30.01.2025 йилдаги ПФ-15-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 30.01.2025 йилдаги ПФ-15-сон
Date of entry into force
31.01.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг замонавий механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Яйловларни муҳофаза қилиш, улардан самарали ва оқилона фойдаланишни ташкил этиш, яйлов хўжалигини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш, соҳада бошқарувнинг ихчам ва самарали тизимини жорий этиш, чорвачилик хўжаликларининг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини эътироф этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (кейинги ўринларда — Ипакчилик қўмитаси) тугатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ипакчилик қўмитасининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яйловларни бошқаришга оид вазифа ва функциялари — Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига (кейинги ўринларда — Ветеринария қўмитаси);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасини ривожлантиришга оид вазифа ва функциялари — Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ҳамда «Ўзбекипаксаноат» уюшмасига;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ-174-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 06/25/174/0858-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ҳамда Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази — Ветеринария қўмитаси тизимига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ипакчилик илмий-тадқиқот институти ва Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти — Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги тизимига ўтказилсин;
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ-174-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 06/25/174/0858-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ипакчилик қўмитаси балансида бўлган моддий-техник база (давлат активлари) Енгил саноатни ривожлантириш агентлигига фойдаланиш учун берилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ-174-сонли Фармонига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 06/25/174/0858-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ветеринария қўмитаси раисининг чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими киритилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яйлов ерларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш, ўсимликлар табиий плантацияларини яратишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яйловларда ўсимликлар уруғчилигини ривожлантириш, яйлов ерларини ижарага беришни ташкил этиш, шартномавий муносабатларни мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қоракўл зотининг генофондини сақлаш, такрор кўпайтириш ва такомиллаштириш, селекция-наслчилик режаларини амалиётга татбиқ этиш ҳамда инфратузилмаларни яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ветеринария қўмитаси муассислигида давлат муассасаси шаклида Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё яйлов хўжаликлари (кейинги ўринларда — ҳудудий яйлов хўжаликлари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ветеринария қўмитаси марказий аппарати тузилмасида Яйлов хўжалигини ривожлантириш бошқармаси ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ипакчилик қўмитасига берилган яйлов ерлари доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан 1-иловага мувофиқ ҳудудий яйлов хўжаликларига ўтказилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ветеринария қўмитаси, Кадастр агентлиги, «Ўзбеккосмос» агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2025 йил охирига қадар яйлов ерларини хатловдан ўтказиб, уларнинг амалдаги ва давлат рўйхатидан ўтказилган майдони ўзаро мувофиқ бўлишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Яйлов ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва уларни муҳофаза қилиш, қоракўлчилик, тери ва жун саноати соҳаларини янада ривожлантириш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда — Республика комиссияси) ташкил этилсин ва унинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар Республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яйлов ерларидан самарали ва оқилона фойдаланишни ташкил этиш, қоракўлчилик соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ушбу йўналишдаги тадбиркорлик субъектларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қоракўлчилик соҳасини ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни мунтазам равишда муҳокама қилиб бориш ҳамда бу борадаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишга қаратилган чоралар кўриб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қоракўлчилик соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда яйлов озуқабоп экинлар уруғчилигини ривожлантиришга доир чора-тадбирларни белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳа фаолиятини илмий асосда йўлга қўйиш, илмий-тадқиқотлар, инновацион ишланмалар ва селекция-наслчилик ишлари натижалари амалиётга кенг кўламда жорий этилишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ҳудудий яйлов хўжаликлари яйлов ерларини бошқариш ва улардан фойдаланиш, ўзларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан берилган яйловларни ижарага бериш соҳасида ўрмон хўжаликлари учун белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлардан фойдаланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) яйловлар чорвачилик ва бошқа хўжаликларга Республика комиссиясининг қарорига асосан тўғридан-тўғри ижарага берилиши мумкин, бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгор мазкур Фармон кучга кирган санада ёки 2020 йил 1 сентябрь ҳолатида тегишли яйлов ерига нисбатан ижара, доимий фойдаланиш ёки доимий эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлиши лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгор тегишли яйловдан узоқ йиллар самарали ва оқилона фойдаланган бўлиши, мазкур ҳолат жойига чиққан ҳолда тузиладиган далолатнома билан тасдиқланиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика комиссиясининг мазкур масаладаги барча қарорлари 2025 йил охиригача бўлган муддатда қабул қилиниши ва жамоатчилик танишиши учун эълон қилиниши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қолган яйловлар жисмоний ва юридик шахсларга ўрмон фонди ерлари учун белгиланган тартибда «E-auksion» савдо платформасида электрон онлайн аукцион савдолари орқали ёки Ветеринария қўмитаси билан қонунчиликда белгиланган тартибда тузиладиган давлат-хусусий шериклик шартномаларига мувофиқ ижарага берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) яйловлар қирқ тўққиз йилгача ижарага берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ижара шартномалари Республика комиссиясининг қарори ёки электрон онлайн аукцион савдолари натижалари тўғрисидаги баённомага асосан ҳудудий яйлов хўжаликлари билан тузилади ва кадастр органларида ўрмон фонди ерлари учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) яйлов ерлари учун ижара тўловлари ҳамда электрон онлайн аукцион савдолари натижаларига кўра яйловларга ижара ҳуқуқини олиш учун тўланадиган маблағлар оператор харажатлари чегириб ташланган ҳолда Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармасига ўтказилиб, унинг алоҳида ҳисоби юритилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) ҳудудий яйлов хўжаликларининг доимий фойдаланишдаги яйлов ер майдонлари солиқ солинадиган базага киритилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги икки ой муддатда ушбу Фармоннинг 5-банди «е» кичик бандидан келиб чиқиб Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ветеринария қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 декабрга қадар яйловлардан самарали фойдаланишни назарда тутувчи «E-yaylov» электрон платформасини ишга туширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Республика комиссияси (Ж. Ходжаев) Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Кадастр агентлиги, Ўзгидромет ва «Ўзбеккосмос» агентлигининг яйлов ер майдонларига доир автоматлаштирилган ахборот тизимлари Ветеринария қўмитасининг «E-yaylov» электрон платформасига интеграция қилинишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ветеринария қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2025 — 2027 йилларда мавжуд геоботаник тадқиқотларни амалга ошириб, қайта баҳолашни ва ерларнинг ҳақиқий норматив қиймати аниқланишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда яйлов ерларининг контурлар ва фойдаланувчилар кесимидаги электрон хариталари ишлаб чиқилсин ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ягона геоахборот тизимига киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Республика комиссияси (Ж Ходжаев) икки ой муддатда 2025 — 2027 йилларга мўлжалланган яйлов ерларини деградациядан чиқариш ва улардан барқарор фойдаланишни таъминлаш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш учун Ҳукуматга киритсин. Бунда қуйидагилар назарда тутилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яйловлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, сақлаш ва такрор кўпайтириш мақсадида яйлов алмашинувини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер эгалари томонидан яйловларда қимматли озуқабоп ўсимлик турларидан бўлган изен, терескен, қуйровуқ, камфоросма, чўғон, эркак ўт, оқ (қора) саксовул экилишини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яйлов ерлари бўйича яйловлар алмашинишининг календарь режаси ва чорва молларини ўтлатишнинг энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини тасдиқлаш ва мониторинг қилиш тизимини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ижара ҳуқуқини аукцион орқали сотишдан тушган тушумнинг бир қисмини ўсимликларга кимёвий ва биологик ишлов бериш, ўсимликларни ҳимоя қилиш, озуқабоп ўсимликларни етиштириш ва яйлов деградациясининг олдини олиш тадбирларига йўналтириш тизимини жорий қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ветеринария қўмитаси Ипакчилик қўмитасининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади, бундан пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасини ривожлантиришга оид ҳуқуқлар, мажбуриятлар ва шартномалар мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги киритилаётган Ветеринария қўмитаси раисининг ўринбосари лавозими, Яйлов хўжалигини ривожлантириш бошқармаси ва ҳудудий яйлов хўжаликларининг штат бирликлари тугатилаётган Ипакчилик қўмитасининг 26 та штат бирлиги ҳамда Ветеринария қўмитасининг мавжуд штат бирликлари доирасида шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Шоҳжаҳон кўчаси 1б-уй манзилидаги бино Ветеринария қўмитасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) бир ой муддатда Ветеринария қўмитаси ва Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда Ипакчилик қўмитасини тугатиш билан боғлиқ ташкилий вазифаларни якунига етказсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қуйидагиларни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси билан биргаликда Ипакчилик қўмитасига берилган тутзорлардан самарали фойдаланиш бўйича таклифларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳудудий яйлов хўжаликлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ой муддатда яйловларни ижарага бериш тартибини, ижарачиларнинг яйловлардан оқилона фойдаланиши, яйлов деградациясининг олдини олиш ва ўсимлик дунёсини такрор кўпайтириш соҳасидаги мажбуриятларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олти ой муддатда «Яйловлар тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев, қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдураҳмонов ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 30 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-15-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-15-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё яйлов хўжаликларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ўтказилаётган яйлов ер майдонлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ҳудудий яйлов хўжаликлари

