Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
19.12.2025
15.04.2025
01.08.2023
28.12.2022
View
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Аудиторлик фаолияти]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Ички аудит тадбирларини ўтказиш қўлланмасини тасдиқлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 27 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3406]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 февралдаги ПҚ-128-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ички аудит тадбирларини ўтказиш қўлланмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир Т. ИШМЕТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 22 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63-сон

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 22 ноябрдаги 63-сон буйруғига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички аудит тадбирларини ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚЎЛЛАНМАСИ

1. Ушбу Қўлланма давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит тузилмалари (бундан буён матнда ички аудит хизматлари деб юритилади) томонидан ички аудит объектларида ички аудит тадбирларини ўтказиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 10 декабрдаги 309-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3406-2, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2025 й., 10/25/3406-2/1184-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ички аудит тадбирлари давлат органлари ва ташкилотларида бюджет интизомини мустаҳкамлаш ва бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатларининг олдини олиш, бюджет харажатларининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш ҳамда ички аудит фаолияти соҳасидаги ҳужжатлар ижросини таъминлаш ҳамда тизимдаги бюджет ҳисобидан молиялаштирилмайдиган нобюджет муассаса ҳамда ташкилотларнинг молиявий-хўжалик фаолияти устидан назоратни амалга ошириш мақсадида ўтказилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 10 декабрдаги 309-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3406-2, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2025 й., 10/25/3406-2/1184-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Қўлланмада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудит далиллари — ички аудит хизмати томонидан ички аудит тадбири давомида аудит усуллари ва таҳлилларни амалга ошириш орқали олинган маълумот ва ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудит усуллари — ички аудит хизмати томонидан ички аудит тадбири давомида ички аудит объектининг молиявий фаолиятини ўрганиш ва аудит далилларини тўплаш мақсадида қўлланиладиган усуллар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотлари — ички аудит хизмати ташкил этилган республика ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат мақсадли жамғармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда бошқа бюджет ташкилотлари;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 10 декабрдаги 309-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3406-2, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2025 й., 10/25/3406-2/1184-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит объекти — ички аудит тадбири амалга оширилиши назарда тутилган давлат органлари ва ташкилотларининг тегишинча марказий аппарати ва бошқарув аппарати таркибий бўлинмалари, тизим ташкилотлари ҳамда тасарруфидаги бюджет ташкилотлари;
(3-банднинг бешинчи хатбошси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 10 декабрдаги 309-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3406-2, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2025 й., 10/25/3406-2/1184-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит тадбири — ички аудит объектларида ички аудит хизмати мақсадларига эришишга қаратилган ички аудит хизмати ходими томонидан амалга ошириладиган жараён;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит тадбири дастури — ички аудит тадбирининг йўналишлари, муддати, ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи, ички аудит тадбири билан қамраб олинадиган давр тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит тадбири йўналишлари — ички аудит тадбири билан қамраб олинган давр учун ички аудит тадбири ўтказиладиган масалалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит тадбири ҳисоботи — ички аудит тадбири якунлари бўйича расмийлаштириладиган ва ўзида ички аудит тадбири давомида аниқланган ҳолатлар, жумладан қонунбузилиш ҳолатлари, бюджет интизоми ҳолати, кузатишлар натижалари, таклиф ва тавсиялар, ички аудит тадбири ҳисоботида келтирилган таклиф ва тавсияларни бажариш бўйича чора-тадбирлар режаси (бундан буён матнда чора-тадбирлар режаси деб юритилади) ҳамда ички аудит объекти томонидан тақдим этилган фикр ва мулоҳазалар (агар мавжуд бўлса) акс этадиган ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи — ички аудит тадбирини ўтказиш мақсадида ички аудит хизмати раҳбари томонидан ташкил этиладиган ҳамда ички аудит хизмати ходим(лар)и ва давлат органи ва ташкилоти тузилмасидан жалб қилинган мутахассислардан иборат гуруҳ. Бунда, ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳига ички аудит хизмати раҳбари ёки ходими раҳбарлик қилади;
(3-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 10 декабрдаги 309-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3406-2, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2025 й., 10/25/3406-2/1184-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит хизмати фаолияти тўғрисида ҳисобот — давлат органи ва ташкилотининг ички аудит хизмати фаолияти натижаларини ўзида акс эттирувчи чораклик ва йиллик муддатларда расмийлаштирилган ҳисобот;
(3-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 10 декабрдаги 309-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3406-2, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2025 й., 10/25/3406-2/1184-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавф — маълум бир ҳодиса ёки ҳолатнинг давлат органлари ва ташкилотларининг молиявий фаолиятига салбий таъсир кўрсатиш эҳтимоли;
(3-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 10 декабрдаги 309-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3406-2, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2025 й., 10/25/3406-2/1184-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавф омиллари — хавфларнинг юзага келиш эҳтимолига таъсир кўрсатадиган ҳамда ички аудит объектлари хавф даражаларини аниқлашда фойдаланадиган омиллар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавф омили вазни — ички аудит объектининг хавф даражасини баҳолаш учун фойдаланиладиган ва хавф омилининг муҳимлик даражасини акс эттирувчи кўрсаткич;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чора-тадбирлар режаси — ички аудит тадбири натижасида аниқланган қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши ҳолатлари ва уларнинг хавфини камайтириш ҳамда бартараф этиш юзасидан берилган таклиф ва тавсияларни бажарилиши бўйича тайёрланадиган ҳужжат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ички аудит тадбирларининг Ички аудит миллий стандартлари ҳамда ички аудит фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўтказилишини назорат қилиш ички аудит хизмати раҳбари томонидан амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ички аудит тадбирларини режалаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Ички аудит йиллик режаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ички аудит йиллик режаси ички аудит хизмати томонидан хавф таҳлили асосида ҳамда мавжуд вақт ва инсон ресурсларини ҳисобга олган ҳолда бир календар йил учун ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ички аудит йиллик режасида ички аудит тадбирлари ўтказиладиган ички аудит объектлари рўйхати, ички аудит тадбирини ўтказиш муддати, ички аудит тадбири билан қамраб олинадиган давр ва масъул ходим(лар) кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ички аудит йиллик режасини ишлаб чиқиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит объектлари рўйхатини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит объектларининг хавф даражасини баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит хизматидаги мавжуд ресурсларни (инсон ва вақт ресурслари) аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит йиллик режасини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси билан келишиш ва тасдиқлаш.
