13.05.2025 йилдаги 317-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.05.2025 йилдаги 317-сон
Date of entry into force
15.05.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сон Фармони ҳамда «Uzagrostar xolding» компанияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-57-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурида юридик шахс бўлмаган Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилгани;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-57-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқалари билан боғлиқ қўшимча вазифа ва функциялар юкланиши муносабати билан жами 23 та штат бирлиги, шундан марказий аппаратга 10 та, Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда вилоятлар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаларига 1 тадан — 13 та штат бирлиги ажратилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан грант, субсидия, кредит ва лизинг ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига Жамғарма маблағларидан соддалаштирилган тартибда фойдаланиш ва тезкор қарорлар қабул қилишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири билан келишган ҳолда, ушбу қарорда белгиланган молиявий қўллаб-қувватлаш турларини ўзгартиришга ва янги турларини жорий этишга рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда «Онлайн маҳалла» электрон платформаси ва «Агросубсидия» ахборот тизими ўзаро интеграция қилинишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Э. Захидов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 13 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
317-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги 317-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жамғарма юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон фермерлар кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ўтказиб бериладиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган трансфертлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғармага юклатилган вазифаларни бажариш учун жалб қилинадиган халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ва бошқа донорларнинг кредитлари (қарзлари) ва грантлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларига ва бошқа молиявий воситаларга жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда вилоятлар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий меҳнат органлари) Жамғарма маблағларини тасарруф этувчилар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ҳар йили 500 та маҳалладаги биттадан хонадон томорқасида амалга оширилган энг намунали ва инновация лойиҳалари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан ошмаган миқдорда грантлар ажратиш;

б) уста деҳқонлар томонидан қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида ҳар бир курс учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.

в) уста деҳқонларга муайян маҳаллада бир турдаги юқори даромадли маҳсулот етиштиришни йўлга қўйганлиги учун:

камида 10 та хонадон томорқасида ташкил этилганда — 2 миллион сўм;

маҳалла хонадонларининг камида 30 фоизида жорий этилганда — 75 миллион сўм миқдорида субсидия ажратиш;
(6-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в1) аҳоли томорқалари ҳамда ижара ер участкалари бўйича самарасиз эски боғларни реконструкция қилиш ва янгиларини барпо этиш учун субсидиялар ажратиш;
(6-банд Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарорига асосан «в1» кичик банди билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) сув таъминоти оғир бўлган ҳудудларда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ер участкаларини суғориш учун тик (вертикал) қудуқларни бурғилаш, ишга тушириш, сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ирригация тармоқларини тортиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплашга субсидия ажратиш. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли томорқасини суғориш учун чуқурлиги 10 метрдан, Қорақалпоғистон Республикаси учун 5 метрдан ортиқ бўлган кичик ҳажмдаги ҳар бир тик (вертикал) суғориш қудуғини бурғилаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларнинг биринчи метридан бошлаб 100 фоизини, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаган қисми учун субсидия ажратиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
камида 30 та хонадон томорқасини суғориш мақсадида катта тик (вертикал) суғориш қудуғини бурғилаш, сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ишга тушириш ҳамда қудуқларнинг узлуксиз ишлаши учун қуввати камида 10 кВт бўлган қуёш панелларини ўрнатиш шарти билан, ушбу харажатларнинг 70 фоизи, бироқ 200 миллион сўмдан ошмаган қисми учун субсидия ажратиш;
(6-банд «г» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага берилган, ёнма-ён жойлашган ҳамда ҳар бирининг ер участкаси 15 сотихдан 2 гектаргача бўлган камида 10 та деҳқон хўжалиги ерларини суғориш мақсадида катта тик (вертикал) суғориш қудуғини бурғилаш, сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ишга тушириш ҳамда қудуқларнинг узлуксиз ишлаши учун қуввати камида 10 кВт бўлган қуёш панелларини ўрнатиш шарти билан, ушбу харажатларнинг 70 фоизи, бироқ 200 миллион сўмдан ошмаган қисми учун субсидия ажратиш;
(6-банд «г» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
камида 30 та хонадон томорқасига ёки камида 10 та деҳқон хўжалиги ерларига 500 метргача бўлган масофадаги мавжуд сув таъминотидан ирригация тармоқларини тортиш, зарур ҳолларда сув чиқариш воситаларини сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг 30 фоизи, бироқ 150 миллион сўмдан ошмаган қисми учун субсидия ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) маҳаллаларда ҳар йили 500 тагача намунали хонадон томорқасини ташкил этиш учун хонадон эгасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш;

ж) деҳқон хўжаликлари ерларида йилига 84 тагача намунавий ўқув-тажриба ер участкаларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш;

з) йилига 1 300 тагача камбағал оила хонадонининг кўча ва ички томорқасида узумчилик (ток сўриси) ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорда субсидия ажратиш;

и) деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи субъектларга тижорат банклари орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, қуритиш, сақлаш ва қадоқлаш лойиҳалари учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан 4 фоизли пункт юқори ставкада (шундан, 5 фоиз банк маржаси) кредит ажратиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундан ташқари, томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи субъектларга юқоридаги шартлар асосида Жамғарманинг ресурслари ҳисобидан кредитлар давлат улуши мавжуд бўлган тижорат банклари орқали Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 373-сон қарори билан тасдиқланган Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган кредит ажратиш механизми бўйича ҳам ажратилади;
(6-банднинг «и» кичик банди Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) аҳоли томорқалари ва ижара ер участкаларида ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг ер участкаларида ихчам музлаткичли омборхоналар, қадоқлаш, қуритиш ва қайта ишлаш ускуналари, тайёр ҳолдаги иссиқхоналарни 24 ойлик имтиёзли давр билан 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан лизингга бериш;
