27.02.2023 йилдаги ПҚ-78-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 27.02.2023 йилдаги ПҚ-78-сон
Date of entry into force
28.02.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 апрелдаги «Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкаларини ажратиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–204-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-269-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 апрелдаги «Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкаларини ажратиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-204-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 27 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-78-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 февралдаги ПҚ-78-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 апрелдаги «Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкаларини ажратиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-204-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 3-банднинг учинчи — саккизинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги учинчи — тўққизинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Ҳукумат комиссияси раиси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат комиссияси кўриб чиқиши учун масалалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, шунингдек, улар билан келишган ҳолда республика давлат бошқаруви органларининг биринчи раҳбарлари томонидан ишчи органга Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ягона талаблар асосида киритилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишчи орган Сув хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва Кадастр агентлиги тизими ходимлари билан бирга жойига чиққан ҳолда ҳар бир таклиф Ер кодексининг 44 ва 45-моддаларида ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганади, ўрганиш якунлари бўйича ўз хулосасини Ҳукумат комиссиясига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат комиссияси йиғилиши, қоида тариқасида, ҳар ойда бир маротаба унинг раиси ёки ишчи органи ташаббуси билан ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат комиссияси ҳар бир таклиф ва у юзасидан ишчи орган хулосасини кўриб чиқади ва қарор қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат комиссиясининг қарори баён шаклида расмийлаштирилади, баёнга Ер кодексининг 9-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва (ёки) Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳаси илова қилинади, баён ва фармойиш лойиҳаси уни ёқлаб овоз берганлар томонидан имзоланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат комиссияси аъзолари томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва (ёки) Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳаси ишчи орган томонидан Вазирлар Маҳкамасига киритилади, бунда мазкур лойиҳаларни бошқа идоралар билан келишиш талаб этилмайди».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ

1.

Ш.М. Ғаниев

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари, Комиссия раиси

2.

А.Б. Воитов

қишлоқ хўжалиги вазири, Комиссия раиси ўринбосари

3.

Ш.Р. Хамраев

сув хўжалиги вазири

4.

Ф.Ж. Пўлатов

Кадастр агентлиги директори

5.

Н.Ж. Бакиров

Ўрмон хўжалиги агентлиги директори

6.

Лавозимига кўра

Бош прокурор ўринбосари

7.

Н.Қ. Холмуродов

инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари

8.

О.А. Пекось

рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари

9.

Д.К. Адилов

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари

10.

А.О. Қобилов

тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари

11.

С.А. Нишанбаев

ички ишлар вазири ўринбосари

12.

А.Н. Каримов

адлия вазири ўринбосари

13.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари

14.

Лавозимига кўра

Бош вазир котибияти масъул ходими, Комиссия котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Ҳукумат комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат комиссияси кўриб чиқиши учун масалаларни киритган ташкилотлар раҳбарлари унинг йиғилишига чақирилиши мумкин».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2023 й., 07/23/78/0112-сон)