07.06.2023 йилдаги ПҚ-182-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 07.06.2023 йилдаги ПҚ-182-сон
Date of entry into force
10.06.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023-2024 йилларда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва маҳаллалар инфратузилмасини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги мавжуд захиралардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, савдо, хизмат кўрсатиш ва туризм соҳаларини жадал ривожлантириш, ижтимоий соҳа ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яхшилаш орқали аҳолининг турмуш даражасини янада ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Шайхонтоҳур туманида қуйидагиларни назарда тутувчи 20,7 км узунликдаги «Туризм ҳалқаси»ни барпо этиш таклифи маъқуллансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
узилишсиз пиёдалар йўлаги (ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан кўзи ожизлар учун зарур шарт-шароитлар яратган ҳолда) ва велойўлаклар ҳамда яшил ҳудудлар барпо этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғориш ва ирригация-дренаж тармоқларини реконструкция қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳунармандчилик марказлари ва тематик сайилгоҳларни ташкил этиш, аҳоли гавжум кўчаларни туну кун фаолият кўрсатадиган савдо, кўнгилочар, гастрономик ва туризм кўчаларига айлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳрининг тарихий дарвозаларини қайта тиклаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли қарорига асосан 2-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли қарорига асосан 3-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда Самарқанд дарвоза маҳалласидаги «Замонавий касблар мактаби»ни ёшлар ва хотин-қизларни замонавий касбларга ўқитишни ташкил этиш учун қуйидаги мажбуриятлар асосида хусусий секторга текин фойдаланишга беришни таъминласин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»га киритилган ёшлар ва хотин-қизлар таълими учун грантлар ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим жараёнларига тегишли соҳадаги нуфузли иш берувчиларни маърузачи сифатида жалб этиш ҳамда ўқув машғулотларини амалиёт билан биргаликда олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан келишилган квота доирасида битирувчиларни ишга жойлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани Сархумдон маҳалласидаги ихтисослаштирилган мактаб ҳудудидан 0,08 га ер майдонини Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган намунавий лойиҳа асосида темирчилик устахоналарини реконструкция қилиш учун мактабга туташ ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини ташкил этиш учун Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги таълим ташкилотларида мавжуд бўш ер майдонларини 2-иловага мувофиқ аукцион савдоларига чиқарсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, мазкур ер майдонларини сотишдан тушган маблағлар тумандаги мактабгача таълим ташкилотларини ва мактабларни таъмирлаш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли қарорига асосан 7-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Маданият вазирлиги билан биргаликда 2024 йил якунига қадар давлат-хусусий шериклик шартлари асосида Ўзбекистон давлат цирки биносининг реконструкция қилинишини таъминласин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПФ-214-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/214/0984-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва «Тошкентбошпланлити» ДУК билан биргаликда Шайхонтоҳур туманининг архитектура қиёфасини яхшилаш ва инвестицион жозибадорлигини ошириш мақсадида 2024 йил 1 июнга қадар босқичма-босқич туман ҳудудларининг лойиҳа концепциясини (дизайн код ва мастер режалар) маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
салоҳиятли инвесторларни жалб қилган ҳолда, концепция асосида замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, энергия тежамкор технологиялар асосида тураржой мажмуалари барпо этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, қурилиш ишлари хусусий инвесторларни кенг жалб этиш ҳисобига реновация асосида, биринчи навбатда, эскирган ва авария ҳолатдаги кам қаватли уйларнинг муҳандислик тармоқларини янгилашни назарда тутган ҳолда амалга оширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда салоҳиятли инвесторлар билан музокаралар олиб борган ҳолда уч ой муддатда Ипакчилик илмий-тадқиқот институти ҳудудида экологик тоза ва юқори технологик ишлаб чиқариш лойиҳасини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда 3-иловага мувофиқ марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш лойиҳаларини Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил учун ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантиришда инобатга олсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, мазкур объектлар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар 2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида иқтисод қилинган ва ўзлаштирилмаган маблағларни қайта тақсимлаш ҳисобидан молиялаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Тошкент шаҳар ҳокимлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ш.Б. Умурзаков белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 7 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-182-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли қарорига асосан 1-илованинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 июндаги ПҚ-182-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини ташкил этиш учун аукцион савдоларига чиқариладиган Шайхонтоҳур туманидаги таълим ташкилотларидаги бўш ер майдонлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Манзили

Мақсади

Аукционга чиқариладиган ер майдони

(га)

1.

«Ибн Сино» МФЙда жойлашган 262-сон мактаб ҳудуди

Хусусий мактабгача таълим ташкилотини (МТТ) ташкил этиш

0,16

2.

