16.07.2025 йилдаги 446-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.07.2025 йилдаги 446-сон
Date of entry into force
17.07.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 — 2027 йилларда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини янада такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 10 июлдаги ПФ-100-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш орқали давлат бюджети маблағларидан фойдаланишнинг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагиларни ўз ичига олган 2025 — 2027 йилларда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини янада такомиллаштириш концепцияси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат секторида ички назорат тизимини ривожлантириш бўйича халқаро тажриба ва мамлакатимиздаги жорий ҳолат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат муҳитининг яхлит тизимини шакллантириш ва хавфларни бошқаришнинг самарали тизимини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат жараёнларининг натижадорлигини ошириш ва ахборот — коммуникация тизимини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назорат тизимининг доимий мониторингини амалга ошириш ҳамда ҳисобдорликни янада мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назорат тизимини ташкил этишни стандартлаштириш мақсадида қонунчилик асосларини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назорат тизимини ташкил этиш ҳамда ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ривожлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини янада ривожлантириш ва стандартлаштириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар, ҳаракатларнинг мантиқий кетма-кетлиги, муддатлари ва амалга ошириш механизмларини ўз ичига олган 2025 — 2027 йилларда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини такомиллаштириш концепциясини амалга ошириш юзасидан «Йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 16 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
446-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 июлдаги 446-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 — 2027 йилларда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини янада такомиллаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КОНЦЕПЦИЯСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида самарали ички назорат тизимини жорий этиш уларга юклатилган вазифаларнинг тўлақонли бажарилишини, давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда давлат бошқаруви ва давлат молиясини бошқариш соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотларни амалга оширишда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2025 — 2027 йилларда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини янада такомиллаштириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) ички назорат тизимини илғор халқаро тажрибалар асосида стандартлаштириш ҳамда ривожлантиришнинг концептуал ёндашувини белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Концепция республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари, вазифалари, ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги ривожланиш босқичларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Концепцияда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назорат координатори — республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органида ички назорат тизимини баҳолаш ҳамда унинг ташкил этилиши ва самарадорлиги бўйича раҳбариятга маълумотлар киритиш вазифалари юклатилган масъул тузилма;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назорат тизими — республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юклатилган вазифаларни амалга оширишда хавфларни камайтириш, фаолиятнинг қонунчиликка мувофиқлиги, тежамкорлиги, самарадорлиги, ҳисобдорлиги, очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган раҳбарият ва ходимлар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган тартиблар, жараёнлар ҳамда механизмларнинг комплекс тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари — республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимининг самарали жорий этилиши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стратегик мақсадларни аниқ белгилаш ва уларга эришишга ишончни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
самарали фаолият юритувчи бошқарув тизимини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш ва фаолиятга рақамли технологияларни кенг жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолиятга замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш орқали бюрократик тўсиқларни қисқартириш ва аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тизимини яхшилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
раҳбар ва ходимларнинг масъулиятини ошириш ҳамда улар фаолиятини натижадорликка йўналтиришга оид вазифаларни бажаришга хизмат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Концепцияда белгиланган ички назорат тизимини йўлга қўйишга оид талаблар республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари қарори асосида унинг тизимидаги, бўйсунувидаги республика ва ҳудудий даражадаги бюджет ташкилотлари учун татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Жаҳонда давлат секторида ички назорат тизими ривожланишининг умумий тенденцияси ва асосий хулосалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Хорижий мамлакатларда ички назорат тизими халқаро тан олинган моделлар, тегишли қонунчилик ҳужжатлари ҳамда давлат органларининг ички ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органларида ички назорат тизимини ташкил этиш, юклатилган вазифаларни бажариш, хавфларни бошқаришнинг самарали тизимини жорий этиш, ҳисобдорлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Халқаро ички аудиторлар институти томонидан ишлаб чиқилган «Уч бўғин» моделидан кенг фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур моделда давлат органларига юклатилган вазифаларни бажаришдаги бошқарув функциялари ҳамда уларга салбий таъсир қилиши мумкин бўлган хавфлардан ҳимояланишнинг уч бўғини келтирилган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи бўғин — асосий фаолият билан боғлиқ вазифаларни бажариш учун масъул ўрта ва қуйи бўғин ходимларидан иборат операцион функциялар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда мазкур функцияларни амалга оширувчи тузилмаларда юзага келган хавфларни минималлаштириш (бартараф этиш) орқали давлат органи фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ вазифаларнинг бажарилиши таъминланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи бўғин — асосий фаолиятга ёрдамчи сифатидаги вазифаларни, жумладан, хавфларни бошқариш, инспекция ва мувофиқликни таъминлашга қаратилган (комплаенс) бошқарув ва назоратни қўллаб-қувватловчи махсус функциялар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иккинчи бўғин фаолиятга оид асосий вазифаларни амалга оширишга масъул тузилмаларда (биринчи бўғин) қўлланадиган тартиблар, мувофиқлик ва хавфларни бошқариш механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш билан боғлиқ бошқарув функцияларини ўз ичига олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи бўғин — назорат ва бошқарув тизимларининг самарадорлигини мустақил баҳолашни таъминлайдиган ички аудит.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички аудит биринчи ва иккинчи бўғиндан ташкилий ва функционал жиҳатдан ажратилган бўлиб, унга ташкилий ва функционал мустақиллик бериш орқали унинг холислилигини таъминлайди, манфаатлар тўқнашувининг олдини олади ҳамда тўғридан-тўғри давлат органи раҳбарига таклиф ва тавсиялар бериш имконини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида «Уч бўғин» моделидан фойдаланиш, ташкилий ва функционал тақсимотни амалга ошириш орқали вазифаларни бажаришда операцион фаолият, ҳисобдорлик ва мувофиқликни таъминлашга ёрдам беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Уч бўғин» модели билан бир қаторда давлат органларида ички назорат тизимини ташкил этиш бўйича «Ички назорат — интеграциялашган модель (Internal Control — Integrated Framework)» модели қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модел таркиби 5 та компонент ва 17 та тамойилдан иборат бўлиб, унда ички назорат тизимини ташкил этишнинг концептуал асослари ҳамда таркиби келтирилган. Мазкур моделда ички назорат тизими назорат муҳити, хавфларни баҳолаш, назорат жараёнлари, ахборот ва коммуникация ҳамда мониторинг компонентларидан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Илғор халқаро тажрибада давлат органларининг ички назорат тизимини услубий таъминлаш ва мувофиқлаштириш марказлашган тарзда маълум бир давлат органи томонидан амалга оширилади. Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг кўпчилигида ушбу вазифа Молия вазирлигига юклатилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунингдек, услубий таъминлаш ва мувофиқлаштириш вазифалари юклатилган давлат органи томонидан ички назорат тизими ташкил этилишини ўрганиш ва уларнинг натижаларини таҳлил қилиш асосида ҳисоботлар тайёрлаш ҳамда Ҳукуматга ҳисобот бериб бориш амалиёти мавжуд.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини жорий этишдаги тизимли муаммолар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида самарали ички назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича қуйидаги тизимли муаммолар мавжуд:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назорат тизимини халқаро тан олинган стандарт ва моделлар асосида ташкил этиш бўйича ягона ёндашув ва йўналиш белгиланиши зарурлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий хато ва камчиликлар, давлат маблағларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш ҳолатлари юзага келаётгани;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
такрорланувчи ва самарасиз функцияларнинг мавжудлиги натижасида давлат маблағларини иқтисод қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш имкониятининг чеклангани;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфларни бошқариш тизимини янада ривожлантириш ҳамда унинг бошқарувни амалга оширишдаги ролини ошириш зарурати мавжуд;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назорат тизимига оид талабларнинг турли даражадаги ва турдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ўз аксини топгани, амалиётда тегишли нормаларнинг қўлланишида муаммоларни юзага келтиради. Шунингдек, стандартлашган ва самарали ички назорат ҳамда ички аудит тизимини такомиллаштиришга оид ягона қонун шаклидаги ҳужжат мавжуд эмас;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назорат тизимининг ташкил этилишини услубий таъминлаш, мувофиқлаштириш, ўрганиш ва таҳлил қилиш бўйича ваколатли орган белгиланмаган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назорат тизимини ташкил этиш ва хавфларни бошқаришга масъул ходимларни ўқитиш, малакасини ошириш ишлари йўлга қўйилмаган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назорат тизими самарадорлигини оширишга қаратилган ўрганиш ва уларнинг натижаларини таҳлил қилиш асосида ҳисоботлар тайёрлаш тизимини жорий этиш зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимининг самарали йўлга қўйилиши бошқарув ва назоратнинг янада такомиллаштирилишини, давлат бюджети маблағлари ва активларидан оқилона фойдаланишни, ҳисобдорлик ҳамда қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички назорат тизимининг яхлит норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва услубий йўриқномалар асосида ташкил этилиши республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат механизмларининг стандартлаштирилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу эса ўз навбатида, назорат муҳити ва хавфларни бошқариш тизимини мустаҳкамлаш, назорат жараёнларидан самарали фойдаланилишини таъминлайди, сифатли ахборотлардан фойдаланиш ва коммуникацияни яхшилаш ҳамда ишончли мувофиқлик ва ҳисобдорлик тизимларини такомиллаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини самарали ташкил этишни услубий таъминлаш, мувофиқлаштириш, ўрганиш ва уларнинг натижаларини таҳлил қилиш асосида ҳисоботлар тайёрлаш Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (кейинги ўринларда — Масъул орган) томонидан амалга оширилади ва унга қуйидаги вазифалар юклатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизими ва хавфларни бошқаришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда ҳисоботлар тайёрлаш ва эълон қилиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назорат тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини ташкил этиш, унинг қонунчилик асослари ва услубиёти халқаро тан олинган тажрибалар ва стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ички назорат тизими қуйидагиларни таъминлашга қаратилган бўлиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолиятнинг ички идоравий ҳужжатлар, одоб-ахлоқ қоидалари ҳамда тежамкорлик, самарадорлик ва натижадорлик тамойилларига мувофиқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
активлар ва ресурслардан мақсадсиз фойдаланиш, суиистеъмолликлар ҳамда талон-торож ҳолатларининг олдини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолияти тўғрисида ишончли ва аниқ маълумотларнинг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолият бўйича ҳисобдорликка оид мажбуриятларнинг бажарилиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини ривожлантириш қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат муҳитининг яхлит тизимини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфларни бошқаришнинг самарали тизимини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат жараёнларининг натижадорлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот ва коммуникация тизимини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назорат тизимини доимий мониторинг қилиш ҳамда ҳисобдорликни янада мустаҳкамлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Назорат муҳитининг яхлит тизимини шакллантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Назорат муҳити республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органига юклатилган вазифалар ва мажбуриятларнинг бажарилишини таъминловчи ташкилий тузилма, сиёсат, тартиб-таомиллар ва ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидаларини ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органида назорат муҳити қуйидаги асосий элементлардан иборат бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳалоллик тамойили ва одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиниши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
раҳбарият томонидан назорат жараёнларини самарали амалга ошириш имконини берувчи тадбирларнинг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибий бўлинманинг юклатилган вазифаларга мос шакллантирилиши ҳамда ваколат ва мажбуриятларнинг самарали тақсимланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
салоҳиятли мутахассисларни жалб қилиш, ривожлантириш ва сақлаб қолишга оид жараёнларнинг йўлга қўйилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолият учун жавобгарликнинг белгиланиши, ходимларни баҳолаш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш тизимларининг мавжудлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ҳалоллик тамойили ва одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиниши қуйидагиларнинг бажарилиши орқали таъминланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органида ҳалоллик ва одоб-ахлоққа оид нормаларнинг ички ҳужжатлар билан тасдиқланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларнинг одоб-ахлоқ ва малакасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ички ҳужжатларда белгиланган талабларнинг жорий этилиши ҳамда фаолиятни амалга оширишда манфаатлар тўқнашувининг юзага келиш эҳтимолининг олди олиниши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарор қабул қилиш жараёнида жамоатчилик таклифларининг инобатга олиниши, очиқлик ва шаффофликнинг таъминланиши ҳамда жамоатчилик олдида ҳисобдорликнинг йўлга қўйилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига зид барча шубҳали хатти-ҳаракатларининг ўрганилиши ва белгиланган тартибда хизмат текширувларининг ўтказилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидалари, лавозим йўриқномаси ва давлат сирларини ёки қонунчилик билан қўриқланадиган бошқа сирларни ошкор этмасликка оид қоидаларга риоя этишини белгиловчи ҳужжатлар билан танишиш амалиёти жорий этилиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Раҳбарият томонидан назорат жараёнларини самарали амалга ошириш имконини берувчи тадбирларнинг мавжудлиги қуйидагилар орқали таъминланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муаммоларни (хавфларни) аниқлаш ва бартараф этиш тадбирларининг мувофиқлаштирилиши, ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиниши ва назорат функцияларининг амалга оширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат тузилмалари ва назоратни амалга оширишга оид ваколат ва мажбуриятларнинг тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда ички ҳужжатлар билан аниқ белгиланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат жараёнини амалга оширувчи ходимларнинг ўз вазифа ва мажбуриятларини бажариши учун зарур билим, кўникма ва малакаларига эгалиги, малакасини доимий ошириб бориш ва баҳолаш механизмларининг жорий этилгани;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органидаги назорат тузилмалари (Хавфларни бошқариш қўмитаси ва бошқалар) таркибида вазифаларнинг бевосита ижрочиларидан мустақил бўлган аъзоларнинг бўлиши таъминланиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ташкилий тузилманинг юклатилган вазифаларга мос шакллантирилиши ҳамда ваколат ва мажбуриятларнинг самарали тақсимланиши қуйидагилар орқали таъминланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юклатилган вазифаларни бажариш, назорат қилиш ва баҳолаш имконини берувчи ҳамда ажратилган маблағлар доирасида ташкилий тузилма ва штат бирликларининг тасдиқланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларга юклатилган вазифалардан келиб чиқиб ваколатларнинг белгиланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
раҳбарият ва ходимлар ўртасида маълумотлар алмашинуви ва уларнинг шаффофлиги таъминланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ва ташқи ҳисобдорлик норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда ички ҳужжатлар билан белгиланиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Салоҳиятли мутахассисларни жалб қилиш, ривожлантириш ва сақлаб қолишга оид жараёнларнинг йўлга қўйилгани қуйидагилар орқали таъминланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
