Ҳужжат кучини йўқотган 08.07.2026 25.03.2025 йилдаги 179-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.03.2025 йилдаги 179-сон
Date of entry into force
25.03.2025
Ҳужжат кучини йўқотган 08.07.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Рўйхатга олинмаган ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини, портловчи материаллар ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органларига ўз ихтиёри билан топшириш ҳамда ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини топширганлик учун тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2023 йил 25 июлдаги 310-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 июлдаги 367-сонли «Рўйхатга олинмаган қуролни ва унинг ўқ-дориларини, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи материалларни ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органларига ўз ихтиёри билан топшириш ҳамда қуролни ва унинг ўқ-дориларини топширганлик учун тақдирлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ўқотар қурол ва унинг ўқ-дорилари ноқонуний муомаласининг олдини олиш, уларни ихтиёрий равишда топширган шахсларни тақдирлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан қатор ишлар амалга оширилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, соҳада амалга оширилаётган ишларнинг ҳуқуқий механизмларини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш ҳамда ўзаро мувофиқлаштириш зарурати юзага келмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Қурол тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ўқотар бўлмаган қурол турларини ихтиёрий равишда топширган шахсларни рағбатлантириш механизмини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Рўйхатга олинмаган ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини, портловчи материаллар ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органларига ўз ихтиёри билан топшириш ҳамда ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини топширганлик учун тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2023 йил 25 июлдаги 310-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқотар бўлмаган (пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтириш ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш) қурол турларига доир тушунчаларни киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ишлар органлари томонидан қабул қилинган ўқотар қурол ва унинг патронларини криминалистик ҳамда марказлашган ахборот-қидирув тизимлари орқали ўрганиш ва дастлабки текширувларни ташкил этиш механизмини ўқотар бўлмаган қурол турларига татбиқ этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқотар бўлмаган қурол турларини ўз ихтиёри билан топширганлик учун пул мукофоти билан тақдирлаш амалиётини жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А.А. Ташпулатов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 25 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
179-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 25 мартдаги 179-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Рўйхатга олинмаган ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини, портловчи материаллар ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органларига ўз ихтиёри билан топшириш ҳамда ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини топширганлик учун тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2023 йил 25 июлдаги 310-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Номи, муқаддима ва 3-банддаги «ўқотар» сўзи чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Рўйхатга олинмаган қурол ва унинг ўқ-дориларини, портловчи материаллар ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органларига ўз ихтиёри билан топшириш ҳамда қурол ва унинг ўқ-дориларини топширганлик учун тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатга олинмаган қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳудудий ички ишлар органлари ёки профилактика (катта) инспекторига, портловчи материаллар ва портлатиш қурилмаларини ушбу ашёларни зарарсизлантириш ҳамда йўқ қилиш бўйича мутахассисни жалб этган ҳолда топшириш ва қабул қилиб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатга олинмаган қурол ва унинг ўқ-дориларини ўз ихтиёри билан топширган шахсларни тақдирлаш, шунингдек, ўқотар қуролни ва унинг ўқ-дориларини ўз ихтиёри билан топширган шахсларга уларни белгиланган тартибда олиш бўйича имтиёзли ҳуқуқ бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатга олинмаган қурол ва унинг ўқ-дориларини, ички ишлар органларига ўз ихтиёри билан топширишга оид ҳужжатларни кўриб чиқиш ва расмийлаштириш, ички ишлар органлари томонидан қабул қилиб олинган қурол ва унинг ўқ-дориларига тегишли маълумотларни криминалистик ҳамда ахборот-қидирув тизимлари орқали текшириш».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) номидаги «ўқотар» сўзи чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 1-бандда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «ўқотар» сўзи чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўқ-дориларни топширганлик учун тақдирлаш тартиби фақат ўқотар қуролнинг ўқ-дориларига татбиқ этилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
патрон — ўқотар қуролдан отишга мўлжалланган, гильза ёрдамида ўт олдириш мосламаси воситасини, порох заряди ва отиладиган аслаҳаларни бирлаштирувчи ўқ-дори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пневматик қуролсиқилган, суюлтирилган ёки қотирилган газсимон модданинг қуввати ҳисобига йўналтирилган ҳолда ҳаракатга келадиган аслаҳа билан нишонни масофадан туриб уриш учун мўлжалланган қурол;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