«Катта Жарариқ» МФЙда жойлашган 320-сон мактаб ҳудуди

Хусусий МТТ ташкил этиш

0,16

3.

«Шодлик» МФЙда жойлашган 276-сон мактаб ҳудуди

Хусусий МТТ ташкил этиш

0,08

4.

«Маннон Уйғур» МФЙда жойлашган 167-сон мактаб ҳудуди

Хусусий МТТ ташкил этиш

0,08

5.

«Тинчлик» МФЙда жойлашган 92-сон мактаб ҳудуди

Хусусий МТТ ташкил этиш

0,16

6.

«Олим Хўжаев» МФЙда жойлашган 157-сон мактаб ҳудуди

Хусусий МТТ ташкил этиш

0,16

7.

«Чархновза» МФЙда жойлашган 254-сон мактаб ҳудуди

Хусусий МТТ ташкил этиш

0,16

8.

«Янги Белтепа» МФЙда жойлашган 316-сон мактаб ҳудуди

Хусусий МТТ ва мактаб ташкил этиш

0,45

9.

«Коҳота» МФЙдаги фаолияти юритмаётган 21-сон давлат МТТ ҳудуди

Хусусий мактаб ташкил этиш

0,36

ЖАМИ:

1,77

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 июндаги ПҚ-182-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йилда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш режалаштирилган ижтимоий соҳа объектлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Тадбирлар номи

Ўлчов бирлиги

Қуввати

Лойиҳа қиймати

(млн сўм)

Молиялаштириш манбаи

Жами

176 760

I.

Мактабгача таълим ташкилотлари, жами

3 012

43 600

Реконструкция қилиш

180

6 400

1.

«Шофайзи» МФЙдаги 187-сон мактабгача таълим ташкилотини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш

ўрин

180

6 400

Республика бюджети

Янги қурилиш ва мукаммал таъмирлаш

2 832

37 200

2.

«Шодлик» МФЙдаги 588-сон мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш

ўрин

840

12 000

Республика бюджети

3.

«Боғкўча» МФЙдаги 321-сон махсус мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш

ўрин

72

2 500

Республика бюджети

4.

«Ипакчи» МФЙдаги 259-сон мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш

ўрин

240

2 000

Республика бюджети

5.

«Сархумдон» МФЙдаги 445-сон мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш

ўрин

420

3 500

Республика бюджети

6.

«Ибн Сино» МФЙдаги 197-сон мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш

ўрин

720

10 000

Республика бюджети

7.

«Зафаробод» МФЙдаги 456-сон мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш ва 180 ўринли янги қўшимча бино қуриш ва жиҳозлаш

ўрин

540

7 200

Республика бюджети

II.

Умумтаълим мактаблари, жами

6 328

114 360

Янги қурилиш ва мукаммал таъмирлаш

6 328

114 360

8.

42-сон мактабнинг мавжуд биносини мукаммал таъмирлаш ва қўшимча 990 ўринли ўқув биноси қуриш ва жиҳозлаш

ўрин

1 050

25 500

Республика бюджети

9.

59-сон мактабнинг мавжуд биносини мукаммал таъмирлаш ва қўшимча 540 ўринли ўқув биноси қуриш ва жиҳозлаш

ўрин

960

21 400

Республика бюджети

10.

169-сон мактабнинг мавжуд биносини мукаммал таъмирлаш ва қўшимча 660 ўринли ўқув биноси қуриш ва жиҳозлаш

ўрин

1 010

22 460

Республика бюджети

11.

132-сон мактабнинг мавжуд биносини мукаммал таъмирлаш ва қўшимча 540 ўринли бино қуриш ва жиҳозлаш

ўрин

1 500

21 400

Республика бюджети

12.

180-сон мактабга қўшимча 540 ўринли бино қуриш ва жиҳозлаш

ўрин

1 500

16 400

Республика бюджети

13.

45-сон мактабнинг мавжуд биносини мукаммал таъмирлаш ва қўшимча 200 ўринли бино қуриш ва жиҳозлаш

ўрин

308

7 200

Республика бюджети

III.

Бошқа объектлар, жами

1 000

18 800

14.

«Каттаҳовуз» МФЙда жойлашган туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси ҳамда бинода жойлашган 6-сонли болалар стоматологик поликлиникасини мукаммал таъмирлаш ва тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш

қатнов

500

11 000

Республика бюджети

15.

«Тахтапул» МФЙда жойлашган 42-сон поликлиникани мукаммал таъмирлаш ва тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш

қатнов

500

7 800

Республика бюджети

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2023 й., 07/23/182/0349-сон; 29.12.2023 й., 06/23/214/0984-сон; 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон)