01.05.2024 йилдаги ПФ-71-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 01.05.2024 йилдаги ПФ-71-сон
Date of entry into force
03.05.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатининг инвестицион жозибадорлигини ва рақобатбардошлигини янада ошириш, соҳанинг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш, маҳаллий тўқимачилик маҳсулотларининг хорижий бозорларга кенгроқ кириб бориши учун шароитлар яратиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янги сифат босқичига олиб чиқишнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
газлама, трикотаж мато ишлаб чиқариш ва бўяш ҳажмини ошириш учун инфратузилмавий ва молиявий шарт-шароитлар яратиш орқали ип-калавани қайта ишлаш даражасини 2027 йил якунига қадар босқичма-босқич 100 фоизга олиб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дастлабки босқичда тўқимачиликка ихтисослашган Андижон ва Наманган вилоятларидаги кичик саноат зоналари ҳамда Тошкент вилоятидаги индустриал технопаркни (кейинги ўринларда — тўқимачилик саноат зоналари) тўлиқ инфратузилма билан таъминлаш, шу жумладан сув тозалаш иншоотларини қуриш ишларини 2024 йил якунига қадар якунлаш, шунингдек, уларда газлама, трикотаж мато ва тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва бўяш учун зарур бино ва иншоотларни тадбиркорларнинг талаблари ва лойиҳалари асосида қуриб, тайёр ҳолатда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан ёки ижара асосида бериш имкониятини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикани «тўқимачилик хаби»га айлантириш ва камида халқаро даражада тан олинган 10 та маҳаллий брендларни яратиш устида ишларни манзилли ташкил этиш, корхоналарга ички ва ташқи бозорларда ўз маҳсулотларини сотишга кўмаклашиш бўйича самарали ва манзилли чораларни кўриб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, тўқимачилик маҳсулотларини қайта ишлашни чуқурлаштириш учун қулай молиявий шарт-шароитлар яратиш мақсадида қуйидаги қўллаб-қувватлаш механизмлари жорий этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 январдаги «Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда соҳанинг экспорт салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-2-сон Фармони билан тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати лойиҳалари учун тижорат банкларида очилган 12 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит линиялари ҳамда ажратилиши назарда тутилган 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (Ж. Ходжаев) қарорига асосан қуйидаги йўналишларга қайта тақсимланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўқимачилик саноат зоналари дирекцияларига 10 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 4 фоиз ставкада ва қолган давр учун йиллик 5 фоиз ставкада — тадбиркорлар талаблари асосида ишлаб чиқариш биноларини, шунингдек, сув тозалаш иншоотларини қуриш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноатни ривожлантириш жамғармасига (кейинги ўринларда — Жамғарма) — қиймати 10 миллион АҚШ долларигача миқдордаги газлама, трикотаж мато, бўяш-пардозлаш, сочиқ ва парда маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш учун ташкил этиладиган корхоналарнинг устав капиталига асбоб-ускуна қийматининг 15 фоизи миқдорида Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг улуши сифатида киритиш учун. Бунда Жамғарма маблағларидан шаклланадиган улуш 25 фоиздан ошмаслиги ҳамда лойиҳа ташаббускори улуш сифатида ўзининг ишлаб чиқариш учун зарур бўлган бино, иншоот ва бошқа активларини киритиши талаб этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) тўқимачилик саноат зоналарида қуриладиган ишлаб чиқариш бино-иншоотлари тадбиркорларга тўғридан-тўғри 7 йилгача муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш ёки ижара асосида берилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) газлама, трикотаж мато, тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва бўяш учун асбоб-ускуналарни харид қилиш мақсадида барча тоифадаги тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари томонидан хорижий валютада ажратиладиган кредитларнинг кредит суммасидан қатъи назар 7 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлмаган қисми бўйича фоиз харажатларининг 6 фоиз банддан юқори қисми, бироқ 5 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан «1+2» тамойили асосида компенсация қилиб берилади.
(2-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 сентябрдаги ПФ-176-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2025 й., 06/25/176/0878-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 2026 йил 1 январга қадар тўқимачилик саноат зоналари дирекциялари ва уларда ташкил этиладиган корхоналар мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мазкур банддан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган, 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича импорт қилинадиган хом ашё ва бошқа материаллар, бутловчилар ва эҳтиёт қисмлар 2027 йил 1 январга қадар божхона божидан озод қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлигининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган таклифлари асосида ҳар чоракда ушбу рўйхатга тегишли ўзгартириш киритиб бориши мумкин.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ-174-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 06/25/174/0858-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (Ж. Ходжаев) 2024 йил 15 майга қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати маҳсулотларини электрон тижорат платформаларида жойлаштириш, реклама ва тарғиб қилиш учун молиявий кўмаклашиш тартибини тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўялган мато ва тикув-трикотаж маҳсулотларини ташиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш тартибини такомиллаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Андижон, Бухоро, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳрида тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати соҳасида дизайнер, маркетолог ва конструкторлар марказларини ва синов лабораторияларини ташкил этиш чора-тадбирларини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, мода ва дизайн соҳалари ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш орқали миллий брендларни яратиш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда марказларга камида 10 нафардан юқори малакали хорижий мутахассислар жалб қилишни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан биргаликда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ўтган ҳудудда хизмат кўрсатиш объектларини қуришга қулай бўлган 30 гектар ер майдонида маҳаллий енгил саноат маҳсулотлари ҳамда зарурий импорт хом ашёсининг улгуржи бозорини ва марказини ташкил этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур Фармоннинг 5 ва 6-бандларида назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Савдога кўмаклашиш жамғармасига республика бюджетидан маблағ ажратилишини таъминласин ҳамда келгуси йилларда бюджет параметрларини шакллантиришда