04.09.2023 йилдаги 443-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.09.2023 йилдаги 443-сон
Date of entry into force
06.12.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган нақд валюта маблағларини декларациялаш ҳамда божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш қоидалари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган нақд валюта маблағини божхона назоратидан ўтказиш тартиби ҳамда назорат қилиниши божхона органлари зиммасига юклатилган бўлиб, сўнгги йилларда божхона органлари томонидан фаолиятни лицензиялаш қоидалари такомиллаштириб борилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунингдек, божхона чегаралари орқали нақд валюта маблағларини олиб ўтишда декларациялаш қоидаларининг мураккаблиги, божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш ушбу соҳадаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мос эмаслиги божхона расмийлаштируви жараёнида кўплаб муаммолар келтириб чиқармоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Божхона маъмуриятчилигида валюта маблағи назоратини амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахслар томонидан нақд валюта маблағларини олиб ўтишда йўловчи божхона декларациясини тўлдириш қоидаларига ўзгартириш киритиш ва жисмоний шахсларга декларация тўлдириш қоидаларини тушунтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини тартибга солувчи лицензияга ўзгартириш киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш натижасида тегишли давлат бошқаруви органлари номларига тузатишлар киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 4 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
443-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 сентябрдаги 443-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 январдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси нақд валютаси ва нақд чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидаларда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «70 000 000 (етмиш миллион)» сўзлари «100 000 000 (юз миллион)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «Йўловчи божхона декларациясида» сўзлари «Йўловчи божхона декларацияси тўлдирилганда,» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3. Жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 100 000 000 (юз миллион) сўм эквивалентига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағлари ҳам декларация қилиниши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) қуйидаги мазмундаги 81-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«81. Жисмоний шахслар декларация тўлдириш талаб этиладиган белгиланган эквивалентдан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларини божхона назорати шакллари қўлланилмасдан олдин декларацияламаган ҳолда божхона органлари ходимларига маслаҳат олиш мақсадида тақдим этганда, божхона органлари ходимлари томонидан жисмоний шахсларга декларация тўлдириш қоидалари билан боғлиқ умумий тушунтиришлар берилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.09.2023 й., 09/23/443/0677-сон; 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)