ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Бажариш муддати | Масъул ижрочилар | Молиялаштириш манбалари | Амалга ошириш шакли ва механизми | |
I-бўлим. Рақамли телеэшиттиришни жорий қилиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш. | ||||||
1. | Ўзбекистон Республикасида Рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш | 2012 йил декабр | ЎзААА, МТРК, Адлия вазирлиги | ЎзАААнинг ўз маблағлари | Рақамли телевидение абонентларига хизматлар кўрсатишнинг ягона тартибини белгилайдиган ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган Рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш қоидаларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш. | |
2. | Рақамли телевидение сигналларини (ер усти, кабел, мобил) шакллантириш ва трансляция қилишга қўйиладиган талабларни белгиловчи норматив ҳужжатларни қабул қилиш. | 2012 йил декабр | ЎзААА, МТРК, кабел телевидениеси операторлари ва провайдерлари | ЎзААА ва МТРКнинг ўз маблағлари | Телевизион сигналларнинг рақамли телевидение тизими билан техник мослашувчанлигини белгиловчи, ушбу сигналларни шакллантириш, трансляция қилиш воситаларига қўйиладиган техник талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | |
3. | Рақамли телевидение сигналларини қабул қилувчи абонент қурилмалари учун стандартларни тасдиқлаш | 2012 йил декабр | ЎзААА, «Ўзстандарт» агентлиги | ЎзАААнинг ўз маблағлари | Бозорни сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлайдиган рақамли телевидение сигналларини қабул қилувчи абонент қурилмаларига қўйиладиган талаблар ва стандартларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | |
4. | Республика ҳудудларида аналог телеэшиттиришни босқичма-босқич тўхтатиш механизмини белгилаш. | 2015 йил март | Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, МТРК, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги | Назарда тутилмайди | Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аналог телеэшиттиришни тўхтатиш тартибини белгиловчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | |
5. | Рақамли форматда аудиовизуал ёзувлар ва фонограммаларни рақамлаштириш, сақлаш бўйича норматив-ҳуқуқий базани яратиш. | 2013 йил июн | «Ўзархив» агентлиги «Ўзбеккино» МА, МТРК, «Ўзстандарт» агентлиги, вазирликлар ва идоралар | Ижрочиларнинг ўз маблағлари | Рақамли форматда аудиовизуал ёзувлар ва фонограммаларни рақамлаштириш, сақлаш бўйича давлат ва тармоқ стандартларини ишлаб чиқиш. | |
II бўлим. Ер усти эфир, кабел тармоқлари тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш, телесигналларни шакллантириш ва тарқатиш | ||||||
6. | Рақамли телевидениенинг умумий фойдаланиш мумкин бўлган ижтимоий пакети учун камида 2 та рақамли телеканалларни ишлаб чиқариш, шакллантириш ва эфирга узатишнинг техник имкониятини таъминловчи Ўзбекистон МТРК корхоналари ва ташкилотларининг технологик базасини модернизация қилиш ва ривожлантириш. | 2013-2014 йиллар | МТРК, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ТИАИСВ | Имтиёзли хорижий кредитлар | Техник-иқтисодий ҳисоб-китобни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Ўзбекистон МТРК бўлинмаларининг техник воситаларини модернизация қилиш лойиҳасини амалга ошириш. | |
7. | Ўзбекистон Республикасининг ер усти рақамли эшиттириш тармоғини ривожлантириш. Биринчи босқич. | 2012 — 2015 йиллар | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, МТРК, хизмат кўрсатувчи банк | Имтиёзли хорижий кредитлар | Техник-иқтисодий ҳисоб-китобни тасдиқлаш. Рақамли телевидение узатгичларини ўрнатишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси ер усти рақамли эшиттириш тармоғини ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш. | |
8. | Ўзбекистон Республикасининг олис ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида рақамли эшиттириш тармоғини ривожлантириш. Иккинчи босқич. | 2016-2017 йиллар | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, МТРК, хизмат кўрсатувчи банк | Имтиёзли хорижий кредитлар | Техник-иқтисодий ҳисоб-китобни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Ўзбекистон Республикасининг олис ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида йўлдош алоқасидан фойдаланган ҳолда рақамли эшиттириш тармоғини ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш. | |