(6-банд «к» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолияти бўйича Вазирликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари ходимларининг хорижий хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатларни тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) тижорат банкларига жойлаштирилган ресурс ва депозитдан тушган даромадларнинг 30 фоизи миқдорида Вазирликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари ходимларини моддий рағбатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
н) деҳқон хўжаликларига инвестицияларни жалб қилиш ва томорқа ерларини ривожлантириш мақсадида қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган инновация ва бошқа лойиҳаларни амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилиш билан боғлиқ йўналишларни молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
о) халқаро ва миллий конференциялар, форумлар, маслаҳатлашувлар, семинарлар, тренинглар давра суҳбатлари ўтказиш, мақолалар, рисолалар, қўлланмалар ва бошқа ахборот материаллари тайёрлаш, шу жумладан, видеороликлар ва фильмлар, илмий-амалий тадқиқотлар ҳамда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятига тааллуқли бошқа тадбирларни ташкил этиш бўйича харажатларни молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
п) Вазирлик ҳузуридаги «Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖ ва ҳудудий меҳнат органлари орқали қуйидаги харажатларни молиялаштириш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ тадбирлар учун хорижий ва миллий экспертларни (агроном, ветеринар ва бошқа мутахассислар) жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолияти бўйича тарғибот-ташвиқот, шу жумладан, ахборот-маълумот ва реклама-ноширлик ишларини амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли томорқалари ва ижара ер участкаларида ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг ер участкаларида ихчам музлаткичли омборхоналар, қадоқлаш, қуритиш ва қайта ишлаш ускуналари, тайёр ҳолдаги иссиқхоналарни лизингга бериш;
(6-банд «п» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
р) Вазирлик ҳузуридаги «Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖ орқали қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаларига оид лойиҳалар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, амалиёт ва илғор тажрибаларни ўрганиш ҳамда халқаро тажриба асосида таклифлар ишлаб чиқиш билан боғлиқ хизматлар кўрсатишни шартномага асосан молиялаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисобварақларида Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ўтказиладиган маблағларнинг жамланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг молиявий ҳолати мунтазам таҳлил қилиниши ва прогнозлаштирилишини, шунингдек, унинг молиявий барқарорлигини қўллаб-қувватлаш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолияти билан боғлиқ молиявий қўллаб-қувватлаш турларини ўзгартириш ва янги турларини жорий этиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири билан келишилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
келгуси даврга мўлжалланган бюджет сўрови тайёрланишини, шунингдек, даромад манбалари, маблағлардан фойдаланиш йўналишлари бўйича прогноз лойиҳаси ишлаб чиқилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига белгиланган муддатда тақдим этилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Жамғарманинг Давлат бюджетидан ажратиладиган трансфертлар ва бошқа манбалар ҳисобидан шаклланадиган маблағлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигидаги шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади ҳамда Вазирлик томонидан ҳудудлардаги Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисобварақларига ҳудудий меҳнат органларининг талабномалари асосида молиялаштириб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг ҳудудлардаги шахсий ғазна ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқлари кейинчалик тақсимлаш учун республика даражасига йўналтирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан тасдиқланган Жамғарма бюджетининг асосий параметрларини олганидан кейин Жамғарманинг тушумлар манбалари, маблағлардан фойдаланиш йўналишлари бўйича харажатлар сметаларини тасдиқлайди ва тасдиқланган смета доирасида харажатларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Жамғарманинг ижро этувчи органи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирликнинг Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасини мувофиқлаштириш бўлими Жамғарманинг ижро этувчи органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ижро этувчи орган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма даромадлари ва харажатлари бўйича прогнозни ва ҳисобот балансларини шакллантиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари бўйича ҳисоб ва ҳисобот юритилишини таъминлайди, Жамғарма маблағлари тақсимловчи томонидан тасдиқлангандан сўнг ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма молиявий ҳисоботининг ишончлилигини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш аудитини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш масалалари бўйича изоҳлар беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Жамғарма тушумлари ва маблағларидан фойдаланишни назорат қилиш ҳамда жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиши устидан назорат Давлат молиявий назорат инспекцияси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Вазирлик ва ҳудудий меҳнат органлари Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги 317-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан грант, субсидия, кредит ва лизинг ажратиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан грант, субсидия, кредит ва лизинг (кейинги ўринларда — молиявий қўллаб-қувватлаш турлари) ажратиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқон хўжаликлари — деҳқон хўжалиги мерос қилиб қолдириладиган, умрбод эгалик қилиш ёки ижара (иккиламчи ижара) ҳуқуқи асосида деҳқон хўжалиги бошлиғига берилган ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини деҳқон хўжалиги аъзоларининг шахсий меҳнати асосида етиштирадиган ва реализация қиладиган хўжалик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа маркази — Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги «Камбағаллик ва бандлик соҳасида лойиҳаларни бошқариш маркази» масъулияти чекланган жамияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«маҳалла еттилиги» — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари намунавий тузилмасига киритилган, маҳалла раиси раҳбарлигидаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторидан иборат бўлган гуруҳ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат органлари — Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда вилоятлар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий меҳнат органлари), туманларнинг (шаҳарларнинг) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари (кейинги ўринларда — маҳаллий меҳнат органлари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