раҳбарият ва бошқа ходимларнинг компетенциясига (билим, малака ва кўникмалари) талабларнинг белгиланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибий бўлинмаларнинг малакали кадрлар билан тўлдирилиши, уларнинг билим ва кўникмаларини узлуксиз оширишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
захира кадрларни шакллантириш тизимини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
раҳбар ходимлар ва бошқа ходимларнинг ротацияси ҳамда доимий ривожланишига оид режа-дастурларнинг ишлаб чиқилгани.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Фаолият учун жавобгарликнинг белгиланиши, ходимларни баҳолаш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш тизимларининг мавжудлиги қуйидагилар орқали таъминланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларнинг вазифа ва мажбуриятларини бажариш учун жавобгарликнинг белгилангани;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимлар фаолиятининг самарадорлиги, натижадорлиги ва малакасининг доимий одоб-ахлоқ қоидалари ва бошқа тегишли тартибларга мувофиқ баҳоланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат фаолиятини амалга оширишда ва меҳнатга ҳақ тўлашда муносиб ва адолатли шарт-шароитларнинг яратилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидалари, лавозим йўриқномалари ва бошқа ички ҳужжатлар билан белгиланган вазифаларни амалга оширишида ортиқча юкламалар юзага келмаслигининг тартибга солиниши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Хавфларни бошқаришнинг самарали тизимини жорий этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Хавфларни бошқариш республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган хавфларни аниқлаш, баҳолаш, камайтириш ва мониторинг қилишга қаратилган жараён ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органида хавфларни бошқариш биринчи раҳбар томонидан ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда хавфларни бошқариш, жумладан, таркибий бўлинмалар томонидан хавфларни бошқаришда амалга оширилган ишларни таҳлил қилиш, хавфларни бошқариш тизимининг самарадорлигини таъминлашга қаратилган Хавфларни бошқариш қўмитаси фаолияти йўлга қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Хавфларни бошқариш жараёни тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ички ҳужжатларга мувофиқ таркибий бўлинмалар томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида хавфларни бошқариш жараёнининг босқичлари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи босқич — Хавфларни аниқлаш. Хавфларни аниқлаш республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг барча таркибий бўлинмаларида амалга оширилади. Бунда таркибий бўлинма томонидан унинг фаолиятига салбий таъсир этувчи хавфлар аниқланади. Хавфларни аниқлаш жараёни мунтазам ўтказилиб турилиши лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи босқич — Хавфларни баҳолаш. Хавфларни баҳолаш аниқланган хавфларнинг юзага келиш эҳтимоли ва таъсирини таҳлил қилган ҳолда баҳолашни ҳамда уларни даражаларга ажратишни ўз ичига олади. Бунда хавфларнинг аҳамиятлилигидан келиб чиқиб, уларнинг «вазн»и белгиланади ҳамда хавфлар реестри шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи босқич — Хавфларни бартараф этиш чораларини кўриш. Ушбу босқичда таркибий бўлинма томонидан баҳолаш босқичи натижаларидан келиб чиқиб, хавфларни бартараф этиш чоралари белгиланади. Бунда хавфларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади ҳамда Хавфларни бошқариш қўмитаси томонидан тасдиқланади. Хавфларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси асосида тегишли ишлар амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи босқич — Мониторинг. Хавфларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши хавфлар аниқланган ҳамда тегишли чоралар кўрилиши белгиланган таркибий бўлинмалар томонидан мониторинг қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Назорат жараёнларининг натижадорлигини ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Назорат жараёнлари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юклатилган вазифаларни амалга оширишга салбий таъсир этувчи хавфларни камайтиришга йўналтирилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Назорат жараёнларини амалга ошириш бўйича тартиб-таомиллар ушбу концепциядан келиб чиқиб, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг тегишли ички ҳужжати билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Назорат жараёнлари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органидаги барча таркибий бўлинмаларда қуйидагиларни таъминлаш орқали амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органига юклатилган вазифаларни амалга ошириш бўйича функциялар ва бизнес жараёнларни бажариш бўйича аниқ қоидалар ва стандартларнинг белгиланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларнинг функциялар ва бизнес жараёнларни бажариш бўйича ваколат ва мажбуриятларининг белгиланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
функцияларни бажаришда ва бизнес жараёнларида доимий ва танланма назоратнинг (мониторинг) амалга оширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
функцияларни бажарилишида ва бизнес жараёнларида ахборот технологиялар ёрдамида назоратнинг, хато — камчиликлар ва хавфлардан огоҳлантириш тизимларининг йўлга қўйилиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Назорат жараёнининг республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органидаги ҳар бир функция ва бизнес жараёнига интеграциялашуви раҳбарият томонидан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Таркибий бўлинмалар раҳбарлари ҳамда назорат тузилмалари томонидан назорат жараёнларининг ўтказилиши мониторинг қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда қуйидагилар орқали мониторинг қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
функциялар ва бизнес жараёнларни бажариш бўйича тартиб-таомиллар ва стандартларнинг бажарилишини ўрганиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизимлар, жараёнлар ва ташкилий тузилмадаги ўзгаришларда таркибий бўлинмалардаги назорат жараёнларини қайта кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хато ва камчиликлар ҳамда хавфлар юзага келганда ўз вақтида тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат жараёнларидаги камчиликлар бўйича ходимларга таъсир чораларини қўллаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг ҳар бир ходими назорат жараёнларини амалга ошириш билан боғлиқ ваколат, вазифа ва мажбуриятлардан хабардор бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Назорат жараёнлари таркибий бўлинма томонидан расмийлаштирилиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Ахборот ва коммуникация тизимини такомиллаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органида самарали ички назорат тизимини йўлга қўйишда раҳбарият ва ходимларнинг керакли ахборот ва маълумотларни олиш, таҳлил қилиш ва манфаатдор томонларга тақдим этиш имконияти таъминланиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органида самарали ахборот ва коммуникация тизимини йўлга қўйиш қуйидагиларни назарда тутади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назорат тизимини йўлга қўйишда керакли ахборот ва маълумотларни белгилай олиш ҳамда улардан фойдалана олиш зарур. Бунда ахборот ва маълумотлар ишончли, тўлиқ ва манфаатдор томонлар учун ундан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлиши лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот ва маълумотларни алмашишни таъминловчи самарали ички коммуникация тизими йўлга қўйилиши зарур;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи манфаатдор томонлар билан ахборот ва маълумотлар алмашишда самарали ҳамкорлик йўлга қўйилиши зарур, бунда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши ҳамда очиқлик ва шаффофлик таъминланиши лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот ва маълумотларнинг самарали алмашинувини таъминловчи механизмлар ишлаб чиқилиши ҳамда ахборот технологияларидан кенг, қулай ва хавфсиз фойдаланилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органида ахборот ва маълумотлар ҳамда уларнинг алмашинувига оид талаблар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда ички ҳужжатлар билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органида ахборот ва маълумотлар билан ички ва ташқи таъминлаш ҳамда самарали коммуникация тизимининг йўлга қўйилиши биринчи раҳбар томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Ички назорат тизимини мониторинг қилиш ҳамда ҳисобдорликни янада мустаҳкамлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органида ички назорат тизими самарадорлиги доимий мониторинг қилинади ва даврий баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Таркибий бўлинма томонидан функциялар ва бизнес жараёнларини амалга ошириш доимий мониторинг қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Даврий баҳолаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назорат координатори томонидан амалга ошириладиган умумий мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит хизмати томонидан ички назорат тизимини баҳолаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Таркибий бўлинмалар томонидан ички назорат тизимини баҳолашда функциялар ва бизнес жараёнларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилиши ҳамда назорат жараёнларининг самарадорлигига эътибор қаратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Ички назорат координатори мониторинг доирасида таркибий бўлинмаларда ички назорат тизимини ташкил этишга оид маълумотларни жамлайди ҳамда ўрганиш ва маълумотларни таҳлил қилиш орқали ички назорат тизими самарадорлигини аниқлайди ва натижаси бўйича ички назорат тизимининг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ҳисоботни тайёрлашда ички аудит хизматларининг ички назорат тизими фаолиятини баҳолаш бўйича маълумотларидан фойдаланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Ички аудит хизмати ички назорат тизимининг самарали йўлга қўйилишини баҳолайди ва баҳолаш натижалари бўйича раҳбариятга маълумот тақдим этиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи томонидан ички назорат тизимининг фаолияти тўғрисидаги ҳисобот Масъул органга йилда бир марта — кейинги йилнинг 25 январига қадар тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Масъул орган томонидан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ички назорат тизимининг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари таҳлил қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Масъул орган томонидан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимининг самарадорлиги бўйича ўрганиш ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Масъул орган томонидан ҳар йили Вазирлар Маҳкамасига республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимининг ҳолати ва фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисоботда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимининг самарали йўлга қўйилиши ҳамда янада такомиллаштирилиши бўйича таклифлар ҳам акс этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш механизмлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини қуйидаги механизмлар орқали амалга ошириш лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назорат тизимини ташкил этишни стандартлаштириш мақсадида қонунчилик асосларини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назорат тизимини ташкил этишни янада ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Ички назорат тизимини ташкил этишни стандартлаштириш мақсадида қонунчилик асосларини такомиллаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини ташкил этишни стандартлаштириш мақсадида қонунчилик асосларини такомиллаштириш қуйидагиларни назарда тутади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ички назорати ва ички аудити тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро стандартлар асосида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини жорий этиш бўйича услубий қўлланма лойиҳасини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, ички назорат тизими ва хавфларни бошқаришни янада такомиллаштириш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назорат тизимини ташқи баҳолашни амалга ошириш тартибини белгилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Ички назорат тизимини ташкил этишни янада ривожлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини ташкил этишни янада ривожлантириш қуйидагиларни назарда тутади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назорат тизимини мувофиқлаштириш, тегишли маълумотларни жамлаш ва таҳлил қилиш ҳамда манфаатдор томонларга ички назорат тизими бўйича ҳисобот тақдим этишни амалга оширувчи ички назорат координаторини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назорат тизимини жорий этиш бўйича Масъул орган бошчилигида идоралараро ишчи гуруҳ шакллантириш ҳамда ишчи гуруҳ йиғилишларида ички назорат тизимига оид масалаларни муҳокама қилиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишчи гуруҳ томонидан танланган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг иккитасида янги ички назорат тизимини тажриба-синов тариқасида жорий этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назорат тизимини ташкил этиш ва рақамлаштиришга ахборот технологияларини жорий қилиш.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 мартдаги 100-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2026 й., 09/26/100/0233-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
461. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини ташкил этиш ва рақамлаштиришга ахборот технологияларини жорий қилиш қуйидагиларни назарда тутади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назоратга очиқ ҳужжатлар ва уларни янгилаб бориш натижаларини жамлашни рақамлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назорат тизимини баҳолаш жараёнига автоматлаштирилган ахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришни жадаллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назорат тизимининг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни Масъул орган томонидан қабул қилиш ва таҳлил қилишни рақамлаштириш асосида ички назорат тизими ҳолатини масофадан ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфларни баҳолаш жараёнларини автоматлаштириш орқали хавфлар реестрини шакллантириш ҳамда ундаги ўзгаришларни кузатиб боришни рақамлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфларни камайтириш бўйича тузилган чора-тадбирларнинг рақамли шаклини яратиш орқали унинг мониторинги самарадорлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфлар таснифи ва тоифасини рақамлаштириш асосида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, таркибий бўлинмалар, функциялар ва соҳалар кесимида хавфлар харитасини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
функция ва жараёнларнинг рақамлаштирилган реестрини шакллантириш ҳамда юритиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хавфларни бошқариш қўмитаси таркиби ва фаолияти натижалари тўғрисидаги маълумотларни қабул қилиш ва таҳлил этишни рақамлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назоратга оид маълумот ва ҳисоботларнинг рақамли шаклдаги алмашинувига ўтиш, ҳисобдорлик бўйича масъулият ва жавобгарликни ошириш.
(461-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 мартдаги 100-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2026 й., 09/26/100/0233-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Ички назорат тизими бўйича ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш бўйича қуйидагилар назарда тутилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назорат тизими ва хавфларни бошқариш фаолиятини амалга оширувчи ходимларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назорат тизими ва хавфларни бошқариш йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш, соҳага оид дарслик, ўқув қўлланма ва материаллар тайёрлашни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат секторида ички назорат тизими ва хавфларни бошқариш бўйича махсус фанларни ўқитишни олий таълимдаги тегишли йўналишлар бўйича кадрлар тайёрлаш жараёнларига жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Концепцияни амалга ошириш орқали республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида қуйидаги натижаларга эришиш назарда тутилмоқда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро андозаларга мувофиқ самарали, стандартлашган ҳамда мувофиқлаштирилган ички назорат тизими жорий этилади ва уни таҳлил қилиш орқали баҳолаш имкони яратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
консолидациялашган бюджет маблағларидан фойдаланишда дастлабки ва жорий назоратни кучайтириш, қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш орқали маблағлардан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш ҳолатлари, шунингдек, молиявий хато ва камчиликларнинг олди олинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
такрорланувчи ҳамда самарасиз функция ва вазифаларни аниқлаш, айрим функцияларни хусусий секторга ўтказиш орқали бюджет маблағларини тежаш ва иқтисод қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш имконияти ортади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назорат тизимининг фаолияти учун мустаҳкам ҳуқуқий асосни таъминлаш мақсадида ушбу соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинади ва амалиётга жорий этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларни ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш тизими йўлга қўйилади, ички назорат тизими бўйича махсус фанларни ўқитиш олий таълимдаги тегишли йўналишлар бўйича кадрлар тайёрлаш жараёнларига жорий этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назорат жараёнлари, маълумотлар ва ҳисоботларнинг рақамлаштирилиши орқали фаолият самарадорлиги ортади, инсон омили таъсири камаяди ҳамда маълумотларнинг тўлиқлиги ва сифати таъминланади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 мартдаги 100-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2026 й., 09/26/100/0233-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 июлдаги 446-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 — 2027 йилларда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини такомиллаштириш концепциясини амалга ошириш юзасидан
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

I. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш

1. Назорат муҳитининг яхлит тизимини шакллантириш

1.

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органида назорат жараёнларини самарали ташкил этиш.

1. Назорат жараёнини амалга оширувчи ходимларнинг ўз вазифа ва мажбуриятларини бажариши учун зарур билим, кўникма ва малакаларига эгалигини баҳолаш механизмларини жорий этиш.

2. Назорат тузилмалари (Хавфларни бошқариш қўмитаси, Одоб-ахлоқ комиссияси ва бошқалар) таркибига вазифаларнинг бевосита ижрочиларидан мустақил аъзоларнинг киритилишини таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил ноябрь

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

2.

Ташкилий тузилманинг юклатилган вазифаларга мос шакллантирилиши ҳамда ваколат ва мажбуриятларнинг самарали тақсимланишини таъминлаш.

1. Вазифа ва функцияларни тўлиқ хатловдан ўтказиш ҳамда ташкилий тузилмани уларга мослаштириш асосида қайта кўриб чиқиш.

2. Ҳар бир штат бирлиги бўйича лавозим йўриқномаларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш ҳамда унда мажбурият ва ваколатларни аниқ белгилаш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил январь

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

3. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида раҳбарият ва ходимлар ўртасидаги маълумотлар алмашинуви ҳамда ички ва ташқи ҳисобдорликни белгилаш.

Идоравий ҳужжат

3.

Фаолиятга салоҳиятли мутахассисларни жалб қилиш, ривожлантириш ва сақлаб қолишга оид жараёнларни йўлга қўйиш.

1. Ходимларнинг компетенциясига (билим, малака ва кўникмалари) бўлган талабларни белгилаш.

2. Ходимларнинг билим ва кўникмаларини узлуксиз оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

3. Захира кадрларни шакллантириш тизимини йўлга қўйиш.

4. Ходимларнинг ротацияси ҳамда доимий ривожланишига оид режа-дастурларни ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил ноябрь

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

4.

Ходимлар фаолиятини баҳолаш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш тизимларини йўлга қўйиш.

1. Ходимлар фаолиятининг самарадорлигини белгиланган тартибда доимий баҳолаб бориш ва натижалар асосида рағбатлантириш чораларини кўриш.

2. Меҳнат фаолиятини амалга ошириш ва меҳнатга ҳақ тўлашда муносиб ва адолатли шарт-шароитларни яратиш.

