Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 15 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3598]
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сон «Маъмурий ислоҳотлар доирасида таълим соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир К. ШАРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 12 декабрь,
464-сон
Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2008 йил 30 апрелдаги 01-148Қ/Қ, 118, 16/ҚҚ-сон қарори (рўйхат рақами 1812, 2008 йил 19 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 189-модда) билан тасдиқланган Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомда:
4-банднинг бешинчи хатбошисидаги «муассасасининг» деган сўз «ташкилотининг» деган сўз билан алмаштирилсин;
14-банддаги «муассасаларида» деган сўз «ташкилотларида» деган сўз билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 12 мартдаги 86-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1963-4, 25.03.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2025 й., 10/25/1963-4/0281-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2009 йил 11 июндаги 204-сон «Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғида (рўйхат рақами 1981, 2009 йил 10 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 28-сон, 330-модда):
1) номи ва 1-банддаги «муассасаларида» деган сўз «ташкилотларида» деган сўз билан алмаштирилсин;
2) муқаддимадаги «муассасалари» деган сўз «ташкилотлари» деган сўз билан алмаштирилсин;
3) Низомда:
номи, 19-банднинг учинчи хатбошиси, 21-банд, 23-банднинг иккинчи хатбошиси, 24-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошилари, 25-банд, 29-банднинг иккинчи хатбошиси, 32-банднинг биринчи хатбошисидаги «муассасаларида» деган сўз «ташкилотларида» деган сўз билан алмаштирилсин;
муқаддимадаги «муассасаларида» ва «муассасаси» деган сўзлар тегишли равишда «ташкилотларида» ва «ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4-банддаги «муассасасининг» деган сўз «ташкилотининг» деган сўз билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «муассасалари» деган сўз «ташкилотлари» деган сўз билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «муассасаси» деган сўз «ташкилоти» деган сўз билан алмаштирилсин;
16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Намунавий мезонларга мувофиқ мутахассислик фанлар бўйича таянч олий таълим ташкилотлари томонидан якуний назорат учун баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилиб, олий таълим ташкилоти Илмий-услубий кенгаши томонидан тасдиқланади ва турдош олий таълим ташкилотларига етказилади.».
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2009 йил 4 сентябрдаги 39/ҚҚ ва 27/ҚҚ-сон «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорида (рўйхат рақами 2011, 2009 йил 6 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 443-модда):
1) номи ва 1-банддаги «муассасаларида» деган сўз «ташкилотларида» деган сўз билан алмаштирилсин;
2) Низомда:
муқаддимадаги «муассасалари» деган сўз «ташкилотлари» деган сўз билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «муассасаларида» ва «муассасалари» деган сўзлар тегишли равишда «ташкилотларида» ва «ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «муассасасини» деган сўз «ташкилотини» деган сўз билан алмаштирилсин;
3 ва 21-бандлардаги «муассасасида» деган сўз «ташкилотида» деган сўз билан алмаштирилсин;
4-банднинг еттинчи хатбошиси, 26-банд ва 85-банднинг иккинчи хатбошисидаги «муассасасини» деган сўз «ташкилотини» деган сўз билан алмаштирилсин;
11, 25, 38 ва 54-бандлар, 80-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошилари, 86, 87 ва 89-бандлардаги «муассасаси» деган сўз «ташкилоти» деган сўз билан алмаштирилсин;
14-банддаги «муассасаларининг» ва «муассасасининг» деган сўзлар тегишли равишда «ташкилотларининг» ва «ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «муассасаларининг» ва «муассасасининг» деган сўзлар тегишли равишда «ташкилотларининг» ва «ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «муассасаси» деган сўз «ташкилоти» деган сўз билан алмаштирилсин;
18-банддаги «муассасаси» ва «муассасалари» деган сўзлар тегишли равишда «ташкилоти» ва «ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
19 ва 20-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. ДАК раиси якуний аттестация бошланишидан камида икки ҳафта олдин бир йил (календар йил) муддатга ҳудудий касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғининг (вазирлик, идора ёки олий таълим ташкилотлари тасарруфидаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим ташкилотлари учун шу вазирлик, идора ёки олий таълим ташкилоти раҳбарининг), ДАК аъзолари эса, таълим ташкилоти директорининг буйруғи билан тасдиқланади.