портлатиш қурилмаларипортловчи моддалар билан тўлдирилган ва портлатиш учун мўлжалланган йиғилган ҳолдаги қурилмалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
портловчи материаллар — ўз хусусиятларига кўра портлаши, портловчи таъсирга эга бўлган ва ёнғинга олиб келиши мумкин бўлган портловчи материаллар, шунингдек, таркибида пиротехника таъсирини яратиш учун мўлжалланган портловчи моддалар ва портлатиш воситалари бўлган қурилмалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
портловчи моддалар — порох, динамит, тротил, нитроглицерин, аммонит ва кислородли ҳаво етишмаган вазиятда портлаш хусусиятига эга бўлган кимёвий моддалар ва аралашмалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сигнал берувчи қурол — тузилиши жиҳатидан фақат ёруғлик, тутунли ёки товушли сигналлар бериш учун мўлжалланган қурол;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
совуқ қурол — шикаст етказиладиган объект билан бевосита тўқнашиш чоғида одамнинг жисмоний кучи ёрдамида нишонни уриш учун мўлжалланган қурол;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиғли совуқ қурол — ов пичоқлари, ов ханжарчалари ва ханжарлар, рапиралар, шпагалар ва қиличлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улоқтириш қуроли — нишонни аслаҳа билан масофадан туриб уриш учун мўлжалланган, одамнинг жисмоний кучи ёки механик қурилма ёрдамида йўналтирилган ҳолда ҳаракатга келадиган қурол;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуроли — газли қурол (кўздан ёш оқизадиган ёки ачиштирадиган моддаларни қўллаш йўли билан жонли нишонга вақтинча шикаст етказиш учун мўлжалланган қурол), электрошок қурилмалари, учқун чиқаргичлар ва шикаст етказувчи таъсири электр энергиясидан фойдаланишга асосланган бошқа қурилмалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқ-дорилар — қуролнинг жонли нишонни ёки бошқа нишонни уриш учун мўлжалланган ҳамда таркибида портловчи, порохли, улоқтирувчи, пиротехник ёки уриб чиқарадиган моддалар ёхуд уларнинг бирикмаси мавжуд бўлган қурол-яроғ ашёлари ва улоқтириладиган аслаҳаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқотар қуролпорох ёки бошқа модда қуввати ҳисобига йўналтирилган ҳолда ҳаракатга келувчи аслаҳа билан нишонни масофадан туриб механик уриш учун мўлжалланган қурол;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқотар қуролнинг асосий қисмлариствол, затвор, ўқдон (барабан), рамка, ствол қутиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурол — тузилишига кўра жонли нишонни ёки бошқа нишонни уриш, сигналлар бериш учун мўлжалланган қурилмалар ва ашёлар. Тузилиши жиҳатидан қуролга ўхшаш бўлган хўжалик-маиший ва ишлаб чиқариш мақсадидаги буюмлар сифатида сертификатланган буюмлар, шунингдек, тузилиши жиҳатидан қуролга ўхшаш бўлган спорт аслаҳалари қурол жумласига кирмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2201-моддасига мувофиқ пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтириш қуролини ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ўз ихтиёри билан топширган шахслар маъмурий жавобгарликдан озод қилинади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 4, 6, 7-бандлар, 2-бобнинг ва 1-параграфнинг номлари, 8, 9, 11, 18-бандлар, 2-параграфнинг номи, 29, 30-бандлар, 31-банднинг биринчи — учинчи хатбошилари, 52 ва 53-бандлардаги тегишли келишикдаги «ўқотар қурол ва унинг ўқ-дорилари» сўзлари тегишли келишикдаги «қурол ва унинг ўқ-дорилари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) 5-банддаги «тинтув жараёнида рўйхатга олинмаган ўқотар қурол» сўзлари «тинтув ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритиш жараёнида рўйхатга олинмаган қурол» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«10. Ариза берувчи томонидан топширилаётган қурол қисмларга бўлакланган (агар техник имконияти бўлса), патронлари олинган, шунингдек, қурол ва унинг ўқ-дорилари, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари бегона шахсларнинг кўриш имкониятини истисно этадиган ўрамга ўраб жойлаштирилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза берувчи ички ишлар органи назорат-ўтказиш пунктида хизматни ўтаётган ходимга қурол ва унинг ўқ-дорилари, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари жойлаштирилган ўрамни қолдиради ҳамда ички ишлар органи ходими кузатувида навбатчилик қисмига олиб кирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Назорат-ўтказиш пунктида қолдирилган қурол ва унинг ўқ-дорилари, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари навбатчилик қисмига тезкор навбатчининг ёрдамчиси томонидан олиб кирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза берувчи томонидан ўз ихтиёри билан топширилаётган қурол ва унинг ўқ-дорилари, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари ариза берувчи иштирокида тезкор навбатчи томонидан қабул қилиб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар икки ва ундан кўп ариза берувчи бир вақтнинг ўзида қурол ва унинг ўқ-дорилари, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини топширишга келган бўлса, улар ҳамда улар томонидан топширилаётган қурол ва унинг ўқ-дорилари, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари навбатчилик қисмига бирма-бир олиб кирилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) 12 — 17-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«12. Қурол ва унинг ўқ-дориларини, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини қабул қилиб олган профилактика (катта) инспектори ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ билдирги