13.08.2024 йилдаги ЎРҚ-942-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 13.08.2024 йилдаги ЎРҚ-942-сон
Date of entry into force
14.08.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартиби белгиланаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 9 апрелда қабул қилинган
Сенат томонидан 2024 йил 21 июнда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги йилларда мамлакатимизда касаба уюшмалари ташкилотлари ишининг самарадорлигини оширишга, улар аъзоларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлашга, шунингдек касаба уюшмалари ташкилотларининг фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий базани ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга амалиётда юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан банк ҳисобварақларини очиш билан боғлик муаммолар мавжуд бўлиб, бунинг учун солиқ тўловчининг идентификация рақами олиниши тақозо этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларига ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларига солиқ тўловчининг идентификация рақами берилишини назарда тутувчи қўшимча киритилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундан ташқари «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари бўлинмаларининг ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларининг адлия органларида ҳисобга қўйилиши мумкинлигини ва ушбу тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланишини назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Қонун юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан молиявий фаолиятнинг тўлақонли амалга оширилишини таъминлашга хизмат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрда қабул қилинган «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги ЎРҚ-588-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 12, 882-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 5, 464-модда; 2023 йил, № 11, 923-модда) 19-моддаси куйидаги мазмундаги саккизинчи ва тўққизинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ўз ихтиёрига кўра адлия органларида ҳисобга қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда, № 11, 652-модда, № 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, № 1, 6-модда, № 4, 294-модда, 4-сонга илова, № 8, 800-модда, № 9, 901-модда, № 10, 968, 969, 972, 973-моддалар, № 12, 1199-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 5, 461, 464, 467-моддалар, № 6, 570-модда, № 7, 664, 666-моддалар, № 12, 1190-модда; 2023 йил, № 6, 444, 446-моддалар, № 7, 540-модда, № 12, 1011-модда; 2024 йил, № 2, 106, 110, 111-моддалар) 127-моддасига куйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
куйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Адлия органларида ҳисобга қўйилган, юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларига ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларига солиқ тўловчининг идентификация рақами уларнинг ихтиёрига кўра берилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи — олтинчи қисмлар тегишинча учинчи — еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини хамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонун 1-моддасининг учинчи хатбошисида назарда тутилган тартибни ушбу Қонун кучга кирганидан кейин икки ой ичида белгиласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 13 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-942-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2024 й., 03/24/942/0612-сон)