08.07.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3351-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 08.07.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3351-1
Date of entry into force
09.07.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларида таълимнинг кредит-модул тизимида ўқувчилар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 8 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3351-1]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 858-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларида ўқишни ташкил қилиш чоралари тўғрисида»ги ва 2021 йил 10 июндаги 359-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларида кредит-модул тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 1 мартдаги 3-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3351, 2022 йил 2 март) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2022 й., 10/22/3351/0178-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларида таълимнинг кредит-модул тизимида ўқувчилар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 8 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-мҳ-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келишилди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 27 июнь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 8 июлдаги 13-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларида таълимнинг кредит-модул тизимида ўқувчилар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 7-банддаги «факультет декани» деган сўзлар «Ўқув-методик бўлими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«9. Ўқув машғулотларида касаллиги ёки ҳужжат билан тасдиқланган бошқа узрли сабаблар туфайли (йўл-транспорт ҳодисаси, яқин қариндошининг вафоти, яқин қариндошининг ёки ўқувчининг никоҳ тузиши, фарзанд туғилиши, фан, маданият ва спорт соҳаларидаги халқаро ҳамда республика танловлари ва мусобақаларида иштирок этганлик, электрон таълим платформасида юзага келган техник носозлик) иштирок этмаган ва шу сабабли оралиқ ёки якуний назоратни белгиланган муддатда топширмаган ўқувчига унинг аризаси ҳамда илова қилинган асослантирувчи ҳужжатларга мувофиқ юридик техникум директорининг ўқув ишлари бўйича биринчи ўринбосари (бундан буён матнда директорнинг ўқув ишлари бўйича биринчи ўринбосари деб юритилади) томонидан оралиқ ёки якуний назорат турларини (бундан буён матнда назорат тури деб юритилади) топширишга рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, директорнинг ўқув ишлари бўйича биринчи ўринбосари номига оралиқ ёки якуний назоратни топширишга рухсат беришни сўраб, узрли сабаблар (ҳолатлар) бартараф этилган вақтдан бошлаб 15 иш куни ичида ариза билан мурожаат қилиши лозим.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«11. Ўқувчиларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасини давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун юридик техникумда назорат турлари ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув дастурларида белгиланган ҳолларда фақат якуний назорат тури ўтказилиши мумкин.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 12-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «факультет декани» деган сўзлар «Ўқув-методик бўлими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 13-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Оралиқ назоратни ўтказиш тартиби (оралиқ назоратни ўтказиш шакли, оралиқ назорат саволларига қўйиладиган талаблар, баҳолаш мезонлари) ўқув фанининг хусусиятлари ва унга ажратилган соатлардан келиб чиққан ҳолда ўқув йили бошланишидан камида икки ҳафта аввал ўқув дастурларида белгиланади ва ТДЮУ Кенгаши томонидан тасдиқланади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 16-банднинг иккинчи хатбошисидаги «факультет деканига» деган сўзлар «Ўқув-методик бўлимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 17 ва 18-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«17. Ўқув-методик бўлими назорат турлари бўйича саволларни қабул қилган кундан бошлаб беш иш куни ичида унинг ўқув дастурида белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш ишларини амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Назорат турлари бўйича саволлар, қоида тариқасида, мантиқий саволлар ва муаммоли вазиятларни ёки фақат муаммоли вазиятни (казус, case-study) ўз ичига олади. Шунингдек, якуний назорат тест шаклида ўтказилиши мумкин. Модуллар бўйича якуний назорат саволларининг мазмуни кафедралар томонидан белгиланади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. 19-банд «аудиторияда ёзма шаклда» деган сўзлардан кейин «ёки электрон таълим платформаси орқали компьютерда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи ва учинчи хатбошилардаги «факультет декани» деган сўзлар «Ўқув-методик бўлими» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «Факультет декани» деган сўзлар «Ўқув-методик бўлими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. 25-банддаги «ва факультет декани» деган сўзлар «, Таълим сифатини назорат қилиш бўлимининг бошлиғи ва ходимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. 33-банднинг биринчи хатбошисидаги «факультет декани» деган сўзлар «Таълим сифатини назорат қилиш бўлимининг бошлиғи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «факультет декани» деган сўзлар «Ўқув-методик бўлим бошлиғи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «факультет декани» деган сўзлар «Ўқув-методик бўлим бошлиғининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2024 й., 10/24/3351-1/0482-сон)