асосида ҳудудий ички ишлар органининг тезкор навбатчисига қурол ва унинг ўқ-дориларини, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини топширади, билдиргига уларни топширган шахснинг аризаси илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қурол ва унинг ўқ-дориларини, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини қабул қилишда ҳудудий ички ишлар органининг тезкор навбатчиси уларни топшираётган ариза берувчи иштирокида ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ ўз ихтиёри билан топширилган ашёларни кўздан кечириш ҳамда қабул қилиб олиш далолатномасини тузиш орқали қабул қилинаётган қуролнинг сони, тури (системаси), русуми, модели, калибри ва мавжуд ўзига хос индивидуал реквизитлари (серияси, рақами ва ишлаб чиқарилган йили), патронлар сони, тури ва калибрининг, ўқотар қуролнинг асосий қисмларининг уларни топшириш ҳақидаги аризада кўрсатилган ёзувларга мувофиқлигини текширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурол ва унинг ўқ-дорилари, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари профилактика (катта) инспекторига топширилган тақдирда, далолатнома ҳудудий ички ишлар органининг тезкор навбатчиси томонидан ушбу профилактика (катта) инспектори иштирокида тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуролнинг тури (системаси)ни, русумини, моделини, калибрини, ўзига хос индивидуал реквизитларини, патронларнинг тури ва калибрини, шунингдек, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари тегишлилигини аниқлашда қийинчиликлар юзага келганда, уларни кўздан кечириш учун ҳудудий ички ишлар органининг эксперт-криминалист ходими жалб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ихтиёрий топширилган қурол ва унинг ўқ-дорилари, ўқотар қурол асосий қисмларининг ҳисобини юритиш мақсадида ҳудудий ички ишлар органининг тезкор навбатчиси томонидан ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ ҳар бир қурол (тури, русуми, калибри, серияси, ишлаб чиқарилган йили), патронлар (ишлаб чиқарилган йили, заводи ва партияси, қурол тури ва калибри бўйича — аниқлик киритилган бўлса), шунингдек, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари кўрсатилган ҳолда уч нусхада квитанция расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Квитанциянинг бир нусхаси қурол ва унинг ўқ-дориларини, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини топшираётган ариза берувчига топширилади, иккинчи нусхаси қурол ва унинг ўқ-дорилари, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари билан бирга сақланади, учинчи нусхаси назорат учун ҳудудий ички ишлар органининг навбатчилик қисмида қолдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурол ва унинг ўқ-дорилари, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари ҳудудий ички ишлар органининг тезкор навбатчисига профилактика (катта) инспектори томонидан топширилган тақдирда, квитанциянинг биринчи нусхаси бир сутка мобайнида ушбу ашёларни топширган шахсга тақдим этиш учун профилактика (катта) инспекторига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Агарда қабул қилинаётган қуролнинг индивидуал рақами мавжуд бўлмаса ёки рақами ўчирилган бўлса, унга Ҳодисалар тўғрисидаги хабарларни қайд этиш китобида материаллар қайд этилган вақтинча тартиб рақам берилади. Қуролга берилган вақтинча тартиб рақам квитанцияга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Квитанция тўлдирилгандан кейин ҳудудий ички ишлар органининг тезкор навбатчиси қурол ва унинг ўқ-дориларини, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини бу турдаги қурол-яроғларни вақтинча сақлаш учун ички ишлар органининг қуролхонасида ажратилган алоҳида махсус темир сейфларга жойлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўз ихтиёри билан топширилган қурол ва унинг ўқ-дориларига, ўқотар қуролнинг асосий қисмларига оид материаллар юзасидан тезкор навбатчи томонидан навбатчилик давомида ҳудудий ички ишлар органининг бошлиғига ёки унинг вазифасини бажарувчи шахсга ахборот берилади ҳамда материаллар тегишли ҳудудий ички ишлар органининг Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бўлими (бўлинмаси, гуруҳи) назорат-лицензиялаш фаолияти бўлинмаси (ёки ушбу вазифалар юкланган) ходимига (кейинги ўринларда — масъул ходим) белгиланган тартибда топширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«19. Масъул ходим томонидан қурол ва унинг ўқ-дориларини, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини ўз ихтиёри билан топширишга доир ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида қуйидаги сўровномалар юборилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий ички ишлар органининг тергов бўлинмасига — Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 329 ва 330-моддаларида назарда тутилган тартибда текширув ишларини амалга ошириш учун ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини ўз ихтиёри билан топширишга доир ҳужжатларнинг нусхалари илова этилган ҳолда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий ички ишлар органининг эксперт-криминалистика бўлинмасига — қурол ва унинг ўқ-дорилари, ўқотар қурол асосий қисмларининг техник ҳолатини аниқлаш, криминалистик ҳисобдан текшириш ҳамда баллистик экспертиза ўтказиш учун ўз ихтиёри билан топширилган қурол ва унинг ўқ-дорилари, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари илова этилган ҳолда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар бош марказига (унинг ҳудудий бўлинмаларига) — қурол, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини фуқаровий ва хизмат қуроллар, йўқотилган ва аниқланган қуроллар марказлашган