10.06.2023 йилдаги 237-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.06.2023 йилдаги 237-сон
Date of entry into force
12.06.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш бўйича устувор вазифалар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикамизда кейинги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида аҳоли учун қўшимча қулайликлар ва шарт-шароитлар яратилди ҳамда телекоммуникация хизматлари, шу жумладан, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, ушбу вазифаларни амалга ошириш доирасида давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий этиш, аҳолининг замонавий телекоммуникация хизматларидан барча ҳудудларда тўлиқ фойдаланиш имкониятини таъминлаш, шунингдек, бино ва иншоотларни лойиҳалаштириш жараёнида телекоммуникация инфратузилмасининг инобатга олиниши каби муҳим ишларни мувофиқлаштириш зарурати юзага келмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш бўйича устувор вазифалар белгиланганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мобил алоқа операторлари, тижорат банклари ва тўлов тизимлари операторларига ўзларининг мобил иловалари орқали Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги электрон давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот технологиялари, телекоммуникация ва почта соҳасидаги қурилиш объектларининг хавф-хатар тоифалари таснифини соддалаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт даражасини рейтинг баҳолаш тартибини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оператор ва провайдерларга телекоммуникация объектларида техник воситаларни ўрнатиш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизага топширилган санадан бошлаб қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилишига рухсат бериш, бунда лойиҳа-смета ҳужжатларини 15 кун муддатда экспертизадан ўтказиш тартибини белгилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 10 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
237-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 июндаги 237-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 3-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«мобил алоқа операторлари, тижорат банклари ва тўлов тизимлари операторлари Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан тузилган шартнома асосида ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда, ўзларининг мобил иловалари орқали Ягона порталдаги электрон давлат хизматларини кўрсатишлари мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-банднинг иккинчи хатбошиси «расмий веб-сайтлари» сўзларидан кейин «ва мобил алоқа операторлари, тижорат банклари ҳамда тўлов тизимлари операторларининг ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда, ўзларининг мобил иловаларида Ягона портал» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2. Ягона портал ахборот, услубий, техник кузатуви ва маъмурчилиги Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш «Ўзинфоком» маркази (кейинги ўринларда «Ўзинфоком» деб аталади) томонидан амалга ошириладиган «Электрон ҳукумат» тизими базасида фаолият кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона портал давлат органлари томонидан кўрсатиладиган электрон давлат хизматларидан фойдаланишнинг ягона нуқтаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона порталдаги электрон давлат хизматларини:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари расмий веб-сайтларида тегишли ҳавола (гиперҳавола)ни жойлаштириш йўли билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мобил алоқа операторлари, тижорат банклари ҳамда тўлов тизимлари операторлари ўзларининг мобил иловаларида ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда жорий қилинишига йўл қўйилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ягона портал билан давлат органлари ва мобил алоқа операторлари, тижорат банклари, тўлов тизимлари операторларининг тегишли ахборот тизимлари идоралараро электрон ҳамкорлиги тартиби мавжуд бўлади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26-банд «Ягона порталда» сўзларидан кейин «ҳамда мобил алоқа операторлари, тижорат банклари, тўлов тизимлари операторларининг мобил иловаларида Ягона портал орқали» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31-банд «Давлат органлари Ягона порталда» сўзларидан кейин «ҳамда мобил алоқа операторлари, тижорат банклари, тўлов тизимлари операторларининг мобил иловаларида Ягона портал орқали» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34-банд «Давлат органларига Ягона порталда» сўзларидан кейин «ҳамда мобил алоқа операторлари, тижорат банклари, тўлов тизимлари операторларининг мобил иловаларида Ягона портал орқали» сўзлари билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 августдаги 496-сон қарори билан тасдиқланган Объектларда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича маъмурий регламентга 2-иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

26. АКТ, телекоммуникация ва почта соҳасидаги объектлар

26.1

Телекоммуникация станциялари ва уларнинг инфратузилмалари, шу жумладан, радио, радиореле, мобил ва уяли алоқа станциялари

телекоммуникация бинолари

III

телекоммуникация линиялари, қурилма ва ускуналари

II

радио, радиореле, мобил ва уяли алоқа станциялари, мачталари, миноралари ва антенналари

26.2

Почта алоқаси боғламаси ва бўлимлари, телеграф, телекоммуникация боғламаси ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларга тегишли (маъмурий ва хўжалик) объектлари

II

26.3

Телекоммуникация тармоқлари, (тармоқдаги тақсимлаш жавонлари билан)

маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникация тармоқлари, шу жумладан:

мавжуд қувурлар, ҳаво симёғоч устунлари ва кўп қаватли бино томларидан ўтган оптик ва мис алоқа кабеллари;

ер ости қатламидан олиб ўтиладиган алоқа кабеллари

II

26.4

Телевидение, радио ва интернет тармоқлари

кабел телевидение, радио-эшиттириш ва «сўнгги миля» интернет тармоқлари

I

»;

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44.1-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

44.1

Магистраллар ва сув қувури тармоқлари, хўжалик-маиший ва ёмғир сувини оқизувчи канализациялар, табиий газ таъминоти, электр таъминоти, электр билан ёритиш

иморатлар ва ер ости коммуникациялари бўлмаган ҳудудда лойиҳалаштириш ва қуриш

II

ер ости коммуникациялари мавжуд бўлган тақдирда, шаҳар кириш йўллари ва шаҳарнинг қурилган қисмлари бўйича лойиҳалаштириш ва қуриш

II

темир йўлларни ёки метрополитенни кесиб ўтган, мураккаб гидрогеологик шароитларда ёпиқ ўтишни ва ишларни бажаришнинг махсус усулларини қўллаган ҳолда, ер ости ва ер усти иншоотларининг бевосита яқинида лойиҳалаштириш ва қуриш

III

».