томорқа ер эгалари — шахсий томорқа ер участкаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан шуғулланувчи шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уста деҳқон — томорқа ер участкаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва деҳқончилик соҳасида юқори билим ва кўникмаларга эга бўлган шахс.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиявий қўллаб-қувватлаш турлари Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик), ҳудудий ва маҳаллий меҳнат органлари ходимлари ҳамда «маҳалла еттилиги» иштирокида ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиявий қўллаб-қувватлаш турлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиявий қўллаб-қувватлаш турлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ҳар йили 500 та маҳалладаги биттадан хонадон томорқасида амалга оширилган энг намунали ва инновация лойиҳалари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан ошмаган миқдорда грантлар ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) уста деҳқонлар томонидан қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида ҳар бир курс учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) уста деҳқонларга муайян маҳаллада бир турдаги юқори даромадли маҳсулот етиштиришни йўлга қўйганлиги учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
камида 10 та хонадон томорқасида ташкил этилганда — 2 миллион сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳалла хонадонларининг камида 30 фоизида жорий этилганда — 75 миллион сўм миқдорида субсидия ажратиш;
(4-банд «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в1) аҳоли томорқалари ҳамда ижара ер участкаларидаги самарасиз эски боғларни реконструкция қилиш ва янгиларини барпо этиш учун қуйидаги йўналишлар бўйича субсидиялар ажратилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир сотихга ёмғир сувини йиғиш ва (ёки) томчилатиб суғориш тизимини ўрнатиш учун 160 минг сўмгача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сертификатга эга мевали дарахт кўчати нархининг 50 фоизи, бироқ ҳар бир кўчат учун мева турига қараб 30 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрнатилган ҳар бир тиргак (устун)лар харажатларининг 50 фоизи, бироқ 70 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
(4-банд Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарорига асосан «в1» кичик банди билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) сув таъминоти оғир бўлган ҳудудларда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ер майдонларини суғориш учун тик (вертикал) қудуқларни бурғилаш, ишга тушириш, сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ирригация тармоқларини тортиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплашга субсидия ажратиш. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли томорқасини суғориш учун чуқурлиги 10 метрдан, Қорақалпоғистон Республикаси учун 5 метрдан ортиқ бўлган кичик ҳажмдаги ҳар бир тик (вертикал) суғориш қудуғини бурғилаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларнинг биринчи метридан бошлаб 100 фоизини, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаган қисми учун субсидия ажратиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
камида 30 та хонадон томорқасини суғориш мақсадида катта тик (вертикал) суғориш қудуғини бурғилаш, сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ишга тушириш ҳамда қудуқларнинг узлуксиз ишлаши учун қуввати камида 10 кВт бўлган қуёш панелларини ўрнатиш шарти билан, ушбу харажатларнинг 70 фоизи, бироқ 200 миллион сўмдан ошмаган қисми учун субсидия ажратиш;
(4-банд «г» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага берилган, ёнма-ён жойлашган ҳамда ҳар бирининг ер участкаси 15 сотихдан 2 гектаргача бўлган камида 10 та деҳқон хўжалиги ерларини суғориш мақсадида катта тик (вертикал) суғориш қудуғини бурғилаш, сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ишга тушириш ҳамда қудуқларнинг узлуксиз ишлаши учун қуввати камида 10 кВт бўлган қуёш панелларини ўрнатиш шарти билан, ушбу харажатларнинг 70 фоизи, бироқ 200 миллион сўмдан ошмаган қисми учун субсидия ажратиш;
(4-банд «г» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
камида 30 та хонадон томорқасига ёки камида 10 та деҳқон хўжалиги ерларига 500 метргача бўлган масофадаги мавжуд сув таъминотидан ирригация тармоқларини тортиш, зарур ҳолларда сув чиқариш воситаларини сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда субсидия ушбу Низомнинг 3-бобида назарда тутилган тартиб асосида ажратилади, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 февралдаги 109-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом бўйича 2025 йил 1 июлга қадар тасдиқланадиган манзилли рўйхатларга киритилган объектлар учун субсидия ажратиш сақланиб қолинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 81-сон қарори билан тасдиқланган Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг 30 фоизи, бироқ 150 миллион сўмдан ошмаган қисми учун субсидия ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) маҳаллаларда ҳар йили 500 тагача намунали хонадон томорқасини ташкил этиш учун хонадон эгасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) деҳқон хўжаликлари ерларида йилига 84 тагача намунавий ўқув-тажриба ер участкаларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) йилига 1 300 тагача камбағал оила хонадонининг кўча ва ички томорқасида узумчилик (ток сўриси) ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорда субсидия ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи субъектларга тижорат банклари орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, қуритиш, сақлаш ва қадоқлаш лойиҳалари учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан 4 фоизли пункт юқори ставкада (шундан, 5 фоиз банк маржаси) кредит ажратиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундан ташқари, томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи субъектларга юқоридаги шартлар асосида Жамғарманинг ресурслари ҳисобидан кредитлар давлат улуши мавжуд бўлган тижорат банклари орқали Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 373-сон қарори билан тасдиқланган Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган кредит ажратиш механизми бўйича ҳам ажратилади;
(4-банднинг «и» кичик банди Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) аҳоли томорқалари ва ижара ер участкаларида ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг ер участкаларида ихчам музлаткичли омборхоналар, қадоқлаш, қуритиш ва қайта ишлаш ускуналари, тайёр ҳолдаги иссиқхоналарни 24 ойлик имтиёзли давр билан 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан лизингга бериш.
(4-банд «к» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Молиявий қўллаб-қувватлаш турларини ажратиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Аҳоли томорқасида амалга оширилган энг намунали ва инновация лойиҳалари учун грантлар ажратиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Маҳалла еттилиги» томонидан аҳоли томорқасида амалга оширилган энг намунали ва инновация лойиҳалари хатловдан ўтказилиб, энг намунали ва инновация лойиҳалари маҳаллий меҳнат органи орқали ҳудудий меҳнат органига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ҳудудий меҳнат органи энг намунали ва инновация лойиҳаларини жамлаган ҳолда Вазирликка танлаб бериш учун тақдим қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлик ўн иш кунида таклифларни ўрганиб чиқиб, грант ажратиладиган энг намунали ва инновация лойиҳасини танлайди, уларнинг ҳудудий ва маҳаллий меҳнат органлари орқали «маҳалла еттилиги»га етказилишини таъминлайди. Бунда энг намунали ва инновация лойиҳаси йил давомида кўпи билан икки марта танланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ҳоким ёрдамчиси икки иш кунида танланган энг намунали ва инновация лойиҳа бўйича грант ажратиладиган томорқа эгаси ёки унинг оила аъзосининг мурожаатини ва унга тегишли банк картаси ҳақидаги маълумотларни «Онлайн маҳалла» электрон платформасига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда «Онлайн маҳалла» электрон платформасида грант ажратиладиган лойиҳалар бўйича барча маълумотлар шакллантирилади ва 5 йил муддатда сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ҳудудий меҳнат органи уч иш кунида «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали тушган мурожаатлар ва уларга ажратилиши белгиланган грант миқдорлари ҳамда банк карталари рўйхатини шакллантирган ҳолда умумлаштирилган сўровномани Жамғармага юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Жамғарма сўровномага асосан уч иш кунида маблағларни ҳудудий меҳнат органига ўтказиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ҳудудий меҳнат органи бир иш кунида грант маблағларини «Онлайн маҳалла» электрон платформаси рўйхатидаги мурожаатчиларнинг банк карталарига ўтказиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ушбу грантдан фойдаланиш ҳуқуқи ҳар бир оилага фақат бир марта берилади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Онлайн маҳалла» электрон платформасида грантлардан фойдаланган ҳар бир оиланинг аъзолари тўғрисидаги маълумотлар доимий ҳисобга олиб борилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оила аъзоларидан бири аввал бошқа оилалар таркибида грантлардан фойдалангани аниқланганда, уларга грантлар ажратишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Уста деҳқонлар томонидан қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. «Маҳалла еттилиги» юқори даромад олаётган уста деҳқон билан биргаликда маҳаллада деҳқончилик ва томорқа йўналишида амалга оширилиши керак бўлган ишлардан келиб чиқиб, маҳаллий меҳнат органлари билан келишилган ҳолда ўқув курсларини ташкил этиш учун тингловчилар сони, ўқув курсларини ўтказиш вақти ва манзиллари кўрсатилган қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш режасини тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ҳар бир курсда камида 15 нафар тингловчилар (бир хонадондан фақат 1 нафар фуқаро иштирок этади) жамланиши шарт ва курс учун уста деҳқонларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари миқдорида субсидия ажратилиши инобатга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ҳоким ёрдамчиси ўқув курсларини ташкил этиш режаси тасдиқлангандан сўнг икки иш кунида субсидия ажратиладиган уста деҳқоннинг мурожаати ва унга тегишли бўлган банк картаси бўйича маълумотларни «Онлайн маҳалла» электрон платформасига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ҳудудий меҳнат органи уч иш кунида «Онлайн маҳалла» электрон платформасида келиб тушган аризалар, белгиланган субсидия миқдорлари, банк карталарининг банклар кесимида рўйхатини шакллантирган ҳолда умумлаштирилган сўровномани Жамғармага юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Жамғарма сўровномага асосан уч иш кунида субсидияни ҳудудий меҳнат органига ўтказиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Тасдиқланган режа асосида ўқув курси ўтказилгани тўғрисида далолатнома «маҳалла еттилиги», уста деҳқон ва қатнашган тингловчилар томонидан имзоланиб (ўқиш жараёни суратлари билан бирга), «Онлайн маҳалла» электрон платформасига аввал киритилган мурожаатнинг давоми сифатида ҳоким ёрдамчиси томонидан юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ҳудудий меҳнат органи ўқув курси якунлари бўйича «Онлайн маҳалла» электрон платформасига юкланган маълумотлар асосида бир иш кунида субсидияни уста деҳқоннинг банк картасига ўтказиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Субсидия ажратилиши жараёнида тингловчилар ўқув курсида фақат бир марта иштирок этишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Муайян маҳалладаги аҳоли томорқаларида юқори даромадли маҳсулот етиштиришни йўлга қўйган уста деҳқонларга субсидия ажратиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Туман (шаҳар) меҳнат органи «маҳалла еттилиги» томонидан ўтказилган хатлов натижаларига кўра аниқланган уста деҳқонлар билан маҳалла хонадонлари томорқасини юқори даромадли маҳсулот етиштириш бўйича ихтисослаштириш лойиҳаларини ўрганиб чиқади ва буни йўлга қўядиган уста деҳқонлар тўғрисидаги ариза (таклиф)ларни тегишли «маҳалла еттилиги» билан келишган ҳолда «Онлайн маҳалла» платформаси орқали ҳудудий меҳнат органига тақдим қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳада ҳар бир хонадон томорқаси экин майдонининг 60 фоиздан юқори қисмида айнан ушбу юқори даромадли маҳсулот экилишини таъминлаш талаб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ҳудудий меҳнат органи келиб тушган аризаларни 3 иш кунида жамлаган ҳолда «Онлайн маҳалла» платформаси орқали Вазирликнинг Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бошқармасига таклиф киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Вазирликнинг Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бошқармаси уч иш кунида таклифларни ўрганиб чиқиб, молиялаштириш манбалари ва уларни захиралаш юзасидан Жамғарма билан келишган ҳолда қабул қилинган ва рад этилган аризалар тўғрисида хабарни «Онлайн маҳалла» платформаси орқали ҳудудий ва маҳаллий меҳнат органлари ҳамда «маҳалла еттилиги»га етказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ҳоким ёрдамчиси икки иш кунида аризалар қабул қилинганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида уста-деҳқонни хабардор қилади ва аризаси қабул қилинган уста-деҳқон томонидан лойиҳалар ижроси бошланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ихтисослаштириш йўлга қўйилиб, юқори даромадли маҳсулотлар етиштириш жараёни бошланганидан сўнг уста-деҳқон ҳоким ёрдамчисини хабардор қилади ва ҳоким ёрдамчиси бу ҳақда бир кун муддатда туман (шаҳар) меҳнат органига маълум қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
241. Туман (шаҳар) меҳнат органи «маҳалла еттилиги» билан тегишли маҳаллада амалга оширилган ишларни ўрганиб, натижаси бўйича баённома расмийлаштиради ҳамда маблағ ажратиш учун ҳудудий меҳнат органига «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали уста деҳқоннинг паспорт ва банк карта маълумотларини илова қилган ҳолда мазкур баённомани юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ҳудудий меҳнат органи уч иш кунида «Онлайн маҳалла» электрон платформасида баённомаларни дастлабки киритилган аризалар билан солиштирган ҳолда, банк карталарининг банклар кесимида рўйхатини шакллантиради ва умумлаштирилган сўровномани Жамғармага юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Жамғарма сўровномага асосан уч иш кунида субсидияни ҳудудий меҳнат органига ўтказиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ҳудудий меҳнат органи бир иш кунида субсидияни «Онлайн маҳалла» электрон платформасидаги уста деҳқонларнинг банк карталарига ўтказиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ушбу субсидия ҳар икки ҳолат бўйича тақдим қилинганда ҳам уларнинг миқдори ҳар бир маҳалла бўйича жами 75 миллион сўмдан ошмаслиги лозим.
(3-параграф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31-§. Аҳоли томорқалари ҳамда ижара ер участкаларидаги самарасиз эски боғларни реконструкция қилиш ва янгиларини барпо этиш учун субсидия ажратиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
281. Томорқа ёки ижара ер эгалари (кейинги ўринларда — талабгор) мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган мевали дарахт кўчати харид қилиш, ёмғир сувини йиғиш ва (ёки) томчилатиб суғориш тизимини ўрнатиш ҳамда ўрнатилган тиргак (устун)лар харажатларининг бир қисмини қоплаш учун «Онлайн маҳалла» платформаси орқали лойиҳа учун зарур бўладиган маблағ миқдорини кўрсатган ҳолда ариза билан мазкур низомнинг иловаси билан тасдиқланган Субсидия ажратишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — туман (шаҳар) ишчи гуруҳи)га мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда талабгор бир йўла юқоридаги йўналишларнинг барчасидан фойдаланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
282. Туман (шаҳар) ишчи гуруҳи томонидан мурожаатни уч иш кунида жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқиб, субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилганда, ҳоким ёрдамчиси туман (шаҳар) ишчи гуруҳи хулосаси ва мавжуд эски боғнинг фото ҳисоботларини «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали ҳудудий меҳнат органига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ бўлмаган тақдирда талабгорга рад жавоби юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
283. Ҳудудий меҳнат органи икки иш кунида туман (шаҳар) ишчи гуруҳи хулосаси ва мавжуд эски боғнинг фото ҳисоботлари билан бирга аризалар ва унга илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотлар мослигини кўриб чиқиб, Вазирликнинг Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бошқармасига келишиш учун тавсия юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
284. Вазирликнинг Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бошқармаси уч иш кунида тавсияларни ўрганиб чиқиб, мақсадга мувофиқ деб топганда молиялаштириш манбалари юзасидан Жамғарма билан келишган ҳолда тавсия қабул қилинганлиги тўғрисида ҳудудий меҳнат органига хабар юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тавсия қабул қилинганда, Жамғарманинг харажатлар сметасида аризада кўрсатилган маблағлар беш ой учун захираланади ва талабгорнинг мазкур субсидияни олиш муддати ўтган тақдирда мурожаатга асосан юқоридаги жараён қайта амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ бўлмаган тақдирда ҳудудий меҳнат органига рад жавоби юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
285. Ҳудудий меҳнат органи тавсия қабул қилинганидан сўнг уч иш кунида тегишли ҳоким ёрдамчиси орқали талабгорни хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
286. Талабгор тегишли хабарни олгандан сўнг лойиҳани амалга ошириш ишларини якунига етказиб, бу ҳақда туман (шаҳар) ишчи гуруҳини хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
287. Туман (шаҳар) ишчи гуруҳи талабгордан хабар келгандан сўнг беш иш кунида лойиҳа тўлиқ якунланганлиги ва унга сарфланган маблағларни тасдиқловчи ҳужжатларни кўриб чиқиб, далолатнома расмийлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Далолатномада ҳақиқатда ажратиладиган субсидия миқдори кўрсатилиб, мазкур маблағ дастлабки мурожаатда кўрсатилган маблағ миқдоридан ошиб кетишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
288. Ҳоким ёрдамчиси икки иш кунида «Онлайн маҳалла» платформаси орқали фото ҳисоботлар, талабгорнинг банк пластик карта рақамларига оид маълумотни илова қилган ҳолда далолатномани ҳудудий меҳнат органига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
289. Ҳудудий меҳнат органи келиб тушган далолатномани икки иш кунида Вазирликнинг Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бошқармасига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2810. Вазирликнинг Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бошқармаси келиб тушган далолатномани уч иш кунида кўриб чиқиб мақсадга мувофиқ деб топилганда, маблағ ажратиш бўйича Жамғармага сўровнома юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2811. Жамғарма сўровномага асосан уч иш кунида субсидияни ҳудудий меҳнат органига ўтказиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2812. Ҳудудий меҳнат органи субсидияни икки иш кунида талабгорнинг банк карта рақамига ўтказиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2813. Ушбу субсидия туридан фойдаланиш ҳуқуқи томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларига фақат бир марта берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2814. Туман (шаҳар) ишчи гуруҳи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкил этилган янги боғларни ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 10 санасига қадар 6 ой давомида мониторинг қилиб боради ва кўчатларнинг ҳолати юзасидан далолатнома расмийлаштириб, «Онлайн маҳалла» платформасига юклаб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мониторинг давомида белгиланган ишлар талаб даражасида бажарилмаганлиги аниқланган тақдирда, ўтказиб берилган субсидияни Жамғарманинг ҳисобига қайтариш юзасидан ёзма равишда талабнома юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2815. Талабнома бўйича талабгор маблағни 30 кун ичида қайтармаган тақдирда ушбу масала суд тартибида ҳал қилинади.
(31-параграф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сон қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Аҳоли томорқасини суғориш учун чуқурлиги 10 метрдан, Қорақалпоғистон Республикаси учун 5 метрдан ортиқ бўлган кичик ҳажмдаги ҳар бир тик (вертикал) суғориш қудуғини бурғилаш ва ишга тушириш учун субсидия ажратиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ҳудудий меҳнат органи маҳаллий туман ҳокимлиги билан биргаликда аҳоли томорқа ерини суғориш учун чуқурлиги 10 метрдан, Қорақалпоғистон Республикаси учун 5 метрдан ортиқ бўлган кичик ҳажмдаги ҳар бир тик (вертикал) суғориш қудуғини бурғилаш ва ишга тушириш бўйича рўйхатни шакллантиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Рўйхатда субсидия ажратилган фуқаролар, бажариладиган ишлар ва ишни бажарувчи талабгор маълумотлари кўрсатилади ҳамда туман ҳокимининг тегишли ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Вазирлик уч иш кунида ҳудудий меҳнат органи томонидан тақдим этилган буюртманома ва унга илова қилинган рўйхатни белгиланган тартибда кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ҳудудий меҳнат органи Вазирлик томонидан маъқулланган буюртманомаларни уч иш кунида «Онлайн маҳалла» электрон платформасига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда талабгорлар томонидан «Онлайн маҳалла» электрон платформасига киритилган лойиҳалар бўйича ишлар амалга оширилади.

33. Ҳудудий меҳнат органи туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи бошчилигида фойдаланишга қабул қилиш комиссияси томонидан белгиланган тартибда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига асосан расмийлаштирилган ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича якунланган ишларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини «Онлайн маҳалла» электрон платформасига киритиб, субсидия ажратиш бўйича Жамғармага сўровнома юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Жамғарма уч иш кунида сўровномага асосан белгиланган субсидияни ҳудудий меҳнат органига ўтказиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Ҳудудий меҳнат органи уч иш кунида субсидияни талабгорнинг банк ҳисобварағига ўтказиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Камида 30 та хонадон томорқасини суғоришга мўлжалланган тик (вертикал) суғориш қудуғини бурғилаш, сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ишга тушириш учун субсидия ажратиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Ҳудудий меҳнат органи туман ҳокимлиги билан биргаликда камида 30 та хонадон томорқасини суғоришга мўлжалланган катта тик (вертикал) суғориш қудуғини бурғилаш, сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва қудуқларнинг узлуксиз ишлаши учун қуввати камида 10 кВт бўлган қуёш панелларини ўрнатиш шарти билан ишга тушириш бўйича рўйхатни шакллантиради.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Рўйхатда субсидия ажратиладиган фуқаролар, бажариладиган ишлар ва сотиб олинадиган воситалар рўйхати ҳамда ишни бажарувчи талабгорлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади ва туман ҳокимининг тегишли ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Ҳудудий меҳнат органи томонидан уч иш кунида буюртманома ва унга тасдиқланган рўйхат илова қилинган ҳолда белгиланган тартибда Вазирликка кўриб чиқиш учун тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Ҳудудий меҳнат органи Вазирлик томонидан маъқулланган буюртманомаларни уч иш кунида «Онлайн маҳалла» электрон платформасига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда талабгорлар томонидан «Онлайн маҳалла» электрон платформасига киритилган лойиҳалар бўйича ишлар амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Талабгорлар тик (вертикал) суғориш қудуқлари ишга туширилгандан сўнг сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплашга субсидия олиш учун амалга оширилган ишларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхасини (гидрогеология хулосаси, корхона ва талабгор ўртасида тузилган шартнома, ҳисоб-фактура, назорат-ўлчов хулосаси, сув билан таъминланадиган камида 30 та томорқа ер эгаларининг маҳалла раиси томонидан тасдиқланган рўйхати, талабгорнинг банк реквизитлари, пудрат ташкилоти томонидан олинадиган ерости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома, қазилган қудуққа тайёрланган ва гидрогеология станцияларида рўйхатга қўйилган техник паспорт, қудуқдан фойдаланиш учун истеъмолчи томонидан олинадиган ерости сувларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома, талабгор ва бурғиловчи ташкилот ўртасида тузилган қазилган қудуқни 1 йил давомида кузатиб боришни ва уни тузатиш шартномаси ҳамда «маҳалла еттилиги» ва талабгор ўртасида тузилган талабгор томонидан қудуқдан камида 2 йил давомида самарали фойдаланиш бўйича келишув шартномаси), амалга оширилган қуриш ва реконструкция ишлари харажатларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси (ҳисоб-фактура ва бошқалар) туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи бошчилигида фойдаланишга қабул қилиш комиссиясига топширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Ҳудудий меҳнат органи туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи бошчилигида фойдаланишга қабул қилиш комиссияси томонидан белгиланган тартибда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига асосан расмийлаштирилган ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича якунланган ишларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини «Онлайн маҳалла» электрон платформасига киритиб, субсидия ажратиш бўйича Жамғармага сўровнома юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Жамғарма уч иш кунида сўровномага асосан субсидияни ҳудудий меҳнат органига ўтказиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Ҳудудий меҳнат органи уч иш кунида субсидияни талабгорнинг банк ҳисобварағига ўтказиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Қазилган тик (вертикал) суғориш қудуқлари ҳужжатларининг (лойиҳа-смета) тўғрилиги ва ҳаққонийлиги юзасидан жавобгарлик туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи бошчилигида фойдаланишга қабул қилиш комиссиясига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-§. Ижарага берилган 15 сотихдан 2 гектаргача бўлган камида 10 та деҳқон хўжалиги ерларини суғоришга тик (вертикал) қудуқ бурғилаш, сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ишга тушириш учун субсидия ажратиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Ҳудудий меҳнат органи туман ҳокимликлари билан биргаликда ижарага берилган ва унга ёнма-ён жойлашган, ҳар бирининг майдони 15 сотихдан 2 гектаргача бўлган камида 10 та деҳқон хўжалиги ерларини суғориш учун тик (вертикал) қудуқ бурғилаш, сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва қудуқларнинг узлуксиз ишлаши учун қуввати камида 10 кВт бўлган қуёш панелларини ўрнатиш шарти билан ишга тушириш бўйича рўйхатни шакллантиради.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Рўйхатда субсидия ажратиладиган фуқаролар, бажариладиган ишлар ва сотиб олинадиган воситалар рўйхати ҳамда ишни бажарувчи талабгор тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади ва туман ҳокимининг тегишли ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Ҳудудий меҳнат органи томонидан уч иш кунида буюртманома ва унга тасдиқланган рўйхат илова қилинган ҳолда белгиланган тартибда Вазирликка кўриб чиқиш учун тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Ҳудудий меҳнат органи Вазирлик томонидан маъқулланган буюртманомаларни уч иш кунида «Онлайн маҳалла» электрон платформасига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда талабгорлар томонидан «Онлайн маҳалла» электрон платформасига киритилган лойиҳалар бўйича ишлар амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Талабгорлар тик (вертикал) суғориш қудуқлари ишга туширилгандан сўнг сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплашга субсидия олиш учун амалга оширилган ишларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхасини (гидрогеология хулосаси, корхона ва талабгор ўртасида тузилган шартнома, ҳисоб-фактура, назорат-ўлчов хулосаси, сув билан таъминланадиган камида 30 та томорқа ер эгаларининг маҳалла раиси томонидан тасдиқланган рўйхати, талабгорнинг банк реквизитлари, пудрат ташкилоти томонидан олинадиган ерости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома, қазилган қудуққа тайёрланган ва гидрогеология станцияларида рўйхатга қўйилган техник паспорт, қудуқдан фойдаланиш учун истеъмолчи томонидан олинадиган ерости сувларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома, талабгор ва бурғиловчи ташкилот ўртасида тузилган қазилган қудуқни 1 йил давомида кузатиб боришни ва уни тузатиш шартномаси ҳамда «маҳалла еттилиги» ва талабгор ўртасида тузилган талабгор томонидан қудуқдан камида 2 йил давомида самарали фойдаланиш бўйича келишув шартномаси), амалга оширилган қуриш ва реконструкция ишлари харажатларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси (ҳисоб-фактура ва бошқалар) туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи бошчилигида фойдаланишга қабул қилиш комиссиясига топширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Ҳудудий меҳнат органи туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи бошчилигида фойдаланишга қабул қилиш комиссияси томонидан белгиланган тартибда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига асосан расмийлаштирилган ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича якунланган ишларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини «Онлайн маҳалла» электрон платформасига киритиб, субсидия ажратиш бўйича Жамғармага сўровнома юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Жамғарма уч иш кунида сўровномага асосан субсидияни ҳудудий меҳнат органига ўтказиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Ҳудудий меҳнат органи уч иш кунида субсидияни талабгорнинг банк ҳисобварағига ўтказиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Қазилган тик (вертикал) суғориш қудуқлари ҳужжатларининг (лойиҳа-смета) тўғрилиги ва ҳаққонийлиги юзасидан жавобгарлик туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи бошчилигида фойдаланишга қабул қилиш комиссиясига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-§. Аҳоли томорқаларини ва деҳқон хўжаликлари ерларини суғориш учун мавжуд сув таъминотидан ирригация тармоқларини тортиш учун субсидия ажратиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Ҳудудий меҳнат органи маҳаллий туман ҳокимлиги билан биргаликда камида 30 та хонадон томорқасига ёки камида 10 та деҳқон хўжалиги ерларига 500 метргача бўлган масофадаги мавжуд сув таъминотидан ирригация тармоқларини тортиш, зарур ҳолларда сотиб олинадиган сув чиқариш воситалари рўйхатини шакллантиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Рўйхатда субсидия ажратиладиган фуқаролар, бажариладиган ишлар ва сотиб олинадиган воситалар рўйхати ҳамда ишни бажарувчи талабгор тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади ва туман ҳокимининг тегишли ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Ҳудудий меҳнат органи томонидан уч иш кунида буюртманома ва унга тасдиқланган рўйхат илова қилинган ҳолда белгиланган тартибда Вазирликка кўриб чиқиш учун тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Ҳудудий меҳнат органи Вазирлик томонидан маъқулланган буюртманомаларни уч иш кунида «Онлайн маҳалла» электрон платформасига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда талабгорлар томонидан «Онлайн маҳалла» электрон платформасига киритилган лойиҳалар бўйича ишлар амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Ҳудудий меҳнат органи туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи бошчилигида фойдаланишга қабул қилиш комиссияси томонидан белгиланган тартибда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига асосан расмийлаштирилган ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича якунланган ишларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини «Онлайн маҳалла» электрон платформасига юклайди ва субсидия ажратиш бўйича Жамғармага сўровнома юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Жамғарма уч иш кунида сўровномага асосан субсидияни ҳудудий меҳнат органига ўтказиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Ҳудудий меҳнат органи уч иш кунида субсидияни талабгорнинг банк ҳисобварағига ўтказиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-§. Маҳалла хонадонларида намунали аҳоли томорқасини ташкил этиш учун субсидия ажратиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Ҳудудий меҳнат органи «маҳалла еттилиги» билан биргаликда маҳаллаларда, айниқса, оғир маҳаллаларда битта хонадон томорқасини намунавий ўқув-тажриба томорқасига айлантириш бўйича ўрганади ва таклифларни тайёрлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. «Маҳалла еттилиги» намунавий ўқув-тажриба томорқасига айлантириш бўйича бажариладиган ишлар тўғрисидаги маълумотномани ҳамда томорқани намуна сифатида аҳолига кўрсатиш учун хонадон эгасининг розилик хатини ҳудудий меҳнат органига тақдим қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Ҳудудий меҳнат органи уч иш кунида маълумотларни умумлаштирган ҳолда Вазирликка киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Вазирликнинг Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бошқармаси беш иш кунида таклифларни ўрганиб чиқади ва намунали аҳоли томорқасини танлаб, сарфланадиган маблағлар тўғрисидаги умумлаштирилган сўровномани Жамғармага тақдим қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Жамғарма сўровномага асосан уч иш кунида субсидияни ҳудудий меҳнат органига ўтказиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Ҳудудий меҳнат органи уч иш кунида томорқасини намунавий ўқув-тажриба томорқасига айлантириш учун хонадон эгасининг банк картасига талаб этиладиган субсидиянинг 30 фоизини олдиндан ўтказиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қолган 70 фоиз субсидия «маҳалла еттилиги», хонадон эгаси ва ишни бажарувчи томонидан намунавий ўқув-тажриба томорқасига айлантириш бўйича бажарилган ишларни топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан хонадон эгасининг банк картасига ўтказиб берилади.

67. Ушбу субсидия туридан фойдаланиш ҳуқуқи томорқа ер эгаларига фақат бир марта берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-§. Деҳқон хўжалигининг ерларида намунавий ўқув-тажриба ер участкаларини ташкил этиш учун субсидия ажратиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Ҳудудий меҳнат органи «маҳалла еттилиги» билан биргаликда деҳқон хўжаликларининг 50 сотихгача бўлган ер участкаларини намунавий ўқув-тажриба ер участкасига айлантириш бўйича ўрганади ва таклифларни тайёрлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. «Маҳалла еттилиги» деҳқон хўжалигининг ер участкаларида намунавий ўқув-тажриба ер участкаларини ташкил этиш бўйича бажариладиган ишлар тўғрисидаги маълумотномани ҳамда деҳқон хўжалиги ер участкасини намуна сифатида аҳолига кўрсатиш учун ер эгасидан олинган розилик хатини ҳудудий меҳнат органига тақдим қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Ҳудудий меҳнат органи уч иш кунида умумлаштирилган маълумотларни Вазирликка киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Вазирликнинг Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бошқармаси беш иш кунида таклифларни ўрганиб чиқади ва намунавий ўқув-тажриба ер участкаларини танлаб, сарфланадиган маблағлар тўғрисидаги умумлаштирилган сўровномани Жамғармага тақдим қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Жамғарма сўровномага асосан уч иш кунида субсидияни ҳудудий меҳнат органига ўтказиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73. Ҳудудий меҳнат органи уч иш кунида томорқасини намунавий ўқув-тажриба томорқасига айлантириш учун хонадон эгасининг банк картасига талаб этиладиган субсидиянинг 30 фоизини олдиндан ўтказиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қолган 70 фоиз субсидия «маҳалла еттилиги», хонадон эгаси ва ишни бажарувчи томонидан намунавий ўқув-тажриба томорқасига айлантириш бўйича бажарилган ишларни топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан хонадон эгасининг банк картасига ўтказиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. Ушбу субсидия туридан фойдаланиш ҳуқуқи деҳқон хўжаликларига фақат бир марта берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-§. Камбағал оила хонадони кўча ва ички томорқасида узумчилик (ток сўриси) ташкил этиш учун субсидия ажратиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75. «Маҳалла еттилиги» маҳалладаги кўча ва ички томорқасида аввалдан узумчилик (ток сўриси ўрнатилмаган) йўлга қўйилмаган камбағал оила хонадонлари бўйича узумчиликни (ток сўриси) ташкил этиш имкониятларини ўрганиб чиқади ва талабгор оилалар рўйхатини шакллантириб, маҳаллий меҳнат органи билан келишилган ҳолда тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ҳар бир камбағал оила хонадони кўча ва ички томорқасида узумчилик (ток сўриси) ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида субсидия ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76. Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида субсидия ажратиладиган камбағал оила аъзосининг тегишли мурожаатини «Онлайн маҳалла» электрон платформасига киритади ва ўрганиш учун скоринг тизимига юборади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгор камбағал оиланинг аъзоси эканлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгор сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмагани ўрганилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77. Скоринг ўрганиш натижалари бўйича ижобий натижа келган тақдирда, ҳоким ёрдамчиси субсидия ажратиладиган мурожаат эгасининг банк картаси маълумотларини ва тасдиқланган рўйхатни «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали ҳудудий меҳнат органига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78. Ҳудудий меҳнат органи уч иш кунида «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали келиб тушган мурожаатлар рўйхатини (туман (шаҳар) ва маҳаллалар кесимида) шакллантиради ҳамда умумлаштирилган сўровномани Жамғармага юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79. Жамғарма сўровномага асосан уч иш кунида маблағларни ҳудудий меҳнат органига ўтказиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80. Ҳудудий меҳнат органи уч иш кунида кўча ва ички томорқаларида узумчилик (ток сўриси) ташкил этиш учун мурожаат эгасининг банк картасига ажратиладиган субсидиянинг 30 фоизини олдиндан ўтказиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қолган 70 фоиз субсидия «маҳалла еттилиги», мурожаат эгаси ва ишни бажарувчи томонидан тасдиқланган бажарилган ишларни топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан мурожаат эгасининг банк картасига ўтказиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81. Ушбу субсидия туридан фойдаланиш ҳуқуқи ҳар бир камбағал оилага фақат бир марта берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-§. Тижорат банклари орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, қуритиш, сақлаш ва қадоқлаш лойиҳалари учун кредит ажратиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82. Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи субъектлар ўзининг яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига, «маҳалла банкири»га ёки «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, қуритиш, сақлаш ва қадоқлаш лойиҳаларига кредит ажратиш бўйича мурожаат қилади.
(82-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
83. Ҳоким ёрдамчиси «маҳалла еттилиги»нинг қолган аъзолари ҳамда «маҳалла банкири» билан биргаликда коллегиал қарор қабул қилган ҳолда маҳаллага бириктирилган тижорат банкига тавсия юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
84. Тегишли тижорат банки ҳудудлардан келган тавсияларни умумлаштирган ҳолда, ресурс маблағларини ажратиш бўйича Жамғармага мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
85. Жамғарма тижорат банкининг мурожаати бўйича Вазирлик ва тижорат банки ўртасида тузилган бош келишувга асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан бир фоиз паст ставкада тегишли ресурс маблағларини ажратади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
86. Тижорат банки кредит олувчи билан белгиланган тартибда кредит ажратиш шартномасини тузган ҳолда, 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада кредитлар ажратади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Жамғарма маблағларидан тижорат банки томонидан ажратиладиган кредит бўйича гаров таъминоти сифатида фойдаланишга йўл қўйилмайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, ресурс маблағлари ва кредит бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасайтирилади, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
87. Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари «маҳалла банкири» билан биргаликда лойиҳалар учун ажратиладиган кредитларнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан доимий мониторинг юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§12-§. Аҳоли томорқалари ва ижара ерларида ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг ер участкаларида ихчам музлаткичли омборхоналар, қадоқлаш, қуритиш ва қайта ишлаш ускуналари, тайёр ҳолдаги иссиқхоналарни лизингга бериш тартиби
(12-параграф номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
88. Томорқа ва ижара ер эгалари ёки уларга хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари ихчам музлаткичли омборхоналар, қадоқлаш, қуритиш ва қайта ишлаш ускуналари, тайёр ҳолдаги иссиқхоналарни лизингга олиш бўйича ҳудудий меҳнат органига мурожаат қилади.
(88-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
89. Ҳудудий меҳнат органи уч иш кунида «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали лизинг ажратиш бўйича мурожаатни Жамғармани хабардор қилган ҳолда, «Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖга юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
90. «Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖ келиб тушган мурожаатда кўрсатилган лойиҳа бўйича жойига чиққан ҳолда тегишли бизнес-режаларни ишлаб чиқади, етказиб берувчини аниқлайди ва лойиҳа эгаси билан уч тарафлама лизинг шартномасини тузади ҳамда зарур маблағлар ажратиш бўйича Жамғармага «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
91. Жамғарма лойиҳа бўйича зарур маблағларни «Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан бир фоиз паст ставкада ўтказиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
92. «Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖ ва лойиҳа эгаси лизинг шартномасида кўрсатилган лойиҳани ишга тушириб, томорқа ёки ижара ер эгасига 24 ойлик имтиёзли давр билан 5 йилга бўлиб тўлаш шарти билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан 4 фоиз юқори ставкада лизингга топширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда лизинг маблағларини қайтариш бўйича тўлов графиги «Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖ томонидан лойиҳа тўлиқ ишга туширишга тайёр ҳолатга келтирилиб, белгиланган тартибда лизингга олувчига топширилган санадан бошлаб ҳисобланади.
(92-банд Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
93. Томорқа ёки ижара ер эгаси ёки уларга хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъекти лизинг шартномаси асосида тўловларни белгиланган муддатларда «Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖга тўлаб боради.
(93-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
94. «Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖ ҳар ой якуни билан ажратиладиган барча маблағлар бўйича солиштирма далолатнома тузилган ҳолда тегишли қарздорликларни Жамғармага тўлаб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда лизинг бўйича Жамғармадан ажратиладиган маблағлар тўлиқ қайтарилиб, ҳисобланган фоиз тўловлари «Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖда қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
95. Ҳудудий меҳнат органи лизингга берилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши бўйича мониторинг натижаларини ҳар ой якуни билан «Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖга киритиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
96. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
97. Манфаатдор шахслар молиявий қуллаб-қувватлаш турлари ажратилиши асоссиз рад этилган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга мурожаат қилишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
98. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан грант, субсидия, кредит ва лизинг ажратиш тартиби тўғрисида низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Субсидия маблағларини ажратишга кўмаклашувчи туман (шаҳар) ишчи гуруҳининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Туман (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи, Ишчи гуруҳ раҳбари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги туман бўлими бошлиғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Туман ирригация бўлими бошлиғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Тегишли маҳалла раиси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тегишли маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сон қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2025 й., 09/25/317/0438-сон; 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)