ушбу харажатларни назарда тутсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ-174-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 06/25/174/0858-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳузуридаги Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 мартдаги «Ташқи савдо ва ҳудудий саноатни ривожлантиришда тадбиркорлар бирлашмаларининг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-126-сон қарорига 3-иловада назарда тутилган уюшмаларнинг Давлат бюджети маблағлари, божхона божи, йиғимлари ва бошқа мажбурий тўловлардан шаклланадиган маблағларини уларнинг манбалари ва фойдаланиш йўналишларини сақлаб қолган ҳолда қолдиқ маблағлари билан бирга Савдо-саноат палатасининг Ғазначилик хизмати қўмитасида ҳисобрақами юритиладиган Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда — Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси) ўтказиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Савдо-саноат палатаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисоб палатаси Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказиладиган маблағларнинг тўлиқлигини назорат қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Савдо-саноат палатаси «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва ҳудуд раҳбарлари билан бирга тикув-трикотаж корхоналарини халқаро брендлар талабларига тўлиқ мослаштириш бўйича яхлит тизим жорий этсин. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
брендлар билан ишлашнинг яхлит тизимини йўлга қўйиш орқали Европа давлатларида кенг қамровли тарғибот кампанияларини ташкил қилиш, тажрибали савдо агентларини ишга ёллаган ҳолда етакчи сорсинг компаниялари, бренд ва ритейлерларни жалб қилиш, уларнинг буюртмасини корхоналарга жойлаштириш йўлга қўйилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ITMF (Халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари федерацияси) ва IAF (Халқаро кийим-кечак федерацияси) федерациялари халқаро форумини 2024 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиш, тадбиркорларга ишлаб чиқариш, экспорт ва брендлар жалб қилиш, тажрибали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилиш, бизнес миссиялар ва кўргазмаларда иштирокини ташкиллаштириш, ички ва ташқи бозорларда маҳаллий брендлар савдосини ривожлантириш, тўқимачиликка бағишланган халқаро тадбирларни ўтказиш ва қатнашиш, тўқимачилик саноати ягона электрон платформасини юритиш учун грант, субсидия ва бошқа имтиёзларга йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси бир ой муддатда халқаро брендлар талабларига тўлиқ мослаштириладиган корхоналар рўйхати ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш тартибини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Солиқ қўмитаси ва Божхона қўмитаси икки ҳафта муддатда хорижий давлатлар фуқаролари Ўзбекистон ҳудудидаги чакана савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларидан товарларни сотиб олганда тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш («tax free») тизимини янада кенгайтириш чоралари бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур Фармоннинг 2-банди «а» кичик бандига мувофиқ Жамғарма маблағлари ҳисобидан корхоналарнинг устав капиталига киришда шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳаларни амалга ошириш учун лойиҳа ташаббускори хорижий бренд ва инвесторлар билан келишувга эришиши ҳамда уларни жалб этиши мажбурий ҳисобланмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳалар бўйича ишлаб чиқариш рентабеллиги кўрсаткичи 10 фоиздан кам бўлмаган миқдорда бўлиши талаб этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази томонидан лойиҳа доирасида фақат харид қилинадиган асбоб-ускуналарнинг нарх параметрларининг жорий бозор конъюнктурасига мувофиқлиги кўриб чиқилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг муайян лойиҳада иштирок этиш шартлари Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан тасдиқлаш учун Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Белгилансинки, 2024 йил 1 майдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 1 майга қадар «А» ва ундан юқори тоифадаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятида солиқ текширувлари ўтказилмайди (жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно), шунингдек, ушбу тоифадаги тадбиркорлик субъектларига қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) бир кун муддатда текширувларсиз амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкларга тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги экспортчиларнинг экспорт шартномаси бўйича тўлов талаб қилиш ҳуқуқини, жумладан «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ маблағлари ҳисобидан банк хизматлари учун харажатларни чегирган ҳолда сотиб олишга рухсат берилади. Бунда, пул келиб тушишини кафолатлаш учун экспортчи банкка ўз мулкини гаровга қўяди ёки бошқача таъминот тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«А» ва ундан юқори тоифадаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги экспортчи корхоналарга аккредитивни гаровга олган ҳолда унинг 70 фоизи миқдорида ажратиладиган кредитлар учун банкларга «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан маблағ тақдим қилиш тизими жорий қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Савдо-саноат палатаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги икки ой муддатда республикада ишлаб чиқарилган трикотаж матоларини сотиш ва қайта ишлаш учун Бангладеш, Миср, Марокаш ва Вьетнам давлатларининг эркин иқтисодий зоналарида савдо уйларини очиш ва омборларни ижарага олишни ташкил этишни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Савдо-саноат палатаси билан биргаликда бир ой муддатда тўқимачилик корхоналарига ўз объектларини хўжалик йўли билан қуришга рухсат бериш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда Тошкент шаҳрида ва босқичма-босқич ҳудуд марказларидаги йирик савдо комплексларида «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» (Made in Uzbekistan) бренди остида миллий маҳсулотлар дўконларини ташкил қилсин. Ушбу дўконларни ташкил этиш учун Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан фойдаланишга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Вазирлар Маҳкамаси ҳар ойда тўқимачилик, тикув-трикотаж корхоналари ва пахта-тўқимачилик кластерларининг муаммоларини муҳокама қилган ҳолда, уларни бартараф этиш бўйича амалий чораларни кўриб борсин ҳамда амалга оширилган ишлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва Савдо-саноат палатаси раиси Д.А. Вахабов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармон ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 1 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-71-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 майдаги ПФ-71-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божидан озод қилинадиган, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган, хомашё ва бошқа материаллар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

