Ҳужжат кучини йўқотган 25.09.2017 08.06.1994 йилдаги 288-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.06.1994 йилдаги 288-сон
Date of entry into force
08.06.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 25.09.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЕСПУБЛИКА «МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ» ЖАМОАТЧИЛИК МАРКАЗИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 сентябрдаги 731-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида» 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3160-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик марказини ташкил этиш тўғрисида» 1994 йил 23 апрелдаги Фармонининг бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилаб қўйилсинки, Республика Маънавият тарғибот маркази кенг омма билан ҳамкорликда ишловчи, давлат бюджетидан маблағлар билан таъминланиш билан бир қаторда хўжалик ҳисобида ҳам иш юритувчи ижтимоий ташкилотдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика Маънавият тарғибот марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бўлимларини молиявий таъминлаш ва улар томонидан барча хилдаги тарбиявий-маърифий тадбирлар ўтказиш харажатлари тегишлича маҳаллий бюджетлар ва хўжалик фаолиятидан тушган даромадлар ҳисобидан қопланиши қайд қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 ноябрдаги 230-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 45-сон, 445-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Республика Маънавият тарғибот маркази қуйи бўлимларининг тузилиши ва штатлар жадвали (техник ходимлар бундан мустасно) 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказга Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган раҳбар бошчилик қилиши белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика Маънавият тарғибот марказининг ходимлари моддий-маиший, тиббий таъминот жиҳатидан республика вазирликларининг тегишли тоифадаги ходимларига тенглаштирилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 ноябрдаги 230-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 45-сон, 445-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 ноябрдаги 230-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 45-сон, 445-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон зиёлилари илмий-маърифий уюшмаси II навбатдан ташқари қурултойининг мазкур уюшмани тугатилган деб ҳисоблаш, уюшма ҳамда унинг таркибидаги ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар ихтиёридаги пул маблағлари, кўчмас мулкларни Марказ ихтиёрига бериш ва Марказни уюшма мол-мулкининг қонуний вориси деб эълон қилиш ҳақидаги қарори маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Молия вазирлиги (Б. Ҳамидов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1994 йилнинг июнь ойидан бошлаб Марказни ҳамда «Тафаккур» журнали таҳририятини уларнинг асосий фаолияти учун зарур бўлган маблағ билан таъминласин ва ҳар йили бюджетни шакллантиришда тегишли маблағ ажратилишини назарда тутсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ жойлашган Отатурк кўчасидаги 24-бинони таъмирлаш харажатларини тақдим қилинган ҳақиқий ҳисоб-китоблар асосида қопласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказга ва унинг журнали таҳририятига хизмат кўрсатиш учун 3 та енгил автомобиль сақлашга лимит ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Моддий-техника таъминот масалаларини зудлик билан ҳал қилиш ҳамда Марказ ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг нормал фаолияти учун зарур шарт-шароит яратиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ҳузурида ўзбек халқи маданий мероси намуналарини тўплаш, илмий таҳлил қилиш ва оммалаштириш билан шуғулланадиган хўжалик ҳисобида ишловчи видео-фотостудия тузилсин. Тўпланган видео-аудио, фото материаллар асосида маданий мерос фонди ташкил этилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фан ва техника давлат қўмитаси 1995 йилдан бошлаб «Маънавият ва маърифат» марказининг социологик тадқиқотлар тематикасини танлов орқали маблағ билан таъминланувчи ишлар рўйхатига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Фанлар академияси ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг ва олимларнинг Марказ ўтказадиган маънавий-маърифий тадбирларда кенг иштирок этишини таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ой муддат ичида марказнинг жойлардаги бўлимларига белгиланган тартибда амалдаги нормаларга мувофиқ хизмат хоналари, мебель, жиҳозлар ажратсинлар, телефонлар ўрнатиб берсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳар ҳокимлиги (А.Фозилбеков) Тошкент шаҳри, Отатурк кўчасидаги 24-бинони бир ҳафталик муддатда Марказга тўла бўшатиб бериб, шунингдек, уни икки ой муддат ичида таъмирлашни таъминласин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 ноябрдаги 230-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 45-сон, 445-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маданият ишлари вазирлиги Марказ ҳузурида шаҳар кутубхонасининг бўлимини ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат матбуот қўмитаси Республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик марказини нашр нусхалари мажбурий юбориладиган ташкилотлар рўйхатига киритсин. Ҳар йили Марказ ходимлари тайёрлаган илмий-тадқиқот ишлари, тавсияномаларни нашр этишни нашриётларнинг режасига киритиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон телерадиокомпанияси белгиланган кўрсатувлар ва эшиттиришлар соатлари доирасида Марказ учун алоҳида эфир вақти ажратишни назарда тутсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошшаҳарйўловчитранс» уюшмаси ажратилган лимитга мувофиқ марказга автотранспорт хизмати кўрсатсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоқа вазирлиги белгиланган тартибда Марказ ва «Тафаккур» журнали учун хизмат телефонлари, шу жумладан ҳукумат АТСидан телефон ва бошқа алоқа воситалари ўрнатиб берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М Қорабоев зиммасига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1994 йил 8 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
288-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 ноябрдаги 230-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 45-сон, 445-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил
8 июндаги 288-сон қарорига
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика Маънавият тарғибот маркази қуйи бўлимларининг тузилиши ва штатлар жадвали
(3-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 ноябрдаги 230-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 45-сон, 445-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Қорақалпоғистон Республикаси бўлими‎‎‎

1. Бўлим бошлиғи‎ 1‎
2. Масъул ташкилотчи‎ 1‎
3. Мутахассислар‎ 2‎
Жами:‎ 4‎

Вилоятлардаги бўлимлар‎

1. Бўлим бошлиқлари‎ 1‎
2. Масъул ташкилотчи‎ 1‎
3. Мутахассислар‎ 2‎
Жами:‎ 48‎

Тошкент шаҳри бўлими‎

1. Бўлим бошлиғи‎ 1‎
2. Масъул ташкилотчи‎ 1‎
3. Мутахассислар‎ 2‎
Жами:‎ 4‎
(3-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 ноябрдаги 230-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 45-сон, 445-модда)