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 10 декабрдаги 309-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3406-2, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2025 й., 10/25/3406-2/1184-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ички аудит объектлари рўйхати давлат органлари ва ташкилотларининг тегишинча марказий аппарати ва бошқарув аппарати таркибий бўлинмалари, тизим ташкилотлари ва тасарруфидаги бюджет ташкилотлари ҳамда давлат мақсадли жамғармаларини ўз ичига олади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 10 декабрдаги 309-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3406-2, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2025 й., 10/25/3406-2/1184-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ички аудит объектлари рўйхати ҳар йили ички аудит йиллик режасини ишлаб чиқиш жараёнида шакллантирилади ҳамда давлат органи ва ташкилоти ташкилий тузилмасидаги ўзгаришлардан келиб чиқиб бир йилда камида бир марта янгилаб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, ички аудит объектлари рўйхати давлат органи ва ташкилоти тизимидаги ички аудит объектлари сонидан келиб чиқиб ҳудудлар кесимида шакллантирилиши мумкин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 10 декабрдаги 309-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3406-2, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2025 й., 10/25/3406-2/1184-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Ички аудит объектларининг хавф даражасини баҳолаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ички аудит объектлари хавф таҳлили асосида баҳоланади ҳамда баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб уларнинг хавф даражаси аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ички аудит объектларини хавф таҳлили асосида баҳолаш хавф омилларини белгилаш ҳамда уларга тегишли мезонлар ва хавф омили вазни асосида балл бериш орқали ички аудит объектларини хавф даражасини аниқлашни ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Хавф омилларини белгилашда ички аудит объектининг молиявий фаолиятида хавфларнинг юзага келишига таъсир этувчи омиллар ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ички аудит хизмати томонидан ички аудит объекти хавф даражаларини аниқлашда қуйидаги хавф омилларидан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит объектининг йиллик молиялаштириш ҳажми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит объектига ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит объектида раҳбарият ва молия-хўжалик тузилмалари ходимларининг қўнимсизлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит объекти молиявий фаолиятига оид жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит объектида фаолият юритаётган ходимлар сони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит объектининг молиялаштириш манбалари сони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит объектида ўтган давр мобайнида амалга оширилган транзакциялар сони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит объектида ўтган давр мобайнида тузилган шартномалар сони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит объектида сўнгги беш йил ичида молиявий назорат ва ички аудит тадбири амалга оширилмаган давр;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит объектининг дебитор қарздорлик ҳажмининг ўсиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит объектининг кредитор қарздорлик ҳажмининг ўсиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ички аудит хизмати томонидан мавжуд ички аудит объектларида камида бир маротаба ички аудит тадбири ўтказилган бўлса қуйидаги хавф омиллари ҳам қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аввалги ўтказилган ички аудит тадбири натижалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит хизмати таклиф ва тавсияларининг бажарилиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ички аудит объектларини хавф таҳлили асосида баҳолашда ички аудит объекти фаолиятидан келиб чиқиб ҳамда давлат органи ва ташкилотида фойдаланиладиган дастурий мажмуалардан ҳамда белгиланган тартибга мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларининг базаларидан олинган маълумотлардан фойдаланиб қўшимча хавф омиллари қўлланилиши мумкин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 10 декабрдаги 309-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3406-2, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2025 й., 10/25/3406-2/1184-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ички аудит объектларини хавф таҳлили асосида баҳолашда камида 4 та хавф омилидан фойдаланилади ҳамда ички аудит хизмати томонидан бутун сонлардаги 1 — 3 балл бериш орқали баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, 3 балл тегишли хавф омилининг энг юқори даражасини ва 1 балл тегишли хавф омилининг энг паст даражасини билдиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ички аудит хизмати томонидан хавф омилларига балл беришда ҳар бир хавф омилига мезонлар ишлаб чиқилади ҳамда ички аудит хизмати раҳбари томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ички аудит хизмати томонидан танлаб олинган хавф омилларининг муҳимлилик даражасидан келиб чиқиб, уларга хавф омили вазни белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, белгиланган хавф омили вазнининг умумий миқдори 1 га (100 фоизга) тенг бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Хавф омилига қўйилган баллни хавф омили вазнига кўпайтириш орқали хавф омили қиймати ҳисоблаб чиқарилади ҳамда танлаб олинган хавф омиллари қийматларининг йиғиндисини ҳисоблаш асосида ички аудит объектининг хавф даражаси аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Хавф даражасининг қиймати 2 ва ундан юқори бўлганда, ички аудит объектига «юқори» хавф даражаси, 1,5 ва 2 оралиғида бўлса (1,5 ҳам киради), «ўрта» хавф даражаси, 1 ва 1,5 оралиғида бўлса, «паст» хавф даражаси белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ички аудит объектлари хавф даражасини хавф омиллари таҳлили асосида баҳолаш мазкур Қўлланманинг 1-иловасига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Ички аудит хизматидаги мавжуд ресурсларни аниқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ички аудит йиллик режаси ички аудит хизмати ходимлари сони ва ички аудит тадбирларини амалга ошириш учун мавжуд вақт ресурсларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ички аудит хизмати томонидан ички аудит тадбирларини ўтказиш жараёнида махсус касбий билимларни талаб этадиган масалаларни кўриб чиқиш учун давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг розилиги билан давлат органи ва ташкилотининг тузилмасидаги мутахассислар жалб қилинади.