24.12.2022 йилдаги ПҚ-455-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 24.12.2022 йилдаги ПҚ-455-сон
Date of entry into force
26.12.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Самарқанд вилоятининг туризм ва транспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш, вилоятни «Самарқанд — Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси» концепцияси асосида ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Самарқанд вилоятига хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини кўпайтириш, янги туризм инфратузилмаси объектлари салоҳиятидан самарали фойдаланиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, янгидан модернизация қилинган Самарқанд халқаро аэропортида хорижий авиаташувчи компаниялар учун барча имкониятларни яратиш, ҳудуднинг транспорт-логистика тизимини ривожлантириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш ва диверсификация қилиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2021 йил 30 ноябрь — 3 декабрь кунлари Испания Қироллигининг Мадрид шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг 24-сессиясида 2023 йилда Бош Ассамблеянинг навбатдаги 25-сессиясини Самарқанд шаҳрида ўтказиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда «Ҳунарманд» уюшмасининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудларида ва хорижий мамлакатларда Самарқанднинг туризм салоҳияти ҳамда Самарқанд халқаро аэропорти (кейинги ўринларда — Аэропорт) имкониятларини намойиш этувчи «Самарқанд — Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси» тарғибот кампаниясини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Самарқанд вилоятини авиа, темир йўл ва автомобиль транспорти билан боғланган ҳамда Аэропортни республика ҳудудлари билан боғлаш имконини берувчи йирик транспорт-логистика хабига айлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аэропортда хорижий авиаташувчилар учун муқобил жойлаштириш (базировка) тизимини жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Самарқанд вилоятидаги туристик объектларнинг фаолиятини қўшимча қўллаб-қувватлаш тизимини йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Аэропортда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2030 йил 1 январга қадар хорижий авиакомпанияларнинг парвозларини амалга ошириш учун Аэропортни бошқариш бўйича хусусий шерик (кейинги ўринларда — хусусий шерик) ҳам рухсатнома олиш учун Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигига илтимоснома билан мурожаат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учиш учун рухсатномани бериш масаласи Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги томонидан авиақатновларни амалга ошириш учун хорижий авиакомпаниялар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар топширилган кундан бошлаб кўпи билан 96 соат давомида, чартер парвозлар учун эса 24 соат давомида кўриб чиқилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туристларга хизмат кўрсатиш учун туризм ахборот марказлари ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги «Фуқаро авиацияси корхоналарини трансформация қилиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5100-сон қарори 12-банди қоидалари хусусий шерикка ҳам татбиқ этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2026 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатларга асосан 4 юлдузли ва ундан юқори тоифага эга бўлган меҳмонхонани ташкил қилиш ва/ёки фаолиятини амалга ошириш учун асбоб-ускуналар, махсус техникалар, ёқилғи-мойлаш материаллари, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлари, хомашё ва материаллар, ўсимликлар, мебель, инвентарлар ва бошқа зарур бўлган товарларни олиб кирганда божхона божини тўлашдан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Самарқанд туристик маркази ҳудудида объектларни қуриш учун «вақтинча олиб кириш» божхона режимига олиб кириладиган махсус техникалар, механизмлар ва технологик ускуналар учун даврий божхона тўловларини тўлашдан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Самарқанд вилоятининг Пайариқ, Самарқанд ва Тойлоқ туманлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги ПҚ-104-сон қарори билан тасдиқланган Меҳмонхона (жойлаштириш), савдо, умумий овқатланиш, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари учун махсус солиқ режими жорий этиладиган туман ва шаҳарлар рўйхатига киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашига Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бош бошқармалари хулосалари асосида Пайариқ, Самарқанд ва Тойлоқ туманларида туристик зона чегараларини белгилаш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Туризм ва маданий мерос вазирлиги уч ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йилда Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг 25-сессиясини (кейинги ўринларда — Бош Ассамблея 25-сессияси) юқори савияда ташкил этиш ва ўтказишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Самарқанд — Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси» тарғибот кампаниясини ташкил этиш ва Бутунжаҳон туризм ташкилоти билан келишув асосида Бош Ассамблея 25-сессиясининг логотипини ишлаб чиқишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган тадбирлар ва анжуманлар графигини ҳамда 2024 йилда Хива шаҳри «Ислом дунёсининг туризм пойтахти» ҳамда Шаҳрисабз шаҳри «Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти» мақомини олганлиги муносабати билан ўтказиладиган чора-тадбирлар режасини тасдиқлашни назарда тутувчи қарор лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош Ассамблея 25-сессиясини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Самарқанд — Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси» тарғибот кампаниясини ташкил этиш ва Бош Ассамблея 25-сессиясининг логотипини тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджетидан Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Туризм ва маданий мерос вазирлиги Транспорт вазирлиги ва «Uzbekistan Аirports» АЖ билан биргаликда 2023 йилнинг биринчи чорагида ихтисослаштирилган компанияларни жалб қилган ҳолда Самарқанд шаҳрида «Aviation & Logistics Forum» II халқаро авиация форумининг ўтказилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Uzbekistan