Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
06.07.2021
21.04.2021
19.04.2018
01.01.2009 01
15.05.1998
View
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат кучини йўқотган 06.07.2021
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.08 Виждон эркинлиги;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.05.00 Диний ташкилотлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари . Омбудсман. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби;
2.Давлат ва жамият қурилиши / Жамоат бирлашмалари (жамғармалари), диний ташкилотлар, сиёсий партиялар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ ВА ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАР ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 5 июлдаги ЎРҚ-699-сонли «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июнда қабул қилинган «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 8, 186-модда; 1993 йил, № 9, 334-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998 йил 1 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
618-I-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ ВА ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(янги таҳрири)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг мақсади ҳар бир шахснинг виждон эркинлиги ва диний эътиқод ҳуқуқини, динга муносабатидан қатъи назар, фуқароларнинг тенглигини таъминлаш, шунингдек диний ташкилотларнинг фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиб туришдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчилик
(2-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчилик Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан, ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикасида виждон эркинлигини ва диний ташкилотлар фаолиятини таъминлашга оид муносабатлар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасининг қонунчилиги билан ҳам тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчилигидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Виждон эркинлиги ҳуқуқи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Виждон эркинлиги фуқароларнинг ҳар қандай динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмасликдан иборат кафолатланган конституциявий ҳуқуқидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаро ўзининг динга, динга эътиқод қилишга ёки эътиқод этмасликка, ибодат қилишда, диний расм-русумлар ва маросимларда қатнашиш ёки қатнашмасликка, диний таълим олишга ўз муносабатини белгилаётган пайтда уни у ёки бу тарзда мажбур этишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етмаган болаларни диний ташкилотларга жалб этиш, шунингдек уларнинг ихтиёрига, ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ихтиёрига зид тарзда динга ўқитишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Динга эътиқод қилиш ёки ўзга эътиқодлар эркинлиги миллий хавфсизликни ва жамоат тартибини, бошқа фуқароларнинг ҳаёти, саломатлиги, ахлоқи, ҳуқуқи ва эркинликларини таъминлаш учун зарур бўлган даражадагина чекланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда виждон эркинлиги ва диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқидан фойдаланадилар ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун қонунда белгиланган тарзда жавобгар бўладилар.
(3-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 240-моддасига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 145 ва 2162-моддаларига қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Фуқароларнинг динга муносабатидан қатъи назар тенг ҳуқуқлилиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари динга муносабатидан қатъи назар қонун олдида тенгдирлар. Расмий ҳужжатларда фуқаронинг динга муносабати кўрсатилишига йўл қўйилмайди. Фуқароларнинг динга муносабатига қараб уларнинг ҳуқуқларини ҳар қандай чеклаш ва уларга бевосита ёки билвосита имтиёзлар белгилаш, душманлик ва адоват уйғотиш ёхуд уларнинг диний ёки даҳрийлик эътиқоди билан боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақоратлаш, диний зиёратгоҳларни оёқ ости қилиш қонунда белгиланган жавобгарликни келтириб чиқаради.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 141 ва 156-моддаларига қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳеч ким диний эътиқодини рўкач қилиб қонунда белгиланган мажбуриятларни бажаришдан бош тортишга ҳақли эмас. Қонунга мувофиқ бажарилиши мажбурий бўлган бир вазифани диний эътиқоди туфайли бошқаси билан алмаштиришга қонунчиликда назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилади.
(4-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунининг 37-моддасига қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Диннинг давлатдан ажратилганлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида дин давлатдан ажратилган. Ҳеч бир динга ёки диний эътиқодга бошқаларига нисбатан бирон-бир имтиёз ёки чеклашлар белгиланишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат турли динларга эътиқод қилувчи ва уларга эътиқод қилмайдиган фуқаролар, ҳар хил эътиқодларга мансуб диний ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилишига кўмаклашади, диний ва ўзга мутаассибликка ҳамда экстремизмга, муносабатларни қарама-қарши қўйиш ва кескинлаштиришга, турли конфессиялар ўртасида адоватни авж олдиришга қаратилган хатти-ҳаракатларга йўл қўймайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни қўллаб-қувватлайди. Бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар (прозелитизм), шунингдек бошқа ҳар қандай миссионерлик фаолияти ман этилади. Ушбу қоиданинг бузилишига айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган жавобгарликка тортиладилар.