ахборот тизимларидан текширувдан ўтказиш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий ички ишлар органининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмасига — Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2201-моддаси учинчи қисмига мувофиқ ўз ихтиёри билан қуролни топширган шахсни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш юзасидан тегишли материалларни тайёрлаш ва судга чиқариш (пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтириш қуролини ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ўз ихтиёри билан топширишга доир ҳужжатларнинг нусхалари илова этилган ҳолда), шунингдек, жисмоний шахснинг яшаш жойи бўйича қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлашга шарт-шароитлар мавжудлигини ҳамда унинг қуролга эгалик қилишига монелик қиладиган асослар мавжуд эмаслиги юзасидан текширув ишларини ўтказиш учун (ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини, топширган жисмоний шахснинг аризасида уларни имтиёзли (устувор тарзда) олиш ҳуқуқини бериш кўрсатилганда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўровнома ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи томонидан имзоланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) 20-банднинг учинчи — еттинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«эксперт-криминалистика бўлинмаси томонидан — ўтказилган баллистик экспертиза натижалари бўйича қурол ва унинг ўқ-дориларининг, ўқотар қурол асосий қисмларининг техник ҳолати, фойдаланишга яроқлилиги, ҳақиқий сони, тури, русуми, калибри, серияси, рақами ва ишлаб чиқарилган йили тўғрисидаги хулоса, шунингдек, сойли стволли ўқотар қурол бўйича Давлат ўқ-гильзотекаси текшириш натижалари бўйича маълумотнома (ўз ихтиёри билан топширилган қурол ва унинг ўқ-дорилари билан бирга);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар бош маркази (унинг ҳудудий марказлари) томонидан — қурол, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини фуқаровий ва хизмат қуроллари, йўқотилган ва аниқланган қуроллар марказлашган ахборот тизимларидан дастлабки текширувдан ўтказиш натижалари бўйича маълумотнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси томонидан — қуролни ўз ихтиёри билан топширган шахс маъмурий жавобгарликдан озод қилинганлиги тўғрисида суднинг қарори, шундан келиб чиқиб, жисмоний шахснинг яшаш жойи бўйича қуролни сақлашга шарт-шароитлар мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) ҳамда унинг қуролга эгалик қилиш учун монелик қиладиган асослар мавжуд эмаслиги (мавжудлиги) юзасидан хулоса (ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини топширган шахснинг аризасида уни имтиёзли (биринчи навбатда) олиш ҳуқуқини бериш кўрсатилганда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар бош маркази (унинг ҳудудий марказлари) ўз ихтиёри билан топширилган қурол йўқотилган қурол сифатида республика қидируви ёки халқаро ҳамкорлик шартномаларига мувофиқ давлатлараро қидирувда бўлган ҳолларда, аниқланган қуролни айнан йўқотилганини аниқлаш мақсадида тегишли тадбирлар ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт-криминалистика бўлинмаси қуролнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг маркировка белгилари олиб ташланган ёки улар кўринмайдиган ҳолларда, маркировка белгиларини аниқлаш бўйича қўшимча криминалистик тадқиқот ўтказади. Криминалистик тадқиқот қуролнинг маркировка белгилари қўйилган қисмларга шикаст етказмайдиган ёки шикаст етказувчи (деструктив) усуллар билан ўтказилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«21. Масъул ходим юборилган сўровномалар бўйича ушбу Низомнинг 19-бандида кўрсатилган бўлинмалардан тегишли ҳужжатларни олган кундан бошлаб бир иш куни ичида тўпланган материалларни умумлаштиради ҳамда тегишли хулоса лойиҳасини тайёрлайди, ариза берувчи томонидан қурол ва унинг ўқ-дориларини ўз ихтиёри билан топшириш ҳақидаги аризани барча тўпланган ҳужжатлар билан бирга кўриб чиқиш, ариза берувчини пул мукофоти билан тақдирлаш ёхуд унга ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини имтиёзли олиш ҳуқуқини бериш юзасидан қарор қабул қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаларининг хўжалик бошқармаларида (бўлимлари) сақланаётган олиб қўйилган, ихтиёрий равишда топширилган ва топилган қурол-яроғларнинг қабул қилиниши, техник ҳолати аниқланиши, йўқ қилиниши ҳамда тасарруф этилиши бўйича техник комиссияга (кейинги ўринларда — минтақавий техник комиссия) юборади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) 22-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ариза берувчи томонидан ўқотар қурол» сўзлари «Ариза берувчи томонидан қурол» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
н) 23-бандда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини» сўзлари «қурол ва унинг ўқ-дориларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«а» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «ўз йиғилишида кўриб чиқади, ўқотар қурол» сўзлари «ўз йиғилишида кўриб чиқади, қурол» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«б» ва «в» кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«б) текширув натижаларига кўра ўз ихтиёри билан топширилган қуролдан фойдаланилган ҳолда жиноят содир этилганлиги ёки ушбу қурол ва унинг ўқ-дорилари, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари ўғирланганлиги билан боғлиқ жиноятларга алоқадорлиги, шунингдек, кўрсатилган ашёлар маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлганлиги сабабли жиноят ишини қўзғатиш ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритиш юзасидан қарор қабул қилинганда, тўпланган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига ёки Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ кўриб чиқиш учун ҳудудийлиги бўйича ички ишлар органига юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) текширув натижаларига кўра ўз ихтиёри билан топширилган қурол, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар бош маркази (унинг ҳудудий марказлари)нинг йўқотилган ва аниқланган қуролларнинг марказлашган ҳисобига аниқланган қурол сифатида ҳисобга қўйилишини таъминлайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