3. Ходимларга юклатилган вазифаларни амалга оширишда ортиқча юкламаларнинг юзага келмаслигини таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил январь

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

2. Хавфларни бошқаришнинг самарали тизимини жорий этиш.

5.

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида хавфларни бошқариш тизимини жорий этиш.

1. Таркибий бўлинмалар томонидан хавфларни аниқлаш, баҳолаш ва хавфлар реестрини шакллантириш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил январь

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

2. Хавфларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

3. Хавфларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш.

2026 йил январь ойидан бошлаб ҳар чоракда

6.

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида Хавфларни бошқариш қўмиталари фаолиятини ташкил этиш.

1. Хавфларни бошқариш қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.

2. Хавфларни бошқариш қўмитаси йиғилишларини ўтказиб бориш.

Идоравий ҳужжат

2025 йил сентябрь

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

3. Хавфларни бошқариш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот тайёрлаш ва тасдиқлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил сентябрь ойидан бошлаб ҳар чоракда

3. Назорат жараёнларининг натижадорлигини ошириш

7.

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида назорат жараёнларини амалга ошириш тартибини белгилаш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи назорат жараёнларини амалга ошириш тартибини белгилаш:

ходимларнинг назорат жараёнларини амалга ошириши бўйича мажбурият ва ваколатларини белгилаш;

функциялар ва бизнес жараёнларни бажариш жараёнида доимий ва танланма назоратни (мониторинг) амалга ошириш;

ахборот технологиялар ёрдамида назоратни, хато-камчиликлар ва хавфлардан огоҳлантириш тизимларини йўлга қўйиш;

назорат жараёнларини расмийлаштириш.

Идоравий ҳужжат

2026 йил март

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

8.

Таркибий бўлинмалар раҳбарлари ҳамда назорат тузилмалари томонидан назорат жараёнларининг ўтказилишини мониторинг қилиш.

Қуйидагилар орқали мониторинг қилиш:

функциялар ва бизнес жараёнларни бажариш бўйича белгиланган тартибларнинг бажарилишини ўрганиб бориш;

тизимлар, жараёнлар ва ташкилий тузилмадаги ўзгаришларда таркибий бўлинмалардаги назорат жараёнларини қайта кўриб чиқиш;

хато ва камчиликлар ҳамда хавфлар юзага келганда, ўз вақтида тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш;

назорат жараёнларидаги камчиликлар бўйича ходимларга таъсир чораларини қўллаш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йилдан январь ойидан бошлаб ҳар чоракда

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

4. Ахборот ва коммуникация тизимини такомиллаштириш

9.

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органида самарали ахборот ва коммуникация тизимини йўлга қўйиш.

Самарали ахборот ва коммуникация тизимини йўлга қўйишни қуйидагилар орқали таъминлаш:

ахборот ва маълумотларни алмашишни таъминловчи самарали ички коммуникация тизимини йўлга қўйиш;

ташқи манфаатдор томонлар билан ахборот ва маълумотлар алмашишда самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш;

ахборот ва маълумотларнинг самарали алмашинувини таъминловчи механизмлар ишлаб чиқиш, ахборот технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил январь

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

5. Ички назорат тизимини мониторинг қилиш ҳамда ҳисобдорликни янада мустаҳкамлаш

10.

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органида ички назорат тизими самарадорлигини мониторинг қилиш тартибини белгилаш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи ички назорат тизими самарадорлигини мониторинг қилиш тартибини белгилаш:

ички назорат тизими самарадорлигини доимий мониторинг қилиш;

ички назорат кординатори томонидан умумий мониторинг қилиш;

ички аудит хизмати томонидан ички назорат тизимини баҳолаш.

Идоравий ҳужжат

2026 йил январь

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

11.

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи ички назорат тизими самарадорлигини мониторинг қилиш.

1. Таркибий бўлинмалар томонидан доимий мониторинг қилиб борсин.

2. Ички назорат кординатори томонидан ички назорат тизимини умумий мониторинг қилиш ва ички назорат тизими фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаш.

3. Ички аудит хизмати томонидан ички назорат тизимининг самарали йўлга қўйилишини баҳолаш ва баҳолаш натижалари бўйича раҳбариятга маълумот тақдим этиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил январь ойидан бошлаб ҳар чоракда

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

II. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш механизмлари

1. Ички назорат тизимини ташкил этишни стандартлаштириш мақсадида қонунчилик асосларини такомиллаштириш

12.

«Давлат ички назорати ва ички аудити тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳасида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида халқаро стандартлар асосида ички назорат ва ички аудит тизимини ташкил этиш, асосий тамойиллар, вазифалар, ваколатлар ва мажбуриятлар, жавобгарлик нормаларини белгилаш.

Қонун лойиҳаси

2026 йил март

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ҳисоб палатаси,

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

13.

Халқаро стандартлар асосида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини ташкил этиш тартибини белгилаш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш:

ички назорат тизимини ташкил этишда раҳбарият ва ходимларнинг вазифа ва мажбуриятлари;

назорат муҳитини шакллантириш;

хавфларни бошқариш тизимини жорий этиш ва назорат жараёнларини амалга ошириш;

ахборот ва коммуникация тизимини йўлга қўйиш;

ички назорат тизимини мониторинг қилиш ҳамда ҳисобдорлик.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил октябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ҳисоб палатаси

14.

Ички назорат тизимини ташқи баҳолаш тартибини белгилаш.

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимининг сифатини баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил февраль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ҳисоб палатаси,

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

2. Ички назорат тизимини ташкил этишни янада ривожлантириш

15.

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат координаторини белгилаш.

Ички назорат тизимини мувофиқлаштириш, тегишли маълумотларни жамлаш ва таҳлил қилиш ҳамда манфаатдор томонларга ички назорат тизими бўйича ҳисобот тақдим этишни амалга оширувчи ички назорат координаторини белгилаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил ноябрь

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

16.

Халқаро стандартлар асосида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини йўлга қўйиш.

Ички назорат тизимини жорий этиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳни шакллантириш ҳамда ишчи гуруҳ йиғилишларида ички назорат тизимига оид масалаларни муҳокама қилиб бориш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил март ойидан бошлаб ҳар чоракда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

17.

2 та республика ижро этувчи ҳокимият органини танлаб, янги ички назорат тизимини тажриба-синов тариқасида жорий этиш.

1. Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг масъул шахслари ва халқаро экспертлар билан биргаликда ишчи гуруҳни шакллантириш.

2. Ташкилот ички назорат тизимининг жорий ҳолатини таҳлил қилиш.

3. Ички назоратни жорий этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

4. Тажриба-синов бўйича хулосаларни тайёрлаш ва келгусида амалга ошириладиган ишларни белгилаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026-2027 йиллар

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

18.

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимининг йўлга қўйилишини баҳолашдан ўтказиш.

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизими сифатини баҳолаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

3. Ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш

19.

Ички назорат тизими ва хавфларни бошқариш фаолиятини амалга оширувчи ходимларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ўқув марказида ички назорат тизими ва хавфларни бошқариш фаолиятини амалга оширувчи ходимларни ўқитиш ва малакасини ошириш курсларини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил январь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

20.

Ички назорат тизими ва хавфларни бошқариш йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш, соҳага оид монография, ўқув қўлланма ва материаллар тайёрлашни ташкил этиш.

1. Халқаро экспертлар, манфаатдор вазирликлар билан биргаликда ички назорат, хавфларни бошқариш ва ички аудит йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш.

2. Олий таълим ташкилотлари билан биргаликда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат, хавфларни бошқариш ва ички аудит масалалари бўйича илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда халқаро ва маҳаллий илмий конференциялар ташкил этиш.

3. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат, хавфларни бошқаришга оид монография, ўқув қўлланма ва материаллар тайёрлаш.

4. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва олий таълим ташкилотлари билан биргаликда ички назорат тизими ва хавфларни бошқаришга оид махсус фанларни ўқитишни кадрлар тайёрлаш жараёнига жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил март