(5-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 240-моддаси иккинчи қисмига, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 2162-моддаси иккинчи қисмига қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат диний ташкилотлар зиммасига ўзининг ҳеч қандай вазифасини бажаришни юкламайди, уларнинг қонунчиликка зид бўлмаган фаолиятига аралашмайди. Диний ташкилотлар давлат вазифаларини бажармайди. Давлат диний ташкилотларнинг фаолиятини ҳамда даҳрийлик тарғиботига оид фаолиятини маблағ билан таъминламайди.
(5-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида диний моҳиятдаги сиёсий партия ва жамоат ҳаракати, шунингдек республикадан ташқарида тузилган диний партияларнинг филиаллари ва бўлимларини тузишга ва уларнинг фаолият юритишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотлар амалдаги қонунчилик талабларига риоя этишлари шарт. Диндан давлатга ва конституцияга қарши тарғибот олиб боришда, душманлик, нафрат, миллатлараро адоват уйғотиш, ахлоқий негизларни ва фуқаровий тотувликни бузишда, бўҳтон, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмаларни тарқатишда, аҳоли ўртасида ваҳима чиқаришда ҳамда давлатга, жамият ва шахсга қарши қаратилган бошқа хатти-ҳаракатларда фойдаланишга йўл қўйилмайди. Терроризм, наркобизнес ва уюшган жиноятчиликка кўмаклашадиган, шунингдек бошқа ғаразли мақсадларни кўзловчи диний ташкилотлар, оқимлар, секталар ва бошқаларнинг фаолияти ман этилади.
(5-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига, мансабдор шахсларга тазйиқ ўтказишга қаратилган ҳар қандай уриниш, шунингдек яширин диний фаолият қонун билан тақиқланади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 240-моддасига, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 2162-моддасига қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Давлат органларининг ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг диний ташкилотлар билан ўзаро муносабат борасидаги ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органлари билан диний ташкилотларнинг ўзаро муносабатларини мувофиқлаштириш ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчилик ижросини назорат қилиш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита зиммасига юкланади. Қўмитанинг ҳуқуқий мақоми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низом билан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 946-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита тўғрисида низом».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тегишли ҳудудларда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши учун қонун бўйича жавобгардирлар.
(6-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Таълим тизими ва дин
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида таълим тизими диндан ажратилган. Таълим тизимининг ўқув дастурларига диний фанлар киритилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг дунёвий таълим олиш ҳуқуқи уларнинг динга бўлган муносабатидан қатъи назар таъмин этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Диний ташкилотлар
[СПиТ:
1.Нотижорат ташкилотлар / Диний ташкилот]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг динга эътиқод қилиш, ибодат, расм-русумлар ва маросимларни биргаликда адо этиш мақсадида тузилган кўнгилли бирлашмалари (диний жамиятлар, диний ўқув юртлари, масжидлар, черковлар, синагогалар, монастирлар ва бошқалар) диний ташкилотлар деб эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилот Ўзбекистон Республикасининг ўн саккиз ёшга тўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаётган юз нафардан кам бўлмаган фуқаролари ташаббуси билан тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишли конфессияга қарашли диний ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва йўналтириб бориш учун уларнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича ягона марказий бошқарув органлари (бундан кейин — марказий бошқарув органлари деб юритилади) тузилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий бошқарув органи Ўзбекистон Республикасининг камида саккизта ҳудудий тузилмасида (вилоят, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси) фаолият кўрсатаётган, тегишли конфессияларнинг рўйхатга олинган диний ташкилотлари вакиллари таъсис йиғилиши (конференцияси) томонидан тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ёки унинг жойлардаги органларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин юридик шахс мақомига эга бўлади ва қонунчиликда назарда тутилган тартибда ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин.