п) 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«24. Тергов бўлинмаси томонидан жиноят ишини қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинганда, жиноят иши ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш якунлангани бўйича ўз ихтиёри билан топширилган қурол ва унинг ўқ-дорилари, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари белгиланган тартибда реализация қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаларининг хўжалик бошқармалари (бўлимлари)га топширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
р) 26-банддаги «молия ва моддий таъминот департаментининг» сўзлари «Молия ва моддий-техника таъминоти департаментининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
с) 27-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Молия ва моддий таъминот департаментининг» сўзлари «Молия ва моддий-техника таъминоти департаментининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
т) қуйидаги мазмундаги 281-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«281. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар бош маркази (унинг ҳудудий марказлари) томонидан ўз ихтиёри билан топширилган қурол ва унинг патронлари йўқотилган қурол сифатида республика қидируви ёки халқаро ҳамкорлик шартномаларига мувофиқ давлатлараро қидирувда йўқотилган қурол ва унинг патронлари сифатида ҳисобга олинганлиги аниқланган ҳолларда, уларни топширган ариза берувчи ушбу Низомга 7-иловада кўрсатилган миқдорда пул мукофоти билан тақдирланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай ҳолларда ариза берувчи ўз ихтиёри билан топширилган фуқаровий ўқотар қурол ва унинг патронларини имтиёзли олиш ҳуқуқидан фойдаланмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
у) 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«32. Қуйидаги асосларга кўра пул мукофоти билан тақдирлаш рад этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ихтиёри билан топширилган қурол ва унинг ўқ-дорилари, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари ушбу Низомга 7-иловадаги ўз ихтиёри билан топширилган қурол ва унинг ўқ-дорилари учун пул мукофоти миқдорларидаги рўйхатда кўрсатилмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурол ва унинг ўқ-дориларини, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини ўз ихтиёри билан топширган ариза берувчининг қуролдан фойдаланган ҳолда содир этилган жиноятга ёки ушбу қурол ва унинг ўқ-дорилари, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари ўғирланганлиги билан боғлиқ жиноятга алоқадорлиги, шунингдек, кўрсатилган ашёлар маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлганлиги аниқланганда»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ф) 37-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини ўз ихтиёри билан топширган ариза берувчининг қуролдан фойдаланган ҳолда содир этилган жиноятга ёки ушбу қурол ва унинг ўқ-дорилари ўғирланганлиги билан боғлиқ жиноятга алоқадорлиги, шунингдек, кўрсатилган ашёлар маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлганлиги аниқланганда»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
х) 49-банддаги «жиноят ишлари» сўзлари «жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ч) 50 ва 51-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«50. Ўз ихтиёри билан топширилган ва техник жиҳатдан фойдаланиш учун яроқсиз бўлган, шунингдек, ясама, қайтадан ясалган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи тақиқланган қурол ва унинг ўқ-дорилари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда йўқ қилинади ёки махсус органлар ва ҳарбий тузилмалар коллекциясига топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўз ихтиёри билан топширилган қуролнинг йўқ қилинганлиги ёки махсус органлар ва ҳарбий тузилмалар коллекциясига топширилганлиги тўғрисидаги маълумот Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар бош маркази (унинг ҳудудий марказлари)га йўқотилган ва аниқланган қуроллар марказлашган ҳисобларида акс эттириш учун юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Ўз ихтиёри билан топширилган ва техник жиҳатдан фойдаланиш учун яроқли бўлган қурол Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар бош маркази (унинг ҳудудий марказлари)даги йўқотилган ва аниқланган қуроллар марказлашган ахборот-қидирув тизимлари ҳисобидан чиқарилган ҳолда муомалага қайтарилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ш) 1 ва 2-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Рўйхатга олинмаган қурол ва унинг ўқ-дориларини, портловчи материаллар ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органларига ўз ихтиёри билан топшириш ҳамда қурол ва унинг ўқ-дориларини топширганлик учун тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурол ва унинг ўқ-дориларини, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини ички ишлар органларига ўз ихтиёри билан топшириш ҳамда уларни топширганлик учун тақдирлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Жисмоний ёки юридик шахс

(ариза берувчи)

1. Қуролни ва (ёки) унинг ўқ-дориларини ўз ихтиёри билан топшириш тўғрисида ҳудудий ички ишлар органига ёки профилактика (катта) инспекторига оғзаки ёки ёзма мурожаат қилади.

2. Қуролни ва (ёки) унинг ўқ-дориларини бевосита ҳудудий ички ишлар органига ёки профилактика (катта) инспекторига топширади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

Туман (шаҳар) ички ишлар органи

1. Ички ишлар органининг тезкор навбатчиси ёки профилактика (катта) инспектори ариза берувчи томонидан ўз ихтиёри билан топширилаётган қуролни ва (ёки) унинг ўқ-дориларини қабул қилиб олади.

2. Ички ишлар органининг тезкор навбатчиси ўз ихтиёри билан топширилган қуролни ва (ёки) унинг ўқ-дорилари ҳисобини юритиш мақсадида квитанцияни расмийлаштиради.

3. Ички ишлар органининг тезкор навбатчиси қуролни ва (ёки) унинг ўқ-дориларини бу турдаги қурол-яроғларни вақтинча сақлаш учун ички ишлар органининг қуролларни сақлаш хонасида ажратилган алоҳида темир шкафларга жойлаштиради.

4. Ўз ихтиёри билан топширилган қурол ва (ёки) унинг ўқ-дориларига оид материаллар юзасидан тезкор навбатчи навбатчилик давомида ҳудудий ички ишлар органининг бошлиғига ёки унинг вазифасини бажарувчи шахсга ахборот беради ҳамда материалларни масъул ходимга белгиланган тартибда топширади.

Мурожаат қилинган кунда

3-босқич

Ички ишлар органининг масъул ходими

Тергов бўлинмасига

Терговга қадар текширув ўтказиш учун ўз ихтиёри билан топширилган ўқотар қуролни ва (ёки) унинг ўқ-дорилари бўйича тўпланган материаллар нусхалари илова қилинган ҳолда сўровнома юборади.

Икки иш куни ичида

Эксперт-криминалистика бўлинмасига

Қуролни ва (ёки) унинг ўқ-дориларининг техник ҳолатини аниқлаш, криминалистик ҳисобдан текшириш ва баллистик экспертиза ўтказиш учун ихтиёрий топширилган ашёларни илова қилган ҳолда сўровнома юборади.

Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар бош маркази (унинг ҳудудий маркази)га

Йўқотилган ва аниқланган қуролнинг марказлашган ахборот-қидирув тизимларидан текширув тадбирларини ўтказиш учун сўровнома юборади.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмасига

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритиш масаласини кўриб чиқиш бўйича, жисмоний шахснинг яшаш жойи бўйича қуролни сақлашга шароитлар мавжудлигини ёки унинг қуролга эгалик қилиш учун монелик қиладиган асослар мавжуд эмаслигини текшириш учун сўровнома юборади.

4-босқич

Тергов бўлинмаси

Ички ишлар органининг масъул ходимига

Жиноят ишини қўзғатиш ёки қўзғатишни рад этиш тўғрисида қабул қилинган қарорни юборади.

Текширув якуни бўйича бир иш куни ичида

Эксперт-криминалистика бўлинмаси

Ўтказилган баллистик экспертиза натижалари бўйича қурол (ўқотар қуролнинг асосий қисмлари) ва (ёки) ўқ-дориларининг техник ҳолати, фойдаланишга яроқлилиги, ҳақиқий сони, тури, русуми, калибри, серияси, рақами ва ишлаб чиқарилган йили тўғрисидаги маълумотномани юборади (ўз ихтиёри билан топширилган қурол ва (ёки) ўқ-дорилар, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари билан бирга).

Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар бош маркази

(унинг ҳудудий маркази)

Йўқотилган ва аниқланган қуроллар марказлашган ахборот-қидирув тизимларидан дастлабки текширув натижалари тўғрисидаги маълумотномани юборади.

Ҳуқуқ-бузарликлар профилактикаси бўлинмаси

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузилганлиги ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юритилмаслиги ҳақида қарор қабул қилинганлиги, жисмоний шахснинг яшаш жойи бўйича қуролни сақлашга шарт-шароитлар мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) ҳамда унинг қуролга эгалик қилиш учун монелик қиладиган асослар мавжуд эмаслиги (мавжудлиги) юзасидан хулосани юборади.

5-босқич

Ички ишлар органининг масъул ходими

Тўпланган материалларни умумлаштиради, якуний хулоса лойиҳасини тайёрлайди ҳамда ариза берувчи томонидан қурол ва (ёки) ўқ-дориларини ўз ихтиёри билан топшириш бўйича ёзилган аризани тўпланган барча ҳужжатлар билан бирга кўриб чиқиш, тақдирлаш ёки тақдирлашни рад этиш юзасидан қарор қабул қилиш учун ички ишлар органининг техник комиссиясига юборади.

Бир иш куни ичида

6-босқич

Ички ишлар органининг

Техник комиссияси

1. Ҳужжатларни ўз йиғилишида кўриб чиқади, қурол ва (ёки) ўқ-дориларини ўз ихтиёри билан топширган ариза берувчини тақдирлаш (пул мукофоти билан тақдирлаш ёки фуқаровий ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини имтиёзли олиш) ёки тақдирлаш (имтиёзли олиш)ни рад этиш бўйича қарор қабул қилади.

2. Тақдим этилган ҳужжатларда ўз ихтиёри билан топширилган қуролдан фойдаланилган ҳолда содир этилган ёки ушбу қурол ва (ёки) унинг ўқ-дориларини ўғирланганлиги билан боғлиқ жиноятларга алоқадорлиги, шунингдек, кўрсатилган ашёлар маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлганлиги сабабли жиноят ишини қўзғатиш ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритиш юзасидан қарор қабул қилинган бўлса, ҳужжатларни ҳудудийлиги бўйича ички ишлар органига Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига ёки Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ кўриб чиқиш учун юборади.

3. Текширув натижаларига кўра ўз ихтиёри билан топширилган қуролни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини ички ишлар органлари Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар бош маркази (унинг ҳудудий маркази)нинг йўқотилган ва аниқланган қуроллар марказлашган базасига ҳисобга қўйилишини таъминлайди.

Беш иш куни ичида

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатга олинмаган қурол ва унинг ўқ-дориларини, портловчи материаллар ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органларига ўз ихтиёри билан топшириш ҳамда қурол ва унинг ўқ-дориларини топширганлик учун тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

_______________________________ бошлиғи

(ички ишлар органи номи

____________________________________га

лавозими, унвони, Ф.И.О.)

Қурол (ўқотар қуролнинг асосий қисмлари) ва унинг ўқ-дориларини

ўз ихтиёри билан топшириш тўғрисида

АРИЗА

Ариза берилган сана:

йил:______________;

кун:______________;

ой: _______________.

Аризани бериш шакли:

__________________________________________________________________

жисмоний шахслар учун

Аризачи ҳақидаги маълумотлар

фамилияси:_________________

исми: ______________

отасининг исми:________________

туғилган йили: ____________ туғилган жойи:____________________________________________

рўйхат бўйича яшаш манзили:_________________________________________________________

амалда яшаш жойи манзили:___________________________________________________________

паспорт (идентификацияловчи ID-картаси, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат): серияси________ рақами ____________ берилган сана _____________ берган орган __________________

телефон рақамлари: уяли _________________ уй ___________________ бошқа ________________

юридик шахслар учун

номи: _______________________________________________________________________________

ташкилий-ҳуқуқий шакли: _____________________________________________________________

жойлашган жойи: ____________________________________________________________________

телефон рақамлари: __________________________________________________________________

ишончли вакил лавозими:_____________________________________________________________

фамилияси: _________________ исми: _________________ отасининг исми: __________________

паспорт (идентификацияловчи ID-картаси, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат): серияси _____; рақами ________; берилган сана _______; берган орган _______________

телефон рақамлари: ___________________________________________________________

Ихтиёрий топширилаётган қуйидаги ____ дона қурол ва (ёки) дона ўқ-дориларни (патронларни) белгиланган тартибда қабул қилиб олишингизни сўрайман:

Қурол (ўқотар қуролнинг асосий қисмлари):

Т/р

Тури

Русуми

Калибри

Серияси, рақами

Ишлаб чиқарилган йили

1.

2.

3.

4.

5.

...

Бошқа маълумотлар: ______________________________________________________________________

(аризачи қурол турини билмаганда ёки қуролни идентификациялашнинг

________________________________________________________________________________________

имкони бўлмаганда, ўзга маълумотлар кўрсатилади)

________________________________________________________________________________________.

Ариза берилаётган вақтда қурол(лар): _______________________________________________________

__________________________________________________________________________ да сақланмоқда.

Ўқ-дорилар (патронлар)

Т/р

Тури

Калибри

Миқдори

1.

2.

...

Бошқа маълумотлар: _______________________________________________________________________

__________________________ (ариза берувчи ўқ-дори (патрон) турини билмаганда ёки уларни идентификациялашнинг

_________________________________________________________________________________________

имкони бўлмаганда, бошқа маълумотлар кўрсатилади)

_________________________________________________________________________________________.

Ариза берилаётган вақтда ўқ-дори (патрон)лар: _______________________________________________

___________________________________________________________________________ да сақланмоқда.

Қурол ва ўқ-дорилар (патронлар)га эгалик қилиш ҳолатлари ва манбаларининг қисқача тавсифи:

________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________.

Ихтиёрий топширилган қурол ва (патрон)лар учун тақдирлаш:__________________________________

________________________________________________________________________________________

тақдирлаш шакли (пул мукофоти ёки ўқотар қуролни имтиёзли олиш)

________________________________________________________________________________________

ёки тақдирланишдан воз кечиш кўрсатилади.

________________________________________________________________________________________

Пул мукофотини олишда ариза берувчи қандай кўринишда (нақд ёки ҳисобрақамига пул ўтказиш йўли билан)

________________________________________________________________________________________

олишини, ҳисобрақамига пул ўтказиш йўли билан олмоқчи бўлса, банкнинг номи, ҳисобрақами кўрсатилади.

_______________________________________________________________________________ сўрайман.

Ўқотар қуролни имтиёзли олишда ўқотар қуролнинг тури, русуми, серияси, рақами кўрсатилади.)

_______________

(____________________________)

(имзо)

(Ф.И.О.)

»;

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
э) 3-илованинг илова белгисидаги «ўқотар» сўзи чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ю) 4-иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илова белгисидаги «ўқотар» сўзи чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номидаги «ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини» сўзлари «қурол (ўқотар қуролнинг асосий қисмлари) ва унинг ўқ-дорилари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
я) 5-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Рўйхатга олинмаган қурол ва унинг ўқ-дориларини, портловчи материаллар ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органларига ўз ихтиёри билан топшириш ҳамда қурол ва унинг ўқ-дориларини топширганлик учун тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўз ихтиёри билан топширилган қурол (ўқотар қуролнинг асосий қисмлари) ва (ёки) унинг ўқ-дориларини кўздан кечириш ҳамда қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАЛОЛАТНОМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

20___ йил «_____»___________

_________________________________

(шаҳар, туман, аҳоли яшаш пункти номи)

Мен, ______________________________________________________________________________

(тезкор навбатчининг лавозими, унвони, Ф.И.О.)

