Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 28.01.1998 йилдаги 48-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 28.01.1998 йилдаги 48-сон
Date of entry into force
28.01.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ БОЗОРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИ ВА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ СОҲАСИДА МАРКЕТИНГНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим-тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, баркамол авлодни вояга етказиш тўғрисида»ги Фармонини бажариш юзасидан таълим тизимининг демократик ва бозор ислоҳотларига мувофиқлигини таъминлаш, таълим хизматлари кўрсатиш бозорида рақобатни ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш соҳасида маркетингни шакллантириш ва ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилансинки, олий таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш, шунингдек, олий ўқув юртидан кейинги таълим давлат таълим грантлари бўйича ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмаси бўйича олий маълумотли ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш давлатга қарашли ва нодавлат таълим муассасаларига ҳар йили ажратиладиган давлат таълим грантлари асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги ҳар йили навбатдаги йил учун тасдиқланадиган Давлат бюджети лойиҳаси билан биргаликда олий ўқув юртига умумий, шу жумладан, давлат грантлари ҳисобига қабул қилишнинг кўрсаткичлари — квоталарини белгиласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келгуси йилги давлат таълим грантлари ҳисобига ўқитиш харажатлари Молия вазирлиги томонидан республика бюджети маблағлари ҳисобига қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, корхоналар ва ташкилотларнинг буюртманомаларига кўра мутахассислар тайёрлаш таълим муассасалари томонидан контракт асосида амалга оширилади. Корхоналар ва ташкилотларнинг грантлари таълим ва илмий муассасаларга ҳам, бевосита фуқароларга ҳам ажратилиши мумкин. Корхоналар грантлари бевосита фуқароларга фақат уларнинг таълим ва илмий муассасаларга кириш учун танловдан ўтиш натижаларига кўра ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таълим ва илмий муассасаларнинг таълим жараёни билан боғлиқ, шу жумладан, ўқитувчилар ва илмий раҳбарлар меҳнатига ҳақ тўлаш, моддий-техник базани маблағ билан таъминлаш, ривожлантириш ва уни мустаҳкамлаш харажатлари таркибига шартнома шартларида корхоналар, ташкилотлар ва фуқаролардан олинган маблағлар ҳам киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда буюртманомалар ва прогнозларни ҳисобга олган ҳолда 1 мартга қадар олий таълим муассасаларининг ўқув-меъёрий кўрсаткичлари талабларидан келиб чиқиб абитуриентларни қабул қилишнинг миқдорий кўрсаткичларини аниқласин ва уларни Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги давлатнинг тегишли ихтисосликдаги мутахассисларга бўлган талаблари асосида, иқтисодий тармоқлар ва секторларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг танланган устуворликларини, узлуксиз таълим тизимини юқори малакали педагогик кадрлар билан таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, олий таълим муассасаларининг ўқув-меъёрий кўрсаткичларидан келиб чиқиб ҳар йили 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқиш тамом бўлгандан сўнг бакалаврлардан янада мақсадли фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда бакалавриат йўналиши бўйича олий таълим муассасаларига давлат таълим грантлари ва контрактлар бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим муассасалари ва илмий муассасаларнинг, бошқа ташкилотлар ҳамда корхоналарнинг эҳтиёжлари ва буюртманомаларини ҳисобга олган ҳолда магистратурага давлат таълим грантлари ва контрактлар бўйича абитуриентлар қабул қилишнинг миқдорий кўрсаткичлари тўғрисида таклифлар тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси олий ўқув юртларига талабалар қабул қилишга доир тақдим этилган лойиҳаларни кўриб чиқиб, олий ўқув юртларига талабалар қабул қилишнинг умумий кўрсаткичларини, шу жумладан, ажратиладиган давлат таълим грантлари сонини тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий ўқув юртларига навбатдаги ўқув йили учун талабалар қабул қилишга доир материаллар ҳар йили 1 майга қадар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Фан ва техника давлат қўмитаси, Фанлар академияси Давлатга қарашли ва нодавлат ўқув юртлари учун таълим грантлари тўғрисидаги низомни 1998 йил май ойига қадар ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар. Низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим муассасалари ва илмий муассасалар учун республика бюджетидан давлат таълим грантлари ажратиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар ва ташкилотлар томонидан таълим муассасалари ва илмий муассасаларга ҳамда фуқароларга тўлов-контракт асосида грантлар ажратиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлатга қарашли ва нодавлат таълим муассасаларининг давлат таълим грантларини олишлари учун улар ўртасида танлов ўтказиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
томонларнинг мажбуриятлари ва таълим хизматлари кўрсатиш шартлари бажарилиши учун уларнинг жавобгарликлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозор механизми билан давлат манфаатларига риоя этишни оқилона қўшиб олиб боришни ҳисобга олган ҳолда давлат таълим грантлари асосида таълим олган мутахассислардан фойдаланиш тартибини назарда тутсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Меҳнат вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фан ва техника давлат қўмитаси, Фанлар академияси, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 1998 йил 1 мартга қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим муассасалари маркетинг хизматлари учун таълим хизматларига талаб прогнози бўйича меъёрий-услубий ҳужжатларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим хизматлари кўрсатиш бозорини шакллантириш маълумотларининг республика ахборот базасини ишлаб чиқсин ва амалга киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар ўз вазирликларида, шунингдек, ҳар бир олий таълим муассасасида маблағ билан таъминлашнинг барча манбалари ҳисобига умумий смета доирасида маркетинг хизматлари бўлинмалари тузилишини таъминласинлар, уларга корхоналар ва ташкилотларнинг ҳамда республика фуқароларининг таълим хизматлари кўрсатишга бўлган талабларини ўрганиш функциясини юкласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Тижорат банкларига йирик корхоналарнинг инвестиция лойиҳалари учун кредитлар ажратишда бизнес-режаларда ва техник-иқтисодий асослашларда ташкил этилаётган ишлаб чиқаришлар учун мутахассислар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш режалари ва уларни маблағ билан таъминлаш манбалари мавжудлигига алоҳида эътибор бериш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Меҳнат вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Фан ва техника давлат қўмитаси Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёш мутахассислар учун иш жойларини тақдим этувчи иш берувчиларни, шунингдек, ишлаб чиқаришдаги ишини ўқиш билан бирга олиб борадиган шахсларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз базаларида кадрларни тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш учун, шу жумладан, таълим олаётганларни ишлаб чиқариш амалиётига ва стажировкага қабул қилиш йўли билан ишлаб чиқариш ва илмий потенциаллардан самарали фойдаланувчи корхоналар ва илмий ташкилотларни қўллаб-қувватлаш бўйича меъёрий ҳужжатларни 1998 йилнинг 1 июнига қадар ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир Ў. Султонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998 йил 28 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48-сон