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54.3-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

54.3

Телекоммуникация тизимлари

сервер (маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов бериш марказлари) қурилмалари, локал компьютер тармоқлар

II

».

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматнинг ривожланиш ҳолатини рейтинг баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 15 июндаги 373-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«б) ташкилотларда рақамли трансформация ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш жараёнларини автоматлаштириш учун NIS.UZ идоралараро ахборот тизими (кейинги ўринларда — NIS.UZ-ахборот тизими) ишга туширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «ташкилотларда ҳамда ҳудудларда рақамли трансформация» сўзлари «ташкилотларда рақамли трансформация ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ташкилотларда рақамли трансформация ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш ҳар олти ой якунлари бўйича амалга оширилади ва унинг натижалари «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи комиссия йиғилишларида танқидий муҳокама қилинади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3. «Ўзкомназорат» инспекцияси алоҳида график асосида NIS.UZ-ахборот тизимига ташкилотлар томонидан киритилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлигига мувофиқлиги юзасидан ўрганишлар ва текширишлар олиб боради»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 4-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида рақамли трансформация ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида рақамли трансформация ҳамда ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш тадбирларини ташкил этиш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида рақамли трансформация ҳамда ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида (кейинги ўринларда — ташкилотлар) рақамли трансформация ҳамда ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
индикатор — ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлиги рейтинг баҳоланиши лозим бўлган асосий кўрсаткич;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
индекс — рақамли трансформация ва рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолашда қўлланиладиган индикаторлар жамланмаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рейтинг баҳолаш — рейтинг кўрсаткичлари ва индикаторлари ёрдамида рақамли ривожланиш ҳолатини баҳолаш орқали ташкилотлар ҳамда ҳудудларни энг юқори натижадан энг паст натижагача сараланган рўйхатдаги ўрнини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудлар — баҳоланадиган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
NIS.UZ-ахборот тизими — ташкилотларда рақамли трансформация ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш жараёнларини автоматлаштириш учун қўлланиладиган идоралараро ахборот тизими.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ташкилотларда рақамли трансформация ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолашнинг асосий мезонлари ва баҳолаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ташкилотларда рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш қуйидаги йўналишлардаги асосий индексларга мувофиқ амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.1. Очиқлик ва электрон иштирок индекси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.2. Электрон хизматлар индекси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.3. Ахборот хавфсизлиги индекси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.4. Фаолиятнинг рақамлашганлиги индекси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилотларда рейтинг баҳолаш тадбирлари мазкур Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш қуйидаги йўналишларда асосий индикаторлар ёрдамида амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.1. Масофавий хизматлар экспорти марказларининг (BPO) мавжудлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.2. Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.3. Компьютер-дастурлаш хизматлари ҳажми.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.4. Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иш билан таъминланганлар улуши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.5. Ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси бўйича ўзини ўзи банд қилган шахслар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.6. IT-парк ва унинг резидентлари томонидан иш билан таъминланганлар улуши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудларда баҳолаш тадбирлари мазкур Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатининг рейтинги алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари, меҳнатга лаёқатли аҳоли қатламида иш билан таъминланганлик даражаси ва бошқа йўналишлардаги индикаторларни ҳисоблаш асосида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Рейтинг баҳолаш индекслари, баҳолаш тартиби ҳамда баҳоларни ҳисоблаш услублари ташкилотларда рақамли трансформация ва ҳудудларда рақамли иқтисодиётни рейтинг баҳолаш методикаларида батафсил тавсифланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Рейтинг баҳолаш методикалари «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Баҳоларни ҳисоблаш рейтинг баҳолаш методикасига мувофиқ NIS.UZ-ахборот тизимида реал вақт режимида инсон омилисиз амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Индикаторларни ҳисоблашда расмий статистик ва таҳлилий маълумотлардан фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Рейтинг баҳолаш натижалари «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси йиғилишларида танқидий муҳокама қилиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлиги даражаси аниқланган индикаторларнинг миқдорига қараб, 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланади ҳамда «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифаларга ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Индикаторларни рейтинг баҳолаш натижаларига мувофиқ ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлиги даражаси рейтинг балли бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71 баллдан 100 баллгача баҳоланган ташкилот — «яшил»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55 баллдан 71 баллгача баҳоланган ташкилот — «сариқ»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55 баллдан паст баҳоланган ташкилот — «қизил» деб топилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Рейтинг баҳолаш натижалари бўйича ташкилотлар ходимларини рағбатлантириш ва уларнинг шахсий масъулиятини кучайтириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Рейтинг баҳолаш натижалари бўйича тегишли ташкилотда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлиги даражасига кўра Рақамли технологиялар вазирлигининг таклифига асосан «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси баёни билан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобот йилида «яшил» деб топилган ташкилотлар раҳбарлари ва уларнинг рақамлаштириш бўйича ўринбосарлари кейинги ҳисобот даври учун рейтинг баҳолаш натижалари эълон қилингунига қадар ҳар ойда лавозим маошларининг 30 фоизи миқдорида рағбатлантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобот йилида икки марта «қизил» деб топилган ташкилотлар раҳбарлари ва уларнинг рақамлаштириш бўйича ўринбосарларига қонунчиликда белгиланган тартибда жарима қўлланилади ёки жарима қўллаш ҳақида таклиф киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Рейтинг баҳолаш натижалари бўйича ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлиги даражаси «яшил» деб топилган ташкилотларнинг ижобий тажрибасини бошқа ташкилотлар ўртасида оммалаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Рақамли технологиялар вазирлиги заруратга кўра, рейтинг кўрсаткичлари рўйхати ҳамда уларни ҳисоблаш усулларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколатига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида рақамли трансформация ҳамда ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъул органлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари,

Рақамли технологиялар вазирлиги

«Очиқлик ва электрон иштирок индекси» бўйича ахборот технологияларига масъул таркибий бўлинмалар расмий статистик ва таҳлилий маълумотларни тўплайди, NIS.UZ-ахборот тизимига киритиш, киритилган маълумотларни таҳлил қилади ва баҳолайди.

Ҳар ярим йиллик якунидан кейинги 45 кун давомида,

январь-февраль,

июль-август

2-босқич

Давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари,

Рақамли технологиялар вазирлиги

«Электрон хизматлар индекси» бўйича NIS.UZ-ахборот тизимига киритилган маълумотларни таҳлил қилади ва баҳолайди.

Ҳар ярим йилликда январь-июнь,

июль-декабрь

3-босқич

Давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари,

Рақамли технологиялар вазирлиги

«Фаолиятни рақамлаштирганлик индекси» бўйича NIS.UZ-ахборот тизимига киритилган маълумотларни таҳлил қилади, ахборот тизимларини амалиётга татбиқ қилиш ҳужжатларида билдирилган вазифалар жорий қилинганлик даражасини текширади.

Ҳар ярим йилликда

45 кун давомида, май-июнь, ноябрь-декабрь

4-босқич

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК,

Рақамли технологиялар вазирлиги

«Ахборот ва киберхавфсизлик индекси» бўйича талаб этилган тадбирларни бажаради.

Ҳар ярим йилликда

5-босқич

Рақамли технологиялар вазирлиги

Рейтинг натижаларини ва бошқа таҳлилий материалларни Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Ҳисобот даври якунидан кейинги ойнинг

30-санасига қадар

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида рақамли трансформация ҳамда ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудларда рақамли иқтисодиёт даражасини рейтинг баҳолашни амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Масъуллар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ҳудудларда рақамли иқтисодиёт даражаси бўйича статистик ва таҳлилий маълумотларни NIS.UZ-ахборот тизимига киритади.

Ҳисобот даври якуни бўйича кейинги ойнинг 15-санасига қадар

2-босқич

Рақамли технологиялар вазирлиги

NIS.UZ-ахборот тизимига киритилган маълумотлар асосида рейтинг баҳолашни амалга оширади ва ҳудудларни рейтинг баҳолаш якунлари асосида рейтингни шакллантиради.

Ҳисобот даври якуни бўйича кейинги ойнинг 25-санасига қадар

3-босқич

Рақамли технологиялар вазирлиги

Рейтинг натижалари ва бошқа таҳлилий материалларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш

Ҳисобот даври якуни бўйича кейинги ойнинг 30-санасига қадар

».

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 579-сон қарори билан тасдиқланган Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларининг лойиҳавий ечимларини шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«26. Тегишли ҳужжатларга мувофиқ қурилиш-монтаж ишларини шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертизаси билан бир вақтнинг ўзида бажарилиши назарда тутилган объектлар ёки техник воситаларни ўрнатиш учун телекоммуникация оператор ва провайдерларининг телекоммуникация объектлари бўйича экспертиза хулосаси экспертизадан ўтказиш шартномасида кўрсатилган жадвалга мувофиқ босқичма-босқич белгиланган тартибда ва ҳажмда ахборот тизими орқали берилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«I тоифа объектларнинг шаҳарсозлик ҳужжатлари ҳамда телекоммуникация оператор ва провайдерларининг телекоммуникация объектларида техник воситаларни ўрнатиш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизага топширилган санадан бошлаб ўн беш кун муддатда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II, III ва IV тоифалардаги объектлар шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси ўттиз кун муддатда кўриб чиқилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 09/23/237/0353-сон)