13.02.2024 йилдаги ПҚ-71-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 13.02.2024 йилдаги ПҚ-71-сон
Date of entry into force
14.02.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги ерлари деградациясига қарши курашиш, тупроқнинг гумус миқдори ва унумдорлигини оширишни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикада иқлим ўзгариши билан боғлиқ салбий таъсирнинг олдини олиш, қишлоқ хўжалиги ерлари деградациясини камайтириш, тупроқдаги гумус миқдорини кўпайтириш орқали экинлар ҳосилдорлиги ва тупроқ унумдорлигини ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ 2024-2025 йилларда тажриба тариқасида пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни, шу жумладан тупроқнинг гумус миқдорини ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун ердан фойдаланувчиларга (жумладан, кластерларга) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳар бир гектар майдонга бир миллион сўмдан субсидия ажратилади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
субсидия ажратиш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан «Агросубсидия ахборот тизими» орқали амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича тадбирларни бажариш учун дастлаб ҳисобланган субсидиянинг 70 фоизи 2024 йилда ажратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
субсидиянинг қолган 30 фоизи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик кенгашининг ҳосилдорлик олдинги мавсумга нисбатан ўртача 10 фоизга ошганлиги тўғрисидаги хулосасига асосан 2025 йилда ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2024 йил Давлат бюджети параметрларига мувофиқ ажратилган маблағлар ҳисобидан мазкур қарорнинг 1-бандида назарда тутилган субсидиялар ўз муддатида ажратиб берилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг агротехник тадбирлар учун тақдим этадиган талабномаларига мувофиқ тупроқнинг гумус миқдорини ошириш мақсадида, заруриятга кўра, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 2025 йил пахта ҳосили учун 2024 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб имтиёзли кредитлар ажратилишига рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қишлоқ хўжалиги ерлари деградациясига қарши курашиш ҳамда тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича республика комиссияси таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий тажрибани чуқур таҳлил қилган ҳолда тупроқдаги гумус миқдорини кўпайтириш орқали тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тупроқ таркибида гумус миқдори кам бўлган ер майдонларини аниқлаш, уларнинг хариталарини яратиш ва мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларда тупроқни муҳофаза қилишга қаратилган ердан фойдаланиш тизимини жорий қилиш ва рағбатлантириш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта майдонларида тупроқ унумдорлигини ошириш тажрибасини республиканинг бошқа ҳудудларида кенг жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ерлар деградацияси жараёнларининг олдини олиш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджетидан ажратилган субсидияларнинг ўз муддатида мақсадли ва самарали ишлатилишини ташкил қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Тупроқшунослик йўналишидаги фаолиятни ягона тизимда амалга ошириш мақсадида «Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати таҳлил маркази» давлат унитар корхонаси Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти таркибига ўтказилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, унинг минтақавий филиаллари ва таркибидаги «Тупроқ таҳлил маркази» давлат муассасаси тупроққа оид тадқиқотлар, шу жумладан тупроқнинг сифатини баҳолаш (бонитировка), шўрланиш, эрозия хариталари, агрокимёвий ва экологик таҳлиллар ўтказиш ҳамда ушбу йўналишлардаги тематик тупроқ хариталарини тузиш бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ягона етказиб берувчиси ҳисобланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 12 августдаги ПФ-130-сонли Фармонига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2025 й., 06/25/130/0762-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024-2025 йилларда пахта майдонларида тупроқ унумдорлигини ошириш учун субсидия ажратиш тажрибаси синовдан ўтказиладиган туманлар рўйхатини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта майдонларида тупроқнинг гумус миқдори ва унумдорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ҳисоб палатаси (А. Бобоев) мазкур қарор доирасида Давлат бюджети ҳисобидан маблағларнинг мақсадли ажратилиши ва сарфланиши устидан назорат ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Фанлар академияси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда 2024 йилнинг иккинчи чорагида илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари олимларидан иборат ишчи гуруҳларни ташкил қилган ҳолда жойларда тупроқнинг гумус миқдорини ошириш бўйича амалга ошириладиган агротехник тадбирлар ҳамда Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия тўғрисида ҳар бир туманда фермер хўжаликлари учун семинарлар ташкил этсин ва уларга тушунтиришлар берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, тупроқнинг гумус миқдорини ошириш бўйича агротехник тадбирларни амалга ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ва ҳар бир фермер хўжалигига етказиш назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этиш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 13 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-71-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 13 февралдаги ПҚ-71-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги ерлари деградациясига қарши курашиш ҳамда тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича республика комиссияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

Ш. Ғаниев

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Республика комиссияси раиси

2.

Т. Рапиков

Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири

3.

Ш. Хамраев

сув хўжалиги вазири

4.

А. Қосимов

қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари

5.

А. Хайдаров

иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари

6.

Б. Норқобилов

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси

7.

И. Эргашев

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори

8.

А. Хаитов

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

9.

М. Рахматов

Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси раиси

10.

А. Равшанов

Пахта селекцияси уруғчилиги ва етиштириш агротехнологияси илмий-тадқиқот институти директори

11.

Ш. Отажонов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик кенгаши котиби

12.

О. Аманов

Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти директори

13.

Н. Усанбаев

Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

14.

А. Эшматов

Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги «Анвар-А» фермер хўжалиги раҳбари

15.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари

16.

Ш. Бобомуродов

Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти директори, Республика комиссияси котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.02.2024 й., 07/24/71/0124-сон; 15.08.2025 й., 06/25/130/0762-сон)