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 10 декабрдаги 309-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3406-2, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2025 й., 10/25/3406-2/1184-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, ички аудит хизмати томонидан манфаатлар тўқнашувининг юзага келмаслиги таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ички аудит тадбирларини ўтказиш учун ходимларни тақсимлашда уларнинг билим, кўникма ва тажрибаси ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ички аудит хизмати томонидан ички аудит йиллик режасини амалга ошириш учун мавжуд вақт ресурсларини ҳисоблашда режалаштирилаётган календар йили давомидаги ишланмайдиган кунлар (қонунчиликда белгиланган дам олиш, байрам, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик ва таътил кунлари) ҳамда режадан ташқари ички аудит тадбирлари ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда режадан ташқари ички аудит тадбирларига ажратиладиган вақт ресурслари жами вақт ресурсларининг йигирма фоизидан ортиб кетишига йўл қўйилмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 14-боби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ички аудит хизмати томонидан мавжуд вақт ресурсларини ҳисоблаш мазкур Қўлланманинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Ички аудит йиллик режасини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси билан келишиш ва тасдиқлаш
(2-боб 5-параграфининг номи Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 10 декабрдаги 309-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3406-2, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2025 й., 10/25/3406-2/1184-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ички аудит хизмати томонидан келгуси йил учун ички аудит йиллик режаси лойиҳаси Давлат молиявий назорат органлари ва ички аудит хизматлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг «Давлат аудити» дастурий комплексидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3704, 2025 йил 12 ноябрь) мувофиқ «Давлат аудити» дастурий комплексида шакллантирилади, келишилади ва тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички аудит йиллик режаси лойиҳаси мазкур Қўлланманинг 3-иловасига мувофиқ шаклда шакллантирилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 10 декабрдаги 309-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3406-2, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2025 й., 10/25/3406-2/1184-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ички аудит йиллик режасига ички аудит объектлари хавф даражасидан келиб чиқиб киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, ички аудит йиллик режасига «юқори» хавф даражасига эга бўлган ички аудит объектларидан бошлаб хавф омили қийматидан келиб чиқиб киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Хавф даражаси «юқори» бўлган ички аудит объектларини ички аудит йиллик режаси билан қамраб олиш учун ходимлар сони ҳамда вақт ресурслари етарли бўлмаган тақдирда, ички аудит йиллик режаси билан қамраб олинмаган ички аудит объектлари келгуси йил учун тузиладиган ички аудит йиллик режасига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, ушбу ички аудит объектларида келгуси йил учун такроран хавф таҳлили асосида баҳолаш амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ички аудит объектларини ички аудит йиллик режасига киритишда давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг фикр-мулоҳазалари ҳам инобатга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, давлат органи ва ташкилоти раҳбари томонидан «юқори» хавф даражасига эга бўлган ички аудит объектининг ички аудит йиллик режасидан чиқариб ташланишига йўл қўйилмайди.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 10 декабрдаги 309-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3406-2, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2025 й., 10/25/3406-2/1184-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Хавф даражаси «юқори» ҳамда бир хил хавф омили қийматига эга бўлган ички аудит объектларини ички аудит йиллик режаси билан қамраб олиш имкони бўлмаган тақдирда, мазкур ички аудит объектлари учун қўшимча хавф омиллари таҳлили амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ички аудит йиллик режаси мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси билан келишилгандан сўнг уч иш куни ичида давлат органи ва ташкилоти раҳбарига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритилади ҳамда ҳар йили декабр ойининг 25-санасига қадар тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси билан келишишда ички аудит йиллик режасига киритилган «юқори» хавф даражасига эга ички аудит объектларининг чиқариб ташланишига йўл қўйилмайди.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 10 декабрдаги 309-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3406-2, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2025 й., 10/25/3406-2/1184-сон)
(33-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 10 декабрдаги 309-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3406-2, 18.12.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2025 й., 10/25/3406-2/1184-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-§. Ички аудит йиллик режасининг бажарилиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ички аудит хизмати томонидан ички аудит йиллик режасига киритилган ички аудит объектларида ички аудит тадбирлари ўтказилиши мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Ички аудит йиллик режасига киритилган ички аудит объектларида ички аудит тадбирлари ўтказилмаган тақдирда, ички аудит хизмати фаолияти тўғрисида ҳисоботда бу бўйича аниқ сабаблари кўрсатилган маълумот акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Ички аудит тадбирини ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Ички аудит тадбири ички аудит хизмати томонидан ички аудит йиллик режасига асосан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички аудит тадбирини ички аудит объектида давлат молиявий назорати органлари билан биргаликда ўтказилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Режадан ташқари ички аудит тадбирлари бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги фактлари тўғрисида маълумотлар келиб тушган ҳолларда ҳамда фуқаролар иштирокидаги аудит тизими орқали ички аудит тадбири ўтказиладиган ички аудит объектлари аниқланганда давлат органи ва ташкилоти раҳбари қарори асосида амалга оширилади.
