Ҳужжат кучини йўқотган 22.11.2023 24.11.2022 йилдаги 672-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.11.2022 йилдаги 672-сон
Date of entry into force
25.11.2022
Ҳужжат кучини йўқотган 22.11.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Статистика маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сонли «Давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Расмий статистика тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ статистика маълумотларини тақдим этиш хизматининг давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали кўрсатилиши белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Статистика маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат хизматларини кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат статистика қўмитаси томонидан статистика маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тизимини тартибга солиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли маълумотларни олиш учун давлат хизматлари марказида ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда сўровнома тўлдириш, зарур маълумотларнинг хусусиятларини ахборот тизимида белгилаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига юбориш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талаб этилган маълумотларни тўлов амалга оширилгандан сўнг мурожаатчига тақдим этиш тартиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат статистика қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматларининг ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимларнинг давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи ягона биллинг тизими орқали электрон шаклда тўланишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Адлия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматлари кўрсатиш бўйича маъмурий регламентнинг талаблари бузилган ҳолларда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 24 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
672-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 ноябрдаги 672-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Статистика маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Регламент давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Давлат статистика қўмитаси томонидан (кейинги ўринларда — ваколатли орган) статистика маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат хизматини кўрсатиш мурожаатчи талабига асосан Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ҳолатини акс эттирувчи расмий статистика соҳасидаги статистика дастурларига мувофиқ тайёрланадиган йиғма статистика маълумотларини тақдим этиш шаклида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
статистика маълумотлари — статистика кузатувлари натижасида ва (ёки) маъмурий маълумотлар асосида тайёрланган иқтисодий, демографик, ижтимоий, молиявий, экологик хусусиятга ҳамда бошқа хусусиятга эга ахборот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
расмий статистика — Ўзбекистон Республикасининг «Расмий статистика тўғрисида»ги Қонуни қоидаларига мувофиқ давлат статистика органлари ва расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари томонидан тайёрланадиган ҳамда тарқатиладиган статистика маълумотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
индивидуал маълумотлар — статистик бирликни тавсифловчи, уни бевосита ёки билвосита идентификациялаш имконини берувчи бирламчи маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йиғма статистика маълумотлари — статистик бирликни бевосита ёки билвосита идентификациялаш имконини бермайдиган, индивидуал ва/ёки бирламчи маълумотлар асосида умумлаштирилган статистика маълумотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мурожаатчи — статистика маълумотларини олиш учун мурожаат этган жисмоний ва юридик шахслар ёки уларнинг қонуний вакиллари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мурожаатчи мазкур давлат хизмати доирасида статистика дастури ва статистика фаолиятида юритиладиган статистик таснифлар асосида шакллантириладиган статистика маълумотлари, шунингдек очиқ манбаларда эълон қилинадиган маълумотларни олиш имкониятига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Статистика маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мурожаатчи давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мурожаатчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари марказлари ходими мурожаатчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда мустақил тўлдиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Сўровномага зарур маълумотлар киритилгандан сўнг, мурожаатчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мурожаатчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Сўровнома ваколатли органга келиб тушгандан сўнг, сўралаётган маълумотнинг мавжудлиги ва унинг ҳисобланган қиймати тўғрисида икки иш кунидан ошмаган муддатда мурожаатчининг шахсий кабинетига ва/ёки Давлат хизматлари маркази унинг мобил телефон рақамига СМС хабарнома юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мурожаатчи ўз хоҳишига кўра, сўровнома асосида шакллантирилган маълумотлар ҳажми билан танишиб чиқиб, тегишли электрон тўлов тизими орқали ҳисобланган йиғим суммасини тўлайди ёки хизматдан фойдаланишни рад этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Давлат хизмати доирасида сўровномага асосан тақдим этиладиган ҳар бир статистик маълумотни шакллантириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,08 фоизи миқдорида, ЯИДХП орқали мурожаат этганда эса — ушбу сумманинг 90 фоизи миқдорида йиғим ундирилади ва бунда кўрсаткичнинг мавжуд кесимлари асосида тайёрланган ҳар бир бирлик кўрсаткич алоҳида ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари ва (ёки) ЯИДХП орқали давлат хизмати кўрсатишда ундириладиган йиғим бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Статистика маълумотларини тақдим этиш хизмати кўрсатилганлиги учун тўланган суммани тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ҳисобварағига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Молия вазирлиги Ғазначилигидаги махсус ҳисоб рақамига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг ҳисобварағига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11,75 фоизи — Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Молия вазирлиги Ғазначилигидаги махсус ҳисоб рақамига (шу жумладан 0,5 фоизи — ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг ҳисобварағига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Давлат статистика қўмитаси томонидан давлат хизмати тўлов амалга оширилгандан сўнг кўрсатилади ҳамда шакллантирилган статистика маълумотлари давлат хизматлари марказларига, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда мурожаатчига беш иш кунидан ошмаган муддатда QR-код (матрик штрихли код) билан тасдиқланган ҳолда Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Қуйидаги ҳолатлар давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос бўлиб ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибида давлат сирлари ва қонунчилик билан қўриқланадиган бошқа сир бўлган, шунингдек индивидуал маълумотларни сўраш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шакллантирилиши статистика дастурида назарда тутилмаган ёки шакллантириш муддати ҳали келмаган статистика маълумотларини сўраш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Мурожаатчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Мурожаатчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади. Бунда давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов суммаси қайтарилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида вазирликлар, давлат қўмиталари, корхоналар, ташкилот ва муассасаларга белгиланган тартибда ва статистика дастурида белгиланган муддатларда тақдим этиладиган статистика маълумотларига, шунингдек ваколатли органга бевосита ёки бошқа манбалар орқали келган мурожаатларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Маъмурий маълумотларни тақдим этувчи давлат органлари ва ташкилотлари тақдим этилаётган статистика маълумотларининг ишончлилиги, ҳаққонийлиги ва долзарблигини таъминлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олинган маълумотларда номувофиқликлар аниқланган ҳолларда, мурожаатчи уларга аниқлик киритиш мақсадида Давлат статистика қўмитасига белгиланган тартибда мурожаат қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мурожаатчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ шикоят қилишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Давлат хизмати доирасида олинган статистика маълумотларини тарқатишда (қайта чоп этишда) маълумот олинган манбага мажбурий тартибда ҳавола берилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган давлат органининг мансабдор шахслари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Статистика маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Статистика маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Мурожаатчи