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 июлдаги 446-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида молия органлари ҳамда бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув марказини ташкил этиш тўғрисида» 2007 йил 20 мартдаги 54-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) номи, 1-банд, 5-банднинг биринчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ички аудит миллий малака сертификатига эга бўлган шахслар учун малака ошириш курсларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ички назорат тизими ва хавфларни бошқариш фаолиятини амалга оширувчи ходимларини ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «молия вазири» сўзлари «иқтисодиёт ва молия вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«7. Марказ Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Дархонтепа кўчаси 7-уйдаги бинога жойлаштирилсин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) илова номидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 326-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролар иштирокидаги аудит ўтказиладиган объектни аниқлаш ва давлат молиявий назорати органлари фаолияти самарадорлигини жамоатчилик томонидан баҳолаб бориш тартиби тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 7-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«7. Фуқаролар томонидан келгуси йил учун танланиши мумкин бўлган назорат объектлари рўйхати ваколатли тузилмалар томонидан ҳар йили 31 декабрь санасига қадар жорий йил учун тасдиқланган биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилари сифатида белгиланган вазирлик ва идоралар кесимида шакллантирилади ҳамда «Давлат аудити» дастурига киритилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 8-банднинг олтинчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 13-банднинг биринчи хатбошисидаги «20-санасига қадар» сўзлари «10-санасига қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 17-банддаги «5 иш куни» сўзлари «3 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 21-банддаги «чоракдан кейинги чорак биринчи ойининг 20-санасига қадар» сўзлари «чоракнинг охирги ўн кунлигида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-босқичнинг «Муддатлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ҳар йили 31 декабрга қадар»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-босқичнинг «Муддатлар» устунида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-бандда «20-санасига қадар» сўзлари «10-санасига қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-бандда «5 иш куни» сўзлари «3 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-босқичнинг «Муддатлар» устунининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Назорат тадбири ўтказилган чоракнинг охирги ўн кунлигида»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-босқичнинг «Муддатлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Назорат тадбири ўтказилган чоракдан кейинги ойнинг биринчи кунида».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизмати тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 1 августдаги 416-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) номи, муқаддимаси, 1-банднинг биринчи, иккинчи ва еттинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги «вазирлик ва идоралар» сўзлари тегишли келишикдаги «давлат органлари ва ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номи, 1-банд, 5 ва 7-бандлар, 8-банднинг биринчи хатбошиси, 2-боб номи, 9-банднинг иккинчи хатбошиси, 12-банд, 13-банднинг бешинчи хатбошиси, 14-банд «а» кичик бандининг ўн саккизинчи хатбошиси, «б» кичик бандининг тўққизинчи хатбошиси, «в» кичик бандининг иккинчи, бешинчи, олтинчи хатбошилари, «г» кичик бандининг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 15-банднинг тўққизинчи, ўн иккинчи, ўн бешинчи, ўн олтинчи хатбошилари, 16-банднинг бешинчи, олтинчи, ўн еттинчи хатбошилари, 17 ва 18-бандларда тегишли келишикдаги «вазирлик ва идоралар» сўзлари тегишли келишикдаги «давлат органлари ва ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотлари — ички аудит хизмати ташкил этилган республика ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат мақсадли жамғармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда бошқа бюджет ташкилотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит хизмати — давлат органлари ва ташкилотларида ички аудит фаолиятини амалга оширувчи ҳамда бошқа таркибий тузилмалардан мустақил таркибий бўлинма;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит фаолияти — давлат органлари ва ташкилотларида бюджет интизомини мустаҳкамлаш, бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатларининг олдини олиш, бюджет тизими бюджетлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалардан фойдаланиш натижадорлигини баҳолаш, ички назорат ва хавфларни бошқариш тизимлари самарадорлигини ўрганишга қаратилган мустақил фаолият;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит объекти — ички аудит тадбири амалга оширилиши назарда тутилган давлат органлари ва ташкилотларининг тегишинча марказий аппарати ва бошқарув аппарати таркибий бўлинмалари, тизим ташкилотлари ҳамда тасарруфидаги бюджет ташкилотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит тадбири — ички аудит объектларида ички аудит хизмати мақсадларига эришишга қаратилган ички аудит хизмати ходими томонидан амалга ошириладиган жараён;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назорат тизими — давлат органлари ва ташкилотларига юклатилган вазифаларни амалга оширишда хавфларни камайтириш, фаолиятнинг қонунчиликка мувофиқлиги, тежамкорлиги, самарадорлиги, ҳисобдорлиги, очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган раҳбарият ва ходимлар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган тартиблар, жараёнлар ҳамда механизмларнинг комплекс тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфларни бошқариш — республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида хавфларни аниқлаш, баҳолаш, камайтириш (олдини олиш, бартараф этиш) чораларини кўриш, хавфлар мониторинги ва хавфлар юзасидан ҳисобдорликни ўз ичига олувчи жараён»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-банд, 9-банднинг биринчи хатбошиси, 14-банднинг «а» кичик банди ўн биринчи хатбошиси, 16-банднинг ўн биринчи хатбошисида тегишли келишикдаги «вазирлик ва идора» сўзлари тегишли келишикдаги «давлат органлари ва ташкилоти» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4. Ички аудит хизмати ўзи ташкил этилган давлат органи ва ташкилотида ички аудит фаолиятини амалга оширишга масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ички аудит хизматлари томонидан ички аудит хизматлари ташкил этилган республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва давлат мақсадли жамғармаларининг бўйсунувидаги бюджет ташкилотларида ички аудит тадбирлари ўтказилмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ички аудит тадбирлари давлат органи ва ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланган ички аудит йиллик режаси ва Ҳисоб палатаси тақдим этган хавф таҳлилларига асосан мажбурий тартибда ўтказилади. Бунда ички аудит йиллик режасига киритиладиган ички аудит тадбирлари мажбурий тартибда Ҳисоб палатаси билан келишилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ҳисоб палатаси билан келишишда ички аудит йиллик режасига киритилган «юқори» хавф даражасига эга ички аудит объектларининг чиқариб ташланишига йўл қўйилмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги 81-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«81. Вазирлик шаклидаги республика ижро этувчи ҳокимият органлари таркибига кирувчи ҳамда таркибида тизим ва бўйсунувдаги ташкилотлар мавжуд бўлмаган қўмита, агентлик ва инспекцияларда ички аудит фаолияти вазирликнинг ички аудит хизмати томонидан амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги 91 — 94-бандлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«91. Ички аудит хизматларининг раҳбарини (ички аудит хизмати бир нафар штатдан иборат бўлганда, ушбу штатда фаолият юритувчи ходимни) лавозимидан озод қилиш масаласи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилади. Бунда давлат органи ва ташкилоти томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ички аудит хизмати раҳбарини лавозимидан озод этиш ҳақидаги тақдимнома берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу тақдимномада ички аудит хизмати раҳбарини лавозимидан озод этиш сабаблари ҳамда уларни тасдиқловчи ҳужжатлар (ички аудит хизмати раҳбарининг аризаси, ички меҳнат тартиби қоидаларини бузганлигини кўрсатувчи, ижро интизоми ва одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилмаганликни тасдиқловчи маълумотлар) илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
92. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ички аудит хизмати раҳбарини лавозимидан озод этиш юзасидан ички аудит хизмати раҳбари билан суҳбат ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ички аудит хизмати раҳбари билан ўтказиладиган суҳбат тақдимномани кўриб чиқиш жараёнида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
93. Қуйидагилар ички аудит хизмати раҳбарини лавозимидан озод этишни келишишни рад этиш учун асос бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит хизмати раҳбарини лавозимидан озод этиш юзасидан тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит хизмати раҳбарининг зиммасига юклатилган вазифа ва мажбуриятлар доирасидан ташқари вазифаларни бажармаганлиги ёки ўзига юклатилган вазифа ва мажбуриятларни бажарганлиги учун таъқиб қилинганлиги ҳолати аниқланганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
94. Тақдим этилган ҳужжатлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ўн иш куни ичида кўриб чиқилиб, тегишли давлат органи ва ташкилотига ички аудит хизмати раҳбарини лавозимидан озод этишни келишиш ёки келишишнинг рад этилганлиги сабаблари кўрсатилган хат тақдим этилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги 101 ва 102-бандлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«101. Ички аудит хизматлари штат бирликларининг энг кам сони ушбу Низомга 1-иловада келтирилган Давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизматлари штат бирликлари сонини белгилашнинг мезонлари ва энг кам меъёрларига мувофиқ аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ички аудит хизматлари ходимларини сонини ҳисоблашда вазирликларнинг қуйи муассасаларида ташкил этилган марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари таркибидаги ташкилотлар ва уларда ишловчи молия-иқтисод ходимлари сони алоҳида ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари таркибидаги ташкилотлар ва уларда ишловчи молия-иқтисод ходимлари сони асосида ички аудит хизматларининг штат бирликларини ҳисоблашнинг меъёрлари ва мезонлари мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички аудит хизматларининг штат бирликларини белгилаш давлат органи ва ташкилотидаги белгиланган бошқарув штат бирликлари сони доирасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
102. Давлат органи ва ташкилотининг марказий аппаратида ташкил этилган ички аудит хизмати томонидан ички аудит хизмати мавжуд тизим ташкилотида фақат биринчи раҳбар топшириғи асосида ички аудит тадбирлари ўтказилиши ҳамда тизим ташкилоти фаолияти бўйича маълумотлар олиниши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ушбу банднинг иккинчи-тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолатлар юзага келган тақдирда, ички аудит хизмати раҳбари бу ҳақда давлат органи ва ташкилотининг биринчи раҳбарини ёзма шаклда хабардор қилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги 111-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«111. Давлат органи ва ташкилоти раҳбари ички аудит хизматига фаолиятни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратади, хусусан, масофавий аудитни амалга ошириш учун замонавий русумдаги компьютер техникалари билан таъминлаш, давлат органи ва ташкилотида мавжуд барча ахборот тизимларига онлайн режимда кириш ва ундаги ички аудит тадбирини ўтказишга оид маълумотларни таҳлил қилиш ҳуқуқини бериш ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг зарур бўлган ахборот дастурларидан фойдаланиш чораларини кўради»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ички назорат тизими ва хавфларни бошқариш жараёни самарадорлигини ўрганиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-банд «г» кичик бандининг олтинчи хатбошисидаги «вазирликлар ва идоралар» сўзлари «давлат органлари ва ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-банд қуйидаги мазмундаги «д» кичик банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«д) ички назорат тизими ва хавфларни бошқариш жараёни самарадорлигини ўрганиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назорат тизимининг самарали йўлга қўйилишини баҳолайди ва баҳолаш натижалари ҳамда такомиллаштириш бўйича таклифлар юзасидан раҳбариятга маълумот тақдим этиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибий бўлинмалар томонидан аниқланган хавфларнинг белгиланган тартибда баҳоланишини ўрганади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфлар юзасидан чора-тадбирлар режасининг ишлаб чиқилиши ва бажарилиши юзасидан ўрганишлар ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфларни бошқариш жараёни билан боғлиқ аудит тадбирларини ўтказади ҳамда хавфларнинг келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилиш ишларини амалга оширади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги йигирма учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Хавфларни бошқариш қўмитасига хавфларни бошқариш жараёнини ўрганиш ва таҳлил қилиш натижалари, хавфларни бошқариш бўйича амалга ошириладиган ишлар, юзага келаётган камчиликлар бўйича маълумотлар киритиб бориш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йигирма учинчи ва йигирма тўртинчи хатбошилар тегишлича йигирма тўртинчи ва йигирма бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги 1 ва 2-иловалар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизмати тўғрисида намунавий низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизматлари штат бирликлари сонини белгилашнинг мезонлари ва энг кам меъёрлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Давлат органи ва ташкилоти бўйсунувидаги юридик мақомга эга бўлган ташкилотлари сони

Давлат органи ва ташкилотининг йиллик бюджети (бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олган ҳолда)

Жами бошқарув штат бирликлари сони

Ҳисобланадиган коэффициент

Минимал штат бирликлари сони

500 тадан ортиқ

5 трлн сўмдан ортиқ

1000 тадан ортиқ

6,0

18

 

201 — 500

1 — 5 трлн сўм

751 — 1000

5,0

15

 

101 — 200

501 млрд — 1 трлн сўм

501 — 750

3,0

9

 

51 — 100

201 — 500 млрд сўм

201 — 500

2,0

6

 

26 — 50

101 — 200 млрд сўм

101 — 200

1,0

3

 

25 тагача

100 млрд сўмгача

100 тагача

0,3

1

 

