26.04.2023 йилдаги ПФ-61-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 26.04.2023 йилдаги ПФ-61-сон
Date of entry into force
26.04.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони

Ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда уларни доимий иш билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёшларнинг мустақил ҳаётга қадам қўйишлари, ўз иқтидори ва салоҳиятини тўлиқ намоён этишлари учун шароитларни кенгайтириш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш, доимий иш билан ҳамда муносиб даромад олишини таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилаб қўйилсинки, 2023 йил 1 майдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада тўловчилар бундан мустасно) улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, ижтимоий солиқ суммаси ёш ходимлар олти ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошириши шарти билан еттинчи ойдан бошлаб қоплаб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, иш берувчиларга ижтимоий солиқ суммасининг қоплаб берилиши 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратиладиган трансфертлар ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024 йил ва 2025 йил учун Давлат бюджетини шакллантиришда ижтимоий солиқ ҳисоботи ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан топширилишини инобатга олиб, 2024 йил ва 2025 йилнинг I чорагида иш берувчиларга ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш харажатларини алоҳида қаторда режалаштиришни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда ушбу Фармон мақсади ва вазифаларини оммавий ахборот воситаларида ва Интернет тармоғида кенг ёритиш ишларини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 июлдаги «Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 460-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 26 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-61-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги ПФ-61-сон Фармонига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 июлдаги «Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 460-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Муқаддимадаги «Фармони» сўзи «ва «Ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда уларни доимий иш билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 26 апрелдаги ПФ-61-сон фармонлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи хатбошидаги «Молия вазирлиги Ғазначилиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидаги мазмундаги 31-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«31. Иш берувчиларга ижтимоий солиқ суммасининг қоплаб берилиши 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратиладиган трансфертлар ҳисобидан амалга оширилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«41. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024 йил ва 2025 йил учун Давлат бюджетини шакллантиришда ижтимоий солиқ ҳисоботи ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан топширилишини инобатга олиб, 2024 йил ва 2025 йилнинг I чорагида иш берувчиларга ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш харажатларини алоҳида қаторда режалаштиришни назарда тутсин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-банд «юридик шахсларга» сўзларидан кейин «, шунингдек, ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада тўловчиларга» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги» ва «Давлат солиқ қўмитасининг» сўзлари тегишлича «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» ҳамда «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«41. Ижтимоий солиқ ҳисоботи ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан топширилишини инобатга олиб, ушбу Низом 2023 йил 1 майдан 2025 йил 15 январга қадар тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан қоплаб беришга нисбатан татбиқ этилади. Бунда, 2024 йил декабрь ойи учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш учун иш берувчи томонидан ариза беришнинг охирги муддати 2025 йил 1 апрель куни этиб белгиланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-банддаги «Молия вазирлиги Ғазначилигига» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«16. Иш берувчиларга Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилган ижтимоий солиқ суммасига доир чораклик ҳисобот Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси томонидан ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасига қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритиб борилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-банддаги «2023 йил» сўзлари «2025 йил» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вақтинчалик низомга 2-иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-босқич «Тадбирлар» устунидаги «Молия вазирлиги Ғазначилигига» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-босқич «Субъектлар» устунидаги «Молия вазирлиги Ғазначилиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2023 й., 06/23/61/0231-сон)