09.08.2023 йилдаги 19-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг қарори, 09.08.2023 йилдаги 19-сон
Date of entry into force
19.09.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИК ВА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ҚЎМИТАСИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚАРОРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддати, уларни сақлаш ва ташишга қўйиладиган гигиеник талабларни (0054-23-сон SanQvaN) тасдиқлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 18 сентябрда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 211]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддати, уларни сақлаш ва ташишга қўйиладиган гигиеник талаблар (0054-23-сон SanQvaN) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддати ва сақлаш шартларига гигиеник талаблар (0265-09-сон SanQvaN) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси Б. ЮСУПАЛИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 9 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келишилди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раиси Д. ВАХАБОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 17 июль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директори Д. САТТАРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 2 август
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2023 йил 9 августдаги 19-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддати, уларни сақлаш ва ташишга қўйиладиган гигиеник талаблар (0054-23-сон SanQvaN)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддати, уларни сақлаш ва ташишга қўйиладиган гигиеник талабларни белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур санитария қоидалари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (FAO) Халқаро комиссияси томонидан қабул қилинган Кодекс Алиментариус халқаро озиқ-овқат стандартлари тўплами (бундан буён матнда Кодекс Алиментариус деб юритилади) талаблари асосида ишлаб чиқилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу санитария қоидалари идишларда қадоқланган ичимлик ва минерал сувлар, бактериал ачитқилар ва биологик фаол озиқ-овқат қўшимчаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур санитария қоидаларида қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озиқ-овқат маҳсулотининг яроқлилик муддати (фойдаланиш муддати) — бу муддат давомида озиқ-овқат маҳсулотини сақлаш, ташиш, реализация қилиш чоғида хавфсизлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилган тақдирда у фойдаланишга яроқли бўлиб туради, бу муддат тамом бўлганидан кейин эса маҳсулот одамлар ҳаёти ва саломатлиги учун хавфли бўлиб қолиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш шарт-шароитлари — озиқ-овқат маҳсулотларига хос бўлган органолептик, физик-кимёвий хусусиятлар ва хавфсизлик кўрсаткичларини таъминлаш учун зарур бўлган оптимал атроф-муҳит параметрлари (ҳарорат, атроф-муҳит намлиги, ёруғлик шароитлари ва бошқалар) ва ишлов бериш (зараркунандалар, ҳашаротлар, кемирувчилар томонидан зарарланишнинг олдини олиш чоралари, қадоқнинг бутунлигини сақлаш чоралари ва бошқалар) қоидалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари — сифати ва хавфсизлигини таъминлаш учун махсус ҳарорат ва (ёки) бошқа тартиб ва қоидалар талаб қиладиган, мазкур қоидаларга риоя этмаслик истеъмолчиларнинг соғлиғига жиддий зарар етказадиган маҳсулотлар бўлиб, уларга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта ишланган гўшт, парранда гўшти, тухум, сут, балиқ ва балиқ ҳисобланмайдиган денгиз маҳсулотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибидаги намликнинг умумий улуши 13 фоиздан ортиқ бўлган қандолат маҳсулотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кремлар ва ярим тайёр маҳсулотлар, сабзавотларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёғли, шунингдек таркибида ёғ бўлган маҳсулотлар (маёнез, маргарин);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тайёр таомлар, ичимликлар ва барча турдаги консервалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
термик ферментланган ва стерилланган сут маҳсулотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавф — озиқ-овқат маҳсулотида мавжуд бўлган потенциал хавф-хатарларнинг (биологик, кимёвий, физикавий ва бошқа омиллар) истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатиш эҳтимоли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддати ва сақлаш шарт-шароитлари комплекс санитария-эпидемиология ва лаборатория тадқиқотлари билан асослантирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ишлаб чиқарувчилар томонидан консерва маҳсулотлари технологик жараён асосида стерилизация (пастеризация) қилиниши ва яроқлилик муддати асослантирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддатига қўйиладиган гигиеник талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддати уни ишлаб чиқарилган санасидан бошланади ва озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиш муддати тугагунга қадар амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддатини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Яроқлилик муддати узайтириладиган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналари (цехлар) қуйидаги талабларга мос келиши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб берадиган жиҳозларнинг тўлиқ тўпламига эга бўлиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
технологик жараён давомида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш учун зарур лаборатория назоратини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ветеринария, санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган хом ашё билан таъминланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш учун музлатгичлар, совутиш хоналари ва етарли ҳажмга эга бўлган транспорт воситаларига (зарур ҳароратни сақлаш шароитларини талаб қиладиган маҳсулотлар бўлса) эга бўлиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддатини белгилашда ишлатилган таркибий қисмларнинг яроқлилик муддати ва сақлаш шароитларини ҳисобга олиш керак. Кўп таркибли озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ундаги якуний таркибий қисмнинг яроқлилик муддатига мос келиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддати ўтганда ва қадоғи бузилган тақдирда истеъмол қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддати ва сақлаш ҳарорати ушбу санитария қоидаларининг 1-иловасига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Тез бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотларини вакуум, буғ-газ ўтказмайдиган плёнкалар ва модификацияланган атмосфера шароитида қайта вакуумлашга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашга қўйиладиган гигиеник талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ишлаб чиқариш ёки савдо ташкилотининг омборида сақланадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг миқдори совутиш ускуналари (совутишни талаб қиладиган маҳсулотлар учун) билан таъминланганлик даражасига ёки маҳсулотнинг бутун яроқлилик муддати даврида сақлаш шарт-шароитларини таъминлаш учун мавжуд сақлаш майдонига қараб аниқланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари билан хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотларни биргаликда сақлашга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш шарт-шароитлари уларнинг озуқавий қиймати ва инсон саломатлиги учун хавфсизлигини таъминлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Озиқ-овқат маҳсулотларини ташишга қўйиладиган гигиеник талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Озиқ-овқат маҳсулотларини ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан биргаликда ташишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Озиқ-овқат маҳсулотларини ташишда уларнинг ёнма-ён қўйилиши қоидаларига риоя этилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотларини озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш омборларига ёки савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига етказиб бериш мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ўз хусусиятларини йўқотмаслиги учун зарур ҳароратни таъминлайдиган совутгичли ёки изотермик транспортларда (музлатгичли юк машиналари) ташилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар билан биргаликда ташишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Мазкур санитария қоидаларини ишлаб чиқувчилар рўйхати ушбу санитария қоидаларининг 2-иловасида келтирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддати, уларни сақлаш ва ташишга қўйиладиган гигиеник талаблар (0054-23-сон SanQvaN)ga
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддати ва сақлаш ҳарорати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Маҳсулот номи