_________________________________________________________________________________________,

(қурол ва (ёки) ўқ-дориларни,

__________________________________________________________________________________ яшовчи

топшираётган ариза берувчининг яшаш манзили,

фуқаро ______________________________________________________________________________ нинг

Ф.И.О.)

ўз ихтиёри билан қурол ва (ёки) ўқ-дориларини топшириш тўғрисида 20___ йил «___» _________ даги ________ рақам билан қайд этилган аризасига асосан фуқаро ____________________________________

_________________________________________________________________________________________

(қурол ва (ёки) ўқ-дориларни, топшираётган ариза берувчининг ва уларни кўздан кечириш

______________________________________________________________________________ иштирокида

ҳамда қабул қилишда иштирок этган бошқа шахсларнинг Ф.И.О.)

қуйидаги қурол ва (ёки) унинг ўқ-дорилари кўздан кечирилди ва қабул қилиб олинди:

Т/р

Номи, тури (системаси), русуми, модели, калибри, серияси, рақами ва ишлаб чиқарилган йили (патронларнинг тури (русуми), калибри ва сони)

Топшириш тўғрисидаги ариза бўйича топширилаётган

_____________

Амалда қабул қилиб олинди

Етишмайди

Ортиқча

1.

2.

Хулоса ва таклифлар: ______________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

(тезкор навбатчининг унвони, Ф.И.О.) __________________________ (имзо)

_________________________________________________________________________________________

(қурол ва ўқ-дори топширган мурожаатчининг Ф.И.О.) _____________________(имзо)

_________________________________________________________________________________________

(қабул қилишда қатнашган шахснинг Ф.И.О.) __________________________ (имзо)

_________________________________________________________________________________________

(қабул қилишда қатнашган шахснинг Ф.И.О.) __________________________ (имзо)

»;

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
я1) 6-иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илова белгисидаги «ўқотар» сўзи чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номидаги «ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини» сўзлари «қурол (ўқотар қуролнинг асосий қисмлари) ва унинг ўқ-дорилари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
матнидаги «Қабул қилинган ўқотар қурол ва ўқ-дориларга» сўзлари «Қабул қилинган қурол (ўқотар қуролнинг асосий қисмлари) ва ўқ-дориларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
я2) 7-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Рўйхатга олинмаган қурол ва унинг ўқ-дориларини, портловчи материаллар ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органларига ўз ихтиёри билан топшириш ҳамда қурол ва унинг ўқ-дориларини топширганлик учун тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўз ихтиёри билан топширилган қурол ва унинг ўқ-дорилари, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари учун пул мукофоти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МИҚДОРЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Қурол ва ўқ-дорилар тури

Мукофот миқдори

(БҲМдан фоизда)

ҚУРОЛ*

1.

Сойли стволли ўқотар қуролнинг, комбинацияланган (сойли стволли ва силлиқ стволли) ўқотар қуролнинг бир донаси учун

500

2.

Силлиқ стволли ўқотар қуролнинг бир донаси учун

400

3.

Стволсиз ўқотар қурол (патрон гильзаси ствол сифатида фойдаланиладиган қурол)нинг бир донаси учун

300

4.

Пневматик қуролнинг бир донаси учун

100

5.

Тиғли совуқ қурол (рапиралар, шпагалар ва қиличлар)нинг, улоқтириш қуроли (камонлар, арбалетлар ва найзалар)нинг бир донаси учун

50

6.

Электрошок қурилмалари, учқун чиқаргичлар ва шикаст етказувчи таъсири электр энергиясидан фойдаланишга асосланган бошқа қурилмаларнинг бир донаси учун

30

7.

Сигнал берувчи қуролнинг бир донаси учун

25

8.

Газли қурол (кўздан ёш оқизадиган ёки ачиштирадиган моддалар билан тўлдирилган газли баллончалар, механик пуркагичлар, аэрозолли қурилмалар ва бошқа қурилмалар)нинг бир донаси учун

15

ЎҚ-ДОРИЛАР

9.

Ўқотар қуролнинг, шу жумладан, чекланган шикаст етказувчи ўқотар қуролнинг бир дона патрони учун

5

ЎҚОТАР ҚУРОЛНИНГ АСОСИЙ ҚИСМЛАРИ*

10.

Ствол, затвор, ўқдон (барабан), рамка, ствол қутисининг бир донаси учун

75

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Қайд этилган қурол, ўқотар қуролнинг асосий қисми яроқсиз деб топилган тақдирда, белгиланган сумманинг ярми тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Шахс бир вақтнинг ўзида ўқотар қуролнинг бир нечта асосий қисмларини топширганида унга ўқотар қуролнинг асосий қисмларининг ҳар бири учун мукофот пули тўланиши мумкин, агарда ушбу қисмлар айнан битта қуролга тегишли қисмлар бўлмаса»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
я3) 8-илованинг илова белгисидаги «ўқотар» сўзи чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.03.2025 й., 09/25/179/0273-сон)