(юридик ёки жисмоний шахс)

Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

Сўровномани Давлат статистика қўмитасига юборилади.

1. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг реал вақт режимида.

2. Автоматик тарзда

3-босқич

Давлат статистика қўмитаси

Сўровномага кўра маълумотнинг мавжудлиги ҳамда қийматини ҳисоблаб чиқади ва давлат хизматлари марказига ёки мурожаатчининг шахсий кабинетига маълум қилади.

2 иш кунидан ошмаган муддатда

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

Давлат хизматлари маркази маълумотларнинг мавжудлиги ва унинг ҳисобланган қиймати тўғрисида мурожаатчининг шахсий кабинетига ва/ёки унинг мобил телефон рақамига СМС хабарнома юборади ҳамда уни мурожаатчи томонидан олинганлигини тасдиқлайди.

Реал вақт режимида

5-босқич

Мурожаатчи

Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳисобланган суммада тўловни амалга оширади.

Ўз хоҳишига кўра

6-босқич

Давлат статистика қўмитаси

Тўлов амалга оширилгандан сўнг сўралган маълумотларни шакллантиради ва ЯИДХП орқали тегишлилиги бўйича давлат хизматлари марказига ёки мурожаатчининг шахсий кабинетига юборади.

5 иш кунидан ошмаган муддатда

7-босқич

Давлат хизматлари маркази

Статистика маълумотлари келиб тушгандан сўнг уларни мурожаатчига электрон шаклда тақдим этади.

Реал вақт режимида

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Статистика маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Статистика маълумотларини тақдим этиш давлат хизматидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

_______________

_______________

(санаси)

(рақами)

I. Мурожаатчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Фамилияси, исми, отасининг исми

2. Паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари):

3. Телефон рақами:

4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

5. Сўралаётган статистика маълумотлари бўйича талаб (номи, даври ва бошқалар):

6. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинганлиги, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлганлиги:

II. Мурожаатчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Юридик шахснинг номи:

2. Юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли:

3. СТИР:

4. Почта манзили:

5. Банк реквизитлари:

(банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағи)

6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

7. Телефон рақами:

8. Сўралаётган статистика маълумотлари бўйича талаб (номи, даври ва бошқалар):

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Статистика маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Статистика маълумотларини тақдим этиш давлат хизматини кўрсатиш натижасида шакллантирилган маълумотларини тақдим этиш шакли

Ягона интерактив давлат хизматлари портали логотипининг тасвири

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири

Давлат статистика қўмитаси (манзили, алоқа номерлари, электрон манзили)

№ АВС-123456789-DEF
Ҳужжат яратилган сана: ___________________

(йил, кун, ой)

Кимга берилган: _____________________________________________________

Мурожаатчининг Ф.И.О. / Ташкилотнинг номи (олувчи)

Мурожаатчининг идентификация рақами: _________________________________________

ПИНФЛ/СТИР

Ҳужжатнинг тури: статистик маълумотнома

Т/р

Кўрсаткич номи

Кўрсаткичнинг кесими

1.
2.
3.
...

Мазкур ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисидаги низомга мувофиқ шакллантирилган электрон ҳужжатнинг нусхаси ҳисобланади.

_________________________
QR-код (матрик штрихли код)

Электрон ҳужжатнинг нусхасида кўрсатилган маълумотлар тўғрилигини текшириш учун edoc.gov.uz веб-сайтига ўтинг ва электрон ҳужжатнинг ноёб рақамини киритинг ёки мобил телефон ёрдамида QR-кодни сканер қилинг.

Диққат! Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарорига мувофиқ электрон ҳужжатлардаги маълумотлар қонуний ҳисобланади. Давлат органларига Ягона порталда шакллантирилган электрон ҳужжатларнинг нусхаларини қабул қилишни рад этишлари қатъиян тақиқланган.

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.11.2022 й., 09/22/672/1038-сон)