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизматлари энг кам штат бирликлари ушбу жадвалда кўрсатилган коэффициентларни қўшиш орқали аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда умумий йиғиндида ҳосил бўлган сон 0,50 дан (1,75, 2,75 ва ҳоказо) ортиқ бўлганда ушбу сон 1 гача яхлитланади, агар 0,50 дан паст бўлса, ҳисобга олинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Масалан, давлат органи ва ташкилоти тизимида 100 та ташкилот мавжуд. Давлат органи ва ташкилотининг йиллик бюджети 150 млрд сўмни, жами бошқарув штат бирликлари сони 150 нафарни ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда: 2+1+1=4. Яъни ушбу давлат органи ва ташкилотида ички аудит хизмати учун белгиланадиган энг кам штат бирликлари сони 4 тани ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ички аудит хизматлари штат бирликларининг энг кам сони ушбу жадвал ҳамда ушбу Низомга 2-иловада келтирилган марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари таркибидаги ташкилотлар ва уларда ишловчи ходимлар сонидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари таркибидаги ташкилотлар ва уларда ишловчи ходимлар сони ушбу жадвалдаги давлат органи ва ташкилоти бўйсунувидаги юридик мақомга эга бўлган ташкилотлари сони ва жами бошқарув штат бирликлари сонига киритилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизмати тўғрисида намунавий низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари таркибидаги ташкилотлар ва уларда ишловчи молия-иқтисод ходимлари сони асосида ички аудит хизматларининг штат бирликларини ҳисоблашнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МЕЪЁРЛАРИ ВА МЕЗОНЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари таркибидаги ташкилотлар сони

Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари штатлари сони

Ҳар бир устун бўйича ҳисобланадиган коэффициент миқдори

Жами штат бирликлари минимал сони

Марказлаш-тирилган молия-бухгалтерия хизматлари таркибидаги ташкилотлар сони

Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари штатлари сони

Ҳар бир устун бўйича ҳисобланадиган коэффициент миқдори

Жами штат бирликлари минимал сони

150 тадан ортиқ

50 тадан ортиқ

0,375

0,75

30 тадан ортиқ

35 тадан ортиқ

0,375

0,75

101 — 150

26 — 50

0,25

0,5

26 — 30

26 — 35

0,25

0,5

51 — 100

16 — 25

0,125

0,25

21 — 25

16 — 25

0,125

0,25

50 тагача

15 тагача

0,075

0,15

20 тагача

15 тагача

0,075

0,15

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари таркибидаги ташкилотлар ва уларда ишловчи молия-иқтисод ходимлари сони асосида ички аудит хизматларининг штат бирликларини ҳисоблаш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг туман (шаҳар)лардаги ташкилотларида ташкил этилган марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари таркибидаги ташкилотлар ва улардаги молия-иқтисод тузилмалари штатлари сонидан келиб чиқиб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда умумий йиғиндида (республика бўйича жамида) ҳосил бўлган сон 0,50 дан ортиқ бўлганда ушбу сон 1 гача, 0,25 дан ортиқ бўлганда ушбу сон 0,50 гача яхлитланади, агар 0,25 дан паст бўлса, ҳисобга олинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Масалан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг туман бўлимида жойлашган марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати таркибида 60 та ташкилот мавжуд ва молия-иқтисод тузилмасида 30 нафар штат мавжуд. Бунда: 0,125+0,25=0,375 бирлик. Яъни ушбу туман марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматидан келиб чиқиб, Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ички аудит хизматига 0,375 штат бирлиги ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда вазирлик бўйсунувида ташкил этилган барча марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари таркибидаги ташкилотлар ва молия-иқтисод тузилмалари штатлари сонидан келиб чиқиб, штат бирликлари ҳисоблаб чиқилади ҳамда уларнинг йиғиндиси ушбу Низомга 1-иловада келтирилган меъёрлар ва мезонлар асосида ҳисобланган штат бирликлари сонига қўшилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда вазирликлар ва идораларнинг ички аудит хизматлари ходимлари малакасини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2023 йил 13 февралдаги 62-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизматлари ходимлари малакасини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизматлари ходимлари малакасини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизматлари ходимлари малакасини сертификатлаш тартиби тўғрисида низом»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция) ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизмати (кейинги ўринларда — ички аудит хизмати) ходимлари малакасини сертификатлаш ва ички аудит миллий малака сертификатига (кейинги ўринларда — сертификат) эга бўлган шахслар малакасини ошириш тартибини белгилайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«давлат органлари ва ташкилотлари — ички аудит хизмати ташкил этилган республика ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат мақсадли жамғармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда бошқа бюджет ташкилотлари»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошидаги «вазирликлар ва идораларда» сўзлари «давлат органлари ва ташкилотларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи хатбошидаги «сертификат олган йилдан кейинги йилдан» сўзлари «сертификат олган санадан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Инспекция ходимлари лавозимга тайинлангандан сўнг уч ой ичида сертификат олиши шарт, бунда халқаро сертификатга эга бўлган ходимларнинг сертификат олиш талаб этилмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«37.Талабгор малака имтиҳонига шахсни тасдиқловчи ҳужжат (фуқаролик паспорти, идентификацияловчи ID-карта) асосида киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсни тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлмаган ёки малака имтиҳонига белгиланган вақтда келмаган, шунингдек, қатнаша олмаган талабгор малака имтиҳонига келмаган деб ҳисобланади ва навбатдаги малака имтиҳонидан ўтадиган талабгорлар рўйхатига киритилади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38-банднинг биринчи хатбошисидаги «Малака имтиҳони» сўзларидан кейин «давлат тилидаги» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«40. Малака имтиҳонини топшириш жараёнида талабгорларга қуйидагилар тақиқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатлари, йўриқнома материаллари, тест саволлари бўйича тайёрланган маълумотлар, ахборотномалар ва махсус адабиётлардан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мобил алоқа ва бошқа алоқа воситаларидан (шу жумладан, «ақлли соатлар»дан) фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа талабгорлар билан мулоқот қилиш (суҳбатлашиш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака имтиҳони ўтказилаётган хонадан имтиҳон комиссияси рухсатисиз ташқарига чиқиш (тест синови ўтаётган хонадан ташқарига чиққан шахслар қайта тест синовига киритилмайди).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу талабларни бузган талабгорлар малака имтиҳонидан чиқариб юборилади ва малака имтиҳонидан ўтмаган деб ҳисобланади. Бунда малака имтиҳонини топшириш учун тўланган йиғим қайтарилмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41-банднинг учинчи хатбошиси «зарур техника воситалари» сўзларидан кейин «(компьютер, овозли видеокамера, интернет алоқаси ва бошқалар)» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги 601-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«601. Апелляция комиссияси қарори устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин».;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
93-банднинг биринчи хатбошисидаги «сертификат олган йилдан кейинги йилдан» сўзлари «сертификат олган санадан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
94-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бунда малака ошириш курси тингловчилар сони камида 10 нафардан ошган тақдирда ташкил этилади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «вазирликлар ва идоралар» сўзлари «давлат органлари ва ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «мурожаат қилиш ҳуқуқига эга» сўзлари «мурожаат қилади» сўзи билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
96-банд «ички аудит хизмати ходимларининг» сўзларидан кейин «ҳар икки йилда бир марта» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
98-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«98. Ўқув маркази малака ошириш курсларини ўтаган шахслар тўғрисидаги ойлик маълумотларни кейинги ойнинг 5-санасига қадар, йиллик маълумотларни кейинги йилнинг 10 январига қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-илованинг илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизматлари ходимлари малакасини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илова»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-илованинг илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизматлари ходимлари малакасини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-илова»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизматлари ходимлари малакасини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-илова»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
изоҳнинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизматида фаолият юритиш учун ички аудит миллий малака сертификати 20__ йил «___» _______ да берилди. Сертификат эгаси сертификат олган санадан бошлаб белгиланган тартибда малака ошириш курсини ўташи шарт».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2023 йил 14 августдаги 377-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) номи, муқаддимаси, 1-банд, 2-банднинг биринчи хатбошиси, 3-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги «вазирлик ва идоралар» сўзлари тегишли келишикдаги «давлат органлари ва ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номи, 11-банд, 21-банднинг учинчи хатбошиси, 37-банд, 4-боб номи, 39-банднинг учинчи хатбошисидаги тегишли келишик ва сондаги «вазирлик ва идоралар» сўзлари тегишли келишик ва сондаги «давлат органлари ва ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1. Мазкур Низом давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизматлари (кейинги ўринларда — ички аудит хизматлари) фаолиятини баҳолаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда давлат органлари ва ташкилотлари деганда ички аудит хизматлари ташкил этилган республика ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат мақсадли жамғармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда бошқа бюджет ташкилотлари тушунилади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-банд, 12-банднинг иккинчи хатбошиси, 20, 26, 32 ва 33-бандлардаги тегишли келишикдаги «вазирлик ва идора» сўзлари тегишли келишикдаги «давлат органи ва ташкилоти» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи хатбошисидаги «вазирлик ва идора» сўзлари «давлат органи ва ташкилоти» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи хатбошисидаги «вазирлик ва идораларда» сўзлари «давлат органлари ва ташкилотларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«35. Давлат органлари ва ташкилотларида ўтказилган баҳолаш ва унинг натижалари тўғрисида маълумотлар давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-илованинг белгиси, номи, 2-босқичнинг «Тадбирлар» устуни ва 4-босқичнинг «Субъектлар» устунидаги тегишли келишикдаги «вазирлик ва идоралар» сўзлари тегишли келишикдаги «давлат органлари ва ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ САВОЛНОМА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Назорат саволлари

Баҳолаш мезони

Балл

Вазн

1. Ички аудит хизмати фаолиятининг белгиланган тартибда ташкил этилиши, мустақиллиги ҳамда ресурслар билан таъминланиши

1.1.

Ички аудит хизмати давлат органи ва ташкилотининг тегишинча марказий аппарати ва бошқарув аппаратида мустақил таркибий тузилма сифатида ташкил этилганми?

Ҳа, мустақил таркибий тузилма сифатида ташкил этилган — 2 балл.

Йўқ, мустақил таркибий тузилма сифатида ташкил этилмаган — 0 балл.

1.2.

Ички аудит хизматининг давлат органи ва ташкилотининг биринчи раҳбарига бўйсунуви белгиланганми?

Ҳа, биринчи раҳбарга бўйсунуви белгиланган — 2 балл.

