Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2026 21.04.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2693-13
ONLINE TRANSLATE
Ўзбeкистон Рeспубликаси Марказий банки бошқарувининг қарори, 21.04.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2693-13
Date of entry into force
23.05.2025
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 21 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2693-13]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 2 октябрдаги 21/6-сонли «Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3697, 28.10.2025 й.) асосан 2026 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/3-сон қарори (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 йил., 27-сон, 360-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ойдан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис Т. ИШМЕТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 1 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7/6-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 1 апрелдаги 7/6-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«9. I даражали капитал регулятив капиталнинг 50 фоизидан кам бўлмаслиги лозим. II даражали капитал миқдори I даражали капитал миқдорининг 100 фоизидан ошиб кетса, ошган сумма регулятив капитал таркибига киритилмайди.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«12. I даражали қўшимча капитал ўз ичига қуйидагиларни олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) мазкур Низом 12-1-бандида белгиланган талабларга жавоб берувчи тўлиқ тўланган нокумулятив муддатсиз имтиёзли акциялар ва (ёки) бошқа нокумулятив муддатсиз капитал воситалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қўшилган капитал — нокумулятив муддатсиз имтиёзли акциялар ва (ёки) бошқа нокумулятив муддатсиз капитал воситаларини биринчи марта жойлаштирилишида уларнинг номинал нархидан юқори тўланган сумма;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) I даражали қўшимча капиталга қўшилиш шартларига жавоб берувчи шуъба корхоналари томонидан чиқарилган ва учинчи шахслар ихтиёрида бўлган капиталга тенглаштирилган воситалар, шунингдек мазкур Низомнинг 11-банди «г» кичик бандига киритилмаган озчилик улуш эгаларининг банк йиғма балансига бирлашадиган корхоналардаги улушлари.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидаги мазмундаги 12-1-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«12-1. I даражали қўшимча капиталга киритилган тўлиқ тўланган нокумулятив муддатсиз имтиёзли акциялар ва (ёки) бошқа нокумулятив муддатсиз капитал воситалари қуйидаги шартларни қаноатлантириши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян сотиб олиш санаси ёки шартларига эга бўлмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк тугатилганда уларга доир талаблар банк депозиторлари, кредиторлари ва субординар қарзлар бўйича талаблари бажарилгандан сўнг қондирилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эмитент ёки унга алоқадор шахслар томонидан кафолатланмаган ва таъминланмаган бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улар чиқарилган санадан камида беш йилдан сўнг эмитент ташаббуси билан қайтариб сотиб олиниши мумкинлиги, бунда Марказий банкнинг эътирози мавжуд бўлмаслиги, шунингдек ўхшаш турдаги муддатсиз имтиёзли акциялар ва (ёки) бошқа нокумулятив муддатсиз капитал воситаларига ёхуд бошқа улардан юқорироқ турига алмаштирилиши ёки қайтариб сотиб олиниши натижасида банк I даражали капиталининг монандлик коэффициенти мазкур Низом талабларига мувофиқ ўрнатилган минимал талабдан камида икки фоиз бандга юқори бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк акциядорлари умумий йиғилиши қарорига мувофиқ уларга доир дивидендлар (фоизлар) тўланмаслиги мумкинлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улар бўйича тўланмаган ёки тўлиқ тўланмаган дивидендлар (фоизлар) жамғариб борилмаслиги ва кейинчалик тўланмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улар бўйича дивидендлар (фоизлар) тўланмаганлиги банк томонидан мажбуриятларнинг бажарилмаслиги (тўловга қобилиятсизлик) ҳолати деб баҳоланмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улар бўйича тўланмаган дивидендлар (фоизлар) ҳисобидан шаклланган маблағлардан банк ҳеч қандай чекловларсиз фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улар бўйича дивидендлар (фоизлар) тўланмаслиги банк учун ҳеч қандай чекловларни келтириб чиқармаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улар бўйича дивидендлар (фоизлар) миқдорлари (ставкалари) банкнинг молиявий ҳолати ва (ёки) кредит рейтинги ўзгариши натижасида ўзгармаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк улар қайтариб сотиб олинишига оид шартларни шакллантирмаслиги, шу жумладан шартнома шартларига бундай шартларни киритилмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк тўловга қобилиятсизликка учраганини баҳолашда банкнинг мажбуриятлари унинг активларидан ортиб кетиш ҳолатига олиб келмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бухгалтерия ҳисоби мақсадларида мажбурият сифатида таснифланган капитал воситалари банк I даражали асосий капиталининг монандлик коэффициентини камида мазкур низомга мувофиқ талабдан (капиталнинг консервация буфери ҳисобга олинмаган ҳолда) бир фоиз бандга баландроқ даражага етказиш мақсадида банкнинг оддий акцияларига тўлиқ миқдорда ёки қисман конвертация қилиниши ва (ёки) ҳисобдан чиқарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкни қайта капиталлаштиришга тўсқинлик қилувчи шартлар, шу жумладан келгусида ушбу капитал воситалари аввалгиларига нисбатан пастроқ нархда чиқарилганда аввал жойлаштирилган капитал воситаларига эгалик қилувчи шахсларга компенсация тўланишини назарда тутувчи шартларнинг мавжуд эмаслиги.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 13-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 10-2 ва 10-3-позициялардаги «2024 йил 1 апрелдан бошлаб» деган сўзлар «2024 йил 1 апрелдан бошлаб 2025 йил 1 июнга қадар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қуйидаги мазмундаги 10-4 ва 10-5-позициялар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