(37-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 10 декабрдаги 309-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3406-2, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2025 й., 10/25/3406-2/1184-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, ушбу ички аудит тадбирлари мазкур Қўлланмага мувофиқ тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Ички аудит тадбири ички аудит объектининг асосий иш фаолиятига халақит қилмаган ҳолда мазкур Қўлланма ва ички аудит фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ички аудит хизмати томонидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Ички аудит тадбирини ўтказиш муддати йигирма иш кунидан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Ички аудит тадбирини ўтказиш муддати ички аудит объектида ички аудит тадбирини ўтказиш, уни натижалари бўйича таклиф ва тавсиялар, чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқланишини ҳамда ички аудит тадбири ҳисоботини расмийлаштиришни ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Ички аудит тадбири давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларида жиноят аломати (шу жумладан, ички аудит тадбирини амалга оширган шахслар томонидан) мавжуд бўлган тақдирда, тегишли чоралар кўриш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга материалларни юбориш юзасидан давлат органи ва ташкилоти раҳбарини ёзма равишда хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, давлат органи ва ташкилоти раҳбари ҳолат бўйича белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга материалларни юбориш чораларини кўради.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 10 декабрдаги 309-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3406-2, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2025 й., 10/25/3406-2/1184-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Ички аудит объектида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ёки дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётган бўлса, ушбу объектда ички аудит тадбири ўтказилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Ички аудит хизмати ходимлари ички аудит тадбирини ўтказиш вақтида ўзига маълум бўлиб қолган давлат сирларини ёки қонунчилик билан қўриқланадиган бошқа сирларни ошкор этмасликка мажбур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Ички аудит тадбирини ўтказиш учун ички аудит хизмати ходимларини белгилаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Ички аудит тадбири ички аудит хизмати ходимларининг сонидан келиб чиқиб ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи ёки ички аудит хизмати ходими томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, ички аудит тадбири ички аудит хизмати ходими томонидан ўтказилганда, мазкур Қўлланмадаги ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳига тегишли қоидалар ички аудит хизмати ходимига нисбатан ҳам қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи ўз таркибига гуруҳ раҳбари ва гуруҳ аъзоларини олади. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи ички аудит тадбирини ўтказиш учун билим ва кўникмага эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Ички аудит хизмати раҳбари ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳида манфаатлар тўқнашуви юзага келмаслигини таъминлаши шарт. Агар шундай ҳолат аниқланган тақдирда, ички аудит хизмати раҳбари ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи таркибини қайта кўриб чиқиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи раҳбари ички аудит тадбирини мувофиқлаштиради ва ички аудит тадбири дастурига асосан ўтказилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Ички аудит хизмати ходимига бир вақтнинг ўзида биттадан ортиқ ички аудит тадбирларини ўтказиш ёки унда иштирок этиш мажбуриятини юкланишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Ички аудит тадбирини ўтказиш тўғрисида ички аудит объектини хабардор қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи томонидан ички аудит объекти ички аудит йиллик режасига асосан ўтказиладиган ички аудит тадбири тўғрисида мажбурий тартибда ёзма равишда хабардор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, хабарнома ички аудит тадбири бошланишидан камида беш иш куни аввал ички аудит объекти раҳбарига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Режадан ташқари ўтказиладиган ички аудит тадбири тўғрисида ички аудит объекти ички аудит тадбири ўтказилишидан камида бир иш куни олдин хабардор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Мазкур хабарномада ички аудит тадбири давомида бажариладиган ишлар тўғрисида қисқача маълумот, ички аудит тадбирини ўтказишда тақдим этилиши лозим бўлган маълумотлар ва ҳужжатлар рўйхати ҳамда уларни тақдим этиш муддатлари, ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи аъзолари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Ички аудит тадбирини ўтказиш тўғрисидаги хабарнома ички аудит хизмати раҳбари томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Ички аудит тадбирини ўтказиш тўғрисидаги хабарномада сўралган маълумот ва ҳужжатлар ички аудит объекти томонидан уч иш куни ичида ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи хабарнома юборгандан сўнг ички аудит объекти таклифига мувофиқ ички аудит объектининг молиявий фаолияти билан танишиш, ички аудит тадбири дастурини тузиш юзасидан юзма-юз ёки масофавий учрашув (телефон, интернет аудио ва видео алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда) ўтказиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳининг ички аудит объекти билан ўтказилган учрашуви белгиланган тартибда баённома тузиш йўли билан расмийлаштирилади ҳамда ички аудит тадбири ҳисоботига илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Ички аудит тадбири дастурини тузиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Ички аудит тадбири дастури ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи раҳбари томонидан ички аудит тадбири ўтказилишидан олдин ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Ички аудит тадбири дастури ички аудит объекти молиявий фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳисоботлар, статистик маълумотлар ва молиявий-хўжалик фаолиятини тавсифловчи бошқа материаллар ҳамда ички аудит объекти томонидан хабарномага асосан тақдим этилган маълумот ва ҳужжатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, ички аудит объекти томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ҳам инобатга олиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Ички аудит тадбири дастурини тузишда ички аудит хизмати томонидан давлат органи ва ташкилотида фойдаланиладиган ахборот тизимларидан ва белгиланган тартибга мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларининг базаларидан олинган маълумотлардан фойдаланиб ички аудит объекти молиявий фаолиятига оид маълумот ва ҳужжатлар ҳам ўрганилади.