Яроқлилик муддати

Сақлаш ҳарорати (°С)

Гўшт ва гўшт маҳсулотлари, шунингдек уларга ишлов бериш натижасида олинган маҳсулотлар

ярим тайёр суяксиз гўшт маҳсулотлари

1. Ярим тайёр суяксиз гўшт маҳсулотлари (бифштекс, лангет, қўзичоқ ҳамда чўчқа гўштидан тайёрланган табиий котлет ва бошқалар — нон қўшилмаган);

48 соат

+2 дан +4 гача

2. Ярим тайёр суяксиз гўшт маҳсулотлари (қўзичоқ ҳамда чўчқа гўштидан тайёрланган табиий котлет ва бошқалар — нон қўшилган);

36 соат

+2 дан +4 гача

3. Ярим тайёр суяксиз гўшт маҳсулотлари (мол гўштидан бефстроган, димлама, қовурилган мол гўшти, кабоб, гўшт ассортиси — соус ва зираворлар қўшилмаган);

36 соат

+2 дан +4 гача

4. Ярим тайёр суяксиз гўшт маҳсулотлари (мол гўштидан бефстроган, димлама, қовурилган мол гўшти, кабоб, гўшт ассортиси — маринадланган, соусли ва зираворли);

24 соат

+2 дан +4 гача

5. Майдаланган ярим тайёр суяксиз гўшт маҳсулотлари (карам дўлма, қовоқли гўштли димлама);

24 соат

+2 дан +4 гача

6. Аралаш — комбинацияланган ярим тайёр суяксиз гўшт маҳсулотлари (гўшт-картошкали, гўшт-сабзавотли, гўштли карам, соя оқсили қўшилишган котлетлар);

24 соат

+2 дан +4 гача

7. Гўштли — қиймали ярим тайёр суяксиз гўшт маҳсулотлари (комбинацияланган гўшт);

24 соат

+2 дан +4 гача

8. Савдо ва умумий овқатланиш шаҳобчаларидаги қийма;

12 соат

+2 дан +4 гача

9. Ярим тайёр суяксиз субмаҳсулотлар (жигар, буйрак, тил, юрак, мия).

24 соат

+2 дан +4 гача

10. Гўштни қайнатиш ёрдамида тайёрланган маҳсулотлар (рулетлар, пресс қилинган чўчқа ва мол гўшти, қўзи гўшти, қази);

72 соат

+2 дан +4 гача

Парранда гўштидан ярим тайёр маҳсулотлар

11. Парранда гўштидан ярим тайёр маҳсулотлар (табака, парранданинг сон, болдир, қанот, кўкрак қисмлари (қовурғалари билан қўшилган) — нон қўшилмаган, суякли);

48 соат

+2 дан +4 гача

12. Парранда гўштидан ярим тайёр маҳсулотлар (филе, парранданинг кўкрак қисми (қовурғалари қўшилмаган ҳолда) — нон қўшилган, суяксиз, зираворли, соусли, тузланган);

24 соат

+2 дан +4 гача

13. Парранда гўштидан ярим тайёр маҳсулотлар (майдаланган, суяксиз);

18 соат

+2 дан +4 гача

14. Парранда гўштидан ярим тайёр маҳсулот (қийма);

12 соат

+2 дан +4 гача

15. Парранданинг субмаҳсулотлари (юрак, буйрак, жигар ва ошқозон)

24 соат

+2 дан +4 гача

Гўшт ва гўшт маҳсулотларидан тайёрланган таомлар

16. Қайнатилган гўшт;

24 соат

+2 дан +4 гача

17. Қовурилган гўшт;

24 соат

+2 дан +4 гача

18. Палов, чучвара, манти, парамаш, блинчик, пироглар (гўштли);

24 соат.

+2 дан +4 гача

19. Гамбургер, чизбургер, тайёр сендвич ва тайёр пицалар;

24 соат.

+2 дан +4 гача

20. Желеланган шўрва, рагу ва холодес;

12 соат

+2 дан +4 гача

21. Қайнатилган ва қовурилган гўшт субмаҳсулотлари (тил, юрак, буйрак, мия);

24 соат

+2 дан +4 гача

22. Жигар ва гўшт паштетлари;

12 соат

+2 дан +4 гача

23. Кўп компонентли маҳсулотлар (солянка, газаклар);

24 соат

+2 дан +4 гача

Парранда гўштидан тайёрланган таомлар

24. Парранда гўштини дудлаб (қовуриб-дудлаб, қайнатиб-дудлаб) тайёрланган таомлар;

72 соат

+2 дан +4 гача

25. Парранда гўштини қовуриб, шунингдек, қайнатиб ёки димлаб тайёрланган таомлар;

6 соат

+2 дан +4 гача

26. Парранда қийма гўштидан соуслар ёки гарнир қўшиб тайёрланган таомлар

12 соат

+2 дан +4 гача

27. Парранда гўштидан тайёрланган чучвара ва пироглар

24 соат

+2 дан +4 гача

28. Парранда гўштидан тайёрланган холодес, шу жумладан, ассорти

12 соат

+2 дан +4 гача

29. Парранда гўшти ва субмаҳсулотларидан тайёрланган паштетлар

24 соат

+2 дан +4 гача

Колбаса маҳсулотлари

30. Қайнатилган колбаса:

Вакуум ёки модификацияланган атмосфера қўлланмаганда

7 — 14 кун

0 дан +6 гача

Вакуум ёки модификацияланган атмосфера қўлланганда

30 кун

0 дан +6 гача

Вакуум ёки модификацияланган атмосфера қўлланганда

60 кун

-10 °C

31. Хом дудланган колбаса:

Вакуум ёки модификацияланган атмосфера қўлланганда

120 кун

0 дан +10 гача

Вакуум ёки модификацияланган атмосфера қўлланмаганда

180 кун

-2 дан — 4 гача

32. Хом дудланган (қуруқ) колбасалар:

Вакуум ёки модификацияланган атмосфера қўлланмаганда

180 кун

0 дан +6 гача

Вакуум ёки модификацияланган атмосфера қўлланмаганда

270 кун

-10 °C гача

33. Ярим дудланган колбасалар:

Вакуум ёки модификацияланган атмосфера қўлланмаганда

15 кун

0 дан +6 гача

Вакуум ёки модификацияланган атмосфера қўлланганда

30 кун

0 дан +6 гача

34. Қайнатилган колбаса маҳсулотлари (сосискалар, сарделкалар):

Вакуум ёки модификацияланган атмосфера қўлланмаганда

5 — 10 кун

0 дан +6 гача

Вакуум ёки модификацияланган атмосфера қўлланганда

30 кун

0 дан +6 гача

35. Қайнатилган-дудланган колбасалар:

Вакуум ёки модификацияланган атмосфера қўлланмаганда

30 кун

0 дан +6 гача

Вакуум ёки модификацияланган атмосфера қўлланганда

60 кун

0 дан +6 гача

Вакуум ёки модификацияланган атмосфера қўлланмаганда

120 кун

-10 °C гача

36. Қонли, ливер колбаса:

Вакуум ёки модификацияланган атмосфера қўлланмаганда

48 — 72 соат

0 дан +6 гача

Вакуум ёки модификацияланган атмосфера қўлланганда

3 — 5 кун

0 дан +6 гача

Балиқ ва балиқ ҳисобланмайдиган денгиз маҳсулотлари

Ярим тайёр балиқ ва балиқ ҳисобланмайдиган денгиз маҳсулотлари

43. Барча турдаги балиқ маҳсулотлари (музлатилган);

48 соат

0 — (-2)°С

44. Полимерли истеъмол идишларидаги балиқ пасталари

48 соат

+2 дан +4 гача

45. Балиқ филеси;

24 соат

0 — (-2)°С

46. Бўлакланган балиқ маҳсулотлари;

24 соат

0 — (+2)°С

47. Қиймаланган балиқ, ун қўшиб шакл берилган балиқ қиймаси маҳсулотлари;

24 соат

0 — (-2)°С

48. Музлатилган тирик қисқичбақасимонлар, икки паллали моллюскалар;

12 соат

+2 дан +4 гача

Иссиқлик билан ишлов берилган балиқ маҳсулотлари

49. Қайнатилган, қисман қайнатилган, қовурилган, димланган, пиширилган балиқ;

36 соат.

+2 дан +4 гача

50. Балиқ котлетидан тайёрланган таомлар (котлет, зраза, шнитсел, фрикаделка ва чучвара);

24 соат

+2 дан +4 гача

51. Барча турдаги балиқлар, балиқ икраси ва ундан тайёрланган маҳсулотлар, иссиқ дудланган рулетлар;

48 соат

+2 дан +4 гача

52. Желеланган балиқ;

24 соат

+2 дан +4 гача

Иссиқлик билан ишлов берилмаган балиқ ва балиқ ҳисобланмайдиган денгиз маҳсулотлари

53. Тузланган балиқдан тайёрланган маҳсулотлар (паштет, паста);

24 соат

+2 дан +4 гача

54. Селйодка, икра, крилл ёғи ва бошқалар;

24 соат

+2 дан +4 гача

55. Балиқ икрасидан тайёрланган кўп компонентли маҳсулотлар;

12 соат

-2 — (+2) °C

56. Қайнатилган қисқичбақалар;

12 соат

+2 дан +4 гача

57. Қисқичбақа таёқчалари;

48 соат

+2 дан +4 гача

Сут ва сут маҳсулотлари, пишлоқлар

58. Истеъмол идишларидаги сут, қаймоқ, сут зардоблари, пастеризацияланган сут;

36 соат

+2 дан +4 гача

59. Идишлар ва цистерналардаги сут, қаймоқ, сут зардоблари, пастеризацияланган сут;

36 соат

+2 дан +4 гача

60. Қайнатилган сут;

5 кун

+2 дан +4 гача

61. Бифидобактериялар билан бойитилган сут маҳсулотлари;

72 соат

+2 дан +4 гача

62. Қимиз (от сути);

48 соат

+2 дан +4 гача

63. Ряженка;

72 соат

+2 дан +4 гача

64. Сметана ва таркибида сметана мавжуд бўлган маҳсулотлар;

72 соат

+2 дан +4 гача

65. Творог ва таркибида творог мавжуд бўлган маҳсулотлар;

72 соат

+2 дан +4 гача

66. Иссиқлик билан ишлов берилган творог ва таркибида творог мавжуд бўлган маҳсулотлар;