(8-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 409-сонли «Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишли диний маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари диний ташкилотларнинг раҳбарлари бўлишлари мумкин. Диний ташкилотлар раҳбарлигига Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаган шахсларнинг номзоди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан келишиб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Диний ўқув юртлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари руҳонийлар ва ўзларига зарур бўлган диний ходимлар тайёрлаш учун диний ўқув юртлари тузишга ҳақли. Диний ўқув юртлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилиб, тегишли лицензия олганидан кейин фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 99-сон қарори билан тасдиқланган, «Диний таълим муассасаларининг фаолиятини лицензиялаш тўғрисида»ги Низомга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий ва ўрта диний ўқув юртларида таълим олиш учун фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ умумий мажбурий ўрта таълим олганидан кейин қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ўқув юртларида диний фанларни ўқитаётган шахслар диний таълим олган бўлишлари ва ўз фаолиятларини тегишли марказий бошқарув органининг рухсати билан амалга оширишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий тартибда диний таълим бериш ман этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда. Диний ташкилотнинг устави
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотнинг устави қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилотнинг номи, тури, жойлашган манзили, қайси динга мансублиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мақсади, вазифалари ва фаолиятининг асосий турлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолиятни ташкил этиш ва тугатиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузилиши ва бошқарув органлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маблағлари манбаи ҳамда ушбу ташкилот ичидаги, шунингдек ундан ташқаридаги мулкий муносабатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уставга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу диний ташкилотга тааллуқли бошқа маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий бошқарув органларига эга бўлган диний ташкилотларнинг уставлари мазкур бошқарув органлари билан келишилган бўлиши керак.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда. Диний ташкилотларни рўйхатга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органларини рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан, бошқа диний ташкилотларни эса тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотларни рўйхатга олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилот тузиш ташаббускорлари бўлган, юз нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси имзолаган ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилотнинг устави;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таъсис йиғилишининг баёни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузилаётган диний ташкилот жойлашган манзилни тасдиқловчи ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат божи тўлангани тўғрисидаги ҳужжат.
(11-модданинг учинчи қисми еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-197-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 513-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотлар ҳамда уларнинг марказий бошқарув органларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза берилган кундан эътиборан бир ойлик муддатда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия органлари қўшимча материаллар талаб қилиб олишга ҳамда тегишли органларнинг эксперт хулосасини олишга ҳақли. Бундай ҳолда қарор рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза берилган кундан эътиборан уч ойлик муддатда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотнинг уставига киритилган қўшимчалар ва ўзгартишлар диний ташкилотни рўйхатга олиш каби тартиб ва муддатларда рўйхатга олиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотлар раҳбарларининг ташкилот уставини давлат органларидан рўйхатдан ўтказишдан бўйин товлаши қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортишга олиб келади.
(11-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 240-моддаси биринчи қисмига, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 2162-моддаси биринчи қисмига қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотнинг фаолияти ўз уставига мувофиқлигини назорат қилиш диний ташкилотни рўйхатга олган орган томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатдан ўтмаган диний ташкилотлар фаолият кўрсатишига йўл қўйган мансабдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.
(11-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда. Диний ташкилотни рўйхатга олишни рад этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар диний ташкилот уставининг қоидалари ва бошқа ҳужжатлари ушбу Қонун ёки Ўзбекистон Республикаси бошқа қонунчилик ҳужжатларининг талабларига зид бўлса, уни рўйхатга олиш рад этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотни рўйхатга олиш рад этилганда рад этиш асослари кўрсатилган қарор ёзма равишда аризачиларга юборилади. Диний ташкилот тузиш ташаббускорлари уставларини қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолга келтирганларидан сўнг, уставни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан тегишли тарзда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ёки унинг жойлардаги органларига қайтадан мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
(12-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотни рўйхатга олишни рад этилганлиги ёхуд адлия органлари томонидан ушбу Қонун талаблари бузилганлиги устидан судга шикоят қилиш мумкин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда. Диний ташкилотнинг фаолиятини тугатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотнинг фаолияти у ўзини ўзи тарқатиб юборганда ёки ушбу Қонуннинг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси бошқа қонунчилик ҳужжатларининг қоидалари бузилган тақдирда тугатилиши мумкин.
(13-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 409-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисида низом»нинг 3-бодига қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилот фаолиятини тугатиш тўғрисидаги қарор уни рўйхатга олган орган томонидан қабул қилинади. Ушбу қарор устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда. Диний урф-одатлар ва маросимлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотлар ибодат қилиш ёки диний расм-русумлар ўтказиш учун қулай жойлар ташкил этиш ва уларни сақлаб туриш, шунингдек зиёратгоҳларни сақлаб туриш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ибодат, диний расм-русумлар ва маросимлар диний ташкилотлар жойлашган манзилдаги ибодатхоналарда ва уларга тегишли ҳудудларда, зиёратгоҳларда, қабристонларда, зарур ҳолларда фуқароларнинг ихтиёрига биноан уларнинг уйларида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касалхоналарда, госпиталларда, кексалар ва ногиронлар уйларида, дастлабки қамоқ ва жазони ўташ жойларида ибодатлар ва диний расм-русумлар шу ердаги фуқароларнинг илтимосларига биноан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний маросим ва ибодат биноларидан ташқарида ўтказиладиган оммавий ибодатлар, диний расм-русумлар ва маросимлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(14-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сонли қарори билан тасдиқланган «Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидалари»га қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотлар диндорлар мажбурий пул йиғимлари ва тўловлар ундиришга, шунингдек уларга нисбатан шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи чораларни қўллашга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда. Диний ташкилотларнинг мулки
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан сотиб олинган ёки яратилган, фуқаролар, жамоат бирлашмалари эҳсон қилган (васият қилиб қолдирган) ёхуд давлат томонидан берилган шунингдек чет элда жойлашган ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа асосларда олинган, ўз фаолиятларини таъминлаш учун зарур бўлган бинолар, иморатлар, ибодат қилиш анжомлари, ишлаб чиқариш, ижтимоий ва хайрия иншоотлари, пул маблағлари ва бошқа мол-мулклар уларнинг мулки бўлиши мумкин.