20. ДАК раиси академик лицейларда таянч олий таълим ташкилоти ректори билан келишилган ҳолда мазкур олий таълим ташкилотининг профессор-ўқитувчилари таркибидан ва касб-ҳунар коллежларида иш берувчи ташкилотлар, шунингдек, турдош олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари вакиллари таркибидан танланади.»;
26-банд ва 85-банднинг иккинчи хатбошисидаги «муассасасини» деган сўз «ташкилотини» деган сўз билан алмаштирилсин;
30-банднинг иккинчи хатбошисидаги «муассасасининг» ва «муассасаси» деган сўзлар тегишли равишда «ташкилотининг» ва «ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
32 ва 90-бандлардаги «муассасаларига» деган сўз «ташкилотларига» деган сўз билан алмаштирилсин;
37, 74 ва 91-бандлардаги «муассасаларининг» деган сўз «ташкилотларининг» деган сўз билан алмаштирилсин;
42-банддаги «муассасасининг» ва «муассасаларида» деган сўзлар тегишли равишда «ташкилотининг» ва «ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2015 йил 30 октябрдаги 9-2015-сон «Олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликлари талабалари томонидан стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғида (рўйхат рақами 2734, 2015 йил 26 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 47-сон, 604-модда):
1) номи ва 1-банддаги «муассасалари» деган сўз «ташкилотлари» деган сўз билан алмаштирилсин;
2) Низомда:
номи ва муқаддимадаги «муассасалари» деган сўз «ташкилотлари» деган сўз билан алмаштирилсин;
2-банднинг учинчи хатбошисидаги «муассасаларига» деган сўз «ташкилотларига» деган сўз билан алмаштирилсин;
24-банддаги «муассасаси» деган сўз «ташкилоти» деган сўз билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2017 йил 5 сентябрдаги 11-2017-сон «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» буйруғида (рўйхат рақами 2936, 2017 йил 23 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси 23.10.2017 й., 10/17/2936/0162-сон):
1) номи ва 1-банддаги «муассасаларининг» деган сўз «ташкилотларининг» деган сўз билан алмаштирилсин;
2) Низомда:
номи, муқаддима ва 1-банддаги «муассасаларининг» деган сўз «ташкилотларининг» деган сўз билан алмаштирилсин;
6-банднинг иккинчи хатбошисидаги «муассасаси» деган сўз «ташкилоти» деган сўз билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2017 йил 5 сентябрдаги 12-2017-сон «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчиларининг битирув (лойиҳа) ишини тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғида (рўйхат рақами 2937, 2017 йил 23 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2017 й., 10/17/2937/0163-сон):
1) номи ва 1-банддаги «муассасаларининг» деган сўз «ташкилотларининг» деган сўз билан алмаштирилсин;
2) Низомда:
номи, 1-банд ва 2-банднинг биринчи хатбошисидаги «муассасаларининг» деган сўз «ташкилотларининг» деган сўз билан алмаштирилсин;
муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 242-сон «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан олий таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчиларининг битирув (лойиҳа) ишини тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш тартибини белгилайди.»;
илова белгисидаги «муассасаларининг» деган сўз «ташкилотларининг» деган сўз билан алмаштирилсин;
илова матнидаги «муассасасининг» деган сўз «ташкилотнинг» деган сўз билан алмаштирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2017 йил 5 сентябрдаги 13-2017-сон «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида педагогик (малакавий) амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғида (рўйхат рақами 2938, 2017 йил 23 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2017 й., 10/17/2938/0164-сон):
1) номи ва 1-банддаги «муассасаларининг» деган сўз «ташкилотларининг» деган сўз билан алмаштирилсин;
2) Низомда:
номи, 1, 2 ва 3-бандлардаги «муассасаларининг» деган сўз «ташкилотларининг» деган сўз билан алмаштирилсин;
муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 242-сон «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан олий таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларидаги педагогик (малакавий) амалиётни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини белгилайди.»;
18-банд ва 20-банднинг бешинчи хатбошисидаги «муассасаларида» деган сўз «ташкилотларида» деган сўз билан алмаштирилсин;