Йўқ, биринчи раҳбарга бўйсунуви белгиланмаган — 0 балл.

1.3.

Ички аудит хизмати ходимларининг мустақиллиги қабул қилинган ички ҳужжатлар билан белгиланганми?

Ҳа, мустақиллик ички ҳужжатлар билан белгиланган — 2 балл.

Йўқ, мустақиллик ички ҳужжатлар билан белгиланмаган — 0 балл.

1.4.

Ички аудит хизматига ўз фаолиятидан ташқари бошқа фаолиятга оид вазифалар юкланишига чеклов(лар) ички аудит хизмати тўғрисидаги (ички) низомда белгиланганми?

Ҳа, белгиланган — 2 балл.

Йўқ, белгиланмаган — 0 балл.

1.5.

Ички аудит хизмати ходимларининг фаолиятига аралашувларга йўл қўймаслик бўйича бандлар қабул қилинган ички ҳужжатлар билан белгиланганми?

Ҳа, қабул қилинган — 2 балл.

Йўқ, қабул қилинмаган — 0 балл.

1.6.

Ички аудит хизмати ходимининг асосий фаолият натижаларига жавобгар ҳисобланмаслиги қабул қилинган ички ҳужжатлар билан белгиланганми?

Ҳа, тегишли нормалар белгиланган — 2 балл.

Йўқ, тегишли нормалар белгиланмаган — 0 балл.

1.7.

Ички аудит хизмати ўз фаолиятини амалга ошириш учун ходимлар билан тўлдирилганми?

Ходимлар билан тўлдирилганлик даражаси 90 фоиз ва ундан юқори — 2 балл.

Ходимлар билан тўлдирилганлик даражаси 80 фоиздан (80 фоиз ҳам киради) 90 фоизгача — 1 балл.

80 фоиздан паст — 0 балл.

1.8.

Ички аудит хизмати ўз фаолиятини амалга ошириш учун етарли моддий-техник база билан таъминланганми?

Ҳа, етарли моддий-техник база билан таъминланган — 2 балл.

Йўқ, моддий-техник база билан таъминланмаган — 0 балл.

1.9.

Ички аудит хизмати ходимларининг қўнимсизлиги қандай? (охирги 12 ойда)

Ички аудит хизмати ходимлари таркиби алмашмаган — 2 балл.

Ички аудит хизмати ходимлари таркиби 30 фоизгача алмашган — 1 балл.

Ички аудит хизмати ходимлари таркиби 30 фоиздан юқори алмашган — 0 балл.

2. Ички аудит хизмати фаолиятига оид тегишли ички ҳужжатларнинг қабул қилиниши

2.1.

Давлат органи ва ташкилотининг ички аудит хизмати тўғрисидаги (ички) низоми Ички аудит хизмати тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ ишлаб чиқилганми?

Ҳа, мувофиқ ишлаб чиқилган — 2 балл.

Йўқ, мувофиқ ишлаб чиқилмаган — 0 балл.

2.2.

Ички аудит хизмати ходимларининг лавозим йўриқномалари мавжудми (тасдиқланганми)?

Ҳа, ишлаб чиқилган — 2 балл.

Йўқ, ишлаб чиқилмаган — 0 балл.

2.3.

Ички аудит хизмати ходимларининг лавозим йўриқномалари Ички аудит хизмати тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқми?

Ички аудит хизмати тўғрисидаги низомга тўлиқ мувофиқ — 2 балл.

Ички аудит хизмати тўғрисидаги низомга мувофиқ бўлмаган қисмлар мавжуд — 0 балл.

2.4.

Лавозим йўриқномаларида ички аудит хизмати ходимларининг вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жавобгарлиги кўрсатилганми?

Кўрсатилган — 2 балл.

Тўлиқ кўрсатилмаган — 0 балл.

2.5.

Ички аудит хизмати ҳисобдорлиги ички ҳужжатлар билан белгиланганми ҳамда ички аудитга оид қонунчилик ҳужжатларига мувофиқми?

Ҳа, белгиланган ҳамда ички аудитга оид қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ — 2 балл.

Йўқ, ички аудитга оид қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ эмас (Ички аудит хизмати ҳисобдорлиги белгиланмаган) — 0 балл.

2.6.

Ички аудит хизматига ички аудит тадбирларида иштирок этишга ёки ушбу тадбирларни ўтказишга йўл қўйилмаслик ҳолатлари қабул қилинган ички ҳужжатлар билан белгиланганми?

Ҳа, қабул қилинган ва амал қилинади — 2 балл.

Қабул қилинган, лекин амал қилинмайди — 1 балл.

Қабул қилинмаган — 0 балл.

3. Ички аудит йиллик режасининг хавф таҳлили асосида ишлаб чиқилиши

3.1.

Ички аудит йиллик режаси хавф таҳлили асосида ишлаб чиқилганми?

Ҳа, хавф таҳлили асосида ишлаб чиқилган — 2 балл.

Ички аудит йиллик режаси ишлаб чиқилган, лекин уни ишлаб чиқишда хавф таҳлили ўтказилмаган — 1 балл.

Йўқ, йиллик режа ишлаб чиқилмаган — 0 балл.

3.2.

Хавф таҳлилини амалга оширишда барча ички аудит объектлари қамраб олинганми?

Барча ички аудит объектлари қамраб олинган — 2 балл.

Айрим ички аудит объектлари қамраб олинмаган — 0 балл.

3.3.

Ички аудит йиллик режасини ишлаб чиқишда хавф даражаси юқори бўлган ички аудит объектлари тўлиқ қамраб олинганми?

Тўлиқ қамраб олинган — 2 балл.

Мавжуд вақт ва инсон ресурслари етарли бўлмаганлиги сабабли тўлиқ қамраб олинмаган — 1 балл.

Тўлиқ қамраб олинмаган (бошқа сабабларга кўра) — 0 балл.

3.4.

Хавф даражаси юқори бўлган ички аудит объектларини тўлиқ қамраб олиш учун ресурслар етарлими (ёки етарли бўлмаган тақдирда, бу тўғрисида биринчи раҳбар хабардор қилинганми)?

Ҳа, ресурслар етарли (ёки ресурслар етарли бўлмаганлиги тўғрисида хабардор қилинган) — 2 балл.

Йўқ, ресурслар етарли бўлмаганлиги тўғрисида хабардор қилинмаган — 0 балл.

3.5.

Ички аудит йиллик режасини ишлаб чиқишда режадан ташқари ички аудит тадбирларига ажратиладиган вақт ресурслари жами вақт ресурсларининг қанча қисмини ташкил қилади?

20 фоизгача бўлган қисмини ташкил қилади — 2 балл.

20 фоиздан кўпроқ қисмини ташкил қилади — 0 балл.

3.6.

Ички аудит йиллик режаси мавжуд вақт ресурсларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилганми?

Ҳа, мавжуд вақт ресурсларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган — 2 балл.

Йўқ, мавжуд вақт ресурсларини ҳисобга олмаган ҳолда ишлаб чиқилган — 0 балл.

3.7.

Барча ўтказилган ички аудит тадбирлари таркибида режадан ташқари аудит тадбирлари улуши қанча қисмни ташкил этади?

20 фоиздан кам — 2 балл.

20 фоиздан кўп — 0 балл.

3.8.

Ички аудит хизматининг ички аудит йиллик режаси давлат органи ва ташкилоти раҳбари томонидан ўз вақтида тасдиқланадими?

Ҳа, ўз вақтида тасдиқланади — 2 балл.

Тасдиқланади, лекин ўз вақтида эмас — 1 балл.

Йўқ, ўз вақтида тасдиқланмайди — 0 балл.

4. Ички аудит тадбирларининг қонунчиликка мувофиқ ўтказилиши ва натижаларининг расмийлаштирилиши (танлама тартибда ўрганилади)

4.1.

Ички аудит тадбирлари учун белгиланган тартибда дастур ишлаб чиқилганми?

Ҳа, ишлаб чиқилган — 2 балл.

Йўқ, ишлаб чиқилмаган — 0 балл.

4.2.

Ички аудит тадбирлари натижалари белгиланган тартибда расмийлаштирилганми?

Ҳа, белгиланган тартибда расмийлаштирилган — 2 балл.

Йўқ, белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган — 0 балл.

4.3.

Ички аудит тадбири ҳисоботида таклиф ва тавсиялар мавжудми?

Ҳа, таклиф ва тавсиялар мавжуд — 2 балл.

Йўқ, таклиф ва тавсиялар мавжуд эмас — 0 балл.

4.4.

Ички аудит хизмати фаолияти натижалари юзасидан ҳисобот Иқтисодиёт ва молия вазирлигига мунтазам равишда ва ўз вақтида тақдим этиладими?

Ҳисобот белгиланган муддатларда тақдим этилади — 2 балл.

Ички аудит хизмати фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этилади, лекин белгиланган муддатларда эмас — 1 балл.

Ички аудит хизмати фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этилмайди — 0 балл.

4.5.

Ички аудит тадбирлари белгиланган муддатларда ўтказилганми?

Ҳа, белгиланган муддатларда ўтказилган — 2 балл.

Йўқ, белгиланган муддатларда ўтказилмаган — 0 балл.

4.6.

Ички аудит тадбири давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларида жиноят аломати мавжуд бўлган тақдирда давлат органи ва ташкилоти раҳбари ёзма равишда хабардор қилинганми?

Хабардор қилинган — 2 балл.

Хабардор қилинмаган — 0 балл.

4.7.

Ички аудит тадбирлари натижалари белгиланган муддатларда «Давлат аудити» дастурий комплексига киритилганми?

Ҳа, белгиланган муддатларда киритилган — 2 балл.

Киритилган, лекин белгиланган муддатларда эмас — 1 балл.

Йўқ, киритилмаган — 0 балл.

4.8.

Ҳисоб палатаси томонидан тақдим этилган хавф-таҳлиллар бўйича белгиланган муддатларда аудит тадбирларини ўтказиш тўғрисида тегишли чоралар кўрилганми?

Ҳа, белгиланган муддатларда чоралар кўрилган — 2 балл.

Чоралар кўрилган, лекин муддатида эмас — 1 балл.

Йўқ, чоралар кўрилмаган — 0 балл.

4.9.

Ҳисоб палатаси томонидан тақдим этилган хавф-таҳлиллар бўйича ўтказилган ўрганиш натижалари белгиланган муддатларда «Масофавий аудит» ахборот тизими орқали Ҳисоб палатасига тақдим этилганми?