ТИФ ТН коди

Товар номи

 

I. Хомашё ва бошқа материаллар

 

1.

3206190000

Бошқа ранг берувчи моддалар; 3203, 3204 ёки 3205-товар позицияларидаги препаратлардан фарқланувчи, ушбу гуруҳнинг 3-изоҳида кўрсатилган препаратлар; кимёвий таркиби аниқ ёки ноаниқ бўлган, люминофорлар сифатида ишлатиладиган ноорганик маҳсулотлар; титан диоксиди асосида тайёрланган пигментлар ва препаратлар; бошқалар

 

2.

3208901909

Синтетик полимерлар ёки кимёвий модификацияланган табиий полимерлар асосидаги, диспергирланган ёки сувсиз муҳитда эритилган бўёқлар ва лаклар (шу жумладан, эмаллар ва политурлар); ушбу гуруҳнинг 4-изоҳида кўрсатилган эритмалар; бошқалар

 

3.

3209900000

Синтетик полимерлар ёки кимёвий модификацияланган табиий полимерлар асосидаги, диспергирланган ёки сувли муҳитда эритилган бўёқ ва лаклар (шу жумладан, эмаль ва политурлар); бошқалар

 

4.

3215110000

Полиграфик бўёқ, ёзиш ёки чизиш учун сиёҳ ёхуд туш ва концентрацияланган ёки концентрацияланмаган, қаттиқ ёки қаттиқ бўлмаган бошқа сиёҳлар; қора; бошқалар

 

3215190000

 

5.

