Ҳужжат кучини йўқотган 17.06.1997 11.11.1993 йилдаги 542-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.11.1993 йилдаги 542-сон
Date of entry into force
11.11.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 17.06.1997
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ЎЗБЕКИСТОН ФАРМАЦЕВТИКА САНОАТИ («ЎЗФАРМСАНОАТ») ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК КОНЦЕРНИНИНГ УСТАВИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 1997 йил 17 июндаги 300-сон «Ҳукуматнинг «Ўзфармсаноат» концерни бўйича баъзи қарорларини ўзгартириш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон фармацевтика саноати («Ўзфармсаноат») давлат-акционерлик концернининг илова қилинаётган Устави тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1993 йил 11 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
542-сон

Вазирлаp Маҳкамасининг
1993 йил 11 ноябрдаги 542 сон қарори билан
ТАCДИҚЛAНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон фармацевтика саноати («Ўзфармсаноат») давлат-акционерлик концернининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
УСТАВИ

I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон фармацевтика саноати («Ўзфармсаноат») давлат-акционерлик концерни* Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 2 июндаги Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 17 июндаги 290-сон қарорига биноан ташкил қилинган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Бундан кейин «концерн » деб аталади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Концерн мулкчиликнинг барча шаклларидаги бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларни, уларнинг хўжалик мустақилликларини ва юридик шахс ҳуқуқларини сақлаб қолган ҳолда, ихтиёрий равишда ва акциялаштириш асосида бирлаштирадиган юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган хўжалик уюшмаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Концерн ўз таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг давлат мулкини бошқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Концерн ва унинг таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив ҳужжатларига, мазкур Устав ва концерн бошқарувининг қарорларига амал қиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Концерн ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Концерн таркибидаги барча корхоналар, агар бу концерн ва республикага зарар етказмаса, бошқа концернлар, корпорациялар, тармоқлараро давлат бирлашмалари таркибига киришлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Концерн банк муассасаларида ўзининг мустақил ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа счётларига, алоҳида мулкка, мустақил ва йиғма балансларга эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўлади ва улар бўйича жавоб беради, судда ёки хўжалик судида даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин. Концерн Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари бўйича тўлов мулк ҳисобидан ундириладиган ўзига тегишли бўлган мулк билан ўз мажбуриятлари бўйича жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Концерн ўзининг таркибига кирувчи корхоналар (концерн аъзолари)нинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, шу билан бир қаторда корхоналар (концерн аъзолари) унинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Концерн ва концерн таркибига кирувчи корхоналар мол-мулкини, шунингдек, уларнинг фойдаланиши учун берилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган мол-мулкни мусодара қилишга фақат концерн ва корхоналар мажбуриятлари бўйича тўловлар мулк ҳисобидан ундириладиган ҳолларда ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Концерн Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган, ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Ўзфармсаноат» концернининг юридик номи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзбек тилида: Ўзбекистон фармацевтика саноати давлат-акционерлик концерни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рус тилида: Узбекский государственно-акционерный концерн фармацевтической промышленности.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Ўзфармсаноат» концерни бошқаруви қуйидаги манзилда жойлашган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси, 700084, Тошкент шаҳри, Мавлонов кўчаси, 37-уй.