5 кун

+2 дан +4 гача

67. Пастасимон сут оқсили маҳсулотлари;

72 соат

+2 дан +4 гача

68. Творогдан тайёрланган пишлоқли-творогли пишириқлар, пироглар;

24 соат

+2 дан +4 гача

69. Творог пудинглари;

48 соат

+2 дан +4 гача

70. Уйда тайёрланадиган пишлоқ;

72 соат

+2 дан +4 гача

71. Кремли пишлоқлар;

5 кун

+2 дан +4 гача

72. Пиширилмаган юмшоқ ва тузланган пишлоқлар;

5 кун

+2 дан +4 гача

73. Пишлоқ ёғи;

48 соат

+2 дан +4 гача

Болалар учун сут маҳсулотлари

74. Истеъмол идишлардаги кефир ва бошқа сут маҳсулотлари;

36 соат

+2 дан +4 гача

75. Полимер контейнерларидаги кефир;

72 соат

+2 дан +4 гача

76. Болалар учун творог;

36 соат

+2 дан +4 гача

77. Творогли маҳсулотлар;

24 соат

+2 дан +4 гача

78. Шишалардаги стерилизация қилинган сут маҳсулотлари (мослаштирилган сут аралашмалари);

48 соат.

+2 дан +4 гача

79. Герметик идишлардаги стерилизация қилинган сут маҳсулотлари (мослаштирилган сут аралашмалари);

10 соат

+2 дан +4 гача

Сабзавот маҳсулотлари

80. Тозаланган ва сульфитланган хом картошка;

48 соат

+2 дан +4 гача

81. Янги тозаланган карам, редиска;

12 соат

+2 дан +4 гача

82. Тозаланган хом сабзи, лавлаги, пиёз, петрушка, селдерей;

24 соат

+2 дан +4 гача

83. Тозаланган укроп, кўк пиёз;

18 соат

+2 дан +4 гача

84. Пиширилган, қайнатилган ёки қовурилган сабзавотлар

18 соат

+2 дан +4 гача

Озиқ-овқат маҳсулотлари

85. Хом сабзавот ва мевалардан тайёрланган салатлар (қўшимчаларсиз);

18 соат

+2 дан +4 гача

86. Хом сабзавот ва мевалардан тайёрланган салатлар (қўшимчалар билан);

6 соат

+2 дан +4 гача

87. Консерваланган сабзавотлар, тухум ва бошқа хом сабзавотлар қўшилган салатлар (қўшимчаларсиз);

18 соат

+2 дан +4 гача

88. Консерваланган сабзавотлар, тухум ва бошқа хом сабзавотлар қўшилган салатлар (қўшимчалар билан);

6 соат

+2 дан +4 гача

89. Тузланган, маринадланган сабзавотли салатлар;

36 соат

+2 дан +4 гача

90. Қайнатилган сабзавотлардан тайёрланган салатлар ва винегретлар (қўшимчаларсиз);

18 соат

+2 дан +4 гача

91. Қайнатилган сабзавотлардан тайёрланган салатлар ва винегретлар (қўшимчалар билан);

6 соат

+2 дан +4 гача

92. Қайнатилган, қовурилган сабзавотлардан тайёрланган салатлар;

24 соат

+2 дан +4 гача

93. Гўшт, парранда гўшти, балиқ, дудланган гўшт қўшилган салатлар (қўшимчаларсиз);

18 соат

+2 дан +4 гача

94. Гўшт, парранда гўшти, балиқ, дудланган гўшт қўшилган салатлар (қўшимчалар билан);

12 соат

+2 дан +4 гача

95. Гарнирлар (қайнатилган гуруч, қайнатилган макарон, картошка пюреси);

12 соат

+2 дан +4 гача

96. Қайнатилган тухум;

36 соат

+2 дан +4 гача

97. Иккинчи таомлар учун соуслар ва қўшимчалар;

48 соат

+2 дан +4 гача

Ун, қандолат маҳсулотлари ва ичимликлар

Ун маҳсулотлари

98. Пиширилган ва қовурилган пирожка, парамаш, пирог ва бошқа ун маҳсулоти учун хамирлар;

9 соат

+2 дан +4 гача

99. Торт, пирожний ва бошқа ун маҳсулотлари учун қатламали хамир;