27-банд ва 31-банднинг биринчи хатбошисидаги «муассасаси» деган сўз «ташкилоти» деган сўз билан алмаштирилсин;
42-банднинг иккинчи хатбошисидаги «муассасаларидан» деган сўз «ташкилотларидан» деган сўз билан алмаштирилсин;
1 ва 2-иловаларнинг илова белгисидаги «муассасаларининг» деган сўз «ташкилотларининг» деган сўз билан алмаштирилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг 2018 йил 4 июндаги 14/6-сон буйруғи (рўйхат рақами 3034, 2018 йил 5 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.07.2018 й., 10/18/3034/1474-сон) билан тасдиқланган Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш харажатларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
3-банд ва 5-банднинг иккинчи хатбошисидаги «муассасалари» деган сўз «ташкилотлари» деган сўз билан алмаштирилсин;
9-банддаги «муассасаси» деган сўз «ташкилоти» деган сўз билан алмаштирилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 9 августдаги 19-2018-сон «Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғида (рўйхат рақами 3069, 2018 йил 26 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 10/18/3069/1965-сон):
1) номи ва 1-банддаги «муассасаларида» деган сўз «ташкилотларида» деган сўз билан алмаштирилсин;
2) Низомда:
номидаги «муассасаларида» деган сўз «ташкилотларида» деган сўз билан алмаштирилсин;
муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ олий таълим ташкилотларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизимини белгилайди.»;
1-банддаги «муассасаларига» деган сўз «ташкилотларига» деган сўз билан алмаштирилсин;
2, 5, 9, 11, 14-бандлар, 19-банднинг биринчи хатбошиси, 44-банд ва илова белгисидаги «муассасаларида» деган сўз «ташкилотларида» деган сўз билан алмаштирилсин;
3-банддаги «муассасалари» деган сўз «ташкилотлари» деган сўз билан алмаштирилсин;
13-банддаги «муассасасининг» деган сўз «ташкилотларининг» деган сўз билан алмаштирилсин;
18-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «муассасаларининг» деган сўз «ташкилотларининг» деган сўз билан алмаштирилсин;
20-банддаги «муассасасида» ва «муассасасининг» деган сўзлар тегишли равишда «ташкилотида» ва «ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
25-банднинг учинчи хатбошиси, 27, 42 ва 43-бандлардаги «муассасаси» деган сўз «ташкилоти» деган сўз билан алмаштирилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 9 ноябрдаги 27-мҳ ва 38-2021-сон «Давлат олий таълим муассасаларида янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича таълим фаолиятини амалга ошириш учун уларнинг моддий-техника базаси, профессор-ўқитувчилари ва ўқув-методик таъминотига қўйиладиган минимал талабларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорида (рўйхат рақами 3335, 2021 йил 26 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2021 й., 10/21/3335/1100-сон):
1) номи ва 1-банддаги «муассасаларида» деган сўз «ташкилотларида» деган сўз билан алмаштирилсин;
2) Иловада:
номидаги «муассасаларида» деган сўз «ташкилотларида» деган сўз билан алмаштирилсин;
1-позициядаги «муассасасининг» деган сўз «ташкилотининг» деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «муассасаси» деган сўз «ташкилоти» деган сўз билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбошидаги «муассасаларига» деган сўз «ташкилотларига» деган сўз билан алмаштирилсин.
12. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 30 декабрдаги 53-2021-сон «Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари (таълим йўналишлари) бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғида (рўйхат рақами 3345, 2022 йил 24 январь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2022 й., 10/22/3345/0063-сон):
1) номи ва 1-банддаги «муассасаларида» деган сўз «ташкилотларида» деган сўз билан алмаштирилсин;
2) 1-иловада:
номидаги «муассасаларида» деган сўз «ташкилотларида» деган сўз билан алмаштирилсин;
изоҳ қисмида:
1-банддаги «муассасаларида» ва «муассасаси» деган сўзлар тегишли равишда «ташкилотларида» ва «ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2-банддаги «муассасаларида» ва «муассасалари» деган сўзлар тегишли равишда «ташкилотларида» ва «ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3-банддаги «муассасаларида» деган сўз «ташкилотларида» деган сўз билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон; 28.03.2025 й., 10/25/1963-4/0281-сон)