Туманлар номи

Яйлов ер майдони, минг гектар

Қорақалпоғистон Республикаси

Қорақалпоғистон яйлов хўжалиги

Беруний тумани

264,9

Тўрткўл тумани

549

Амударё тумани

6

Элликқалъа тумани

317,4

Қораўзак тумани

373,8

Чимбой тумани

39

Тахтакўпир тумани

1 353,7

Кегейли тумани

15,3

Нукус тумани

10

Бўзатов тумани

70,2

Тахиатош тумани

0,7

Хўжайли тумани

6

Шуманай тумани

18,5

Қонликўл тумани

8,7

Қўнғирот тумани

1 294,6

Мўйноқ тумани

120

Жами:

16 та

4 447,8

Бухоро вилояти

Бухоро яйлов хўжалиги

Олот тумани

133,1

Қоровулбозор тумани

107,8

Когон тумани

5,1

Бухоро тумани

24,8

Қоракўл тумани

319,8

Жондор тумани

326,6

Ғиждувон тумани

268,1

Пешку тумани

766,5

Шофиркон тумани

149,9

Ромитан тумани

179,5

Вобкент тумани

2

Жами:

11 та

2 283,2

Жиззах вилояти

Жиззах яйлов хўжалиги

Фориш тумани

366,6

Ғаллаорол тумани

62,1

Бахмал тумани

38,6

Зомин тумани

85,1

Зарбдор тумани

2,3

Арнасой тумани

3,8

Мирзачўл тумани

3,49

Зафаробод тумани

4,6

Янгиобод тумани

21,6

Шароф Рашидов тумани

29,7

Жиззах шаҳар

1,6

Жами:

11 та

619,5

Қашқадарё вилояти

Қашқадарё яйлов хўжалиги

Миришкор тумани

209,6

Касби тумани

4,7

Муборак тумани

222,5

Косон тумани

59,3

Нишон тумани

94,5

Қарши тумани

8,02

Чироқчи тумани

27

Кўкдала тумани

54

Китоб тумани

39,1

Шаҳрисабз тумани

21,8

Яккабоғ тумани

39,1

Қамаши тумани

56,7

Ғузор тумани

166,03

Деҳқонобод тумани

177

Жами:

14 та

1 179,75

Навоий вилояти

Навоий яйлов хўжалиги

Томди тумани

1 914,3

Учқудуқ тумани

2263

Конимех тумани

1 066,5

Нурота тумани

386,6

Ғозғон шаҳар

51,5

Навбаҳор тумани

99,2

Хатирчи тумани

53,6

Кармана тумани

45,2

Қизилтепа тумани

120,6

Жами:

9 та

6 000,3

Самарқанд вилояти

Самарқанд яйлов хўжалиги

Нуробод тумани

336,9

Пахтачи тумани

85,5

Нарпай тумани

4,7

Каттақўрғон тумани

42,9

Пастдарғом тумани

7

Қўшработ тумани

129,4

Пайариқ тумани

40,9

Ургут тумани

40,9

Жами:

8 та

688,2

Сурхондарё вилояти

Сурхондарё яйлов хўжалиги

Жарқўрғон тумани

22

Қумқўрғон тумани

123

Шўрчи тумани

42,4

Олтинсой тумани

19,4

Денов тумани

30,1

Узун тумани

35,1

Термиз тумани

11

Бандихон тумани

40,3

Шеробод тумани

116,3

Бойсун тумани

167

Жами:

10 та

606,6

Республика бўйича жами:

79 та

15 824,6

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-15-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Яйлов ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва уларни муҳофаза қилиш, қоракўлчилик, тери ва жун саноати соҳаларини янада ривожлантириш бўйича республика комиссияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ж. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика комиссияси раиси

Б. Норқобилов

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси, Республика комиссияси раисининг ўринбосари

Ж. Хатамов

Бош прокурор ўринбосари

И. Абдураҳмонов

қишлоқ хўжалиги вазири

А. Абдухакимов

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири

Л. Кудратов

инвестициялар, саноат ва савдо вазири

Б. Захидов

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири

Б. Исламов

тоғ-кон саноати ва геология вазири

Ш. Хамраев

сув хўжалиги вазири

И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари

Ф. Пўлатов

Кадастр агентлиги директори

Ш. Кадиров

«Ўзбеккосмос» агентлиги директори

Ш. Аюпов

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти

Э. Хаитов

Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси раиси

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари

Лавозимига кўра

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари, Республика комиссияси котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-15-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим Фармонларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6059-сон Фармонининг 1 — 8, 14-бандлари ҳамда Фармонга 2, 2.1, 2.3 — 2.6, 2.8, 2.9, 2.13 ва 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги «Республикада каврак етиштиришни ривожлантириш ва саноатлаштиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-116-сон Фармонининг 2, 8 ва 9-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармонида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» бўлимида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси» позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

1.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

1 241

1 241

шу жумладан, раис ўринбосарлари сони

3

3

»;

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-позиция чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
изоҳлар қисми қуйидаги мазмундаги 5.21-кичик банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«5.21. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш маркази»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2-илованинг 4.2-кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2а-илованинг 4.2-позицияси чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги «Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-24-сон Фармонининг 4 ва 6-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-90-сон Фармонининг 3-иловаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари

Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази *

Ветеринария дори воситалари ва маҳсулотларни синовдан ўтказиш давлат илмий назорат маркази *

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети

«Паррандасаноат» уюшмаси ***

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси ***

Туманлар (шаҳарлар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари **

Давлат чегараси ва транспортда давлат ветеринария назорати бошқармаси *

Ветеринария илмий-тадқиқот институти

«Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси ***

Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти

«Яйлов хўжалигини ривожлантириш» уюшмаси ***

Туманлар (шаҳарлар) ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари **

Наслчилик илмий-ишлаб чиқариш маркази

Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти

Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш маркази *

Балиқчилик илмий-тадқиқот институти

Ҳудудий яйлов хўжаликлари **

Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Республика тизим ташкилотлари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** Ҳудудий тизим ташкилотлари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*** Қўмита ўз фаолиятини мазкур уюшмалар билан ҳамкорликда олиб боради».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.01.2025 й., 06/25/15/0095-сон; 22.09.2025 й., 06/25/174/0858-сон)