари ажратилгандан сўнг амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Давлат хизматини кўрсатиш талабгор томонидан шартнома талаблари бажарилмаган ёки ваколатли орган зиммасига унинг хизмат вазифалари билан боғлиқ бўлмаган ишлар юкланган тақдирда рад этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асосларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслик важи билан рад этишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини ташкил этиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматлари ваколатли орган бўлинмалари нарядларининг фаолиятини ташкил этиш орқали кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ваколатли орган бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш ва уларни моддий-техник воситалар билан таъминлаш тузилаётган шартномалар бўйича тушадиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ваколатли орган бўлинмаси ходимларининг хизматни ўташ тартиби ва вақти, пост ва маршрутларнинг жойлашуви ҳамда жавобгарлик ҳудудлари туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) бошлиғи томонидан талабгор билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Фуқаролар гавжум бўладиган жой бир нечта туманлар (шаҳарлар) ҳудудида жойлашган тақдирда, ходимларнинг хизматни ўташ тартиби ва вақти, пост ва маршрутларнинг жойлашуви ҳамда жавобгарлик ҳудудлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ёки вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ходимлар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиқлари тақдимномасига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ёки Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ёхуд вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ваколатли орган бўлинмаларининг бошқарув аппарати ва командирлар таркибининг умумий сони (отряд, гуруҳ командирлари) шартномаларга асосан ажратилган штат бирликларининг тўрт фоизидан ошмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ваколатли орган бўлинмаларининг амалдаги шартномалар асосида киритилган штат бирликлари белгиланган тартибда қисқартирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан шартнома асосида фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматларини кўрсатиш тарифлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида ушбу тарифларни декларация қилиш (тасдиқлаш) орқали белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг бюджетдан ташқари махсус ҳисобрақамларига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Кўрсатиладиган хизматлар учун келиб тушадиган маблағлар ходимларга ойлик маош бериш, уларни моддий рағбатлантириш, ижтимоий ҳимоя қилиш, ваколатли орган бўлинмаларининг моддий-техник базасини, жумладан, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш ва янгилаш учун сарфланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Талабгор ваколатли орган ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ушбу регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат хизматларини шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги давлат хизматларини кўрсатиш юзасидан мурожаатни кўриб чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Талабгор

1. Шартнома тузиш учун ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари ёки Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёхуд Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан рўйхатдан ўтади.

2. Мурожаат юбориш учун аризани тўлдиради.

Хоҳишига кўра

2-босқич

Ички ишлар органининг патруль-пост хизмати бўлинмаси

Аризага киритилган талабгорнинг маълумотлари ҳаққонийлиги ва тўлиқлигини текширади.

Ўн иш куни ичида

3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг жамоат тартибини сақлаш бошқармаси

Фуқаролар гавжум бўладиган жойларни кўздан кечиради ҳамда кўздан кечириш далолатномасини ва ушбу жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома лойиҳаси ҳамда бошқа материалларни тайёрлайди.

Беш иш куни ичида

4-босқич

Талабгор ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари

Фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматларини кўрсатиш юзасидан шартнома тузади.

Автоматик равишда

5-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари

Материалларни кўриб чиқиб, жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузиш ва ваколатли орган ходимлари учун қўшимча штат бирликларини ажратиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига тақдимнома киритади.

Уч иш куни ичида

6-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Тақдимномани кўриб чиқиб, ваколатли орган ходимлари учун қўшимча штат бирликларини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Уч иш куни ичида

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат хизматларини шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги давлат хизматларини шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатиш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СЎРОВНОМА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

I. Юридик шахс тўғрисида маълумот

1. Юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли:

2. СТИР:

3. Жойлашган жойи (почта манзили):

4. Телефон рақами:

5. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса):

II. Мурожаат ҳақида маълумот

1. Мурожаат мазмуни:

2. Жамоат тартибини сақлаш хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларни тузиш мақсади:

3. Жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматларини кўрсатишда фуқаролар гавжум бўладиган жойнинг номи:

4. Фуқаролар гавжум бўладиган жойнинг манзили:

5. Фуқаролар гавжум бўладиган жойдаги бино ва иншоотлар ҳамда улар атрофидаги ҳудуднинг схемаси:

PDF, PNG ёки JPEG форматида (50 Mbдан ошмаган ҳажмда)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июлдаги 477-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги хизматларни шартномавий-ҳуқуқий асосда амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 9 октябрдаги 808-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сон қарорига 3-илованинг 2-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 442-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2025 й., 09/25/477/0673-сон)