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 10 декабрдаги 309-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3406-2, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2025 й., 10/25/3406-2/1184-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи раҳбари ўрганилган маълумот ва ҳужжатлардан келиб чиқиб, ички аудит объектида ўтказиладиган ички аудит тадбири йўналишларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, йўналишларни белгилашда ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи раҳбари ички аудит хизмати ходимларининг билим ва кўникмасини ҳамда ички аудит тадбирини ўтказиш муддатини ҳисобга олиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Ички аудит тадбири дастури ички аудит тадбири йўналишлари, ички аудит тадбири муддати, ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи, ички аудит тадбири билан қамраб олинадиган давр, аудит усуллари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Ички аудит тадбири дастури мазкур Қўлланманинг 4-иловасидаги шаклга мувофиқ ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Ички аудит тадбири дастурига ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи раҳбари томонидан зарур ҳолларда, жумладан қўшимча ҳужжат ва маълумотларнинг олиниши ва қўшимча аудит далилларининг аниқланиши билан боғлиқ ҳолларда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Ички аудит тадбирини амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи раҳбари ички аудит тадбири дастурида белгиланган йўналишлар бўйича ички аудит тадбири ўтказилишини, ички аудит тадбири натижаларини белгиланган тартибда расмийлаштирилишини назорат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи ички аудит объектининг молиявий фаолиятига оид аудит далилларини олиш мақсадида ички аудит объектида маълумотлар ва ҳужжатлар таҳлилини амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи аввалги ички аудит тадбири ҳисоботлари, шунингдек давлат молиявий назорати органларининг тегишли маълумотларидан фойдаланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи ички аудит тадбирини ўтказишда қуйидагиларга ҳақли:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит тадбирини ўтказиш билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни ички аудит объектининг масъул ходимларидан электрон, оғзаки ва ёзма шаклда сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатларини мустақил равишда, фақат қонунчилик ҳужжатларига бўйсунган ҳолда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит объектининг мансабдор шахси ҳамда ички аудит тадбири ўтказилаётган соҳага масъул бўлган шахслардан юзага келаётган масалалар бўйича тушунтириш олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит объектларининг тегишли ходимларидан ички аудит тадбирлари натижалари бўйича ҳужжатларни имзолашни сўраш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит тадбирини ўтказишда махсус касбий билимларни талаб этадиган масалаларни кўриб чиқиш учун давлат органлари ва ташкилотларининг тузилмасидаги мутахассисларни жалб этиш;
(65-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 10 декабрдаги 309-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3406-2, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2025 й., 10/25/3406-2/1184-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит тадбирларини ўтказиш мақсадида қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳолларда, ички аудит объектининг барча биноларига, шунингдек, электрон ва қоғоз архивлари ҳамда ахборот тизимларига кириш ва улардан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноят аломатлари аниқланган ҳолларда, касса ва касса бинолари, омборлар, архивлар ва бошқа биноларни муҳрлаш, қалбакилаштириш, сохталаштириш ва бошқа суиистеъмолликлар аломатлари аниқланган тақдирда, ички аудит объектидан тегишли ҳужжатларни олиб қўйиш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахсларидан асосий воситалар, товар-моддий бойликлар, пул маблағлари ва ҳисоб-китоблар хатловдан ўтказилишини талаб қилиш;
(65-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 10 декабрдаги 309-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3406-2, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2025 й., 10/25/3406-2/1184-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит тадбирининг натижаларини қайд этиш учун техник воситалардан, шу жумладан, аудио-фото ва видео қайд этиш воситаларидан фойдаланиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи томонидан ички аудит тадбири давомида аудит далиллари олиш ҳамда керакли таклиф ва тавсияларни шакллантириш учун қуйидаги аудит усулларидан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов усули — ички аудит тадбири йўналишидан келиб чиқиб муайян давр учун ички аудит объектининг фаолиятига тегишли айрим ҳужжатларни ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий ўрганиш усули — ички аудит тадбири йўналишидан келиб чиқиб муайян давр учун ички аудит объектининг фаолиятига тегишли барча ҳужжатларни ўрганиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи томонидан аудит усулини қўллашдан аввал ички аудит тадбирига тегишли маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўлиқлигига ишонч ҳосил қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи томонидан аудит усуллари асосида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари ва уларнинг юзага келиш сабаблари таҳлил қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Ички аудит хизмати томонидан ички аудит тадбири давомида аниқланган бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиш ҳолатларини, уларни содир этишга имконият яратувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида ички аудит объектларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Ички аудит хизмати ички аудит тадбири давомида аниқлаган ҳамда давлат органи ва ташкилоти ваколати доирасида ҳал этиш имкони бўлмаган бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиш ҳолатлари юзасидан «Давлат аудити» дастури орқали Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорат инспекциясини бир иш куни ичида хабардор қилади.