Ҳа, белгиланган муддатларда тақдим этилган — 2 балл.

Тақдим этилган, лекин муддатида эмас — 1 балл.

Йўқ, тақдим этилмаган — 0 балл.

4.10.

Бюджет дастурларининг ижроси ички аудит хизмати томонидан белгиланган йўналишларда баҳоланганми?

Ҳа, белгиланган йўналишларда баҳоланган — 2 балл.

Баҳоланган, лекин белгиланган барча йўналишларда эмас — 1 балл.

Йўқ, баҳоланмаган — 0 балл.

4.11.

Бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет дастурларининг ижроси бўйича ҳисоботлари ички аудит хизмати томонидан белгиланган муддатларда баҳоланганми?

Ҳа, белгиланган муддатларда баҳоланган — 2 балл.

Баҳоланган, лекин муддатида эмас — 1 балл.

Йўқ, баҳоланмаган — 0 балл.

4.12.

Ички аудит хизмати томонидан бюджет дастурларининг ижросини баҳолаш натижалари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилганми?

Ҳа, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган — 2 балл.

Йўқ, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилмаган — 0 балл.

4.13.

Ички аудит хизмати фаолияти бўйича давлат органи ва ташкилоти раҳбарига ҳисоботлар тақдим этиб борилганми?

Ҳа, тақдим этиб борилган — 2 балл.

Йўқ, тақдим этиб борилмаган — 0 балл.

4.14.

Ички аудит хизмати фаолияти бўйича ҳар чоракда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ҳисоботлар жамоатчиликка эълон қилиб борилганми?

Ҳа, эълон қилиб борилган — 2 балл.

Эълон қилиб борилган, лекин ҳар чоракда эмас — 1 балл.

Йўқ, эълон қилиб борилмаган — 0 балл.

5. Чора-тадбирлар режасининг бажарилиши

5.1.

Ички аудит тадбирида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсияларнинг барчаси чора-тадбирлар режасига киритилганми?

Барча таклиф ва тавсиялар чора-тадбирлар режасига киритилган — 2 балл.

Айрим таклиф ва тавсиялар чора-тадбирлар режасига киритилмаган — 1 балл.

Таклиф ва тавсиялар чора-тадбирлар режасига киритилмаган — 0 балл.

5.2.

Ички аудит объектлари томонидан чора-тадбирлар режасининг бажарилиш кўрсаткичи қандай?

Чора-тадбирлар режасининг бажарилиш кўрсаткичи 90 фоиз ва ундан юқори — 2 балл.

Чора-тадбирлар режасининг бажарилиш кўрсаткичи 80 фоиздан (80 фоиз ҳам киради) 90 фоизгача — 1 балл.

80 фоиздан паст — 0 балл.

5.3.

Ички аудит хизмати томонидан чора-тадбирлар режасининг бажарилиши бўйича мониторинг йўлга қўйилганми?

Ҳа, мониторинг йўлга қўйилган — 2 балл.

Йўқ, мониторинг йўлга қўйилмаган — 0 балл.

5.4.

Ички аудит тадбири натижалари якунига кўра чора-тадбирлар режаси белгиланган тартибда тузилганми?

Ҳа, белгиланган тартибда тузилган — 2 балл.

Йўқ, белгиланган тартибдан фарқ қилади — 0 балл.

5.5.

Ички аудит хизмати томонидан қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши ҳолатларининг олдини олиш (профилактика) амалга оширилганми?

Ҳа, профилактика амалга оширилган — 2 балл.

Йўқ, профилактика амалга оширилмаган — 0 балл.

5.6.

Ички аудит хизмати томонидан ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда масофавий аудит амалга оширилганми?

Ҳа, амалга оширилган — 2 балл.

Йўқ, амалга оширилмаган — 0 балл.

5.7.

Ички аудит хизматининг барча ходимлари масофавий аудит ўтказиш учун «ЎзАСБО» дастурий мажмуасидан фойдаланадими?

Ҳа, барчаси фойдаланади — 2 балл.

Айрим ходимлар фойдаланади — 1 балл.

Йўқ, фойдаланмайди — 0 балл.

5.8.

Ички аудит хизмати томонидан йиллик иш режасининг бажарилиши кўрсаткичи қандай?

90 фоиз ва ундан юқори — 2 балл.

80 фоиздан (80 фоиз ҳам киради) 90 фоизгача — 1 балл.

80 фоиздан паст — 0 балл.

6. Ички аудит хизмати ходимларининг малака даражаси ҳамда фаолияти самарадорлигининг Давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом асосида баҳоланиши

6.1.

Ички аудит хизмати ходимлари малакасини ошириш, шунингдек, ички аудит хизмати ходимларини касбий ривожлантириш бўйича ишлар амалга оширилганми?

Ходимлар салоҳиятини ривожлантириш бўйича чоралар кўрилган — 2 балл.

Ходимлар салоҳиятини ривожлантириш бўйича чоралар кўрилмаган — 0 балл.

6.2.

Ички аудит хизмати ходимлари ички аудит фаолиятига оид семинар, тренингларда, шу жумладан, хорижий давлатларда ташкил этилган семинар, тренингларда иштирок этадими?

Ҳа, семинар, тренингларда мунтазам равишда иштирок этади — 2 балл.

Семинар, тренингларда иштирок этади, лекин мунтазам эмас — 1 балл.

Семинар, тренингларда иштирок этмайди — 0 балл.

6.3.

Ички аудит хизмати раҳбари ва ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш амалга оширилганми?

Ҳа, баҳолаш амалга оширилган — 2 балл.

Йўқ, баҳолаш амалга оширилмаган — 0 балл.

6.4.

Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашда энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларидан тўлиқ фойдаланилганми?

Ҳа, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларидан тўлиқ фойдаланилган — 2 балл.

Йўқ, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларидан тўлиқ фойдаланилмаган — 0 балл.

6.5.

Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашда энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблаш тўғри амалга оширилганми?

Ҳа, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғри ҳисобланган — 2 балл.

Йўқ, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғри ҳисобланмаган — 0 балл.

6.6.

Ички аудит хизматининг фаолияти самарадорлик кўрсаткичи қандай?

86 фоиз ва ундан юқори — 2 балл.

71 фоиздан (71 фоиз ҳам киради) 86 фоизгача — 1 балл.

71 фоиздан паст — 0 балл.

7. Ички аудит хизмати фаолиятига оид бошқа саволлар

7.1.

Ички аудит фаолиятига оид мурожаатлар ижроси кўрсаткичи қандай?

100 фоиз — 2 балл.

90 фоиздан (90 фоиз ҳам киради) 100 фоизгача — 1 балл.

90 фоиздан паст — 0 балл.

7.2.

Ички аудит хизмати ўз фаолиятини амалга ошириш учун ички ва ташқи ахборот тизимларидан фойдаланиш имконияти мавжудми?

Ҳа, барча ички ва ташқи ахборот тизимларидан фойдаланиш имконияти мавжуд — 2 балл.

Ички ва ташқи ахборот тизимларидан қисман фойдаланиш имконияти мавжуд — 1 балл.

Йўқ, фойдаланиш имконияти мавжуд эмас — 0 балл.

7.3.

Ички аудит хизмати ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилганлик ҳолати?

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилган — 2 балл.

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилмаганлик ҳолатлари мавжуд — 0 балл.

7.4.

Ички аудит хизмати томонидан фуқаролар иштирокидаги аудит тизими бўйича назорат объектлари «Давлат аудити» дастурий комплексига тўлиқ киритилганми?

Тўлиқ киритилган — 2 балл.

Киритилган, лекин тўлиқ эмас — 1 балл.

Киритилмаган — 0 балл.

7.5.

Ички аудит хизмати давлат органи ва ташкилоти тизимидаги бюджет ҳисобидан молиялаштирилмайдиган нобюджет муассаса ҳамда ташкилотларда молиявий-хўжалик фаолияти бўйича ўтказилган аудит (назорат) ишларига оид ҳужжатлар мониторингини юритганми?

Ҳа, мониторинг юритилган — 2 балл.

Йўқ, мониторинг юритилмаган — 0 балл.

7.6.

Ички аудит хизматининг давлат органи ва ташкилотида «Хавфларни бошқариш» қўмитасининг ишчи органи сифатида фаолияти йўлга қўйилганми?

Ҳа, тўлиқ йўлга қўйилган — 2 балл.

Қисман йўлга қўйилган — 1 балл.

Йўқ, йўлга қўйилмаган — 0 балл.

7.7.

Ички аудит хизмати фаолияти бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан олдинги баҳолашда берилган таклиф ва тавсиялар бажарилганми?

Ҳа, бажарилган — 2 балл.

Йўқ, бажарилмаган (ёки қисман бажарилган) — 0 балл.

Баҳолаш натижаси (фоизда)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Намунавий саволномага баҳоловчи ташкилот томонидан Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Бунда назорат саволларига мезонлар ишлаб чиқиш ҳамда балл бериш баҳолаш тартибига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Намунавий саволномадаги айрим саволлар бўйича ички аудит хизмати фаолиятини баҳолаш имкони бўлмаган тақдирда, яъни саволда келтирилган ҳолат ва жараёнлар мавжуд бўлмаганда, баҳолаш ушбу савол инобатга олинмаган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш натижаси

___________ (давлат органи ва ташкилоти номи) ___________ (ички аудит тузилмаси номи) томонидан ички аудит фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлик ва сифат даражаси «__» фоиз кўрсаткич билан ________ (бири танланади: юқори, ўрта, паст) деб баҳоланди.

Маълумот учун. Баҳолаш натижасига кўра ички аудит хизмати фаолиятининг сифат даражаси қуйидагича баҳоланади:

юқори — 90 фоиз ва ундан юқори, ўрта — 70 фоиздан (70 фоиз ҳам киради) 90 фоизгача, паст — 70 фоиздан кам.

____________________________

____________

____________

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги масъул ходими

(имзо)

(кун, ой, йил)

»;

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илова белгисидаги «вазирлик ва идораларнинг» сўзлари «давлат органлари ва ташкилотларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қўшимча» бўлимининг «б» кичик бандидаги «вазирлик ва идора» сўзлари «давлат органи ва ташкилоти» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2025 й., 09/25/446/0626-сон; 14.03.2026 й., 09/26/100/0233-сон)