3506100000

Нетто оғирлиги 1 кг дан кўп бўлмаган, елимлар ёки адгезивлар сифатида чакана савдо учун қадоқланган, елимлар ва адгезивлар сифатида ишлатиш учун яроқли бўлган маҳсулотлар

 

6.

5407201900

Комплекс синтетик иплардан газламалар, шу жумладан, 5404-товар позициясидаги материаллардан тайёрланадиган газламалар

 

5407209000

 

5407300000

 

5407430000

 

5407440000

 

5407510000

 

5407530000

 

5407540000

 

5407710000

 

5407810000

 

5407910000

 

7.

5408100000

Сунъий комплекс иплардан газламалар, шу жумладан, 5405-товар позициясидаги материаллардан тайёрланадиган газламалар

 

5408210000

 

5408221000

 

5408320000

 

5408330000

 

8.

5512110000

Таркибида синтетик толалар 85 мас.% ёки ундан ортиқ бўлган синтетик толалардан газламалар

 

5512191000

 

5512910000

 

9.

5513119000

Таркибида синтетик толалар 85 мас.% дан кам, асосан ёки фақат пахта толалари билан аралаштирилган, юза зичлиги 170 г/м² дан ортиқ бўлмаган синтетик толалардан газламалар

 

5513120000

 

5513130000

 

5513190000

 

5513231000

 

5513239000

 

5513310000

 

10.

5514120000

Таркибида синтетик толалар 85 мас.% дан кам, асосан ёки фақат пахта толалари билан аралаштирилган, юза зичлиги 170 г/м² дан ортиқ бўлган синтетик толалардан газламалар

 

5514191000

 

5514199000

 

5514230000

 

5514305000

 

5514430000

 

11.

5515113000

Синтетик толалардан бошқа газламалар

 

5515123000

 

5515131900

 

5515199000

 

12.

5516120000

Сунъий толалардан газламалар

 

5516210000

 

5516240000

 

13.

5810929000

Бир тўқима бўлагида, лентада ёки алоҳида орнаментлар кўринишида тикилган кашталар: кимёвий иплардан тўқилган

14.

5804219000

Тюль ва бошқа сеткасимон матолар, газлама матолардан ва машинада ёки қўлда тўқилган трикотаж матолардан ташқари; кружева бўлак, лента ёки алоҳида безаклар (орнамент) кўринишида, тюль ва бошқа сеткасимон матолар

15.

5903209000

Пластмасса шимдирилган, қопланган ёки иккиланган тўқимачилик материаллари, 5902-товар позициясининг материаллардан ташқари: полиуретан билан: — қопланган ёки иккиланган

 

16.

5801270000

Тукли газламалар ва бахмал ипдан (синел) тайёрланган газламалар

 

5801330000

 

5801360000

 

5801909000

 

17.

5804101000

Тюль ва бошқа сеткасимон матолар

 

5804109000

 

18.

5806329000

Тор газламалар, 5807-товар позицияси буюмларидан ташқари; арқоқсиз тор газламалар, елимлаб маҳкамланган (болдюк)

 

19.

5911311100

Техник мақсадлар учун тўқимачилик материаллари

 

5911321900

 

5911329000

 

20.

6001100000

Кимёвий иплардан тўқилган тукли трикотаж матолар ёки пахмоқ матолар

 

6001220000

 

6001920000

 

21.

6005210000

Асоси тўқилган матолар (шу жумладан, галунларни ишлаб чиқариш учун трикотаж машиналарида тўқилганлар), 6001 — 6004-товар позицияларининг трикотаж матоларидан ташқари

 

22.

6006329000

Машинада ёки қўлда синтетик иплардан тўқилган трикотаж матоларнинг бошқалари: бўялгани

 

II. Бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар

 

23.

2710198200

Мотор мойлари, компрессор ёғлаш мойи, турбина ёғлаш мойи

 

2710199800

 

24.

2710198800

Шестернялар учун мой ва редуктор мойи

 

25.

2710199400

Электр изоляциялаш мойлари

 

26.

3917290000

Пластмассадан тайёрланган қувурлар, найчалар, шланглар ва уларнинг фитинглари (масалан, бирикмалар, тирсаклар, гардишлар); бошқа пластмассадан тайёрланган қаттиқ қувурлар, найчалар ва шланглар; бошқалар; чоксиз ва ишлов берилган ёки ишлов берилмаган юзали, узунлиги кўндаланг кесим максимал ўлчамидан ошадиган, лекин ишлов берилмаган фитинглар

 

3917400000

 

27.