(70-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 10 декабрдаги 309-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3406-2, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2025 й., 10/25/3406-2/1184-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-§. Ички аудит тадбири жараёнини расмийлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Ички аудит тадбири жараёни, шу жумладан аудит далиллари ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи томонидан иш ҳужжатлари кўринишида расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Иш ҳужжатлари ички аудит хизмати томонидан ички аудит тадбири давомида тайёрланган ҳужжатлар, аудит усули натижалари, баённомалар, далолатномалар, маълумотномалар, кўрсатмалар, ҳисобот, таклиф ва тавсиялар, таҳлиллар, чора-тадбир режаларини ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73. Иш ҳужжатлари моддий кўринишда (босма ёки қўлда ёзилган ҳужжатлар) ҳамда электрон шаклда давлат органи ва ташкилотининг ички талабларига ҳамда амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ сақланиши лозим.
(73-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 10 декабрдаги 309-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3406-2, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2025 й., 10/25/3406-2/1184-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. Ички аудит тадбири якунлангандан сўнг ҳужжатларнинг асл нусхалари тўлиқ ҳажмда ички аудит объектига қайтарилади ёки аниқланган қонунбузилиш ҳолатларида жиноят аломатлари мавжудлигига шубҳа туғилган ҳолларда ҳужжатларнинг асл нусхалари давлат органи ва ташкилоти раҳбарини хабардор қилиш учун ички аудит хизмати раҳбарига тақдим этилади.
(74-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 10 декабрдаги 309-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3406-2, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2025 й., 10/25/3406-2/1184-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-§. Ички аудит тадбири натижалари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи томонидан олинган аудит далилларини ўрганиш ва таҳлил натижалари асосида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, ички аудит хизмати ходимларининг таклиф ва тавсиялари ички аудит объекти фаолиятида бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши, бюджет интизомини мустаҳкамланишига қаратилган ҳамда ички аудит объекти молиявий фаолияти самарадорлигини оширишга йўналтирилган бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар ички аудит йиллик режасига асосан келгусида ички аудит тадбири ўтказилиши режалаштирилган ички аудит объектларига молиявий хато ва камчиликларни минималлаштириш ва қонунбузилиш ҳолатларининг юзага келиш эҳтимолини олдини олиш мақсадида ички аудит хизмати раҳбарининг қарори билан юборилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77. Ички аудит тадбири якуни бўйича ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи ва ички аудит объектининг масъул шахслари иштирокида йиғилиш ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, олинган аудит далиллари, натижалар, таклиф ва тавсияларни кўриб чиқилади ва муҳокама қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78. Йиғилиш натижалари юзасидан баённома расмийлаштирилади ва ички аудит тадбири ҳисоботига илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Ички аудит тадбири ҳисоботи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи ички аудит тадбири натижалари юзасидан ҳисобот расмийлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80. Ички аудит тадбири ҳисоботи ички аудит тадбири натижалари, таҳлиллар, кузатишлар, таклиф ва тавсиялар, чора-тадбирлар режаси ҳамда ички аудит объекти томонидан тақдим этилган фикр-мулоҳазаларни (агар мавжуд бўлса) ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81. Ички аудит тадбири ҳисоботида ички аудит тадбири давомида аниқланган аудит далиллари, ижобий ўзгаришлар ва аниқланган салбий ҳолатлар, камчиликлар ҳамда номувофиқликлар холис акс эттирилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи томонидан ички аудит тадбири ҳисоботи лойиҳаси тайёрланади ҳамда ички аудит объектига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
83. Ички аудит объекти томонидан ички аудит тадбири ҳисоботи лойиҳасини кўриб чиқиш муддати бир иш кунидан ошмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, ички аудит объекти ички аудит тадбири ҳисоботи лойиҳаси бўйича белгиланган муддатда ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмаса, ички аудит тадбири ҳисоботи лойиҳаси ва унда келтирилган хулосалар, таклиф ва тавсиялар фикр-мулоҳаза ва эътирозларсиз кўриб чиқилган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
84. Ички аудит объекти ички аудит тадбири ҳисоботи лойиҳаси бўйича фикр-мулоҳазалари ва эътирозларини ёки фикр-мулоҳазалари ва эътирозлари мавжуд эмаслигини ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳига ёзма равишда тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
85. Ички аудит объекти томонидан тақдим этилган фикр-мулоҳазалар ва эътирозлар ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи томонидан асосли деб топилган тақдирда, ички аудит тадбири ҳисоботи лойиҳасига тегишли ўзгартиришлар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
86. Ички аудит объекти томонидан ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи билан биргаликда таклиф ва тавсиялар асосида чора-тадбирлар режаси тузилади ҳамда ички аудит объекти раҳбари томонидан имзоланади.
(86-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 10 декабрдаги 309-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3406-2, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2025 й., 10/25/3406-2/1184-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
87. Ички аудит объектининг чора-тадбирлар режаси мазкур Қўлланманинг 5-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ тузилади ва ички аудит тадбири ҳисоботига илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
88. Чора-тадбирлар режасида ички аудит тадбири ҳисоботида келтирилган таклиф ва тавсияларни бажариш учун тадбирлар белгиланади ҳамда ушбу тадбирларни амалга ошириш учун масъул шахслар ва тадбирларни амалга ошириш муддатлари кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
89. Ички аудит тадбири ҳисоботи ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи ҳамда ички аудит объекти раҳбари ва молиявий-хўжалик фаолияти бўйича масъул шахслар томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
90. Ички аудит объекти раҳбари ва молиявий-хўжалик фаолияти бўйича масъул шахслар ички аудит тадбири ҳисоботини имзолашдан бош тортган тақдирда, ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи томонидан бу тўғрисида далолатнома тузилади ва ички аудит тадбири ҳисоботига илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
91. Ички аудит тадбири ҳисоботи мазкур Қўлланманинг 6-иловасида келтирилган шаклда икки нусхада тузилади ҳамда ички аудит объектида ва ички аудит хизматида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, ички аудит тадбири ҳисоботи давлат органи ва ташкилоти раҳбарига унинг сўровига мувофиқ тақдим этилиши мумкин.