24 соат

+2 дан +4 гача

100. Торт ва пирожний учун хамир;

36 соат

+2 дан +4 гача

101. Хамирдан тайёрланган пишириқлар ва пироглар (творогли, мурабболи ва мевали);

24 соат

+2 дан +4 гача

102. Чебурек, беляши, қовурилган ёки пиширилган пирожкалар, пирог (гўштли, тухумли, карамли, жигарли ва бошқа қўшимчалар билан);

24 соат

+2 дан +4 гача

103. Думалоқ котлет (манний ва тариқ ёрмали);

18 соат

+2 дан +4 гача

Қандолат маҳсулотлари

104. Суфле, мева ва резаворли торт ва пирожнийлар;

72 соат

+2 дан +4 гача

105. «Картошка» пирожнийлари;

36 соат

+2 дан +4 гача

106. Қаймоқ, творог-қаймоқли кремли торт ва пирожнийлар;

18 соат

+2 дан +4 гача

107. Қаймоқ кремли, мевали, макли бисквит-рулетлар;

36 соат

+2 дан +4 гача

108. Творогли бисквит-рулетлар;

18 соат

+2 дан +4 гача

109. Желе, мусслар, кремлар;

24 соат

+2 дан +4 гача

110. Қаймоқли крем;

24 соат

+2 дан +4 гача

1101. Шоколад ва карамел маҳсулотлари

180 — 270 кун

+2 дан +6 гача

1102. Кекслар

7 кун

+10 дан +20 гача

1103. Крекер печенеси

90 кун

+10 дан +20 гача

1104. Пряниклар

45 кун

+10 дан +20 гача

1105. Зефир, мармелад

90 кун

+10 дан +20 гача

1106. Вафелли торт

15 — 20 кун

0 дан +6 гача

Ичимликлар

111. Саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган квас (пастеризация қилинмаган);

48 соат

+2 дан +4 гача

112. Саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган квас (пастеризация қилинган);

72 соат

+2 дан +4 гача

113. Мева-сабзавот шарбатлари.

48 соат

+2 дан +4 гача

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2025 йил 4 апрелдаги 3-сонли қарори (ҳисоб рақами 345, 16.04.2025 й.) таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддати, уларни сақлаш ва ташишга қўйиладиган гигиеник талаблар (0054-23-сон SanQvaN)ga
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ишлаб чиқувчилар рўйхати:

А.С. Худайберганов

Санитария, гигиена ва касбий касалликлар илмий-тадқиқот институти, Овқатланиш гигиенаси лабораторияси мудири, т.ф.д., профессор;

Э.Б. Наврузов

Санитария, гигиена ва касбий касалликлар илмий-тадқиқот институти, Овқатланиш гигиенаси лабораторияси катта илмий ходими, т.ф.н.;

Г.М. Исраилова

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш маркази гигиена кафедраси доценти, т.ф.н., доцент;

А.Р. Носирова

Санитария, гигиена ва касбий касалликлар илмий-тадқиқот институти, Овқатланиш гигиенаси лабораторияси катта илмий ходими;

Ш.О. Тиллаева

Санитария, гигиена ва касбий касалликлар илмий-тадқиқот институти, Болалар ва ўсмирлар гигиенаси лабораторияси кичик илмий ходими;

Б.Р. Бобожонов

Санитария, гигиена ва касбий касалликлар илмий-тадқиқот институти, Овқатланиш гигиенаси лабораторияси лаборанти;

Ж.Т. Туйчиев

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Санитария-гигиена бошқармаси бошлиғи;

А.Д. Исмаилов

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Санитария-гигиена бошқармаси бош мутахассиси, т.ф.н;

Ш.Э. Эркинов

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Санитария-гигиена бошқармаси етакчи мутахассиси.

Тақризчилар рўйхати:

Д.А. Зарединов

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази «Гигиена» кафедраси мудири, т.ф.д., профессор;

Ф.И. Саломова

Тошкент тиббиёт академияси «Атроф-муҳит гигиенаси» кафедраси мудири, т.ф.д., доценти;

Ф.Л. Азизова

Тошкент тиббиёт академияси «Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси» кафедраси доценти, т.ф.д., доцент.

 

 

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2025 йил 4 апрелдаги 3-сонли қарори (ҳисоб рақами 345, 16.04.2025 й.) таҳририда)