Аirports» АЖ хусусий шерик билан биргаликда бир ҳафта муддатда слотларни тасдиқлаш тўғрисидаги регламентни ишлаб чиқиб, тасдиқласин. Бунда, авиакомпанияларнинг парвозларни амалга оширишни режалаштириш учун аризалари (сўровлари) «Uzbekistan Airports» АЖ томонидан хусусий шерик билан келишилгандан сўнг ваколатли органга тақдим этилиши тартиби назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Туризм ва маданий мерос вазирлиги Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда Самарқанд туристик маркази ҳудудида чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконларини ташкил этишни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Туризм ва маданий мерос вазирлиги Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда Самарқанд туристик маркази ҳудудида музейлар, галереялар, маданий-томоша ҳамда маданий-маърифий ташкилотлар ҳамда туристларни жалб қиладиган бошқа кўнгилочар ва спорт масканларини ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президент Администрациясига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Транспорт вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2023 йил 1 сентябрга қадар тадбиркорлик субъектлари ва инвесторларни жалб қилган ҳолда шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда автобус (микроавтобус) қатновларини ахборот технологиялари орқали йўлга қўйишга қаратилган тизимни яратсин. Бунда, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда автобус (микроавтобус) қатновлари тизимида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чипталарни «Uzbus» платформасида харид қилиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда мавжуд шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича автобусларнинг ўз вақтида ҳаракатланаётганини мониторинг қилиш мақсадида автобусларга GPS қурилмаларини ўрнатиш ҳамда мониторинг қилиш бўйича ягона платформани яратиш назарда тутилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) «Uzbekistan airways» АЖ билан биргаликда 2023 йил 1 январга қадар юридик шахслар томонидан шахсий кабинет орқали гуруҳ йўл ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда мобил иловалар орқали чипталар мавжудлигини кузатиш ва онлайн брон қилиш имкониятини назарда тутган ҳолда авиачипталар онлайн савдоси ҳажмини ошириш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) «Uzbekistan Airports» АЖ ва хусусий шерик билан биргаликда Аэропортда авиаташувчилар учун муқобил жойлаштириш тизимини жорий қилиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда зиёрат туризмини ривожлантириш ва туристлар сонини мақсадли кўрсаткичларда белгиланган миқдорларга етказиш учун Индонезия, Малайзия, Япония, Бангладеш мамлакатларидан келаётган туристларни жалб этиш мақсадида хорижий ва учинчи давлат авиакомпаниялари томонидан халқаро аэропортларда жорий этилган «Очиқ осмон» режими доирасида авиапарвозларни амалга оширишни назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Маданият ва туризм вазирлиги:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 майдаги ПФ-75-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.05.2023 й., 06/23/75/0292-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дин ишлари бўйича қўмита, Транспорт вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда зиёрат туризми дастури бўйича хорижий авиакомпанияларни кенг жалб қилиш;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 майдаги ПФ-75-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.05.2023 й., 06/23/75/0292-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Uzbekistan Airports» АЖ ва хусусий шерик билан биргаликда 2023 йил 1 февралга қадар Аэропортда туризм ахборот марказини ташкил қилиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши (Ж. Ходжаев) икки ҳафта муддатда импорт қилинадиган алкоголь маҳсулотлари учун белгиланган божхона тўловлари ставкаларини қайта кўриб чиқиб, таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Туризм ва маданий мерос вазирлиги Транспорт вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб транспорт вазири И.Р. Маҳкамов, туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари Б. Ибрагимов ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2023 йил 31 декабрга қадар ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 24 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-455-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 декабрдаги ПҚ-455-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги ПҚ-104-сон қарори билан тасдиқланган Меҳмонхона (жойлаштириш), савдо, умумий овқатланиш, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари учун махсус солиқ режими жорий этиладиган туман ва шаҳарлар рўйхати қуйидаги мазмундаги 181 — 183 позициялар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

181.

Пайариқ тумани

Самарқанд вилояти

182.

Самарқанд тумани

183.

Тойлоқ тумани

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 ноябрдаги «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини акциз маркалари билан маркировкалаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 665-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-банддаги «2022 йил 1 ноябрга» сўзлари «2023 йил 1 октябрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-банд тўртинчи хатбошисидаги «2022 йил 1 октябрга» сўзлари «2023 йил 1 сентябрга» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 424-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги низомнинг 18-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«18. Меҳмонхона харажатларининг бир кунлик қоплаш миқдори (халқаро миқёсдаги тадбирлар даврида Самарқанд, Бухоро, Хива, Қўқон, Шаҳрисабз шаҳарлари ва Бўстонлиқ туманидаги меҳмонхоналар харажатлари бундан мустасно)»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Халқаро миқёсдаги тадбирлар даврида Самарқанд, Бухоро, Хива, Қўқон, Шаҳрисабз шаҳарлари ва Бўстонлиқ туманидаги меҳмонхоналар харажатларининг мазкур банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган бир кунлик қоплаш миқдоридан ошган қисми ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2022 й., 07/22/455/1121-сон; 24.05.2023 й., 06/23/75/0292-сон)