24.07.2024 йилдаги 447-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.07.2024 йилдаги 447-сон
Date of entry into force
25.07.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида ихтисослаштирилган психиатрия ва наркология хизматини кўрсатишнинг ягона ташкилий-услубий вертикал бошқарув тизимини жорий этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 19 июндаги ПҚ-196-сон қарорига мувофиқ руҳий касалликларнинг олдини олиш, уларни эрта аниқлаш, уларга ташхис қўйиш ва даволашни янада такомиллаштириш, республика психиатрия муассасаларининг моддий-техник базасини ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда соҳада самарали бошқарув тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар психиатрия ва наркология хизмати тиббиёт муассасаларини Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг ҳудудий филиаллари сифатида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қашқадарё вилояти 1-сон руҳий асаб касалликлари диспансерини унга Қашқадарё вилояти руҳий касалликлар шифохонасини қўшиб юбориш орқали Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Қашқадарё вилояти филиали сифатида қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Қашқадарё вилояти филиали Қашқадарё вилояти 1-сон руҳий асаб касалликлари диспансери ва Қашқадарё вилояти руҳий касалликлар шифохонасининг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази тизимидаги психиатрия ва наркология хизматларининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар филиалларини ташкил этиш рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар филиалларини ташкил этиш рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий филиалларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бирламчи бўғин тиббиёт муассасаларига руҳий саломатликни муҳофаза қилиш хизматларини интеграция қилиш орқали руҳий ҳолат бузилишини эрта аниқлаш ва даволаш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бирламчи бўғин тиббиёт муассасалари шифокорларининг руҳий ҳолати бузилган шахсларни клиник баҳолаш, даволаш ҳамда кузатиб бориш бўйича кўникмаларини ривожлантириш ва билимларини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
руҳий ҳолати бузилган шахсларни дори воситалари билан эҳтиёжга кўра тўлиқ таъминлаш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли, айниқса, болалар ва ўсмир ёшларнинг руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббиёт ходимларининг касбий даражасини, шу жумладан мутахассисларнинг хорижий етакчи тиббиёт таълим муассасаларида ҳамда клиникаларида ўз ихтисослиги бўйича касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволашнинг замонавий усуллари бўйича стажировкаларини ташкил этиш орқали доимий равишда ошириб бориш ва такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослиги бўйича касалликларнинг олдини олиш, уларга ташхис қўйиш ва даволаш бўйича илғор усуллар ва технологияларни ишлаб чиқишга ҳамда тиббиёт амалиётига жорий этишга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий етакчи тиббиёт муассасалари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) тиббиёт ташкилотларига ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш, уларнинг амалиётига тиббий ёрдамнинг замонавий усуллари ва технологияларини жорий этиш, сайёр маслаҳатлар (консультациялар) бериш, маҳорат дарсларини мунтазам равишда ўтказиб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси психиатрия хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 25 июлдаги 207-сон қарорининг 1-банди ва 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири в.б. А.А. Худаяров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 24 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
447-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июлдаги 447-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази тизимидаги психиатрия ва наркология хизматларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Идоравий давлат ташкилотларининг психиатрия ва наркология хизмати бўйича бўлинмалари

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази

Республика руҳий касалликлар клиник шифохонаси

Республика кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонаси

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар филиаллари

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, тиббиёт олий таълим муассасаларининг психиатрия ва наркология хизмати йўналишидаги кафедралари

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар филиаллари

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг наркология хизмати кабинетлари, мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктлари

Психиатрия ва наркология хизматлари тиббиёт муассасалари (шифохона, диспансерлар)

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг психиатрия хизмати кабинетлари, тиббий психолог кабинетлари

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
––––––– — ташкилий-услубий раҳбарлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
- - - - - - — услубий ёрдам ва ўзаро ҳамкорлик қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июлдаги 447-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар филиалларини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Тиббиёт муассасаси номи

Психиатрия хизмати йўналишида қайта ташкил этилаётган Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг филиаллари номи

1.

Қорақалпоғистон Республикаси 1-сон руҳий-асаб касалликлари диспансери

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Қорақалпоғистон Республикаси филиали

2.

Андижон вилояти руҳий-асаб касалликлар диспансери

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Андижон вилояти филиали

3.

Бухоро вилояти руҳий-асаб касалликлар диспансери

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Бухоро вилояти филиали

4.

Жиззах вилояти руҳий-асаб касалликлар диспансери

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Жиззах вилояти филиали

5.

Қашқадарё вилояти 1-сон руҳий-асаб касалликлар диспансери

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Қашқадарё вилояти филиали

Қашқадарё вилояти руҳий касалликлар шифохонаси

6.

Навоий вилояти асаб-руҳий касалликлар диспансери

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Навоий вилояти филиали

7.

Наманган вилояти руҳий касалликлар шифохонаси

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Наманган вилояти филиали

8.

Самарқанд вилояти руҳий касалликлар шифохонаси

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Самарқанд вилояти филиали

9.

Сурхондарё вилояти руҳий касалликлар шифохонаси

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Сурхондарё вилояти филиали

10.

Сирдарё вилояти асаб ва руҳий касалликлар диспансери

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Сирдарё вилояти филиали

11.

Тошкент вилояти руҳий-асаб касалликлар диспансери

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Тошкент вилояти филиали

12.

Фарғона вилояти 1-сон руҳий касалликлар шифохонаси

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Фарғона вилояти филиали

13.

Хоразм вилояти руҳий-асаб касалликлар диспансери

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Хоразм вилояти филиали

14.

Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонаси

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Тошкент шаҳар филиали

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Психиатрия хизмати йўналишида қайта ташкил этилаётган Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг филиаллари юридик шахс сифатида қайта ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июлдаги 447-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар филиалларини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Тиббиёт муассасаси номи

Психиатрия хизмати йўналишида ташкил этилаётган Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг филиаллари номи

1.

Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий филиали

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Қорақалпоғистон Республикаси филиали

2.

Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Андижон вилояти минтақавий филиали

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Андижон вилояти филиали

3.

Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилояти минтақавий филиали

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Бухоро вилояти филиали

4.

Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах вилояти минтақавий филиали

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Жиззах вилояти филиали

5.

Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё вилояти минтақавий филиали

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Қашқадарё вилояти филиали

6.

Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Навоий вилояти минтақавий филиали

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Навоий вилояти филиали

7.

Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган вилояти минтақавий филиали

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Наманган вилояти филиали

8.

Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд вилояти минтақавий филиали

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Самарқанд вилояти филиали

9.

Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сурхондарё вилояти минтақавий филиали

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Сурхондарё вилояти филиали

10.

Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилояти минтақавий филиали

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Сирдарё вилояти филиали

11.

Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти минтақавий филиали

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Тошкент вилояти филиали

12.

Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона вилояти минтақавий филиали

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Фарғона вилояти филиали

13.

Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм вилояти минтақавий филиали

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Хоразм вилояти филиали

14.

Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент шаҳар минтақавий филиали

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Тошкент шаҳар филиали

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Наркология хизмати йўналишида қайта ташкил этилаётган Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг филиаллари юридик шахс сифатида қайта ташкил этилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2024 й., 09/24/447/0548-сон)