3919900000

Пластмассадан тайёрланган ўзи ёпишадиган, рулонларда ёки рулонсиз плиталар, листлар, плёнка, лента, тасма ва бошқа ясси формалар; бошқалар

 

28.

3926909709

Пластмассалар ва улардан тайёрланган буюмлар; бошқалар

 

29.

8311100009

Ёйли электр пайвандлашда ишлатиладиган қимматбаҳо бўлмаган металлдан ясалган, қопламали электродлар

 

30.

8415810010

Махсус ишлаб чиқариш биноларида микроиқлимни сақлаб туриш учун ҳарорат ва намликни автоматик тарзда ростлайдиган саноат кондиционерлари

 

31.

8481109908

Қувур ўтказгичлар, қозонлар, резервуарлар, цистерналар, баклар ёки шунга ўхшаш сиғимлар учун кранлар, клапанлар, вентиллар ва шунга ўхшаш арматуралар, шу жумладан редукцион ва ҳароратни тартибга солувчи клапанлар; бошқалар

 

8481808190

 

32.

8481409000

Сақловчи ёки юк туширувчи клапанлар; бошқалар

 

33.

8481209009

Пневматик куч трансмиссиялари учун тартибга солувчи клапанлар; бошқалар

 

34.

8504409100

Электр трансформаторлар, статик электр ўзгартиргичлар (масалан тўғрилагичлар), индуктивлик ғалтаги ва дроселлар; статик ўзгартиргичлар; бошқалар

 

35.

8536900100

Электр занжирлар учун дастлабки йиғилган элементлар

 

36.

8537109900

Пультлар, панеллар, консоллар, столлар, тақсимловчи шитлар ва электр токини бошқариш ёки тақсимлаш учун 8535 ёки 8536-товар позицияларидаги икки ёки ундан ортиқ ускуналар билан жиҳозланган, шу жумладан 8517-товар позициясидаги коммутацион қурилмалардан ташқари, 90-гуруҳдаги асбоблар ёки мосламаларни ва рақамли бошқарув аппаратларини ўз ичига олган электр аппаратуралар учун бошқа асослар; бошқалар

 

37.

8501522009

Бошқа кўп фазали ўзгарувчан ток двигателлари (AC мотор)

 

38.

8501320002

Электр двигателлар ва генераторлар (электр генератор қурилмаларидан ташқари) (DC мотор)

 

39.

8538909200

Электрон модуллар

 

40.

8540890000

Термокатодли, совуқ катодли ёки фотокатодли лампалар ва электрон найчалар (масалан, вакуум ёки буғ ёхуд газ билан тўлдирилган лампалар ва найчалар, симобли ёй тўғрилагич лампалар ва найчалар ҳамда электрон нурли найчалар, телевизион узатувчи найчалар); электрон лампалар ва бошқа найчалар

 

41.

8542319010

Электрон интеграл микросхемалар; монолит интеграл микросхемалар

 

42.

9032890000

Автоматик созлаш ва бошқариш учун асбоб-ускуналар ва мосламалар

 

43.

9603500009

Механизм, асбоб-ускуна ва транспорт воситаларининг қисми бўлган чўткалар; бошқалар

 

 

(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 12 январдаги ПФ-4-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2026 й., 06/26/4/0043-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 майдаги ПФ-71-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 октябрдаги «Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6091-сон Фармонининг 5-банди қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Молиявий ресурслардан ажратилаётган кредитлар бўйича имтиёзли давр муддати уни ажратиш муддатининг учдан бир қисмини ташкил этади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилар тегишинча ўн бешинчи ва ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 январдаги «Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда соҳанинг экспорт салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-2-сон Фармонида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«а» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳузуридаги Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига» сўзлари «Савдони ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамиятига» сўзларига ҳамда «2024 йил августдан бошлаб 2026 йил 1 январга қадар қайтариш шарти билан» сўзлари «2028 йил 1 январга қадар қайтариш шарти билан» сўзларига алмаштирилсин.;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари «Савдони ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бунда, 3 йил муддатгача берилган кредитларнинг маълум бир қисми белгиланган муддатларда сўндирилган тақдирда, тадбиркорлик субъектларига кредитнинг сўндирилган қисмига мутаносиб равишда қўшимча кредитлар ажратилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 7-банддан «ва чарм» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Андижон, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида тўқимачиликка ихтисослашган кичик саноат зоналари ҳамда Тошкент вилоятида тўқимачилик саноати маҳсулотларини чуқур қайта ишлашга ихтисослашган индустриал технопарк
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҲУДУДЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ҳудуд номи

Туман номи

Маҳалла номи

Контур

Ер майдони

(га)

1.

