1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбирлар номи |
Амалга ошириш механизми |
Амалга ошириш муддати |
Масъул вазирлик ва идоралар номи |
|
1. |
Қишлоқ хўжалигини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси доирасида амалга оширилган натижалар ва йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилган ҳолда асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш. |
1. Халқаро экспертлар иштирокида Қишлоқ хўжалигини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси доирасида амалга оширилган ислоҳотларни ҳамда эришилган мақсадли кўрсаткичларни таҳлил қилиш. |
2024 йил июль |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), Лойиҳа офиси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Таҳлил натижалари ҳамда экспертлар хулосаси асосида Қишлоқ хўжалигини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси устувор вазифаларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2024 йил ноябрь | |||
|
2. |
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва юқори қиймат занжирини яратиш ҳамда уларни Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мослаштириш бўйича узоқ муддатли дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
1. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва юқори қиймат занжирини яратиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. |
2024 йил июнь |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), Лойиҳа офиси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мослаштириш бўйича узоқ муддатли дастурни ишлаб чиқиб ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2024 йил сентябрь | |||
|
3. |
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш самарадорлигини оширишга ва ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулот турларини ишлаб чиқаришни интенсивлаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш. |
1. Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш самарадорлигини янада ошириш бўйича дастурни ишлаб чиқиш. |
2024 йил июль |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), Лойиҳа офиси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини жадал ишлаб чиқаришни ташкил этиш чораларини кўриш. |
Доимий | |||
|
4. |
Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш, шу жумладан соҳага ажратилаётган субсидия маблағлари самарадорлигининг таҳлили асосида уларнинг натижадорлигини ошириш ҳолатини ўрганиш ва такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш. |
1. Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш учун таклифларни ишлаб чиқиш. |
2024 йил июнь |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), Лойиҳа офиси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Соҳага Ажратилаётган субсидия маблағлари самарадорлигининг таҳлили асосида уларнинг натижадорлигини ошириш ҳолатини ўрганиш ва такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш. |
2024 йил август | |||
|
5. |
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида солиққа тортиш тизими таҳлилини ўтказиш ҳамда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга солиқ юкини камайтириш бўйича тавсиялар тайёрлаш. |
1. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида солиққа тортиш тизимини таҳлил қилиш. |
2024 йил сентябрь |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), Солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Лойиҳа офиси |
|
2. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга солиқ юкини камайтириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш. |
2024 йил сентябрь | |||
|
6. |
Қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғчилиги ва кўчатчилигини ривожлантириш бўйича қисқа ва узоқ муддатли дастурни ишлаб чиқиб, тасдиқлаш. |
Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда Қишлоқ хўжалиги экинларининг сертификатланган уруғчилиги ва кўчатчилигини ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2024 йил октябрь |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов, А. Шукуров), Лойиҳа офиси |
|
7. |
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг муҳим экспорт бозорлари географиясини кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларига йўналтирилган бозорларни топиш орқали экспорт улуши оширилишини таъминлаш. |
1. Экспорт бозорлари географиясини кенгайтириш учун ташқи бозорларни ўрганиш. |
2024 йил июль |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), Лойиҳа офиси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (И. Эргашев) |
|
2. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг экспорт улуши ошириш. |
Доимий | |||
|
8. |
Халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилган ҳолда чорвачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш орқали гўшт, сут ва тухум ишлаб чиқаришни кенгайтириш чораларини кўриш. |
1. Чорвачиликда озуқа базани мустаҳкамлаш учун уларни тўлиқ хатловдан ўтказиш. |
2024 йил август |
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Б. Норқобилов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А. Шукуров) |
|
2. Хатлов натижаларига кўра, озуқа ерларидан самарали фойдаланиш бўйича амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2024 йил октябрь | |||
|
3. Халқаро молия институтлари ҳисобидан чорва комплексларини ташкил қилиш ва омухта-ем ишлаб чиқаришга маблағларни жалб қилиш. |
2024 йил декабрь | |||
|
9. |
Қишлоқ хўжалиги соҳасида суғурта хизматларини ривожлантириш бўйича таклифларни шакллантириш, ушбу йўналишдаги мақбул ташаббусларни амалиётга татбиқ қилишни таъминлаш. |
1. Қишлоқ хўжалиги соҳасида суғурта хизматларини ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. |
2024 йил июль |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), Лойиҳа офиси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Суғурта хизматларини ривожлантириш бўйича мақбул ташаббусларни амалиётга татбиқ қилиш. |
2024 йил сентябрь | |||
|
10. |
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмларини ташкил қилиш ва ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. |
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмларини ташкил қилиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш. |
2024 йил декабрь |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А. Қосимов), Лойиҳа офиси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
11. |
Европа иттифоқи ва Жаҳон банки грант маблағларини жалб қилган ҳолда соҳага ажратилаётган барча субсидияларни хатловдан ўтказиб, уларнинг самарадорлигини ошириш ва ЖСТ талабларига мослаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. |
1. Субсидияларни хатловдан ўтказиш учун хорижий экспертларни жалб қилиш ва хатловдан ўтказиш. |
2024 йил июль |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов, А. Шукуров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Лойиҳа офиси |
|
2. Субсидиялар самарадорлигини ошириш ва Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мослаштириш бўйича доклад (ҳисобот) ва таклифлар тайёрлаш. |
2024 йил октябрь | |||
|
12. |
Кичик хўжаликлар ва аҳоли томорқасида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш тизимини такомиллаштириш. |
1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишга ихтисослашган электрон савдо платформасини яратиш, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда «Online mahalla» электрон платформаси билан интеграция қилиш. |
2024 йил сентябрь |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Қ. Юлдашев), Лойиҳа офиси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
|
2. Дастлабки босқичда давлат буюртмачилари (тиббиёт муассасалари, боғча, мактаб ва бошқалар) томонидан озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш тизимини йўлга қўйиш. |
2024 йил декабрь | |||
|
13. |
Соҳада эришилган натижалар ҳамда давлат сиёсатининг истиқболли чораларини ўзида қамраб олган қишлоқ хўжалигининг йиллик ҳисоботи (Agriculture annual report) чоп этилишини таъминлаш. |
1. Қишлоқ хўжалигига оид барча охирги 3 йиллик статистик маълумотларни таҳлил қилган ҳолда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигини баҳолаш. |
2024 йил июль |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А. Шукуров), Лойиҳа офиси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Таҳлиллар ҳамда баҳолаш натижаларига кўра қишлоқ хўжалигининг йиллик ҳисоботи (Agriculture annual report)га таклифлар ишлаб чиқиш. |
2024 йил декабрь | |||
|
14. |
Ёш мутахассислар орасидан бошқарув кадрларини тайёрлаш учун стажировка ва стипендиялар дастурини жорий этиш. Бунда қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ва маркетинги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо-сотиқ қилиш ҳамда шу каби бошқа устувор йўналишларда стипендияларни тақдим этиш ва ходимлар алмашинуви бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли дастурларни амалга ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш. |
1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги олий таълим ва илмий ташкилотларнинг ёш олимларини хорижий стажировкага юбориш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. |
2024 йил июль |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А. Шукуров), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ. Шарипов), Лойиҳа офиси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Аграр соҳадаги ёш олимлар учун стипендияларни жорий қилиш ва танловлар ўтказиш. |
2024 йил сентябрь | |||
|
3. Бошқарув кадрларини тайёрлаш, танлаб олинган соҳадаги ёш мутахассисларни хорижий стажировкага юбориш. |
2024 йил ноябрь | |||
|
15. |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг тизим ташкилотларининг инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини ўрганиш ва такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, тасдиқлаш. |
Соҳа ташкилотларида инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини ўрганиш ва такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш. |
2024 йил декабрь |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А. Шукуров), Лойиҳа офиси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
16. |
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий тармоқларини баҳолаш натижаларига кўра, ички ва халқаро бозорларга экспорт улушини янада ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва уни доимий амалга ошириш чораларини кўриш. |
1. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий тармоқларини, ички ва халқаро бозорларни ўрганиш. |
2024 йил сентябрь |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), Лойиҳа офиси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (И. Эргашев), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Баҳолаш натижаларига кўра экспорт улушини янада ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва уни доимий амалга ошириш чораларини кўриш. |
2025 йил январь |
3-ИЛОВА
|
Т/р |
Ташкилот номи |
Масъуллар |
|
1. |
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази |
Қишлоқ хўжалиги вазири И. Абдурахмонов (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Ш. Отажонов) |
|
2. |
Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш илмий-тадқиқот институти |
Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари А. Шукуров (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Ш. Отажонов, Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази директори М. Хакимов) |
|
3. |
Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази | |
|
4. |
Сирдарё агротехнологиялар техникуми |
Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари А. Шукуров (Тошкент давлат аграр университети биринчи проректори С. Исламов) |
|
5. |
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг «Ўззооветтаъминот» ДУК |
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Б. Норқобилов («Ўззооветтаъминот» ДУК раҳбари О. Алимардонов) |
|
6. |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Агрокимёвий тупроқ таҳлил маркази |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директори И. Эргашев («Агрокимёвий тупроқ таҳлил маркази» ДМ директори В. Мухиддинов) |
|
7. |
«Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг «Fabrictex» МЧЖ |
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси И. Эргашев («Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раиси в.в.б. И. Сайфуллаев) |