104.

2025 йил 1 июндан бошлаб доимий даромадга эга бўлган ёки камида охирги узлуксиз олти ой давомида ҳар ой банк ҳисобварағида, шу жумладан банк картасида маблағлар айланмасига эга бўлган ҳамда қарз юки кўрсаткичи 50 фоиз ва ундан паст бўлган ўзини ўзи банд қилган шахсларга ажратилган 300 миллион сўм ва ундан кам миқдордаги кредитлар, бундан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилган кредитлар мустасно.

Бунда:

доимий даромадга эга бўлган ёки камида охирги узлуксиз олти ой давомида ҳар ой банк ҳисобварағида, шу жумладан банк картасида маблағлар айланмасига эга бўлган ҳамда қарз юки кўрсаткичи 50 фоиз ва ундан паст бўлган ўзини ўзи банд қилган шахсларга ажратилган 300 миллион сўмдан ошадиган кредитлар йиллик фоиз ставкасидан келиб чиқиб, Марказий банк томонидан ўрнатиладиган таваккалчилик даражалари асосида таваккалчиликка тортилади;

ўзини ўзи банд қилган шахслар доимий даромадга эга бўлмаган ёки камида охирги узлуксиз олти ой давомида ҳар ой банк ҳисобварағида, шу жумладан банк картасида маблағлар айланмасига эга бўлмаган ёки қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошган бўлса ёхуд мазкур кўрсаткични аниқлаш имкони бўлмаган бўлса, мазкур қарз олувчиларга ажратилган кредитлар ушбу илованинг 13-2-позициясига мувофиқ таваккалчиликка тортилади.

75%

105.

2025 йил 1 июндан бошлаб кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган жами қолдиқ суммаси банк регулятив капиталининг 0,2 фоизидан ошмаган, бироқ энг кўпи билан 15 млрд. сўмгача кредитлар, бундан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилган кредитлар мустасно.

Бунда, кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган жами қолдиқ суммаси банк регулятив капиталининг 0,2 фоизидан ёки 15 млрд. сўмдан ошган кредитлар йиллик фоиз ставкасидан келиб чиқиб, Марказий банк томонидан ўрнатиладиган таваккалчилик даражалари асосида таваккалчиликка тортилади.

75%

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/2693-13/0369-сон)