Андижон вилояти

Пахтаобод тумани

Дўстлик массиви «Ҳаётбахш» МФЙ

266, 267, 268, 269, 270, 271, 272, 273, 274, 275, 276, 277, 278, 279, 280, 282, 283, 285, 286

55

2.

Қашқадарё вилояти

Косон тумани

«Дўстлик» МФЙ

61, 62, 63, 64, 65, 66, 138, 140 13009қ

27,4

«Гулбоғ» МФЙ

2011, 2013қ

2,6

3.

Наманган вилояти

Чортоқ тумани

«Ўрикзор» МФЙ

363, 146, 459, 364, 365, 369, 368, 370, 378, 377, 376, 379, 380, 384, 383, 382, 381, 149, 135, 145, 386, 387, 388, 385, 389

106,1

4.

Тошкент вилояти

Юқори Чирчиқ тумани

«Қурсой» ва «Нурли замин» МФЙ

4185, 4186, 4187, 4188, 4189, 4190, 4191-к, 4023 қк

69

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Савдо-саноат палатаси томонидан Андижон ва Наманган вилоятидаги тўқимачиликка ихтисослашган кичик саноат зоналари дирекциялари функциялари Тошкент вилоятида тўқимачилик саноати маҳсулотларини чуқур қайта ишлашга ихтисослашган индустриал технопарк дирекциясига юклатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Андижон ва Наманган вилоятидаги тўқимачиликка ихтисослашган кичик саноат зоналари ҳудудига киритилиши назарда тутилган бўш ер участкалари Вазирлар Маҳкамаси томонидан йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун баҳоланган қийматда 10 йилгача муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан 49 йилга Савдо-саноат палатаси муассислигидаги дирекцияга ижарага берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, ушбу ер участкаларида дирекция томонидан қуриладиган объектлар ер учун тўлов тўлиқ тўлангунга қадар тадбиркорларга чекловларсиз реализация қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Наманган вилояти кичик саноат зонаси ер участкалари белгиланган тартибда саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 16 майдаги «Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-350-сон қарори 4-бандининг еттинчи хатбошисидан «, шу жумладан Саноатни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан кредитлар ажратиш» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги «Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди, давлат харидига доир тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари ва техник топшириқлар ҳамда шартномаларни экспертизадан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-332-сон қарорига 1-иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошисидан «, шу жумладан Саноатни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-банд «г» кичик бандининг биринчи хатбошисидан «, Саноатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар бундан мустасно» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 18 декабрдаги «Саноатни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги ПҚ-397-сон қарорининг 5-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши кўзда тутилган лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари тегишли тармоқнинг илмий-техник кенгаши томонидан ва лойиҳа доирасидаги импорт контарктлари «Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК томонидан экспертизадан ўтказилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 мартдаги «Ташқи савдо ва ҳудудий саноатни ривожлантиришда тадбиркорлар бирлашмаларининг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-126-сон қарорининг 5-банди тўртинчи хатбошисидаги «2024 йил 1 июлдан» сўзлари «2024 йил 1 майдан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 июндаги «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 397-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган янги технологик асбоб-ускуналар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги 352-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-иловаси қуйидаги мазмундаги 792 позицияси билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

792.

8415 81 001 0

Тўқимачилик саноатида фойдаланиладиган саноат кондиционерлари***

»;

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«*** тўқимачилик саноати корхоналари томонидан олиб кириладиган тўқимачилик саноатида фойдаланиладиган саноат кондиционерларига нисбатан 2026 йил 1 январга қадар татбиқ этилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.05.2024 й., 06/24/71/0322-сон; 22.09.2025 й., 06/25/174/0858-сон; 29.09.2025 й., 06/25/176/0878-сон; 15.01.2026 й., 06/26/4/0043-сон)