18.12.2024 йилдаги 849-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.12.2024 йилдаги 849-сон
Date of entry into force
19.12.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни кўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 июлдаги ПФ-6256-сон фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий суди, Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлигининг Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг (кейинги ўринларда — Суд экспертиза маркази) Тошкент вилояти ҳудудий бўлимини ташкил этиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия вазирлиги Тошкент вилоят ҳокимлиги билан биргаликда 2026 йил 1 июнга қадар Суд экспертиза марказининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда Тошкент вилоятининг маҳаллий бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Суд экспертиза марказининг Тошкент вилояти бўлимини халқаро стандартлар билан уйғунлашган OʻzDSt ISO/IEC 17025:2019 давлат стандарти талабларига жавоб берадиган бинога жойлаштириш ҳамда махсус мебель, компьютерлар, бошқа зарур техника ва инвентарлар, шунингдек, юқори малакали профессионал кадрлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Истеъмол маҳсулотлари ва ичимлик суви таркибини аниқлаш ҳамда ушбу маҳсулотларни хорижий давлатларга экспорт қилишда қулайликлар яратиш мақсадида Суд экспертиза марказида истеъмол маҳсулотлари таркибида генетик модификацияланган организмлар (ГМО) мавжудлиги ва ичимлик сувининг таркибини аниқлашга қаратилган тадқиқотларни амалга оширувчи Истеъмол маҳсулотлари ва ичимлик суви таркибини таҳлил қилиш лабораторияси ташкил қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 1 ноябрга қадар Истеъмол маҳсулотлари ва ичимлик суви таркибини таҳлил қилиш лабораториясини юқори малакали профессионал кадрлар, шунингдек, Суд экспертиза марказининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан махсус мебель, компьютерлар, бошқа зарур техника ва инвентарлар билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 1 октябрга қадар Суд экспертиза марказида генетик модификацияланган организмларни (ГМО) аниқлаш бўйича тадқиқотларни ўтказиш учун зарур бўлган услубиётларни ишлаб чиқиш. Бунда генетик модификацияланган организмларнинг (ГМО) санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига рухсат этилган даражада эканлигига алоҳида эътибор қаратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд экспертиза маркази лабораториялари услубларининг Миллий аккредитация тизимида халқаро илмий-техник талабларга мувофиқлиги аккредитациядан ўтказиб борилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 2024 — 2026 йилларда суд экспертизаси соҳасида фаолият юритувчи мутахассислар малакасини ошириш ва уларни хорижий давлатларга стажировкага юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 1 декабрга қадар Суд экспертиза марказида суд-ахлоқшунослик экспертизасини, парфюмерия саноати маҳсулотларининг кимёвий таркибини ҳамда қурилиш материаллари тадқиқотларини йўлга қўйиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Суд экспертиза марказининг ҳудудий бўлимларида қуйидаги экспертиза ва тадқиқот турларини босқичма-босқич жорий этиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 1 октябрга қадар Суд экспертиза марказининг Навоий вилояти бўлимида Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияси ҳамда Суд-хатшунослик ва ҳужжатларнинг суд-техникавий экспертизалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 1 ноябрга қадар Суд экспертиза марказининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлимида Суд-фонография, суд-ёнғин техника ва электротехника экспертизалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 1 декабрга қадар Суд экспертиза марказининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлимида Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияси ҳамда Суд-хатшунослик ва ҳужжатларнинг суд-техникавий экспертизалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Навоий ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда тегишлича юқоридаги бўлимларни халқаро стандартлар билан уйғунлашган OʻzDSt ISO/IEC 17025:2019 давлат стандарти талабларига жавоб берадиган бинога жойлаштириш ҳамда махсус мебель, компьютерлар, бошқа зарур техника ва инвентарлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Республика суд экспертиза маркази ходимларининг чекланган умумий сони 192 нафар (хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларни ҳисобга олмаган ҳолда), шундан бошқарув ходимлари 53 нафар, суд экспертлари 116 нафар ва мутахассислар 23 нафар этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига Суд экспертизаси маркази тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони ва ажратилган маблағлар доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорга мувофиқ бюджетдан қўшимча харажатлар 2024-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Адлия вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида молиялаштирилади, 2026 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Д. Ташкулов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 18 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
849-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 849-сон қарорига

1-ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Директор

Илмий Кенгаш

Директорнинг экспертлик фаолияти ва илмий ишлар бўйича ўринбосари

Директорнинг инновациялар, молия-хўжалик ва тижорат масалалари бўйича ўринбосари

Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти

Сифат менежменти бўлими

2

Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораторияси

7

Қорақалпоғистон Республикаси бўлими

4

Ташкилий назорат ва таҳлил бўлими

5

Бухгалтерия ҳисоби ва назорат бўлими

4

Андижон вилояти бўлими

5

Девонхона

Суд-қурилиш-техник экспертизаси бўлими

13

Ишлар бўлими

4

Бухоро вилояти бўлими

3

Архив

Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси

10

Ахборот технологиялари ва инновацияларни жорий қилиш бўлими

3

Жиззах вилояти бўлими

3

Суд экспертларининг малакасини ошириш ўқув маркази

3

Суд-иқтисодий экспертизаси бўлими

9

Ахборот-ресурс маркази

1

Қашқадарё вилояти бўлими

8

Кадрлар бўлими

2

Суд-автотехник экспертизаси лабораторияси

10

Халқаро ҳамкорлик ва жамоатчилик Билан алоқалар бўлими

2

Навоий вилояти бўлими

3

Бош юристконсульт

1

Суд-фонография экспертизаси лабораторияси

3

Наманган вилояти бўлими

3

Самарқанд вилояти бўлими

13

Суд-баллистика ва изшунослик экспертизаси лабораторияси

5

Сирдарё вилояти бўлими

4

Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияси

14

Сурхондарё вилояти бўлими

3

Фарғона вилояти бўлими

5

Ёнғин-техник экспертизаси лабораторияси

4

Хоразм вилояти бўлими

4

Товаршунослик экспертизаси бўлими

8

Тошкент вилояти бўлими

9

Суд-компьютер техникавий экспертизаси бўлими

3

Суд-лингвистик ва психологик экспертизаси бўлими

5

Истеъмол маҳсулотлари ва ичимлик суви таркибини таҳлил қилиш экспертизаси лабораторияси

4

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Ходимларнинг умумий чекланган сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) — 192 штат бирлиги, улардан бошқарув ходимлари — 53 штат бирлиги, суд экспертлари — 116 нафар, мутахассислар — 23 нафар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони нормативлар бўйича белгиланади. Илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун мутахассис ва олимлар ҳамда Марказ ва унинг лабораторияларидаги асбоб-ускуналарга техник хизмат кўрсатиш учун мутахассислар шартнома асосида қўшимча равишда жалб қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти ходимлари мавжуд штатлар доирасида назарда тутилмаган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 849-сон қарорига

2-ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 14 ноябрдаги 321-сон қарорининг 1-банди ҳамда қарорга 1 ва 2-иловалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2016 йил 30 апрелдаги 131-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 20 апрелдаги 338-сон қарорининг 2-банди ҳамда қарорга 2-илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарорига 4-илованинг 44-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2024 й., 09/24/849/1038-сон)