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Концерннинг мақсадлари ва вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Концерннинг асосий мақсадлари ва вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дори-дармонларни яратиш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш, аҳолининг, даволаш-профилактика муассасаларининг доривор воситаларга, биопрепаратларга, тиббий ва санитария-гигиена мақсадларидаги бошқа маҳсулотларга бўлган талабини қондириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фармацевтика саноатини комплекс ривожлантириш, бу тармоқ корхоналарини ҳудудий жойлаштиришни такомиллаштириш, табиатни муҳофаза қилиш сиёсатини ўтказиш масалаларида давлат ҳокимиятининг республика ва маҳаллий органлари билан ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда юқори самарали доривор воситалар ва уларни ишлаб чиқариш технологияларини яратиш соҳасида ягона илмий-техника сиёсатини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доривор препаратларни республиканинг ўзида ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳисобига уларнинг импортини камайтириш, хорижий шериклар билан илмий-техникавий ва иқтисодий ҳамкорликни такомиллаштириш ва кенгайтириш дастурини ишлаб чиқиш ва изчил амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Концерн ўз вазифаларини бажариш учун унга берилган ваколатларга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришни, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни, давлат органлари ва бошқа органларда уларнинг манфаатларини ифодалашни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларда ягона илмий-техника сиёсати ўтказилишини, илмий-техника ва ишлаб чиқариш имкониятларини илғор технологиялар, доривор воситалар, биопрепаратлар ва бошқа материалларнинг янги турларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга жамлашни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг узоқ муддатли истиқбол режаларини, яхлит илмий-техник дастурларни ишлаб чиқишни, концерн ишлаб чиқариш базасини ривожлантириш, корхоналарни кенгайтириш, қайта қуриш ва техника билан қайта жиҳозлашнинг умумий вазифаларини ҳал қилиш учун инвестиция соҳасида ягона стратегияни амалга оширишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқарувни ташкил қилиш, хўжалик юритиш усуллари ва шаклларини, корхоналар, бирлашмалар, ташкилотларда хўжалик ҳисобини ривожлантиришни, корхоналар ва умуман республика манфаатларининг мустаҳкам бирлигини таъминловчи ўзаро иқтисодий муносабатларни бошқаришни такомиллаштиришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар томонидан ишлаб чиқиладиган ишлаб чиқариш режаларини, тармоқни ривожлантириш дастурларини, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва материалларга давлат буюртмаларини маъқул ҳолга келтириш ва келишишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқаришнинг оқилона ихтисослашувини ва кооперациялашувини ўтказиш, бозор конъюнктурасини ўрганиш ва шунинг асосида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва кўрсатилаётган хизматлар таркибини такомиллаштиришни, чет эллик шериклар билан ўзаро фойдали ташқи иқтисодий алоқаларнинг янги шаклларини, савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хом ашё базасини жадал ривожлантириш, табиий ресурслардан комплекс фойдаланиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни, тармоқлараро экологик дастурларни ҳал қилишда иштирок этишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия, патент, ноу-хау сотиб олиш, улардан ва бошқа ҳуқуқлардан фойдаланишни ташкил этишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар ва ташкилотлар томонидан ватанимизда ҳамда чет элда ишлаб чиқарилган доривор воситаларининг ва таркибида биологик фаол қўшимчалар ва компонентлар мавжуд бўлган бошқа воситаларнинг сифатини тартибга солувчи давлат ва тармоқ стандартларига, фармокопия моддаларига ва бошқа, тасдиқланган илмий-техника ҳужжатларига риоя қилинишини назорат этишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи марта ишлаб чиқарилаётган препаратларни ва сифати ёмонлашганлиги туфайли назоратнинг мазкур турига ўтказилган препаратларни олдиндан назорат қилишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳамма ишлаб чиқарилаётган препаратларни танлаб назорат қилишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат жамоаларини ижтимоий ривожлантиришнинг меҳнат, дам олиш ва саломатлик шароитларини яхшилашни ўз ичига олувчи тадбирларини амалга оширишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзаро фойдалилик ва қайтариш шартларида самарали банк кредит-молия хизматини ташкил қилиш ва ривожлантиришни, концерн вa унинг таркибига кирувчи корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларнинг иқтисодий потенциалини мустаҳкамлаш воситаси сифатида даромад олишни таъминлашга қаратилган ягона тижорат ва молия сиёсатини юргизишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концернга кирувчи корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларнинг ишлаб чиқариш, молия-хўжалик ва тижорат фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини мунтазам равишда таҳлил, назорат ва тафтиш қилишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналарга маслаҳат, ташкилий-услубий, молиявий, ҳуқуқий, муҳандислик ва ахборот ёрдами кўрсатишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрлар сиёсатини фаол ўтказиш, корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар учун кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашни, уларнинг малакасини оширишни ташкил этишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда савдо-харид ва савдо-воситачилик фаолиятини амалга