(91-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 10 декабрдаги 309-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3406-2, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2025 й., 10/25/3406-2/1184-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
92. Ички аудит тадбири ҳисоботи тасдиқлангандан сўнг уч иш куни ичида белгиланган тартибда «Давлат аудити» дастурий комплексига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Чора-тадбирлар режасининг бажарилишини мониторинг қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
93. Ички аудит хизмати ички аудит объектлари томонидан чора-тадбирлар режаси бажарилишининг мониторингини олиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, ички аудит хизмати томонидан мониторингни олиб бориш учун масъул ходим(лар) тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
94. Ички аудит объекти ҳар чоракда берилган таклиф ва тавсияларнинг бажарилиши бўйича ички аудит хизматига маълумот тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, маълумот билан биргаликда таклиф ва тавсияларнинг бажарилишини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
95. Ички аудит объекти томонидан ички аудит хизматига тақдим этиладиган маълумотда таклиф ва тавсияларнинг бажарилиш ҳолати, уларнинг бажарилмаслиги сабаблари ҳамда бажарилмаган таклиф ва тавсияларнинг муддатларини ўзгартириш тўғрисидаги сўров кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
96. Ички аудит объекти ички аудит хизматидан чора-тадбирлар режасида кўрсатилган муайян тадбирни амалга ошириш муддатини ўзгартириш тўғрисида фақат бир марта сўров юбориши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, ички аудит хизмати томонидан чора-тадбирлар режасига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги сўровни қабул қилиш ёки рад этиш ҳақида асослантирилган ҳолда қарор қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
97. Ички аудит объекти томонидан чора-тадбирлар режасининг бажарилиши тўғрисида белгиланган муддатларда маълумот тақдим этилмаган, шунингдек, ички аудит объекти томонидан чора-тадбирлар режаси бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, ички аудит хизмати томонидан бу тўғрисида давлат органи ва ташкилоти раҳбарига маълумот киритилади.
(97-банднинг Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 10 декабрдаги 309-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3406-2, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2025 й., 10/25/3406-2/1184-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
98. Ички аудит объектларининг чора-тадбирлар режаларини бажарилиши бўйича маълумотлари асосида ички аудит хизмати томонидан мазкур Қўлланманинг 7-иловасидаги шаклга мувофиқ Ички аудит объектлари томонидан чора-тадбирлар режасининг бажарилиши ҳақидаги маълумот шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
99. Ички аудит объектлари томонидан чора-тадбирлар режасининг бажарилиши ҳақидаги маълумот ички аудит хизмати фаолияти тўғрисида ҳисоботга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
100. Мазкур Қўлланма талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 179, 1791-моддалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички аудит тадбирларини ўтказиш қўлланмасига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички аудит объектларининг хавф даражасини хавф омиллари асосида баҳолаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЖАДВАЛИ

Т/р
Ички аудит объектлари номи
Хавф омили 1
Хавф омили 2
Хавф омили 3
Хавф омили 4
Хавф омилининг умумий баҳоси
Хавф даражаси
Баҳо
Хавф омили вазни
Қиймат
Баҳо
Хавф омили вазни
Қиймат
Баҳо
Хавф омили вазни
Қиймат
Баҳо
Хавф омили вазни
Қиймат
1
2
3
4
5=3*4
6
7
8=6*7
9
10
11=9*10
12
13
14=12*13
15=5+8+11+14+...+n*
16
1.
2.
…
n* — мазкур жадвалдаги сўнги хавф омили учун ҳисобланган қиймат.
_______________________________
____________
__________
Ички аудит хизмати раҳбари (Ф.И.О.)
(имзо)
(кун, ой, йил)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ:

Мазкур жадвалдан ички аудит объектлари хавф даражаларини аниқлашда фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хавфларни баҳолаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит объектлари номи белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавф омиллари белгиланади, бунда 4 тадан ортиқ хавф омилларидан фойдаланилганда мазкур жадвалга қўшимча устунлар қўшилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир хавф омили учун мезонлар белгиланади ва мезонлар бутун сонлардаги 1 — 3 балл билан баҳоланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир хавф омилига унинг муҳимлилик даражасидан келиб чиқиб, хавф омили вазни белгиланади. Бунда, хавф омиллари вазни йиғиндиси 1 га (100 фоиз) тенг бўлади. Ҳар бир хавф омилига қўйилган балл белгиланган хавф омили вазнига кўпайтирилади, натижалар қиймати ҳисоблаб чиқилади ва мазкур қиймат асосида ҳар бир ички аудит объектининг хавф омилининг қуйи, ўрта ва юқори даражаси аниқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавф даражаси 2 ва ундан юқори бўлганда, ички аудит объектига «юқори» хавф даражаси, 1,5 ва 2 оралиғида бўлса (1,5 ҳам киради), «ўрта» хавф даражаси, 1 ва 1,5 оралиғида бўлса, «паст» хавф даражаси белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хавф омиллари
Мезонлар*
Баҳо
Хавф омиллари вазни
Ички аудит объектининг йиллик молиялаштириш ҳажми
1 млрд.дан ортиқ
3
0.20
500 млн. — 1 млрд.
2
500 млн.гача
1
Ички аудит объектига ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиши
70 фоиздан 80 фоизгача
3
0.25
80 фоиздан 90 фоизгача
2
90 фоиздан 100 фоизгача
1
Ички аудит объектининг молиялаштирилиш манбалари сони
5 тадан ортиқ
3
0.15
4-5 та
2
1 — 3 та
1
Ички аудит объектида сўнгги беш йилда молиявий назорат ва ички аудит тадбири билан қамраб олинмаган давр
5 йил
3
0.40
3-4 йил
2
1-2 йил
1
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Давлат органи ва ташкилоти ёки ички аудит объектининг фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб хавф омиллари ва мезонлар ўзгариши мумкин.
(изоҳ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 10 декабрдаги 309-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3406-2, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2025 й., 10/25/3406-2/1184-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички аудит тадбирларини ўтказиш қўлланмасига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички аудит хизмати томонидан мавжуд вақт ресурсларини ҳисоблаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЖАДВАЛИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1 нафар ички аудит хизмати ходими учун)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(кунлар ҳисобида)
Т/р
Вақт ресурслари
Янв
Фев
Март
Ч1
Апр
Май
Июнь
Ч2
Июль
Авг
Сент
Ч3
Окт
Ноя
Дек
Ч4
Жами
1.
Иш кунлари
2.
Меҳнат таътили
3.
Байрам кунлари
4.
Касаллик кунлари
5.
Режадан ташқари ички аудит тадбирлари
6.
Бошқалар
Жами мавжуд кунлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур жадвални тўлдиришда ҳар бир ой учун белгиланган иш кунларидан меҳнат таътили, дам олиш куни ҳисобланган байрам кунлари, эҳтимолий вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик кунлари ва режадан ташқари ички аудит тадбирлари кунлари чегирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички аудит тадбирларини ўтказиш қўлланмасига 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Ўзбекистон Республикаси
________________ раҳбари
________________
(имзо)
20___ йил «___» ___________
М.Ў.
20___ йил учун ички аудит
ЙИЛЛИК РЕЖАСИ
Т/р
Ички аудит объектлари номи
Ички аудит тадбири билан қамраб олинадиган давр
Ички аудит тадбирини ўтказиш муддати
Масъул ходим
Изоҳ
1.
2.
3.
…
________________________________
____________
___________
Ички аудит хизмати раҳбари (Ф.И.О.)
(имзо)
(кун, ой, йил)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички аудит тадбирларини ўтказиш қўлланмасига 4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички аудит тадбири

ДАСТУРИ

Ички аудит объекти номи
3.
Ички аудит объекти манзили
4.
Ички аудит тадбирини ўтказиш сабаблари (агар ички аудит йиллик режасига киритилмаган бўлса)
5.
Ички аудит тадбири йўналишлари:
1-йўналиш
2-йўналиш
3-йўналиш
6.
Режалаштирилган аудит усуллари
(аудит усулини « » ушбу белгини қўйиш орқали белгиланг)
□ танлов усули
□ умумий ўрганиш усули
7.
Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи аъзолари тўғрисидаги маълумотлар
(исми, фамилияси, лавозими)
8.
Ички аудит тадбирини ўтказиш муддати
9.
Ички аудит тадбири билан қамраб олинган давр
________________________________
____________
___________
Ички аудит хизмати раҳбари (Ф.И.О.)
(имзо)
(кун, ой, йил)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички аудит тадбирларини ўтказиш қўлланмасига 5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(5-илова Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 10 декабрдаги 309-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3406-2, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2025 й., 10/25/3406-2/1184-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички аудит тадбирларини ўтказиш қўлланмасига 6-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(6-илова Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 10 декабрдаги 309-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3406-2, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2025 й., 10/25/3406-2/1184-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички аудит тадбирларини ўтказиш қўлланмасига 7-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
_______________________(ички аудит объекти) томонидан чора-тадбирлар режасининг бажарилиши ҳақида
МАЪЛУМОТ
Т/р
Таклиф ва тавсия
Амалга ошириладиган ишлар
Бажариш вақти
Масъул бўлим/ходим
Таклиф ва тавсиянинг бажарилиш ҳолати*
Қисқача қилинган ишлар
Ички аудит хизмати изоҳи
1
2
3
4
5
6
7
8
________________________________
____________
___________
Ички аудит хизмати раҳбари (Ф.И.О.)
(имзо)
(кун, ой, йил)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Мазкур маълумотнинг 6-устуни қуйидаги тартибда тўлдирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Муддати ўтган» — бажарилмоқда, ўз муддатида эмас;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бажарилган» — ўз муддатида бажарилган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бажарилмаган» — ички аудит объекти томонидан бажарилиши рад этилган (аниқ сабаблари кўрсатилган ёки кўрсатилмаган ҳолда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бекор қилинган» — амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ички аудит объектидаги ўзгаришлар, қонунчиликдаги ва бошқа ўзгаришлар натижасида ўз аҳамиятини йўқотган.