9. | Рақамли телевидение дастурлари пакетини шакллантириш учун ЭОАВМА нодавлат телевизион студияларини модернизация қилиш | Алоҳида жадвалга мувофиқ | ЭОАВМА | ЭОАВМА маблағлари | Рақамли телевидение дастурлари пакетини шакллантириш учун ЭОАВМА нодавлат телевизион студияларини модернизация қилиш бўйича амалга ошириш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | |
10. | Рақамли эшиттириш форматига ўтишни ҳисобга олган ҳолда кабел телевидениеси тармоқларини модернизация қилиш | 2013 — 2015 йиллар | Кабел телевидениеси операторлари | Кабел телевидениеси оператори маблағлари | Ягона рақамли телевидение сигналидан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда кабел телевидениеси тармоқларини модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш. | |
11. | Ўзбекистон МТРК теле-, радиоархив материалларидан янги рақамли телеканалларни шакллантиришда фойдаланиш учун уларни рақамли архивлаш, қайта ишлаш ва таснифлашни ривожлантириш. | 2012 — 2014 йиллар | МТРК, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги | Имтиёзли хорижий кредитлар | Давлат теле-, радиоархив материалларини рақамли форматга ўтказиш, кейинчалик қайта ишлаш ва таснифлашни таъминлаш учун рақамли архивлаш тизимининг аппарат-дастурий комплексларини жорий этиш. | |
12. | «Ўзархив» агентлигининг архив аудиовизуал ёзувлари ва фонограммаларини рақамли форматда қайта ишлаш ва сақлаш бўйича моддий-техник базасини такомиллаштириш. | 2012-2013 йиллар | «Ўзархив» агентлиги «Ўзбеккино» Миллий агентлиги Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги | Жалб этилган маблағлар, имтиёзли хорижий кредитлар, грантлар | Архив аудиовизуал ёзувлари ва фонограммаларини рақамли форматда рақамлаштириш ва сақлаш бўйича аппарат-дастурий комплексларини жорий этиш. | |
13. | Рақамли телевидение соҳасида техник эксплуатация қилиш ва хизматлар кўрсатиш бўйича мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек, семинарлар ва конференциялар, шу жумладан хорижий мутахассислар иштирокида ташкил этиш. | 2012 — 2015 йиллар | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, МТРК, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги | Ўз маблағлари ва грантлар | Таълим муассасаларида рақамли телевидение соҳасида техник эксплуатация қилиш ва хизматлар кўрсатиш бўйича мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини, шу жумладан хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда амалга ошириш. | |
III бўлим. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва аҳолини рақамли телеэшиттириш сигналларини қабул қилувчи замонавий қурилмалар билан таъминлаш | ||||||
14. | Хорижий компанияларнинг маблағлари ва технологияларини жалб этган ҳолда мавжуд ва янги ишлаб чиқариш корхоналари негизида рақамли телеэшиттириш сигналларини қабул қилувчи қурилмалар ишлаб чиқаришни, шу жумладан ушбу маҳсулотнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчилари давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини назарда тутган ҳолда янада ривожлантириш. | 2012 йил декабр | Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзелтехсаноат» уюшмаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, ЎзААА, вазирликлар ва идоралар | Назарда тутилмайди | 1. Рақамли телеэшиттириш сигналларини қабул қилувчи қурилмаларининг янги ишлаб чиқаришларини ривожлантириш ва ташкил этиш. 2. Ушбу маҳсулотни маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга имтиёзлар ва преференциялар бериш орқали давлат томонидан қўллаб-қувватлашни таъминлаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш. | |
15. | Аҳолига, шу жумладан ёш оилаларга рақамли телеэшиттириш сигналларини қабул қилувчи рақамли қўшимча мосламаларни ва бошқа қурилмалар сотиб олиш учун имтиёзли истеъмол кредитлари бериш | доимий | Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги, тижорат банклари | Тижорат банклари кредитлари | Аҳолига, жумладан, ёш оилаларга рақамли қўшимча мосламалар ва телевизорларни сотиб олиш учун имтиёзли истеъмол кредитларини бериш дастурини амалга ошириш. | |
16. | Рақамли телеэшиттириш ускунасини ўрнатиш учун имтиёзли тарифларни тақдим этиш | доимий | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, «Маҳалла» жамғармаси, рақамли телевидение операторлари | Рақамли телевидение операторларининг ўз маблағлари | Аҳолига рақамли телеэшиттириш ускунасини имтиёзли ўрнатиш тартибини ишлаб чиқиш. | |