оширишни таъминлайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Концерн фаолиятини бошқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Концерн ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг барча вазирликлари, идоралари, ташкилотлари ва бошқа органлари билан бевосита ўзаро ҳамкорлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Концерн таркибига кирувчи корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларни бошқариш демократик асосда, концерн аъзоларининг ҳуқуқлари ва мустақилликларига қатъий риоя қилинган ҳолда иқтисодий усуллар билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Концернни бошқариш доимий органлар: концерн Кенгаши, ишчи аппарати бўлган концерн бошқаруви томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Концерн Кенгаши таъсис йиғилишининг қарори асосида тузилади ҳамда бошқарувнинг юқори органи ҳисобланади, унинг таркибига лавозимлари бўйича концерн раиси ва унинг ўринбосарлари, концерн муассислари ҳисобланган бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари кирадилар. Концерн бошқарувининг раиси бир вақтнинг ўзида концерн Кенгашининг раиси ҳам ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Концерн Кенгаши фаолиятининг мақоми мазкур Устав билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Кенгаш мажлислари заруриятга қараб, лекин бир йилда камида икки марта ўтказилади. Концерн Кенгашининг навбатдан ташқари мажлислари Кенгаш аъзоларининг камида 1/3 қисмининг ёки концерн бошқаруви таркибининг камида 2/3 қисмининг талаби билан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Концерн Кенгашининг мажлиси агар унинг ишида Кенгаш аъзолари умумий сонининг камида 2/3 қисми иштирок этса ваколатли ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Кенгашнинг қарори мажлисда иштирок этганларнинг 2/3 қисми, лекин Кенгаш аъзолари умумий сонининг камида 50 фоизи унга овоз берса қабул қилинган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Концерн Кенгаши томонидан қабул қилинган ҳужжатлар қарорлар сифатида расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Кенгаш қарори концерннинг барча аъзолари ва унинг бошқаруви учун мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Концерн Кенгаши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн фаолиятига тааллуқли бўлган барча асосий масалаларни, шу жумладан, концернни ишлаб чиқариш, илмий-техникавий ва ижтимоий ривожлантиришнинг истиқболдаги дастурлари масалаларини ҳал қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн, бошқарув, концерн таркибига кирувчи корхоналарнинг асосий вазифалари ва функциялари бажарилишини таҳлил қилади ва баҳолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн молия-хўжалик фаолияти йиллик ҳисоботи ва балансини, концерн фаолияти ҳақидаги ҳисоботни, тафтиш комиссиясининг ахборотини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
узоқ вақт зарар кўриб ва самарасиз ишлаган рентабелсиз корхоналарнинг бундан кейин фаолият кўрсатиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалаларни, шунингдек, ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг турли шакллари билан боғлиқ бўлган масалаларни белгиланган тартибда кўриб чиқади ва ҳал этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар ва ташкилотларни концерн таркибига қабул қилиш ва уларни концерн таркибидан чиқариш ҳақида қарорлар қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика давлат бошқарув органларига киритилаётган муҳим норматив ҳужжатларнинг лойиҳаларини, шунингдек, концерн фаолиятининг бошқа муҳим масалаларини кўриб чиқади, концерн ташкилотлари ва корхоналарининг меҳнат жамоаларини қабул қилган қарорлардан хабардор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн таркибига кирувчи корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш масалаларини кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн таркибига кирган мулкчиликнинг турли шаклларидаги корхоналарга устав фонди, кириш ва пай бадаллари миқдорларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн бошқарувининг ҳисоботларини эшитади ва улар бўйича қарорлар қабул қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш ўз ваколатларининг бир қисмини концерн бошқарувига беришга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Концерн Кенгаши бошқарув аъзоларини ва тафтиш комиссиясини сайлайди. Концерн бошқарувининг раиси ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш Вазирлар Маҳкамасининг розилиги билан концерн бошқарувининг сон таркибини белгилайди, ишчи аппаратнинг тузилмаси ва сонини, унга сарфланадиган харажатлар лимитини тасдиқлайди ва тасдиқланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида тузилмасига ўзгаришлар киритиши мумкин. Сайлаб қўйилган ва ишчи аппарат корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар даромадлари (фойдаси)дан ажратилган маблағлар ҳисобига сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш аъзолари бошқарувни сайлашда муқобил номзодларни тавсия қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарув аъзолари концерн Кенгашининг қарорига асосан лавозимдан озод қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Концерн бошқаруви концерннинг кундалик ишига раҳбарлик қилади ва концернга юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарув мажлислари унинг раиси томонидан заруриятга қараб, лекин бир ойда камида бир марта чақирилади. Бошқарув мажлиси агар унинг ишида бошқарув аъзолари умумий сонининг камида 2/3 қисми иштирок этса ваколатли ҳисобланади. Бошқарувнинг ўз ваколатлари доирасида ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қабул қилган қарорлари концерн барча аъзоларининг ижро этиши учун мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Концерн бошқаруви:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн Кенгаши қарорларининг бажарилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн Кенгаши мажлисида кўриладиган масалаларнинг олдиндан ишлаб чиқилишини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доривор воситалар, биопрепаратлар ва тиббиётда ишлатиладиган буюмларга бўлган талаблардан келиб чиққан ҳолда концерннинг ишлаб чиқариш-хўжалик, илмий-техник, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши йўналишлари ва истиқболларини ишлаб чиқади ва уларни тасдиқлаш учун Кенгашга киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқаришни кооперациялаш ва ихтисослаштириш, инвестиция, экологик, молиявий-тижорат ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги биргаликдаги ҳаракатлар йўналишларини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн кўрган зарарларни қоплаш, шу жумладан, корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилмаслиги ёки зарур даражада бажарилмаслиги оқибатида улар етказган зарарларни қоплаш тўғрисида қарор қабул қилади, бу ҳақда кейинчалик концерн Кенгашига маълум қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн таркибига кирувчи давлат корхоналари, бирлашмалари ва ташкилотларининг уставларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишчи аппарат ходимларининг ҳисоботларини эшитади ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат корхоналари, бирлашмалари ва ташкилотларининг раҳбарларини ҳамда концерн бошқаруви ходимларини амалдаги қонунларга мувофиқ шартномалар асосида лавозимга тайинлайди ва озод қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларнинг иқтисодий ва юридик манфаатларини тегишли органларда ифодалайди ва ҳимоя қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқарувнинг тузилмаси ва штат жадвалига мувофиқ бошқарув ҳузуридаги ишчи аппарат хизматлари раҳбарларини лавозимларга тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарув қарори, агар иштирок этганларнинг камида 2/3 қисми, лекин бошқарув аъзолари умумий сонининг камида ярми унинг учун овоз берган тақдирдагина қабул қилинган ҳисобланади. Овозлар тенг бўлганда раиснинг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Бошқарув раиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқарув ва ишчи аппарат фаолиятига раҳбарликни амалга оширади, концернга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, ўз ўринбосарлари ва бошқарув аъзолари ўртасидаги вазифаларни тақсимлайди, концерн фаолиятига оид масалаларни ҳал этишда уларнинг ваколатларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруқлар, йўриқномалар ва ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича бошқа ҳужжатлар чиқаради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн раҳбар органлари қарорларининг бажарилишини назорат қилишни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн мол-мулки ва маблағларига белгиланган тартибда эгалик қилади, Ўзбекистон Республикасининг ҳар қандай юридик ва жисмоний шахслари билан муносабатларда ва унинг ташқарисида концерн номидан вакиллик қилади, концерн номидан битимлар, шартномалар ва бошқа битимлар тузади ва бундай битимлар тузишга ишончномалар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқарув ва унинг ишчи аппарати штат жадвалини ва уларга сарфланадиган харажатлар сметасини ҳамда унинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лавозим маошларини ва уларга устамаларни белгилайди, аппарат ходимларини рағбатлантиради ва уларни жазолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ республиканинг ҳамда бошқа давлатларнинг юридик ва жисмоний шахсларига концерн номидан даъво қилиш ва эътироз билдириш тўғрисида қарорлар қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Тафтиш комиссияси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш комиссияси ўзига берилган ваколатларга мувофиқ концерннинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилишни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш комиссияси концерн Кенгаши томонидан сайланадиган 3 аъзодан иборат бўлади. Тафтиш комиссияси аъзолари Кенгашга ва концерн бошқаруви таркибига киришлари мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Текширишлар тафтиш комиссиясининг ўз ташаббуси билан ёки Кенгаш, бошқарув қарори билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш комиссияси текшириш натижаларини тегишли чора-тадбирлар кўриш учун Кенгашга ва концерн бошқарувига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Концерннинг ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Концерн:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концернни бошқариш схемасини, ишлаб чиқариш-хўжалик ва ташкилий-бошқарув тузилмаларини тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хорижий шериклар билан қўшма корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар ташкил қилиш, доривор воситалар, хом ашё, материаллар, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар, приборлар, технологиялар, халқ истеъмол моллари ва бошқаларни экспорт ва импорт қилиш бўйича операцияларни амалга ошириш; хўжалик ҳисоби принциплари асосида илмий, ишлаб чиқариш-хўжалик ва ижтимоий фаолият масалаларини ҳал қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги доривор препаратлар олиш ва ишлаб чиқариш технологияларини яратиш бўйича устувор илмий-тадқиқот дастурларини маблағ билан таъминлаш, доривор ўсимликлар етиштириш базаларини кенгайтириш республика фармацевтика саноатини ривожлантириш, кимё-фармацевтика саноати учун кадрлар ва доривор ўсимликлар экиш бўйича мутахассислар тайёрлаш учун бюджетдан ташқари фонд ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доривор воситалар, биопрепаратлар, субстанциялар, ярим маҳсулотлар ва тиббий мақсадлардаги буюмларни сотиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шифобахш ва қувватбахш ичимликларни ишлаб чиқиш ва тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларни ташкил қилиш, қайта ташкил қилиш ва тугатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда тармоқ, тижорат ва инвестиция банклари ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ экспорт-импорт имкониятларини ўрганиш, янги технологияларни, доривор воситаларни, биопрепаратларни ва тиббий мақсадлардаги буюмларни ишлаб чиқаришга жорий этишни ўрганиш мақсадида мутахассисларни бошқа давлатларга хизмат сафарларига юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн Кенгаши тасдиқлаган нормативларга мувофиқ барпо этиладиган марказлаштирилган жамғармалар ва захиралар, шу жумладан, валюта жамғармаси ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқлараро ихтисослаштириш ва кооперациялаш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган давлат стандартлари билан қамраб олинмаган маҳсулотларга ички ва ташқи бозор талабларини ҳисобга олган ҳолда норматив-техник ҳужжатларни тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
капитал қурилишга, объектларни қайта қуришга лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертиза қилиш ва тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн Кенгаши тасдиқлаган нормативларга мувофиқ концерннинг марказлаштирилган жамғармалари ва захираларидан ажратилган кредит ва маблағларни қайтариш муддати тамом бўлгандан кейин ёки тузилган шартномаларга мувофиқ қайд этиб ўтилган жамғармалар ва захираларга тўланиши керак бўлган бадалларни концерн аъзолари бўлган корхоналардан акцептсиз тартибда ундириб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бартер, лизинг ва бошқа операцияларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт, омбор бўлинмалари ва бошқа бўлинмалар ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерннинг мақсад ва вазифаларига мувофиқ ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Концерн аъзолари, уларнинг ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Концерн Уставини тан олувчи ва концерн вазифаларига мувофиқ ишлаб чиқариш-хўжалик ва бошқа фаолиятни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига қабул қилган давлат корхоналари, қўшма корхоналар ва мулкчиликнинг ҳар қандай шаклидаги бошқа юридик шахслар концерн аъзолари бўлишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Концерн аъзолари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн томонидан ўтказиладиган барча дастурий тадбирларда фойданинг қўшилган улушга мутаносиб ҳиссасини олган ҳолда ўз маблағлари, фаолияти билан қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн жамғармаларидан қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредитлар, шунингдек, шартнома асосида бошқа ҳар қандай ёрдам олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн Кенгаши ва бошқарувининг кўриб чиқиши учун концерннинг турли жиҳатлари бўйича таклифлар киритиш, концерннинг барча фаолият турлари бўйича ахборот олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномага мувофиқ концерн олдидаги ўз мажбуриятгарини бажарган тақдирда Кенгаш қарори билан концерн таркибидан чиқиш ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Концерн аъзоларининг мажбуриятлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн вазифаларига мувофиқ ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Устав талабларини бажариш ҳамда кириш ва пай бадаллари тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерннинг молиявий-иқтисодий фаолиятида қатнашишда концерн ва шериклар олдидаги ўз шартнома мажбуриятларини қатъий бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқарув томонидан тасдиқланган масалалар рўйхатига мувофиқ корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар фаолияти ҳақидаги зарур маълумотларни концерн Кенгашига ёки унинг бошқарувига тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн фаолияти тўғрисидаги илмий, технологик, иқтисодий, молиявий ва бошқа маълумотларнинг махфийлигига риоя қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Концерннинг мол-мулки ва маблағлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Концерннинг мол-мулки устав фондини ташкил қилувчи асосий ва оборот маблағлардан, шунингдек, жамғармалардан ва концернга биркитилган бошқа мол-мулкдан иборат бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Концернга биркитилган мол-мулк унинг мустақил балансида акс этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Концерн маблағлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миқдорлари концерн Кенгаши томонидан белгиланадиган концернга кириш бадалларидан, мақсадли ва пай бадалларидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акциялар ва бошқа, қимматли қоғозлардан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн хўжалик фаолиятидан, ташқи савдо ва кредит операцияларидан олинадиган даромадлардан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари, корхоналар, шу жумладан, концерн таркибига кирмаган корхоналар томонидан ажратиладиган маблағлардан, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа фаолиятдан тушган даромадлардан шаклланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Концерн таркибидан чиққан корхоналарга кириш бадалларини қайтариб бериш шартномада келишилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Концерн таркибига кирувчи корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларнинг розилиги билан фан, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳани ривожлантириш қўшма дастурларини амалга ошириш учун марказлаштирилган жамғарма ташкил этилиши мумкин
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Концерн аъзоси бўлган, уларга боғлиқ бўлмаган фавқулодда вазиятга (зилзила, ёнғин, сув тошқини, ишлаб чиқариш фаолияти тўхтатиб қўйилишига олиб келган бошқа вазиятлар) тушиб қолган корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларга ёрдам кўрсатиш учун корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларнинг даромадларидан (соф фойдасидан) ажратиладиган маблағлар ҳисобидан ҳосил бўлувчи концерннинг захира жамғармаси ташкил этилади
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ажратмалар миқдори ва уларни тугаш вақти Кенгаш томонидан белгиланади. Захира жамғармаси маблағи дахлсиз ҳисобланади ва концерн бошқарувининг қарорига мувофиқ қатъий равишда аниқ мақсадни кўзлаб сарфланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Концерн Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз мол-мулкини ва фаолият таваккалчилигини суғурта қилдиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Ҳисобга олиш, ҳисобот, назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Концерн оператив ва бухгалтерия ҳисоби, статистика ҳисоботини юритади, концерн таркибига кирувчи корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар фаолияти устидан назоратни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Хўжалик фаолиятининг барча турлари бўйича белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этади, ҳисобот ва балансларнинг ишончлилигини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Концерн Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ концерн таркибига кирувчи давлат корхоналарининг молия-хўжалик фаолияти комплекс тафтиш қилинишини таъминлайди. Тафтиш аудиторлик асосида амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Концерн амалдаги қонунчиликка қатъий риоя қилинишини ва концерн аъзоларининг таклифлари, фуқароларнинг ариза ва шикоятлари асосида қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Концерн фаолиятини тўхтатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Концернни тугатиш Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларга биноан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Агар концерн аъзосининг фаолияти концерннинг мақсад ва вазифаларига, мазкур Устав талабларига зид бўлса, концерн ҳар қандай қатнашчисининг унга аъзолиги тўхтатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Концернни тугатиш ҳақида қарор қабул қилинганидан кейин концерн Кенгаши тугатиш комиссиясини тайинлайди, тугатиш комиссияси бир ой муддатда концерн мажбуриятлари бўйича зарур ҳисоб-китобларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мол-мулкнинг концерн тугатилгандан кейин сарфланмаган қисми пай бадалларига мувофиқ концерннинг собиқ аъзолари ўртасида тақсимланади.
(Ўзбекистон Реcпубликаси Ҳукумат қарорлари тўплами, 1993 й., 11-сон, 39-модда)