(15-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотларнинг мулкий ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилинади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонунининг VII-бўлимига («Мулкий ҳуқуқнинг кафолати ва ҳимоя қилиниши») қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-модда. Давлат мулки бўлган мол-мулкдан фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотлар ўз эҳтиёжлари учун давлат органлари томонидан шартнома асосида бериладиган бинолар ва мол-мулкдан фойдаланишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Моддий маданий мерос объектларини диний ташкилотларга фойдаланиш учун бериш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(16-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддасига мувофиқ давлат мулкида турган маданий мерос объекти диний ташкилотларга текин фойдаланиш шартномаси шартларида бериб қўйилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотлар учун ер ажратиш ҳамда ибодат бинолари қуриш тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсати билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-модда. Ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари уставдаги мақсадларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, ноширлик, ишлаб чиқариш, таъмирлаш-қурилиш, қишлоқ хўжалик корхоналари ва бошқа корхоналарни, шунингдек хайрия муассасаларини (етимхоналар, касалхоналар) таъсис этишга ҳақлидир.
(17-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-модда. Фаолиятини тугатган диний ташкилотларнинг мол-мулкини тасарруф этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотларнинг фаолияти тугатилгандан кейин уларга фойдаланиб туриш берилган мол-мулк ўз эгаларига қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотларнинг фаолияти тугатилган тақдирда, уларга қарашли мол-мулкка эгалик қилиш уларнинг устави ва қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади. Кредиторларнинг талабларини қондириш учун ундириш қаратилиши мумкин бўлмаган ибодатга оид мол-мулк рўйхати диний ташкилотларнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(18-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқий ворислари бўлмаган мол-мулк давлат мулки ҳисобига ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-модда. Диний адабиёт ва диний мақсадларга мўлжалланган буюмлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари диний мақсадларга мўлжалланган буюмлар, диний адабиётлар ва диний мазмундаги бошқа ахборот материалларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда ишлаб чиқаришга, экспорт ва импорт қилишга ҳамда тарқатишга ҳақлидир.
(19-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет элда нашр этилган диний адабиётларни олиб келиш ва тарқатиш, уларнинг мазмуни қонунчиликда белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилганидан кейин амалга оширилади.
(19-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 946-сон қарори билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита тўғрисида Низомнинг 12-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари тегишли лицензия олгандан сўнг диний ибодат буюмларини ишлаб чиқариш ва тарқатиш ҳуқуқига фақат улар эга бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган матбаа нашрларини, кино, фото, аудио, видео маҳсулотларини ва шу каби бошқа маҳсулотларни тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортишга олиб келади.
(19-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 2441-моддасига қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-модда. Диний ташкилотларнинг хайрия фаолияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотлар хайрия ва меҳр-мурувват фаолиятини амалга оширишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-модда. Диний ташкилотларда меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотларда меҳнат шартномалари (контрактлари) бўйича ишлаётган фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонунчилиги татбиқ этилади.
(21-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22-модда. Диний ташкилотларнинг халқаро алоқалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотлар муқаддас жойларни зиёрат қилиш ёки бошқа диний тадбирларда иштирок этиш мақсадида қонунчиликка мувофиқ халқаро алоқалар ўрнатиш ва олиб боришга ҳақлидир.
(22-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-модда. Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузишда айбдор бўлган мансабдор шахслар, диний ташкилотларнинг хизматидагилар ва фуқаролар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(23-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 240-моддасига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 145 ва 2162-моддаларига қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 99-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 513-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон )